Ҳадислар бўлмасдан, намозни қандай ўқийсизлар? дегувчиларга
Қуръонни ўзи билан намоз ўқиш мумкин эмас, дегувчиларга нохуш хабаримиз бор. Ҳадисларнинг ўзи билан ҳам намозни адо этиб бўлмайди. Қандай намоз ўқишни бошдан-оёқ ўргатган, тўлиқ тушунтирган бирортаям, такрор айтамиз, бирортаям хадис йўқ(!)
Бугун мусулмонлар ўқиётган намоз шакли ва тартиби ҳам, мусавий ва исавийлар ўқиётган намоз шакли ҳам, отамиз Иброҳим а.с. дан бери келаётган нусуклар, яъни ритуаллардир. Отадан-ўғилга, насслдан наслга, кундалик ҳаётда жонли тарзда такрорлаб келинаётган тирик амал. Зоҳиран баъзи фарқлар бўлиши мумкин, аммо моҳият айни: Якка Аллоҳга ибодат ва дуо тури.
Худди бир элнинг тили каби. Ҳаммамиз тилни аввало онамиздан ўрганганмиз. Умр бўйи ўша тилда гаплашамиз, фарзандимизга ҳам ўша тилни ўргатамиз. Шу тариқа бир элнинг тили тирик ва барҳаёт бўлади. Уни кимдир, қандайдир ровийлар истаб тўпламаса йўқолиб кетадиган, инсонлар ўрганолмай қоладиган бир ғайб илми эмас, аксинча инсон ҳаётида кеча ва кундуз неча бор такрорлангани учун ҳам маълум амал.