otaism
August 2, 2021

ОТАИЗМ-11. Аллоҳнинг нозил қилганига эргашинг, ота-бобонинг уйдирганига эмас!

Бақара:170 "Уларга “Аллоҳнинг нозил қилганига эргашинг” дейилса, “Йуқ, биз ота-боболаримизнинг йўлига эргашамиз”, дейдилар.
Наҳотки, ота-боболари ҳеч нарсага ақл ишлатмаган, Тўғри Йўлни ҳам топа олмаган бўлсалар хамми?"

Мухаммад а.с. ва унинг саҳобалари, Қуръон нозил бўлаётган даврда, вақтларини доимий равишда Қуръонни англаш ва уни ҳаётга татбиқ этишга сарфлардилар.
Уларнинг қўлларида мингларча ҳадислар, фиқҳ, сийрат китоблари каби кейинчалик ижод этилган, ихтилофларнинг асосий сабаби бўлган куллиётлар йўқ эди.

Ўқиб хаётга татбиқ қилинадиган ягона китоблари бор эди.

Қуръоннинг буйруқ ва қайтариқларини хаётларига татбиқ этиб, хақиқий мусулмонлардан бўлган эдилар.

Кераксиз тафсилотлар қўшилиб, дин ҳали бузилмаган бўлгани учун, йиллаб “динни” ўқиб ўрганган мутахассисларга ҳам эҳтиёжлари йўқ эди.

Қуръонни ўқиб, ўз динларини осонликча ўрганар эдилар.

Лекин, афсуски, диний уламолар, Қуръон билан орамизга ўзларини қўйиб, динни даромад манбаига айлантирдилар.

Улар Аллоҳнинг ваҳйини етарсиз кўрувчи эътиқодни ёйиб, худди уни ҳадислар ва мазҳаб тўлдиради деган сохта даъво орқали ҳаракат қилдилар.

Бу жуда муҳим нуқта. Чунки адашиш айнан ана шу нуктада бошланади.

Унақа диний уламолар фарқли даврларда яшаган бўлишига қарамасдан, уларнинг умумий ўхшашлиги бор, яъни Аллоҳнинг ваҳйини етарли кўрмаслик ва фақат Аллоҳ нозил қилганига эргашмасликдир. Инкорчиларнинг яна бир белгиси, "ҳадис ҳам ваҳй" деган ширк уйдирма даъвони қилиб, ота-боболаридан нақл этилиб келаётган ҳадислар, мазҳаб фиқҳи, фатволар каби кераксиз тафсилотларни дин деб ўрганиш/ўргатишдир.

Аниқ далилга таянмаганларни Аллоҳ танқид қилади!

Зухруф:21 "Уларга бундан аввал китоб бердикмики, унга таянмоқда бўлсалар?"

Бугунги кунимизда хам бу ўзгармаган: мусулмонлар Аллоҳнинг нозил қилган динига эмас, диний уламоларнинг ёзган-чизган ҳадис ва фиқҳ китобларидаги зонний (гумонга асосланган) ривоятларга эргашадилар.

Оталаримиз эргашган йўл, бу Элчининг йўли эмас!

Элчилар ваҳйга қатъиян эргашадилар ва динга мутлақо илова қўшмайдилар.
Дин, ичида бўшлиғи бўлган, Элчидан сўнг оддий бандалар тўлдириб борадиган таълимот эмас.

У ваҳй келиши тўхтаган онда мукаммал бўлиб бўлган.

Элчиларнинг номидан тўқилган уйдирмаларга эргашган жамоатлар, нозил қилинган динга эргашмаслик аччиқ бадалини ўтайдилар ва ўтамоқдалар.

Шайтон ота-бобо йўлидан фойдаланиб, сизни жаханнамга чақиради! Эҳтиёт бўлинг!

Моида:104 "Уларга, “Аллоҳнинг нозил қилганига ва Элчисига келинг” дейилганда, “Ота-боболаримиз эргашган йўли бизга етарли” дейдилар. Оталари, тушунмайдиган ва тўғри йўлни топмаган бўлса ҳамми?"
Луқмон:21
"Уларга, “Аллоҳнинг нозил қилганига эргашинг” дейилса, “Йўқ, биз ота-боболаримизни топган йўлга эргашамиз” дейдилар. Шайтон сизларни оловли оташнинг ичига чақираётган бўлса ҳамми?"

Ота-боболаримиз Қуръонга етарли даражада эргашмаганини биламиз.
Буни исталган мавзуда изланиб осонликча кўришимиз мумкин.

Биз ота-боболаримиз қилган хатоларини такрорламаслигимиз керак.

Аллоҳ “Нозил қилинганига эргашинг” деганда, биз нима деб жавоб бераяпмиз ва нимага амал қиляпмиз, эътиборни мана шунга қаратишимиз даркор!

Аллоҳнинг ҳузурда қайси далил қабул бўлади?

Нахл:73 "Аллоҳнинг остида бўлган, уларга осмонлар ва ердан ризқ бера олмайдиган кишиларга қуллик қиляпдилар".
Нахл:74 "Шундай экан, Аллоҳга иш ўргатманглар, сиз билмайсиз, Аллоҳ билувчидир".

Бировлар чиқарган хукмларга эргашиш, бу уларга қуллик қилишдир.
Қуръоннинг энг муҳим огоҳлантириши, Аллоҳнинг ҳукмлари билан баробар, Қуръонда келмаган ҳукмларга эргашишдир.

Илоҳий китобимиз "Синаласиз" дейди!

Анкабут:2 "Инсонлар биргина "Имон келтирдик" дейишлари билан, синалмасдан холий қолдирилади, деб санайдиларми?"

Фақатгина Китобга, яъни Қуръонга эргашиш, синовнинг муҳим қисмидир!

Дин бу касб эмас. Унинг ортидан тирикчилик қилаётган инсонлар қанчалиқ ишончли? Уларга ўз охиратимизни ишониб топширишимиз мумкинми?

Синовнинг натижаси, Аллоҳ буюргандек, фақат Унинг нозил қилганига эргашасизми ёки ўз ота-боболари йўлини “ДИН” деб ўргатаётган имом-домла ва уламолар йўлига эргашасизми, ана шунга қараб белгиланади!

Динни тирикчилик манбаи холига келтирганлардан Аллоҳ бизларни огохлантиради!

Ёсин:21 "Сизлардан ҳақ талаб қилмайдиганларга эргашинг, улар тўғри йўлда".

Динда ўз манфаатини ўйлайдиган ва динни тирикчилик ва даромад манбаига айлантирганлар динга тўхтовсиз иловалар қўшиб келганлар.

Ундайлар динни, мутахассислар армияси ишлаганда ҳам ичидан чиқиб бўлмайдиган аҳволга келтирганлар.

Қуръонда бир неча сатр билан ифодаланган масалаларни ҳам (масалан таҳорат), улар юзлаб саҳифали ихтилоф мавзусига айлантиришган. Улардан минглаб фиқҳий хукмлар чиқаришган.

Бундай ихтилофларнинг асосий сабаби - ривоятлар/ҳадислардир.

Қуръонни тушуниш учун керакли деб иддао қилинган ва шу даъво билан илова қилинган ҳукмларнинг барчаси ривоят йўли билан келган ҳадислардир.

Афсуски, бу ривоятлар, Қуръонни англашимиз йўлидаги улкан тўсиқдир.
Қуръонни ривоятлар эмас, Аллоҳнинг Ўзи тафсир қилган.

Аллоҳ бизни, ичида камчилиги бор ва етарли тафсилоти йўқ бир китоб билан синайди деб ўйлайсизми?

Ҳозирда эргашаётган динимизни, ота-боболардан олганмизми ёки Аллоҳ нозил қилган динми, буни ўрганиб чиқишимиз лозим.

Аллоҳнинг нозил қилганига эргашиш учун, аввало Аллоҳ қандай ҳукмларни нозил қилганини ўрганишимиз керак.

Қуръонга эргашиш даъвоси билан, уни бир марта ҳам ўқиб чиқмаган инсон ҳақиқатда Аллоҳнинг йўлига юрган ҳисобланадими?