ОТАИЗМ-10. Ўзинг билмаган нарсага эргашма, чунки ундан масъулсан!
Исро:36 Ўзинг билмаган нарсага эргашма, чунки эшитиш ва кўриш, хамда фикрлашнинг барчаси бундан масъул.
Билмаслик бизни масъулиятдан қутқармайди, биз билишга мажбурмиз.
Аллоҳ бир умр яшаш имконини берган экан, албатта берган неъматларининг ҳисобини бирма-бир сўрайди.
Такосур:8 Сўнгра У куни, неъматлардан сўраласизлар!
Ҳисоб куни келишига ҳаққи-рост ишонган муминлар, бутун умрларини ушбу Ҳисоб Куни масъулияти ҳисси билан ўтказадилар. Улар сўраб-текширмаган нарсаларига, шунчаки кўпчилик ишонгани учун ишонавермайди, ота-боболар динини ҳам кўпчилик қабул этгани учун қабул қилавермайди.
Муминлар, ўзлари учун муҳим мавзулар устида тафаккур қилишга, англашга, қамраб етишга ҳаракат қиладилар.
Хўш, шундай экан, Аллоҳ биздан нима истайди, яратилишдан мақсадимиз нима? каби саволлардан-да муҳимроқ мавзу борми?
Афсуски, халқнинг аксарияти дин ҳақида тўғри билимга эга эмас, ва билгани ҳам у ёқ-бу ёқдан эшитилган ҳикоялар холос. Яна-да тўғрироғи, улар учун муҳим нарса дин эмас.
Ҳикояларни дин қилиб олганлардан бўлманг!
Бақара:78 Улар орасида уммийлар бор, орзу-ҳавасларини Китоб деб ўйлайдилар ва уни биламан деб хаёл қиладилар.
Қайси дин мансуби, ўзини “Менинг ишонганим ботил” дейди? Албатта одамлар бир динга эргашаркан, ўша динни ҳақ деб ўйлайди ва шу сабабли эргашади.
Хар бир дин мансуби, ўз йўлини ҳақ дея даъво қилади!
Мужодала:18 Куни келади, Аллоҳ хаммаларини тирилтиради ва ҳозир сизга қасам ичаётганлари каби, ўшанда ҳам қасам ичадилар. Улар тўғри йўлга эргашяпмиз, деб ҳисоблайди! Ҳақиқат шуки, улар ёлғончидирлар.
Мужодала:19 Шайтон уларни йўлдан оздирган ва уларга Аллоҳнинг Китобини унуттирди. Улар шайтон тарафдорларидир. Шайтон тарафдорлари аниқ мағлубдирлар.
Юқоридаги оятлар бизга ҳам тааллуқли эканини билишимиз керак!
Ота-боболар динига ёки дин пешволарига эргашиш - одамлар учун энг қулай йўл!
Диний мазҳаб мансублари, ўз дин пешволарини текширмасдан, ўргатилаётган ҳукмлар ва фатволарини далилини таҳлил этмасдан эргашаверади.
Дин ҳақида аниқ билими бўлмаган жамоалар бу ҳолатнинг ўзгаришини истамайдилар.
Чунки тафаккур қилмаслик, вақт/куч сарфлаб ҳақни изламаслик - энг осон йўл.
Бунинг акси эса, инсонларга оғир келади.
Ваҳоланки ҳақиқат, айнан ақл ишлатиш ва тафаккур қилиш ортида пардаланган.
У пардани фақат изланиш, фикр юритиш билан ёриб кириш мумкин.
Нима айтилганига эмас, Ким айтганига қарайдилар!
Айтилган сўзнинг тўғри ёки нотўғри экани, аҳамият бериш керак бўлган мавзу.
Бир сўзнинг тўғри дея олиш учун, у мавзу ҳақида тўлиқ билим/маълумот бўлиши керак.
Кўпчилик одамлар, ўзлари бу мавзуни аниқ билмаган ҳолда, лоф уриб бақириб-чақирадиган домлалар атрофида тўпланиши осонроқ.
Улар одатда эҳтиросли ва ҳис-туйғуларни жунбушга келтириб гапирадиган одамлар бўлади. Шунинг учун, оддий одамларда осон таъсир қилади. Шунинг учун, одамлар уларга тез ишониб кетаверади, муллалар ҳам осонлик билан ишонтиради ва эргаштиради.
Одамлар учун Далил деган нарса муҳим эмас!
Ҳар бир мазҳаб мансуби, ўз йўлини ҳаммадан тўғри деб билади.
Бундай одамлар ўз илмини орттириш, имонини кучайтириш мақсадида изланиб, далилларни илмий асосда ўрганишга ғайрат кўрсатиш эмас, домла/имомларни кўпроқ эшитиб, кўпроқ бақир-чақирларидан таъсирланишни тўғри деб билади.
Бу борада, динни яхши билганнамо кўринган домлалар аслида ишончли шахслар эмас.
Ваҳоланки домлалар, талаб қилинган ақл ва тафаккурни ишлатмасдан, балки, ҳисларга таъсир кўрсатиб, мулоҳаза ва таҳлил қобилиятини ўлдиради ва оқибатда инсонларни “уйғотиш” ўрнига, “ухлатади”.
Бундай "социал-психологик амалиёт"дан сўнг, соғлом инсон ақли қабул қила олмайдиган ҳар қандай маъносиз ва жирканч эътиқодлар хам, инсонлар тарафидан энг тўғри эътиқод сифатида қабул қилинади.
Гумон ҳеч қачон ҳақ ўрнига ўтмайди!
Юнус:36 Уларнинг кўплари фақатгина гумон ортидан эргашади. Гумон эса ҳеч қачон ҳақ ўрнига ўтмайди. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини билиб туради.
Дин деб ўргатилаётган нарсаларнинг кўпи аслида гумон
Бир ёки бир неча дин пешвосининг бир мавзудаги гумонлари диний ҳақиқат бўлмайди, бўлмаслиги хам керак!
Бундай гумонлар ижмоъсини дин ҳолига келтирилгандан сўнг, унинг умматга берган зарарларини санаб тугатиб бўлмайди.
Нажм:23 Улар, сиз ва оталарингизни қўйиб олган исмлардан бошқа ҳеч нарса эмас. Аллоҳ улар борасида ҳеч қандай далил нозил қилмагандир. Раббларидан уларга йўл кўрсатувчи келганига қарамасдан, улар фақат зонга ва ўз орзуларига эргашадилар.
Лот, Манот ва Уззо... Бу исмлар унутилган, бугун илоҳлаштирилмайди, аммо уларнинг ўрнига мингларча янгиси туғилган. Ҳар бир мазҳаб ёки жамиятнинг ўз авлиё ва шайхлар рўйхати бор, ҳамда улар бир-бирларидан фарқли. Улар орасидан янги Лот, Манот ва Уззоларни кўрмаётган бўлсангиз, Қуръон моҳиятини англамабсиз ҳали.
Оғир Ҳисоб куни бизни қанчалик қўрқитади?
Инсон:7 Улар назрларига вафо қиладилар ва ёмонлиги ҳар атрофни қоплайдиган Кундан қўрқадилар.
Инсон:8 Мискин, етим ва асирларига ўзлари ёқтирган егуликларидан едирадилар.
Инсон:9 Биз сизларни фақат Аллоҳнинг Юзи учун едирамиз. Сиздан на эваз ва на ташаккур истамаймиз.
Инсон:10 Биз, ваҳимали ва балоли кунда Роббимиздан қўрқамиз.
Юқоридаги жумлаларни айтган инсонлар, энг оқилона иш тутадиган одамлардир.
Энди муҳими, бизнинг қандай ҳаракат қилишимиздир.
Мулк:2 Қай бирингиз яхшироқ амал қилишингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган Удир. Барча нарсага кучи етган, гуноҳларни тўлиқ кечирувчи ҳам Удир.