ОТАИЗМ-15. Хулоса
Элчилар, ота-боболардан қолиб келаётган дин бўлмиш «Отаизм» билан бир умр куришиб ўтганлар.
Элчилар фарқли асрларда келган бўлсалар-да, уларга нисбатан кўрсатилган салбий реакция ҳар бир асрда бир хил бўлган.
Элчиларга энг катта қаршиликни дин пешволари, коҳинлар, аҳбор-руҳбонлар, имом-домлалар кўрсатган. Шу сабаб энг катта муаммо, «динни билади» деб ишонилган кишиларнинг Аллоҳнинг динига қилган хиёнатларидир.
Элчилар келгач, иймон келтирганлар кўпяди. Элчи ҳаётлигида улар соф ва ҳақиқий дин бўйича яшайдилар.
Элчи вафот этгандан сўнг эса, кейин келган инсонлар адаша бошлайди.
Бу адашиш Элчининг ёки унга яқин шахсларнинг номидан уйдирилган ривоятлар натижасида пайдо бўлади.
Бу жуда мухим нуқта, яъни диндаги бузилиш (адашиш ёки ўзгартириш) доим, Элчининг ёки динда энг ишончли деб билинган кишиларнинг номини ишлатиб қилинади.
Мазҳаблар орасидаги ихтилофлар мавзуси, динда сунъий пайдо қилинган муаммоллар моҳиятини англашимизга ёрдам беради.
Дин бу ҳар ким истаганча ҳукм чиқара оладиган таълимот (фалсафа) эмас.
Динда чиқарилган ҳукмлар, агар далилга суянмаса, ботил ва ширкдир.
Мазҳаблар орасидаги халол-харом ихтилофлари ширк мавзусига кирадиган мавзулар бўлиб, буни тафаккур қилмаган ва изланмаган кишиларни охиратда оғир нарсалар (нохуш сюрпризлар) кутиб турибди.
Хар бир жамиятда диний кесим, динни аслига қайтармокчи бўлганларни рад этиб, уларга қарши курашиб келганлар.
Кўпчилик, доим хақиқатга қарши сафдан ўрин олади!
Муъминун:70 Ёки уни мажнун эканига қарор қилдингизми? Холбуки уларга хақиқатни олиб келганди. Шундайки, уларнинг кўпчилиги хақни хохламайди.
Бу муаммони хал қилишнинг қийинлиги шундаки, динга эътиқод қилган қавмлар ўз ота-боболарини муқаддас санаб, адашмас кишилар деб қабул қилади, улардан қолган динни текширмасдан, сўроқламасдан сўзсиз қабул қилади.
Инсонлар кўпчилик ишонган эътиқоднинг кўр-кўрона қабул қилади ва кўпчиликка эргашишни тўғри деб билади.
Шунинг учун диний эътиқодлар, ўша жамиятнинг ўтмишида инсонлар тарафидан белгилаб кетилган бўлади.
Инсон табиати шундайки, оталардан келган динда чалкаш, ғалати нарсаларни кўрса ҳам, уни текшириб кўриб, ҳақиқатларни кўрса ҳам, қабул қилиши осон эмас. Қандай қилиб, шунчалик кўп одам динларидаги бу янглишларни кўрмаса
Аслида инсонлар ўз-ўзларини бу ҳолатга махкум қиладилар. Оломондан таъсирланиш ва кўпчиликниа савол остига олмаслик кенг тарқалган ҳолат. Булар социал психологияда жуда яхши ўрганилган.
Диннинг аслини ва хақиқатларни ўрганиш самимийлик ва жиддий ғайрат талаб қиладиган нарса. Бунда Аллоҳни, фақат бир Ўзини йўл кўрсатувчи зот сифатида қабул қилиш ва Ундан ёрдам сўраш муҳим.
Озчиликнинг ичида бўлиш, тарк этилиш ва таҳдидлар каби оғир ҳолатларга қарамасдан ҳақиқатга толиб бўлмоқ керак.
Мусулмонлар фақатгина ўзлари имон келтирган Китобга эргашиш орқали Тўғри Йўлга қайтишлари мумкин.
Китобга талаб этилганидек эргашиш учун, аввало, Қуръонда келган буйруқ ва қайтариқлар динни тўлиғича қамраганига имон келтиришлари керак. Аллоҳ қулларига чала ва ноқис дин юбормайди. Эртага ўша Китоб бўйича сўроққа тутиладиган дин тугал ва мукаммал бўлиши керак, зотан шундайдир ҳам.
Китобга талаб этилганидек эргашганлар хақиқий муминлардир!
Бақара:121 Бу Китобни берганларимиз уни ҳаққ ила эргашади, унга иймон келтирувчилар ана ўшалардир. Ким уни инкор этса, ана ўшалар ўзларига зарар қилувчилардир.
Мусулмонлар Қуръонни щз ораларида ҳакам қилмагунларича, ораларидаги ихтилофлар ечим топмайди.
Аллоҳнинг китобига чақирилганда юз ўгирганлар аслида имон келтирмаганлардир!
Оли Имрон:23 Китобдан насибаси бўлганлар, ораларида ҳукм бериши учун Аллоҳнинг Китобига чақирилмоқда, ва улардан бир гуруҳ юз ўгирмоқда.
Моида:43 Ахир олдиларида Таврот турган бўлса, ва унда Аллоҳнинг ҳукми бор бўлса, қандай қилиб сени ҳакам қиладилар-у, сўнгра яна юз ўгириб кетадилар?! Улар муминлар эмас.
Дин номидан ёзилган китоблар, аслида муаммонинг онасидир. Барча мусулмонлар фақат Қуръонга тобеъ бўлганларида эди, ораларида хеч қандай муаммо бўлмас эди.
Шундай экан, Қуръон устида тафаккур қилиб, тобеъ бўлиб келаётган динимизни таҳлил қилиб чиқишимиз лозим. Ота-боболаримизда бўлган хатоларни биз ҳам айнан такрорламаслигимиз керак.
Аллоҳ бизни Қуръонда ота-боболаримиздан келган диндан огоҳлантиришига қарамасдан, Аллоҳга қулоқ солмаслик, кўр ва кар бўлиб олишнинг бадали ўта оғир бўлади.
Бу дунёдаги имтиҳонимизнинг асосий қисми, Аллоҳнинг бизга нозил қилган Китобига тобеъ бўлишимиз эканини эслатаман.
Очиқ далилларга қарамасдан ихтилофга тушганлардан бўлмаслигимиз керак!
Бақара:213 Одамзот битта диннинг уммати бўлган. Аллоҳ Набийлар юборди, улар тўғри йўлдагиларга муждалар ва хато йўлдагиларга эслатмалар келтирдилар; улар орқали Моддий ва Маънавий борлиқнинг маъно ва мақсадларига мувофиқ ҳаётни барпо этиш қонуният/Китоб нозил қилди; токи улар тушган ихтилофларни ечсин. Ўзларига Китоб келтирилганлар, очиқ-ойдин далиллар берилгандан кейинроқ, ўзаро рақобатлари сабабли ихтилофларга тушдилар. Китобга ишонганларни Аллоҳ Ўзи бу ихтилофли масалалардаги энг тўғри ечимларни ўргатиб келди; Аллоҳ истаганга/истаганига Тўғри Йўлни кўрсатади.
Оятда айтилганидек Қуръоннинг асосий вазифаларидан бири, ихтилофларни хал этишдир. Мусулмонлар қўлларидаги барча китобларни бир четга суриб, ўзларини ФАҚАТ ҚУРЪОН билан тузатмагунича аҳволлари ўнгланмайди.
Такроран аслга қайтишимиз, яъни сахобаларнинг қилганлари каби динни фақат Қуръондан ўрганишимиз лозим.
Шуро:52 Биз шу тарзда ўзимиздан бир Рух ваҳй қилдик. Сен Китоб нима, Имон нима, билмас эдинг.
Фақат уни, Ўзи истаган қулларни тўғри йўлга йўллагувчи бир Нур қилдик.
Сен албатта Тўғри Йўлга бошловчилик қиласан.
Дунёдаги мусулмонлар такроран имон, ишонч ва динларини қайта кўриб чиқишлари даркор. Ишончларидаги хатоларни тўғрилаш учун Қуръонни ўқиб ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим.
Ҳеч ким, ўзи имон келтирган китобга лоқайд ва бепарво қолмаслиги керак!
Одамлар, Аллоҳнинг розилигидан ортиқ ҳеч нарса йўқлигини тушиниши, динга жиддий қараши, Тўғри Йўлни кўрсатувчи сифатида Раббимизни етарли кўриши, Ундан холислик билан мадад сўраши, Унга суяниши, ота-боболаримиздан қолган динларни сўроқлаши, текшириши ва фақат аниқ далил асосида яшашлари лозим!