otaism
August 3, 2021

ОТАИЗМ-14. Ақл ишлатишнинг ахамияти!

Қуйидаги оятларни диққат билан ўрганиб чиқайлик!

(Муминун сураси 52-63 оятлар)

Муминун:52 Сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен Раббингизман. Менгагина тақво қилинг.
Муминун:53 Улар ишларини ўз ораларида турли китобларга айирдилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдидаги билан мамнун.
Муминун:54 Сен уларни ўз ғафлатида бир муддат қўйиб қўй.
Муминун:55-56 Уларга мол-дунё ва фарзандлар ила мадад беришимизни уларга яхшиликларни тезлатишимиз, деб санайдими? Йўқ! Улар ҳали пайқамаяптилар.
Муминун:57 Роббларига тақво қилиб хавфда турганлар,
Муминун:58 Роббларининг оятларига иймон келтирганлар,
Муминун:59 Роббларига ширк келтирмаганлар,
Муминун:60 Роббларига қайтишни ёдда тутиб, муҳтожларга инфоқ этганлар,
Муминун:61 Ана ўшалар яхшиликда мусобақа килганлардир ва яхшилик қилишда илғордирлар.
Муминун:62 Биз ҳар бир жонга фақат тоқати етадиган даражада юклаймиз. Ҳузуримизда хақ ила сўзлагувчи бир китоб бор: ҳеч кимга ноҳақлик қилинмас.
Муминун:63 Қалблари бундан ғафлатда, бунга тескари ишларга мойил, ўша амалларни қиладилар.

Юқоридаги оятларда ютган ва ютқазганларнинг ҳаётдаги амаллар фарқи берилган.

Ютқазганлар сафида бўлиб қолмаслик учун, оятлардаги ибратлардан дарс олиб, ўзимизни ўнглашимиз лозим.

Оятлар устида чуқур тафаккур қилиб, давомий шаклда ўқишимиз лозим.

Қуръон оятлари энг муҳим мавзу бўлмиш "инсон ҳаётига лойиқ оқибат"ни англатмоқда. Бу шундай оқибатки, асло ўзгармайди. Яъни, охиратда олинадиган оқибатимиз кейинроқ ҳам ўзгармайди! Абадий бахт-саодатга эришиш учун биргина имкон берилган, у ҳам ҳозир ва шу ерда.

Аллоҳга қандай қул бўлишимиз кераклигини билиш, бизга берилган буюк неъматдир.
Ота-боболар динига кўр-кўрона эргашувчилар, бу диннинг нотўғри эканини қисман бўлса-да идрок этиб турадилар.
Аммо зеҳн остида ўзидан узоқлатиб, бу ҳақда ўйлаб кўрмасликни маъқул топади.
Уларга баъзи ҳақиқатлар айтилганда, у ҳақиқатлардан яхшигина хабардор каби реакция кўрсатиши сабаби ҳам шу.
Хатоларимизни бирма-бир кўриб чиқиб, тузатмоғимиз лозим.

Худ:5 Улар, Аллоҳдан яшириниш учун қалбларини эгиб-букадилар. Билиб қўйингки, агар ҳатто кийимларига ўраниб олсалар ҳам, У уларнинг яширганию-ошкор қилганларини билади. У кўксиларнинг ичидагини билади.

Афсуски, кўп кишида шундай ҳолатни кузатдим: Дин, инсон ҳаётида қадр-қиймат бериб, устида тафаккур қилгани мавзуларнинг энг охирларида келади.
Одамларнинг кўпчилиги фақат иши юришмай қолганда, Аллоҳни эсга олади.
Кўпчилик инсонлар тарафидан, дин гўёки қариган чоғингда керак бўладиган нарсадек тушунилади.
Шу боис, Қуръон доимо ақлни ишлатишга, тафаккур қилишга ва саволлар беришга ундайди.

Юнус:100 Хеч ким Аллоҳнинг изни бўлмай туриб имон келтира олмайди; ақлларини ишлатмаганларни эса разилликка маҳкум қилади.
Мулк:10 "Қулоқ солганимизда ёки ақл ишлатганимизда эди, биз бу дўзах аҳли ичида бўлмас эдик", дедилар.

Ўзини тўғирламаганлар ақлини ишлатмайди!

Бақара:44 Одамларни яхшилик қилишга чақириб, ўзингизни унутдингизми? Бунинг устига Китобни ҳам ўқияпсиз. Ақл ишлатмайсизми?

Ақлини ишлатадиган миллатларнинг ривожлангани рост.
Шунинг учун ҳам Қуръон бизларни фикрлашга ва саволга тутишга чақиради.
Хозирги зиллатли ҳолатимиздан қутилишнинг ягона йўли, ақл ишлатиб хақиқатни топиш, ҳамда йўқотган қадр-қийматимизни қайта тиклашдир.