May 1, 2021

Пайғамбарга 70 туҳмат

Қандай қилиб Пайғамбар номидан Пайғамбарга туҳматлар қилишгани ҳақида

Қуръон ва ҳадислардаги Муҳаммад а.с.га таъриф ва тасвирларини қиёслаб кўриб, шундай хулосага келдикки, у зотнинг энг яхши таърифи ва тасвири биргина Қуръонда берилади.
Уни Расулуллоҳ дея эълон этган бу илоҳий ҳужжат, Рисолатни етказиш миссияси нималардан иборат экани, бу миссия қандай амалга оширилиши, ва бугун бизлар у зотдан қандай ўрнак олишимиз кераклигини, бамисоли кундалик вазифалар тақсимоти каби ўргатиб борилади.
Энди ҳадис китобларига келсак. Араб ва ажам ижод этган афсона ва миш-мишлар орасидаги чалкашлик, иҳтилоф ва гумонлар билан бирга бу ҳадислар Муҳаммад а.с.га қарши оғир туҳматлар билан тўла. Натижада, нима учун Қуръон ҳадислар орқали васвасага солувчиларни “Пайғамбар душманлари” деганини англай бошлаймиз. (6:112, 25:30-31, 7:194-204).

Қуйида ушбу туҳматлардан бор-йўғи 70 тасини келтирдик, мақсадимиз Расулга тобеъ бўлишни истаган холис мусулмон биродарларни ушбу туҳматлардан огоҳлантириш холос.


1. Одамларни қийнаб ўлдирган

Уқайла ёки Урайна қабиласидан баъзилар Мадинага келганда уларнинг у ернинг иқлими тўғри келмади. Пайғамбар уларни туя подасига боришни, туя сути ва сийдигини ичишга буюрди. Улар шундай қилишди, тез-да соғайиб кетишди. Кейин чўпонни ўлдиришди ва ҳамма туяларни ҳайдаб олиб кетишди. Бу хабар Пайғамбарга етганда, уларнинг ортидан одам юборди, уларни қўлга тушириб, олиб келишди. Пайғамбар уларнинг қўл ва оёқларини кесишни буюрди (ва шундай килинди). Кўзларини қиздирилган темир парчалари билан ўйиб, “Ҳарра” га ташлашди, улар сув сўрашганда сув ҳам берилмади”. Анасдан Абу Қилоба ривоят қилган. (Бухорий, Насоий, Термизий)

https://sunnah.com/bukhari/76/9
https://sunnah.com/nasai/37/59
https://sunnah.com/bukhari/86/32
https://sunnah.com/tirmidhi/1/72
https://sunnah.com/nasai/37/60
Расулуллоҳ: «Уни мендан узоқлаштир ва тилини кесиб ташла», дедилар.
(Ибн Исҳоқ)
https://kitaabun.com/shopping3/life-muhammad-translation-ishaqs-sirat-rasul-allah-p-760.html 595-бет

2. Талончилик қилиб ўтган

Пайғамбар деди: “Менинг тириклигим найзам соясидадир. Менинг буйруғимга бўйсунмаган киши жизя тўлаб хорланади”. Изоҳ: “Менинг найзам соясида” дегани “ўлжадан тортиб олинган” деган маънони англатади. Ибн Умар ривояти. (Бухорий)

https://www.amazon.com/Translation-Meanings-Sahih-Al-Bukhari-Arabic-English/dp/9960717313

3. Урушлар чиқарган

Пайғамбарнинг юришлари ҳақида. Барча Сийрат китоблари муаллифларига кўра, Росулуллоҳ Алва Ғазотини шахсан ўзи бошлаган. Икки юзта саҳоба билан Алвага, Буват шаҳрига етиб боришди. Унинг нияти – Қурайш карвонини юз киши ва йигирма беш юз туя билан қўлга киритиш эди. (Табарий)

https://www.webcitation.org/query?url=http://www.sunypress.edu/p-1411-the-history-of-al-tabari-vol-10.aspx&date=2011-11-17

4. Қатлиом қилган

Яҳудийлар мағлуб бўлишди ва Расулуллоҳ уларни ҳибс этди. Кейин, Мадина бозорига чиқиб, у ерда хандақ қаздирди. У яҳудийларни келтириб, бирма-бир қатл қилди. Уларнинг сони 800 дан 900 гача эркаклар эди.
https://quranx.com/Hadith/Bukhari/USC-MSA/Volume-5/Book-58/Hadith-148/
https://sunnah.com/bukhari/64/165
(Ибн Исҳоқ, Бухорий ва Муслим)

5. Босқинчи бўлган

Расулуллоҳ деди: “Мен одамларга Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ибодатга лойиқ эмаслигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик бермагунларича ва намозни мукаммал ўқиб, закот бермагунича жанг қилишга буюрилдим. Агар улар шундай қилсалар, мендан ўз жонлари ва молларини омон сақлаб қолишади, фақат Исломий қонунлар бундан мустасно”. Ибн Умар ривоят қилган.
https://sunnah.com/bukhari/88/7
https://sunnah.com/bukhari/2/18
(Бухорий)

6. Одамларга ва уйларига ўт қўйишни буюрган

Расулуллоҳ бизни бир вазифа билан юборди ва шундай деди: «Агар фалон ва фалонни топсангиз, иккаласизни ҳам ёқиб юборинглар». Биз кетмоқчи бўлганимизда, Расулаллоҳ деди: “Мен фалончини ёндиришни буюргандим. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким олов билан жазоламайди, агар топсангиз, уларни ўлдиринг”.
https://sunnah.com/abudawud/15/197
(Бухорий)

Расулуллоҳ деди: “Кошкийди, Муаззинга иқомат айтишни буюрсам, бир кишини намозни ўқиб беришни буюрсам, сўнг уйида қолганларнинг ҳаммасини ёқиб юборишни буюрсам».
https://sunnah.com/bukhari/10/51
(Бухорий)

7. Диндан қайтганларни ўлдиришни буюрган

Расулуллоҳ деди: «Агар бирон киши динини ўзгартирса, ўлдиринг!»
https://sunnah.com/bukhari/88/5
(Бухорий)

Расулуллоҳ деди: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва мени унинг элчиси, деб тан олган мусулмоннинг қонини тўкиш фақат учта ҳолатдан бошқада ҳалол эмас: қотиллик қилса, турмуш қурган холда зино қилса, Исломдан қайтса».
https://sunnah.com/bukhari/87/17
(Бухорий)

Расулуллоҳ деди: «Охир замонда энг чиройли сўзларни айтадиган, аммо иймонлари бўғизларидан нари ўтмайдиган, худди ўқ камондан чиққани каби диндан чиқиб кетадиган ёш ва нодон кишилар пайдо бўлади. Қаерда топсангиз, уларни ўлдиринг. Уларни ўлдирганларга қиёмат куни ажр бордир».
https://sunnah.com/bukhari/88/12
(Бухорий)

8. Террорчи бўлган

Расулуллоҳ деди: “Мен энг кенг маъноларни ўз ичига олган энг қисқа сўзлар билан юборилдим. Мен қўрқитиш орқали ғолиб қилиндим. Ухлаб ётганимда дунё хазиналарининг калитлари қўлимга топширилди».
https://sunnah.com/bukhari/56/186
(Бухорий)

9. Ҳеч кимни ўлдирмаган одамни ўлдиришни буюрган

Расулуллоҳ сафарда бўлганида, бир кофир келди. Пайғамбарнинг саҳобалари билан ўтириб, бир муддат гаплашди ва кейин кетди. Расулуллоҳ деди: «Уни қувиб етиб ўлдиринглар!». Мен унга етиб бориб ўлдирдим. Кейин Пайғамбар менга кофирнинг нарсаларини берди». Салама ибн Акваъ ривояти.
https://sunnah.com/bukhari/56/257
(Бухорий)

10. Ёлғон гапириб одам ўлдиришга рухсат берган

Расулуллоҳ деди: «Каъб ибн Ашрафни ўлдиришга ким тайёр?» Муҳаммад ибн Маслама деди: “Уни ўлдиришимни истайсизми? Ундай бўлса, менга баъзи ёлғон гапларни айтишга рухсат беринг”. Пайғамбар рухсат берди”.
https://sunnah.com/bukhari/56/239
(Бухорий)

11. Асира аёллар билан жимоъ қилишни тарғиб этган

“Бизда асира аёллар бор эди, улар билан жимоъ қилардик, лекин ҳомила бўлмасин учун, манийни ташқарига тўкардик. Биз Расулуллоҳдан бу ҳақда сўрадик. “Ростан ҳам шундай қиляпсизми?” деган уч марта сўраб, “Ҳар бир жонни Аллоҳ қиёмат кунигача яратиб қўйган” Абу Саид Ал-Худрий ривоят қилган.
https://sunnah.com/bukhari/97/38
(Бухорий)

12. Нафрат тарғиботчиси бўлган

Расулуллоҳ деди: «Амалларнинг энг яхшиси Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш”.
https://sunnah.com/abudawud/42/4
(Абу Довуд)

Расулуллоҳ деди: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун тутса, унинг имони комил бўлибди”.
https://sunnah.com/abudawud/42/86
(Абу Довуд)

Расулуллоҳ деди: “Мусулмон бўлмаганларга биринчи бўлиб салом берманг ва йўлда дуч келсангиз, уларни энг тор йўлдан юришга мажбурланг”.
https://sunnah.com/abudawud/43/433
https://sunnah.com/muslim/39/16
https://sunnah.com/muslim/32/22
(Абу Довуд, Муслим)

13. Антисемит бўлган

Росулуллоҳ деди: “Мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилмагунларича, мусулмонлар уларни ўлдирмагунларича, яҳудийлар тош ёки дарахт ортига яшириниб, ва ҳар бир тош ва дарахт: “Эй Мусулмон! Эй Аллоҳнинг бандаси, ортимда бир яҳудий бор, кел уни ўлдир!” демагунича, Қиёмат бўлмайди”.
https://sunnah.com/muslim/54/105
https://sunnah.com/bukhari/61/100
(Муслим, Бухорий)

Росулуллоҳ деди: “Бани Исроилдан бир гуруҳ адашди. Уларнинг нима қилганини ҳеч ким билмайди. Аммо мен уларни лаънатланиб, каламушларга айланганини кўряпман. Каламуш олдига туя сути қўйсанг, ичмайди, лекин қўй сути қўйилса ичади”. Абу Ҳурайра ривоят қиладилар.
https://sunnah.com/bukhari/59/113
(Бухорий)

Росулуллоҳ Бану Назир қабиласига тегишли хурмо боғини бузиб ташлади.
https://sunnah.com/bukhari:3932
(Бухорий)

14. Ўз ўзини ўлдиришга мойил бўлган

Бир неча кундан кейин Варақа вафот этди, Илоҳий ваҳй ҳам бир муддат тўхтаб қолди. Пайғамбар жуда хафа бўлиб, баланд тоғ чўққиларидан бир неча бор ўзини отишни ният қилди. Тепаликка етганда, Жаброил унга келиб: “Эй Муҳаммад! Сиз ҳақиқатан ҳам Аллоҳнинг элчисисиз”, деганида қалблари тинчланиб, уйига қайтарди.
https://sunnah.com/bukhari/91/1
(Бухорий)

15. Сеҳр таъсири остида қолган

Пайғамбарни сеҳрлашди, у аслида қилмаган ишларни қилаётгандек тасаввур қиладиган бўлиб қолди.
https://sunnah.com/bukhari/58/17
https://sunnah.com/muslim/39/57
(Бухорий, Муслим)

16. Турли галлюцинациялардан азият чеккан

Расулуллоҳ дерди: “Мен Маккада пайғамбарликдан олдин менга салом берган тошни ҳозир ҳам танийман."
https://sunnah.com/muslim/43/2
(Муслим)

Расулуллоҳ деди: «Эй Ойша! Мана бу Жаброил, сенга салом йўлламоқда”. Мен: «Унга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин”, дедим. Пайғамбар биз кўрмаган нарсаларни кўрар эди. Оиша ривояти.
https://sunnah.com/bukhari/78/225
(Бухорий)

17. Мегаломаняк

Расулуллоҳ деди: “Мени отасидан, фарзандларидан ва барча одамлардан кўпроқ севмагунича, сизлардан ҳеч ким имон келтиролмайди”.
https://sunnah.com/bukhari/2/7
(Бухорий)

Абу Саид ал-Муалла ривояти: “Мен намоз ўқиётганимда Пайғамбар мени чақирди, аммо мен намозни тугатмагунча унга жавоб бермадим. Унинг олдига борганимда, у: “Сенга нима тўсқинлик қилди?” “Мен ибодат қилаётган эдим”. У айтди: “Аллоҳ: “Эй мўминлар, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига чорланганингизда, жавоб беринглар” демаганми?”
https://sunnah.com/bukhari/65/225
(Бухорий)

Набий деди: “Менга беш нарса берилди, мендан олдин ҳеч кимга берилмаган. 1. Аллоҳ мени душманларимни қўрқитиб, қўрқув билан мени ғолиб қилди. 2. Ер мен учун кенг қилинди. 3. Ғанимат менга ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол бўлмаган. 4. Менга шафоат ҳаққи берилди. 5. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига юборилган, мен эса барча одамларга юборилганман”.
https://sunnah.com/bukhari/7/2
(Бухорий)

18. Жимоъга муккасидан кетган

Пайғамбар бир кечада барча хотинларини зиёрат қилар эди (ҳар бири билан жимоъ қилиб чиқарди), у пайтда тўққизта хотини бор эди.
https://sunnah.com/bukhari/67/148
(Бухорий)

Анас деди: “Пайғамбар бир кеча-кундузда барча хотинларини зиёрат қилар эди ва уларнинг сони ўн битта эди”. Қатода сўради: “Пайғамбар бунга қодир эдими?” Анас деди: “Биз Пайғамбарда ўттиз эркак қуввати бор, деб айтиб юрардик”.
https://sunnah.com/bukhari/5/21
(Бухорий)

Расулуллоҳ бир аёлни кўриб таъсирланса, хотинлари Зайнабнинг олдига борарди ва у билан жимоъ қиларди.
https://sunnah.com/muslim/16/10
(Муслим)

Хайбар фатҳ этилганида, Сафия бинти Хуйай ибн Ахтабнинг гўзаллиги ҳақида сўзладилар. У келин бўлганида, эри жангда ўлган эди. Расулуллоҳ уни ўзи учун танлаб, хотинликка олди. Анас ибн Молик.
https://sunnah.com/bukhari/8/23
(Бухорий)

19. Ҳайзли хотинлардан четланмаган

Ойша деди: “Ҳайз кўрган пайтимда Расулуллоҳ менга изор боғлаб олишни буюрарди, кейин мен билан бирга мубошарат қиларди”. (Мубошарат – эркалаб ўпмоқлик). Оиша яна деди: “Ҳеч бирингиз Расулуллоҳ каби шаҳвоний истакларини тута олмайсиз”.
https://sunnah.com/bukhari/6/6
(Бухорий)

20. Кўпхотинлилик тарғиботчиси

Расулуллоҳ деди: “Сулаймон ибн Довуд деди: “Бугун мен етмишта хотиним билан ётаман. Уларнинг ҳар бири Аллоҳ йўлида жанг қиладиган мужоҳид туғиб беради”. Аммо “Ин ша Аллоҳ” демади. Шунинг учун бу аёлларнинг ҳеч бири ҳомиладор бўлмади, фақат биттаси чалажон бола туғди. Расулуллоҳ деди: “Агар Сулаймон “Ин ша Аллоҳ” деганида, Аллоҳ йўлида жанг қиладиган болалар туғиларди”.
https://sunnah.com/muslim/27/37
(Муслим)

21. Хотинига қўл кўтарган

Ойша ривояти: “Расулуллоҳ мени кўкрагимга шундай урдики, ҳатто оғриқ ҳис этдим”.
(Mанба керак)
(Муслим)

22. Аёлларни калтаклашга рухсат

Расулуллоҳ деди: “Эркакдан хотинини нега ургани сўралмайди”.
https://sunnah.com/abudawud/12/102
https://sunnah.com/urn/1263050
(Абу Довуд, Ибн Можа)

Пайғамбар ҳузурига бир аёл келиб, эри калтаклаганидан арз қилди. Унинг териси шунчалик ёмон кўкарган эдики, кийган яшил ҳижобдан ҳам яшилроқ эди. Пайғамбар аёлни ҳимоя қилмади, аксинча эрининг ёнига қайтиб боришга ва токи унинг эркаклиги бор экан, унга бўйсунишни буюрди. Ойша унинг кўкарганини кўриб: “Мен бирон бир аёлни бу мўмина каби азоб чекаётганини кўрмадим”, деди.
https://sunnah.com/bukhari/77/42
(Бухорий, Муслим)

23. Сексист

Расулуллоҳ деди: “Ёмонлик уч нарсада: аёллар, уй ва отда”.
https://sunnah.com/bukhari/56/74
(Бухорий)

“Мендан кейинги эркакларга аёллардан каттароқ фитна қолдирмадим”.
https://sunnah.com/bukhari/67/34
(Бухорий)

“Мен жаннат эшиги ёнида турдим, жаннат аҳлининг аксарияти фақирлар эканини кўрдим… Кейин дўзах эшиги ёнида турдим, дўзах аҳлининг аксарияти аёллар эканини кўрдим”.
https://sunnah.com/bukhari/81/38
(Бухорий)

Форслар Хусравнинг қизини ўз маликаси қилгани ҳақидаги хабарни эшитиб, деди: “Ҳеч қачон бир аёлни ҳукмдор қилиб олган халқ хайрга эриша олмайди”.
https://sunnah.com/bukhari/92/50
(Бухорий)

24. Аёлларга паст назар

Расулуллоҳ деди: “Икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тенг эмасми?”. Улар “Ҳа” дейишди. У деди: “Бу уларнинг ақлидаги ноқислик. Хотинлар ҳайз вақтида намоз ўқиши ҳам, рўза тутиши ҳам мумкин эмас, шундайми?” Аёллар “Ҳа” дейишди. У деди: “Бу уларнинг динидаги ноқислик”. (Бухорий)
Расулуллоҳ деди: “Аёлнинг гувоҳлиги эркак гувоҳининг ярмига тенг эмасми?”. Аёллар “Ҳа” дейишди. У деди: “Бу аёлнинг ақли етишмаслиги сабаблидир”.
https://sunnah.com/bukhari/6/9
(Бухорий)

25. Аёлларни қул қилиш

“Аёл уйда эрининг рухсатисиз рўза тутиши мумкин эмас”.
https://sunnah.com/riyadussaliheen/introduction/282
(Бухорий)

“Агар бирор киши аёлини тўшакка чорласа-ю, аёли ёнига келмаса, фаришталар унга эрталабгача лаънат айтадилар”.
https://sunnah.com/abudawud/12/96
(Абу Довуд)

“Банда бандага сажда қилиши ҳалол эмас. Агар бандага сажда қилишни истасам, хотинларни эрларига сажда қилишни буюрган бўлар эдим”.
https://sunnah.com/abudawud/12/95
https://sunnah.com/urn/1261700
(Ибн Можа)

“Аллоҳга қасамки, агар эр бошидан оёғигача йиринг бўлса-ю, аёли уни ялаб покласа, барибир эрнинг ҳаққини адо этолмайди”.
https://vk.com/wall-64237147?offset=60&w=wall-64237147_22%2Fall
(Аҳмад Ибн Ҳанбал)

“Агар эри рози бўлиб ўлса, аёл жаннатга киради”.
https://sunnah.com/tirmidhi/12/16
(Термизий)

26. Аёлларга қарши ҳақорат ва камситиш

“Намоз ўқиётган вақтда олдидан ит, эшак ё аёл ўтса, намоз бузилади”.
https://sunnah.com/bukhari/8/158
https://sunnah.com/urn/1282980
https://sunnah.com/muslim/4/305
(Бухорий, Муслим)

“Аёллар орасида яхши аёлни топиш, худди юзта қарға орасида оқ қарғани топишга ўхшайди”.
(Mанба керак)(Ғаззолий, Китаб ал-адаб ал-Никаҳ, 51-бет)
(Бухорий, Аҳмад, Насоий)

“Аёл қовурғага ўхшайди, агар уни тўғрилашга уринсанг, синдирасан. Ундан ўша эгри ҳолида, борича фойдаланавер”.
https://sunnah.com/bukhari/67/119
(Бухорий)

“Аёллар шайтон шаклида ривожланади".
https://sunnah.com/muslim/16/10
(Муслим)

27. Бошқанинг ҳаққига тажовуз

Ҳайбар ғаниматлари орасида Сафия исмли аёл Диҳя исмли саҳобага берилган эди. Расулуллоҳ унинг (Сафияни) ҳусни-жамолини кўриб: “Бошқа аёлни олинглар”, деди ва уни ўзига хотин қилиб олди.
https://sunnah.com/bukhari/8/23
https://sunnah.com/muslim/16/99
(Муслим, Бухорий)

28. Гомофоб

Расулуллоҳ деди: “Умматим учун Лут қавмининг қилмишидан кўпроқ ҳеч нарсадан қўрқмайман”.
https://sunnah.com/tirmidhi/17/41
(Термизий)

29. Баъзи аёлларни баъзилардан паст санаш

Расулуллоҳ деди: “Эй Салама! Ойша ҳақида менга таъна қилма. Аллоҳга қасамки, мен Ойшадан бошқа бирортангизнинг ётоғида эканимда менга ваҳий тушмаган”.
https://sunnah.com/bukhari/62/121
(Бухорий)

30. Ҳийлакор маккор

“Мен маккорларнинг энг яхшисиман. Сизларни ҳалос этиш учун уларга ҳийла қилиб алдадим”.
(Maнба керак)
(Ибн Исҳоқ)

31. Сўзи бошқа, амали бошқа

“Расулуллоҳ қибла тарафга юзланиб пешоб қилишни ман қилди. Аммо мен уни вафотидан бир йил олдин қиблага қараб пешоб қилаётганини кўрдим”.
https://sunnah.com/abudawud/1/13
https://ok.ru/group/51170879799381/topic/62081290013525
(Жобир ривояти, Ибн Можа)

32. Қасамини бузаверган

Заҳдам ривояти: “Биз бироз турдик, кейин мен ҳамроҳларимга дедим: “Расулуллоҳ қасамини унутди чоғи. Валлоҳи, агар биз Расулуллоҳга буни эслатмасак, ҳаргиз нажот топмаймиз”. Сўнг қайтиб Пайғамбар ҳузурига бордик ва дедик: “Ё Расулуллоҳ! Биз сиздан маркаблар сўрагандик, лекин сиз бизга бирон-бир маркабга мингазмайман деб қасам ичгандингиз. Қасамингизни унутдингиз, деб ўйлаяпмиз”. У: “Сизларни Аллоҳ мингазди. Аллоҳга қасамки, агар бирор қасам ичиб, ундан яхшироғини топсам, ўша яхшироғини танлайман ва қасамимни бузаман”.
https://sunnah.com/bukhari/84/14
(Бухорий)

33. Ваъдасига хилоф

Улар Пайғамбар ҳузурига келиб, баъзи саволларни беришди. Пайғамбар уларга: “Эртага келинг, сизга жавобини айтаман”, деди. “Худо хоҳласа”, демади. Орадан ўн беш кун ўтди, шунда маккаликлар дедилар: “Муҳаммад бизга эртаси кун жавоб беришни ваъда қилган эди. Бугун ўн бешинчи кун, биз жавобсиз қолдик”
(Сийрати Расулуллоҳ)

34. Ҳақоратлардан хурсанд

Расулуллоҳ деди: “Аллоҳ мени Қурайшнинг ҳақорат ва лаънатидан қандай ҳимоя қилаётганидан ажабланмайсизми? Мен Муҳаммадман, Музаммам эмасман, улар Музаммамни ҳақоратлашади ва Музаммамни лаънатлашади”.
https://sunnah.com/bukhari/61/42
(Бухорий)

35. Қатлда икки ёқлама стандартлар

Кимки мусулмонни ўлдирса, қасос учун ўзи ҳам ўлдирилади. Агар кофирни ўлдирса, бу яхшидир ва жазоланмайди.
“Расулуллоҳ деди: “Мусулмонни қатл этиш фақат шу уч ҳолатда жоиз: Оилали бўла туриб, зино қилса; бир мусулмонни қасддан ўлдирса; Исломдан чиқиб, Аллоҳга ва Расулига қарши урушса, ўлдирилади, хочга михланади ёки еридан ҳайдаб чиқарилади”.
https://sunnah.com/nasai/37/83
(Насоий)

36. Ўз-ўзига имтиёзлар

Уйланиш борасида берилган имтиёзларга хотинларидан пичинг мисоли:
Ойша ривояти: “Мен Расулуллоҳга ўзини бағишлаган аёлларни паст санар эдим. “Бир аёл ўзини эркакка берар эканми?” дердим. “Сиз ўзингиз хоҳлаган аёлни қолдириб, ўзингиз хоҳлаган аёлни ўзингизга ҳамхона қилурсиз. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан бирон аёлни истасангиз Сизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмас” (33:51) ояти нозил бўлганда, Расулуллоҳга дедим: “Раббим сизни кўнгил хоҳишу-истакларингизни бажаришга шошилаяпти”.
https://sunnah.com/bukhari/65/310
(Бухорий)

37. Непотизм

Расулуллоҳ минбарда туриб, шундай деганини эшитдим: “Бану Ҳишом ибн ал-Муғира мендан қизларини Али ибн Абу Толибга бериш учун изн сўради. Мен рухсат бермадим ва бермайман ҳам. Али уларнинг қизига уйланиш учун аввал менинг қизим билан ажрашмоғи лозим. Чунки Фотима мендан бир парчадир, у ёмон кўрган нарсани мен ёмон кўраман, ва уни нимадан хафа бўлса, мени ҳам хафа қилади”.
https://sunnah.com/bukhari/67/163
(Мисвар ибн Махрама ривояти, Бухорий)

38. Фақат фатҳ ва урушлардан бойишган

Қачонки Расулуллоҳга бирон қарздор майит келтирилса: “Қарзини тўлаш учун бирон нима қолдирганми?” Агар қолдирган бўлса, жанозасини ўқирди, акс ҳолда жанозани бошқаларга топширарди. Аллоҳ таоло Пайғамбарни фатҳлар йўли билан бойитгач, у шундай деди: “Мен мўминларнинг валийси бўлишга бошқа мўминлардан кўра ҳақлироқман, агар майит қарз қолдирган бўлса, унинг қарзини мен тўлайман. Агар бойлик қолдирган бўлса, бу унинг ворисларига”.
https://sunnah.com/bukhari/39/9
(Бухорий)

Расулуллоҳ ўзи учун фақат уч нарсани олган – Бану Назир, Хайбар ва Фадак. Бану Назир мулки зарурий эҳтиёжлар учун, Фадак – сайёҳлар учун, Ҳайбар эса уч қисмга ажратиб тақсимланган эди. Учдан иккиси мусулмонлар учун, учдан бири эса Пайғамбар оиласи учун. Агар оиласи хайр-эҳсон қилгандан кейин бирон бир нарса қолса, уни камбағал муҳожирларга тақсимларди.
https://sunnah.com/abudawud/20/40
(Абу Довуд)

“Расулуллоҳ садақа беришни буюрганида, биз бозорга борардик, ҳаммоллик қилиб ишлаб, бир мудд (дон миқдор ўлчови) буғдой сотиб олиб, садақа қилардик. У пайтлар қашшоқ пайтларимиз эди, бугун эса баъзимизда юз минглар бор”.
https://sunnah.com/bukhari/24/20
(Абу Масъуд ал-Ансор ривояти, Бухорий)

39. Мусиқа душмани

“Росулуллоҳ деди: Умматим орасида албатта зино, ипак, ҳамр ва чолғу асбобларига ижозат берадиганлар чиқади”
https://sunnah.com/bukhari/74/16
(Бухорий)

“Росулуллоҳ деди: “Қўнғироқ шайтоннинг найидир”.
https://sunnah.com/muslim/37/159
(Муслим, Абу Довуд)

“Росулуллоҳ деди: “Умматим ўн беш ишни қила бошлаганда уларга бало ва мусибатлар тушади… (Бу 15 иш орасида хотин-қизлар ва мусиқа асбобларига одатланиб қолиш айтилган)”.
https://sunnah.com/tirmidhi/33/55
(Термизий)

“Росулуллоҳ деди: “Мусиқа юракда мунофиқликни ўстиради, худди сув майсани ўстиргани каби”.
(Байҳақий)

“Росулуллоҳ деди: “Мусиқа тингловчиларнинг қулоқларига Аллоҳ таоло Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуяди”.
(Ибн Асокир, Ибн ал-Мисрий)

Йўлда чолғу асбоби эшитилди, Ибн Умар бармоқларини қулоқларига тиқиб, йўлдан узоқлашгач, менга деди: “Эй Нофиъ, бирон нима эшитасанми?” Мен дедим: “Йўқ”. У бармоқларини қулоқларидан тортиб: “Мен Расулуллоҳ билан бирга эдим, у шундай бир нарсани эшитди ва у ҳам шундай қилди”, деди.
(Абу Довуд)

"Фаришталар ўзлари билан ит ва мусиқа асбобини олиб олган йўловчилар билан ҳамроҳ бўлмайдилар"
https://sunnah.com/muslim/37/157
(Муслим)

40. Пессимист

Росулуллоҳ деди: “Агар сиз мен билган нарсаларни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлардингиз”.
https://sunnah.com/bukhari/67/154
(Бухорий)

41. Ўликнинг олатига кулади

Бир мушрик мусулмонларга ҳужум қилганида, Расулуллоҳ менга қараб деди: “Ўқ от!” Мен мушрикка бир ўқ тортдим, у жон бериб йиқилди ва унинг олати очиқ қолди. Расулуллоҳ кулиб юборди, мен унинг олд тишларини кўрдим.
https://sunnah.com/muslim/44/67
(Амир ибн Саъд отасидан ривоят қилган, Муслим)

42. Лаънатлаб кулиш

“Мен Расулуллоҳни Каъбанинг бурчагида ўтирганини кўрдим. У кўзларини осмонга қаратиб, кулди ва уч марта деди: “Аллоҳ яҳудийларни лаънатласин!”
https://sunnah.com/abudawud/24/73
(Ибн Аббос ривояти, Абу Довуд)

43. Калла кесишга кулиш

Бир киши Расулуллоҳнинг олдига келиб: “Ё Расулуллоҳ, тушимда каллам олинар эмиш”. Расулуллоҳ кулиб: “Шайтон сизлардан бирортангиз билан уйқуда ўйнашса, уни одамларга айтманг”.
https://sunnah.com/muslim/42/31
(Муслим)

44. Санъат душмани

“Расулуллоҳ деди: “Қиёмат куни Аллоҳ олдида энг қаттиқ азобланадиган одамлар рассомлардир”.
https://sunnah.com/nasai/48/324
https://sunnah.com/nasai/48/325
(Бухорий, Муслим)

“Расулуллоҳ деди: “Бу расмларни чизганлар қиёмат куни жазоланадилар. Уларга дейилади: “Ўзингиз яратган нарсага ҳаёт беринг”.
https://sunnah.com/bukhari/67/116
(Бухорий, Муслим)

“Расулуллоҳ деди: “Аллоҳ деди: “Менинг яратганимнинг ўхшашини яратишга уринувчидан золимроқ ким бор? Улар қани бир уруғ ёки бир чумоли яратсин!”
(Бухорий, Муслим)

45. Ҳайкал, ҳоч ва тасвирларни йўқотиш

“Росулуллоҳ уйида ҳеч қачон хоч тасвирини йўқотмай қўймаган”. (Абу Довуд)
“Мен сизни Набий юборган нарса билан юбораяпман: баланд қабрни текис қилмасдан ва ҳар қандай расмни ўчирмасдан қолдирманг”.
https://sunnah.com/abudawud/34/132
(Али р.а.дан Термизий ривояти)

Пайғамбар алайҳиссалом Маккага кирганларида Каъба атрофида уч юз олтмишта бут бор эди. У қўлидаги таёғи билан бутларни уриб синдириб, вайрон қилишни бошлади ва деди: “Ҳақиқат келди ва ботил ғойиб бўлди”.
https://sunnah.com/bukhari/46/39
(Бухорий)

46. Тасвирларга аллергия

“Расулуллоҳ деди: “Жаброил менга келиб деди: “Кеча олдингизга келдим, лекин эшикдаги тасвирлар киришимга монеълик қилди. Буюринг, тасвирнинг бошини кесиб ташлашсин, у дарахт шаклига ўхшаган бўлсин. Безатилган пардани ерга тўшашсин, уйдаги итни кўчага ҳайдашсин. Расулуллоҳ шундай қилди”.
https://sunnah.com/abudawud/34/139
(Абу Довуд)

47. Итларга адоват

“Расулуллоҳ деди: “Ит ва расмлар бўлган уйга фаришта кирмайди”.
https://sunnah.com/bukhari/59/128
(Бухорий)

“Расулуллоҳ итларни ўлдиришни буюрди”.
https://sunnah.com/bukhari/59/129
(Абдуллоҳ ибн Умар ривояти, Бухорий)

“Расулуллоҳ деди: “Кимдир ит боқса, ҳар куни қилган савоб ишларидан Қийрот миқдорида маҳрум бўлади. Фақат уни зироат ёки чорва ишлари учун боқса майли”.
https://sunnah.com/tirmidhi/18/30
https://sunnah.com/tirmidhi/18/31
https://sunnah.com/muslim/2/119
(Термизий, Муслим)

Икки кўзи тепасида оқ доғи бор итларни (тўрткўз) ўлдиринг, чунки улар шайтондир.
https://sunnah.com/muslim/22/59
(Муслим)

48. Педофилия

“Ойша ривояти: Расулуллоҳ олти ёшлигимда менга уйланди, тўққиз ёшимда унинг ётоғига кирдим”.
https://sunnah.com/muslim/16/81
(Муслим)

49. Болаларни калтаклаш

“Расулуллоҳ деди: “Болага етти ёшга етганда намоз ўқишни буюринглар. Ўн ёшга кирганида, намоз ўқимаса, калтакланглар”.
https://sunnah.com/tirmidhi/2/260
https://sunnah.com/abudawud/2/104
(Абу Довуд)

50. Ёш болаларни қатл этишган

“Атийя Қуразий ривояти: “Мен Бану Қурайза асирлари орасида эдим. Саҳобалар бизни кўздан кечиришди ва мўйлаби чиқа бошлаганлар қатл этилди, чиқмаганлар тирик қолди. Мен чиқмаганлар орасида эдим”.
https://sunnah.com/abudawud/40/54
(Муслим)

Саб ибн Жатҳама ривоят қилади: “Расулуллоҳ Абва ёки Ваддон деган жойдан ўтаётган эди. Ундан кечаси мажусийларга ҳужум қилиш, мушриклар орасида аёллар ва ёш болалар бўлиш эҳтимоли ҳақида сўрашди. Пайғамбар: “Улар улардан” деди, (яъни аёллар ва болалар ҳам ўша мушриклардан).
https://sunnah.com/bukhari/56/221
(Бухорий)

51. Қуллик ва қулларни калтаклаш тарғиботи

“Расулуллоҳ деди: “Агар қул ўз эгасига чин қалбдан хизмат қилса ва Раббига мукаммал ибодат қилса, икки баровар савоб олади”.
https://sunnah.com/bukhari/49/34
(Бухорий)

“Расулуллоҳ деди: “Ҳеч бирингиз хотинини қулни ургандек калтакламанг, сўнгра куннинг охирида у билан жимоъ қилишингиз бор”.
https://sunnah.com/bukhari/67/138
(Бухорий)

52. Озод қулни бозорда сотиш

“Бир киши вафотидан кейин қули озод бўлишини васият қилди. Расулуллоҳ: “Қулни мендан ким сотиб олади?” деди. Нуъайм ибн Абдуллоҳ қулни сотиб олди. Расулуллоҳ унинг тўловини олиб, янги эгасига қулни берди”.
https://sunnah.com/bukhari/34/93
(Бухорий)

53. Қарздорларни ёлғончи ва қасамхўр санаш

“Расулуллоҳ деди: “Қарздор одам гапирса ёлғон гапиради ва ваъда берса бузади”.
https://sunnah.com/bukhari/10/226
(Бухорий)

54. Бир пайтда ҳам Ибодат ҳам Зўравонлик

“Расулуллоҳ деди: “Агар намоз ўқиётганингизда, кимдир олдингиздан ўтмоқчи бўлса, унга тўсқинлик қилинг. Яна ўтмоқчи бўлса, яна қайтариб қолинг. Яна ўтмоқчи бўлса, у билан жанг қилинг, чунки бундай одам иблисдир”.
https://sunnah.com/bukhari/59/83
(Бухорий)

55. Бир сўзга икки хил баҳо

Машриқдан келган икки киши нутқ сўзлади. Пайғамбар деди: “Баъзи сўзлари сеҳр таъсирига эга”.
https://sunnah.com/bukhari/76/81
(Бухорий)

Пайғамбар деди: “Менга таъсирли сўзларнинг калити ва қўрқитиш билан ғалабага эришиш берилди”.
https://sunnah.com/bukhari/91/17
(Бухорий)

Бошқа жойда эса, гўзал нутққа эга бўлган одамларни қоралайди: “Аллоҳ Таоло тилини мол каби айлантириб юрадиган одамларни ёмон кўради”.
https://sunnah.com/abudawud/43/233
(Абу Довуд)

56. Пул бериб, одам кўпайтириш, сотиб олиш (Миссионерлик)

Ансорлар дедилар: “У Нажд пешволарига ғаниматлардан берадию бизга бермайди”.
Расулуллоҳ деди: “Мен уларга қалбларини оғдириш учун бераман”.
https://sunnah.com/bukhari/57/54
https://sunnah.com/bukhari/60/19
(Бухорий)

57. Мусонинг поччаси, Марямнинг эри

Пайғамбар деди: “Жаннатда Исонинг онаси Марям менинг хотинларимдан бири бўлади”.

(Суютий 6/395. cаҳиҳ эмас)

Пайғамбар деди: “Аллоҳ мени Жаннатда Имроннинг қизи Марямга, Фиръавннинг аёлига ва Мусонинг опасига никоҳлайди”.

(Табароний. Ibn Kathir, Qisas al-Anbiya [Cairo: Dar al-Kutub, 1968/1388], p. 381- as cited in Aliah Schleifer's Mary The Blessed Virgin of Islam [Fons Vitae; ISBN: 1887752021; July 1, 1998], p. 64)

58. Ҳабашга муносабат

Расулуллоҳ деди: “Ҳокимни тинглаб, бўйсунинг, агар у майиздек ҳабаш бўлса ҳам”
https://sunnah.com/bukhari/93/6
(Бухорий)

59. Ўзлари оқ танли

Биз масжидда Расулуллоҳ билан ўтиргандик, туяга минган бир киши кириб келди. Туясини масжидда чўктириб, боғлади ва сўради : “Қай бирингиз Муҳаммад?” Расулуллоҳ бизнинг орамизда суяниб ўтирар эди. Биз дедик: “Мана шу суяниб ўтирган оқ танли одам”. Кейин у киши: “Эй Абдулмутталибнинг ўғли”, дея мурожаат қилди”.
https://sunnah.com/bukhari/3/5
(Анас ибн Моликдан (Бухорий) ривояти)

60. Келганларни ёқтирмасди

Одамлар ўз диёрларидан ва Ал-Аволийдан (яъни Мадинадан тўрт мил ёки ундан кўпроқ масофадан) келишар эди. Улар кўпинча толиққан, терга ботган, чанг-тўзонга беланган бир аҳволда етиб келишарди. Улардан бири менинг уйимдаги Расулуллоҳнинг ёнига келди. Пайғамбар унга: “Бу кунингда тоза бўлиб келишингни истардим”, деди (яъни аввал ҳаммом олиб кейин кел)
https://sunnah.com/bukhari/11/26
(Ойшадан (Бухорий) ривояти).

61. Сувга тупуриб ичириш

Кейин Расулуллоҳ бир пиёла сув чақиртирди, юз-қўлларини ювди ва унинг ичига тупурди ва деди: “Бундан ичинг, юзингизга, кўксингизга сепинг ва хурсанд бўлинг”.
https://sunnah.com/muslim/44/236
(Муслим)

62. Мусулмонга тупуриш

“Мен беш ёшлигимда Пайғамбар челакдан сув олиб, юзимга сепди”.
https://sunnah.com/bukhari/3/19
(Маҳмуд ибн Рабиъадан (Бухорий) ривояти)

“Муҳожирлар орасида Дорул-Исломда (яъни Мадинада) туғилган илк бола Абдуллоҳ ибн Зубайр эди. Уни Пайғамбарнинг олдига олиб келишди. Пайғамбар бир хурмо олиб, уни чайнаб, оғзига тупурди. Боланинг оғзига кирган биринчи нарса бу пайғамбарнинг тупуги эди”. (Бухорий) ва Муслим)

https://sunnah.com/bukhari/63/136
https://sunnah.com/muslim/38/35

63. Ярага тупуриш

Язид ибн Абу Убайд ривояти: “Мен Саламанинг оёғида яра изини кўрдим. “Эй Абу Муслим! Бу қанақа яра?” деб сўрадим. У шундай жавоб берди: “Бу Хайбар куни олган жароҳатим. Шунда одамлар: “Салама ярадор бўлди”, дейишганди. Сўнг мен Расулуллоҳнинг олдиларига кирдим, у уч марта тупугини сурди ва шундан бери қайтиб оғримади”. (Бухорий) https://sunnah.com/bukhari/64/246

64. Кўзга тупуриш

Улар дедилар: “Ё Расулуллоҳ, Алининг кўзи оғрияпти”. Кейин у одам юборди, Алини олиб келишди. Расулуллоҳ унинг кўзларига тупурди ва дуо қилди.

(Муслим) https://sunnah.com/muslim/44/53

65. Майитга тупуриш

Абдуллоҳ ибн Убай дафн этилгач, Расулуллоҳ қабр тепасига келди. Жасадни чиқартирди, кейин Пайғамбар тупугини баданга сурди ва либосига ўраб қўйди. (Бухорий)
https://sunnah.com/bukhari/23/32

66. Пакана ва семиз

“Бир куни Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг олдига Абу Барзаҳ келди. Убайдуллоҳ уни кўриб: “Бу Муҳаммадингиз пакана ва семиз”, деди. Буни Абу Барзаҳ эшитди ва шундай деди: “Мен Муҳаммаддан уяладиган одамлар орасида қоламан, деб ўйламагандим”. Убайдуллоҳ деди: “Йўқ, Муҳаммаднинг гуруҳи сиз учун шарафдир, шармандалик эмас”. (Абу Довуд)
https://sunnah.com/abudawud/42/154

67. Нопок ва бит босган

Расулуллоҳ Умм Ҳарам бинти Милҳанни зиёрат қилиб турар эди. Умму Ҳарам эса Убода ибн Сомитнинг хотини эди. Бир куни Расулуллоҳ унинг олдига ташриф буюрганида, Умм Ҳарам уни овқатлантирди, сўнг бошидан бит излай бошлади. (Бухорий)
https://sunnah.com/bukhari/56/7

68. Ғайри илмий баёнотлар

Расулуллоҳ деди: “Агар бирортангиз емагига чивин тушса, уни емакка тўлиқ ботирсин, чунки унинг бир қанотида дард бор, бошқасида шифо бор”. (Бухорий)
https://sunnah.com/bukhari/76/93

Расулуллоҳ деди: “Қиёматнинг биринчи аломати – одамларни Машриқдан Мағрибга тўплайдиган олов. Жаннат аҳлининг биринчи таоми – балиқнинг жигари. Боланинг ота ё онага ўхшашига келсак: Агар жимоъда эркак олдин маний тўкса, бола отага ўхшайди, агар аёл олдин тўкса, онага ўхшаган бўлади”. (Бухорий)
https://sunnah.com/bukhari/60/4

Расулуллоҳ деди: “Иситма дўзахнинг алангасидир, иситмани сув билан озайтиринг”. (Бухорий)
https://sunnah.com/bukhari/59/74

Абу Зарр ривояти: “Мен Расулуллоҳ билан эшакда бирга кетаётган эдим. Қуёш ботди. У сўради: “Биласанми, у қаерга ботади?” Мен дедим: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”. У деди: “У илиқ сув булоғига ботади”. (Абу Довуд).
https://sunnah.com/abudawud/32/34

69. Қуръон билан қўрқитиш

Ибн Умар ривояти: “Пайғамбар ҳаёт даврида биз ҳақда бирор оят нозил бўлишидан қўрқиб, хотинларимиз билан бемалол суҳбат ҳам қилолмас эдик. Пайғамбар вафот этгач, бемалол суҳбатлашадиган бўлдик”. (Бухорий)
https://sunnah.com/bukhari/67/121

70. Расуллар орасини айириш

Расулуллоҳ деди: “Мен шафотчи қилиб тайинландим, шафоат қилиш фақат менга берилди. Мендан бошқа ҳеч кимга бу берилмади”.
(Бухорий 97:36)

Мусулмон ва яҳудий тортишиб қолишди. Мусулмон деди: “Муҳаммадни барча одамлардан афзал қилган Зотга қасам!”. Яҳудий деди: “Мусони барча одамлардан афзал қилган Зотга қасам!” Охири мусулмон яҳудийга қўл кўтарди. Яҳудий арз қилиб Пайғамбарнинг олдига келди.
Пайғамбар деди: “Мени Мусодан устун демангиз, чунки барча одамлар ҳушидан кетганида, мен биринчи бўлиб Мусони Аллоҳнинг Арши ёнида турганини кўраман.
У ҳушидан кетган одамлар орасидамиди ёки мендан олдин ҳушига келганми, ёки Аллоҳ истисно қилганми, билмайман”. (Бухорий).
https://sunnah.com/bukhari/44/2

* * *

СЎНГСЎЗ ЎРНИДА

Аввало, бу ривоятларнинг барчаси саҳиҳ манбалардан олинган.
Бу туҳматларни туҳмат эканини ёзиш осон бўлмади, Расулуллоҳга озгина ҳурмати бўлган ҳар қандай мусулмон учун ҳам оғир. Буларни ёзганим учун мени айблашингиз, ҳатто такфир этишингиз мумкин, биламан, раҳмат демайсиз. Юзйиллардир бу туҳматларни алқаб, улардаги хаёлий тасвирларни “энг гўзал намуна” санаб келган умматмиз, бошқача реакция кутилмаса ҳам бўлади.

Тарих бўйича энг кўп туҳмат ва бўҳтонларга дучор бўлган шахсият, ҳеч шубҳасиз, Муҳаммад алайҳис-салом шахсияти бўлса керак. Пайғамбарлик аввалида душманлар уни “шоир, сеҳргар, мажнун ё каззоб” дея туҳмат қилишганди, Дин зоҳир бўлганида эса, бу туҳматлар ўта яширин ва ниқобланган тус олди. Ўтмишда туҳматлар душман оғзидан очиқ айтиладиган бўлса, энди дин номидан, диний либосга ўралиб, дин дея ўргатилиб қилинадиган бўлди. Мингйиллар мобайнида Пайғамбарлар тарихида орттирилган туҳмат ва бўҳтонлар тажбираси тамоми-ла Охирги Пайғамбарга қарши сафарбар этилди.

Расул келтирган Рисолатдан диққатни чалғитиш, бунинг учун ақлга эмас, ҳис-туйғуларга хитоб этиш, эътиборни Рисолатга эмас, Расулга қаратиш. Ортидан эса, ўша Расул номини ишлатиб сон-саноқсиз ривоятлар ижод этиш, аммо бу ривоятлардаги Расул илоҳий Рисолатни таблиғ этувчи эмас, балки ҳадис буюртмачиларининг истак-ҳавасларини машруъ қилиб беришга хизмат қилиши керак эди.

Бу уйдирмалар тарихда ҳеч қачон умматга яхшилик келтирмади, мабодо фойдаси тегса, ўша қадим душманларга тегди. Қуръон ягона дин манбаи бўлган давр ва диёрларда мудом зафар ва азизлик, аммо ҳадис ва ривоят динлаштирилган давр ва диёрларда эса, давомли зиллат ва залолат давом этиб келди, бу ҳам бир тарихий ҳақиқат.

Бугун ўша қадим душманлар бу диннинг энг мўътабар мансабларида, ҳукм ва фатво мақомларида. Улар ўз туҳматларини Аллоҳнинг дини дея пуллаб келишмоқда, бу туҳматларга ишонишни Аллоҳга имон дейишмоқда, бунга шубҳа ташиган ҳар кимни кофир ва муртад эълон қилишга, ҳатто энг олий жазога тортишга ҳам тайёр улар.

Биз туҳматлардан бор-йўғи 70 тасини келтирдик, бугунги душманлар Пайғамбаримизга, унинг баҳонасида мусулмон умматига ва, умуман, Ислом динига қарши айбловлар ёғдириш учун бу ривоятлардан фойдаланиб келади. Биз сарлавҳаларга чиқарган иборалар ҳам айнан қандай мақсадда фойдаланишига ишора қилади. Бу туҳматларни ўқиб, бизни Пайғамбаримизга туҳматда айблаётган ўқувчиларга бир неча саволимиз бор:

Бу ҳадисларни ўзингиз ўқиб кўрганмисиз?
Улар ҳадис ва сийрат манбаларида мавжуд эканини биласизми?
Мабодо бирорта режиссёр ёки карикатурист ўз асарларида ушбу ривоятлардан, улардаги Муҳаммад Пайғамбар образидан фойдаланса, сизнингча, айб кимда бўлади, рассомдами ёки ривоятлардами?
Мабодо бугун бу суннатлар тирилтирилса, сиз уларни қўллаб-қувватлайсизми? Биргина мисол, 6 яшар қизчаларни никоҳлаш жорий этилса, сиз ҳам шунга амал қиласизми? Ёки бошқалар, масалан, дин пешволари бунга амал қилишса, 6-9яшар қизчангизни никоҳлаб берасизми?

“Муҳаммадун Расулуллоҳ” дея эълон қилган Китоб (Фатҳ:29), Расул ва Рисолатнинг таъриф ва тавсифини 114 сурада тўлиқ ва мукаммал баён қилиб берган эди. Бироқ бунга қаноат қилмаган уммат, ўша қадим душманларнинг макрига алданди, уларнинг қўрқитув ва ваҳималаридан чўчиди, ва улар тиқиштирган ҳар қандай ривоятни ҳақиқатан “Қола Расулуллоҳ” дея ишонишга, уларга холис амал қилишга ҳаракат қилиб келди. Аммо ваъда қилинган натижа бўлмади, на дунёдаги бахт-саодат, на ҳаётдаги хузур-ҳаловат, на душманлар устидан ғолибият, балки, эришилган ягона оқибатимиз, барча жабҳаларда мағлубият бўлди. Бугунги умматнинг бошига келган фожеа шундаки, “Ҳадислар бу Муҳаммад алайҳис-салом айтган сўзлар эмас” деган оддий ҳақиқатни англаши, худди насронийлар “Исо алайҳис-салом Худонинг ўғли эмас” деган ҳақиқатни англаши каби.

http://kemalyoldash.com/4426