otaism
June 26, 2021

ОТАИЗМ-4. Динни етарсиз санаб, иловалар киритган ота-боболар!

Ота-бободан ўрганилган диний таълимотлар нақадар ахмоқона бўлса ҳам, бу таълимотларни кўпчилик қабул қилиши янгилик эмас. Инсоният тарихи давомида ота-боболарига эргашган инсонлар, ўз эътиқодларидаги муаммоли томонларни кўришни истамайдилар. Кўпчилик инсонларнинг ҳаракати ҳамон оятларда танқид қилинган инсонларнинг хатти-харакати кабидир.

Ота-боболарга далилсиз эргашиш тўғрими?

Зухруф:22 Йуқ, «Биз ота боболаримизни бир йўлда кўрдик ва биз уларнинг таълимотларига эргашамиз» дедилар.
Зухруф:23 Худди шундек, сендан аввал бир шаҳарга қачон бир огоҳлантирувчи юборсак, қавм катталари: «Биз ота-боболаримизни бир йўлда кўрганмиз ва ўша таълимотларга эргашамиз» дедилар.
Зухруф:24 У ҳам, «Сизга, ота-боболарингизда кўрганингиздан тўғрироғини келтирган бўлсам ҳамми?» дерди. Улар эса, «Сен келтирганингни инкор қиламиз» дедилар.

Оятларда ҳам кўриниб турганидек, Элчиларни инкор этишнинг асосий сабаби, одамлар ота-бобосидан ўрганган йўлни тўғри деб ўйлашлари эди. Одамларнинг кўпчилигига ота-бободан қолган йўлни, мазҳабни ва динни ўзгартириш жуда ҳам оғир бўлади! Инсонлар ўйламасдан ва текшириб кўрмасдан, бошқа бирор динни танламайди. Янги динни текшириш, таҳлил ва тафтиш қилишда қилни қирқ ёради. Янги дин ҳақида, бирортаям танқидни қолдирмай ўқиб чиқади (ва тўғри ҳам қилади), бу масалада мунтазам изланишлар олиб боради ва хато дин танлаб қўйишдан ўта эҳтиёт бўлади.

Хўп, унда нега айни одамлар ота-боболаридан қолган динни ҳам мана шундай жиддият билан тафтиш қилишмайди? Ўзлари эътиқод қилиб келаётган диний ақидаларни текширмайди, текширишга уринганни эса дарҳол айблаб қоралаб чиқишади? Бунинг биринчи сабаби, ўзи эътиқод вилгани учун динларидаги зиддиятларни кўра олмаслик бўлса, яна бир бошқа сабаби, бу зиддиятларни пайқаб қолиб бошқа дин танлашга қарор қилгач, яна алданмаслик учун ҳушёрлик.

Кўпчилик ўзи изланиб кўрмасдан, ўзини ҳам, ақлини ҳам қийнамасдан, туғилган қавмидаги одамлар эътиқод қилаётган динга эргашиб (бу қандай дин бўлишидан қатъи назар), бир амаллаб жаннатга киришига ишонади. Қуръоннинг ҳар гал ақл ишлатишга, тафаккур қилишга чақириши, ақлини ишлатмаганларни койиши бежиз эмас!..

Ота-боболардан қолган диний мазҳабий таълимотлар ўз тобеъларини ширкка етаклайди. Ҳолбуки, эргашиш керак бўлган Элчилар олиб келган соф илоҳий ваҳй бўлиши кераклиги, Куръон да қайта-қайта таъкидланган.

Ота-боболардан қолган дин ва мазҳаблар қанчалик муаммоли эканлиги, деярли ҳар бир масалада чалкаш ва ихтилофли экани, бир мазҳаб ҳаром деганига бошқаси бемалол ҳалол деяверишини, бироз текшириб кўрган ҳар ким осонликча кўриши мумкин. Ваҳолангки, дин агар битта бўлса, ундаги ҳукмлар ҳам бир бўлиши шарт. Аллоҳ инсонларга, хар ҳил ҳукмлардан иборат ва мазҳабларга кўра ўзгараверадиган дин нозил қилмаган.

Ҳаромлар рўйхатидаги ихтилоф, қуйидаги оятга нишон бўлиш маъносини билдиради!

Наҳл:116 Тилларингизни ёлғон тарафга йўналтириб «Бу ҳалол, бу ҳаром» деяверманг. Бунақада АЛЛОҲга нисбатан ёлғон тўқиган бўласиз. АЛЛОҲга нисбатан ёлғон тўқиганлар асло нажот топмаслар.

Чегаралари ноаниқ, мазҳабларга ва имомларга кўра ҳукмлари ўзгарувчи бир дин, Аллоҳ нозил қилган дин бўла оладими? Баъзан айни мазҳабларнинг турли давлатларга кўра ҳукмлари ҳам ўзгаравериши ғалати эмасми сизнингча? Мазҳаблардаги бир қатор ҳукмлар ҳатто Қуръондаги илоҳий хукмларга ҳам зид келади. Ҳалол бўлган бирор егуликка ҳаром дейилиши, оятдан ҳам кўриниб турганидек, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш деганидир.

Мазҳаблар орасидаги ихтилоф масаласи шунинг учун ҳам ўта муҳим.

Аллоҳ бузуқликка буюрмайди, бузуқликка ота-бобо дини буюради

Аъроф:28 Бирор ёмон ишни қилсалар, «Ота-боболаримиз шундай қилишар эди, Аллоҳ ҳам бизга шуни буюрган» дейдилар. Айтгинки: «Аллоҳ бузуқликка буюрмайди. Аллоҳ хақида ўзингиз билмаган нарсаларни қандай қилиб айтаяпсиз?»
Фурқон:18 Улар: «Сен поксан, сен билан бирга бошқасини дўст тутмоқ бизга ярашмайди. Аммо сен уларни ва ота-боболарини неъматлантирдинг. Натижада улар хабарни унутиб, йўлдан озган қавм бўлдилар» дейдилар.

Диндан бўлмаган лоақал битта моддани динга киритиш, динни бузиш деганидир.

Бу ва шунга ўхшаш ҳукмлар уйдиришнинг бадали жуда оғир бўлади, ва уммат ҳам ҳалигача бу бадални ўтамоқда.

Қуйидаги ҳукмларнинг хеч бири Қуръонга тўғри келмайди. Дин пешволари уйдирма ҳадислар йўли билан динга киритган иловалардан баъзи мисоллар:

  • Зино қилганни тошбўрон қилиб вахшийларча қатл қилиш;
  • Диндан қайтганни қатл этиш;
  • Намоз ўқимаганни қатл этиш;
  • Мутавотир ҳадисни қабул қилмаганни қатл этиш;
  • Олтин ва ипакни эркакка ҳаром қилиш;
  • Мидия, креветка каби денгиз маҳсулотларини ҳаром қилиш;
  • Расм чизиш, мусиқа ва ҳайкалларни ҳаром қилиш;
  • Қуръонни ўликларга атаб ўқиладиган бир китоб ҳолига келтириш;
  • Имомлик ва муаззинликни тирикчилик касбига айлантириш;
  • Қуръон ўқиш учун таҳоратни шарт қилиш;
  • Ибодат учун фақат арабча деган шарт қўйиш, ибодатдан кўзланган мақсадни йўққа чиқариш;
  • Аёл кишининг бир тола сочи кўринишини ҳаромга чиқариш;
  • Аёл кишининг давлат раҳбари ёки бошлиқ бўла олмаслиги;
  • Жума намозини фақат эркакларга хослаш;
  • Динда йўл кўрсатувчи сифатида бирор шайхга, тариқатга, пирга мухтож қилиш;
  • Ҳайз пайтида аёлларга намоз ва рўза каби ибодатни ҳаром қилиш;
  • Робита, васила ва тавба қабул қилиш каби усуллар билан тариқат пирларини Аллоҳга шерик қилиш;
  • Мазҳаб ва тариқатларга бўлиниб парчаланиш ва ҳоказо!..

Бу мисолларни фақат фикр юритишингиз учун келтирдик, бу мисоллар, ота-боболарнинг ўз динларини қанчалар бузиб юборишганига етарлича исботдир. Мусулмонлар динга илова қилинган ҳукмлар орқали жоҳиллаштирилган ва Қуръонда ваҳй қилинган ҳақ диндан узоқлаштирилган. Масалан, диндан воз кечган одамни қатл этиш каби бир ҳукм, шунчаки майда бир масала эмас ва бунинг оқибатлари ўта аянчли бўлди. Динга киритилган иловаларни танқид қилган кўплаб кишилар, бу каби ҳукмлар билан жисмонан йўқ қилинган ва диннинг бузилиш жараёни ҳам шу тариқа тез ва осонлашган. Анъанавий диндаги бирор ҳукмнинг хато эканини айтиш ва бу ҳукмни танқид қилиш ҳам автоматик тарзда диндан чиқиш деб ҳисобланган ва жазоси қатл саналган! Бу қандай дин бўлдики, инсоннинг ҳур фикри ва мухолиф танқидий қараши учун унга ўлим жазоси берилса!.. Яъни анъанавий сунний ва шиа динлари, инсоннинг онгида пайдо бўлган бирор мустақил ва мухолиф фикр учун ҳам ўлим жазоси бера олади.

Нақадар оғир зулм!.. Ва бу зулмни Ислом номи остида қилиб келишади. Бу эса яна-да оғирроқ зулм!..

Аввалда бу динни бузганлар, бундай зулмларни Аллоҳнинг динидаги ҳукм мана шу, дея амалга ошириб келган. Аллоҳ ҳақида ёлғон уйдирганларни Аллоҳ Ўз Китобида шундай огохлантиради:

Ҳуд:18 АЛЛОҲга қарши ёлғон уйдиргандан золимроқ ким бор? Улар Роббларининг хузурига чиқарилади ва гувоҳлар дейди: «Робблари шаънига ёлғон тўқиганлар мана шулар». АЛЛОҲнинг лаънати мана шундай золимларгадир.

Она тили арабча бўлган диёрларда ҳам Қуръондан узоқлашиш ва хурофотлар кенг ёйилган бўлса ҳам, энг катта бузилишлар Қуръонни тушунарсиз тилда ўқийдиган қавмлар орасида юз берди. Яъни бузулиш бутун умматни қоплаган, аммо бу бузилиш жойига кўра тез ёки секин жараён этган.

Мусулмонларнинг йўлдан озишига асосий сабаб, Қуръонга бўлган муносабати ва уни тушуниш услуби эди. Мусулмонларда Қуръонни тушунишга ҳаракат бор бўлса ҳам, Қуръонни ҳадислар орқали ўргатиш сабабли уларнинг онгида ҳадисларга ён бостирилган. Фикрлаш доирасини чалкаш ривоятлар билан чеклангач, Қуръондаги маъноларни ё нотўғри айлайдиган ёки умуман англамайдиган савияга туширилган. Ҳар бир мазҳаб ўзича ҳукмлар рўйхатини тузаверган ва шу орқали одамларни дин пешволарига эргашишга мажбур қилишган.

Қуръон имон келтирганларни огоҳлантиради: Ҳалолларни ҳаром қилманг!

Моида:87 Эй имон келтирганлар, АЛЛОҲ сизга ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. АЛЛОҲ ҳаддан ошувчиларни севмас.
Моида:88 АЛЛОҲ сизга ризқ қилиб берганларини, ҳалол ва пок ҳолатда енглар. Ишонган АЛЛОҲингизга тақво қилинг.

Оятларда ҳалол бўлган бир нарсани ҳаром дейиш, хаддан ошиш дея номланмоқда ва Аллоҳ бунақа ҳаддан ошувчиларни, яъни дин номидан ҳаром уйдирганларни севмаслигини билдирмоқда. Демак, шундай хулоса қилиш мумкинки, Аллоҳ Таоло динга давомли ҳаромлар қўшимча қилиб келган хеч бир (уламони) мазҳаб ва ҳадис имомини севмайди. Дин уйдириб халқни йўлдан чиқарган мана шу кишиларнинг халқ томонидан эъзозланиши эса ҳақиқатан ғаройиб ҳолат.

Исо (а.с)ни яхши кўришини айтган Насроний уламоси (масалан Павел каби), қандай қилиб Исо пайғамбарга энг катта душманликни амалга ошираётган, уни илоҳ даражасига чиқариб, Насронийлик динини энг катта зулмга айлантираётган бўлса, динни бузган хар бир «мусулмон» уламоси ҳам худди шу шаклда айбдор. Уламолар мусулмонларни мазҳабларга айириб, уларга энг катта ёмонликни қилиб келаётир. Пайғамбаримизга давомли туҳматлар ёғдираёган кишилар пайғамбарни яхши кўрамиз деган иддаоси бекор, худди Исо пайғамбарга туҳмат қилаётган Насроний уламоси Исони яхши кўрамиз деган иддаоси бекор бўлгани каби!

Динга иловалар киритган уламолар Роббликни иддао қилган бўлади!

Тавба:31 Улар Ахбор ва Руҳбонларни (яҳудий ва насроний дин пешволарини) ва Марямнинг ўғли Масиҳни АЛЛОҲдан кейинги робблар қилиб олишди. Ҳолбуки ягона илоҳга қуллик қилиш буюрилган эди уларга. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У шерик қилишган нарсаларидан покдир.

Юқоридаги оят, бугунги мавзуимиз учун калит хизматини ўтайди. Аҳли китоблар ўз дин пешволарини қанақасига Робб қилиб олишган? Бу саволнинг жавоби ўта муҳим.

Ўз пешволаримизни робб қилиб олмаслик учун, биздан аввалги умматлар ўз уламоларини қандай қилиб робб қилиб олганини билишимиз лозим. Бу саволга Оли Имрон сураси 79 ва 80-оятлари жавоб беради:

Оли Имрон:79 АЛЛОҲ кимга китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берган бўлса, ҳеч бири «АЛЛОҲдан кейин менга ҳам қуллик қилинглар» деб одамларни ўзига чақирмайди. Аксинча, «Ўрганиб ўргатганингиз Китоб асосида ўзини Роббига бағишлаган қуллар бўлинглар» дейди.
Оли Имрон:80 Ва сизга, малакларни ва пайғамбарларни робблар қилиб олишингизни ҳам буюрмайди. Сиз мусулмон бўлганингиздан сўнг сизни хеч куфрга буюрадими?

Бу оятлар ниҳоятда МУҲИМ бир масалани баён қилади. Элчиларнинг даъвати, инсонлар Аллоҳдан келган ваҳйга кўра қуллик қилишга чорлайди. Юқоридаги оятлар муҳим бир бузилишга ишора қилмоқда. Элчиларни, ўзлари ҳам эргашишлари лозим бўлган Китобдан ташқарига чиқаришнинг ўзи, уларни рабб қилиб олиш демакдир.

Пайғамбаримизнинг эркакларга ипакни ва тиллани ҳаром қилиши иддаоси каби уйдирма ҳукмлар, оддий уйдирма эмас. Аслида бу уйдирма, яъни ҳалол-ҳаром уйдириш, ширкнинг асосий соҳасидир.

Элчилар ишончли, амин кимсалардир. Шу боис ҳам, халқни ишонтириш учун энг самарали услубдан, уларнинг (ишончли кишиларнинг) номидан фойдаланган ҳолда, ривоятлар уйдириш керак эди, шундай қилишди ҳам. Оятларда ҳам кўриб турганимиздек, барча элчилар ўз шогирдларига китобга кўра қул бўлишлари кераклигини айтганлар. Ҳаётларини Аллоҳнинг ваҳйини етказиш, Унинг оятларини тушунтириш учун фидо қилган Элчи, ўзининг ҳам сўзларини Аллоҳнинг динида Китоб билан бирга манба қилиб олишларини буюрмаган. Юқоридаги оятлар мана шу нуктани тушуниб олишимиз учун муҳим.

Китобдан ташқарига чиқиб, бир инсоннинг сўзларини Аллоҳнинг динида иккинчи манба ҳолига келтириш масаласи, кўпчилик ўйлаганидек, оддий бир масала эмас. Афсуски, дин пешволари Китобнинг ёнида бир талай дин манбалари уйдиришни ва бундан турли манфаатлар қўлга киритишни барча даврларда ва барча халқларда уддасидан чиқиб келганлар.

Дин, Китобдаги таълимотлар билан чекланиши шарт! Зотан ваҳйлар ҳам мана шу мақсадда юборилган.

Қуръоннинг нозил қилиниш сабаблари!

Нисо:105 Инсонлар орасида АЛЛОҲ сенга кўрсатганидек ҳукм қилишинг учун биз сенга хақиқатни ўз ичига олган Китобни нозил қилдик. Асло хоинлар тарафида бўлма.
Наҳл:64 Сенга бу китобни нозил қилдикки, ихтилофга тушган масалаларини уларга билдирасан. Бу китоб, имон келтирган бир халқ учун бир йўл кўрсатувчи, бир раҳматдир.

Қуръон, динга алоқадор барча нарсага очиқлайди!

Наҳл:89 Барча халқлар ичидан ўзларига қарши бир гувоҳ келтирадиган ва сени анавиларга қарши гувоҳ қилиб келтирадиган кун… Биз сенга ушбу Китобни ҳар нарсани очиқлагувчи, тўғри йўлни кўрсатувчи, бир раҳмат ва мусулмонларга бир ҳушхабар қилиб нозил қилдик.

Асл муаммо, Қуръон диндаги барча масалани очиқлайди-очиқламайди деган тортишувда. Оятлар, Қуръонни дин номидан сўзлаш ҳуқуқига эга бўлган ягона китоб эканлигини айтади. Юқоридаги оятга имон келтиришнинг бир исботи сифатида мусулмонлар, Қуръондаги баён этилган диний мавзуларни етарли деб қабул қилишга мажбурдирлар. Қуръонда дин борасидаги баррча масала батафсил баён этилган. Аллоҳ Ўз динида ҳеч қанақа шерик қабул қилмагани боис, Китобнинг оятлари дин борасида ягона ҳукм манбаи деб қабул қилиниши шарт. Асосий муаммо, баъзи масалаларда дин пешволари Қуръоннинг баёнини етарли деб қабул қилолмаслигидир. Бунинг оқибатида, дин номидан ривоятлар ижод этиб, унинг ортидан ўз фатволарини ҳам Аллоҳнинг динидаги ҳукмларга шерик қилишган.

Дин пешволари диндаги ихтилофли масалаларда Қуръондан бошқа тафсилотлар топишди!

Албатта дин пешволари янги уйдирган диний ҳукмларни баъзи асосларга таянтириши керак эди. Бу асослардан энг муҳими, бу ҳукмларни (ражм ёки диндан қайтганга ўлим жазоси каби) ўз даврида пайғамбар жорий қилган дейилган иддао эди. Масалан, диндан қайтганни қатл этиш ҳукмини ҳам Қуръондан эмас, ўзлари ижод этган ҳадислардан олишган («Ким динидан қайтса, бас уни қатл этинг». Бухорий – Жиход 148)

Юқоридаги ҳадиснинг саҳиҳ эканлигига ишонган мазҳаб имомлари, диндан қайтганларни қатл қилиш ҳукмини пайғамбар қаердан олди? деган саволга жавобан, Қуръондан бошқа бир ваҳй орқали олди дея иддао қилишди. Буни оқлаш учун энди, пайғамбардан бир неча аср кейин ёзилган ривоятларга бош уришди. Яъни бир инсонни ўлим жазоси берувчи бир ҳукмни зонний (тўлиғича гумонга асосланган) ривоятларга боғлашди. Ваҳоланки, пайғамбаримиз бундай бир ҳукмни жорий қилиши мумкин эмасди, айнан Қуръон оятларига кўра мумкин эмасди!

Қуръондан ташқари бунақа ҳукмлар келтирувчи "ваҳй ғайри матлу" (Қуръон оятлари каби тиловат қилинмайдиган ваҳй) ҳам юборилган бўлиши асло мумкин эмас. Бундай ўта муҳим бир масалада (бир инсонни ўлимга ҳукм қилиш каби масалада) Қуръондан ташқари бирор ваҳй бўлганида, ва биз учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлганида эди, Қуръон оятлари қаторида у ҳам ёзилган ва тиловат қилинадиган оят бўларди!

Бирорта ҳадис ё мазҳаб пешвоси чиқиб: «Қуръонда кўплаб ҳукмлар батафсил айтилган бўла туриб, нега бундай ўта муҳим ҳукм айтилмаган» демади!..

Муҳими, ўз ақидасига ва айни пайтда эҳтиёжларига мос келган (давлатнинг ўз сиёсий рақибларини йўқ қилиш учун) бир ҳукм уйдириш эди бу. Шу сабабли ҳадислар бу мақсадлар учун самарали эди. Диний ҳукмлар уйдириш учун айтилган асослар, асло Қуръонга таянмаган. Барча мусулмонлар бундай муҳим масалаларга жиддий ёндошиши ва келтирилган далилларни текшириши лозим.

Янги диний ҳукм уйдирганларнинг аҳволи!

Диндан чиққанни қатл этишни буюрган уламолар, асоссиз иддаолари билан рабблик ва илоҳликни даъво қилган бўлиб чиқади ва бу ҳукмларга ишонганларнинг ҳар бири, бу ҳукмни уйдирганларни рабб ва илоҳ қилиб олган саналади. Шу сабабли бу масала ҳаётий аҳамиятга эга.

Пайғамбаримиз ҳам бир башар, бир қул бўлган, ва Қуръонга эргашишга мажбур эди. Биз қандай қилиб диний ҳукмлар уйдирмаётган бўлсак, у ҳам уйдиролмас эди ва уйдирмаган ҳам. Аллоҳ хеч бир қулига динда ҳукм жорий қилиш ваколатини бермаган. Агар пайғамбаримизда ҳам динда ҳукм жорий қилиш ваколати бўлса эди, қуйидаги оятда бундай буйруқ берилмаслиги лозим эди!

Ҳукм йўқ бўлса, у ҳолда ваҳйни кутилган!

Юнус:109 Сенга ваҳй қилинганга эргаш, АЛЛОҲ ҳукм қилгунига қадар сабр қил. У, ҳукм килувчиларнинг энг яхшиси.

Юқоридаги оят шуни кўрсатмоқдаки, агар бирор ҳукм йўқ бўлса, Аллоҳ ҳукм юборгунига қадар кутишга мажбур.

Асло Қуръондан ташқари диний ҳукм жорий қилмаган, Аллоҳнинг ҳукмини кутган ва оятлардан асло четлашмаган. Агар пайғамбарда ҳам динда ҳукм чиқариш ваколати бўлганида, кутишига хожат йўқ эди. Шу сабабли, юқоридаги оятнинг ўзиёқ, ҳадисдан ҳукм чиқарувчилар адашган эканинига кифоя.

Оят бўлмаса, ўзича ҳукм ҳам қила олмайди! Бундан ташқари, «Сендан сўрашмоқда» дея бошланган барча оятлардаги саволларга пайғамбаримиз эмас, Аллоҳнинг ваҳйи жавоб бериши ҳам бу борада муҳим бир далилдир.

Аллоҳнинг оятларидан чекиниш, оятда кўрганимиздек, жиддий бир танқид қилинадиган масала ва билмаган жоҳилларнинг ҳавойи нафсига эргашишдир. Қуръонга чақириш ва ундан чекинмаслик шунинг учун ҳам ўта муҳим.

Қасос:87 Сенга нозил қилинганидан кейин, сени АЛЛОҲнинг оятларидан четлаштирмасинлар. Роббингга чақир, ширк қўшувчилардан бўлма.
Жосия:18 Сўнгра сенга ҳам дин борасида бир қонун бердик, ана шунга эргаш. Билмаганларнинг ҳавойи нафсига эргашма.

Барча элчилар китобга кўра қулик қилиниши учун ҳаётларини ўртага қўйиб курашганлар. Аммо элчилардан кейин келган бир гуруҳ дин пешволари, ваҳй қилинган китобдан ташқарига чиқишни ва бошқаларни ҳам чиқаришни уддалаб келган. Элчилардан кейинги умматлар шу йўл билан дин пешволарини робблар қилиб келдилар.

Аллоҳ, Элчиларнинг ҳам, уламоларнинг ҳам китобдан ташқарига чиқишларини буюрмаяпти. Аллоҳ жуда муҳим бир нарсага урғу бермоқда: КИТОБГА КЎРА ҚУЛ БЎЛИШ ЛОЗИМЛИГИГА. Китобга кўра қул бўлмаган кишилар, кимнинг сўзини китобга илова қилиб дин ҳолига келтираётган бўлсалар, ўшаларни рабб қилиб олишаётган бўлади. Дин сифатида Қуръондаги қоидалар маълумдир.

Ҳар бир мусулмон буларни ўрганса, билса, дин пешволари, бу қоидаларни осонликча буза олмайди.

Аллоҳ, Қуръонда мавжуд бўлмаган ва мазҳабларга кўра ўзгарувчан қоидалар асосида бизни хисоб-китоб қилиши мантиққа ҳам тўғри келмайди. Чегаралари номаълум бўлган ва мазҳабларга кўра ўзгарувчан диний қоидаларнинг қайси бири тўғри ва ишончли?

Бу ечимини топиш мумкин бўлган бир масала эмас. Энг оддий масалалар устидаги баҳслар ҳам охири нималарга айланиб кетишига гувох бўлганмиз ва бўлмоқдамиз. Аллоҳ Таоло дин каби муҳим масалада бизни муллаларга муҳтож ва мутеъ қилиб қўядими? деб, ҳар бир мусулмон яхшилаб ўйлаб кўриши ва бу борада керакли изланишларни олиб бориши шарт.

Мусулмонларнинг энг улкан муаммоларидан бири, Қуръонни тўғри ўқимасликлари ва ундаги оятлар устида етарлича фикр юритмасликларидир.

Муҳаммад:24 Ахир Қуръон устида тадаббур қилмайдиларми? Ёки қалблари қулфланганми?
Сод:29 Сенга нозил қилганимиз бу Китоб муборакдир, оятларини устида излансинлар ва ақл эгалари ўгит олсинлар.