June 7, 2021

Яна кимни тушда кўриш истайсиз ?

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш учун қуйидаги амаллардан бирини қўллаб кўриш мумкин:…» деб қўйилган бир мақола ўқиб қолдим.
Бу мақола менда кўплаб саволлар пайдо қилди.
Бугун мен Мухаммад с.а.в ни тушумда кўришлик учун қайси амалларни қўллаб кўришни — «эшитдим», эртага бошқа бирларини кўришни истаб қолсамчи? Унда нима қиламан?
Ахир уларни хаммасини ҳам севамиз, бирдек кўрамиз-ку ?! (фаразан) Мен, Исо (а.с)ни ёки Мусо (а.с)ни ёки Довуд (а.с)ни тушимда кўргим келиб қолди, хўш ? буни учун қайси оятни қанча маротаба ўқишим керак ? …
Бўлиб ҳам худди,ўз сиймоларини тушимда кўришни истайман ?!
Бу ҳақда қаердан, қандай малумот олсам бўлади ?!
(Улардан кейин қатор-қатор саҳобалар сиймолари-суратларини кўришни «истаб қолиш» ҳам навбатта турибди .)
(Умматни чалғитиш, нега керак ? кимга керак ҳайронман ….)
Мен бу исмларни Қуръон орқали билдим, аммо бу шахсларни менга танитган Қуъонни мендан истаги шуми эди …?
Уларни тушда кўриш орзусини — менда пайдо қилишми эди?
Бу ДИН ни бизлардан истаги шуми? «кимни ёқтирсанг энди — тушингда изла» — ми ?
Аллоҳ таолони, Унинг каломи -Қуръонни на фақат мендан, балки бутун инсониятдан, жамиятдан, умматдан талаб-истаги шумиди?!
Балким Қуъон истаги — бу пайғамбарларни Аллоҳ йўлида — Уни якка илоҳ, ягона Ҳолиқ, улуғ Яраткувчи эканин инсониятга танитиш, билдириш, уларга нозил қилинган Аллоҳ каломини етказишдаги фаолиятини бизга баёнидир?
Уларни бизга — пайғамбарларни сабр матонатларидан ўрнак олинг, улар каби ҳақ йўлга юринг, улардан ибрат олинг — демоқчи бўлганидир ?
Улар сизларга қолдириб кетган — Аллоҳга итоат, ботилга қарши курашиш, ибодат, комил инсон даражасига чиқиш — харакатида бўлинг, имтиҳондасиз, эсланг,ёдда тутинг — демоқчи бўлганидир ?!
Наҳот 23 йил муддатдаги рисолат тарихи, унинг мақсади — Қуръон таълими ва истаги — бугунги умматдан, тушда кўришни орзу қилишлик билан якун топса ?!
Ҳа албатта, Абдуллоҳнинг ўғли Мухаммад — унга Қуръон нозил бўлиши, инсоният билан Аллоҳ ўртасида элчи бўлиш вазифаси юклатилиши сабаб — Аллоҳнинг Росули — Мухаммад (с.а.в) га айландилар. У зотга салом ва салавотлар бўлсин.
Қуръонда йигирмадан зиёд пайғамбарлар ва уларнинг ҳаёти тилга олинади.
Пайғамбарларнинг барчаси Аллоҳ учун суюкли ва баробардир.
Биз инсонлар уларни барчасига ҳам, уларга нозил бўлган китобларга ҳам иймон келтиришга буюрилганмиз.
Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда бу пайғамбарларни «эсга олинг …» — дея уларнинг элчилик фаолиятида содир бўлган синовларни бизга баён қилади.
Уларни бу машаққатли синовлардан Ўзининг ирода қилгани — инсониятни хеч бир замон ўз ҳолига ташлаб қўймаганини ва доимо Меҳрибон зот сифати билан уларга бир йўл кўрсатувчи (элчи) ортидан — ҳақ йўлдан боришларини — таъмин этганини, Қуръони карим бизларга хам хабар, хам баён, хам ибрат, хам маълумот, хам ўрнак, хам гувоҳ, ҳам исбот сифатида билдиради.
(Одамлар гапи ва ишларидан уларни кўзда тутган ният-мақсадлари бўлишини хар ким тушунади,аммо Қуръон истагини бу қадар англамаслик,ақлсизлик бўлади ахир ..)
Аллоҳ таолонинг Ҳолиқ сифатида бу ҳаётий дунёда Ўз истак, ҳоҳиши — ирода қилган Илоҳлик ихтиёри ҳам бор эканини — Ўзи маълум қилди, инсоният билан «боғланди», унга «сўзлади», фақат буни хар ким (хар банда) ўзига алоҳида -(гарчи Қодир бўлсада) етказмади — ихтиёр қилгани кўриниш — элчилар орқали бўлишини истади.
Инсоният яратилган экан — Ҳолиқ ер юзида кўплаб элчилар (пайғамбарлар) орқали Ўзини танитиш — маълум қилиш ва инсониятни танг ҳолда ташлаб қўймаслигини — уларга ҳаёт йўлини ҳам кўрсатиб туришни — ирода қилди, инсонлар ичидан элчи сайлаб улар орқали — етказди. Бу — Аллоҳнинг иродаси эди.
Буюк илоҳ ва истаги — Қуръондан — унинг истагидан маълум.
Қуръон истаги эса — Буюк Аллоҳни танитиш ва Унга ибодат билан тобеъ ҳаёт кечиришликни инсониятга- таълим тарбия беришдир.
Росулга эргашиш — уммат иши. Унга эргашиш эса — у (Росул) эргашган Қуръонга — эргашиш билан бўлади.
Қуръон истаги — биздан Росул қиёфаси ёки суратини топиш ёки тушда кўришни- талаб қилмади, бунга буюргани ҳам йўқ, хатто Росул а.с. ўзлари ҳам «тушларингда изланглар» — дея даъват ҳам қилмади.
Аксинча, Қуръон — Росулдек яшаб-ўтинг, у эргашган Аллоҳ каломига эргашинг — Унинг ортидан боринг — у каби Қуръонни ҳаётингизга тадбиқ этиб ҳаёт кечиринг-ки, эртага бу ҳақда — СЎРАЛАСИЗ .. — деди.
Сиз Росулни севасангиз уни кўришни истасангиз, ғафлат билан тушда излаб юрманг, уйқу — бу (гўё) ўлимдир, аксинча — Қуръонга боқинг, у зотни ўша ердан топасиз, у зот — тирик Қуръон эдилар, бугун Қуръонга мос инсон бўлиб яшар экансиз, сиздан Аллоҳ ҳам рози бўлади, Росул (а.с) ҳам мамнун ва шод бўлади.
Чин кўришишлик эса — иншааллоҳ жаннатда бўлади.