quranonly
May 21, 2021

НЕГА "ЁЛҒИЗ ҚУРЪОН"?

КИРИШ СЎЗИ

بِسْمِ ٱللَّٰهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом тириклигида кофирлар уларнинг элчилигини рад этиб, у кишига қарши УРУШ олиб боришди. Мусулмонлар КУЧАЙИБ, тарафдорлар топилгач, инкор ва рад этишнинг бошқа КЎРИНИШИ мусулмонларнинг ўз( … ) ИЧЛАРИда ўзини намоён қила бошлади. Расулуллоҳ келтирган ваҳй қабул қилингач, КОФИРЛИК ЎЗ БИР ЎЛЧАМ ОЛДИ. Ширк ва КУФРнинг яна ҳам МАХФИЙроқ янги усули пайдо бўлди. Кофирлар ва мушриклар энди элчи келтирган хабарга амал қилишни даъво қилаётган қавмлар ИЧИдан чиқа бошлади ва бу қавм РИСОЛАТга иймон келтирГАНИни даъво қилса-да, аслида ИЙМОН КЕЛТИРГАН ЭМАС эдилар. Ҳеч бир диний гуруҳ аслида Расулуллоҳ келтирган СОФ РИСОЛАТга эргашмайди. Ҳар бир мазҳаб, гуруҳ, жамоат уларга келган РИСОЛАТни сохталаштириш ва қисман ўзгартириш орқали УНГА ЭРГАШади. Қуръонда хабар қилинган соф динга юзлаб таЪқиқ ва қоидаларни қўшиб, динни ЯШАБ БЎЛМАС ҲОЛГА КЕЛТИРАДИЛАР, ВА ота-боболарига кўр-кўрона эргашиб, Aллоҳнинг сўнгги етарли, аниқ, осонлаштирилган КИТОБИ — Қуръони Каримга хиёнат қиладилар. Аслида Aллоҳ таоло ўз китобида баён қилган амр ва тақиқлар тўлиқ ва мукаммал эканини эътироф этган ҳолда, фақат Муҳаммад Пайғамбар каби Қуръонга амал қилиши лозим бўлган МУСУЛМОН УММАТИ, афсуски, ҳадис/суннат, мазҳаб имомлари ва ота-боболар динининг таълимотларига СЎЗСИЗ-ШАРТСИЗ амал қилишади ва Қуръондаги Пайғамбаримизнинг охиратдаги ягона шикояти айнан улар ҳақидадир: "Раббим, қавмим бу Қуръонни тарк қилди" (25:30) Қуръонни диннинг ягона манбаи деб қабул қилмаслик орқали дин ҳукмларига қўшимчалар киритганлар, Қуръондан бошқа китобларда "дин" қидирган гуруҳлар Юнус сураси 15-оятда зикр қилинади: "Қачон уларга (уларнинг олдида) Бизнинг очиқ равшан оятларимиз тиловат қилинса, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар:"Бу Қуръондан бошқа бир Қуръон келтиргин ёки буни ўзгартиргин", дедилар. Айт: "Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириш дуруст эмасдир. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Чунки мен агар Парвардигоримга исён қилсам, улуғ Куннинг (Қиёматнинг) азобидан қўрқурман" (10:15). Юқоридаги оятда ўтган кофирлар Қуръонни ёқтирмаслиги айтилади. Бугунги кунда ёқтирмаслик бошқача кўринишда содир бўлади. Яъни, янгича вазият нозил қилинган ваҳийни етарли кўрмаслик сифатида намоён бўлади. Шу йўл билан Қуръонни етарли деб ҳисобламайдиганлар Қуръонни ўз истакларига мувофиқ қилиш учун Қуръоний бўлмаган таълимотлар орқали динга қўшимчалар киритадилар. Сизда мавжуд бўлган китобнинг асосий мавзуси шу тариқа тузилади. Китоб давомида оддий тилдан фойдаланиб, оятлар билан тушунтирган ҳолда ушбу асосий ва жуда муҳим саволга мурожаат қиламиз. Дин пешволарига бўлган ишонч ҳар доим одамларни чалғитади ва уларни нотўғри йўлга солади. Қуръонга кўра, аксар дин уламолари ишончсиздир: Бақара:79 Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун:"Бу Аллоҳнинг ҳузуридан", дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин! Тавба:31 Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг аҳбор ва руҳбонларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир. Тавба:34 Эй иймон келтирганлар! Албатта, аҳбор ва руҳбонларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер. Аллоҳнинг изни билан янги маърифат даври бошланмоқда. Инсонлар тез ривожланаётган коммуникация технологиялари ёрдамида ҳар қандай фикрга осонлик билан эришишлари мумкин. Энди афсуски, ботил тезроқ тарқалмоқда. Аллоҳга бўйсунишга интилаётган фозил ва солиҳ одамларни алдаб, ухлатиб қўйиш ҳам тобора қийинлашиб бормоқда. Бундай фарқли динларда, бундай турли мазҳаб ва қарашларда ҳақни излаган Солиҳ инсонлар учун Aллоҳнинг хабари Қуръонни аниқ, осонлаштирилган, тўлиқ ва мукаммал тушунишни кутмоқда. Ҳақиқатга интилганлар ҳам ҳақиқатни ўрганишни талаб қиладилар. Аллоҳ унга чин дилдан мурожаат қилиб, унга таваккал қилиб, уни ҳидоят деб қабул қилганларнинг бу талабларини рад этмайди. Илтимосимиз самимий экан… Шўро:13 Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур.

Aҳмет Mурат Соғлом
Январь, 2016 / Истанбул, Туркия

* * *

МУЛЛАЛАР ТАНИТМАЙДИГАН ГУРУҲ: МУШРИКЛАР

Қуръонда бир қатор гуруҳлар ва бу гуруҳнинг сифатлари зикр қилинади. Булардан энг яхши маълум бўлганлари мўминлар (ишонганлар), кофирлар (ҳақиқатни яширганлар) ва мунофиқлар (иккиюзлилар)дир. Булардан ташқари, Қуръонда зикр этилган, аммо дин пешволари деярли ҳеч қачон тилга олмайдиган яна бир гуруҳ борки, бу мавзуимиз жиҳатидан жуда муҳим ўрин тутади. Онгли равишда яширилган бу гуруҳнинг номи "мушриклар", бошқа бир номи эса "Аллоҳга ширк келтирганлар"…
Бу бобда Қуръонда кўп тилга олинган мушриклар ва уларнинг сифатларини танитишга ҳаракат қиламиз. Мушрикларнинг сифатларини билиш, китобимизнинг кейинги боб мавзуларига кўпроқ фарқли тарафлардан қараш имконини беради.
Мушрикларнинг энг қизиқ сифати, улар Аллоҳ борлиги ва у ҳар бир нарсанинг яратувчиси эканлигига, китоблари, элчилари ва охират борлигига иймон келтиришларидир…

МУШРИКЛАР ҲАМ АЛЛОҲГА ИШОНАДИГАН КИМСАЛАР!

"Агар улардан сўрасанг: "Осмонлару Ерни яратган ким, Қуёшни-Ойни ўз измига қаратган ким?" "Аллоҳ". Бас, қаёққа бурилмоқдалар?! Аллоҳ Ўз қулларидан кимни хоҳласа, ризқини кенг қилиб қўяди ва кимни хоҳласа тор қилади. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчи Зот. Агар улардан сўрасанг: "Осмондан сув тушириб, у билан ўлик ерни тирилтирган ким?!" Дегайлар: "Аллоҳ". Айт: "Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин!". Йўқ! Уларнинг аксарияти ақл юритмаслар. Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборат. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир. Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга дуо қиладилар, динни Унга холис қилган ҳолда. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, бас ширк келтирадилар". (29:61-65)

Мушрикларнинг муаммоси шундаки, улар нозил қилинган ваҳй таълимотларини соф шаклича қабул қилмайдилар, балки динни бузиб, унга иловалар қўшадилар ва динга фақат шу йўл билан ишонадилар. Масалан, Аллоҳ таоло:"Фақат Менга ибодат қилинглар, дуоингизда воситачи қўшманглар", деса-да, улар бошқа кишиларга (анбиё ёки авлиё арвоҳларига) дуо қиладилар ёки уларни дуоларида воситачи деб биладилар.

"Огоҳ бўлинг, холис дин Аллоҳгадир. Ундан ўзга авлиё тутганлар: "Биз уларга ибодат қилаяпмиз, фақат бизни Аллоҳга яна-да яқин қилишлари учун". Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилади. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас". (39:3)

Юқоридаги оятда шуни аниқ кўрамизки, Аллоҳга яқин бўлиш учун валийлар қилиб олинган (мушриклар наздида) муборак зотлар бор. Мушриклар ибодат қилаётганларида Аллоҳга яқинлашиш учун авлиёни воситачи қилади. Улардаги бу мантиққа кўра, бугун (ўлик ёки тирик) авлиё/пир ва ҳ.к. исмларни одамлар ибодатда воситачи қилади, ва шу билан уларни Аллоҳга шерик қилади.
Ҳолбуки, Қоф сураси 16-оятда Аллоҳ "Бўйин томиридан ҳам яқин" эканини маълум қилади. Аллоҳ билан орамизда бирор масофа йўқ экан, воситачига эҳтиёж борми?
Мушрикларни танишда давом этайлик…

МУШРИКЛАРДА ХОЛИСЛИК БЎЛМАЙДИ

"Айт: "Агар билсангиз, Ер ва ундаги кимсалар кимники?" Дегайлар: "Аллоҳники". Айт: "Наҳотки эслатма олмайсиз?!" Айт: "Етти осмоннинг Робби ким? Улуғ Аршнинг Робби ким?" Дегайлар: "Аллоҳники", дерлар. Айт: "Наҳотки қўрқмайсиз?!" Айт: "Агар билсангиз, ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлмиш, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган зот ким?!" Дегайлар: "Аллоҳникидир". Айт: "Қандоқ ҳам сеҳрланмоқдасиз-а?!" Йўқ! Биз уларга ҳақни келтирдик. Улар эса ёлғончилардир". (23:84-90)

Мушриклар баъзи ҳатти-ҳаракатларида тўғри бўлсалар-да, бу етарли эмас. Оятларга эътибор беринг, саволларга "Аллоҳ" деб тўғри жавоб беришига қарамай, уларда керакли тўғрилик топилмагани учун танқид қилинади. Қуръоннинг "тўғрилик" таърифи анча узун рўйхатдан иборат.
Мўминлар бу рўйхатга тўлиқ амал қилишга уринади, мушриклар эса рўйхатга эргашиш ўрнига рўйхатнинг ичидан ишларига тўғри келганича (манфаатига мос келгани миқдорча) эргашишни танлайди. Улар бахил, золим, ёвуз, хоин, ўғри, каззоб, тажовузкор, нонкўр ёки киндор бўлиши мумкин. Сахий бир золимнинг/хоин/нонкўр/мутакаббир одамнинг Аллоҳ наздида қанчалик қадри-қиймати бўлиши мумкин?
Яхши фазилатларимиз ёнида, юқорида айтиб ўтилган ёмон сифатлар ёки шунга ўхшаш қусурлар ташимоқ мумкин эмас. Аллоҳга таслим бўлган инсонлар - фазилатни ўз доимий характери ҳолига келтирган кишилардир.
Аллоҳ ҳар доим биз билан бирга экани, бизнинг қилган ҳар бир ишларимизни ёзиб, бир кун келиб бизни ҳисоб-китоб қилишини билишимиз керак; ва ҳаётимиз бўйича мана шу онг билан яшаб ўтувчи кишилар бўлишимиз керак.

КЕЧИРИЛМАC ЯГОНА ГУНОҲ: ШИРК!

Қуръонда гуноҳларнинг фақат биттаси Аллоҳ томонидан кечирилмаслиги билдирилган: ШИРК! Шунинг учун Қуръонда баён қилинган энг муҳим масала бу "ШИРК" дейиш мумкин.
Аксарият одамлар баъзи нотўғри эътиқодлари туфайли ширк илаштиради, аммо ўзлари бундан хабари бўлмайди. Aллоҳга ширк қўшиш кечирилмас гуноҳ экани боис, Қуръонда зикр қилинган энг катта гуноҳ дейиш мумкин. Мушрик сифатида вафот этган киши кечирилмас гуноҳ билан ўлган бўлади.

МУШРИКЛАРГА КЕЧИРИМ ЙЎҚ!

"Албатта, Аллоҳ Ўзига шерик қўшилишини асло кечирмас.
Ундан бошқасини, кимни истаса, кечиради. Ким Аллоҳга шерик қўшса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди". (4:48)
"Албатта, Аллоҳ Ўзига шерик қўшилишини асло кечирмас.
Ундан бошқасини, кимни истаса, кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, жуда қаттиқ адашибди". (4:116)

Юқоридаги оятларда ширк кечирилмаслигини кўрдик. Ширкдан бошқа қандай гуноҳ бўлмасин, ҳисоб куни Аллоҳ мувофиқ кўрса, кечириши мумкин. Ширк кечирилмаслигининг асосий сабаби, ҳар қандай ёмонликнинг негизида улуши борлигидир. Инсон ўлмасдан олдин ширкдан тўлиқ воз кечиши керак.

МУШРИКЛАР БУНДАН БЕХАБАР

"Ҳаммаларини жамлайдиган, сўнгра ширк келтирганларга: "Сиз илоҳ деб гумон қилган шерикларингиз қани?" дейдиганимиз кунни эсла. Сўнгра, "Роббимиз Аллоҳга қасамки, мушрик бўлмаган эдик", дейишдан бошқа фитналари бўлмагай". (6:22-23)

Юқоридаги оятлардан шуни кўрамизки, мушриклар ҳаётда ўз ширкини тан олмасдан ўтади (Сиз ҳар қандай аҳли китобдан сўраб, буни синаб кўришингиз мумкин, у ўзини мушрик деб билмайди).
Аммо билмаслик ва ҳисоб кунида ширкларидан воз кечишлари уларнинг жазосини озайтирмайди.

МУШРИКЛАРНИНГ АМАЛЛАРИ БЕҲУДА

"Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдингиларга шундай аҳй қилганмиз: "Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетгай ва, албатта, зиёнкорлардан бўлгайсан". (39:65)
"Мана шу Аллоҳнинг ҳидояти, Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшани унга йўллайди. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетган бўларди". (6:88)

Мушрикларнинг қилган барча амали беҳуда кетади. Юқоридаги биринчи оятда тўғридан-тўғри пайғамбаримизга хитоб қилинган. Кимда-ким ширк келтирса (пайғамбар бўлса ҳам), амаллари беҳуда кетиши, ва зиёнкорлардан бўлиши эълон қилинади. Бу Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, у ҳеч қачон ўзгармайди. Aллоҳга таслим бўлиш ва дин борасида фақат Унинг ҳукмларига бўйсуниш бизнинг бу дунёдаги мақсадимиз, синовимизнинг энг муҳим масаласидир.

ИНСОН ЎЗ-ЎЗИНИ/НАФСИНИ ИЛОҲ ҚИЛИБ ОЛАДИ!

"Илоҳини ўз ҳавои нафси қилиб олганни кўрдингми?! Бас энди сен унга вакил бўлармидинг?!" (25:43)
"Айтинг-чи, илоҳини ўз ҳавои нафси қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила олади?! Эсламайсизларми?!" (45:23)

Уни Аллоҳдан ўзга ким ҳидоят қила олади? Ибрат олмайсизларми?
Аллоҳга шерик қўшиш учун ҳар доим ҳам кўз билан кўриб қўл билан тутиладиган тошу-тахталар шарт эмас. Юқоридаги оятларда инсон ҳатто ўз хавосини Илоҳ қилиб олиши ва шу тарзда мушрик бўлиши мумкинлиги айтилади. Инсон ўз-ўзини ва бошқа кўплаб конкрет ва абстракт нарсаларни илоҳийлаштириши мумкин. Бу ширк! Aллоҳнинг буйруқларини бажариш Уни бизнинг Илоҳимиз қилади. Aгар бирор киши ўз нафсининг хизматкори бўлса (масалан, давомли қилинган зино-ўғирлик-кибр ва ҳ.к.), у ўзига сажда қилади.

НАСРОНИЙЛАР ИСО МАСИҲНИ АЛЛОҲГА ШЕРИК ҚИЛИШАДИ

"Худо бу Масиҳ ибн Марямдир, деганлар кофир бўлдилар. Масиҳ ибн Марям эса шундай деган: "Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга шерик қўшса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгай ва унинг жойи жаҳаннам бўлгай. Бундай золимларга нусрат берувчилар йўқдир". (5:72)
"Эсла, Аллоҳ деди: "Эй Ийсо ибн Марям, Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар, деб одамларга сен айтдингми?" У деди: "Эй пок Зот, ҳаққим йўқ нарсани мен айта олмасман. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сен уни билар эдинг. Сен менинг ўзимдагини биласан, мен Сенинг Ўзингдаги ҳеч нарсани билмасман. Албатта, Сен Ўзинг ғайбларни энг яхши Билгувчи Зотсан. Мен уларга Сен менга амр қилган нарсани айтганман холос: менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилинг. Ва токи улар орасида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан. (5:116-117)

ДИҚҚАТ! РАСУЛЛАРНИ ИЛОҲ ВА РАБ ҚИЛИБ ОЛИШАДИ:

Исо аслида айтмаган, лекин айтди дейилган сўзлар насроний бошига бало бўлган. У вафот этганидан кейин, дин пешволари динларини бузган, Исо пайғамбарни Аллоҳнинг ёнида шафоатчи ва дуоларида мадад умид қилинувчи мақомга кўтариш билан кўплаб масалада ширкка тушганлар. Хўш, масиҳийлар ўзлари бундан хабари борми? Албатта, йўқ. Исо пайғамбарга эргашяпмиз деб гумон қилувчи бугунги насронийлар, ҳисоб куни ўз руҳонийлари тарафидан адаштирилганини билганларида, энди кеч бўлади. Биз муpушрикларни танишда давом этайлик…

МУШРИКЛАР "ЁЛҒИЗ АЛЛОҲ" ДЕЙИШНИ ҚАБУЛ ЭТОЛМАЙДИ

Бундай бўлишингизга сабаб, ёлғиз Аллоҳга даъват қилинганида, куфр келтирганингиз, Унга шерик қўшилса, иймон келтирганингиздир. Бас, ҳукм Олий ва Улуғ Аллоҳникидир. (40:12)

Мушриклар, ўз динларига ўзгариш киритишга ҳақли деб билган кишиларини, Aллоҳнинг ёнида шерик кўриб, ширк келтириш орқали Aллоҳга ишонади. Диннинг ягона ҳокими Аллоҳ эканини қабул қилишмайди. Аллоҳнинг баъзи сифатлари билан ўзлари ёқтирган кишиларни сифатлайдилар. Булар ўзларини муқаддас деб билган пайғамбарлар, авлиёлар ёки баъзи машҳур тарихий шахслар бўлиши мумкин.
Барча пайғамбарлар келтирган умумий рисолат шундан иборатки, одамлар ФAҚAТ AЛЛОҲга қуллиқ ва ибодат қилсинлар. Aллоҳдан келган ҳолича ваҳйга ишониш ва бўйсуниш, диндаги энг асосий буйруқ. Бироқ дин пешволари, пайғамбарлар қарши чиққан ва бир умр курашган нарсаларга шахсан пайғамбар исмини ишлатиб рухсат беради, Аллоҳнинг ёнига бир қатор исмлар, манбалар ва таълимотлар қўшиб, ўз қавмларини адаштиради.
Исо Масиҳ мисоли барча мусулмонларга маълум. ТАСЛИС (учлик) эътиқодини Исо пайғамбар келтирмаган. Унинг вафотидан кейин, гўё Исо пайғамбар таслисга ишонинг дегандек, руҳонийлар ўзлари тўқиган динни қавмларига ҳикоя қилиб келади. Aфсуски, мусулмонлар ўз динларини шу тариқа бузишган. Муҳаммад пайғамбар келтирган Рисолат, мазҳаблар тарафидан сохталаштирилган, Aллоҳ билан бирга Муҳаммад Пайғамбар ҳам динда қонун чиқарувчи, шафоатчи ва дуоларда воситачи мақомига қўйилган. Aллоҳга ишонолмагани учун йўлдан озган бу кишилар, ёлғиз Аллоҳга дуо қилишни, ёлғиз Ундан мадад исташни ва диний қонунларни фақат Унинг ваҳйидан ўрганишни унутганлар, ва Aллоҳнинг амрларидан тамоман узоқлашиб кетганлар.

ЭЛЧИЛАР ВА АВЛИЁНИ ШАФОАТЧИ ҚИЛИБ ОЛИШ ШИРКДИР!

"Худди сизларни аввалги яратганимиздек, ҳузуримизга якка- якка келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! Батаҳқиқ, ораларингиз узилди. Сиз даъво қилган нарса ғойиб бўлди". (6:94)
"Дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушриклар ҳақида, Пайғамбар ва мўминлар истиғфор айтишлари дуруст эмас, агарчи учун яқин қариндошлари бўлса ҳам". (9:113)

Аллоҳга шерик қўшганларни Аллоҳ кечирмайди, ва уларни ҳукм қилаётиб ҳам асло хато қилмайди. Агар Аллоҳ бировни жазолашга қарор қилса, буни ким ўзгартиришга қодир?
9:113-оятдан кўриб турибмизки, Аллоҳга ширк келтирган кишининг мағфирати учун мусулмон дуо қилиши мумкин эмас, бу таъқиқланган. Шафоатчи деб иддао қилинган бандалар, ҳисоб куни буни рад этади, ва бундай кишиларни тарк этади. На Пайғамбарларга, на бошқа бандаларга шафоат қилиш ваколати берилмаган.

ҲАРОМЛАР УЙДИРИШ -- ШИРК ЖИНОЯТИ!

"Ширк келтирганлар дегайлар: "Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам шерик қўшмас эдик ва бирор нарсани ҳаром ҳам қилмас эдик". Улардан олдингилари ҳам, азобимизни татигунларига қадар, шунга ўхшаб ёлғонга чиқариб турганлар. Айт: "Бизга чиқариб берадиган бирор маълумотингиз борми? Сизлар фақат гумонга эргашяпсиз ва фақат ёлғон гапиряпсиз". Айт: "Етук ҳужжат фақат Аллоҳда. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди", деб айт". Айт: "Аллоҳ мана шуни ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтиринг". Бас, агар гувоҳлик берсалар, сен улар ила гувоҳлик берма. Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарувчиларнинг ва охиратга иймон келтирмайдиганларнинг ҳавои нафсларига эргашма. Улар Роббиларига ширк келтирурлар". (6:148-150)
"Мушриклар дедилар: "Агар Аллоҳ хоҳлаганида, на биз, на ота-боболаримиз Ундан ўзга бирон нарсага ибодат қилмаган ва бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлардик". Улардан аввал ўтганлар ҳам мана шундай қилишар эди". (16:35)

Расул зиммасида, Рисолатни очиқ-ойдин етказишдан ўзга вазифа борми?
Юқоридаги оятлар шуни кўрсатадики, мушриклар Аллоҳнинг номини ишлатиб ҳам, ҳаромлар уйдираверади. Мушрикларнинг умумий сифати, динда ҳаромлар уйдириш орқали динни бузишади.
Бугунги мушрик знҳнияти ҳам айни мантиқ-ла ишлайди ва доимий равишда янги ҳаромлар ижод этади. Ширкни аниқлашнинг энг осон йўли мана шу, ширк мавзусини англаб етиш учун бу ўта муҳим мавзу. Оятларда баён қилинганидек, улар тўқиган нарсани Аллоҳ тасдиқ этмайди. Далиллар тилга кирувчи Ҳисоб кунида Аллоҳ ҳузурида ўтмайдиган далиллар уларни қутқармаслигини билиб оладилар.

БИТТА ДИНДА ФАРҚЛИ МAЗҲAБ ФАРҚЛИ ҲAРОМ РЎЙХAТИ ЯРAТГAН. МAЗҲAБЛAР УЙДИРГАН ҲАРОМЛАРГА МИСОЛЛAР:

Гўшти ейилмайдиган ер усти ҳайвонлари. Тиши билан ов қилувчи йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳаром:шер, йўлбарс, бўри, тулки, айиқ, ит, маймун, фил ва б. [Баъзи сунний мазҳабларда тулки, сиртлон ва ш.к. истеъмол қилинади]. Майда зарарли ҳашорот ҳайвонлар, заҳарли ҳайвонлар ва шунга ўхшаш ҳайвонларни гўшти ҳаром, ейиш учун овлаш ҳам ҳаром. Буларга илон, типратикан, калтакесак, каламуш, бақа ва шунга ҳайвонлар киради.
Ейиш учун ов қилиш ман қилинган қушлар. Панжа тирноғи билан ов қиладиган йиртқич қушларнинг гўшти ҳаром, ейиш учун ов қилиш ҳаром (бургут, лочин, сор, калхат каби). Ҳадисларга кўра, Ҳарамда бўлса-да ўлдиришга буюрилган қушлар – қора қарға ва калхат, уларнинг гўшти ҳаром, ейиш учун овлаш ҳам ҳаром. Тирноғи билан ов қилмаса-да, овлаш ҳаром бўлган қушлар, сассиқпопишак ва қарғасимон қарқуноқ. Сув ҳайвонлари. Ҳанафий мазҳабида, балиқ суратида бўлмаган ҲЕЧ БИР сув ҳайвонини еб бўлмайди. Масалан, саккизоёқ, кальмар, сиёҳбалиқ, денгиз отлари, медуза, қисқичбақа, мидия, креветка, қисқичбақалар каби ҳайвон ва ҳашаротлар ейилмайди.

ЮҚОРИДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲЕЧ БИРИ ҲAРОМ ЭМАС!

Юқорида санаб ўтилган неъматларни ҳаром қилиб таъқиқлаган Aллоҳ таоло эмас, балки мазҳаб катталари бўлади. Ейиш ҳаром қилинган ҳайвонлар Қуръонда аниқ санаб ўтилган. Бу рўйхат тамомланган ва ҳеч қандай илова қўшиш мумкин эмас. Ҳаромлар борасида ихтилоф диннинг чегаралари ноаниқ ва ўзгарувчан бўлишига олиб келади. Шу боис динда ҳалол-ҳаром каби Қонун чиқариш масаласи ўта муҳим. Аллоҳдан бошқа Қонун чиқарувчи йўқ ва Аллоҳнинг қонунлари Аллоҳнинг Китобида тўлиқ ва батафсил хабар қилинган.

ҚОНУН ҚЎЮВЧИ СИФАТИДА АЛЛОҲ СИЗГА ЕТАРЛИМИ?

"Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? У сизга Китобни батафсил этиб нозил қилган. Биз Китоб берганлар буни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма". (6:114)

ЕГУЛИКЛАРДАГИ ҲАРОМЛАР:

"Сизларга фақат ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларгина ҳаром қилинган. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз билан ёлғон гапириб: "Бу ҳалол, бу ҳаром", деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар". (6:115-116)

Оятлардан ниҳоятда осон тушуниладиган бу рўйхатни, яна юзларча ҳайвонни қўшиш билан кўпайтирган ўтмишдаги дин пешволари, ортидан эргашган одамларни Қуръондаги Рисолатдан оғиб, мушрик бўлишларига сабаб бўлганлар. Наҳл:116-оятдаги огоҳлантириш ҳам мавзумиз учун жуда муҳим: бирор нарсага ҳаром дейишда, мусулмонлар хушёр бўлишлари кераклиги айтилади. Динга қўшиладиган ҳар қандай илова, ҳарп қандай ҳаром, Аллоҳга туҳмат экани айтилади бу оятда. Барча мусулмонлар ўзларига етказилган динни текширишлари, сўроқ қилишлари ва иймонларининг далиллари учун Аллоҳ наздида яроқли асос топишлари керак. Аллоҳ ўз оятларини мана шунинг учун юборган. Аллоҳ наздида ЯРОҚСИЗ БЎЛГАН ДАЛИЛЛАР ҳеч кимни қутқара олмайди.
Кўпчилик бирон нарсага ишониши бизни алдамаслиги керак. Баъзи гуноҳлари туфайли кирланган ва адашувга тушган кимсалар, Аллоҳдан келган Рисолатни англай олмайди. Бу зеҳният эгалари, ўтмишда Расуллар уларга аниқ баёнлар келтирганига қарамай, уларга қарши урушиб, уларни ёлғончи қилишга ҳаракат қилганлар. Яратилганимизда, биздан фазилатли ҳаёт кечириш ҳақида берган ваъдамизга вафо қилишимиз, ва шу орқали, Аллоҳнинг ёрдами билан, ширкдан қутулишимизни англаб етайлик.
Мушрикларнинг сифатларини умумлаштирсак, хулоса қуйидагича:

Аслида, ожиз ва бунга ваколати йўқ қишиларни Аллоҳга шерик қўшадилар. (3:151, 7:33)
Муқаддас санагани кишиларга ёлворишади ва улардан мадад умид қилишади. (6:41, 16:54, 29:65)
Ҳаромлар уйдириб, динларини бузадилар. (6:148-150, 16:35)
Ўзларига на фойда, на зарар етказа олмайдиган кишиларни шафоатчи қилиб оладилар. (10:18-49)
Улар динни тўғри тутмайди ва доимо тафриқага тушади. (42:13)
"Айт: "Албатта, мен фақат ўз Роббимга ибодат қиламан ва Унга ҳеч кимни шерик қўшмасман". (72:20)

ҚУРЪОННИ КИМ БАЁН ҚИЛАДИ?

Иддао: Пайғамбаримизнинг вазифаларидан бири - Қуръони Каримни оғзаки ва амалий жиҳатдан батафсил баён қилишдир. Мўминларга тушунарсиз оятларга, тушунча ва масалаларга аниқлик киритиб берадилар. Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини ҳаётга қандай тадбиқ этишдаги намуналари бизга ўрнакдир. Қуръонни Муҳаммад а.с. баён қилади. Қуръон пайғамбарнинг ҳадислари билан баён қилинади. Чунки ҳамма нарсани фақат Қуръонда баён қилиниши имконсиз. Қуръон назария бўлса, ҳадис - амалий қўлланмадир. Пайғамбаримизнинг вазифасини Қуръонга боғлаб, Қуръонни илоҳий лойиҳанинг ҳам назарий, ҳам амалий манбаи бўлишини кутиш - бўладиган иш эмас. Бунга далил ҳадислардан бири: "Аллоҳ менга Қуръонни ва унинг мислича ҳукм ҳам берди" [Аҳмад ибн Ҳанбал] Бунга далил оятлардан бири: "Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун сенга Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар". (Наҳл:44)

Иддаога жавоб: Аллоҳнинг ҳар қандай бандаси Қуръоннинг баён ва тафсирини қила олмайди. Фикрлаш ва фикрни баён этишни бизга Аллоҳ ўргатган. Аллоҳ калималардан иборат нозил қилган Китобини тушунарсиз ва кимнингдир тушунтиришга муҳтож деб, одамларнинг яна калималардан иборат тушунтиришини тушунарли ва муфассал деб бўлмайди. Баъзи оятларни ўқиганимизда, керакли маълумотларга эга бўлмаслигимиз мумкин. Ҳатто, баъзи оятларни англаш учун, илм-фаннинг бир неча юзйиллик ривожланиши лозим бўлиши ҳам мумкин (мас. 96:1 ва 51:47). Бу Қуръондаги оятлар маъноси ёпиқ дегани эмас, балки оятларни англашнинг ўз вақт-сости келиши кераклигини кўрсатади. Бизнинг тушунтирганимиз эса, Қуръонда Аллоҳ томонидан берилган маънолар орасида боғлиқлик ўрнатишга ҳаракат дейиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, бизнинг тушунтиришимиз динда ҳукм қўйиш ёки Қуръонда очиқланмаган бирор мавзуни очиш каби иддао ҳам эмас.
Яъни, бизнинг тушунтиришимиз жуда кўп жиҳати билан ҳадислардан тубдан фарқ қилади (Бу бизга қарши туҳматларга жавоб бўлсин, яъни Пайғамбарнинг гапини олмай, нега ўзлари гапиряпти дегувчиларга. Бундан ташқари, ҳадислар манба ўлароқ шубҳали, Пайғамбарга алоқаси бўлмаган ва юзйиллар ўтиб ёзилан миш-мишлар ҳисобланади). Ҳар кимнинг баёни шак-шубҳасиз ва мутлақ ҳақиқат деб қабул этилавермайди. Ҳаммамизнинг ҳам фикрлари нотўғри бўлиши мумкин. Мусулмонларнинг вазифаси, ўзларига келган ҳар қандай маълумотни Қуръон асосида баҳолаш.
Қуръон "Аллоҳ томонидан" муфассал қилинган, ва бунинг сабаби ҳам маълум:

Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал қилингандир. "Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман".(11:1-2)

Биринчи оятда Қуръон Аллоҳ томонидан муфассал баён қилингани айтилган, иккинчи оятда бундан кўзланган мақсад баён этилган - Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга қул бўлмаслик, дейиш тўғри бўлади. Дин эгаси керакли барча тушунтиришни берган. Дин номидан қилинган барча баёнлар, динни тушунишга ҳисса қўшса, мақбулдир. Аммо баён деб иддао қилинган сўзлар динга илова қўшаётган бўлса, бу баён эмас, зиён демакдир.
Қуръондаги кўпгина оят, бевосита ёки билвосита, шу мазуни очиқлайди. Қуръонни "очиқ баён қилинган" (мубийн) дегувчи оятларда бу маъно жуда аниқ кўрсатиб ўтилган. Мисол учун, қуйидаги оятларга қарашингиз мумкин:
2:99 6:38 6:114 6:119 6:126 6:154 7:32 10:15 10:37 12:1 12:111 13:2 15:1 17:12 19:73 19:97 22:16 22:72 22:72 24:1 24:34 24:46 27:1 28:2 29:49 30:28 36:69 43:2 44:5-8 46:7 54:17 54:22 54:40. 57:9 58:5 65:11 16:89 6:145 17:39 43:36
Қуръонда, динга тааллуқли барча маълумотлар бор ва Қуръонни Аллоҳ ўзи ўргатган деб қўйилганига қарамасдан; дин пешволари, Қуръонни очиқ эмас, баъзи оятлар мужмал/ёпиқ/тушунарсиз, ва бу ёпиқ оятларни фақат ҳадислар орқали тушуниш мумкин, дея иддао этишган.
Аллоҳ Қуръонни муфассал баён қилган. Бизга қолгани эса, Aллоҳнинг ўргатгани устида ақл юритиш, яъни оятлар ўртасидаги боғлиқликни тўғри ўрнатиш холос. Бу боғлиқликлар ва тафсилотлар баъзан биргина оятдан, баъзан эса бутун Қуръонни қамровчи моҳиятдаги оятлардан иборат бўлиши мумкин. Келинг, бу боғлиқликларга бир неча мисол келтирамиз:

"Ҳамд - Оламлар Рабби Аллоҳга. (1:2)

Оламлар Парвардигори нима дегани?"
"Фиръавн: "Роббул Оламийн нима?" деди". (26:23)
"У (Мусо): "Агар англамоқчи бўлсангиз, У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир", деди". (26:24)
"Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?" (79:27)

Осмонлар ҳақида маълумот:
"Албатта, осмонлару ерни яратиш одамларни яратишдан каттароқдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар" (40:57)
"Бизни тўғри йўлга бошлагин". (1:6)

Тўғри Йўл нима дегани?
"Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир". (19:36)
Агар Аллоҳга яхши қарз берсангиз, У сизга кўпайтириб берур ва сизни кечирур. Аллоҳ шакур ва ҳалимдир. (64:17)

Аллоҳга бериладиган қарз нима?
"Албатта, садақа қилувчи эркагу аёл ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор". (57:18)
У дин кунининг эгаси. (1:4)

Дин куни нима?
Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди? Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир. (82:18-19)

Юқоридаги бир неча мисолдаги каби, Қуръонни очиқ ва муфассал эканини кўрсатувчи мисолларни юзлаб келтириш мумкин.
Қуръондан шуни англаймизки, Раббимиз биздан изланиш, фикрлаш ва ҳар қандай маълумотни текшириб, таҳлил қилиб, масалани ташкил этган унсурларни атрофилича ўрганиб чиқиб, ундан кейингина бирор хулосага келишимизни истайди. Қуръон фикрловчи ақлларига хитоб қилади, ва бизни бошқа жонзотлардан устун тутган ақлимизни ишлатишни хоҳлайди.
Бир муҳим савол бор: Аллоҳ Таоло Илм асосида очиқлаган ва муфассал баён қилганини етарсиз, деб бўладими?

АЛЛОҲ ЎЗ ИЛМИ БИЛАН МУФАССАЛ ҚИЛГАН КИТОБ

"Батаҳқиқ, Биз уларга илм ила муфассал қилинган, иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган китобни келтирдик". (7:52)

Яна оятдан шуни англаймизки, Қуръон Аллоҳнинг илми ила муфассал қилинган. Аллоҳ уни ҳидоят қилиши учун қўшимча тафсилотларга ва бошқаларнинг илмига муҳтож эканини даъво қилиш ярамайди. Аллоҳ дин каби муҳим масала бўйича етарсиз тушунтириш қилмайди. Етарсиз дея иддао этилган масалалар Аллоҳга дин ўргатиш бўлмаса, унда нима?

ҚУРЪОННИ КИМ ЎРГАТГАН?

"Роҳман Қуръонни ўргатган". (55:1-2)

Раҳмон сурасининг бу икки оятида кўрганимиздек, Қуръонни ўргатадиган зот, пайғамбар эмас, фалончи олим ёки бошқаси эмас, фақат Аллоҳ Таолодир. Шундай экан, бизга қолган вазифа - Аллоҳдан ўзга ҳидоят қилгувчи йўқ эканини, тўғри билан янглишни ажратувчи фикрлаш услуби фақат АЛЛОҲ томонидан берилишини билган ҳолда, Аллоҳга ишониш; Аллоҳни етарли деб қабул қилиш ва Ундан самимият-ла ёрдам сўраш бўлади…
Қуръон бизга ўз оятлари орасида боғлиқлик ўрнатиш орқали ўзини очиқлайди. Яъни, агар бирор оятни тушунишда қийналсак, бошқа оят ёки оятлардан ёрдам оламиз. Қуръон ким томонидан баён этилгани борасидаги энг муҳим ва кўп таъкидланган оятлардан биринчиси - 16:89.

ҲАР БИР НАРСАНИ ОЧИҚЛАГУВЧИ КИТОБ

"Ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келган кунимизда сени анавиларга (умматингга) гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик". 16:89

ҚУРЪОН ҲАММА НАРСАНИ ДИН НОМИ БИЛАН ТУШУНТИРИШИГА ИМОН КЕЛТИРАСИЗМИ?

Юқоридаги оятда айтилганидек, Қуръон ҳидоятга тааллуқли ҳар бир нарсани муфассал баён этади. Бундан юз йиллар ўтиб, Пайғамбар номини ишлатиб, уйдирилган ривоятлар орқали Қуръонни баён қилиш даъвоси, Қуръоннинг кўплаган оятларига зид даъво. Модомики ривоятлар бунчалик зарур экан, унда нега ривоятларнинг аҳамиятига ишора қилувчи бирортаям оят йўқ, аксинча, уларга қарши оятлар кўп? Кўплаб саволларга жавоб беришдан қочаётган бугунги дин пешволари ҳақиқатни яширишни афзал кўради.
Aллоҳ таоло Қуръонда ҳамма нарсани батафсил баён қилганини айтган бўлса-да, дин пешволари Қуръонда келтирилган мисоллар етарли эмаслигини исботлаш учун, дуч келган кўчага бош урмоқда!
Қуръонда динга тааллуқли ҳар турли ўрнак борлигига ишониш
Бу ерда қаршингизга икки йўл чиқади; ё дин пешволарига (атрофидаги оломон таъсири остида) имон келтирасиз, ёки ўз кўзингиз билан кўриб, ўз ақлингиз билан гувоҳ бўлган ҳолда, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирасиз… Дин пешволари оятларда баён қилинган гапнинг аксини айтиши мумкин, оломон ҳам бунга ишониши мумкин. Бу ердаги бизнинг зиммамиздаги вазифа - ақлимизга хиёнат қилмаслик ва кўпчиликка қарамай, ота-боболаримиздан мерос қолган динни савол остига олиш жасоратини кўрсатишдир.

* * *

ҚУРЪОННИ КИМ ТАФСИР ҚИЛАДИ?

"Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенга ҳақни ва энг гўзал тафсирни келтирдик" (оятда Аҳсана Тафсирон – энг гўзал тафсир 25:33)

Кўриб турганингиздек, оятда Қуръон энг яхши тафсир фақат АЛЛОҲ ТОМОНИДАН қилингани аниқ кўрсатилган. Ривоятлар Қуръонни тафсир қилгани ёки тушунтиргани ҳақидаги иддаолар, юқоридаги (16:89 ва 25:33) ва Қуръондаги бошқа кўплаб оятларга зид.
Аллоҳ ўз пайғамбарига: "Сенга келтирилган ҳар бир мисолга қарши БИЗ ЭНГ ЯХШИ ТАФСИРНИ БЕРАМИЗ" дейди. Бошқача қилиб айтганда, Қуръоннинг тафсирини Аллоҳ ўзи қилган. Бизга қолгани эса, оятлар ўртасидаги ўша боғлиқликни ўрганиш ва уларга эргашиш холос.
"Қуръонни фалончи олим ёки фалончи устознинг ТАФСИРИСИЗ англаб бўлмайди!" деган иддаоларга қарши, Қуръоннинг ўзи энг гўзал тафсир (Аҳсана тафсирон) эканини айтиши, ва буни "ТАФСИР" калимаси орқали рад этиши, ҳақиқатан муҳташам!

ТИЛИНГНИ ҚИМИРЛАТМА ВА ОШИҚМА, ҚУРЪОННИ АЛЛОҲ ОЧИҚЛАГАЙ

"Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма. Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир. Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур. Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир". (75:16-19)

Юқоридаги "баён" калимаси Наҳл:44 даги "баён" калимаси билан туб маънода бир хил. Яъни, Қуръонни тушунтириш/баён қилиб бериш Аллоҳнинг зиммасида, деб эълон қилади.
Юқоридаги оятлар биз учун бир огоҳлантириш моҳиятидаги оятлардир.
Шунга қарамай, дин пешволари Қуръонни тушунтириш/баён қилиш ишини гўёки ўзларида деб кўрганлар, ва шу орқали ўзига мос келган ривоятлардан истаганини танлаб олавериб, билибми-билмайми динни бузганлар. Натижада, истаган ҳукмга эришиш учун ривоят ишлатиш жуда қўл келган.
Қуръон ривоятлар орқали баён қилинади деган даъво, юқоридаги оятга зид. Аллоҳ ҳеч бир банданинг изоҳ ва шарҳларига муҳтож эмас. Ҳар қандай инсоннинг Қуръон ҳақидаги изоҳларини мутлақ ҳақиқат деб қабул қилиш, ва унинг шарҳларини Қуръонни англаш учун шарт дея олға суриш - Қуръоннинг ўзига зид.

НИМАНИ ИХТИЁР ҚИЛСАНГИЗ, РИВОЯТЛАРГА АЙТТИРАСИЗМИ?

"Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?! Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми? Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!" (68:36-38)

Қуръон ривоятлар орқали баён этилганини даъво қилаётган мингларча дин пешвоси, шу орқали мингларча диний ҳукмни Ислом динига илова этишга эришди. Aслида қилган ишлари, ўзига ёққан, ўз калласига ва ақлий савиясига мос тушган эътиқодларни ривоятлар орқали илова қилиш бўлди.
Юқоридаги оятлар шуни аниқ кўрсатадики, кўп дин пешволари ёки диндорлар, ИСТАГАН ҳукмини топа оладиган китоблари бўлишни хоҳлайди.
Бир мисол: Зино қилганни тошбўрон қилиб ўлдириш, аёлларга паранжи кийдириш, диндан қайтганларни қатл этиш, куч билан ибодат қилдириш, қулдорлик/жория савдоси сингари бошқа кўплаб ҳукмларни жорий этмоқчи бўлган дин пешволари, буларни Қуръон орқали қила олмагани боис, бор кучи билан ривоятларга ёпишган.
Ривоятларга қарасанг, истаган ҳукмни топасиз, ҳатто ҳожатга қай оёқ билан киришгача, шу тариқа динни яшаб бўлмас ҳолга келтирасиз.
Сизга тавсия, Қалам сурасининг 36-38-оятларидаги саволларни ўзингизга бериб кўринг ва улар устида қайта ва қайта тафаккур қилинг.
Ислом дини учун Aллоҳнинг китобини етарли деб қабул қила оласизми? Йўқса ҳадис, фиқҳ ва масала китоблари каби нимани ихтиёр қилсангиз, ичида ҳукмини топадиган китобларни ўқиб, эргашасизми? Аллоҳ Таоло бизни фақат ўз Китоби бўйича ҳисоб-китоб қилади, шуни унутманг.

АЛЛОҲ СЎЗ ТОПОЛМАЙ ҚОЛМАГАН

"Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга БАРЧА МИСОЛНИ БАЁН ҚИЛДИК. Бас, одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар". (17:89)
"Батаҳқиқ, Биз бу ҚУРЪОНДА ЭСЛАШЛАРИ УЧУН БАЁН ҚИЛДИК. Лекин бу уларга НАФРАТДАН ЎЗГАНИ ЗИЁДА ҚИЛМАС". (17:41)

Аллоҳ таоло Қуръонда динга тааллуқли барча мисолини келтирганини қабул қилишимиз керак. Динга тааллуқли барча мисол Қуръонда йўқ деб даъво қилиш, оятларда берилган хабарга зид.
Барча мисолни баён қилдик, деган оятнинг давоми ҳам мавзуимиз нуқтаи назаридан муҳим ишоратлар беради. (Қуръонда баён мисол баён қилинган, деганимизда, оятнинг бугунги тажаллиси сифатида бизни нафрат билан қарши олишлари ва бизга қаттиқ реакция кўрсатишларини ҳам илова қилиб ўтайлик).

ҚУРЪОН БУ УЙДИРМА ҲАДИС ЭМАС

"Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганни тасдиқлаш ва ҳар бир нарсани батафсил қилиш, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир". (12:111)

Қуръонда "ҳадис" калима ниҳоятда мукаммал ишлатилади. Сиз ҳам арабча матнда "ҳадис" сўзининг ишлатилишини ўз кўзингиз билан гувоҳ бўлинг.
Юқоридаги оятда ҳамма нарса МУФАССАЛ экани билан бирга, оятлар уйдирма бир ҳадис эмаслигига урғу берилиши ҳам тасодиф эмас! Қуръоннинг изоҳи дея даъво қилинган ривоятларнинг аксарияти уйдирмалар экани, ва бу билан динни англашда жиддий зарар етказгани, ҳадисларни ўқиб кўрганлар томонидан осонгина ташҳис қилиниши мумкин.
Aллоҳ мусулмонларнинг қайси йўллар орқали адашишини билгани учун, юзага келиши мумкин бўлган оғишлардан огоҳлантирувчи сўзлар ёрдамида тузган бу оятларни.
Нима учун минглаб дин пешволари очиқ-аниқ ҳақиқатни англай олмаяпти? Нафақат Туркияда, балки бутун дунёда дин пешволари, ўзлари гувоҳ бўлган ҳақиқатларнинг бир қисмини яширадилар. Ҳақиқат шунчалик қаттиқки, уни очиқлашдан қўрқишади.
Ҳақиқатни яшириб, динни тўлиқ англамасликларининг энг муҳим сабаби, уни касб қилиб, диндан даромад қилишларидир.

"Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийннинг зиммасидадир". (26:109,127,145,164,180)

Барча пайғамбарлар фақат динни етказган, лекин бирортаси ҳам динни касб қилиб олиб, диндан даромад топмаган. Бу ҳолат биргина Шуъаро сурасида, беш айри Пайғамбар оғзидан беш маротаба такрорланади. Бу элчилар Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут ва Шуъайб пайғамбарлардир.
Аммо бошқанинг тушунтиришига муҳтож бўлмаган Қуръонни, дин пешволари "биз тушунтирамиз" деган баҳонада, ривоятларни ўйнатиш орқали, элчилар холис ва бепул қилганини, улар ўз даромад ва бойлик манбаига айлантиришган.
Илм эгалари, айниқса, дин пешволари, динни холис ва бепул баён этишлари шарт. Бу, ҳам илмнинг закоти, ҳамда яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришнинг бир шартидир.
"Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи зотдир". (6:115)
Қуръоннинг ҳақиқат ва адолат билан тамомланган эканига ишониш бир ихтиёрий танлов эмас, Қуръон оятига кўра МАЖБУРИЯТДИР! Аллоҳ инсоннинг сўзлари билан тўлиқ бўладиган ноқис китоб юборган эмас - бу Аллоҳнинг зоти ва сифатларига зид. Қуръон "ҳадислар" билан баён қилинган, муфассал ёки тугалланган дейиш, юқоридаги оятларни кўрмаслик бўлади.

ЗОЛИМЛАРГА ҚУРЪОННИ АНГЛАШ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН!

"Биз мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилур. Айтинг: "Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Парвардигорингиз тўғри йўлдаги зотларни жуда яхши билур (ва ҳар кимга қилган иш-амалига мувофиқ жазо-мукофот берур)". (28:82-84)

Ислом дини Қуръонда баён қилинган ва барча тафсилотлари аниқ бўлган диндир. Бу оятлардаги рисолатга имон келтирган ҳар бир инсон, дин билан боғлиқ ҳар бир масаланинг изоҳини ҳам Қуръон ичида излаши керак! Қуръонни англаш учун ривоятлар эмас, балки ақл ва соғлом қалбга эҳтиёжимиз бор. Қуръон, мўминлар учун англаш осон бўлган Китобдир, ҳеч бир кемтиги йўқ.

"Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!" (54:17)

Ҳақиқий мўминлар Қуръонни англашда ҳеч қандай қийинчиликка дучор бўлмайди. Қуръон оятлари вақт ўтиши билан яна-да яхшироқ тушунилиши бор ҳақиқатдир.

"Бизга қолган вазифа - оятлар орасидаги алоқани қуриш ва сабр-тоқатли бўлишдир". (20:114).

Юқоридаги оятга биноан, ҳар бир мусулмон шуни билиши керакки, Қуръонни тушуниш осон. Лекин шундай савол туғилади: "Қуръонни тушуниш ҳаммага бирдек осонми? У кимларга осон қилинган?"

БАЪЗИЛАРИМИЗ ҚУРЪОННИ ТУШУНА ОЛМАЙМИЗ!

"Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймон келтирмайдиганлар орасида кўринмас парда қилурмиз. Ва қалбларига уни англамасликлари учун ғилоф қилдик ва қулоқларини кар қилдик. Қачон сен Қуръонда Роббингнинг ёлғиз ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб қочурлар". (17:45-46)

Қуръонни етарсиз дея иддао қиладиган ҳозирги инкорчилар, албатта буни исботлаш йўлини ахтаради. Қуръон билан кофирлар ўртасидаги муаммо, бугун янги олади шу билан. Инкорчилик, Муҳаммад пайғамбар даврида "Бу Китоб Аллоҳдан эмас, балки Муҳаммад ўзи ёзиб олган" шаклида бўлса, бугунга келиб Қуръонни инкор этиш фарқли кўринишда зоҳир бўлади. Китобга аслида имони йўқ, аммо ЭНГ КУЧЛИ ИЙМОННИ ДАЪВО ҚИЛАДИГАН одамлардан келади. Мусулмонликни даъво қилаётганлар, Қуръондаги юзлаб оятларга кўра фақат Қуръон амрига кўра динни барпо этишлари керак экан, аммо улар Қуръон оятларига зид равишда, ота-боболаридан қолган динни тутади, уни Аллоҳнинг оятларидан афзал кўрмоқда.

МУҲИМ ДАЛИЛЛАРДАН БИРИ! АЛЛОҲ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРАДИ

"Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: "Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир", деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: "Ортиқчасини", деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз". Бу дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен: "Уларга ислоҳ қилиш яхшидир", деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматли зотдир. Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: "У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади", деб айт. (2:219-222)

Юқоридаги оятларда, дин ҳақидаги саволларга Аллоҳ ўзи жавоб бериши очиқ кўрсатилган. Яъни, бир савол берилса, бунинг жавоби Расулдан эмас, балки Аллоҳдан келади. Шу тариқа, Муҳаммад Пайғамбар сўралган саволни ОЧИҚЛОВЧИ ЭМАС, балки жавобни ЕТКАЗУВЧИДИР. Иддао қилингани каби, агар динни тафсилотларга тўлдириш вазифаси Расулуллоҳ зиммасида бўлганида, юқоридаги саволларга Аллоҳ эмас, балки Расул жавоб бериши мумкин эди! Аммо очиқ кўриниб турибдики, бундай бўлмаган.
Мазҳаблар Қуръондаги ҳар бир диний ҳумга ўнлаб илова қўшган. Энг осон тушунилган мавзуни мисол қилиб ҳулоса қилайлик.
Қуръонга кўра, таҳорат тўрт фарздан иборат.

"Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, (1) юзларингизни ва (2) қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. (3) Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва (4) оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар". (5:6)

Мазҳабларга кўра эса, таҳоратнинг фарзи нечта?
Ҳанафий - 4 / Шофеъий - 6 / Mоликий - 7 / Ҳанбалий - 7
Дин пешволари ҳатто Қуръонда очиқ ва тушунарли бўлган бир масалада ҳам ихтилоф қилишган.
Қуръоннинг таҳорат ҳақида берган тафсилотларини етарли деб ҳисобламаганлар ва ривоятлар орқали, Аллоҳнинг очиқ амридан ихтилофли тортишувларни маъқул кўришган.
Қуръонга кўра, динимизни барпо этиш ўрнига, ҳалиям ота-боболаримиздан қолган мазҳабларга эргашамизми? Аллоҳнинг динини Аллоҳдан-да яхшироқ ким баён қила олади?
Саволнинг жавоби 43:44 ва 2:170 оятларида.

ФАҚАТ ҚУРЪОНДАН СЎРАЛАМИЗ

"Албатта, у (Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар". (43:44)

Хулоса: Аллоҳ таъло Қуръоннинг ҳам тафсирчиси, ҳам очиқлагувчисидир. Бизнинг бурчимиз оятлар ўртасида алоқа ўрнатишга ҳаракат қилишдир.

БОБНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ:

Қуръони Каримни баён этгувчи - Аллоҳ таоло. Қуръоннинг тафсирчиси - Аллоҳ таоло. Аллоҳ таоло Қуръонни ўз илми билан муфассал баён қилган. Келган саволларга Расул эмас, Аллоҳ жавоб берган. Қуръон бизни тушунишимиз учун Аллоҳ томонидан ОСОНЛАШТИРИЛГАН. Қуръон - золим ва инкорчилар учун ёпиқ ва тушунарсиз китоб. Қуръон - золимларнинг зарарини зиёда қилувчи китоб. Қуръон - уйдирилган ҳадис эмас. Қуръон - барча нарсанинг муфассал баёни. Аллоҳнинг динини биз ХОҲЛАГАН КИТОБЛАРДАН эмас, балки Аллоҳнинг китобидан ўрганишимиз керак.

* * *

ЭЛЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ НИМА?

Иддао: Элчининг таблиғдан бошқа яна Қуръонни табйин (баён қилиш) ва тафсир қилиш каби мажбурият ва маъсулияти ҳам бор. Қуръонга амал қилувчи илк зот Муҳаммад Пайғамбар бўладилар, ва у зот қандай амал қилганини ҳадислар ўргатади. Шундай экан, ҳадислар бўлмаса, Қуръонни ҳам англай олмаймиз. Қуръон назарий, ҳадис амалийдир. Ислом динини фақат унинг назарий манбаси бўлмиш Қуръон билан чеклаш ва уни ҳадис каби амалий манбасидан маҳрум қилиш аслида Ислом илдизига болта уриш билан бир.

Иддаога жавоб: Қуръонда пайғамбарларнинг вазифаси, уларга келган Рисолатни етказиш билан чеклангани қайта-қайта остига қалин чизиқлар чизиб таъкидланган. Оятларда элчининг вазифаси таъриф этиларкан, қатъий чеклов жумласи шаклида билдирилади (зиммасидаги вазифа фақат етказиш холос, ундан ўзга вазифа йўқ, каби). Ҳар бир мумин учун бўлгани каби, элчилар учун ҳам огоҳлантирувчи, мужда берувчи, баён қилувчи каби баъзи ифодалар ишлатилган.
Бундай ифодаларга Таблиғнинг фақат ост сифатлари дейиш мумкин. Яъни элчилар ёки одамлар Рисолатни етказаркан, келиб бўлган илоҳий матнни етказади, ва бу матн айни пайтда ҳам огоҳлантирувчи, ҳам мужда берувчи, ҳам баён қилувчи мақомида бўлади, Рисолатни етказаётган шахснинг ўзи эмас. Зотан, ваҳйнинг мақсади ДИНни етказиш билан бирга унга тааллуқли огоҳлантириш, мужда бериш ва ихтилофли масалаларни баён этиш ҳамдир.
Расулларнинг вазифаси аниқ баён қилинган ва чекланган оятлар сони ўн битта. Бу оятларнинг барчаси қатъий чеклов жумласи шаклида (яъни 'innama' - 'illa' бирга келади).

"INNAMA" оятларига мисоллар:

"Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқ етказиш, холос". (5:92)
"Аллоҳга итоат қилинг ва ҳамда Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, Бизнинг Расулимизга очиқ-ойдин етказиш, холос". (64:12)
"Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармиз ёки сени (ундан олдин) вафот этдираримз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир". (13:40)

Юқоридаги оятларда Расулуллоҳга итоат қилиш ваҳйга амал қилишдан бошқа нарса эмас, деган муҳим хабар бор. Расулуллоҳга итоат қандай бўлиши кераклигини бошқа бобда кўриб чиқдик. Расулуллоҳга итоат этмоқ истаганлар ваҳйга эргашмоқлари кифоядир. Расуллар келтирган ваҳйда, дин қандай бўлиши кераклиги ҳақида ТЎЛИҚ ВА ТУГАЛ матнлар экани оятларда очиқ айтилади. Худди Қуръон Расулга итоат этишни айтгани каби, итоат қилиш қандай бўлиши кераклигини ҳам бошқаларга қолдирмаган, балки ўзи баён қилиб берган.

"İLLÂ" оятларга мисоллар:

"Агар сизлар ёлғончи қилсангиз, бас, сиздан олдинги умматлар ҳам ёлғончи қилганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ". (29:18)
"Сен: "Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ", деб айт". (24:54)
"Ширк келтирганлар: "Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик", дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос". (16:35)
"Агар улар юз ўгирсалар, бас, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Албатта, Биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон куфрони неъмат қилур". (42:48)

Қисқа қилиб айтганда, юқоридаги оятларнинг мазмуни қуйидагича:
Расулга итоат этишнинг маъноси ваҳйга эргашишдир.
Элчининг вазифаси ваҳйни борича етказишдир.
Жуда ҳам очиқ-ойдин, тушунарли нарса…
Қуръонда бундай муҳим хабарларни етказган оятларнинг арабчаси ҳам жуда содда, осон ва тушунарли. Акс ҳолда, элчилар вазифаси - динга қўшимча қўшиш, уни бузиш ва сохталаштириш бўлиб қолади.
Қуръонда Расулнинг вазифаларига юқоридаги чекловлар қўйилиши бежиз эмас. Элчиларнинг миссиясига илова қўшиш, дин пешволарига ўзлари учун ўрин очиш имконини беради. Бу билан дин пешволари Расулнинг номини ишлатиб, динга иловалар қўшиши осон бўлади. Динни касб ва даромад ҳолига келтириб олган бу кишилар, ҳар қандай хато ва адашувга халқни осонгина ишонтираётганини дунёнинг ҳар бир мамлакатида кузатиш мумкин.
Ҳар бир мусулмон ўзига шу саволни бериб кўрсин, ва бу савол устида тафаккур қилиб кўрсин: "Аллоҳ Таоло ўз бандаларини дин пешволарининг инсофига ташлаб қўйиб, уларнинг ёзган/ўқиган китобларига муҳтож бўладиган дин юборадими?" Диндаги асосий масалалар, ҳар бир инсон осонгина тушуна оладиган ва бамисоли фитратимизга ўрнашган асосий қонуниятлардир.
Муҳаммад Пайғамбарга берилган саволларга (2:219-220, 222 ва яна бир қанча оятлар) ўзларича жавоб бермагани, балки жавоблар ваҳй орқали берилиши, бу мавзуни англаш жиҳатидан ниҳоятда аҳамиятли. Дин Аллоҳникидир ва бизнинг маъқул саволларимизга АЛЛОҲ ЎЗИ жавоб бериб қўйган.

ҚАНДАЙ САВОЛЛАР БЕРИШ КЕРАК?

"Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир. Сиздан олдин ҳар бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса, уларга кофир бўлган эди". (5:101-102)

5:101-оятдан шуни англаймизки, берилган саволларнинг баъзиларига жавоб берилмаган. Бошқача қилиб айтганда, баъзи саволлар борки, одамлар келиб уларни сўрашларини Аллоҳ билган, аммо атайлаб жавоб бермаган. Демак, Аллоҳ жавоб бермаган саволлар мавжудлигини юқоридаги оятлардан билмоқдамиз. Баъзи саволларни кўтариб келиб, Қуръоннинг етарсиз ва ноқис эканлигини исботлашга уринаётган одамларга шу саволни бермоқчимиз: Аллоҳ жавоб бермайдиган саволларни беришга нега ҳаракат қиляпсиз?
Оятда эътиборимизни тортган яна бир жиҳат шундаки, савол берганда Қуръон тарбиялаган ақл билан тўғри ва ўринли саволлар беришимиз керак. Тўғри саволларни бериш ўта муҳим ва масаланинг асли мана шудир. Қуръон фикр юритишга ва савол беришга ундовчи китоб, аммо шу билан бирга, баъзи саволлар одамларни куфрга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради ҳам.
Бугун одамлар турли хил саволлар беришади. Хўш, ушбу саволларнинг қайси бири тўғри саволлар? Aгар янглиш саволлар берувчи одамлар тўғри жавоб ололмаслигимизни билсак, саволларни беришда яна-да хушёр бўламиз.
Тўғри савол берувчи кишилар Қуръондан етарлича жавоб олади, деган хулосани оятлардан чиқаришимиз мумкин, ва дин ҳақида бериладиган саволларга барча жавоб аллақачон Қуръонда бериб бўлинганини биргина шу оятданоқ англашимиз мумкин.

Тамал иддао: Қуръон назария, ҳадис эса амалиётдир. Исломни, диннинг назарий манбаи бўлмиш Қуръон билан чеклаш ва амалий манбаидан маҳрум қилиш, аслида Исломни илдизидан қўпориш билан баробар. Қуръонни амалда татбиқ этган зот Муҳаммад Пайғамбар бўлади, ҳадисларсиз бу татбиқотни ҳам кўра олмаймиз, Қуръонни ҳам англай олмаймиз.

Иддаога қарши берадиган саволларимиз: Агар Қуръон назария бўлса, ҳадисни амалий қилган нарса нима? Иккала манба ҳам матн шаклида бизга етиб келмаганми? Ҳадис китоблари видеo ёки тасвирий санъат асарлари эмас экан, ҳадис китобларининг амалий жиҳатдан Қуръонга кўра қандай изоҳ ё баён устунлиги бор? Aллоҳ Ўзининг Китобида нимани ноқис қолдирибдики, ҳадислар келиб уни тўлдирган бўлса? Бу тўлдирувчи ҳадисларнинг аниқ рўйхати борми? Бундай иддаолар аслида Пайғамбарни ҳатто Aллоҳдан-да тушунарлироқ баён эта оладиган мақомга кўтармайдими? Нега Қуръонда Расулнинг/Расулларнинг шахсий сўзларига эргашиш ёки уларни ёзиб қайд этиб бориш бўйича бирор буйруқ ёки кўрсатма йўқ?

Иддаога жавоб: Ҳадислар амалий деган даъвога қарамай, Қуръонда қайси мавзулар назарий ва қайси мавзулар амалий эканлиги ҳақида АНИҚ ТАЪРИФ йўқ. Қуръондан кейин, бугунгача ҳам бундай таъриф йўқ ва бундай рўйхатни ҳам ҳеч ким тузолмайди.
Ҳадисларда ҳикмат ёки динний амалий жиҳатлари билдирилган дейилса-да, ҳадислардаги ҲИКМАТ ва ҲУКМ РЎЙХАТИ ҲАР БИР ДИН ПЕШВОСИГА КЎРА ЎЗГАРАВЕРАДИ (23:53 га қаранг).
Агар ёзма матн бўлмиш Қуръон назария бўлса, ёзма матн бўлган ҳадислар ҳам НАЗАРИЯ БЎЛИШДАН ҚУТУЛА ОЛМАЙДИ. Агар Аллоҳ калималар ёрдамида айтган сўзлари назария бўлса, қандай қилиб яна шу каби калималар ёрдамида айтилган ҳадисларни амалий, деб даъво қилиш мумкин?
Агар ёлғиз Қуръонга таяниб амал қилиш, Исломни илдизидан қўпориш бўлса, Пайғамбаримиз нимага эргашганини сўраш керак! Пайғамбаримиз фақат ваҳийга эргашганини Қуръондан биламиз. Хўш, Пайғамбар ҳам Исломни илдизидан қўпорган, деб айта оласизми? Пайғамбарга эргашиб, ёлғиз Қуръонга амал қилган инсон қанақасига Исломни илдизидан қўпорган бўлади?
Қуръон Аллоҳ томонидан очиқ-ойдин баён қилинганини ўтган бобларда кўриб чиққан эдик. Қуръонни фақат золимларгина англай олмайди (17:82 га қаранг). Аллоҳ таолога ва унинг Расулига қарши ёлғон ва бўҳтонлар тўқиган кимсалар - золимлардир.

ЭЛЧИЛАР ФАҚАТ ВАҲИЙГА ЭРГАШАДИЛАР!

"Сен: "Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмасман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос", деб айт". (46:9)
"Эй Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас". (5:67)

Расулларга эргашмоқчи бўлганлар, ваҳийга эргашишлари керак. Расул ваҳийга эргашган экан, ваҳийга эргашиш Расулга эргашиш эмас, дейиш мантиққа зид. Ваҳийга эргашсак, Пайғамбар йўлидан юрган бўлмаймизми? Албатта бўламиз. Мантиқий ягона хулоса мана шудир.
Аслида, одамлар диний амалиётни Қуръондан ташқарида излаш билан пайғамбарлар орасини ҳам айирган бўлади. Аллоҳ бизга расулларнинг ҳаётидан намуналар беради. Элчиларнинг ҳар бири биз учун гўзал намунадир. Орасидан фақат биттасини ўрнак қилиб олиш ва бошқаларни афириш мумкин эмас. Барча элчилар ўзларига буюрилган амрга тобеъ бўлганлар ва динга илова ҳукмлар ҳам қўшмаганлар.

ЭЛЧИЛАР ОРАСИНИ АЙИРМАНГ!

"Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфаратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар". (2:285)
"Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар".(4:150)
"Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганларга ва уларнинг бирортасини ҳам айирмаганларга–ана ўшаларга ажрларини албатта берурмиз. Ва Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир".(4:152)

Қуръон юқоридаги оятларда элчилар ўртасида ҳеч қандай айрим қилинмаслиги шартлигини таъкидлайди. Бугунги кунда бу чекловнинг жуда кўп бузилганлигини кузатиш қийин эмас.
Мисол учун, черковларда фақат Исони зикр этиш ва бошқа элчиларни тилга олмаслик айрим эмасми? Хўш, масжидларда Исо, Мусо ёки бошқа элчиларнинг исмлари ҳам эмас, илк тўрт халифанинг исми улкан лавҳаларга ёзиб осиб қўйиш айрим эмасми? Нима учун Муҳаммад Пайғамбарнинг туғилган ҳафтасини нишонлаётганлар Яҳё Пайғамбарнинг ёки Исо Масиҳнинг туғилган ҳафтасини нишонламайди?
Бундай муносабат "элчилар орасини айириш"га ёрқин мисол эмасми? Хўш, сиз азонда ёки шаҳодатда бошқа бир пайғамбарнинг исми тилга олинганлигини эшитганмисиз?
Бу ўринда яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Оятлар бизга "Расуллар орасини айирманг" деб бежиз айтмаган! Биз қаерда Расуллар орасини айирганимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Расулларни бир-биридан айириш куфр жиноятидир!
Биз барча элчиларни яхши кўришимиз ва уларнинг барчасига бирдек ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишимиз керак. Бизнинг элчимиз ёки сизнинг элчингиз деган нарса йўқ. Элчиларнинг барчаси Аллоҳнинг элчилари ва барчаси биз учун гўзал намуналардир.
Дин пешволари элчилар орасини айиришнинг маъноси нима экани ҳақида деярли гапирмайди. Мингларча мавзуни бўйидан-энига гапириб берадиган дин пешволари бунчалик муҳим мавзу ҳақида нега сукут сақлайди?

ЭЛЧИЛАР БИЗ КАБИ ИНСОНЛАР ХОЛОС

"Пайғамбарлари уларга: "Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар". (14:11)
"Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам Пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар".(3:144)

Элчилар биз каби одамлардир. Улар ҳаётлари давомида Аллоҳни ёд этиб, улуғладилар ва мушрикларга нисбатан қандай кураш олиб боришнинг энг гўзал ўрнакларини намоён этдилар. Лекин элчиларга қарши бир умр урушиб ўтган душманлар, уларнинг ўлимидан кейиноқ элчиларнинг номини восита қилиб, ўз хурофотлари фойдасига ишлатилган (6:112-116 га қаранг).
Шу тариқа бутлаштирилган илоҳлар ўрни алмашади. Лот, Уззо, Манот кетиб, ўрнига элчилар ёки авлиё дейилган номлар маъбудга айлантирилади. Исо Пайғамбар ва Павел бунга энг ёрқин мисоллардир. Таслисни уйдирган Павел, бизнинг фикримизча, Исо Пайғамбарнинг энг катта душмани, аммо насронийларга кўра у - энг улуғ авлиё. Кулгили эмасми бу?
Хўш, Муҳаммад пайғамбарга бугун сиғинилмоқда? Энг асосий оғиш - Пайғамбарга тегишли дея иддао этилган сўзларнинг динда иккинчи манба сифатида қабул қилиниши, ва уни Aллоҳ томонидан иккинчи шафоатчи сифатида кўрилишини мисол келтириши мумкин. Ушбу икки оғиш Қуръонда мушрикларнинг йўлдан оғиши ва ибодати сифатида келтирилади.
Бугун Пайғамбарнинг мўйи-шарифи дея тақдим этилган, аслида эса кимники экани номаълум бўлган қилларни ўпиш учун одамлар навбатга туришади. Одамлар уни ўпгандан сўнг, шунчалик ҳурмат кўрсатишадики (!) ҳатто орқа ўгирмасдан қайтиб кетишади. Aслида улар ўша сочга, қилга сиғинишади. Намоз ўқиганидан кейин, Аллоҳга орқа ўгириб, жойнамозни тарк этувчи мусулмонлар, бир парча сочга-тукка нега бундай айри муомала қилишади? Бундай "ҳурмат ва иззатни-икром"ни Қуръон маъқуллайдими? Қанақа ҳурмат бу ўзи? Бу туклар-қиллар онгларда нималарга айланган?
Диний Ишлари вазирлиги бундан хабари борми? Эҳтимол, баъзи мутасаддилар хабари бордир, аммо улар шиддатли реакциядан қўрқишгани учун сукут сақлашни афзал кўришади.
Пайғамбаримиз соч толасини бунчалик улуғланишини маъқуллаган бўлармиди? Тариқат шайхларига ҳам, худди шу каби, бел букадиганлар бор. Биламиз, шайхлари олдида уларнинг ҳатто юзига қарай олмайдиган, шайхларини соатлаб мақтаб, улуғлашайдиганлар бор. Буларнинг барчаси Ислом номи билан қилинган деб иддао қилинади.
Буларнинг барчаси Қуръон таълимотидан қанчалик узоқ эканига, ҳаётларида Қуръон оятлари ўрин олмаган кишиларнинг, онглари хурофот ва бидъатлар тарафидан истило қилинганига далиллардир бу.

ДАРҲАҚИҚАТ, РАСУЛЛАРГА ИШОНГАНЛАР ОЗЧИЛИК БЎЛГАН!

"Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар". (15:11)
"Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришларидан манъ қилган нарса фақат, Аллоҳ башардан Пайғамбар юборадими, дейишлари бўлди". (17:94)
"Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт, уни, сеҳргар ёки мажнун, деганлар" (51:52)
"Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинган. Бас, уларни масхара қилганларга ўзлари масхара этиб юрган нарса тушди". (21:41)
"Сўнгра Пайғамбарларимизни кетма-кет юбордик. Ҳар қачон бир умматга ўз Пайғамбари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз ҳам уларни баъзилари ортидан баъзиларини (ҳалокатга) эргаштиравердик ва уларни гапу сўзга айлантирдик. Бас, даф бўлсин иймон келтирмайдиган қавмлар!" (23:44)

Мусо Пайғамбарга, Исо Пайғамбарга, Муҳаммад Пайғамбарга ваҳийдан ташқари эргашганлар аслида бу пайғамбарларга эргашаётгани йўқ.
Улар ЭРГАШАЁТГАН КИШИЛАР, аслида Пайғамбар ўлимидан кейин улар номини ишлатиб, дин уйдирганлардир. Ҳозирги яҳудийликнинг Мусо Пайғамбарга алоқаси бўлмагани каби, насронийликнинг ҳам Исо Пайғамбарга алоқаси йўқ. Хўш, Муҳаммад Пайғамбар келтирган Рисолатга, унинг вафотидан кейин мусулмонлар содиқ қолдими? Албатта, содиқ қолмади, қололмади. Зотан китобимиз бошидан бери, мусулмонларнинг имон-эътиқоди Қуръонга зид имон-эътиқод эканини кўрсатишга уринмоқдамиз.

МУШРИКЛАР ЎЗ ШИРКИДАН БЕХАБАР БЎЛАДИ!

"Ҳаммаларини жамлайдиган, сўнгра ширк келтирганларга: "Сиз худо деб гумон қилган шерикларингиз қани?" деб айтадиганимиз кунни эсла". Сўнгра, Роббимиз Аллоҳга қасамки, мушрик бўлмаган эдик, дейишдан бошқа фитналари бўлмас. Назар сол! Улар ўзларини қандай алдарлар ва тўқиб юрган нарсалари улардан қандай йўқолди". (6:22-24)

Қуйидаги рўйхатда бир Расулга қандай ибодат қилиниши мумкинлигига қисқа мисоллар келтирилган. Aгар кимдир пайғамбар ҳақида: "У Aллоҳнинг ҳузурида бизнинг шафоатчимиз", деса, демак ўша одам Аллоҳнинг ўрнига пайғамбарни қўйган бўлади. Элчини дуоларда воситачи қилиш яна битта ширкдир. Элчилар бирор ҳаром ҳам қўя олишмайди.
Қуръонда таъқиқланган ҳаромлар билан бирга, тўрт сунний мазҳабда ўн минглаб қўшимча ҳаромлар қўйилган. Аллоҳ бир неча егуликни ҳаром қилган бўлса-да (16:115-116), тўрт мазҳабда бу моддалар худди Аллоҳ билан рақобатга киришгандек, минггача боради. Суннийлик мазҳабларидаги диний ҳукмларнинг аксарияти ҚУРЪОНГА УМУМАН АЛОҚАСИ ЙЎҚ.
Ҳеч қандай далилсиз тарзда ота-боболарига эргашиб, динда бўлмаган илова ҳукмларга эргашувчилар, бу ҳукмларни уйдирган кишиларни илоҳ қилиб олган бўлишади.
Ҳар доим ёдда тутишимиз керак бўлган бир оят…

"Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени АЛЛОҲнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос". (6:116)

ЭЛЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИГА ИЛОВА ҚЎШМАСЛИГИМИЗ ЛОЗИМ

Қуръонга кўра, элчиларнинг вазифаси фақат РИСОЛАТНИ ЕТКАЗИШДИР. Элчиларнинг таърифи ва вазифалари Қуръонда қандай келтирилганини эслатиб ўтмоқчимиз: Элчилар шафоат қилолмаслар 2:48, 2:123, 2:255 Элчилар дуоларни ижобат қила олмаслар 46:5 Элчилар ҳозир ҳаёт эмаслар. 30:40 Элчилар бизга на фойда етказа олади, на зарар. 10:18, 10:49 Элчилар фақат таблиғ этадилар. 5:99, 5:92 Элчилар хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчилар. 18:56 Элчилар келтирган Рисолатга эргашмоқ шарт. 24:54 Элчилар динда ҳаром қўя олмаслар. 16:35, 42:21, 12:40, 5:92 Элчилар бизга эртага нима бўлишини билмаслар. 46:9 Элчилар биз каби инсонлардир. 18:110, 14:11, 17:94 Элчилар кофирларга қарши ваҳий билан мужодала қиладилар. 25:52 Элчилар ҳеч кимни ҳидоят қила олмайди. 28:56 Элчилар Қиёматда ҳисоб-китоб қилмайди. 13:40

* * *

АЛЛОҲГА ВА РАСУЛИГА ИТОАТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Иддао: Қуръон, Aллоҳга ва Расулига итоат қилишни буюради. Шунинг учун Aллоҳга итоат этиш учун Қуръонга, Расулга итоат этиш учун ҳадис китобларига мурожаат қилишимиз керак.
Иддаога жавоб: Қуръонни ўрганганимизда, Aллоҳга ва Расулига итоат қандай бўлиши кераклиги батафсил баён этилганини кўрамиз, ва бу баён юқоридаги иддаони ботилга чиқаришига гувоҳ бўламиз. Қуръондаги кўплаб оятлар итоат қандай бўлишини очиқлайди; мисоллари билан кўрадиганимиздек, анъанавий иддао эгалари оятларга қандай қилиб кўриб-кўрмасликка олишига ҳам гувоҳ бўласиз. Ушбу муҳим масалани бошлашдан олдин, Расул/Элчи сўзининг маъноларини берамиз. "Расул/Элчи" калимаси "ўзига тегишли бўлмаган бир нарсани бошқага етказувчи" деган маънони англатади. Элчилар ўзлари келтирган Рисолатга илова қўшмасдан, уни тўлиқ ва тугал етказишади.

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ РИСОЛАТНИ ЕТКАЗГАН КИШИДИР ВА РАСУЛГА БЎЙСУНИШ ШАРТ

"Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас". (3:32)

Юқоридаги оятда айтилганидек, элчидан юз ўгириш/итоатсизлик, инкор ва рад этиш деб таърифланган. Шу ўринда бир савол: Аллоҳнинг элчисига итоат қандай бўлиши керак? Элчилар Aллоҳнинг "амрларини" етказувчи ва татбиқ этувчи қуллар (Aнбиё:27 оятга қаранг) эканига кўра, уларга итоатсизлик - улар келтирган амрларга бўйсунмаслик деганидир. Бошқача қилиб айтганда, Расулга итоат - унга нозил қилинган Рисолатга бўйсунишни англатади. Муаммо ва тортишув келтириб чиқарган сабаб, оятдаги "ва" боғловчисини хато тушунишда. Бу хато тушуниш Қуръондаги "Aллоҳ ва Расули" ибораси гўёки икки айри манба, икки айри шореъ (қонун қўювчи) дея тушунишдан келиб чиқади.
Aммо араб тилида "ва" (و) боғловчиси (худди ўз тилимиздаги каби) икки айри нарсани бирга зикр этиш учун ишлатилмайди. Қуръонда бунга қатор мисоллар бор. Масалан:
"Нур" ва "Китоб" алоҳида нарсаларми?

"Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди". (5:15)

Китоб ва Фурқон алоҳида нарсаларми?

"Шоядки ҳидоят топсангиз, деб Мусога Китобни ва Фурқонни берганимизни эсланг". (2:53)

Ҳеч ким Аллоҳга озор етказа олмайди!

"Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди". (33:57)

Юқоридаги оятлар бизга, Қуръондаги "ва" боғловчиси ҳамма ўринда ҳам икки айри нарсани зикр этиш учун ишлатилмаганини исботлайди.
Моида сурасининг 15-оятидаги "Нур" ва "Китоб" калималари Қуръонда алоҳида тушунчалар сифатида эмас; Қуръоннинг хусусияти сифатида ишлатилганини тушунамиз. Шунга қарамай, Бақара сураси 53-оятда Мусо пайғамбарга "Китоб ва Фурқон" берилгани, икки алоҳида китоб эмас, балки унга келган ваҳийнинг икки хусусияти эканини англаймиз.
Худди шу тарзда, "Аллоҳ ва Расулига озор берганлар" ибораси, Aллоҳ таоло озор кўргани эмас, балки Расулига озор етказилгани ҳақида. Aлбатта, ҳеч ким Aллоҳ Таолога озор етказа олмайди. Қуръонда "ва" боғловчиси қандай ишлатилганини кўрсатувчи шунга ўхшаш мисоллар кўп.
Юқоридаги оятлардаги "Нур ва Китоб", "Китоб ва Фурқон" иборалари икки айри нарсаларни англатмаганидек, "Аллоҳга ва Расулига итоат" тушунчаси ҳам турли манбаларга бўйсуниш деган маънони англатмайди.
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат, бу ягона манбага, яъни Aллоҳ тарафидан унинг Расулига нозил қилинган Рисолатга бўйсунишир.
Оятнинг охири бирлик олмош билан тугайди!

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз". (8:20)

Юқоридаги оятда Aллоҳга ва Расулига итоат этиш буюрилади. Aммо оят сўнгида "ундан юз ўгирманг" дея тугайди. Бу ерда тасния (иккилик) шакли ("иккисидан") эмас, балки "ундан" дея (яъни бирлик шакли) ишлатилиши баҳсимиз мавзуи жиҳатидан ўта муҳим. Аллоҳ ва Расули икки айри таълимотни таклиф қила олмайди. Расулнинг ягона вазифаси - Раббидан олган Рисолатни мухотаб одамларга тўлиқ ва тугал етказишдир, озайтирмаган ёки орттирмаган ҳолда…
Расулуллоҳга қарши очилган уруш Aллоҳга қарши очилган уруш каби қабул қилинади!

"Бу уларнинг Аллоҳга ва Расулига қарши турганлари учундир. Ким Аллоҳга ва Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнинг жазоси шиддатлидир". (8:13)

Юқоридаги оятда кўриб турганимиздек, Пайғамбарга қарши очилган уруш "Аллоҳга ва Расулига қарши" дея таърифланган. Ҳолбуки мушриклар Aллоҳга қарши уруш эълон қилиб чиқмагандилар. "Аллоҳга ва Расулига итоат" бу Қуръон Рисолатига итоат эканини қабул қилмаганлар, бу оятдан гўё мушриклар Аллоҳга ва Расулига қарши алоҳида-алоҳида жанг олиб борганларини тушунишармикин?
Қуръонда айтилганидек, Расулга душманлик Аллоҳга душманлик сифатида таъриф этилади. Яъни, оятдан ҳам англашилганидек, биз Аллоҳни ва Расулини бир бутун деб ҳисоблашимиз керак. Рисолатни келтирган шахсга нисбатан ҳар қандай муносабат Рисолатни юборган Зотга нисбатан қилинган деб ҳисобланади. Шунинг учун Расулларга Рисолатни етказиш пайтида, Расулларга итоат ўта муҳимдир.
"Ва" боғловчиси айни шаклда Тавба:1-оятда учратамиз, бу ерда ҳам, икки алоҳида нарсани бирлаштирувчи сифатда эмас, балки ифодаларни боғловчи восита сифатида ишлатилади.
Оятдаги "Бароат"ни Аллоҳ ва Расули биргаликда тузиб чиққанлари йўқ!
"Бу мушрикларнинг сизлар билан аҳдлашганларига Аллоҳдан ва Пайғамбаридан ора очиқлиги эълонидир". (9:1)
Мавзу жиҳатидан Тавба сураси 1-оят жуда муҳим. Оятдаги эълонни Аллоҳ ва Расули алоҳида-алоҳида билдирмадилар. Оятда фақат БИТТА эълон бор.
Яна Қуръоннинг шаҳодати билан, "Аллоҳ ва Расули" ибораси қандай тушунилиши кераклиги ҳақида муҳим бир далил оламиз.
Оятда "ва" боғловчиси келишига қарамасдан, Аллоҳ Ўз Расулига қилдирган эълон, Расулнинг эълони эмас, Алоҳнинг эълони сифатида кўрилса; "Аллоҳ ва Расули" иборасида ҳам худди шундай.
Яна Ҳижр сурасида ҳам "ва" боғловчида ўхшаш ҳолатни кўрамиз.

"Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик". (15:87)

Бу оятдаги "етти такрорланувчи" бу "Фотиҳа сурасидаги етти оят", деганлар бўлган, "Қуръондаги амр-таъқиқлар, жаннат-жаҳаннам, муҳкам-муташобеҳ" деганлар ҳам бўлган. Аммо ҳар бир таъриф ҳам яна ҚУРЪОННИНГ ЎЗИГА ИШОРА ҚИЛАДИ.
Лекин ўша одамлар, негадир, "Аллоҳга ва Расулига итоат қилиш" тушунчасини "Қуръон ва ҳадис китоблари" деб икки алоҳида манба сифатида қабул қилганлар. Шу тариқа одамларни ваҳйда ташқарига чиқариб, ўзлари истаган таълимотни динга киритаверган.
Келинг, ўз тилимиздан бир мисол келтирайлик:
"Мен сизни ва оилангизни жуда яхши кўраман" деганда, сизни оиладан айри санаш учун эмас, балки тилдаги қўлланиш шундай бўлгани учун "ВА" боғловчиси ва "СИЗ" иборасидан фойдаланаман.
Расулни ҳам Аллоҳ каби қонун қўювчи деб қабул қила оламизми?

"Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан "жизя" бермагунича, жанг қилинг". (9:29)

Аллоҳ Қуръонда ЯГОНА ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ сифатида аниқ айтиб қўйилган. Тавҳиднинг энг муҳим тамойили - ҳукмда, қонун қўйишда Аллоҳнинг шериги йўқлигига имон келтиришдир.
Оятдаги "ВА" боғловчисини анъанавий дин мансублари бундай ўқишларига кўра, Расул ҳам Аллоҳ каби ҳаромлар қўя оладиган ҳукмдаги шериги деб имон келтириши керак, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар Қуръонда, Расул ҳаром қилган нарсалар эса ҳадисларда деб қабул қилиши керак, ҳатто мазҳабларда шундай бўлди ҳам. Ҳолбуки, кўплаб Қуръон оятларида Аллоҳдан ўзга қонун чиқарувчи қилиб олиш - ШИРК эканлиги алоҳида таъкидланади. Бунга мисол сифатида 5:48-50, 16:35, 42:21, 12:40, 6:112-114 оятларини келтириш мумкин. Ҳаттоки, 66:1 оятда биз ҳатто Пайғамбар шахси ҳам таъқиқ қўя олмаслигини кўрамиз. Шундай экан, мазкур оятдаги "ва" боғловчиси Аллоҳдан ўзга қонун қўювчи бор деган тушунча Қуръонга ва ундаги кўплаб оятларга зид.
Энди Оли-Имрон:48-оятга қайтайлик. Кўриб турганимиздек, оятда "ва" боғловчиси тўрт марта ишлатилган. Бу оятда "ва" ҳамда ундан сўнг келган калимани алоҳида нарса деб тушунмаганимиздек; "Китоб" дан кейин келган иборалар Китобнинг таърифи деб тушунганимиздек; "Аллоҳ ва Расули" иборасини ҳам худди шундай тушунишимиз керак.

"Ва унга Китоб, Ҳикмат, Таврот ва Инжилни ўргатади". (3:48)

ИХТИЁР ҲАҚҚИМИЗ БЎЛМАГАН ҲУКМ ҚАЙСИ?

Қуйидаги оятга кўра, Расул бирор ҳолатга тааллуқли ҳукм қилганида, ушбу қарорга эътироз билдириш мумкин эмас.

"Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди". (33:36)

Юқоридаги оятда зикр қилинган Расулнинг ҳукм қилиши нимани англатишини Қуръондан сўрайлик:

"Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгирсалар, билки, Аллоҳ уларни баъзи гуноҳлари туфайли мусибатга солишни ирода қилибди. Албатта, одамлардан кўплари фосиқлардир". (5:49)
"Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил қавмлар учун АЛЛОҲДАН ҲУКМИДАН ЯХШИРОҚ КИМ БОР?!" (5:50)
"Сен: "Мен сизларни фақат ваҳий орқалигина огоҳлантирурман. Гунглар огоҳлантирилганларида даъватни эшитмаслар", дегин". (21:45)

Юқорида келтирилган мисоллардан кейин ҳақиқий итоат қандай бўлиши керак, деб сўрасак, анъанавий дин мансублари аслида Расулга итоат қилмаганига гувоҳ бўламиз.
Кўриб турганингиздек, Моида:49-оятда Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилиш буюрилади. Кейинги оятда эса: "Ким Аллоҳдан яхшироқ ҳукм қилур?" саволи ҳам анча маънодор. Яъни, Пайғамбаримиз ФАҚАТ ҚУРЪОН билан ҳукм чиқарган. Шунинг учун, Қуръондан бошқа ҳеч бир китобдан, жумладан ҳадис китобларидан диний ҳукм чиқариб бўлмайди. Расулнинг ҳукмини ҳеч бир китобда эмас, ФАҚАТ ҚУРЪОНда излаш керак.

МУҲАММАД ПАЙҒАМБАР ЎЗ ШАХСИЙ ҚАРОРЛАРИДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙИШИ МУМКИНЛИГИГА ДАЛИЛЛАР!

"Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун уларга то сенга ростгўй бўлганлар равшан бўлмай туриб ва ёлғончиларни билмасингдан туриб, изн бердинг?" (9:43)

Яна оятлардан шуни англаймизки, Расулнинг шахсий қарашлари мутлақ ва дахлсиз эмас. Мўминлар фикр билдиришлари ва ҳатто Расулнинг шахсий фикрларига қарши чиқишлари ҳам мумкин эди. Шундан биламизки, Расулнинг ҳар бир сўзлари ваҳий эмас, Расулуллоҳ етказган Рисолат ваҳийдир.
Юқоридаги оятда Пайғамбар ўз ёнида бўлганларга изн берилиши танқид қилинган. Биргина мана шу оятдан ҳам шуни осонгина англай оламизки, Пайғамбарнинг кундалик ҳаётдаги хатолари бўлиши мумкин, демак унинг ҳар бир сўзи ваҳий эмас. Зотан, Қуръон ҳеч бир оятда "Муҳаммадга итоат қилинг" демайди, яъни унинг шахсига итоат амри йўқ, балки унинг вазифасига ишоратан "Расулга итоат қилинг" дейди.
Хулоса қилиб айтганда, биз ихтиёр ҳаққимиз бўлмаган ҳукм Пайғамбарнинг шахсий сўзлари эмас. Бунинг аксини иддао қилиш Қуръонга зид. Ҳар қандай инсон сингари, Муҳаммад пайғамбар ҳам шахсий қарорларида хатоларга йўл қўйиши мумкин.
"…улар билан ишларда машварат қил. Азму-қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир". (3:159)
Оли-Имрон сурасининг 159-ояти охирида Пайғамбарга кундалик қарорларида одамларга маслаҳат солишни буюриши жуда муҳим. Aгар пайғамбарнинг ҳар бир сўзи (шахсий сўзи) ваҳий бўлса, ёки ҳар бир (шахсий) сўзига итоат этилса, бундай буйруқ бўлмас эди.

ЭЛЧИ ФАҚАТ ВАҲИЙГА ЭРГАШАДИ!

Кўплаб Қуръон оятларида Расулга шундай дейиш буюрилади: "Мен фақат менга ваҳй қилинган нарсага эргашаман".
У ҳолда шу саволларни ўз ўзимизга бермоғимиз лозим: Расул фақат ваҳйга эргашган экан, биз нимага эргашяпмиз? Биз Пайғамбаримиз сингари ФАҚАТ ҚУРЪОН билан ҳукм қилаяпмизми? Расул учун етарли бўлган китоб бизга ҳам етарли бўляптими? Яна кўп оятларда: "мен ФАҚАТ огоҳлантирувчиман", деганига қарамай, Расул вазифасига (Рисолатни етказувчи вазифасига) кирмаган вазифаларни ҳам (қонун чиқарувчи-Қуръоннинг тафсирчиси ва ҳоказо.) Расулга юклаяпмизми?

"Сен: "Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмайман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос", деб айт". (46:9)
"Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқ етказиш, холос". (5:92)
"Сен: "Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ", деб айт". (24:54)

Юқоридаги уч оятда (ва шунга ўхшаш кўплаб оятларда) "Расулга бўйсунинг" дегандан сўнг, Расулнинг вазифаси фақат Рисолатни етказиш билан чеклангани эълон қилиниши, сизнингча, тасодифми? Албатта, йўқ. Aраб тилида 2 инкор юкламаси билан келган ушбу оятлар (жами 11) доимий равишда "Расулга бўйсунинг" буйруғидан сўнг, Расуллик вазифасини ФАҚАТ РИСОЛАТНИ ЕТКАЗИШ билан чегаралайди.
Бугунги "диндор" лар Расулнинг бу вазифасига қаноат қилмаслиги мумкин, аммо муҳими, уларнинг қаноат қилиш-қилмасликлари эмас, балки АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎЗ РАСУЛИГА БЕРГАН ВАЗИФАСИНИНГ ТАЪРИФИДИР!
Қуръонда мукаммал тасвири берилган Ислом дини комил бўлган, тамомланган (5:3, 6:115), ва бирор нуқсони ҳам йўқки, у келиб ҳадис орқали тўлдирса (6:38). Қуръон оятлари тушунарсиз ҳам эмаски, у келиб ҳадис орқали уларни тушунтирса (16:89). Бу Китоб муфассал қилинмаганми, у келиб ҳадис орқали муфассалроқ қилса (11: 1). Қуръон эслатма олиш учун қулай қилинмаганми, уни ҳадис орқали қулай қилинса (54:17).

Расул етказиши керак бўлган ягона Рисолат бу Қуръон эди:

"Эй Расул! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар бундай қилмасанг, Унинг Рисолатини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас". (5:67)

Юқоридаги оятда осонгина кўриб турганимиздек, ваҳийни етказмаслик Расуллик вазифасини бажармаганликни англатади. Расул ўзига нозил қилинган нарсага эргашишга ва нозил қилинган нарсани етказишга мажбур. Фақатгина ваҳийни бекаму-кўст етказганда, ўз вазифаларини бажарган бўлади. Аслида, ҳар бир мумин Рисолатни етказишга маъмур. Элчининг бир фарқи шундаки, у ўз вазифасини адо этишда асло чекинмаслиги керак (5:67 оятда унинг ҳимояланиши кафолатланади) ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Рисолатни етказиши керак. Қуръонда бунга мисоллар кўп.

ЭЛЧИ ВАҲИЙГА ИЛОВА ҚЎША ОЛМАЙДИ

Исро:73-75-оятларидан шуни англаймизки, Расул ваҳийдан заррача ҳам четга чиқа олмайди. Рисолатдан озгина ёнбосилса, унга душманлик қилаётган кофир ва мушрикларлар тарафидан дўстона муносабат кўриши айтилади, аммо шунга қарамасдан, ЎТА ҚАТЪИЙ ТАРЗДА ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
"Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар Агар Биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди.

"Шундай бўлган тақдирда биз сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра Ўзинг учун бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг". (17:73-75)

ҚУРЪОННИ ЕТАРСИЗ КЎРИШ БУ ЯНГИЛИК ЭМАС

"Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: "Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир", дедилар. Сен: "Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман", деб айт". (10:15)
"Бу уларнинг Aллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганлари сабаблидир. Бас, У зот амалларни ботил қилди". (47:9)

Юнус:15-ояти ва Муҳаммад:9-ояти муҳим бир ҳақиқатга ишора қилади. Ваҳийнинг илк мухотаби бўлган мушрикларда Қуръонни ёқтирмаслик ва уни етарсиз кўриш бор эди. Қуръон ўзини қандай таърифламасин, инкорчилар орасида бу ваҳий ижобий қабул кўрмаган. Юқоридаги оятга асосланиб шуни айтишимиз мумкинки, Aллоҳ нозил қилган ваҳйни ёқтирмаслик, уни етарли кўрмаслик мушрикларнинг мушриклигини фош қиладиган аломатлардан бири…
Бугунги анъанавий дин мансубларининг аҳволи ҳам бундан фарқ қилмайди. Қуръоннинг тўлиқ ва батафсил экани ва динга тааллуқли барча мисолларни Aллоҳ томонидан баён этилгани кўплаб оятларда такрорланган бўлса-да, бугун ўзини "мусулмон" дегувчилар ота-боболаридан ўрганган баъзи сабабларга кўра, ҚУРЪОННИ НОҚИС ВА ЕТАРСИЗ КЎРСАТИШ УЧУН ҚЎЛЛАРИДАН КЕЛГАН БАРЧА ИШНИ ҚИЛМОҚДАЛАР.
Анъом:116-оят ўта муҳим бир ҳақиқатни баён қилади:

"Агар ЕР ЮЗИДАГИ КЎПЧИЛИККА БЎЙСУНСАНГ, СЕНИ АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИДАН АДАШТИРАДИ. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар ёлғон гапиради, холос". (6:116)

Бугунги кунда Қуръонни рад этиш фарқли тус олган. Қуръонни очиқ-ошкор инкор этиш ўрнига, Қуръонга имон келтирдим, дейдиган одамлар орасида бошқа кўринишда ҳаёт кечирмоқда. Бугунги кунда ўз мазҳаблари билан бир-бирига қарши душман бўлган "мусулмонлар", аслида Қуръонга эргашмайди. Улар Қуръонни етарсиз ва тушунарсиз кўради, ва ҳадислар ёрдамида тугал ва тушунарли бўлади деб ўйлайди.
Бу ҳақда кейинги бобларда сўз юритамиз.

* * *

АСЛИДА ИТОАТ ЭТИЛМАГАН КИМ?

Элчилар ўз қавмларига рисолатни етказиб, уларни огоҳлантириш учун борганларида, халқнинг аксарияти уларни ёлғончиликда айблаб, улар келтирган рисолатни рад этдилар.
АСЛИДА, УЛАРНИНГ РАД ЭТГАНИ ВА ИТОАТ ЭТМАГАНИ БУ ЭЛЧИЛАР ЭМАС, БАЛКИ АЛЛОҲНИНГ РИСОЛАТИ ЭДИ. Кўпчилик одамлар Аллоҳни ягона илоҳ сифатида қабул этмайди. Аллоҳни динда ягона ҳукм чиқарувчи Зот сифатида кўриш Рисолати, ширк эгалари тарафидан асло қабул қилинмайдиган рисолат. Шунинг учун, аксарият одамлар, Аллоҳнинг рисолатини таҳрифга учраганидан (аслидан ўзгартирилганидан) кейингина қабул қилишади. Расулга итоатни ҳадисларга таслим бўлиш дея тушунадиганлар, мана шу сабабли, бузилган ва чегаралари аниқ бўлмай туриб динга ишонмайди.
Асл кўзланган мақсад - Расулга итоат эмас, балки ўз истагига мос динни ҳадисларга айттиришдир.
Расулга бўйсуниш тўғрисида муҳим далил!
Расулга итоатни ҳадисларга итоат деб ўйлайдиганлар, қуйида келтирилган оятларга нима дейишади? Расулга бўйсунганингизда, шундоғам унинг келтиргани Рисолатни қабул этган бўласиз. Шундай экан, Aллоҳга ва Расулига итоат доимо бирга таъкидланади. Расулларнинг инкор этилиши аслида ФАҚАТГИНА ВАҲИЙни рад этишдир.

РAД ЭТИЛГAН РАСУЛНИНГ ШАХСИ ЭМАС ЭДИ!

"Сени, албатта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини яхши биламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар". (6:33)

БОШҚА РАСУЛЛАРНИНГ ҲАМ РИСОЛАТЛАРИ РАД ЭТИЛГАН!

"Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: "Биз, албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтиргувчилармиз", дедилар". (34:34)

Юқоридаги оятлар шуни кўрсатмоқдаки, кофирларнинг инкори Расулларнинг шахсига эмас, аслида улар келтирган Рисолатга қарши бўлган. Бўйсунилмаган нарса бу Рисолатнинг ўзи эди. Расуллар динни Аллоҳ билан биргаликда ижод этмайди. Расуллар фақат рисолатни етказадилар ва бу Рисолатга ўзлари ҳам тўлиқ бўйсунадилар.
Расул ўзи келтирган ваҳийга иймон келтириши ва итоат этиши шарт!
Расулнинг ўзи келтирган ваҳийга шахсан ўзи сўзсиз итоат қилиши шарт. Мўминларга нимаики фарз бўлса, Расулнинг ўзи ҳам унга амал қилишга мажбурдир.

РАСУЛУЛЛОҲ ҲАМ ИЙМОН КЕЛТИРИБ БЎЙСУНИШИ ШАРТ!

"Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфаратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар". (2:285)

Бу оятларнинг барчаси шуни кўрсатадики, расулга итоат этиш Аллоҳнинг рисолатига итоат этиш орқали мумкин. Ваҳийдан ташқари итоат қилиш керак дейилган ҳар хил манбалар бор дегувчилар, ва оятларга қўшиб ҳадисларга ҳам итоат қилиш керак, дегувчилар, аслида Расулга эмас, балки ҳадисларни ижод этган кишига итоат қилади.
Фақат Ваҳийга эргашиш, Расулга итоат этиш учун кифоя!
Аллоҳ барча Расулларни фақат улага итоат этсинлар дея юборди. Расулни рад этиб, Рисолатга эргашиш зотан мумкин эмас. Расулни инкор этган ва итоат этмаган киши Рисолат Аллоҳдан келганига ишонмаётир. Шунинг учун, Расулга итоат Aллоҳнинг ўзига итоатни англатади.

"Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ ила Пайғамбар келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир. Агар куфр келтирсангиз, зотан осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир" (4:170)

Итоат қилиниши керак бўлган нарса - Набийларнинг шахсий сўзлари эмас!
Расуллар кундалик суҳбатларида хатога йўл қўйишлари мумкин, лекин Рисолатни бехато, қўшмасдан ёки чиқариб ташламасдан етказишлари шарт. Кимки Рисолатга бўйсунса, у ўзининг фойдасига. Кимки Рисолатни рад этса, уни сохталаштирган шаклига эргашса, Рисолатга эмас, балки сохталаштирган кишига эргашган бўлади.
Расуллар келтирган соф рисолатни бузмасдан ишонишимиз керак. Дин пешволари асрлар давомида бузиб кўрсатган ва пайғамбарга бўйсуниш сифатида тақдим этган ҳадислар аслида пайғамбарнинг ўзига қарши исённи англатади.
Расуллар фақат ўзларига нозил қилинган ваҳийга бўйсунади ва тобеъларига буни билдирадилар.
Ким Расул келтирган оятларга иймон келтирса, Аллоҳга ҳам Расулга ҳам итоат этган бўлади. Ва у Пайғамбардаги оятларга иймон келтириши ва итоат қилиши лозим.
Расуллар - Ишонилган Ва Яхши кўрилган кишилар эди! Муаммо Расулнинг шахсияти билан боғлиқ эмас!

"Улар: "Эй Солиҳ, бундан олдин сен ичимизда орзу қилинган эдинг. Энди бизни ота-боболаримиз ибодат қиладиган нарсага ибодат қилмоғимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарса ҳақида шак-шубҳадамиз", дедилар". (11:62)

Расуллар ўз қавмларида яхши кўрилган ва ҳалоллиги билан танилган кишилар эди. Шунга қарамай, уларга эргашувчилар жуда озчилик бўлган ва ёлғончига чиқарилган. Рисолатни келтирган Расулларга итоат этиш учун, аввало, Рисолат Аллоҳдан келганига ишонишлари керак эди. Ваҳоланки, одамлар узларига ўхшаган бир кишига Аллоҳдан ваҳий келишига ишониши қийин бўлган. Ҳозирги кунда кўпчилик Элчига итоат ўрнига, Элчининг вафотидан кейин унинг номидан ижод этилган сўзларга итоатни афзал кўради.

* * *

ШИРКНИНГ ТАМАЛ ТОШИ: ҲАРОМЛАР УЙДИРИШ!

"Диндаги энг муҳим масала қайси?" деган саволнинг жавоби "Қонун ва Ҳукм ўрнатиш" десак ўринли бўлади. Қуръондаги энг муҳим калима - Калимаи Тавҳид бўлиб, ушбу калима бу китобдаги мавзуимиз билан бевосита боғлиқ. Aгар динда иккита қонун чиқарувчи манба (Маржиъ) мавжуд бўлса, бу диннинг номи Тавҳид/бирлаш эмас, балки Тасния/иккилаш бўлади.

Иддао: Муҳаммад Пайғамбар динда ҳаромлар/ҳукмлар қўйган ва бунга Тавба:29, Aҳзоб:36 ва Aъроф:157 оятлари далил.
Бу оятларга кўра, Расулуллоҳ ҳам динда ҳаром қўйиш ваколатига эга. Aслида у баъзи масалаларда ваҳий кутган, лекин ваҳй келмагач ўз ижтиҳоди ёки Қуръон ташқарисида олган ваҳий билан ҳукм чиқарган.
Бир ҳадисда шундай дейилган:
Бошқа ҳукм манбасини излаганлар ўз ҳавои нафсига бўйсунадилар!
"Пайғамбарнинг ҳаром қилиши, худди Aллоҳнинг ҳаром қилиши кабидир" (Термизий, Илм, 2660)

Иддаога жавоб: БАНДАЛАР ДИН НОМИДАН ҲУКМ ЧИҚАРА ОЛМАЙДИ
Муҳаммад Пайғамбар фақат Қуръон билан ҳукм чиқарган!

"У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас", дегин". (18:26)
"Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар". (12:40)
"Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила одамлар орасида сенга Аллоҳ кўрсатганига ҳукм қилишинг учун туширдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма!" (4:105)

Нисо сурасининг юқоридаги оятларидан ҳам яққол кўриниб турибдики, барча мўминлар, жумладан Муҳаммад (с.а.в.) ҳам, қандай ҳукм чиқаришни Қуръондан ўрганишлари керак.

"Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма(…)". (5:48)

Юқоридаги оятларга кўра, Элчи ФAҚAТ ўзига юборилган ваҳий билан ҳукм қилади. Ўзи бошқа ҳукм ўрната олмайди. Муҳаммад Пайғамбар, Ислом динида алоҳида қонун чиқарувчи эмас, балки нозил қилинган ҳукмларни маълум қилади ва ўзи ҳам уларга амал қилади. Aллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди ва бу Аллоҳ Таолонинг Ягона Илоҳлиги мана шундадир. Тўғри Дин (Дин Қоййим), фақат Aллоҳни динда ҳукм қўйгувчи сифатида қабул қилиш билан барпо бўлади, лекин оятда айтилганидек, одамларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни қабул қилмайди. Ҳар бир мусулмон ўз динини Aллоҳнинг нозил қилганига кўра шакллантириши керак, лекин дин пешволарига кўр-кўрона эргашганларга бу оғир келади.
Агар диннинг чегаралари Қуръон тарафидан аниқ белгиланмаган бўлса ва бу чегаралар (дин пешволарининг иддаосига кўра) ҳадислар билан белгиланса, Аллоҳ бизни Қуръондан қандай ҳисоб қилсин? Чалкаш ривоятлардан Тўғри Дин барпо этиб бўладими? Ривоятлар таьсирида, Қуръондан узоқлашган мусулмонларнинг оқибати ошкор. Кейинги саҳифаларда бу мавзуга батафсил тўхталамиз.
Қуръон барча ҳаромларни батафсил баён қилиб берган!
Ҳанафийлик мазҳабида динга қўшилган ҳаромлар рўйхатининг кичик бир қисми:
Гўшти ейилмайдиган қуруқликдаги ҳайвонлардан:
Фил, ит, мушук, қундуз, бўрсиқ, силовсин, тулки ва сичқон каби йиртқич ҳайвонлар гўшти ейилмайди. [Шофеъий мазҳабида тулки, сиртлон, олмахон кабилар ейилади]
Гўшти ейилмайдиган қушлардан:
Тирноқлари билан ўлжасини ушлаб ейдиган калхат, бургут, қарға, кўршапалак, қирғий, қушқўнғиз, лайлак, фламинго каби йиртқич қушлар истеъмол қилинмайди.
Денгиз ҳайвонларидан:
Балиқсимонлар туридан бошқа денгиз ҳайвонлари ҲAНAФИЙ мазҳабида истеъмол қилинмайди. Масалан, саккизоёқ, калмар, денгиз отлари, медуза, краб, мидия, қисқичбақа, креветка ва ш.к. (Муҳим эслатма: ҳанафийлик мазҳабидан ташқари қолган учта сунний мазҳабда барча денгиз махсулотлари истеъмол қилинади)
Иддаога жавоб: Барча денгиз махсулотлари учта мазҳабда тамоман ҳалол ва пок бўлса, қандай қилиб ҳанафийларда ҳаром бўлиши мумкин? Бу мазҳабларнинг дин манбалари бошқа-бошқами, нега ҳалол-ҳаромлари фарқли?
Нега тулки шофеъий мазҳабида ҳалол-да, ҳанафийда ҳаром? Мазҳаблар кўплаб фиқҳий қоидаларда бир-бири билан ихтилоф қилишган. Ихтилоф майда масалаларда эмас, балки диннинг энг асосий хусусияти бўлмиш ҲУКМ ва ҚОНУН чиқаришда. Ҳолбуки, Қуръонга кўра, ҳаромлар/қонунлар тўғрисида ҳеч қандай ихтилоф қилиниши МУМКИН ЭМАС.
Юқорида санаб ўтилган егуликлар (Қуръонга кўра ҳалол) бизнинг таомланиш маданиятимизга зид бўлиши мумкин, биз уларни емаймиз, ҳатто меъдамиз кўтармаслиги мумкин. Aммо уларни ўз маданияти жиҳатидан лазиз таом санайдиган ҳамда истеъмол қилишни хуш кўрадиганлар учун юқоридаги каби ҳаром ҳукми чиқариш, ҲУКМДА AЛЛОҲГА ШЕРИКЛИКНИ ИДДАО ҚИЛИШ саналади Қуръонда.
Ҳукм ФAҚAТ Aллоҳ Таолоникидир ва Ҳукмда Унинг шериги бўлмаган ва бўлмайди.
Қуйидаги оятлар Қуръонда 4 марта такрорланган ва доимий равишда бир хил таомларнинг ҳаром қилинганини таъкидлайди. Мазҳабларарда ҳаромлар рўйхати ҳадеб ўзгаравериши, динни қанчалик ўзгартириб юборишганини англаш учун энг асосий омил бўла олади. Ҳар бир мазҳаб ўзича рўйхат тузаверган. Бундай муҳим масалада, Қуръон ихтилофни маъқулламаган ва биз ихтилофга тушмаслигимиз учун бу мавзуда - ҳаромлар мавзусида - аниқ ва узил-кесил ҳукмни чиқариб қўйган.
Улар ҳар нарсани ҳам ҳаром дейишаверади, эҳтиёт бўлинг!
Наҳл:116-оятда, бир ҳалолни ҳаром қилган одам Aллоҳга туҳмат қилган бўлиши таъкидланади. Ҳалол нарсани ҳаром дейиш одамни диндан чиқаради. Aллоҳга туҳмат қилган кишининг дини билан алоқаси табиий равишда тугайди. Бу мавзу ўта муҳимдир ва Қуръонда ШИРК мавзуси, доим динда қонун чиқариш масаласи билан боғлиқ тарзда батафсил баён этилган.
Ҳаромлар (егуликлар) Қуръонда 4 моддада баён этилади!

"Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир". (16:115 )
"Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: "Бу ҳалол, бу ҳаром", деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар". (16:116)

Юқоридаги оят (Наҳл:116) "бу нарса ҳалол, бу нарса ҳаром деманг" дея мавзуни узил-кесил ёпиб қўйган. Агар бир диндаги ҳаромлар аниқ бўлмаса, у дин эмас, дин бўлмайдиям, бўлолмайдиям. Aгар Aллоҳ қайси ҳалол-ҳаромларга амал қилишимизни аниқ айтмаган бўлса ва булар мазҳаблар райъига кўра ихтилофли бўлса, қандай қилиб бизни бу ихтилофли ҳукмлар бўйича ҳисобга тортиши мумкин Қиёматда? Ҳолбуки, барча ҳалол-ҳаромлари очиқ ва аниқ дин бўлмиш Ислом ушбу ҳукмларни Қуръонда батафсил баён қилиб қўйган. Бирорта уйдирма ҳаромга ишониш, бизни Aллоҳга туҳмат қилишга ва ширк қўшишга олиб боради. Дин номидан ягона ҳукм қўювчи Зот бу Aллоҳ Таолодир. Шунинг учун дин номидан чиқариладиган ҳар бир ҳукм бу Aллоҳга туҳмат деганидир.
Қуръонни тарк этиб, бошқа бир ҳукм манбаи ахтариладими?

"Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма.(5:48)

Моида сураси 48 ояти жуда муҳим эслатма бор: Аллоҳ нозил қилган нарса билангина ҳукм қил ва ваҳийни ташлаб, жоҳилларнинг талабларига БЎЙСУНМА!
Расулни ва мўминларни ваҳийдан адаштиришга уриниш ўша даврдаёқ бошланган, тарих бўйича давом этиб келган ва бугун ҳам тўхтамаган жараён. Яъни, мушрик зеҳнияти асло ўзгармайди. Пайғамбар номини ишлатиб, динга илова қилинган ҳаромларни Аллоҳдан келган Ислом динига алоқаси йўқ.
Пайғамбар БУТУНЛАЙ ЙЎҚОТИШ УЧУН БИР УМР КУРАШГАН ХУРОФОТЛАРНИ, кейинчалик мазҳаблар тўқима ривоятлар орқали динга киритишган. Расуллар олиб келган СОФ РИСОЛАТни халқлар бузилган вариантини ва маълум вақт ўтганидан кейингина қабул қилишган.
Бу ерда билиш керак булган нарса, қандай қилиб бузилишлар қилинганини билиш - ундан огоҳ бўлиш, ва Aллоҳ ҳузурида мақбул бўлган динни маҳкам тутиш эди.
Биз юқоридаги оят бўйича ҳаракат қилишимиз керак!
Аллоҳдан келган ҳукмлар бўйича ҳаракат қилиши лозим бўлган мусулмонлар, Қуръондаги ҳукмларни етарсиз санайдиган мазҳабларга эргашади. Мазҳаблар, яҳуд ва насоро тарихида ҳам диннинг бузилиши ва умматнинг парчаланишга сабаб бўлган. Бошқача қилиб айтганда, ИХТИЛОФ раҳмат эмас, балки Қуръонда айтилганидек, ИЛОҲИЙ ЖАЗОДИР.
Яҳуд ва Насоролар, ўз динларига илова ҳукмлар қўшиш орқали мазҳаблар яратишди, сўнг тўғри йўлдан озишди ва оздиришди.

ДИН КОМИЛ БЎЛГАН, ТАМОМЛАНГАН ВА УНДАГИ ҲАРОМЛАР РЎЙХАТИ ҲАЛИ ҲАМ АЙНИ!

"Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир". (5:3)

Яна юқоридаги оят шуни кўрсатадики, номи зикр қилинган егуликлардан бошқа ҳаром егулик йўқ. Оятда дин мукаммал қилингани, тамомлангани ва бу диндан Аллоҳ рози экани баён қилиниб, сўнгги нуқта қўйилади. Ҳаромлар рўйхатда энди бошқа ўзгариш бўлмайди. Аллоҳ Ўзи тамомлаган ва рози бўлган динда қандай қилиб ноқислик ва етарсизлик бўлиши мумкин? Дин ҳадисларсиз тўлиқ бўлмайди, деб иддао қилаётганлар бу ҳақда ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмасди!
Мазҳабларнинг иддаоларини бир ўзи ботилга чиқарувчи Оят!

ПАЙҒАМБАР ҲАМ САНАБ ЎТИЛГАН ҲАРОМЛАРДАН ТАШҚАРИ БИРОН-БИР ҲАРОМ ТОПА ОЛМАЯПТИ!

"Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёҳуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар бўлиб, маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилса). Албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир", деб айт." (6:145)

Юқоридаги оят мавзуимиз жиҳатидан ҲАЛ ҚИЛУВЧИ АҲАМИЯТГА ЭГА. Оятнинг аҳамиятли қилган сабаб шундаки, санаб ўтилган моддалар ташқарисида бирорта ҳаром топа олмаяпман, дея Пайғамбарга ўз тилида айтиш буюрилган: "Менга ваҳий қилинган нарсаларда ҳаром қилинган бошқа модда ТОПА ОЛМАЯПМАН". Мазкур тўртта ҳаром қилинган егулик назарда тутган. Яъни, Пайғамбаримиз бошқа таъқиқланган моддаларни Қуръонда топа олмаган. Ва бутун ҳаёти давомида мана шу оятларни қавмига етказган. Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари ҳаромлар ҳам борлиги Қуръон оятига зид.
Сўзимиз бошида айтганимиздек, мазҳаблар уйдирган масалалар ҚУРЪОНДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ АСОСИ ЙЎҚ, мана шу оятлар бунга очиқ далил. Анъом:145-ояти, Пайғамбаримиз тополмаган ҳаромларни, қандай қилиб мазҳаблар топиб олгани ҳақида бизни ўйлантириши ва ўртадаги зиддиятни англашга ундаши керак.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҲАТТО ЎЗ-ЎЗИГА ҲАМ ҲАРОМ ҚИЛА ОЛМАЙДИ!

"Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қиласан! Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдилдир". "Батаҳҳиқ, Аллоҳ сизларга қасамларингизни бўшатишни шариатга киритди ва Аллоҳ сизнинг хожангиздир ва У ўта билувчи ва ўта ҳикматлидир". (66:1-2)

Юқоридаги оятда, Пайғамбар ҳатто ўзига ҳам ҳаром қўя олмаслиги таъкидланади. Ўзи учун ҳам ҳаром қўя олмайдиган Пайғамбар, қандай қилиб Қуръонда бўлмаган мингларча ҳаромни қўйган бўлиши мумкин? Албатта ундай бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Биз Расулларнинг вафотидан кейин, қандай қилиб уларнинг исмлари ишлатилиб, уйдирма динлар ижод этилгани ҳақида Қуръоннинг огоҳлантиришига қулоқ солмоғимиз лозим.
Пайғамбарнинг вафотидан кейин унинг номидан уйдирилган минглаб ҳаромларни албатта Пайғамбар айтмаган. Мазҳаблар, Пайғамбар номини ишлатиб, ниҳоятда кўп ёлғонни динга киритишга муваффақ бўлишган. Шу тариқа жоҳил кўпчиликнинг тасаввурида ҳадис-мазҳаб динига Аллоҳ нозил қилган дин деб алдов ўрнатилди.
Кўпчилик ўз шахсий қарашлари билан умматни адаштиради!

БИЛДИРИЛГАНЛАРДАН ТАШҚАРИ ҲАЙВОНЛАР ҲАЛОЛДИР!

"Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилса, бас, Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир. Ва сизларга тиловат қилинганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўздан йироқ бўлинг". (22:30)
"Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирадилар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир". (6:119)

Юқоридаги оятлар шуни исботлайдики, ҳаром егуликлар Қуръонда батафсил баён қилиниши керак бўлган. Бутун Қуръонни текшириб чиққанимиздаги хулоса шуки, номи зикр этилган моддалардан бошқа бирорта ҳаром йўқ. Оятнинг охирги қисмида "ёлғон сўздан йироқ бўлинг" деб тугатиш ҳам жуда маънодор ва фикр-мулоҳаза уйғотади. Ўтмишда кўпгина дин пешволари ўз динларини бир қатор ёлғон сўзлар/ботил ҳукмлар билан бузганлар.
Шунга қарамай, сўнгги уммат орасида оятдаги қайтарилган мункар содир этилди: Пайғамбар оғзидан қанчадан-қанча уйдирмалар тўқилди, шу йўл билан дин буздирилди. Ўтмиш умматлардан фарқи шу эдики, "диндаги бузилиш жараёни" энди Китобни бузиш эмас, балки Китобнинг талқинини, ундаги РИСОЛАТ МАЗМУНИНИ БУЗИШ шаклида бўлди.
Китобга илова қўша олмаган дин пешволари, уйдирма ривоятлар ёрдамида ва мазҳаб фатволари орқали диндаги ҳукмларини бузишган.

ДИН ПЕШВОЛАРИ ЯЛТИРОҚ СЎЗЛАР БИЛАН АДАШТИРАДИ! ПАЙҒАМБАР АЛЛОҲДАН ЎЗГА ҲУКМ ҚЎЙГУВЧИ АХТАРМАГАН!

"Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар. Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўй! Унга (гапнинг гўзалига) охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалби мойил бўлиши, ундан рози бўлиб, қиладиган гуноҳларини бажаришлари учундир. Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма. Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи зотдир. Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос". (6:112-116)

Юқоридаги беш оятда дин номидан қилиниши мумкин бўлган ноҳақликларнинг илдизи очиб берилган. Пайғамбарларнинг доим душманлари бўлган. Пайғамбарнинг вафотларидан сўнг, бу душманлар ишга киришди: улар уйдирма ривоятлар орқали Қуръон Рисолатини аслидан буришга (таҳриф этишга) муваффақ бўлишди.

Улардан энг муҳимларини қуйидаги саккизта бандда жамлашга ҳаракат қилдик: 1) Пайғамбарларнинг душманлари бор. (Aнъом:112) 2) Улар бир-бирларини алдаш учун латиф каломларни танлайдилар ва шу тариқа динни бузадилар. (Aнъом: 112) 3) Aллоҳ ҳақиқий мўминлар билан ёлғончиларни ажратишга имкон беради. (Aнъом:113) 4) Ҳақиқий мўминлар Aллоҳдан ўзга ҳукм қўювчини изламас (излаёлмас). (Aнъом:114) 5) Ҳақиқий мўминлар Қуръон ниҳоятда батафсил эканлигини биладилар (Aнъом:114). 6) Қуръон адолат ва мутлақ ҳақиқат билан тўла, тўлиқсиз ҳукм йўқ (Aнъом:115) 7) Ер юзидаги аксарият одамлар юқорида айтиб ўтилган далилларга кўз юмишади (Aнъом:116). 8) Гумонга асосланган манбаларига эргашманг, акс ҳолда сиз адашасиз (Aнъом:116).

Ҳатто энг мутавотир дейилган ҳадислар ҳам аслида гумондир. Ҳадис манбаларида Аллоҳга, пайғамбарга ва саҳобаларга кўплаб туҳматлар қилинганига гувоҳ бўламиз. Ҳадисга эргашганлар ўз туҳматлари орқали диний идрокни терсига буришган. Динни бузиш биргина шу йўл билан (ҳадис уйдириш билан) "қонуний" ҳолга келтириларди, ва шундай бўлди ҳам.
Динда нималар ҳалол ва нималар ҳаром эканида аниқ билиб оладиган ва ихтилофларсиз иттифоққ эришиладиган манбамиз йўқ экан, ҳақни излаш самарасиз қолаверади. Бу манба Қуръон бўлиши кераклиги ҳам аниқ. Аллоҳ ўзининг китоби билан ҳидоят топишимиз ва динимизни мукаммал ўрганишимиз учун Қуръонни ҳақ ила нозил қилган. Қуръонда ҳеч бир камчилик йўқ. Аллоҳ ҳеч бир ишни ярим ва ноқис қилмайди. Ҳеч ким, бирор мавзуни Аллоҳдан-да яхшироқ ёки батафсилроқ очиқлаганини иддао қилолмайди.
Шунга қарамай, "мусулмонлар" Қуръонни тарк этиб, бошқа манбаларга юзланади. Ушбу нотўғри тушунча, аслида, мусулмонларнинг Қуръон изланишлари натижаси ҳам эмас. Бунга сабаб, ота-боболаридан қолган диний эътиқодларни ва бугунги дин пешволарининг таълимотларини етарлича текширмасликлари ва кўр-кўрона эргашишларидир.
Ҳар бир мазҳаб ва тариқатнинг ўзи ёқтирган китобларими ёки ягона Китобми?

ИСТАГАН ҲУКМНИ ТОПА ОЛАДИГАН КИТОБИНГИЗ БОРМИ?

"Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар? Ёки сизларда китобингиз бор-у, ундан ўқидингмизми? Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта (бўлаверади) дейилганми? Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми?" (68:36-39)

Юқоридаги оятларда берилган тўртта савол бизнинг мавзуимиз учун аҳамиятли. "Ёки сизнинг китобингиз борми?" дейилганда, "Ҳа, бор. Бухорий, Муслим, Термизий ва бошқалар. Улар ҳам динимиз манбалари" деб жавоб беролмайди, берса ҳам, ўтмайди.
Такрор айтамиз, Пайғамбаримиз исмини ишлатиб уйдирилган ҳадис китобларини, ўзимиз хоҳлаган ҳукмни чиқариш учун фойдаланиб бўлмайди. Ҳадислар орқали хоҳлаган бир ҳукмни динга қўшиб бўлмайди. Аммо ўтмишда, буларнинг акси қилиб келинган. Бугун шунга гувоҳ бўлмоқдамизки, аксарият дин пешволари бу ҳақиқатни англамайди ёки яширади.

ҲАРОМ УЙДИРИШ ВА УЙДИРМА ҲАРОМЛАРГА ИШОНИШ -- ШИРК!

"Ҳали ширк келтирганлар: "Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик", дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шунга ўхшаш ёлғонга чиқариб турганлар. Сен: "Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм–ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқдасиз" - деб айт". Сен: "Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди", деб айт. "Сен: "Аллоҳ мана шуни ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтиринг", деб айт. Бас, агар гувоҳлик берсалар, сен улар ила гувоҳлик берма. Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарувчиларнинг ва охиратга иймон келтирмайдиганларнинг ҳавои нафсларига эргашма. Улар Роббиларига ширк келтирурлар". (6:148-150)

Юқоридаги оятларни умумлаштирсак:
1) Мушриклар далили йўқ қатор ҳаромларга ишонади.
2) Мушриклар Aллоҳ ҳаром қилмаган илова ҳаромларга ишониб, ширк жиноятини содир этади.
3) Мушриклар ота-боболаридан қолган динга текширмасдан, кўр-кўрона эргашади.
4) Мушриклар Aллоҳнинг ҳузурида кўрсата оладиган ҳеч қандай далилсиз, фақат гумон ва тахминларга эргашади.
5) Юқорида санаб ўтилган қараш ва ҳаракатларни содир этувчилар, Аллоҳнинг оятларини инкор этган ва Раббиларига шерик қўшган бўлади.

Пайғамбар вафотидан сўнг ширк фарқли кўринишда, янги юзи билан намоён этмоқда ўзини. Қуръонга иймон келтирдик деган "Мусулмон" кўпчилик, ҳаётида бир мартаям Қуръонни ўзи тушуниб ўқиб кўрмаганлардан иборат. Қуръондан хабари бўлмагач, мазҳаблар ўргатган гаплар дин деб гумон қилинади. Улар мазҳаблар ўртасидаги чуқур ихтилоф ва чалкашларни эътиборга арзимас санайди. Натижада ўзлари беэътибор санаган динларига янглиш амал қилиб ўтади.
Ваҳоланки, ҳар бир мусулмон ФAҚAТ АЛЛОҲга таслим бўлишга буюрилган эди! Қайси ҳаром нима сабабдан ҳаром қилинганини нечта "Мусулмон" билади?

ЯҲУДИЙЛАР ҲАМ ЎЗ ДИНЛАРИНИ БУЗИШГАН!

"Яҳудий бўлганларга эса, сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар". (16:118)
Ва ўзимдан аввалги Тавротни тасдиқловчи бўлиб, сизга ҳаром қилинганнинг баъзисини ҳалол қилиш учун келдим. Сизга Роббингиздан оят-мўъжиза билан келдим. Аллоҳга тақво қилинг ва менга итоат этинг". (3:50)
"Таврот тушишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бани Исроилга ҳалол эди. Сен: "Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб ўқинглар", деб айт!" (3:93)

Юқоридаги оятлардан шуни кўрамизки, яҳудийлар ҳам ўзларига зулм қилган ҳолда, баъзи егуликларни ҳаром қилишган.
Оятда айтилишича, ҳаромлар фақат Таврот билан чекланган эди. Бироқ яҳудийлар ўз динларига қатор ҳаромлар илова этишган. Улар қўшган бу ҳаромларни Тавротга киритолмагач, алоҳида фиқҳ китоблари ижод этишган, уларни Талмуд ва Гамара деб номлашган. Наҳл:118 асосида кўрсак, Қуръон айтган ҳаромлар Тавротда ҳам борлиги хулосаси чиқади.

АЛЛОҲ ДИНДА ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ШЕРИКЛАРГА ИЗН БЕРМАЙДИ!

"Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик (худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир". (42:21)
"Сен: "Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!" деб айт. Сен: "Аллоҳ сизга изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?" деб айт".(10:59)
"Сен: "Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!" деб айт. "Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир", деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз".(7:32)

Юқоридаги оятлар ғоясини бир неча бандда умумлаштирсак:
1) Aллоҳ Таоло ўзи каби динда қонун чиқарувчи шерикларга изн бермайди. (Шуро:21)
2) Қуръонга қарши, Дин номидан қонун чиқарувчилар золимлардир. (Шуро:21)
3) Аллоҳнинг қонунлари фақат Қуръонда. (Юнус:59)
4) Қуръонга қарамай диний қонунлар қўювчилар Aллоҳга туҳмат қилади. (Юнус:59)
5) Ҳалол ва пок ризқларни ҳеч ким илмсизларча ҳаром қила олмайди. (Aъроф:32)

Дин пешволарига эмас, балки Аллоҳнинг китобига итоат этиш буюрилган бизга. Aксарият мусулмонлар юқоридаги оятлардан хабари йўқ.Дунё бўйича дин пешволари Аллоҳнинг неъматларини ҳаромга чиқаришган, турли мамлакатда турлича неъматларни. Ҳолбуки, динни ёлғиз Аллоҳга хос қилиш, динни фақат Aллоҳнинг буйруқларига кўра барпо этиш орқали бўлади.

AЛЛОҲ ҲАЛОЛ ҚИЛГАН НАРСАЛАРНИ ҲАРОМ ҚИЛМАНГ! МЎМИНЛАРГА ЖИДДИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ!

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилмангиз. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас. Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг".(5:87-88)

Юқоридаги оят (Моида:87) барча мўминларга қаратилган жиддий огоҳлантиришдир. Биз Аллоҳнинг айтганига лаббай дейишимиз ва динимизни фақат Унинг ҳукмларига кўра барпо этишимиз ва ҳаддимиздан ошмаслигимиз керак.
Оят "ҳаромлар уйдирманглар" дея бизни огоҳлантиради.
Юқорида келтирган оятлар ҳамда Қуръон бутунлигича шуни кўрсатадики, Аллоҳ ягона қонун қўювчи, ҳукм чиқарувчи, ва бунда Аллоҳнинг шериги йўқ. Оятлар устида тафаккур қилинг.
Ҳаромлар уйдириш динда фосиқлик ва ҳаддан ошишдир. Аллоҳ ўз китобида бизнинг қайси ҳукмларга амал қилишимизни аниқ баён қилиб берган. Диний ҳукмларни бизга билдирадиган ягона мақом бу Роббимиздир, биз фақат Унинг ҳукмларига таслим бўламиз; бу қонунларни ўрганадиган ягона манба, албатта, Қуръони Каримдир, биз фақат ўша Китобга эргашамиз. Юқоридаги оятлар яна шуни кўрсатадики, Aллоҳдан ўзга ҳеч ким дин номидан ҳукм беролмайди. Aгар у Аллоҳнинг Элчиси бўлса ҳам, одамларнинг шахсий қарашлари диний ҳукм сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.
Элчининг ўзи ҳаёти давомида Қуръон қоидаларига бўйсунган ва одамларга ўзига келган ваҳийга эргашишлари кераклигини маълум қилган. Элчилар ўзи ҳам Аллоҳдан келган ваҳийга эргашади, Аллоҳнинг динини ваҳйдан ўрганади ва одамларга фақат ўша ваҳйни етказади ва ўргатади.
Қуйидаги оятда ушбу ҳақиқат баён этилган.

ЭЛЧИЛАР: "КИТОБДА ТАЛАБ ҚИЛГАНИДЕК ҚУЛЛАР БЎЛИНГ", ДЕЙИШАДИ

"Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берганидан сўнг, у одамларга: "Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар", дейиши асло мумкин эмас. Лекин одамларга: "Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг", дейди". (3:79)

Китобда буюрилганидек қул бўлиш керак! Фақат Китоб бўйича яшамоқчи бўлган ҳар ким, юқоридаги оятни далил сифатида келтириши мумкин.
Хўш, Қуръон қўйган чегараларни бузиб, аслида ҳалол бўлган сон-саноқсиз Аллоҳнинг неъматини ҳаром қилган мазҳабчилар Қиёмат куни ушбу оятлар қаршисида қандай ҳисоб бераркин?
Қуръон бутун инсониятга келган Китобдир. Бизнинг урфда ейилмайдиган нарсани бошқа бир қавмда мазали таом саналиши мумкин. Аллоҳ таъқиқламаган егуликларнинг ҳеч кимнинг таъқиқлашга ҳаққи йўқ. Дин номидан еб-ичишга доир ҳаромлар ижод этганлар мусулмон ҳаётини қийинлаштирган ва Аллоҳнинг кўплаб неъматидан баҳраманд бўлишларига тўсқинлик қилиб келганлар. Мазҳаблар истагига эргашиб бўлмайди.

АЛЛОҲ НОЗИЛ ҚИЛГАН НАРСА БИЛАН ҲУКМ ҚИЛ, ҲАЗИР БЎЛ ВА АДАШМА

"Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгирсалар, билки, Аллоҳ уларни баъзи гуноҳлари туфайли мусибатга солишни ирода қилибди. Албатта, одамлардан кўплари фосиқлардир. Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил қавмлар учун Аллоҳдан ҳукми яхшироқ ким бор?!" (5:49)

Aнъом сурасини ўқиганлар шунга гувоҳ бўладики, мушриклар доимо ҳаромлар ихтиро қилиб келишган. Мушриклар Қуръонгача бўлган даврда ҳам доим ҳаромлар ижод этишганди. Бугун ҳам улар турли ҳаромлар ижод этиш билан банд. Улардаги мантиқ ва усул умуман ўзгармайди.
Юқоридаги оятлар, Aллоҳ нозил қилган китоб билан ҳукм чиқариш кераклигини, ва бундан оғиш асло мумкин эмаслигини айтади. Ва бу бир гуруҳ одамларга ёқмаслигини ҳам билдиради. Жаҳолат даврининг қонунларини қўмсаганлар, Пайғамбар вафотидан сўнг дарҳол динни бузишга кириши кетди ва муваффақ бўлишди.
Сохта ҳадисларни ишлатиш орқали, улар диннинг ички мазмунини буза олишди; Пайғамбар ҳаёти давомида қарши курашиб ўтган нарсаларни, унинг номига туҳмат қилган ҳолда, унинг тилидан динга киритишга муваффақ бўлишди.
Пайғамбаримизга қарши туҳматлардан бир неча мисол келтирамиз:
Маййитнинг ортидан йиғлаганлар учун майит азобланади. (Бухорий/Жаноза 32,33,34)
Аёллар орасида яхши аёл 100 та қора қарға орасидаги битта ола қарға кабидир. (Бухорий 9/1391)
Олтин ва ипак умматимнинг аёлларига ҳалол ва эркакларига ҳаромдир. (Муслим 2/16).

АЛЛОҲ ВА РАСУЛИ АЛОҲИДА ҲАРОМ ҚИЛАДИМИ?

"Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан "жизя" бермагунича, жанг қилинг". (9:29)
"Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди". (33:36)

Мавзуимиз давомида бу даъволарга кўп оятлардан жавоблар берилди. Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ ягона қонун чиқарувчи мақомдир. Китобда "Расулга итоат" бўлимида "Aллоҳ ва Расули" иборасини алоҳида ҳокимият деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини тушунтирган эдик.
Расуллар ўзларига ваҳй этилган Рисолатни илова қўшмасдан етказадиган қуллардир. Қуръоннинг бутунлигида кўрганимизда, юқоридаги оятларни қуйидагича англаш мумкин:
1) Аллоҳ ҳаром деганини Расул бандаларга етказади.
2) Аллоҳ ҳаром дегани илоҳий Рисолатнинг ичида.
3) Расулга итоат этмаган, илоҳий Рисолатни инкор этган, аниқ адашади.
Юқоридаги оятлардаги "ва" боғловчисини истаган тарафига тафсир қилмоқчи бўлган дин пешволари, мазкур оятлардан фойдаланиб умматни адаштирди. Улар "ва" боғловчисини гўёки икки хил алоҳида ҳаром қўювчи деб уқтиришган. Уйдирма ривоятларнинг шиддати натижасида оятлардаги асл ва тўғри маъно ўрнига, ривоятлардаги ёлғонларни афзал кўришган.
Дунёдаги барча диндорлар ўз диний эътиқодларини у ёки бу шаклда бузишга муваффақ бўлишган. Бу бузиш Пайғамбар вафотидан кейин ҳадислар орқали ва афсуски Қуръонга қарши лойиҳа асосида амалга оширилган.

ЭНГ МУҲИМ МАСАЛАДА АДАШГАНЛАР НИМА ДЕЙДИ? МУШРИКЛАРНИНГ УМУМИЙ МУДОФААСИ

"Ширк келтирганлар: "Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик", дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос". (16:35)

Динда ҳукм қўйиш ваколатида Аллоҳнинг ёнига шерик қўшувчиларнинг баҳоналари ўтмишда қандай бўлса, бугун ҳам ўзгармаган.
Илоҳий ваҳийга эргашиш ўрнига оломонга эргашишни афзал кўришади, юқоридаги оятларга қарши ота-бувалари йўлига эргашишни афзал кўришади. Ва яна, бу ота-бува йўлига эргашиш илоҳий ваҳий (Бақара:170) томонидан хабар берилган.
Ўтмишдаги мушриклар ақлсиз бўлгани сабабли эмас, балки ақлларини ишлатмагани учун ширк қўшишган. Отапарастлар ҳам ота-буваларининг йўллари ҳақида мушоҳада этиб кўрмайди ҳам, текширмайди ҳам. Одамлар кўпинча ўзидаги эътиқодни тасдиқловчи далилларни кўришга мойил бўлади. Шу сабабли далилларга холис ва объектив ёндошиш ўта муҳим.
Дин - фақат Аллоҳнинг тасарруфида бўлган, ва ҳукмлари фақат Унга тегишли бўлган бир қатор буйруқ ва таъқиқлар тизимидир. Ушбу буйруқларни аслидан буриш диннинг бузилишига йўл очади. Биргина бузилиш ва динга биргина илова, одамни мушрик бўлиши учун етарли бўлиши мумкин.

МАВЗУНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИНИ БЕРУВЧИ ОЯТ

"Сизлар Ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодат қилмоқдасизлар. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар" (12:40)

Оятда одамларнинг кўпи ТЎҒРИ ДИН нима эканидан хабари ҳам йўқ, экани айтилади. Бу жуда муҳим. Дунё аҳолисининг аксарияти ақлини ишлатиш ўрнига, ҳали ҳам кўпчиликка, оломонга эргашади. Улар ҳали ҳам дин пешволарининг айтганларини ҳақиқат деб ўйлашади.
Ҳолбуки, ҳар бир дин пешвоси ўз минтақасига мос диндан гапиради ва ҳар минтақада динлар орасидаги фарқ ва ихтилофлар ер билан осмончалик. Кўр-кўрона эргашувчилар бу фарқ ва ихтилофлар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди, жиддий қарамайди, шунинг учун текширишга ҳожат йўқ, деб ўйлайди.
Хулоса ўрнида:
Дин пешволарининг айтганлари, Қуръондан устун даражасига чиқарилган. Дин деганда, кўз олдига ФAҚAТ баъзи бир ритуал ибодатлар келадиган бўлган. Қуръондаги устун бўлган тушунча бир қатор урф-одатлар билан алмаштирилди, Қуръонда баён қилинган дин ўрнини эса уйдирмалар эгаллаган. Қуръон арабчани тушунмасдан ўқиладиган, тушунарсиз деб ҳисобланадиган, дин пешволари тушунтирмаса ҳеч ким тушуна олмайдиган, ва фақат йилда бир Рамазон ойида ёдга олинадиган китоб ҳолига келган.
Ушбу бобда, қандай қилиб дин пешволари Қуръонга қарши равишда, диндаги масалаларни бузиб кўрсатиши ва оятлардаги буйруқ ва қайтариқларни қандай қилиб эътиборсиз қолдиришини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Оятлар бизга йўл кўрсатади. Аллоҳ Ўз китобини ҳидоятни истаган кишилар учун мукаммал ҳидоят манбаи қилиб тузган. Қуръон оятларидан шуни ҳам биламизки, одамларнинг кўпи бу ҳақиқатларни қамрай олмайди.
Ҳақиқатга гувоҳ бўлишни истаган кишилар, солиҳ ишлар қилиб ҳаёт кечирадилар, ва шу тариқа Аллоҳга берган аҳдларига садоқат кўрсатадилар. Aгар одамлар бир қатор гуноҳларга ботиб қолган эса, Қуръон оятларида ҳам баён қилинганидек, улар рисолатни тушунишдан тўсиб қўйилади.

РАСУЛЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙЎЛ ТУТИШИ

"Улар ундан олдин сўз айтмаслар. Улар Унинг амри ила амал қилурлар". (21:27)

Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига энг муҳим далиллардан бири - Қуръонда Ихтилофнинг йўқлиги. Ушбу принципни ёдга олишда фойда бор. Қуръон оятларини ўқиётиб, бир-бирига зид келадиган тасаввур пайдо қилмаслигимиз керак. Масалан, "Аллоҳ ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас" (18:26), дейилган, мабодо кимдир кимнидир (масалан Аллоҳнинг Расулини) динда ҳукм қўйиш ваколатига эга деб санаса, 18:26-оятга ва яна кўплаб бошқа оятлар билан ихтилофга тушган бўлади ва Аллоҳга шерик қўшган бўлади.

ҚУРЪОНДА ИХТИЛОФ ЙЎҚ

"Қуръонни тадаббур этмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан бўлганда, кўп ихтилофлар топган бўлишарди" (4:82)

* * *

ДИНДА ҚУРЪОНДАГИ "ҲИКМАТЛАР" ЕТАРЛИ ЭМАСМИ?

Ушбу бобда ҳам ўқувчи осонроқ тушуниши учун жадвал усулидан фойдаланамиз. Иддао ва унинг жавобини ёнма-ён қўйсак, масалани тушуниш осонроқ бўлади. Ҳикмат мавзуси барча анъанавий мазҳаб иддаоларининг негизи экан, бу мавзуга алоҳида тўхталиб, кенгроқ таҳлил қилиш керак бўлади. "Ҳикмат" калимаси - "сўз ва амалда энг тўғри бўлган йўлни тутиш, Аллоҳ ўз пайғамбари ва мўмин бандаларига Қуръонда ато этган теран англай олиш қобилияти, каби кенг маънодаги тушунчасидир.

ҚУРЪОНДАН ТАШҚАРИ ВАҲИЙ ҲАМ БОР ДЕГАН ИДДАО

1-Иддао: Ҳикмат Қуръондан бошқа нарса. Пайғамбарга худди Қуръон сингари Ҳикмат ҳам ваҳй қилинган. Пайғамбаримизга Қуръондан ташқари, Қуръонга киритилмаган оятлар ҳам юборилган. Бунинг номи - тиловат қилинмайдиган ваҳй - ваҳй ғайри матлу. ҲАДИС "Менга Қуръоннинг мислича берилди" (Аҳмад ибн Ҳанбал)

1-Иддаога жавоб: ҚУРЪОННИНГ МИСЛИ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

"Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш бир сўз келтирсинлар" (52:34)

Оят юқоридаги ҳадисни тамоман БОТИЛГА ЧИҚАРАДИ. Оятда Қуръон билан бир хил функцияни бажарувчи сўзга очиқ майдон ўқиш мавжуд. Aгар бундай функцияни бажарувчи сўзлар мавжуд бўлса, Қуръоннинг юқоридаги иддаоси бўш чиқади. Аллоҳ таоло кофирларга қарата, Қуръоннинг мисли йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмаслигини таъкидлайди, аммо баъзи дин пешволари Қуръоннинг мисли ҳадислар, уларда Қуръоннинг мисли ҳукмлар борлигини иддао қилиши, биз келтирган оятларни инкор қилишларини англатади.

ҚУРЪОННИНГ МИСЛИ ЙЎҚ!

"Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар". (17:88)

Қуръон қатор оятларида ўзини Aллоҳ томонидан нозил қилинганини айтади. Aгар ривоятлар Қуръоннинг мисли бўлса, демак у ривоятларга ҳожат йўқ, чунки Қуръонда уларнинг мисли Рисолат мавжуд. Яхшироғи Қуръон бор экан, нима учун ҳадисга зарурат бўлсин? Бундан ташқари, Пайғамбарнинг шахсий сўзларини ёзиш ёки қайд этишга буюрган биронта оят ҳам йўқ. Ҳатто орамиздаги қарзларни ҳам ёзиб қўйишни буюрган Аллоҳ (2:282), пайғамбарнинг шахсий сўзларини ёзиш керак бўлса, уни ҳам айтмасмиди? Бундай муҳим масалани Қуръонда унутиб қолдириш мумкинми?

ҲАДИСЛАРДАН ҲИКМАТ ОЛИНАДИ ДЕГАН ИДДАО

2-Иддао: Ҳикмат Қуръондан чиқарилган тўғри ҳукмлардир. Қуръоннинг ичидаги, аммо Қуръондан айри бир нарса. Бу ҳукм чиқариш ишини фақат Пайғамбар қила олади.

2-Иддаога жавоб: ҲИКМАТ БУ ҚУРЪОННИНГ ЎЗИДИР.

"Бу сенга тиловат қилиб бераётганимиз оятлар ва ҳаким эслатмадандир". (3:58)
"(Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас".(54:5)

ҚУРЪОН AЛЛОҲ ТОМОНИДАН БАТАФСИЛ БАЁН ЭТИЛГАН, ТОКИ БОШҚАГА МУҲТОЖ БЎЛМАЙЛИК!

"Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал қилингандир. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман" (11:2)

Юқоридаги икки оят мавзуимиз жиҳатидан жуда муҳим. Қуръон Aллоҳ томонидан ҳикматли ва муфассал баён қилинган ва бу баённинг сабаби - Аллоҳдан бошқаларга ибодат қилмаслигимиздир. Оятнинг давомида Расулуллоҳ фақат огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчи эканлиги баён қилинади, токи унинг зиммасига Рисолат мақсадига мувофиқ бўлмаган бошқа вазифа юклатилмасин. Aммо бугунги амалдаги динлар бунга тамоман терс йўналишда.
Бундан ташқари, "Aгар пайғамбар ушбу ҳукмларни Қуръондан олиши мумкин бўлса, нега биз ҳам ундан керакли ҳукмларни ололмас эканмиз?" деган савол туғилади! Модомики пайғамбарлар инсонусти ғайритабиий қобилиятларга эга бўлмаса (албатта эга эмас), биз ҳам ўхшаш натижага кела олишимиз керак. "Қуръонни фақат у ёки бу одамлар тушуна олади ва бизга фақат ўшалар айтади" деган гап Қуръоннинг тамал ғоясига зид.

БУ ТАСОДИФ ЭМАС!

"Сен: "Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлсаю унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур", дегин. Сен: "Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта "илоҳ" экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин", дегин". (18:109-110)

Юқоридаги иккита оятнинг бирга келиши тасодиф эмас. Улардан бири Aллоҳнинг сўзлари битмас-туганмас эканини айтади, кейинги оят эса шундай давом этади: "Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман". "Расулуллоҳнинг ҳадислари Қуръонни яхшироқ тушунтиради" дейиш Расулуллоҳни Aллоҳдан кўра яхшироқ очиқлайдиган ва тушунтирадиган мақомга чиқаради. Aллоҳ ўз оятларини ҳар бир мусулмон ҳар бир мумин осонгина тушуниши ва ҳукм олиши мумкин бўлган тарзда нозил қилганига ишониши шарт.

ҲАДИСЛАР ҲАМ ҲУКМ МАНБАИ ДЕГАН ИДДАО

3-Иддао: Оятларда қисқа ва лўнда айтилган илоҳий мақсадларни Ҳадис-и шарифлар баён қилади. Қуръонга ҳукми айтилмаган маасалада Ҳадис ҳукм чиқаради. Қуръон Ислом динида энг биринчи манба, амммо ягона манба эмас.

3-Иддаога жавоб: АЛЛОҲНИНГ ҲУКМДА - ҚОНУН ҚЎЙИШДА - ШЕРИГИ ЙЎҚ

"У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас". (18:26)

ДИНДА ЯНА НЕЧТА КИТОБГА ЭРГАШЯПСИЗ?

"Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар". (23:53)

ИЧИДА ИСТАГАН НАРСАНГИЗНИ ТОПАДИГАН КИТОБИНГИЗ БОРМИ?

"Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми? Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!" (68:37-38)

Юқоридаги оятлар бугунги мусулмон дунёсида ақидалар нега турлича эканининг қисқа ифодасидир. Ҳар бир мамлакат айри дин манбаи ва ҳукмларига эга, ва ҳар бири бу диний ҳукмлардан мамнун. Ва динни мазҳабларга бўлиб парчаланиб олганлар.

ҚУРЪОН БИЛАН БИРГА ЯНА НЕЧТА ҲАДИСИНГИЗ БОР?

"Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси ҳадисга иймон келтирурлар?!" (45:6)

Бу жуда аниқ савол! Aллоҳнинг оятларидан кейин қайси ҳадисга иймон келтирасиз? Қайси ҳадисларни ҳукм манбаи сифатида оласиз? Охиратда ушбу оятдаги савол берилганда сиз қандай жавоб берасиз?

ҚУРЪОН ЯГОНА ИЛМ МАНБАИ!

"Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди". (4:113)

Билмаганларимизни бизга ўргатадиган Aллоҳдир/Қуръондир. Ҳаммамиз, жумладан, Муҳаммад Пайғамбар ҳам, динни Қуръондан ўрганамиз. Динни ўргатишда Aллоҳ етарлидир. Қуръондан оғиш ва айри дин манбалари ясаб олиш, кўплаб оятларда қатъиян манъ этилади.

ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ ЁНИДА АЙРИ ДИН МАНБАЛАРИ ЯСАБ ОЛГАНЛАРНИНГ АҲВОЛИ…

"Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар". (43:36-37)
"Ва сени улар ҳаргиз сенга туширилган Аллоҳнинг оятларидан тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма". (28:87)

Қуръондан бошқа ҳукм ёки дин манбалари ясаб олиш, юқоридаги оятлар кўламига киради. Бу оятлар, ваҳийдан четлашиш нега жиддий танбеҳларга сабаб бўлгани устида тафаккур қилишга ундаши керак! Шунинг учун ҳам, динни касб ва даромад манбаига айлантирган шайтон аслли дин пешволарига ишониб бўлмайди.

ҚУРЪОНДА ЕТАРЛИЧА ТАФСИЛОТ ЙЎҚ ДЕГАН ИДДАО

4-Иддао: Кўп масалаларда Қуръонда асосий тамойиллар берилган, аммо тафсилотларга кирилмаган. Бундай вазиятда "Қуръон ўзидан бошқа манбаларсиз кифоя қилади" дейиш, аввало ҳақиқатга зид бўлади.

4-Иддаога жавоб: ҲУКМ МАНБАИ ИЗЛАМАГАН ПАЙҒАМБАР!

"Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар. Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўй! Унга (гапнинг гўзалига) охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалби мойил бўлиши, ундан рози бўлиб, қиладиган гуноҳларини бажаришлари учундир. Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга Китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма. Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи зотдир. Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос". (6:112-116)

Юқоридаги оятларни умумлаштирсак:
1. Пайғамбарларнинг душманлари бор.
2. Бу душманлар зарҳал сўзлар билан кишиларни адаштиради.
3. Ёлғончилар бу сўзлар билан аслида кофирларни йўлдан оздиради.
4. Аллоҳдан бошқа қонун қўювчи изловчилар йўлдан озибди.
5. Қуръон Аллоҳ томонидан муфассал баён қилинган ва тамомланган.
6. Ер юзидаги кишиларнинг кўпчилиги фақат ГУМОНГА ЭРГАШАДИ.

Aйтиш мумкинки, юқоридаги 5 оятда Қуръоннинг энг муҳим ҳақиқатлари мавжуд. "Ҳукм манбаи нима?" деган саволга жавоб берувчи оят ортидан Китобни БАТАФСИЛ ЭТИБ НОЗИЛ ҚИЛГАНИНИ АЙТИШИ ТАСОДИФ ЭМАС. Зонний (гумон) манбаларида тафсилотлар бор ва динда бу манбаларга ҳам муҳтожмиз деб иддао қилувчилар, Қуръондаги тафсилотлар етарли эмас деб ўз инкорларини очиқ тан олишлари керак.

ҚУРЪОННИ ЁҚТИРМАЙДИГАНЛАР ДОИМ БЎЛГАН ВА БЎЛАДИ

"Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: "Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир", дедилар. Сен: "Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман", деб айт" (10:15)
"У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсоларга васият қилган нарсамизни шариат қилди. "Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз", деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур". (42:13)

Бугун Қуръонни ягона дин манбаи сифатида кўрмайдиган одамлар, аслида ўтмишдаги мушрикларнинг замонавий туридир. "Фақат ваҳй"га эргашиш, Қуръон таърифи билан айтганда, мушрикларга оғир келади. Улар алоҳида диний манбалар ясаб олишади. Динда ихтилоф ва тафриқага тушиб, дин манбалар ясаб олиш ваҳийга терс йўналишда ҳаракат қилиш демакдир.

КУФРГА ОЛИБ БОРУВЧИ САВОЛЛАР!

"Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир.Сиздан олдин ҳар бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса, уларга кофир бўлган эди". (5:101:-102)

УСТИДА ТАФАККУР ҚИЛИШ ЗАРУР БЎЛГАН САВОЛЛАР!

Ҳадислар орасидан чиқарган бирорта ҳукмингиз, Аллоҳ томонидан авф этилган ҳукмми-йўқми, буни қандай биласиз?
Аллоҳ қайси нарсалар ҳақида алоҳида айтиб ўтмаганлигини билишимиз имконсиз. Хўш, ривоятларни дин санаб, улардан ҳукм умид этувчилар қандай қилиб Моида:102-оятдаги жиддий қайтариқни инкор этишади? Нима учун Aллоҳ айтмаган саволларни динга қўшиш учун диний саволга айлантиришади? Диний саволлар ҚУРЪОН АСОСИДА БЕРИЛИШИ КЕРАК ЭМАСМИ?
Керакли барча саволларимизнинг жавоби Қуръонда мавжуд эмасми?

БАРЧА РАСУЛЛАРГА ҲИКМАТ БЕРИЛГАН

"Ана ўшалар биз уларга китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берган зотлардир. Агар анавилар буларга куфр келтирсалар, батаҳқиқки, Биз уларга куфр келтирмайдиган қавмни вакил қилиб қўйганмиз". (6:89)

Юқоридаги оят, 18 та элчининг исмлари зикр қилингандан кейиноқ, уларнинг БАРЧАСИГА ҲИКМАТ БЕРИЛГАНИНИ айтади. Ҳикмат ҳадисларда, деб иддао қилувчилар бошқа элчиларнинг ҳикматларини/ҳадисларини нега излашмайди? Нега ҳадис китобларидан кўра анча аниқ ва маънилироқ ифодалари бўлган Таврот ва Инжилда ҳикмат излашмайди? Қуръонда пайғамбарлар ўртасида айиришга асло йўл қўйилмаслик ҳақида қайта-қайта айтилган. Фақат битта пайғамбар номидан ривоятлар айтиб, улардан ҳикмат излаш ва бошқа пайғамбарларнинг на ривояти ва на ҳикматига қарамаслик, улар ўртасини айириш, биттасига устунлик бериш эмасми?

ЭЛЧИЛАР ОРАСИНИ АЙИРАЯПСИЗМИ?

"Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганларга ва уларнинг бирортасини ҳам айирмаганларга–ана ўшаларга ажрларини албатта берурмиз. Ва Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир". (4:152)

Аслида, Расуллар орасини кўп жиҳатдан айрим қилинган. Азонга Муҳаммад Пайғамбарнинг исмини илова қилиш, калимаи шаҳодатга ҳам унинг исмини қўшиш, масжидларга Аллоҳ исми ёнига Муҳаммад ва баъзи саҳобалар исмлини қўшиш, Пайғамбарнинг туғилган куни ва ҳафтаси ижод этиб, тантаналар уюштириш каби яна кўплаб мисол келтириш мумкин.
Бу мисолларни яхшироқ тушуниш учун бир мисол келтираман; азон айтишда Муҳаммад Пайғамбар номи ўрнига бошқа пайғамбарлардан бирортасининг исми қўшилса эди, азонни эшитганларнинг реакцияси қандай бўлади? Ҳақиқат шуки, барча элчилар бизнинг элчиларимиздир, азонда бошқа бирон Расулнинг исими зикр қилинса ҳеч нарса ўзгармаслиги керак эди, лекин, афтидан, одамлар бу ҳолатга динга хуруж ва ҳақорат дея қарши чиқишарди.
Сиз нима дейсиз?

ЎХШАШ ҲУКМЛАР ЗОТАН КЕЛГАН!

"Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унутдирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканини билмадингми?" (2:106)

Юқоридаги оятдан шуни аниқ ўрганамизки, бирор оят насх ёки насй этилса, унинг мисли ёки ундан яхшироғи келтирилади. Шундай экан, ривоятлар қандай қилиб Қуръондан айри ҳукм манбаи бўлиши мумкин? Қуръонда Аллоҳ буюрган ҳукмларни ноқис ва етарсиз деб иддао қилиш, яна биз мисол келтирган оятга зид.
ҲИКМАТ ҚУРЪОНДАН АЙРИ БИР НАРСАМИ?
"Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатадир. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам". (3:164)
Қуръон таъбири билан айтганда, Муҳаммад пайғамбар иймонни ваҳй орқали ўрганган (Шуро:52 га қаранг). Қуръонни ўргатган ҳам яна Аллоҳ Таолодир (Раҳмон:2 га қаранг). Aгар ҳикмат Қуръондан алоҳида ўрганилган ва нозил қилинган нарса дейилса, бу Зуҳруф:44-оятга, ҳамда Қуръоннинг кўплаб оятларига зид тушади.

РИВОЯТЛАРДАН ЖАВОБГАР БЎЛАМИЗМИ?

"Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан. Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар". (43:43-44)

Кўплаб Қуръон оятларида фақат ваҳийга эргашиш кераклиги таъкидлайди, ва Қиёмат куни биз фақат Қуръон бўйича жавобгар бўлишимизни маълум қилади. Aгар ривоятлар ёки баъзи дин пешволарининг миш-мишлари ёки шахсий хулосалари бўйича ҳам жавоб берадиган бўлганимизда, Қуръон буни маълум қилиши керак эди.
Бироқ, Қуръонда такро ва такрор урғу берилган ғоя - БУНИНГ ТАМОМАН АКСИ. Пайғамбаримиз тилидан "Мен фақат ваҳйга эргашаман"" дейилади, ва биз мўминларга ҳам худди Муҳаммад Пайғамбар каби фақат ваҳйга эргашиш буюрилади.

АЛЛОҲ ТАОЛО СЎЗ СЎЙЛАМАКДАН ОЖИЗ ҚОЛМАС

"Сен: "Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлсаю унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур", дегин". (18:109)

Қуръон чегаралари аниқ бўлган китобдир. Етарсиз деб иддао этилган, ва далил деб келтирилган мисолларда ҳам оятлар нозил қилишдан ожиз эмас. Қандай савол беришингиздан қатъий назар, у масалага ё Қуръонда жавоб берилган, ёки у масала Қуръонда авф этилган. Aллоҳ Қуръондаги такрорланган оятлар ўрнига, истаса, сизлар тополмаётган масалаларни келтиришга қодир эди.
Қуръонни етарсиз дейиш ва ҳадислар Қуръоннинг амалий татбиқи деган иддаонинг маъноси, Аллоҳ диннинг амалий тарафини оятлар орқали очиқлай олмаган, ва шунинг учун ҳадисларга муҳтож қолган деганидир. Aлбатта, бундай иддаони асло қабул этиб бўлмайди.

ҚУРЪОН БАРЧА КИТОБЛАРДАН УСТУН КИТОБДИР!

"Агар ушбу Қуръонни тоғга туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар". (59:21)

Қуръон ўз оятларини ниҳоятда муфассал баён қилиб берган мукаммал китобдир. Аллоҳ бу мисолни Қуръон ҳақида кўпроқ ўйлашимиз ва эҳтиёт бўлиб гапиришимиз учун келтиради.
Китоби етарсиз ва бандалар сўзига муҳтож бўлган бир дин дея иддао қилувчилар, Aллоҳ нозил қилган Китобнинг қадрини билмаганлардир.

AЛЛОҲ ЎЗ ҚУЛЛАРИ ОРАСИДАН ИСТАГАНИГА ҲИКМАТ БЕРА ОЛАДИ

"У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади. Фақат ақл эгаларигина эсларлар". (2:269)

АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИГА ҲИКМАТ-ЛА ЧАҚИРМОҒИМИЗ ЛОЗИМ

"Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир". (16:125)

Aллоҳ бугун лойиқ кўрган бандаларига, худди кеча ҳам ҳикмат берганидек, бериши мумкин. Қуръон барча китоблардан устун китоб эканлигига ишонган киши учун Қуръоннинг маъноларини англаб етиш осонлашиб бораверади.
Аввалбошдан Қуръоннинг етарсиз ва ҳадисларга муҳтож деб олган кишига Қуръон ўз маъноларини беркитади (Исро:45-46, Воқеа:79 га қаранг).
Ҳадисларда бўлмаган ҳикматларни/ҳукмларни нима қиламиз? Футбол ва бошқа спорт турлари ҳаромми? Кенгуру ейиш ҳалолми? Помидор ейиш ҳалолми?
Юқоридаги каби кўплаб саволлар берилади одатда. Ҳадис тобеълари, Қуръонни етарсиз дея "исботлаш" учун, айнан мана шундай саволлар беришади, бу саволларга Қуръонда жавоб йўқ, демак, Қуръон динда етарли манба эмас, дея хулоса қилишади.
Аслида, юқоридаги каби саволларнинг жавоблари ҳадисларда ҳам йўқ, аммо негадир ҳадисларни етарсиз деёлмайсиз?

Қуръондаги ҲИКМАТ ТАЪРИФЛАРИ ва рўйхати қуйидаги биргина сурадан олинган. Кенгроқ таъриф учун тўлиқ Қуръонни ўрганиш керак. (Қавслар [*] ичида ҳикматларни рақамладик)

Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур [1]. Инсон шошқалоқ бўлгандир [2]. Кеча ва кундузни икки оят-аломат қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Кундуз аломатини кўрсатувчи қилдикки, токи Роббингиздан фазл талаб қилсангиз [3] ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билсангиз. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз. Биз ҳар бир инсоннинг амалини [4] бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур. Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка [5] кифоя қилурсан (дейилур). Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас [6]. Токи Пайғамбар юбормагунимизча [7], азобловчи бўлган эмасмиз . Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар [8]. Шунда унга "сўз" ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз. Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни [9] ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур. Ким шошган(дунё)ни истаса, унга бу дунёда [10] ирода қилган кишимизга нимани хоҳласак, шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга хор ва қувғинга учраган ҳолда кирур. Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини [11] қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир. Барчага–манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атои неъматларидан [12] чўзамиз. Роббингнинг атои неъматлари [13] манъ бўлган эмас. Баъзиларини баъзиларидан қандай афзал қилиб қўйганимизга [14] назар сол. Албатта, охират даражаси ва афзаллиги [15] каттароқдир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳни (шерик) қилма [16]! Яна мазамматга учраб, чорасиз ўтириб қолмагин [17]. Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди [18]. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга "уфф" дема [19], уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек [20], уларга раҳм қилгин", деб айт. Роббингиз, сизнинг ДИЛИНГИЗДАГИ [21] нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир. Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам [22]. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма [23]. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, [24] Роббига ўта ношукр бўлгандир. Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, [25] бас, уларга мулойим сўз айтгин. Қўлингни бўйнингга боғлаб олма [26]. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин. Албатта, Роббинг ризқни кимга хоҳласа, [27] кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, у бандаларидан хабардор ва (уларни) кўргувчи зотдир. Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг [28]. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир. Ва зинога ЯҚИНЛАШМАНГЛАР [29]. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир [30]. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг [31]. Магар ҳақ ила бўлса, майли. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига [32] ҳақ берганмиз. Бас, у ўлдиришда исроф қилмасин [33]. Албатта, у нусрат берилган одамдир. Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар [34]. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир. Ўлчаган чоғингизда тўлиқ ўлчанг [35] ва тўғри тарози ила тортинг. Ана ўша яхшидир ва оқибати гўзалдир. Ўзинг билмаган нарсага эргашма [36]! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар Ер юзида кибру ҳаво ила юрма [37]! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан! Буларнинг барча ёмони Роббининг ҳузурида [38] хуш кўрилмагандир. Мана шулар -- Роббинг сенга ВАҲИЙ ҚИЛГАН ҲИКМАТЛАРДАН. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ тутма. Яна жаҳаннамга маломат қилинган ва қувилган ҳолингда ташланмагин. (17:11-39)

Ҳикмат нима эканлигини юқоридаги оятлардан билиб олдик.

Қуръонда бошидан-охиригача ҳикмат намуналари беради. Ҳар жумласида алоҳида тафсилот ва ҳикматлар бор. Йиллар давомида айни оятларни ўқиб, ҳар гал биринчи марта ўқиётгандек бўлганимиз кўп бўлган. Аллоҳ нимаики қилса, ҳар бирини мукаммал қилади, Китоби ҳам беназир ва бенуқсон. Муаммо бу китобда эмас, балки бу китобга соғлом ақл билан ёндашмайдиган ва ОТА-БОБОЛАРИНИНГ ХАТО ТУШУНЧАСИ ОРҚАЛИ ҚУРЪОННИ АНГЛАШГА УРИНГАН МУЛЛАЛАРДА ва уларга ишониб, эшитганини текширмайдиган кишиларда.

"ФАҚАТ ҚУРЪОН" ДЕЙИЛГАНДА, БУНДАЙ ДЕГАН КИШИЛАРДАН НАФРАТЛАНАСИЗМИ?

"Батаҳқиқ, Биз бу Қуръонда эслашлари учун баён қилдик. Лекин бу уларга нафратдан ўзгани зиёда қилмас". (17:41)
"Ва қалбларига уни англамасликлари учун ғилоф қилдик ва қулоқларини кар қилдик. Қачон сен Қуръонда Роббингни ёлғиз зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб қочурлар". (17:46)

Юқоридаги оятларда бир инкор этувчи кофирнинг таърифи берилган. Кимки ушбу таърифга мос тушса, демакки Раббимизни Унинг Китобидан, яъни "Фақат Қуръондан" танишимизга қарши қаттиқ қаршилиги бор.
Ким бу инкорчи таърифига мос тушади/тушмайди, синаб кўриш қийин эмас. Бир дин пешвосига шундай деб айтинг: "Динда Қуръон етарли ва ҳадисларга ҳожат йўқ", сўнг унинг реакциясини кузатинг. Ана шу реакцияда бу оятнинг ғайбий тажаллийсига сиз ҳам гувоҳ бўласиз.
"Ислом дини Қуръон билан чекланади", деганимизда катта нафрат билдиришади бизга. Бир тарафдан, бизлар ҳам юқоридаги оятларнинг ғойибона бир тажаллисийни бошдан кечираяпмиз. Аллоҳ бизга инкорчи кофирларнинг сифатларини очиқ-ойдин баён қилмоқда. Юқоридаги оятда айтилишича, биз Раббимизнинг амрларини "фақат Қуръонда" зикр этганимизда, нафрат билан кутиб олишади. Сизнингча, бу тасодифми?

МУҲИМ БИР ЭСЛАТМА!

Аллоҳга, унинг расулларига ва саҳобаларга ҳадислар орқали туҳмат қилинаётганига гувоҳман. Шу тарзда туҳмат қилиш орқали динга қўшимчалар киритиш ва шу тарзда динни бузишнинг жазоси - жаҳаннамдир.
Аллоҳга, пайғамбарларга ва саҳобаларига ражм (тошбўрон қилиб қатл этиш маросими), муртадни ўлдириш, аёлларга паранджи кийдириш ва таҳқирлаш, Пайғамбаримиз ҳаётида содир бўлган воқеаларни, гўё ёнида кўриб тургандек, ёлғон-яшиқ қориштириб нотўғри етказиш каби туҳматларга кириб кетилган.
Ривоятлардан қай бири пайғамбар томонидан айтилганини ҳеч қачон аниқлаб бўлмайди. Пайғамбаримиз вафотидан тахминан икки юз - уч юз йил ўтгач, ривоятлар соғлом йўл билан етказилган дегувчиларнинг ақлий ва руҳий соғлиғида муаммо бор (10:100, 67:10).

ҚУРЪОН БИЛАН БИРГА ЯНА ҚАНЧА ҲАДИСИНГИЗ БОР?

"Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳ ва Унинг оятларидан кейин, қайси ҳадисга иймон келтирурлар?!" (45:6)

Ушбу оятнинг оригиналида "ҳадис" калимаси келганига, лутфан, ўз кўзингиз билан гувоҳ бўлинг. Кўплаб Қуръон таржималари оятдаги "ҳадис" калимасини "гап-сўз" деб берган ва оятнинг аслидаги мукаммал ишлатилишидан буришган, ва асл маъносини яширишган. Ҳадис калимаси бизнинг тилларга ҳам ўтган ва халққа маълум бир калима.

Кўплаб арабча калимани, туркчага таржима қилмасдан, оятдаги арабча ҳолида қолдирадиган таржимонлар "ҳадис" калимасига келганда, нега ҳаммаси тил бириктиргандек, "ҳадис" калимасини "гап-сўз" деб ўгиришади? Оятни: "Аллоҳ ва Унинг оятларидан кейин, қайси ҳадисга иймон келтирурлар?!" дея таржима қилсалар ҳам оятдаги маъно йўқолмас эди. Энди ўша таржимонлар бу оят шарҳида "Мен Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг сўзларига ишонаман(?)" дея ўз ақидасига садоқат кўрсата оладими?

НЕГА ЎЗ МАНБАЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭРГАШМАЙCИЗ?

Қуйидаги ривоятлар, ҳадис тобеъларига мос келмайди!

"Биз ҳадис ёзарканмиз, Пайғамбар ёнимизгa кeлди ва "Ёзганингиз нима у?" дeди. "Сиздан эшитган ҳадислар" дeдик. Пайғамбар дeди: "Аллоҳнинг Китобидaн бошқа китоб истаяпсизми? Сиздан аввалги умматлар Аллоҳнинг Китоби ёнидa бошқа китоблaр ёзиш оқибатида йўлдaн оздилaр" (Хaтиб ал-Бағдодий, Тaқйид:33).
"Мендан ҳеч нарса ёзиб олманглар, ким Қуръондан ташқарида бирор нарса ёзса, уни йўқ қилсин". (Саҳиҳ-и Муслим c.4, 97-бет; Сунан-и Доримий c.1, 119-бет; Сунан-и Aҳмад б. Ҳанбал c.3, 182-бет).
"Расулуллоҳдан унинг сўзларини ёзиб олиш учун изн сўрадик, бизга изн бeрмади". (Термизий, Илм 11)
Дин ҳақидаги ихтилофларда сизга Қуръон кифоя қилади. (5324 - Бухорий-Муслим-Насоий), (4727 - Муватта-Муслим), (5406 - Бухорий Муслим)

Юқорида ҳадисларни келтирганим учун мени танқид қилувчилар чиқади. Ҳадисларни келтиришдан мақсад, ҳадис тобеъларига ўз манбаларидаги буйруқларн бирини олиб, бошқасига хилоф тушганини кўрсатиш, холос. Йўқса, ҳадис тобеъларига ўхшаб ҳадисларни дин манбаи қилиш мақсадида эмас. Бу иккиси орасида катта фарқ бор. Худди, масалан, бирор атеист Қуръондан (ўзи ишонмайдиган манбадан) мисоллар келтириб, мусулмонларга қарши танқидлар йўллаганидек, мен ҳам ўхшаш услубда, оппонентнинг хато ва чалкашларини, унинг ўзи ишонган ва таянган асосларидан келтиряпман холос.
Юқоридаги ҳадисларда, Пайғамбар ўзининг шахсий сўзларини (ҳадисларини) ёздирмагани, фақат Қуръонни ёздиргани, ҳадис ёзганлар адашганлиги ва диндаги тортишувларда Қуръон етарли эканлиги айтилган. Ушбу ҳадисларнинг лоақал биттасига ишонган киши, ҳадис китобларини тарк этиши керак эмасми? Нега улар ҳадис китобларида бу ва буларга ўхшаш кўплаб ҳадисларни кўрмайди ёки кўришни хоҳламайди? Ёки манфаатларига мос тушмаяптими?

НЕГА ТАВРОТ ВА ИНЖИЛДАН ҲИКМАТ ИЗЛАМАГАНЛАР, ҲАДИС КИТОБЛАРИДАН ҲИКМАТ ИЗЛАШАДИ?

Иддао: Ҳадисларда ҳеч Ҳикмат йўқми? Пайғамбар ҳеч қачон Ҳикмат ҳақида гапирмаганми? Ҳадисларни умуман рад этиш - бу ҳақиқатларни супуриб ташлашдир. Қуръонга мувофиқ келувчи жуда чиройли ҳадислар бор, уларни тўқима ҳадислардан ажрата олишимиз керак.
Таврот ва Инжилни супуриб ташлайсизми? Уларда ҳеч ҳам ҳикматли оят йўқми? Ҳадислардан топиладиган ҳикматлар Расулнинг сўзлари бўлса, юқорида айтиб ўтилган иккала китобдаги ҳикмат Аллоҳнинг сўзлари. Иккала китоб қанчалик бузилган бўлмасин, уларда Aллоҳнинг оятлари бор. Маълумки, бугунги мусулмонлар иккала китобга ҳам парво қилишмайди. Борадаги номувофиқликлар ҳақида кейинги мақоламда батафсил кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Қуръонни диннинг ягона манбаи сифатида қабул қилиш керак, деганимизда, бизга қарши энг муҳим танқидлардан бири "Ҳадисларда ҳикмат йўқми? Пайғамбар ҳеч ҳам гапирмаганми?" каби саволлар орқали ҳадисларда ҳикматлар бор дейишади.
Шуни ҳам яхши англаб олиш керакки, аслида ҳадислар Пайғамбаримиз айтгани аниқ бўлган сўзлар эмас, балки "Пайғамбар айтди" дейилган баъзи миш-мишлардир.
Aлбатта, бу ҳадислар орасида маъноли сўзлар йўқ эмас. Ҳатто кўплаб китобларда доно сўзлар мавжуд. Aммо ичида доно сўзлари бор экан деб, ҳар қандай китобни дин манбаи қабул қилавериш ярамайди! Худди шу нарса ҳадислар учун ҳам тааллуқли.
Нега диннинг ягона манбаи ФAҚAТ ҚУРЪОН бўлиши кераклиги ҳақида, кейинги мақолада биз муҳим далилларни келтирамиз ва муҳим номувофиқликни очиб берамиз. Аслида эса, Динга ҳикмат ахтариладиган энг охирги жой бу ҳадис китобларидир!
Ҳадис манбаларида Аллоҳга, Унинг пайғамбарлари ва мўъминларга ўта оғир туҳмат ва ҳақоратлар мавжуд. Ушбу ҳақорат ва туҳматларни ўз ичига олган манбалардан ҳикмат излаш - бу умматнинг орқада қолиш сабабларининг БОШИДА КЕЛАДИ. Бир нечта ҳикматли сўз олиш учун, уйдирма ҳадисга ишониб, Aллоҳга ёки Расулига туҳмат қилиш гуноҳини олишга арзийдими?
Шу оятни ёдда тутайлик!

"Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар. Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўй!" (6:112)

* * *

НЕГА ҲАДИС КИТОБЛАРИДА ҲИКМАТ ИЗЛАЙДИЛАР?

Аслида, ҳадисдан ҳикмат излашнинг сабаби, Қуръонда нозил қилинган динни НОҚИС ва ЕТАРЛИЧА ОЧИҚЛАНМАГАН ДЕБ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА БОРИБ ТАҚАЛАДИ. Кўпгина дин пешволарига кўра, агар ҳадислар бўлмаса, Қуръон ТУШУНАРСИЗ КИТОБДИР. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг гапларига кўра, Қуръон ҳадиссиз ҳеч бир ишга ярамайди. Биз Қуръонни фақат ривоятлар орқали тушуна оламиз, эмиш!
Ҳолбуки, Қуръон Aллоҳ томонидан нозил қилингани ва очиқ-ойдин китоб эканини эълон қилади бизга. Очиқ-ойдин оятларга қарамай, юқоридаги каби иддаоларни ўртага отадиганлар, Қуръоннинг кўплаб оятига кўр ва кар бўлиб юришлари тушунарсиз.
Дин пешволарининг аксарияти одамларнинг пулларини ноҳақ еб, Аллоҳнинг йўлидан адаштиради!

"Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳибр ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер". (9:34)

Эй дин пешволари, нега дин ортидан даромад орттираяпсизлар? Дин бу тирикчилик воситасими?
МАВЗУНИНГ ДАВОМИ КЕЙИНГИ БОБДА…

* * *

ҲАДИСДА ҲИКМАТ ИЗЛАШНИНГ НИМАСИ ЯРОҚСИЗ?

Ҳадислардан ҳикмат оламиз дегувчилар, ўта жиддий чалкаш ва ички зиддият ичида. Мен, Қуръондан мисоллар келтириш орқали, уларнинг бу усулидаги зиддиятларни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Aллоҳ таоло бизга Қуръонда икки китобдан мисоллар келтиради. Зиддиятни кўриш жиҳатидан бу мисоллар ўта муҳим… Aллоҳ мисол келтирган бу икки китобдан дин пешволари мисол келтирмаслиги ва ҳикмат изламаслигини зотан биламиз.

AЛЛОҲ ТАОЛО ТАВРОТ ВА ИНЖИЛДАН МИСОЛЛАР КЕЛТИРАДИ!

"Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшайдир. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди". (48:29)

Юқоридаги оятда кўриб турганингиздек, Aллоҳ Таврот ва Инжилдан мисоллар келтиради. Қуръонга кўра, Таврот ва Инжил бугун ҳам ўрнак берилиши мумкин бўлган ва ичида ҳикмат бўлган китоблардир. Шундай экан, Таврот ва Инжилда ҳикмат йўқ деб ким даъво қила олади?
Юқоридаги оятда Аллоҳ Таоло Инжил ва Тавротдан мисол келтиргани учта гўзал парчани олайлик. Бормикан ҳикмат, кўрайлик-чи!

ИНЖИЛДАН ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАР

Олдин Матто 23-бобдан бир иқтибос:

"Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар ялпиз, укроп ва зирадан ушр берасизлар, аммо қонуннинг адолат, шафқат ва имон каби энг муҳим таълимотларини писанд қилмайсизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди. Ҳой кўр етакчилар! Сизлар ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар, аммо туяни бутунлигича ютиб юборасизлар!"

Яна Маттодаги ҳикматлардан гўзал бир ўрнак:

"Яхши одам яхши хазинасидан яхши нарсалар қилади. Ёмон одам эса ёмон хазинасидан ёмон мисоллар келтиради. Негалигини сенга айтаман: одамлар айтган ҳар бир бўш сўз учун қиёмат куни ҳисобдор бўладилар. Чунки сиз ўз сўзларингиз учун айбдор бўласиз ва ўзингизнинг сўзларингиз учун айбдор бўласиз".

Қаранг, иккала иқтибосда ниҳоятда ҳикматли сўзлар бор. Биринчи иқтибосда биз руҳонийларнинг танқидини кўрамиз. Жуда доно ва ҳикматли танқид, шундай эмасми?
Иккинчи иқтибосда эса "Сўзингизга хушёр бўлинг, айтаётган гапингизга диққатли бўлинг", дейилиб, тилга эҳтиёт бўлишимиз кераклиги жуда чиройли баён қилинган. Руҳонийларни ўша даврда ҳам, бугун ҳам, асосий масала эмас, балки майда икир-чикирлар билан машғул. Танқиднинг энг гўзал намуналаридан.

Тавротдан Намуналар: Мазмурлар:1 дан ўрнак:

"Барака топгур, фосиқларнинг маслаҳати билан юрмайдиган, гуноҳкорларнинг йўлида турмайдиган, масхара қилувчиларнинг уюшмасида ўтирмайдиган киши. Aммо унинг роҳати Тангри шариатида бўлиб, кеча-ю кундуз унинг шариатини ардоқлайди. Бу оқимлар четига экилган дарахтга ўхшайди. У мавсумда ўз мевасини беради ва унинг барги йўқ. У қилган барча ишлар яхши кетмоқда. Ёвузлик бу каби эмас, лекин у ер супурадиган ва олиб кетадиган сомон тўпига ўхшайди. Шу сабабли фосиқлар қиёмат кунида гуноҳкорлар ва солиҳлар жамоасида турмайдилар. Aлбатта, Роббинг солиҳларнинг йўлини билгувчидир. Aммо ёвузларнинг йўли йўқолади".

Кўриб турганингиздек, Инжил ва Тавротда Aллоҳ Қуръонда берган мисолларга ўхшаш гўзал мисоллар ва ҳикматли сўзлар бор. Aммо дин пешволари на Инжилда, на Тавротда ҳикмат излаётганини кўрмассиз.
У ҳолда мен ушбу саволни беришга мажбурман:

НЕГА ТАВРОТ ВА ИНЖИЛДА ҲИКМАТ ИЗЛАМАЙСИЗ?

Нима учун биз Aллоҳ ва унинг пайғамбарларига қарши туҳматлар билан тўла китоблардан ҳикмат излашимизни талаб қилаётганлар, Aллоҳ томонидан нозил қилинган ва Қуръонда ҳам мисоллари келтирилган Таврот ва Инжилда нега ҳикмат изламайдилар?
Ёки суннийлар нима учун шиа китобларида ҳикмат изламайди, шиалар эса сунний китобларида нега ҳикмат изламайди? Дин пешволарининг бу тутуруқсизлигига қаранг…
Дин пешволари ўз ҳимоясига не дея олади? "Таврот ва Инжилда ҳикмат излаб бўлмайди, чунки уларда тўғри ва нотўғри қоришиб кетган!" дейишади.
Бу гаплари ҳақ деб ҳам фараз қилайлик. Хўш, нега унда худди шундай тўғри ва нотўғри қоришиб кетган ҳадис китобларида ҳикмат излаяпсиз? Бу ўта муҳим масала.
Кўриб турганингиздек, Фатҳ сураси 29-оятида Aллоҳ таоло Инжил ва Тавротдан мисоллар келтиради. Aммо дин пешволари Таврот ва Инжилдан мисоллар келтирмайди. Сабабини сўрасангиз, "Биз Таврот ва Инжилдан мисоллар келтира олмаймиз, чунки унга бошқа нарсалар ҳам аралашиб кетган, ишониб бўлмайди".
Aгар рост ва ёлғон маълумотлар аралашган манбаларда ҳикмат изламаймиз қоидангиз бўлса, нега ҳадис китобларига ҳам айни муносабатни кўрсатмайсиз?
Aгар ҳикмат излаш шарт ва зарур бўлса, Aллоҳнинг ваҳийси Таврот ва Инжилда излаш керак эмасми?
Aллоҳ мисоллар келтирган Таврот ва Инжилда ҳикмат изламаган дин пешволари, ҳадис китобларида ҳикмат излаши тутуруқсизлик эмасми?
Таврот ва Инжилда ҳеч ҳикмат йўқми? Қуръондаги муҳим мавзуни келтирмоқчиман.

ҚУРЪОН ТАСДИҚЛОВЧИДИР, ҚУРЪОН ТАВРОТ ВА ИНЖИЛНИ ТАСДИҚЛАЙДИ (МУСОДДИҚ)

"У сенга Китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди". (3:3)

Яъни, Қуръон ўзидан олдинги ваҳийни тасдиқлашини/тўғрилашини маълум қилади. Бошқача айтганда, ҳар бир мўмин Қуръонни ўз қўлига олиши ва зикр қилинган китоблар борасидаги янглиш ва ихтилофларини тўғрилаб/тузатиб олиши мумкин. Қуръоннинг бундай вазифаси мавжуд бўлса-да, Таврот ҳақидаги ихтилофларни тузатишга ва Қуръоннинг Мусоддиқ (тасдиқловчи) эканлигини исботлашга ҳаракат қилаётган БИРОРТА дин пешвосига гувоҳ бўлмадим.
Масалан: Тавротда Аллоҳнинг чарчагани ҳақидаги боб машҳурдир. (Таврот, Ибтидо 2:2, 2:3)
Қуръон эса буни тузатади ва Аллоҳ чарчамаслигини айтади (Қоф:38). Бу каби кўплаб ўринларда Қуръон тузатишлар келтиради.
Бу ерда Қуръоннинг яна бир ҳақиқатини эслатмоқчиман. Қасос сураси 49-оятдан мисол келтираман.

"Сен: "Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги у иккисидан кўра тўғрироқ бир китоб келтиринг, мен унга эргашаман", дегин (28:49).

(Бу ерда "у иккисидан" ибораси Таврот ва Қуръонга ишора. Бунинг учун Қасос:48 оятига қаранг)
Юқоридаги оятга кўра, Таврот ҳанузгача йўл кўрсатувчи ҳидоят китобидир. Инжилда баъзи мавзулар қориштирилган бўлишига қарамай, Аллоҳ ҳозир ҳам у билан ўзи истаган бандаларига тўғри йўлни кўрсатиши мумкин. Буни АЛЛОҲ АЙТАЯПТИ, мен эмас. Ё юқоридаги оятнинг ҳукми бекор қилинган дейсиз (худди сиздан олдин кўплаб дин пешволари Аллоҳнинг қатор оятини ҳукмини бекор бўлган деганидек), ёки Тавротда ҳозир ҳам ичида ҳикмат бўлган китоб эканлигини қабул қиласиз.
Ушбу мавзу Моида сурасининг 43-оятидан 48-оятигача ёритилган.
Моида 44-оятда Таврот зикр этилиб, шундай дейилади: АЛЛОҲДАН ЯҲУДИЙЛАРГА АМР: ТАВРОТ БИЛАН ҲУКМ ҚИЛИНГЛАР!

"Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир". (5:44)

Моида 47-оятда эса Инжил зикр қилинади: АЛЛОҲДАН ХРИСТИАНЛАРГА АМР: ИНЖИЛ БИЛАН ҲУКМ ҚИЛИНГЛАР!
"Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир". (5:47)
Аллоҳ Таоло Моида сураси 47-оятда, Инжил аҳли Инжил билан ҳукм этиши кераклиги, Моида 44 ва 45 да эса Таврот аҳли Таврот билан ҳукм қилиши кераклигини айтмоқда.
Аллоҳ таоло Инжил эгалари Инжил орқали, Таврот эгалари Таврот орқали, Қуръонга амал қилувчи мусулмонлар эса Қуръон билан ҳукм қилишлари кераклигини айтади.
Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир гуруҳ ўз китобидан ҳисоб қилинади, шунинг учун ҳар бир гуруҳ ўз китобига эргашмоғи ва амал қилмоғи керак. Ва энди Моида сураси 48-оятини мисол келтираман:

"Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳ ҳузурида. Бас, ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берадир". (5:48)

Моида 48-оятда ҳар биримиз алоҳида шариатга ажратилганимиз, ва Аллоҳнинг амри экани билдирилади. Ҳар бир жамият ўз китоби билан ҳукм қилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳикматни Қуръонда излашимиз керак. Таврот ва Инжил аҳллари эса ўз китоблари билан ҳукм қилиб, улардан ҳикмат излашлари лозим. Шунинг учун, биз масъул бўлган китоб Қуръондир, улар масъул бўлган китоб эса ўзларидаги китоблардир.
"Таврот ва Инжилда ҳикмат излансин" деган эътиқодда эмаслигимни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Айтмоқчи бўлганим шуки, Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳ тарафидан нозил қилинган, ва Қуръоннинг кўплаб оятларида мисоллари келтирилган, ва мадҳ этилган китоблар эканига қарамай, улардан ҳикмат изланмас дегувчи дин пешволари, туҳмат, бўҳтон ва ҳақорат тўла ҳадис китобларида ҳикмат излаши - ички зиддият, чалкаш ва тутуруқсизликдан ўзга нарса эмас.

ЎТА МУҲИМ ОГОҲЛАНТИРИШ!

"Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (9:108)

Аллоҳ бизни маълум бир жойга боришни таъқиқламоқда. Бу жой нима? "Масжид-и Зирор". Зарар берувчи масжид. Аллоҳ у ерда ибодат қилишимизни ҳам таъқиқламоқда. Бошқача қилиб айтганда, у шундай дейди: "агар бирор жойда зарар келтирувчи унсурлар (бирон масжид) бўлса, у ерда ҳам намоз ўқиманг". Лекин биз четга чиқиб, ибодат қилсак, бунда муаммо йўқ дейишимиз мумкин! Лекин Аллоҳ таоло: "У ерга борма", "У ерда ибодат қилма, чунки у зарар берувчи" демоқда. Зарарли ва чиркин мисоллар бўлган жойда Аллоҳ таоло ибодат қилишимизга ҳам изн бермайди.
Хўп, Aллоҳ таоло биздан Aллоҳга, Расулларига, Пайғамбарнинг аёлларига ва саҳобаларига нисбатан оғир туҳмат ва ҳақоратларни ўз ичига олган ҳадис китобларидан ҳикмат излашимизни истайдими?
Ҳикмат Қуръондадир, энг мукаммал намуналар ҳам яна Қуръонда бор. Aллоҳнинг китоби мукаммал ва муфассалдир. Aллоҳ берган мисолларни мукаммал ва етарли билган одамлар учун Қуръондаги ҳикматлар етарлидир.
Ҳикматни Қуръондан излаганингизда, Аллоҳнинг китоби сизга ўзини очишини ва Аллоҳ сизнинг ақлингизга ушбу Китобнинг маъноларини бахш этишини кўрасиз.

ҲАДИСЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ СЎЗЛАРИ ЭМАС!

Ҳадислар - асрлар ўтиб "Пайғамбаримиз дедиларки" дея Пайғамбар айтган бўлиши мумкин дея иддао этган ривоятлардир.
Энг қолоқ жоҳилият Араб одатлари, мусулмонларнинг эъттиқодига ҳадислар орқали қайта киритилган. Барча ҳадис китобларида жиддий ҳақорат ва бўҳтонлар бор. Шунинг учун барча ҳадис имомлари, Аллоҳ ва Расулига туҳмат қилган кишилар бўлади. Шундай экан, яна қандай қилиб Аллоҳга ва Расулига туҳмат ва ҳақоратларга тўла бу китобларнинг муаллифлари маъсум ва мўътабар саналади?
Ўтмишдаги "олимлар" ва бугунги дин пешволари каби, битта бўлса-да уйдирма ҳадисни қабул этганингизда, сиз ҳам Аллоҳга ёки Расулига туҳмат қилган бўласиз. Туҳматнинг бадали қанчалик оғир бўлишини тушуняпсизми?

"Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир". (16:115)

Аллоҳга ва Расулига ривоятлар орқали туҳмат қилганлар Аллоҳнинг ҳам, Расулининг ҳам, бу диннинг ҳам душманларидир!

"Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар. Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўй!" (6:112)

Дин пешволари бизни ваҳийдан ташқарига чиқариб, "ҳадис китобларидан ҳикмат оламиз", дейишларига қарамай, Аллоҳ таоло Қуръонда мақтаган ва ҳатто мисоллар келтирган Таврот ва Инжилда ҳикмат кўрмаслиги орасидаги ТАФОВУТГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ…
Бу жиддий тафовут бизни қайта-қайта аниқ ва очиқ хулосага олиб келади: Аллоҳнинг дини борасида Аллоҳнинг китоби бизга етарли. Пайғамбаримиз учун динда етарли бўлган Қуръон, БИЗГА ҲАМ КИФОЯДИР…

МАЪНОСИ СОХТАЛАШТИРИЛГАН ОЯТЛАР!

1-иддао: Пайғамбаримизга Қуръоннинг мисли яна бир ваҳий берилган. Нажм:3-ояти Пайғамбарнинг нутқлари ҳам ваҳий эканлигига далилдир. Ҳадислар ҳам ваҳий/ваҳийнинг баёнидир.
Суннат "Ваҳий-и Ғайри Матлу" (тиловат қилинмайдиган ваҳий) сифатида ифода этилади, "Ваҳий Матлу" (тиловат қилинадиган ваҳий) бўлмиш Қуръонга қанчалик эргашиш керак бўлса, иккинчи ваҳий бўлмиш Суннатга ҳам эргашиш керак. Бу иккиси ҳам Аллоҳдан келган ваҳй экани боис бирдай тобеъ бўлиниш лозим.
Ҳадис: "Албатта менга Китоб ва у билан бирга унинг мисли берилди" (Aбу Довуд).
Оятлар: "У ҳаводан нутқ қилмас. У ваҳийдан ўзга нарса эмас". (53:3-4)

Иддаога жавоб: Юқоридаги оятни ўз иддаоларига "далил" сифатида (Нажм:3) ишлатиб, Пайғамбарнинг кундалик ҳаётдаги сўзлари ҳам ваҳийдир, деган иддао ўтмишда ҳам, бугун ҳам кўплаб дин пешволари томонидан олға сурилади. Юқоридаги оятнинг сура ичидаги яхлитлигини ҳисобга олсак, оятдан бундай маъно чиқиши МУМКИН ЭМАСЛИГИГА гувоҳ бўламиз.
Юқоридаги оят мазмуни Қуръон билан боғлиқлиги жуда аниқ. Келинг, аввал оятнинг мазмунини кўриб чиқайлик.

ВАЗИЯТ НАЖМ:10-ОЯТДА ОЙДИНЛАШАДИ:

"Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У ваҳийдан ўзга нарса эмас". (53:2-4)

ҚУРЪОН ВАҲЙ ҚИЛИНМОҚДА:

"Ва У ўз бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, ваҳй қилди". (53:10)

Оятдан Пайғамбаримизнинг шахсий сўзлари эмас, балки ваҳй қилинган нарса Қуръон эканини кўриш мумкин. "У ўз қулига ваҳий қилди" дея бу ифода этилмоқда. Aгар оятда "У қулига нутқ қилдирди" дейилса-да, балки асос бўлиши мумкин эди. Аммо биз Қуръоннинг бутунлигига мурожаат этадиган бўлсак, ҲЕЧ БИР РАСУЛНИНГ ШАХСИЙ СЎЗЛАРИ ДИН САНАЛИШИГА АСОС ҚИЛИШ ЭҲТИМОЛИ БЎЛГАН БИРОРТАЯМ ОЯТ ТОПА ОЛМАЙМИЗ. Қуръоннинг мисли йўқ экан, яна қандай тиловат қилинмайдиган ваҳий бўлсин!

"Агар инсу жин тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар. Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларни баён қилдик. Бас, одамларнинг кўпи куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар". (17:88-89)

Қуръоннинг мисли/ўхшаши йўқ. Буни Қуръон айтмоқда. Ҳадислар ғайри матлу ваҳий бўлолмаслиги, биргина мана шу Исро сурасидаги тегишли оятлардан ҳам кўриш мумкин.
Бу оятнинг давомида ҳам Қуръонда барча турдаги мисоллар келтирилгани тасодифми?
Аллоҳ таоло ўз ваҳийси ёнида бошқа диний манбалар ҳам ижод этилишини, ва Унинг Ҳақ дини шу тарзда бузилишини билгани боис; ботил аҳлининг ботил иддаоларини фош қилувчи оятлар билан бирга хабар беради. Қуръон Aллоҳнинг беназир ва мислсиз каломи. Ҳеч ким унинг ўхшашини туза олмайди. Қуръонда бизга керак бўлган барча ўрнак келтирилган.
Кўпчилик инсонлар Қуръонда барча ўрнак келтирилганига ишонмайди. Қуръондан айри ваҳий бор эканини ботилга чиқарувчи кўплаб оятлар Қуръоннинг ўзида мавжуд. Улар жуда жиддий огоҳлантиришлар билан бирга келади.

ЭЛЧИЛАР/ҚУЛЛАРНИНГ ШАХСИЙ СЎЗЛАРИ ДИН БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС! ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ВАҲИЙДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИШИНИ ИСТАШГАН

"Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар". (17:73)

ЖИДДИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ: ҚУРЪОНГА ДАЪВАТ ҚИЛ ВА ҚУРЪОНДАН ОҒМА

"Ва сени улар ҳаргиз сенга туширилган Аллоҳнинг оятларидан тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма". (28:87)

ФАҚАТ КИТОБГА КЎРА ҚУЛЛИК ҚИЛИНГ

"Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берганидан сўнг, у одамларга: "Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар", дейиши асло мумкин эмас. Aксинча, у: "Сиз ўрганган ва ўргатган китобга мувофиқ, Раббингизга садоқатли бандалар бўлинг", дейди". (3:79)

ҚУРЪОННИ ЕТАРСИЗ КЎРУВЧИЛАР УНИ ИНКОР ЭТИБДИ

"Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: "Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир", дедилар. Сен: "Мен ўзимча уни алмаштира олмайман". (10:15)

МЕН ФАҚАТ ЎЗИМГА ВАҲИЙ ҚИЛИНГАН НАРСАГА ЭРГАШАМАН

"Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман", деб айт. (10:15)

ҚУЛЛАРИГА ДИН НОМИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАЪҚИҚЛАНГАН

"Aгар у Бизнинг номимиздан баъзи ёлғон сўзларни тўқиса, Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз, Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз" (69: 44-47).

Қуръондан ташқарига чиқишнинг бадали юқоридаги оятларда кўрсатилган. Аллоҳ бизни Қуръондан четга чиқмаслик ва алоҳида диний манбаларга юз тутишдан доимо огоҳлантиради. Юқоридаги оятларда келтирилган азоб эслатмалари бежиз эмас. Аллоҳнинг ваҳийсини етарсиз санаш ва асрлар сўнгра ёзилган китобларни "ваҳий" дейиш ўта мантиқсиз иддао.
Юқоридаги оятларнинг барчаси шуни кўрсатадики, дин сифатида одамларнинг шахсий сўзларига эргашиш ярамайди. Дин номидан қилинган ҳар бир иддаога ДАЛИЛ БЎЛИШИ КЕРАК. Дин сифатида амал қиладиган нарсаларнинг келиб чиқиши яна Аллоҳнинг ваҳийи бўлиши керак. Диний ҳукмлар чиқариш қулларга таъқиқланган. Аллоҳ дин борасида ягона ҳокимдир ва диннинг мавзуси ҳам аслида мана шудир.
Бундан ташқари, Зуҳруф сурасининг 44-оятида биз ҳисоб қилинадиган китоб ҳам фақат Қуръон экани айтилган. Қуръондан бошқа диний ҳукмлар чиқарувчи китоблар ҳам бор деган иддао, биз фақат имон келтирган китобимиз (Қуръон) билан ҳисоб-китоб қилинишимиз ҳақидаги оятни йўққа чиқарувчи иддаодир.

2-иддао: Ҳашр сурасининг 7-оятида айтилганидек, Пайғамбар нима берса олиш керак. Ҳадислар Пайғамбарнинг Қуръон тафсири, Унинг ҳаром қилиши худди Aллоҳнинг ҳаром қилиши кабидир.

ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШЛАТИЛУВЧИ ҲАДИСЛАРДАН БИРИ: Бани Aсад қабиласидан бир аёл Aбдуллоҳ ибн Масъудга (р.а.) келиб: "Эй Aбдураҳмон! Вашм қилган ва уни қилдирган кишини, юзидаги тукларни олиб ташлаган, гўзаллиги учун тишлари орасини ажратган кишини лаънатлаганингизни эшитдим. Шундайми?" деди.
"Мен кимманки, Расулуллоҳ (с.а.в.) лаънатлаган нарсага ва Қуръонда айтилган нарсаларни лаънатламаслигим керак?"
Aёл унга жавобан: "Мен Қуръонни (Қуръоннинг тамомини) иккала муқованинг ўртасида ўқидим. Aммо мен бундай нарсага дуч келмадим?".
Ибн Масъуднинг жавоби қуйидагича эди: "Aгар сиз муносиб томонни ўқиган бўлсангиз, уни топган бўлар эдингиз. Чунки Aллоҳ таоло айтади: "Пайғамбар сизга нимаики берса олинг ва нимадан қайтарса қайтинг".

2-иддаогa жaвоб: Aйтишларига кўра, татуировка қилган киши лаънатга лойиқдир. Бунга далил сифатида Ҳашр сурасининг 7-ояти кўрсатилган. Бу оят Пайғамбарнинг ҳалол-ҳаром қўйиш ваколатига эга эканига далил сифатида ишлатилган.
Ҳашр сураси 7-оятини контекстидан ажратилган ҳолда динга кўплаб ҳукмлар илова этилган.
Аввал Ҳашр сураси 7-оятининг нима ҳақида эканини кўриб чиқайлик.

ҲАШР СУРАСИНИНГ ДАСТЛАБКИ ТЎҚҚИЗ ОЯТИ:

Ҳашр 1: Осмонлардагию ердаги барча нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. У зот азиз ва ҳикматли Зотдир.
Ҳашр 2: У зот аҳли китобдан бўлган кофирларни ўз диёрларидан биринчи ҳашр учун чиқарди. Уларни чиқади деб ўйламаган эдингиз. Ўзлари ҳам қўрғонимиз бизни Аллоҳдан сақлаб қоладир, деб ўйлашарди. Аллоҳ улар ўйламаган тарафдан олди ва уларни қалбига қўрқинч солди. Уйларини ўз қўллари билан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар. Ибрат олинг, эй ақл эгалари!
Ҳашр 3: Мабодо Аллоҳ уларга кўчишни ёзмаганда ҳам бу дунёда уларни азоблар эди. Уларга охиратда дўзах азоби бордур.
Ҳашр 4: Ундай бўлиши, улар Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилганлари учундир. Кимки Аллоҳга хилоф қилса (унутмасинки), албатта, Аллоҳ - азоби зўр зотдир.
Ҳашр 5: Сизнинг хурмони кесишингиз ёки аслида тик қолдирганингиз фақат, Аллоҳнинг изни билан ва бузғунчиларни хорлаши учун бўлди.
Ҳашр 6: Аллоҳ Ўз Расулига улардан қайтариб берган нарсага сизлар от ёки туя чоптириб бормадингиз. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарини хоҳлаган кимсанинг устидан, ғолиб қиладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
Ҳашр 7: Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар аҳлидан қайтариб берган нарса. Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир.
Ҳашр 8: Фақир муҳожирларгаки, улар ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан жудо қилинган эдилар, (улар) Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигини умид қилулар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берурлар. Ана ўшалар содиқлардир.
Ҳашр 9: У(муҳожир)лардан аввал бу жойда яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севадирлар ва у(муҳожир)ларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир.

Юқоридаги мавзу 15-оятга қадар давом этади. 15-оятдан иборат бўлимда "Расул сизга нима берса олинг; нимадан қайтарса қайтинг" дейилган қисмини узиб олиб, уни қанақасига, татуировка қилдирган, юзидаги тукларини олдирган, тишларига эстетикаси бўлган ҳар кимга лаънат ўқиш учун далил сифатида ишлатиш мумкин, ғалати.
Ҳадислар орқали Ислом динига минглаб диний қоидалар илова этилиб, дин бузилган, мазҳаб ва фирқаларга бўлиниш юзага келган. Ҳашр сурасидаги мазкур бўлим эса бунга далил сифатида ишлатилган. Оятдаги мавзу ва жавоб берилган қисми бешдан-бири дейилган тақсимга (Ҳашр:9) қарши бўлганларга тааллуқлидир.
Оятларнинг мазмунидан кўрамизки, суранинг 1-15-оятгача қисмидаги мавзу - чиққан уруш ва қолган ҒАНИМАТ билан боғлиқ. Бу оятлар, ғанимат тақсимотига қарши эътирозларга жавобан келади.
Ғанимат тақсимотида муҳожирлар (Ҳашр:8) фойдасига қўшимча ёрдам қилинишига қарши чиқилганини кўрамиз. Ўзлари ҳожатманд бўлса ҳам, юртини ташлаб келган муҳтож муҳожирларга қўшимча улуш берилишига қарши чиқмаслик кераклиги уқтирилади.

ҚАРШИ ЧИҚИШГАН УЛУШ:

"Ва агар Аллоҳга, фурқон куни-икки жамоат тўқнашган куни бандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир". (8:41)

Оятдан ҳам кўриниб турганидек, ғаниматнинг бешдан бир қисми муҳтожларга берилиши учун олинади. Пайғамбар бу улушни ҳеч бир шахсий манфаатига ишлатмаганлар.

"Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши яхши эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истарсизлар. Аллоҳ эса, охиратни истар. Ва Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, сизга олган нарсаларингиз туфайли улуғ азоб етар эди". (8:67-68)

Юқоридаги оятларни, саҳобалар орасида ғанимат ҳирси бўлганига далил сифатида олиш мумкин. "Сиз дунёнинг ўткинчи молини хоҳлайсиз" улардаги нотўғри мақсад ҳақида гапиради оят. Ҳатто олинган ғанимат сабабли азоб тегиши ҳам мумкинлиги айтилади, қилинган хатонинг катталиги ҳақида тасаввур қилиш мумкин. Дунё ҳаётидаги эга бўлганимиз барча нарса вақтинча.
Aсосийси, Aллоҳнинг розилиги. "Қандай қилиб Аллоҳни кўпроқ рози қила оламан", дейиши керак бўлган одамлар, мол-дунёга тамаъ қилишганда жиддий огоҳлантириш олмоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда, оятларни ўз контекстидан кесиб олиш фақат бир неча оят билан чекланмайди. Ва контекст масаласи ўта муҳим. Кўп ўринда оятларнинг асл маъносидан буришгани бор. Калималарнинг асл маъносидан ўзгартирувчилардан Aллоҳ бизни огоҳлантиради. Дин пешволари бу ишни юзаки ва ҳаваскорча эмас, балки жимжимадор ва профессионал тарзда амалга оширади. Ваҳий қилинган динга эргашишни истамайдиган одамлар, ўтмишдаги қавмлар каби, бугун ҳам Aллоҳнинг буйруқларига эргашмаслик учун, Унинг буйруқларини бузиб кўрсатишда давом этаверадилар. Ширкнинг янги юзига қарши Қуръоннинг эслатмаларини унутмаслик керак.

"Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (5:13)

Юқоридаги оят ўта муҳим бир ҳақиқатга эътибор қаратмоқда. Оятларни асл маъноларидан буришмоқда. Мусулмонлар бунга хушёр бўлишлари керак. Дин пешволари ўзларига мослаш учун оятларнинг асл маъноларини доимо буриб келишади. Ҳар бир гуруҳ ўз эътиқоди асосида шарҳлайди оятларни. Шунинг учун оятларнинг асл маъноларига ишониш ва уларни ўз контекстидан четлатмаслик ўта муҳимдир. (ИЗОҲ: ЖАНГ МУДОФАА ЖАНГИ ЭДИ)

"Аллоҳ сизларга кўпгина ўлжаларни ваъда қилди. Уларни олсангизлар, бунисини сизга тезлатиб берди, (ўтган воқеа) мўминларга ибрат бўлиши учун ва сизларни сироти мустақиймга бошлаш учун одамларнинг қўлини сиздан тўсди". (48:20)

* * *

ҲАДИСЛАРНИНГ ДИНГА ЕТКАЗГАН ЗАРАРИ КЎЛАМИ

Ҳадислардаги ҳикмат ҳақида гапиришганини кўп эшитдик. Бу ҳикматларни олиб ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этишнинг аҳамияти ҳақида тўхтовсиз айтиб келинди. Бироқ шу билан бирга, ҳадислар бизда нималарни йўқотгани ва қандай ҳалокатларга олиб келгани ҳақида деярли гапирилмади.
Баъзи ҳадислар ўта жиддий йўқотишларга сабаб бўлган. Дин пешволари ҳадисларнинг келтирган зарарларини ҳеч зикр қилмайдилар ва йўқоттирган нарсалари ҳақида ҳеч гапирмайдилар.
Ислом уммати ўтмишда ҳадислардан кўп зарар кўрди ва ҳозир ҳам кўрмоқда. Бу борада бир неча мисол келтирамиз, кейин асосий танқидга ўтамиз.
Масалан, Оиша онамиз олти ёшида эрга берилганини олға сурувчи ҳадислар мавжуд. Aсосий масала унинг неча ёшда эрга берилгани эмас, балки ривоят қилинган ҳадисдан динда ҳукм олиб, ижро қилиниши. Бошқача айтганда, Пайғамбар олти яшар қизча бўлмиш Оиша бинт Абу Бакрга уйлангани иддао қилинмоқда. Бундан ташқари, бу иддао Кутубу-Ситтани ташкил этган барча ҳадис китобларида мавжуд. Пайғамбаримиз Оиша онамизга олти ёшида уйланган деган бу ҳадислар дастидан Aфғонистон, Яман ва кўплаб араб мамлакатларида ёш норасида қизлар 6 ёшида эрга берилмоқда ва натижада ҳаётлари вайрон этилмоқда. Бугун ҳам ушбу ҳукмга амал қилиш давом этмоқда. Бугун ҳам 6 яшар қизчалар кап-катта эркакларга келин қилиб берилмоқда.
Пайғамбаримиз олти яшар қизчага уйланган, деб ўйлаган одамлар ўзлари ҳам 6 яшар қизчаларга уйланиб келганлар. Бошқача қилиб айтганда, ҳадислардан фойдаланиб, норасидага никоҳланишни машруъ қилишган.
Уйдирма ҳадис дастидан олти яшар норасида гўдакларга тажовуз этилиб, ҳаётлари барбод қилинди. Сон-саноғи сир тутилган бу гўдакларнинг ўша мурғак ёшида не кунларга солишди, ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг! Мазкур ҳадислардан келиб чиққан хаста дин туфайли бу гўдаклар қанча азоб чекишди ва нималарни бошдан кечирди экан…! Ҳатто биттагина ҳадис ҳам сон-саноқсиз норасидаларнинг ҳаётини вайрон этишга етди! Ҳадислар келтирган сон-саноқсиз зарарлардан бири бўлмиш норасидага уйланиш, фақат ҳадис йўли билан киритилиш мумкин эди мусулмонлар ҳаётига. Ва шундай бўлди ҳам …
Тегишли ҳадис: Оиша р.а. ривоят қилади: "АРҒИМЧОҚ учиб турган пайтимда онам олдимга келди ва мени қўлига олиб ерга қўйди. Энага юзимни ювиб мени етаклаб кетди. Эшикка яқинлашганимда, энага мен нафасимни ростлаб олишим учун тўхтади. Ичкарига кирганимда, Муҳаммад уйимиздаги сўрида ўтирганди. Онам мени унинг тиззасига ўтиришга мажбур қилди. Бошқа эркаклар ва аёллар ўринларидан туриб ташқарига чиқиб кетдилар. Пайғамбар менинг уйимда мен билан ТЎҚҚИЗ ЁШИМДА алоқа қилди" (Бухорий, Никоҳ 38, 39, 57, 59, 61; Муслим, Никоҳ 69, (1422); Абу Довуд, Никоҳ 34, (2121); Адаб 63, (4933, 4934, 4935, 4936, 4937); Насоий, Никоҳ 29, (6,82)
Шу ва шу каби ҳадислар жанжал ва бўҳтонларга олиб келган карикатураларга баҳона беради. Буларни ўқиган ғайримуслим учун ҳадислардаги пайғамбар портрети хуш келмаслиги тайин. Олти яшар мурғаккина қизчага уйланадиган ва тўққиз ёшида уйланган ётоққа кирадиган одамга шахсан сиз қандай қараган бўлардингиз?

ТОШБЎРОН ҚИЛИБ ЎЛДИРИЛГАН ЗИНОКОРЛАР!

Ҳадислар томонидан содир этилган энг ваҳший зарарлардан яна бири, тошбўрон қилиб ўлдирилган одамларга етказилган. Улар зино қилгани учун бошлари тош билан ёриб ўлдирилган. Ҳозирда ҳам зино қилган эркак ва аёллар (айрим мамлакатларда фақат аёллар), Ироқ, Сурия, Aфғонистон, Эрон ва кўплаб араб мамлакатларида тошбўрон қилиб ўлдирилади. Ўтмишдан то ҳозирги кунгача бўлган сон-саноқсиз инсон тошбўрон қилиб ўлдирилган.
Қуръонда зинонинг жазоси Нур сурасининг 2-оятида 100 жалда қилиб белгиланган. Бундан ташқари, ушбу жазо оғир эканлиги урғуланади ва уни қўллаш пайтида шахсга ачиниш керак эмаслиги таъкидланади.
Бир аввалги оятда, Нур сураси 1-оятда эса бу суранинг оятлари фарз қилингани ва очиқ-равшан дейилиши ҳам фарзни бу буйруқ билан чеклайди.

"(Бу бир) сурадир. Биз уни нозил қилдик. Биз уни фарз қилдик. Биз унда очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Шоядки эсласангиз. Зинокор аёл ва зинокор эркак, икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринг. Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган бўлсангиз, сизларни уларга нисбатан Аллоҳнинг динида шафқат тутмасин. Ва уларнинг азобига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар". (24:1-2)

Қуръонда очиқ бу ҳукмга қарамай, ҳадисларга эргашишни афзал кўрган "мусулмонлар" бу билан ширкка тушган бўладилар.
Яҳудийлар ва жоҳилият араблари орасида кенг тарқалган тошбўрон қилиб ўлдириш жазоси, Қуръондаги Нур сураси ҳукмларига қарамай, Пайғамбаримиз вафотидан кейинги ҳадислар орқали динда жорий этилган.
Ражмни қабул эттиришга уринган уйдирмачилар ўз ёлғонини қувватлаш учун бир ҳикоя тўқиб чиқаришди. Бу ҳикояга кўра, гўёки ражм ояти бор эди, ҳурмо баргига ёзилган ҳам эди, ва ҳатто Оиша р.а.нинг ётоғи остида сақланарди. Пайғамбарнинг вафотидан сўнг, уйга битта эчки кириб, бу оятларни еб кетди. Шу-шу, бу оятлар Қуръонга кирмай қолди. Тиловати насҳ бўлган, аммо ҳукми боқий (Ибн Можа:1944 ёки Аҳмад 5/131, 132, 183 ва 6/269).
Шундай қилиб, бугунги кунда Қуръонга тошбўрон қилиб ўлдириш жазоси (ражм) кирмай қолганмиш.
Аллоҳнинг оятига, агар керак бўлса, ҳатто эчки ҳам бекор қилиши мумкин деган туҳматга ҳам ишониш, одамларнинг ақл ишлатмаса, қандай ёлғонларга ишониши мумкинлигига бир аянчли намунадир. Бу борада энг ишончли деб ҳисобланган ҳадис китобларидан бир ривоятни кўриб чиқайлик:
Тегишли ҳадис: "Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарларида туриб: "Албатта, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаққ ила юборди ва у зотга Китобни нозил қилди. Бас, у зотга нозил қилинган нарсалар ичида ражм (тошбўрон) ояти ҳам бор эди. Биз уни қироат қилдик, англаб етдик ва ақлимизга сингдирдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тошбўрон қилдилар ва биз ҳам у кишидан сўнг тошбўрон қилдик. Мен замон ўтиши билан баъзи одамлар "Аллоҳнинг китобида ражм(тошбўрон)ни кўрмаяпмиз" деб Аллоҳ нозил қилган фарз амални тарк этиб, залолатга кетишларидан қўрқаман. Агар эркак ва аёллардан оила кўрганларидан зино қилганларига ҳужжат ва далил қоим бўлса, ҳомила бўлса, ёки эътироф қилса, тошбўрон қилишлик Аллоҳнинг китобидаги ҳаққдир. Аллоҳга қасамки, агар инсонлар: "Умар Аллоҳнинг Китобига илова қилди" дейдиган бўлмаганида, РАЖМ ОЯТИНИ (Китобуллоҳга) ЁЗАРДИМ", – деди". (Бухорий, Ҳудуд 31, 30, Мазолим 19, Маноқибул-Ансор 46, Мағозий 21, Иътисом 16; Муслим, Ҳудуд 15, (1691); Молик Муватто, Ҳудуд 8, 10, (823, 824); Тирмизий, Ҳудуд 7, (1431); Абу Довуд, Ҳудуд 23, (4418)
Юқоридаги ҳадисда Умар Аллоҳдан-да кўпроқ одамлардан қўрқади. Агар қўрқмаганда, ражм оятини Қуръонга ёздирган бўларди. Биргина шу ҳадиснинг ўзиёқ Бухорий, Aбу Довуд, Муслим ва Термизий тўпламлари ишончли китоб эмаслигига далилдир.
Ушбу уйдирмалар етмагандек, маймунлар ўзаро зино қилган маймунни тошбўрон қилгани ва саҳобалардан бири бу тошбўронда қатнашиб, маймунни ўлдиргани ҳақида ҳикоя қилишади. Бундан ташқари, бундай кулгили туҳмат қайси китобда тилга олинган деб ўйлайсиз? Энг саҳиҳ, энг ишонарли (!) деб қабул қилинган ва ҳатто бирор ҳадисини инкор этган кофир деб айтилган Бухорийдан, 63/27 даги ҳадисидан олинган. Aгар энг ишончли ҳадис китоблари шу аҳволда бўлса, бошқалари ўзингизга ҳавола…
Энди ҳадисларни дин манбаи деб айтаётганларга савол:
Aллоҳга, Унинг Расулларига ва саҳобаларга туҳмат бўлган бу ҳадисларни диннинг манбаи деб биласизми?
Юқоридаги каби тўқима ҳадисларни ривоят қилган ва тўплаган ҳадис имомлари ва уларнинг тўпламлари ҳам Пайғамбарга туҳматчи мақомига келади. Шуни унутмаслигимиз керакки, ушбу ҳадисларга ишонган пайтимиз пайғамбаримизга ва динимизга туҳмат қилиб, "Ширк" жиноятини содир этган бўламиз. Ражм жазоси билан дин номидан қатл этилган ва этилаётган сон-саноқсиз инсонлар ҳақида унутманг, ва ҳадисларнинг динга етказган ва етказаётган зарарини мушоҳада қилинг…

ДИНДАН ҚАЙТГАННИ ҚАТЛ ЭТИШ!

Сурияда ИШИД ва Aфғонистонда Толиблар томонидан кўплаб одамлар муртад/диндан чиққан дея ўққа тутилмоқда, ёки калласи олинмоқда. Интернетда уларнинг видеоларини кўриб, кўришингиз мумкин.
Қуръонга кўра, муртадга дунёда бериладиган бирор жазо йўқ. Диндан қайтган одамларни ўлдириш бу ҳадисларга таянган ҳукмдир. Шунинг учун, ҳатто бу борадаги ҳадис ҳам сон-саноқсиз одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва бўлиб келмоқда.
Тегишли ҳадис: "Ким динини ўзгартирса, ўлдиринглар." (Бухорий, Жиҳод, 148)
Фикр эркинлигига ушбу ҳадис орқали қаттиқ зарбалар берилди; ва одамлар иккиюзламачиликка мажбур қилиндилар. Шахсиятсиз, характерсиз кишилардан иборат жамият яратилди. Одамлар "ДИНДАН ЧИҚДИ" деган тамғани олмаслик учун; ўлимдан қўрққани туфайли ва ўз фикрини билдира олмайдиган ҳолга келтирилди. Бошқача қилиб айтганда, муртаднинг ўлдирилиши, фикрлаш ва фикр баён этиш қаршисида жиддий тўсиқлар яратади.

Кимлар муртад саналиши мумкин? Бир нечта мисол келтирамиз:
1) Мутавотир ҳадисларни уйдирма деганлар. (Масалан, "Халифа фақат Қурайшдан" деган ҳадисни уйдирма десангиз, каллангиз кетади)
2) Кофирларни такфир этмаганлар.
3) Исломдан ташқари ғояларни тўғри деб билувчилар.
4) Коммунизм, капитализм, демократия, социал демократия ва бошқа ширк тузимларини тўғри дейдиганлар.
Юқоридаги рўйхат Сунний бир сайтдан олинган парча.

Суннийлик эътиқодига кўра, агар у тавба қилмаса ва бундай ғоялардан воз кечмаса, юқоридаги каби фикрлайдиган ёки иш тутган одамни ўлдиришда гуноҳ йўқ. Бошқача қилиб айтганда, фикр эркинлиги учун аҳли суннадаги жазо (агар у тавба қилмаса) ўлимдир.
Биз айтиб ўтган уч масала бўйича дин пешволарига бир неча савол бермоқчимиз:
Юқоридаги ҳадислар ишончли ва саҳиҳ деб иддао қилиб, "Мен олти ёшли болага уйланаман, диндан қайтган одамни ўлдираман, зино қилганни тошбўрон қилиб ўлдираман ва бу ҳадисларнинг бари саҳиҳ" деган кишига бирор яроқли танқид айта оласизми?
Aхир манба сифатида фойдаланадиган ва сиз ишонадиган китобларга ушбу ҳадислар киритилмаганми?
Юқоридаги ҳадисларни ишончли ва саҳиҳ деб ишонган одамлар ҳозир бу ҳукмларни амалга оширмоқдалар.
Aллоҳга, расулига, саҳобаларга ва Пайғамбарнинг аёлларига қарши туҳматлар тўла ушбу китоблардан ҳикмат изланадими?
Таврот ва Инжилдан нега ҳикмат изламайсиз? Уларнинг ичида ҳеч ҳикмат йўқми? Нега шиаларнинг ҳадис китобларидан ҳикмат изламайсиз? Уларда ҳеч ҳикмат йўқми?
Сиз мазҳабчимисиз? Сиз фақат сунний/шиа ҳадисларига амал қиласизми? Ишингизга мос келган ҳадисларни танлаб олаяпсизми?
Aгар ҳадислар диннинг иккинчи манбаи бўлса, ва бугун керак бўлса, нега Пайғамбаримиз ҳаётлигида бу ҳадисларни ёзмади ва ёздирмади?
Нега Пайғамбарнинг сўзлари ёзилиши кераклигини айтувчи биронта оят йўқ?
Сийрат ва ҳадис китобларида ҳадисларни қўллайдиган ИШИДга қарши сўз айта оласизми? (Маълумки, ИШИД ҳар тарафга ҳужум қилар, ва одамларнинг бошини кесарди. Чунки сийрат китобларидаги Пайғамбар ҳарбий асирларнинг бошларини кесиб ташлагани ёзилган. Бани Қурайза воқеасига қаранг)
Нега пайғамбарнинг энг яқин саҳобалари бўлган илк халифалар ҳадис ёзилишига йўл қўймади?
Сизнингча, Қуръон очиқ ва етарлича муфассал эмасми?
Aгар Қуръон муфассал баён қилинган бўлса, нега ҳадис китобларига мурожаат қиласиз?
Aгар сиз излаётган диннинг барча тафсилоти Қуръонда мавжуд бўлса, нега ҳадис китобларига юзланасиз?
Қуръондаги ҳикмат сиз учун етарли эмасми?
Ва нима учун сиз ўз манбаларингизга ҳам риоя қилмайсиз?
Ҳадис китобларида Умар р.а.дан шундай ривоят қилинади:
"Пайғамбаримиз с.а.в. ўлим тўшагида ётганларида дедилар:
"Мен сизларга бир ҳадис ёзиб берайин, токи тўғри йўлдан оғмагайсиз".
Умар р.а. дедилар: "Ҳасбуна Китобуллоҳ (Аллоҳнинг китоби бизга кифоя)" ва ҳадисни ёздирилишига йўл қўймади". Нега бу ҳадисга эргашмайсиз?
Нега сиз ҳам Умар каби "Аллоҳнинг китоби бизга кифоя" деб, ҳадисларни рад этмаяпсиз?
Ҳадисларда Пайғамбарнинг ўзи ҳадис ёзишни манъ қилгани айтилади. Нега бундай ҳадисларни кўриб кўрмасликка оласиз?
Муҳаммад а.с. бир умр қарши курашгани жоҳилият эътиқодлари, кейинчалик ҳадислар орқали мусулмонлар эътиқодига қайта киритилди. Ҳадислар билан фикр юритадиган умматнинг идроки ва эътиқоди айнан ҳадислар сабабли онгларини хиралаштириб, қолоқ фикрлайдиган қилди. Шунинг учун ҳадисларга ишонган одамлар тор фикрга маҳкум этилган, ҳадисларга ишонадиган менталитет ҳар қандай ривожланиш учун ёпиқ менталитетдир.
Буларнинг барчаси ҳадис зарарларидан, умматга йўқоттирган омиллардир. Ушбу ҳадислар қаттол ва тажовузкор бир умматни яратди. Қуръон тинчликсевар мусулмон намунасини чизаркан, ҳадислар вужудга келтирган дунёқараш одамларни тажовузкор, талончи-ғаниматчи ва қулдорлик руҳига маҳкум қилди.
Ислом умматига етказилган бир нечта ҳадиснинг зарарини кўрдингиз холос. Яна бошқа кўплаб ҳадислар мавжуд; турли туман ваҳшийликларга сабаб бўлган. Булар ҳадислар дастидан биз йўқотганлар.
Барча элчиларнинг кечаю-кундуз ғайрати, Аллоҳдан келган ваҳийга одамларнинг бўйсунишга эришиш эди. Ваҳийга эргашишни истамаганлар, ўз истакларига мос сўзларни истаган вақт топа олади.
Ботқоқни ислоҳ қилиш керак эмас, уни қуритиш керак. Aгар сиз бир нечта ҳадисларни саралашга ҳаракат қилсангиз, бу ишга ярамайди. Муаммо динга ёндашиш усулида, яъни диннинг манбаи нима деган масалададир.

* * *

НЕГА "ЁЛҒИЗ ҚУРЪОН"?

Иддао: Aнъанавий дин, Ислом динида тўртта (4) манба бор дейди: Қуръон + Суннат + Ижмоъ + Қиёс.
Бироқ, бугун уларни икки манба ҳолига келтиришга ҳаракат қилинмоқда.

Иддаога жавоб: Бугунги кўплаб дин пешволари юқоридаги "тўртлик"ни ёқлашга арзигулик бирор жиҳати қолмаганини англаб етган.
Бироқ, ушбу анъанавий диний тушунчанинг қисмий бузилишлари ва бузилишнинг асосий сабаби бўлган усулни қайта кўриб чиқиш ўрнига, улар бу хато усулни тузатиш йўлини танлашган.
Дин пешволари анъанавий тўртликдан (Қуръон, Cуннат, Ижмоъ, Қиёс) охирги иккитани чиқариб, ўрнига шахсий қарашларини қўя бошладилар.
Aмалдаги усул аслида бир хил:
Ўтмишдаги дин пешволари яна-да ўтмишдан нусха кўчирган қарашларини "Ижмоъ ва Қиёс" деб пуллашган бўлса; бугунгилар фақат Қуръон+Суннат деб туриб, унинг устига ўз шахсий қарашларини замонга мослашга ҳаракат қилмоқда.
Бугун Ижмоъ ва Қиёсни очиқ танқид қиладиган баъзи дин пешволари, "Қуръон ягона манбам" сифатида етарли деб айтишади. Бироқ, ривоятларга ёндашиш усуллари айни.

Қуръон етарли деб айтгандан кейин, қандай қилиб ривоятлардан мадад кутишингиз мумкин?
Ширк келтирилганда, у бир бут бўладими ёки юзлаб илоҳларни қабул қилиш бўладими, фарқи йўқ. Ширк ширк бўлиб қолаверади.
Aгар диннинг манбаи аниқ-тиниқ белгиланган бўлмаса, дин дегани ичидан чиқиб бўлмас саволлар ва муаммолар тўпламига айланади ва ҳеч ким ҳақиқий динни ўргана олмайди. Бугун Ислом дунёси бошидан кечираётган муаммо ва тортишувларнинг энг катта сабаби шуки, дин манбаи фақат Қуръон деб қабул қилмаганлиги ва ҳар бир мазҳаб Қуръон ёнига ўз китобларини қўшиб олишидир.
Қуръон диннинг Ягона манбаи эканлиги аниқ-тиниқ белгиланганида, бу муаммоларнинг аксар қисми ҳал қилинади ва ҳар ким ўз саволига жавоб топа олади. Дин энди одамлар осонгина ўргана оладиган ҳолга келади.
Қуръон + Суннат деган эътиқод, ҳадисга итоатни Расулга итоат дейди; ҳадисларни Қуръоннинг тафсири дейди. Бундай эътиқод ҚУРЪОНГA КЎРА АСЛО МУМКИН ЭМАС.

Ҳадис китобларидаги РИВОЯТЛАРГА эргашиш, аслида ЭЛЧИГА ҚАРШИ ИСЁНни англатади. Китобимиз мобайнида биз ушбу иддаони оятлар асосида исботлаб келдик. Ушбу китобни ёзишдан кўзланган энг асосий мақсадлардан бири мана шудир.
Диннинг манбаи ва эргашилиши керак ягона нарса бу - ваҳийдир; ва бу очиқ ҳақиқат Қуръоннинг кўплаб оятларида такрорланган.

АСЛО ҚУРЪОНДАН ОҒМА!

"Ва сени улар ҳаргиз китоб туширилган Аллоҳнинг оятларидан тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма". (28:87)

Синовдаги асосий мавзуларидан бири - Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш. Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш, Аллоҳ томонидан баён қилинганидек бўлиши шарт. Ваҳийга имон муросасиз бўлиши кераклиги, юқорида келтирилган оятда жуда жиддий огоҳлантиришлар билан баён қилинган. Қасос:87 ва ўхшаш кўплаб оятларда, Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобдан асло оғмаслик ҳақида кўп марта зикр қилинган. Қуръонни динда ягона ҳукм манбаи сифатида қабул қилиш бу иймон масаласидир. Қуръон диннинг ягона манбаи эканини тан олмаганлар, Аллоҳдан ўзга ҳукм манбаи олсалар, Аллоҳга ширк келтирган бўлади. Оятда китобдан четга чиқмаслик буйруғи билан бирга, "мушриклардан бўлма" деган огоҳлантириш ҳам бежиз эмас.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БИР ИНСОННИ РАББ ҚИЛИБ ОЛИШ МУМКИН?

"Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: "У Аллоҳнинг ҳузуридандир", дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар". (3:78)

Тарих давомида дин пешволари ваҳийда бўлмаган нарсаларни худди ваҳийдагидек тақдим этиб келганлар. Оятда айтилишича, баъзи одамлар Китобда йўқ нарсани худди Аллоҳдан келгандек тақдим этади, уларнинг усуллари бизга баён қилинади. Уйдирилган таълимотларга эргашиш, сизни жавобгар қилади; ва шу тариқа таълимот уйдирган киши сизнинг роббингиз/эгангиз/хўжайинингизга айланади.
Динга инсон ижоди таълимотлар ҳеч қачон қориштирилмаслиги керак. Дин Аллоҳ Таолога тегишли бўлиб, динга тааллуқли барча таълимотлар, фақат ваҳийга таяниши керак.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ РАСУЛЛАРНИ РАББ ҚИЛИБ ОЛИШДИ?

Расуллар, Аллоҳдан олган ваҳийга қўшмасдан-олмасдан ўз вазифаларини бажарган холис қуллардир. Aммо расуллар ортидан, гўё улар айтаётгандек, уларнинг исмларини ишлатган ҳолда, уларга қарши туҳматлар уйдиришди. Таслис ақидаси бунинг аниқ мисолидир. Дин пешволари бу таълимотни Исо Масиҳ вафотидан кейин, унинг номидан фойдаланиб динга киритишган. Шунинг учун Исо Пайғамбарни рабб қилиб олишди! (Моида:116-118)

РАСУЛЛАР ЎЗЛАРИГА ЭМАС, АЛЛОҲНИНГ КИТОБИГА ЧАҚИРУРЛАР

"Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берганидан сўнг, у одамларга: "Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар", дейиши асло мумкин эмас. Лекин одамларга: "Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг", дейди". (3:79)

Расулуллоҳнинг шахсий сўзларига эргашиб, уларни ёзиб олиш буюрилган БИРОНТА АМР ЙЎҚ.
Элчилар шахсий сўзларида ёки хулосаларида хато қилишлари мумкин. Aллоҳ хато қилмайдиган ягона маржиъдир. Ва бизга бенуқсон ва тўғри йўл кўрсатиб бера олади. Қуръон, зотан бизга йўл кўрсатиш ва бизни зулматлардан нур сари чиқариш учун юборилган.
Элчиларнинг вазифасига илова қўшиш (унинг вазифаси таблиғ билан чекланган), ваҳийни ўз ўрнидан бошқа ўринга кўчириш бўлади.

"У сизларни фаришталар ва Пайғамбарларни Робб қилиб олишингизга буюрмайди. У сизни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга буюрармиди?!" (3:80)

Муҳаммад Пайғамбар тилидан айттирилган "Китобга кўра қул бўл" жумласидан кейин келган юқоридаги оят "пайғамбарларни Рабб қилиб олманг" деб тугайди.
Нима учун ҳеч бир дин пешвоси элчиларни рабб қилиб олиш қандай бўлиши ҳақида гапирмайди? Бу арзимас масалами? Улар пайғамбарларни рабб қилиб олмаслик, динни тижоратга айлантирмаслик ва ундан даромад олмаслик каби оятлар ҳақида гапирмайди. Баъзи мавзулар бор, доим яширишади, худди ўтмишдаги руҳонийлар каби.
Муҳаммад Пайғамбар вафотидан сўнг дарҳол ҳадис тўқиш бошланиб, унга кўп туҳматлар қилинди. Буни ҳадис имомларининг ўзлари ҳам тан олишган.
Ражм, муртадларни ўлдириш, диннинг манбаига қўшимчалар киритиш, аёл ҳуқуқларидан маҳрум этиш, егуликлар билан боғлиқ уйдирма ҳаромлар ва бошқа кўплаб уйдирмалар доим ривоятлар орқали яратилган.
Юқоридаги ва шунга ўхшаш кўплаган диний ҳукмлар, дин пешволарини ўзлари ёзган китоблар орқали, бир пайтнинг ўзида ҳам Аллоҳга, ҳам унинг элчиларига туҳмат қилишган ва уларни Рабб ва илоҳ сифатида қабул қилишгача боришган. Динда асли бўлмаган кўплаб уйдирма ҳукмларни қабул қилиш, бизни ўша диндан чиқаради ва натижада ширк ва бутпарастлик жинояти содир этилган бўлади. Элчилар номидан ихтиро қилинган таълимотларга амал қилинса, ҳам элчилар туҳматга учраган, ҳамда туҳмат қилганлар шу тариқа уларни Рабб қилиб олган бўлади (қаранг Тавба:31, Оли Имрон:64)

ҚУРЪОННИ ЕТАРСИЗ КЎРИБ, БОШҚА ДИНИЙ МАНБАЛАРНИ ИСТАЯПСИЗМИ?

"Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: "Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир", дедилар. Сен: "Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман", деб айт". (10:15)

Юқоридаги оят Муҳаммад Пайғамбарнинг фақат Қуръонга эргашганликларига аниқ далиллардан биридир. Биз ҳам фақат Қуръонга эргашганимизда, худди Пайғамбар йўлига эргашган бўламиз.
Қуръонни ёқтирмасдан, ота-бувадан қолган манбалардан динга ямоқ ямашга уринаётганлар, аслида КАЛЛАСИДА КЎТАРИБ ЮРГАН ТУШУНЧАЛАРИНИ динга гапиртиришга уринишмоқда. Ҳар бир мазҳаб ўзига ёққан ривоятни олади ва унга эргашади. Дин дегани, истаганингни танлаб амал қилиш мумкин бўлган нарса эмас. Aллоҳ ваҳий қилади ва қуллар эса бу амрларга амал қиладилар; дин дегани мана шудир.

РИВОЯТ ВА ФИҚҲ КИТОБЛАРИГА ЭРГАШЯПСИЗМИ?

"Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанд". (23:53)
"Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмизу улар уни маҳкам тутувчиларми?!" (43:21)

Юқоридаги оятлар кўп манбали диний эътиқодларга йўналган умумий танқиддир. Динни ҳар хил манбаига парчалаб бўлмайди. Ваҳйга асосланмаган ҳукмлар дин бўлолмайди. Оятда берилган саволга жавоб бериш ўта муҳим!
Юқоридаги оят бугунги аҳволимизни тасвир этмаяптими?
Диннинг манбаини, шунинг давомида, динни ҳам минглаб парчага бўлиб, мусулмонларни мазҳаб, тариқат, фирқа жамоаларга ажратган дин пешволари бўлди. Сиз бу дин пешволари томонидан ёзилган ва дин манбаи сифатида тақдим этилган китоблардаги таълимотларни дин қилмоқчимисиз?
Пайғамбаримиз каби Қуръонда нозил қилинган тўлиқ/муфассал/аниқ/осон ва тушунарли оятларни етарли кўриб динни қабул қилиш ўрнига, "Қуръонда бу борми ёки бу борми?" каби саволлар билан Аллоҳнинг динида камчилик ва нуқсон топишга ҳаракат қиласизми? Аллоҳнинг Қуръонда берган жавобларни етарсиз деб санайсизми ва ўзингиз танлаган дин пешвосидан ўзингизга ёқтирган жавобни танлаб олмоқчимисиз?

САВОЛЛАРИМИЗНИНГ ЖАВОБИ ҚУРЪОНДА

"Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир". (5:101)

Аллоҳ қайси масалаларда ҳукм айтмаганини билмаймиз. Aммо керакли саволларга жавоб берилганини оятдан англаймиз.
Тўғри саволлар берсак шу кифоя. Aллоҳ баъзи бир саволларни очиқламаганини айтган бўлса ҳам, калладаги керак ва кераксиз ҳамма саволни ҳам бераваермаслик керак.

ОДАМЛАРНИ КОФИР ҚИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН САВОЛЛАР БОР!

"Сиздан олдин ҳар бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса, уларга кофир бўлган эди". (5:102)

Юқоридаги оят, берилган ғоя жиҳатидан жуда муҳимдир.
Савол беришни ва тафаккур қилишни буюрган китоб қандай қилиб савол беришни танқид қилади? Бунинг сабаби, масалага доир тўғри савол беришни билмайдиган, берган савол ва масалалари ҳам янглиш ва бузуқ тасаввур ташийдиган калла бўлиши мумкин эмасми? Aгар олдинги оятни эсласак, биламизки, Aллоҳ баъзи саволларни атайлаб зикр этмаган.
Шундай қилиб, масалага тааллуқли ва тўғри нуқтаи назардан савол беришнинг аҳамиятини тушуниб етамиз.
Савол бераётганда, Қуръонда "қара" дейилган жойдан қараш муҳимлигини унутмаслик керак.

ОГОҲЛАНТИРИШ УЧУН ҚУРЪОН ЕТАРЛИ!

"Сен: "Қайси нарса энг катта гувоҳликдир", деб айт. "Аллоҳ", деб айт. У мен билан сизларнинг ўртангизда гувоҳдир. Менга ушбу Қуръонни, унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди. Сизлар "Аллоҳ билан бирга, албатта, бошқа худолар бор", деб гувоҳлик берасизларми? "Мен гувоҳлик бермайман", деб айт. "Албатта, У битта илоҳдир ва мен сиз келтираётган ширкдан покдирман", деб айт". (6:19)

Биз мурожаат этишимиз лозим бўлган ягона диний манба – Қуръон. Барча инсониятни огоҳлантириш учун кеган Пайғамбар қўлидаги ягона Китоб билан рисолатни халққа таблиғ қилдилар, етказдилар. Биз ҳам мурожаат қилишимиз керак бўлган ягона манба Қуръон. Одамларни огоҳлантириш учун ҳам бошқа илова манбаларга муҳтож эмасмиз.

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАФСИР ҲАМ ҚУРЪОНДА

"Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенга ҳақни ва гўзал шарҳини келтирамиз". (25:33)

Юқоридаги оят айтадики, энг яхши тафсирни Аллоҳ таолонинг Ўзи қилади. Яъни, Қуръон Аллоҳ томонидан тафсири қилинган китобдир. Саволлар тўғри бўлса, Қуръоннинг ўзида берилган жавобларни топа оламиз. Агар саволларимиз Аллоҳ томонидан кечирилган саволлар бўлса, жавоб излашга ҳожат йўқ, жавоб топа олмаймиз ҳам. Зеро Аллоҳ кечириб юборган саволга жавоб излашга ҳожат ҳам йўқ.

ИХТИЛОФЛАРНИ ЕЧИШ УЧУН НОЗИЛ БЎЛГАН БУ ВАҲИЙ!

"Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга солади. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайди". (2:213)

Ихтилофнинг сабаби ваҳий эмас, балки одамларни қамраш муаммосидир. Юқоридаги оят шуни кўрсатадики, баъзи ихтилофлар китоб орқали ҳал қилинганига қарамай, ҳаддан ошиш туфайли ихтилофлардан қутула олмадилар. Юзага келган муаммоларни ечиш учун юборилган китобнинг муаммонинг мавзусига айлантирилиши мумкин. Муаммо, инсоннинг ўзида ва ваҳийни англаш усулидадир.

AЛЛОҲ НОҚИС РИСОЛАТ ТАШУВЧИ КИТОБ ЮБОРМАЙДИ!

"Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи зотдир". (6:115)

Роббимизнинг калималари тугалдир. Aллоҳ таоло учун калима етарсизлиги йўқ экани такрор ва такрор таъкидланади. Қуръонда хато ва камчилик топиш пойгасига киришган ривоят дини пешволари ва муридлари, Aллоҳ Қуръонда бир неча жумла билан жамлаш мумкин бўлган масалаларни ҳам жамлай олмаган, деб даъво қиладилар.
"Aгар Қуръон етарли эса, бизга Қуръондан намозни ёки ҳаром ойлар номини кўрсат", дейдиганлар, нима учун Aллоҳ таоло ушбу 4 ой номини келтирмаганини англаш ўрнига, "мана, Қуръондан нуқсон топдик" деб, қувонишади. Ҳолбуки жавоб оддий. Ҳаром ойлар - номлари маълум бўлган ойлар. Бу ойларнинг номлари маълум бўлгани сабабли, Аллоҳ уларни тилга олмаган, ва балки, бизнинг муллаларни шу тарзда синаган.

"Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан. Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар. (43:43-44)

БИЗ ҚУРЪОНДАН СЎРОҚҚА ТУТИЛАМИЗ!

Дин борасида биз жавобгар бўлмайдиган нарсаларни ўрганишга ҳожат йўқлигини юқоридаги оятдан англаймиз. Aллоҳ ўз бандаларини қайси саволлар билан ҳисоб қилишини эълон қилмай туриб, жавобгарликка тортмайди. Саволлар шайхларга ёки мазҳабларга қараб ҳам тузилмайди.
Бошқача қилиб айтганда, Дин одамига ёки мазҳабига кўра ўзгаравермайдиган аниқ ўлчовлардан бўлиши шарт.
Қуръон – оятлар адади, боши-охири аниқ маълум бўлган китобдир.
Яхши ўқувчи мунтазам мутолаа қилиш билан, Қуръонни 15 кун ичида тўлиқ ўқиб чиқа олади. Лекин ривоят ва мазҳаб динидаги манбаларни ўқиган ўқувчи, ДИН ПЕШВОЛАРИ ТУШУНТИРМАСА уларни англаши бутунлай имконсиз. Ҳатто дин пешволарнинг ўзлари ҳам бу манбаларни ёлғиз қолса, англай олишмайди. Яъни уларнинг ўз даъволарига кўра, Қуръонни тушуниш учун ҳадис, фиқҳ, сийрат ва тафсир олимларига муҳтожсиз (!)
Бунақа олимларни топиб келтирган тақдирда ҳам, барибир ишингиз ҳал бўлмайди. Оятларга берадиган шарҳ ва изоҳлари бу олимларнинг қайси мазҳаб, тариқат ё фирқага мансуб эканига қараб яна ўзгараверади.
Хулоса қилиб айтганда, Aллоҳ таоло мўминларнинг англаши жуда қулай бўлган бир китоб юборган. Бизга фақат битта ҳаёт берилган, ва биз уни энг яхши тарзда яшаб ўтишга ҳақлимиз. Тушунмаган ўринлар бўлса, албатта бошқа одамларнинг қандай тушунганини ўрганишимиз мумкин. Лекин жуда кўп такрорланган хато тарзида эмас, яна ақлимизни бошқа одамларнинг ихтиёрига топшириб қўймаслигимиз керак. Бу ҳақда Зумар сурасидаги оят диққатга сазовор:

"Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир". (39:18)

Тинглаётган фикрлар орасида ақлни ишлатиб, энг яхшисига эргашиш талаб қилинган бу оятда фикрлар деганимиз ўрнида "ҳадис" эмас, "қавл" калимаси танланган, бу ўта нозик бир дақиқликдир.
Aгар оятда "ҳадис" калимаси зикр қилинганида борми, ҳадислар орасидаги энг гўзал ҳадисни излаш керак, дегувчилар ҳам чиқишини тахмин этиш қийин эмас. Қуръонда калима танланишидаги дақиқлик ва мўъжизаларига бу бир мисол холос.

ИСТАГАНИНГИЗНИ ТОПАДИГАН ДИН ИСТАЯПСИЗМИ?

"Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?! Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми? Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!" (68:36-38)

Динни ўз истак ва манфаатларига мослаб олганлар, ўзлари истаган ҳукмга эргашишни истайди. Буни Қуръон таъқиқлаган.
Юқоридаги оят (68:37) Қуръондан бошқа ҳар қандай китобни динда манба саналишини қатъиян манъ этади.
Қуръон ўзининг нузул сабаби бўлмиш, ДИННИ ЎРГАТИШ вазифасини тўлиқ амалга ошира олмаган деб ҳисоблаш, Aллоҳга нуқсон нисбат этиш эмасми? Чексиз қудрат ва ҳикмат Эгаси ва илми барча нарсани қамраган Aллоҳ бандалари чиқиб тузатадиган дин юбориши мумкинми?

АСЛО ВАҲИЙДАН ОҒМА!

"Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар. Агар Биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди. Шундай бўлган тақдирда биз сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра Ўзинг учун бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг". (17:73-75)

Оятлар, ваҳийдан энг кичик оғиш ҳам Аллоҳ томонидан қаттиқ жазоланиши мумкинлигини айтади бизга.
Биз динда Қуръондан бошқа манбалар қабул қилиш, юқоридаги оятларга зид эканини ва Aллоҳга қарши исён эканини англашимиз керак.

ПАЙҒАМБАР ДИН БОРАСИДА ФАҚАТ ВАҲИЙ ҚИЛИНГАН ОЯТЛАРНИ АЙТАДИ

"Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзи ёлғон сўзларни тўқиса. Сўнгра албатта унинг шоҳтомирини узиб ташлаган бўлур эдик. Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас". (69:44-47)

Динда бўлмаган ҳукмлар жорий этиш, динда Қуръондан бошқа сўзлар нутқ қилиш пайғамбаримизга ҳам, албатта ҳаммамизга ҳам, Aллоҳ томонидан таъқиқланган.
Юқоридаги оятларга кўра, Пайғамбаримиз Қуръондан бошқа, ўз фикрига ва сўзларига асосланган ҳеч қандай диний таълимот етказмаган.
Диний ҳукмлардаги ягона манба, оятлардан ҳам кўриниб турганидек, - фақат Қуръон/Ваҳий бўлиши керак.
Қуръон тўлиғича пайғамбаримизнинг оғзидан чиққан сўзлар/ҳадислардир; Қуръон оятларига амал қилиш пайғамбаримизга ва барча пайғамбарларга эргашишни англатади.

ҚУРЪОННИ ПАРЧАЛАРГА БЎЛИШ ҲАҚИДА ОЯТ ХАБАР БЕРГАН

"Ва: "Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман", деб айт. Худди тақсимловчиларга туширганимизга ўхшаш. Қуръонни парча-парча қилганларга. Бас, Роббинг ила қасамки, уларнинг ҳаммасидан, албатта, сўрармиз. Қилиб юрган ишлари ҳақида. Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир". (15:89-94)

Эътибор берган бўлсангиз, 15:91-оят Қуръоннинг ягона манба эканлигига урғу беради. Шундай экан, диннинг ягона манбаини парчаламмаслик керак. Бугун эса мусулмонлар дин манбаи деб юрган китобларнинг адади ҳам аниқ эмас.
Қуръон оятларини ўзларига мослаб талқин қилиш, ҳар бир мазҳаб учун одатий амал ҳолига келган. Ҳаққни кўрган ва билган тақдирда ҳам, ўз мазҳабларига зид келмаслик учун ҳаққа терс ўгириб олган одамларни кўраяпмиз.

"Сўнгра Биз сени (дин) ишида бир шариатга йўлладик. Бас, унга эргаш, билмайдиганларнинг ҳавои нафсларига эргашма". (45:18)
"Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди". (4:113)

Пайғамбаримиз Ислом динига тааллуқли барча илмларни Қуръондан олганлар. Пайғамбаримизнинг билмаганини билдирган ҳам Қуръон эди. Агар биз Пайғамбарни ўзимизга намуна оладиган бўлсак, биз ҳам динимизни фақат Қуръондан ўрганишимиз керак, бошқа ҳеч бир манбадан эмас…

"Сен: "Мен Аллоҳни қўйиб, сиз ибодат қилаётганларга ибодат қилишдан қайтарилганман", деб айт. Сен: "Мен сизнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмайман. Зеро, адашган бўламан ва ҳидоят топганлардан бўлмай қоламан", деб айт". (6:56)

Ибодат, сиз ибодат қилаётган Маъбуднинг амр ва таъқиқларига бўйсуниш орқали бўлади. Мусулмонлар Аллоҳга ибодат қилишни хоҳласалар, Aллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига бўйсунишлари керак ва улар фақат Қуръонда мавжуд.
Қуръондан ташқари ҳадис ва бошқа мазҳаб китобларга эргашиш, ўша китобларни ёзган муаллифлар уйдирган ва тасдиқланган таълимотларни дин дея қабул қилиш, моҳиятан бу одамларга қулликни - ибодат қилишни англатади.

AЛЛОҲНИНГ КИТОБИДАН ЮЗ ЎГИРМА!

"Китобдан насиба берилганларга қарамайсанми?! Ораларида ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига чақирилганларида улардан бир гуруҳлари юз ўгириб ортга қайтадилар". (3:23)
"Сен: "Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмайсман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос", деб айт". (46:9)

Элчилар динда айри ҳукм чиқармайдилар, фақат ўзларига нозил қилинган ваҳийга эргашадилар холос.
Аллоҳ тарафидан Пайғамбар зиммасига юклатилган ягона вазифа - инсонларни фақат Қуръон билан огоҳлантиришдир. Бу вазифага яна бошқа илова қўшиб бўлмайди. Дин билан боғлиқ барча амрларни фақат Аллоҳ белгилайди. Диндаги энг муҳим ва нозик масала мана шудир.
Мазҳабчи диний эътиқодда эса, динда айри ҳукм қўйиш иши ҳадислар орқали содир этилган. Мана шу йўл билан кўплаб диний таъқиқлар, ҳаромлар динга илова қилинган. Бу, Қуръон таъбири билан айтганда, "ШИРК".
Ҳар бир мусулмон ўзи ишонган китобни муҳофаза этмоғи ва жоҳилият билан курашмоғи лозим. Илмнинг қадр-қийматини билган илк мусулмонлар жуда кўп мусулмон олимни етиштирган. Яна илм қадрланса, тарих яна Ислом дини тинчлик дини эканига, инсонларни тараққий эттиришига гувоҳ бўлади. Китоб давомида мен мусулмонларнинг Қуръондан қанчалик узоқлашгани ва аслида ишонган китобига хиёнат қилганини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бугунги кунда мусулмонларнинг замондан орқада қолишига асосий сабаб улардаги ибтидоий диний тушунчалардир.
Аллоҳ динда эркин ва ихтиёрий қолдирган ўринларни дин пешволари нима қилиб бўлсаям беркитишни уддалаган. Ақлини ишлатган инсонга бамисоли душман бўлган ривоят ва мазҳаб дини, фарқли фикрга-тушунчага эга бўлган кишиларга душманона муомала қилишни ҳам гўёки дин амри ҳолига келтиришган.

"ҚУРЪОН ЕТАРЛИ" ДЕГАНИМИЗДАГИ ҚАРШИ РЕАКЦИЯ

"Уларга ОЧИҚ-ОЙДИН ОЯТЛАРИМИЗ тиловат қилинганида, куфр келтирганларнинг юзларида инкорни кўрурсан. Улар ўзларига оятларимизни тиловат қилиб бераётганларга чанг солишга оз қолурлар. Сен уларга: "Бунингиздан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У дўзахдир. Аллоҳ уни куфр келтирганларга ваъда қилгандир. Ва у нақадар ёмон қайтиш жойидир", деб айт." (22:72)

"Қуръон етарли" деганимизда, оятда айтилганга ўхшаш реакцияларни учратамиз. Бугунги инкорчиларнинг энг очиқ аломаттларидан бири шуки, улар Қуръоннинг етарли дегувчиларни ёқтирмайди. Буни ўзингиз ҳам синаб кўришингиз ва натижасини кўришингиз мумкин.

Ушбу бобдаги оятларнинг қисқа рўйхати: Ҳаргиз Қуръондан оғма! (Қасос:87, Жосия:18, Нисо:113) Дин пешволари ва элчиларни РабБ қилиб олманглар! (Оли Имрон:78-80) Ваҳийга кўра қул бўлинг, қуллик қилинг. (Оли Имрон:79) Динни ҳар хил китобларга айирманг. (Мўъминун:53) Саволларга Қуръон нури остида жавоб изланг. (Моида:101) Инсонларни кофирликка олиб борувчи саволлар бор. (Моида:102) Инсониятни огоҳлантириш учун Қуръон етарли. (Анъом:19) Энг гўзал тафсир Қуръонда. (Фурқон:33) Ихтилофларни Қуръон билан ҳал қилинг (Бақара:213) Қуръон тугалдир. (Анъом:115) Қуръондан ҳисоб-китоб қилинамиз. (Зуҳруф:44) Қуръондан четга чиқиш азобга сабаб бўлади. (Исро:73-75) Пайғамбар дин борасида ваҳийдан бошқа сўз айтиши таъқиқланган. (Ҳаққа:44-47)