May 2, 2021

Сизни алдашяпти (4)

• Араб тили муқаддас илоҳий тил эмас. Қуръон араб тилида нозил бўлишига ягона сабаб – тингловчилар арабчадан бошқасини англамагани учун, холос (Юсуф:2 Шуро:7)

• Намоз ва дуолар фақат араб тилида адо этилсин, деган буйруқ йўқ. Қуръонда расул ва набийларнинг дуолари кўп зикр килинган, ваҳоланки расулларнинг аксарияти арабча гапирмаган.

• Қуръонни англаш учун уламо ва хадислар шарт қилинган эмас, зеро Қуръон аниқ-равшан китобдир (Мубийн). Иймон эгалари халол ва харомни ажратишлари учун Фурқондир (16:89)

• Иймон эгаларининг энг мухим сифати – ақлга таянишдир (2:269)

• Жаннатга турли бадан ҳаракатлари ва арабча калималарни тушунмасдан такрорлаш орқали эришиб булмайди. Киёматдаги ҳисоб-китобда асосий нарса яхшиликларга ошиқиш, ёмонликлардан тийилиш ва х.к. каби амаллар. Йўлдан тошни четга олиб йўқиб, инсониятга фойдали бўлган инсон баъзан кечаси билан намоз ўқиб чиққан кишидан кўра жаннатга хақлироқ бўлиши мумкин.

• Аллоҳ ўзгача фикрловчи ва эътиқод килувчиларни жазоламайди. Кофир сўзининг маъноси – инкор килишдир. Ислом етиб бормаган қавмни дўзахга киритиш Яратганнинг адолатига хилофдир. Қуръонда келган хукмларни инкор килиш ва буйсунмаслик – мана шу дузах аҳлининг аломатидир.

CG