Нега Салот - Намоз эмас
1. Агар САЛОТ (изма-из эргашиш, тобеъ бўлиш) бу ритуал НАМОЗ бўлса, нега унда Қуръонда Салот ҳақида келган жами 83 оятнинг бирортасида бу айтилмайди?
2. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, нега унда Қуръон ўзидаги 6000 дан зиёд оятда бошқа нарсалар ҳақида узундан-узоқ баён этади-ю, ҳеч бир оятда, лоақал бир марта бўлсин, ушбу ўта муҳим Намозни қандай ўқишнинг тафсилотини бермайди?
3. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва таркибида рукуъ ва сажда ҳаракатлар бўлса, нега унда Қуръон салотга буюрганида, бу бадан ҳаракатлари ҳақида ҳеч нарса демайди?
4. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва ичида олтита фарзи бўлса, нега унда Қуръон бу фарзларни бизга айтмайди?
5. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва фарзлар кетма-кетлигини сақлаш шарт бўлса, нега унда Қуръон бундай кетма-кетлик ҳақида мутлақо сукут сақлайди?
6. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва унинг рукнлари аниқ белгиланган бўлса, нега Қуръонда бу ҳақда биронта оят йўқ? Масалан, Намоз ўқиш учун аввало туринг, ният қилинг, қибла тарафга юзланинг, такбир айтинг, қўлларни боғланг, Қуръон тиловат қилинг, рукуъга эгилинг, саждага боринг, ўтиринг ва ҳоказо…” кўринишида намозни ўргатган оят нега йўқ?
7. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва мўминларнинг дунё ва охиратда нажот топиши унга боғлиқ бўлса, нега унда улар намозни қандай ўқишни тасодифий оятлардан тўплаши керак ва бундай шаклда ясалган бир ритуални диннинг устуни дея ишониши керак?
8. Агар Қуръон муфассал ва мубийн китоб эса, ҳамда барча нарсани батафсил баён этган бўлса, нега унда ўзи буюрган намознинг тафсилотини бермайди, аксинча, буйруқнинг тафсилотларини сўраган Бани Исроилни ерга уради? (2:67-71)
9. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қушлар ўз ритуалларини қаердан билишади ва қандай адо этишади (24:41)?
10. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва аниқ шакл-шамойилга эга конкрет амал бўлса, унда нима учун конкрет Салот ёнида тамоман абстракт тушунча бўлган Сабр бирга буюрилади (2:45, 2:153, 22:35)?
11. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нима учун расулларга Салотни қоим қилиш буюрилмоқда (11:114, 17:78, 17:110, 20:14, 29:45)? Ахир, уларнинг вазифаси фақат етказиш билан чекланмасмиди (5:92, 5:99, 16:35, 16:82)?
12. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва Қуръонда буюрилган ибодат бўлса, ва уни Пайғамбар чалкаш ривоятлар орқали ўргатадиган бўлса, у ҳолда Пайғамбарнинг вазифаси фақат Китобни етказиш экани ҳақидаги оятлар нима бўлди? У ҳолда Намоз каби аҳамияти бўлмаган бошқа мавзуларни Қуръондан ўрганишга ҳожат қолдими? (13:40, 24:54, 29:18, 42:48, 64:12)?
13. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, нега унда расулларга “Салотни қоим қилинг” буйруғи билан бирга ҳеч қачон “Закотни беринг” буйруғи келмайди?
14. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нима учун расуллар зиммасида фақат етказиш вазифаси юклатилган ҳолда, ҳеч қачон закот беришга буюрилмайди, балки бошқаларни закот беришга буюриш буюрилади (“беринг” феъли ўрнига “бериш” феълига эътибор беринг) 21:73, 19:31, 19:55)?
15. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қандай қилиб Исо а.с. ҳали бешикда экан, унга намозга ва закотга буюриш вазифаси юклатилмоқда (19:29-31; ва 19:55, 20:132)?
16. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нега уни Аллоҳга илтижо амалидан (Дуо ибодатидан) бошқача амал сифатида келади Қуръонда?
17. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нега Иброҳим а.с. ўзи ва зурриётлари ҳақида Салотни қоим қилишларини (14:37:15, 14:40:4) истаб дуо қилмоқда (дуо калимаси 14:39:13, 14:40:9)? Бошқача айтганда, нега Иброҳим а.с.нинг дуо қилиши оятда салотни қоим қилишдан фарқли таърифланган (14:37-40)?
18. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нима учун Закариё а.с. ўз Раббига дуосини қабул қилишини сўраб дуо қилганида (дуо 3:38:2) ва кейин меҳробда салотни қоим этаётганда (таблиғ этиш пайтида, юсоллий 3:39:5) унга этувчи Яҳё а.с. хабари етказилди? Бошқача қилиб айтганда, нега Закариё а.с.нинг дуоси ва салоти фарқли маънода келади, ва дуо фақат Аллоҳга илтижо қилиш бўлса, салот жамоани ислоҳ этиш билан боғлиқ зикр этилади (3:38-39)?
19. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса ва унда фарз саналган бадан ҳаракатлари бўлса, уни пиёда ёки уловда (2:239) у қандай адо этилади?
20. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва маълум марта рукуъ ва сажда қилиш шарт бўлса, унда қандай қилиб хавф пайтида уни қисқартириш мумкин (4:101)?
21. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва жамоат имомнинг ортида ўқиши керак бўлса, унда қандай қилиб Пайғамбар давридаги салот иштирокчилари унинг қаршисида ва унга юзма-юз ҳолда салот қилишган, ва салот тугагач, орқага ўгирилишган? (қаранг: “вароикум”, “ортингизда”, 4:102)?
22. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, 9:99 даги “Саловоти Расул” ибораси нима?
23. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, қандай қилиб мол ва бойликдан қилинган инфоқлар Расулнинг салотига яқинлаштира олади (9:99)?
24. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нега Қуръонда яҳудийларга оид ибодатхоналарга Салот дейилади (22:40), ахир биз билган намозни яҳудийлар ўқимайди-ку?
25. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, у ҳолда сафар пайтида вафот топган киши ҳақида қандай қилиб бутунлай нотаниш ва эҳтимол мусулмон ҳам бўлмаган икки киши гувоҳликка ўтади? Ва Аллоҳга рост гапиришлари ҳақида қасам ичмай туриб олдин намоз ўқийди (5:106)?
26. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва бир куни маълум соатларда такрорланиши шарт бўлса, унда нега Салот билан доим бирга буюриладиган Закотнинг вақти фақат йилда бир?
27. Агар Салот буйруғи Закот, Рўза ва Ҳаж каби бошқа ритуал рукнлар билан бирга Исломнинг устуни бўлса, унда нега доим фақат Закот билан бирга буюрилади-ю, ҳеч қачон Рўза ёки Ҳаж билан бирга келмайди?
28. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, нега унда Салот, Закот ва Рукуъ 2:43 да алоҳида буюрилади, уч хил мустақил буйруқ сифатида саналади, ахир рукуъ намоз таркибида эмасми?
29. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда Макка мушрикларининг Байтда хуштак ва қарсак билан ўқийдиган намозлари қандай намоз? (8:35)
30. Агар САЛОТ бу кетма-кет маълум бадан ҳаракатларидан (яъни қиём, рукуъ, сажда ва қаъда) иборат ритуал бўлса, унда 4:102 даги салот “сажда”дан кейин қандай қилиб тугаб қолади?
31. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нега саҳобалар ёмғир ёки касаллик каби ҳолларда қуролларини қўйишга рухсат берилса ҳам, улар салотларини давом эттирган (4:102)?
32. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва ҳатто душман ҳужум қилган пайтда ҳам ўқилиши керак бўлса (4:101-103), унда замонавий мусулмон армиялар бугунги урушларда салотни қандай қоим қилади?
33. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унга чақирилганда Аҳли Китоб ва кофирлар, унинг нимасини мазах ва масхара қилишарди? (5:57-58)
34. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса ва унинг аниқ шакли-шамоили ва тартиби бўлса-ю, лекин динда мажбурлаш йўқ бўлса, у ҳолда қандай қилиб мушрикларнинг намозни барча тафсилотлари билан билиб, тўлиқ ўқишини кутиш мумкин (9:5, 9:11)?
35. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда Аллоҳ Ўзининг инсонларга йўналган намозларини (салавот 2:157) қандай адо этади?
36. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қандай қилиб Аллоҳ инсонларга намоз ўқийди ва у инсонлар кимлар (33:43, 3:39)?
37. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қандай қилиб Аллоҳ ва унинг малаклари Набийга (33:56, 3:124) ва унга эргашганларга намоз ўқиши мумкин? (33:43)
38. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қандай қилиб имон келтирганлар Набийга (48:1-3), Аллоҳ эса инсонларга (2:157) намоз ўқийди?
39. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, қандай қилиб баъзи садақа қилган бадавийлар Набийга намоз ўқийди (9:99), қандай қилиб Набий баъзи бадавийларга намоз ўқийди (9:103)?
40. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қандай қилиб “шаҳарларнинг онаси ва унинг атрофи”дагилар Қуръонни тасдиқ этиши билан ўз намозларини ҳимоя қилиши мумкин (6:92)?
41. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, қандай қилиб Охиратга имон билан намозни ҳимоя қилиш мумкин (6:92)?
42. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда бир ритуалга бепарво бўлганларни аламли азобга солишдан не маъно (74:40-43, 74:28; ва 68:42-43, 75:31-32)?
43. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда қандай қилиб бу ритуални бажариши билан мушриклар дарҳол сизнинг Исломдаги биродарларингиз бўлиб қолади (9:5, 9:11)?
44. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, унда нега Пайғамбаримиз баъзи кишиларга намоз ўқиш учун садақалар олиши керак ва қандай қилиб Пайғамбарнинг намози улар учун таскин бўлиши мумкин (9:103)?
45. Агар 75:31 ва 96:10 даги “солла” калимаси намоз ўқишни билдирса, унда 9:103 ва 33:56 “солли” калимаси нега энди дуо бўлиб қолади?
46. Агар 4:102 да “юсоллу” маъноси “намоз ўқиш” экан, унда нега 33:56 да “юсоллу” маъноси “баракотлар” бўлиб қолди?
47. Агар 2:238 даги “салавот” калимаси маъноси намозлар экан, унда нега 9:99 даги “салавот” калимаси маъноси қўллаб-қувватлаш, неъмат, дуо ва ҳ.к. бўлиб қолди?
48. Агар 2:157 да “салавот” калимаси маъноси қўллаб-қувватлаш ёки баракот экан, нега 22:40 да “салавот” бирданига яҳудий ибодатхонаси бўлиб қолди?
49. Агар 2:125-да “мусолла” калимаси маъноси “одамлар учун мулоқот ва ёрдам макони” экан, унда нега ва қандай қилиб 107:4 даги “мусоллийн” кўплик шакли “ритуал намоз ўқувчилар” бўлиб қолди?
50. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва бу Пайғамбар ва унинг асҳобларига буюрилган илоҳий буйруқ бўлса, унда қуйидаги салотларда қайси ритуал намозлар айтилган:
қушларнинг салоти (24:41),
ижтимоий фаровонликка чорлаган Шуъайбнинг салоти (11:87),
Иброҳим ва Исмоилнинг салотлари (14:37, 14:40, 19:54-55),
Исҳоқ ва Йаъқубнинг салотлари (21:23),
Мусонинг салоти (20:14),
Мусо ва Ҳорун эргашганларнинг салоти (10:87),
Исроил ўғилларининг салоти (2:43-45, 5:12-13),
Закариёнинг салоти (3:39),
бешикдаги Исонинг салоти (19:31),
Аллоҳнинг салоти (2:157, 33:43),
Аллоҳ ва малакларнинг Набийга салоти (33:56),
Аллоҳнинг мўминларга салоти (33:43),
маййитнинг васияти учун гувоҳлик берувчи бегоналарнинг салоти (5:106),
мушрикларнинг мусулмонларга биродар қилувчи салоти (9:4-11),
Макка аҳлининг фақат ҳуштак ва қарсакли салоти (8:35),
Аҳли Китоб билан бўлган салот (5:58),
кофирлар билан бўлган салот (4:100-103, 5:58),
ўрта салот (2:238),
тонгги ва тунги салот (24:58),
салотларига бепарво бўлганларнинг салоти (107:1-7) ва б.?
51. Агар Салот ҳақидаги оятлар Қуръон услубига биноан, баъзида шеърий ва сирли туюлса-да, нега унда бу оятларни тиловат қилиш тантанали маросимга айланиши керак?
52. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва давр ўтиши билан асл мазмунидан узоқлашгани маълум бўлса, унда қандай қилиб аслидан узоқ бу ритуал Қуръоннинг муҳим буйруғи бўлиши керак?
53. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва унинг учун ВАҚТ (ритуаллар учун соатлар) шарт бўлса, унда нега бу соатлар Қуръонда аниқ кўрсатилмайди?
54. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва уни маълум ВАҚТларда ўқиш шарт бўлса, ва бу вақтлар барча мусулмон умматига тааллуқли бўлса, унда нима учун маълум вақтларда буюрилган салотни қоим қилиш буйруғи (Ақими-Салот) барча умматига эмас, биргина Расуллуллоҳга тааллуқли (17:78-79, 11:114)?
55. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва уни маълум ВАҚТларда ўқиш шарт бўлса, қандай қилиб бир имом кетма-кет келиб алмашувчи жамоага бош бўлиб, битта намозни ўқиб беради (4:102)?
56. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, уни аниқ ВАҚТларда ўқиш шарт бўлса, унда салотларида 24/7 давомли бўлган мусоллийн кишилар (доимун 70:21-23) кимлар (24:7-29)?
57. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, уни аниқ ВАҚТларда ўқиш шарт бўлса, унда оятдаги “салотларида доим” (70:23) иборасини қандай тушуниш керак ва қандай қилиб бир одам 24/7 салотда доим бўлиши мумкин?
58. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва унда доим бўлиш дегани эрталаб тургандан то кечаси уйқуга ётгунгача давом этувчи ҳаётий жараён дейиладиган бўлса, унда нега бу ритуални бир кунда 3-5 марта такрорласа, салот соқит бўлади?
59. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва салотда давомийлик тарғиб этилса, унда нега маст ҳолда салотга яқинлашиш таъқиқланади?
60. Агар САЛОТ “фаҳш ва мункар”дан қайтарса (29:45), НАМОЗ эса кунига 5 маҳалга чекланган, унда қолган вақт “фаҳш ва мункар”дан қандай сақланади?
61. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва уни доимий ўқиш керак бўлса, унда нега қуёш чиқиши билан бекор бўлади?
62. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, ва уни доимий ўқиш керак бўлса ва у қуёш чиқиши туфайли зое бўлиб, қайта ўқиш зарур бўлса, унда нега Қуръонда бутунлай бошқача, яъни салотнинг зое бўлиши шаҳватларга эргашиш экани, фақат тавба қилиб, иймон келтириш ва яхши амаллар қилиш билан тузалиш мумкинлиги айтилади (19:59-60)?
63. Агар чиндан ҳам кунига 3-5 марта намоз ўқиётган киши Салотни қоим қилаётган бўлса, унда нега салот қилмайдиганлар Қуръонда бошқача номланади:
“юз ўгирувчилар” (тавалла, 75:31-32),
“шаҳватларига эргашувчилар” (19:59),
“аҳдни бузганлар” (9:4-5),
“мискинни таом бермайдиганлар” (74:42-44, 69:30-37, 107:1-7) дейилади?
64. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса ва унинг вақтлари Қуёш ҳаракатига кўра белгиланса, унда кунлар жуда қисқа ёки жуда узун бўлган қутбий жойларда ёки қуёш бир неча ой давомида ботмайдиган ёки чиқмайдиган минтақаларда қандай қилиб ўқилиши мумкин? Қуёш ҳеч қачон ботмайдиган ёки ҳеч қачон чиқмайдиган Шимолий ёки Жанубий қутбда-чи?
65. Агар САЛОТ бу ритуал НАМОЗ бўлса, (Қуръонда Салот зикр этилган 24:58 оятда “уч шахсий вақт” (салосун аурот) дейилади, “намоз вақтлари” дейилмайди), унда нега ҳеч қачон “уч намоз вақти” дейилмайди? Биргина бу оят эмас, Қуръонда “салот” калимаси келган 83 оятнинг ҳеч бирида йўқ?
66. Агар Салот ҳар куни беш маҳал ўқиладиган ритуал Намоз бўлса, унда нега бу беш маҳал деган гап қадимий зардуштийликдаги Арда-Вироф-Нома ҳикоясининг нусхасида, яъни Меърож ҳадисларида келади?
67. Агар Салот ҳар куни беш маҳал ўқиладиган ритуал Намоз бўлса, унда нега бу беш маҳал деган гап зардуштийликдаги беш маҳал ибодатни (зардуштликдаги Namoz ритуалини) бирма-бир такрорлайди, ва бу келиб чиқиши Форс зардуштлари бўлган ҳадис тўпловчилари тарафидан ўргатилади?
/// РУКУЪ
68. Агар РУКУЪ (ризо, майл, лоқайд бўлмаслик, ўзини паст тутиш) маъноси ритуал намоздаги эгилиш бўлса, унда нега 2:43 да намоз билан эмас, аксинча закот билан бирга зикр қилинади?
69. Агар РУКУЪ ритуал намоздаги эгилиш бўлса, унда нима учун 5:55 да Рукуъ на Намоз билан, на ундаги бадан ҳаракатлари билан эмас, аксинча Закот билан бирга зикр этилади?
70. Агар РУКУЪ ритуал намоздаги эгилиш бўлса, агар 2:43 ва 5:55 да рукуъ намоз билан эмас, балки закот бирга зикр этилган бўлса, қандай қилиб рукуъ закотнинг эмас, намознинг рукни бўлиб қолган?
71. Агар РУКУЪ ритуал намоздаги эгилиш бўлса, унда нима учун Марямга келган буйруқда фақат рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ қилиш буюрилади-ю, сажда қилувчилар билан сажда қилиш эса йўқ (3:43)?
72. Агар РУКУЪ ритуал намоздаги эгилиш бўлса, ортидан сажда қилинса, нега унда 3:43 да аввал сажда кейин рукуъ келади?
73. Агар РУКУЪ ритуал намоздаги эгилиш бўлса, унда нега 2:125 да сажда алоҳида феъл эмас, аксинча, рукуънинг бир сифати бўлиб келади?
74. Агар РУКУЪ худди сажда каби намоздаги бадан ҳаракати бўлса, агар “иркаъуу” ва “усжудуу” ҳар буйруқ келганида бу ҳаракатларни қилсангиз, у ҳолда бу буйруқлар билан бирга келган “уъбудуу” ва “ифъалуу” каби буйруқларни ўқиганда (22:77) қайси бадан ҳаракатларини қиласиз?
75. Агар РУКУЪ намоздаги бадан ҳаракатларини билдирса, у ҳолда 9:112 да санаб ўтилган “тавба қилиб қайтувчилар (таибун), Аллоҳга ибодат қилувчилар (ъабидун), Аллоҳни гўзал исмлари билан ҳамд айтгувчилар (ҳамидун), Ер юзида саёҳат қилувчилар (саиҳун) каби фазилатлар қаторида РОКИЪУН (…???), буйруққа тўлиқ таслим бўлувчилар (сажидун), маъруфга буюрувчилар (омируна бил-маъруф) ва ёмонликдан қайтарувчилар (ноҳуна ъанил-мункар) ва Аллоҳнинг ҳудудларига ҳофизлар (ҳофизуна ли ҳудудиллаҳ)”, унда “таибун”, “ъабидун”, “ҳамидун”, сўзлари қайси бадан ҳаракатларига айтилган?
76. Агар РУКУЪ намозда эгилиш бўлса, унда қандай қилиб ёлғончилардан буни сўраши мумкин (77:47-48)?
77. Агар РУКУЪ намозда эгилиш бўлса, унда нега ҳар намоздаги рукуълар сони турлича, ҳолбуки Қуръонда рукуълар сони деган гап умуман йўқ-ку?
78. Агар РУКУЪ намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб рукуъ билан бирга келган сажда калимаси 2:32, 7:11, 7:161, 12:4, 13:15, 16:48, 16:49, 22:18 ва 55:6 каби оятларда ҳеч қандай бадан ҳаракатини англатмайди?
/// САЖДА
79. Агар САЖДА (тўлиқ таслим бўлиш, буйруққа мувофиқ ҳаракат қилиш) намозда пешонани ерга текказиш ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб Коинотдаги барча нарса ҳамда уларнинг соялари ихтиёрий ёки беихтиёр пешонани ерга текказади (13:15, 16:48)?
80. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб осмонлару-ердаги барча жонли-жонсиз мавжудот, шу жумладан қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, кўплаб одамлар – Аллоҳга сажда қилишади (22:18, 16:48-50, 55:6)?
81. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда коинотдаги барча жонзотлар, шу жумладан учаётган қушлар қандай намоз ўқийди ва пешонасини ерга қўймай Аллоҳга қандай сажда қилади (24:41)?
82. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда бундай ҳаракатни содир этмасдан қандай қилиб сажда қилувчилар орасида бўлиш мумкин (15:98, 24:41)?
83. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб малаклар сажда қилдилар-у, биргина Иблис Одамга сажда қилишни рад қилди (2:34, 7:11-12, 15:29-33, 17:61, 18:50, 20:116, 38:72-76)?
84. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб осмон жисмлари Юсуфга сажда қилишди (12:4)?
85. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда Фиръавннинг соҳирлари пешонани ерга текказиб турган ҳолатида қандай қилиб имонни баён қилишлари мумкин? (20:70, 7:120, 26:46).
86. Агар САЖДА намозда пешонани ерга текказиш бўлса, унда Бани Исроил сажда қилиб шаҳар дарвозасидан қандай киради (2:58, 4:154, 7:161)?
87. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, агар 2:125 даги “лит-тоифийна, вал-ъокифийна, вар-руккаъи-с-сужуд” дея алоҳида ритуал ҳаракатлар саналган бўлса, унда нима учун бу ерда сажда алоҳида “ва” дея ажратилган ҳаракат эмас, балки рукуъ ҳаракатининг бир сифати холос?
88. Агар САЖДА оятларида пешонани ерга текказиш лозим бўлса (84:20-22, 19:58, 17:107, 32:15), унда қандай қилиб намозда бу қироатни тинглаганлар пешонани ерга текказмасдан давом этишлари мумкин?
89. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда “Қуръондан олдин илм берилганларга Қуръон тиловат қилинганида қандай қилиб ияклари узра йиқилиб, сажда қилурлар” (17:107)? Қандай қилиб ияк узра йиқилиб сажда қилиш мумкин? Нима учун оятда сажда алоҳида бадан ҳаракати эмас, балки ияклари узра йиқилишга тааллуқли бир сифат холос?
90. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, нега Сабаъ халқи Аллоҳга сажда қилиш ўрнига Қуёшга (27:24-25), Юсуфнинг рўёсида эса ўн бир сайёра, қуёш ва ой унга (Юсуфга) “сажда қилади” (12:4)?
91. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса ва агар намоздаги қатъий тартибга кўра сажда рукуъдан кейин қилинса, унда нега у фақат рукуъдан олдин буюрилади (3:43)?
92. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб “болдир очиладиган кунда” одамлар саждага чақирилади (68:42-43)?
93. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб бир гуруҳ саҳобалар (қилич, қалқон, ўқ, камон ва найзалар каби силоҳларни) ўта хавфли, кескир ва оғир қуролларни кўтарган ҳолда сажда қилишарди (4:102) ?
94. Агар САЖДА намоздаги фарз бадан ҳаракати бўлса ва агар бу фарз охирги ўтириш фарзидан (қаъдаи охирдан) олдин бажарилса, унда нега 4:102 да саҳобалар охирги фарзни бажармай туриб, намоздан чиқишга буюрилган?
95. Агар САЖДА намоздаги фарз бадан ҳаракати бўлса ва агар ҳар бир ракатда икки марта қилиниши керак бўлса, у ҳолда 4:102 да қандай қилиб бир сажда билан ўқилади?
96. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, унда қандай қилиб саҳобаларнинг юзларида сажда излари қолади (48:25, 48:29)?
97. Агар САЖДА намоздаги бадан ҳаракати бўлса, нега калиманинг С-Ж-Д ўзаги Қуръонда 92 марта учрайди, аммо намоздаги биз билган сажда ритуалидан бутунлай бошқа нарсани англатади?
/// ҚИЁМ
98. Агар ҚИЁМ (сабот ила оёқда туриш) ритуал намознинг фарзларидан бири бўлса, унда нега 2:238 да Қиём Салотул-вусто амридан сўнг алоҳида амал сифатида буюрилади?
99. Агар “Ақийму-с-салот” намозда тик туриш бўлса, унда нима учун “Ақому-т-Таврота вал-Инжил” ҳеч бир таржимада “Таврот ва Инжилда тик туриш” эмас (5:66, 5:68)?
100. Агар биров “Ақийму-с-салот” буйруғига амал қилиб, намозда тик турса, “Ақому-т-Таврота вал-Инжил” (5:66, 5:68) оятларига қандай амал қилади?
101. Агар “Ақийму-с-салот” намозда тик туриш бўлса, унда нега “Ақийму-д-Дин” (42:13) ҳеч бир таржимада “динда тик туриш” дея келмайди?
102. Агар кимдир “Ақийму-с-салот” (2:43) буйруғига амал қилиб, ритуал ҳаракатларни бажарса, у ҳолда “Ақийму-д-Дин” (42:13) буйруғига қандай амал қилади?
103. Агар кимдир “Ақийму-с-салот” (2:43) буйруғига амал қилиб, ритуал намозда тик турса, қандай қилиб “Ақим важҳака” (30:30, 30:43) буйруғига амал қилади?
104. Агар “Ақийму-с-салот” намозда тик туриш бўлса, у ҳолда “Ақийму вужуҳакум ъинда кулли масжид” (7:29) буйруғига қандай амал қилади?
105. Агар Қуръондаги “Ақийму, Ақому, Ақийму-с-салот” калималари, Қиёмни, яъни намозда тик туришни билдирса, унда Қуръондаги ушбу оятларда “”Ақийму, Ақому” нимани англатади: “Ақому-т-Таврота вал-Инжил” (5:66) “Туқийму-т-Таврота вал-Инжил” (5:68), “Ақим важҳака ли-д-дин”, (10:105, 30:30, 30:43), “Ақийму вужуҳакум” (7:29), “Ақийму-д-дийн” (42:13). Бу дегани аҳли китоблар Таврот ва Инжилда тик туришлари керакми? Ёки биз динда тик туриш ёки юзимизда (вужухакум) тик туриш қандай бўлади?
106. Агар ҚИЁМ тик туриш бўлса, унда “Эй Муззаммил! Кечаси қиём эт… (73:1-2)” деганда нега дарров намоз тушунилади, бошқа нарса, масалан, ўқиш-ўрганиш-ўргатиш ёки бошка фаолият эмас?
107. Агар ҚИЁМ намоздаги туриш бўлса, унда Пайғамбар қандай қилиб “Қуёш ботгунича ва тун қоронғусигача” намозда туриши керак? (17:78)
108. Агар ҚИЁМ намоздаги туриш бўлса, қандай қилиб Пайғамбар тунда туриши керак (73:1-2, 73:20)?
109. Агар ҚИЁМ ритуал намоздаги туриш маъносини англатса, унда Қуръонда 22 турли шаклларда 660 маротаба учрайдиган Q-W-M ўзакли бу калиманинг маъноси нима?
/// РАКЪАТ
110. Агар РАКЪАТ (ритуал намоздаги бўлимлар) салотни ташкил этувчи бутунлик бўлса, агар салот бу намоз бўлса, унда нега муфассал ва мубийн китоб бўлмиш Қуръонда ракъатларни тўлиқ ва бошдан-оёқ ўргатувчи биронта оят йўқ?
111. Агар САЛОТ бу намоз бўлса, агар ҳар бир намоз маълум ракъатлардан иборат бўлса, унда нега Қуръонда ракъатлар, уларнинг сони, уларда нималарни ўқиш, қачон ва қандай шаклда рукуъ ёки сажда қилиш, қачон ўтириш ёки салом бериш каби оятлар йўқ?
112. Агар САЛОТ бу намоз бўлса, намоз ракъатлардан иборат бўлса, унда нега ҳар ракъатда фарз бўлган “сажда, рукуъ ва қиём” – Қуръонда ҳеч бир оятда айтилмаган ва ҳеч бир оят бу тартибни бермаган?
/// ҚИБЛА
113. Агар ҚИБЛА (диққат маркази) ритуал намозда юзни буриш бўлса, унда нега Қибла ҳақидаги қатор оятларда (2:142-150) бирор марта намоз-салот зикр этилмайди?
114. Агар ҚИБЛА ритуал намозда юзни буриш тарафи ва фарзлардан бўлса, унда нега Қуръон 2:177 да юзни бирор тарафга буриш ҳеч қандай яхшилик ёки тақвога алоқаси йўқлиги айтилади?
115. Агар ҚИБЛА ритуал намозда сажда қилиш тарафи бўлса, унда соялар ўнгга ва сўл тарафга эгилиб, қандай сажда қилади? (16:48)
116. Агар ҚИБЛА ритуал намозда юзни бурадиган ўзгармас тараф бўлса, унда нега Қуръонда қай тарафга йўналсангиз ҳам Аллоҳнинг юзини кўрасиз, дейилади (2:115)?
117. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги сажда томони бўлса, нега бу барча мавжудот Аллоҳники деган Қуръондаги тушунчага зид?
118. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги Каъба йўналиши бўлса, нега Мусо қавмига Мисрда уйларини қибла қилиб олиш буюрилган (10:87)?
119. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф бўлса, агар у “Иброҳим қурган Каъба” бўлса, унда нега Мусо ўз қавмига янги қиблалар қуришни буюради, ахир бу вақтда Каъба бор эди-ку (10:87)?
120. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф бўлса ва Мусо қавмининг Мисрдаги уйлари қиблага (яъни намоздаги тарафга) айлантирилган бўлса, унда нега 10:87 да қиблага юз тутиш ёки юзларини унга буриш буюрилган гап йўқ?
121. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф бўлса, нега одамларнинг уйлари қиблага айлантирилган, барчаси битта қиблага йўналмаган (10:87)?
122. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф бўлса, унда Иброҳим Осмонлар ва Ерни яратган Зотга юзланганида, қайси тарафга юзланган (6:79)?
123. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф бўлса, унда нега салот калимаси келган оятларда қиблани қўя туринг, юзни буриш ҳақда биронтаям гап йўқ?
124. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф бўлса, унда Пайғамбарга Масжид-ал-Ҳаром тарафга юзланиш буюрилган оятларда нега намоз-салот умуман зикр этилмаган (2:143-146, 2:149)?
125. Агар ҚИБЛА ритуал намоздаги тараф ва Маккадаги Каъба бўлса, унда нега Қуръонда унга (Каъбага) қараб сажда қилиш ва намоз ўқиш буйруғи йўқ?
126. Агар ҚИБЛА калимасининг асл маъноси ҳақиқий маънода диққат маркази бўлса, унда қандай қилиб ҳақиқий қиблага эргашиш учун бинога, масалан Каъба дейилган уйнинг тошли бурчагига жисмонан юзланиб туриш керак?
/// ТИЛОВАТ
127. Агар ТИЛОВАТ (Қуръон оятларини ўқиш) салотдаги фарз амаллардан бўлса, унда ҳеч қачон Қуръон ўқимаган, Қуръон нузулидан олдин яшаб ўтган кишиларнинг тиловати нима (10:87, 11:87, 19:58-60, 14:40, 20:14)?
128. Агар салотда фақат Қуръон ўқиш, ундан бошқа бирон матн ёки манба ўқимаслик керак бўлса, у ҳолда Қуръон нузулидан олдингилар қандай қилиб салотни қоим қилганлар (10:87, 11:87, 19:58-60, 14:40, 20:14)?
129. Агар салот бу ичида Қуръон оятлари ўқиладиган ритуал намоз бўлса ва барча мусулмон наслларига бирдек фарз бўлса, унда нега ТИЛОВАТ буйруғи фақат Пайғамбарга қаратилган (17:78-79, 17:106, 29:45, 29:48, 29:51, 65:11) ва имон келтирганларга эса ТИЛОВАТ буюрилмаган?
130. Агар салотни қоим қилиш учун мусулмонлар Қуръонни ўртача овозда ТИЛОВАТ қилиши фарз бўлса, унда нега фақат бу буйруқ фақат пайғамбар билан чекланган, имон келтирганларга буюрилмаган (17:110, 7:205)?
131. Агар ТИЛОВАТ, (яъни салотда Қуръон ўқиш) бунчалар муҳим бўлса, унда нега маст ҳолатда салотга яқинлашиш таъқиқланади? (4:43, 5:91).
/// ТАҲОРАТ ва ТАЯММУМ
132. Агар ТАҲОРАТ, ғусл ва таяммум (жамоат йиғилишларидан олдин баданий тозалаш усуллари), эркагу-аёл учун намоздаги фарз амал бўлса, унда нима учун Қуръонда таҳорат фақат эркаклар учун буюрилган (4:43, 5:6)?
133. Агар таҳорат, ғусл ва таяммум ҳар бир намоз учун зарур бўлса, агар жамоат намозига улгурмаган кишилар ёлғиз ўзи ўқиши шарт бўлса, унда нега таҳорат фақат жамоат намозига борувчи эркакларга буюрилган (4:43, 5:6)?
134. Агар таяммум намоз учун тозаланиш бўлса, қурғоқчил чўл шароитида жамоатга сув эмас, нега айнан тоза қум амалий ечим бўлган?
/// 5 МАҲАЛ
135. Агар АНЪАНАВИЙ ИБОДАТ (ривоятлар асосидаги ритуал намоз) Қуръондаги САЛОТ билан бир бўлса, унда нега Қуръонда Бомдод, Пешин, Аср, Шом, Хуфтон ва ҳ.к. номлар йўқ?
136. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Витр-вожиб намози Қуръонда йўқ?
137. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Қуръонда кўпроқ Салотнинг норитуал жиҳатларига (мас. хушёрлик, оятларни тўғри англаш каби) урғу берилади ва эринчоқлик ёки риё каби ахлоқий нуқсонларни кескин қоралайди (4:43, 4:142, 5:91, 8:35)?
138. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, агар Салот ҳақиқатан ҳам реал ҳаётда Аллоҳни эслаш учун қоим қилинадиган бўлса (20:14, 29:45) унда нега ритуал намозда Аллоҳнинг Эслатмаси, Зикри бўлмиш Қуръонда йўқ калималарни ёдлаш талаб қилинади?
139. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда бузилган мазҳабчи Азон нега Қуръонда айтилмаган?
140. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега таҳоратда бадан аъзоларини 3 мартадан ювиш Қуръонда йўқ?
141. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега намоз вақтида эркаклар ва аёллар бошларини ёпишлари шартлиги Қуръонда йўқ?
142. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега жойнамоздан фойдаланиш Қуръонда йўқ?
143. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега намозда энг кўп такрорланадиган “Аллоҳу Акбар” ифодаси Қуръонда йўқ (Қуръонда фақат Аллоҳнинг Кабир исми келади, 13:9, 22:62, 31:30)?
144. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Сано айтиш (Субҳонака дуоси) Қуръонда йўқ?
145. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега ҳар бир ракаатда Фотиҳа сурасини ўқиш Қуръонда айтилмаган?
146. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Фотиҳа сурасидан кейин ОМИН дейиш Қуръонда йўқ?
147. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега пешин ва аср намозлари 17:110 даги буйруққа хилоф тарзда бутунлай овоз чиқармасдан ўқилади?
148. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега рукуъ қилаётиб “Субҳаана Раббий Ал-Азим”, сажда қилаётиб эса “Субҳаана Раббий Ал-Аъла” денглар, деб буюрилмаган?
149. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Қуръонда “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейиш ўргатилмайди?
150. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега бино бурчагидаги тошга қараб (Каъбадаги Қора тош, Ҳажар ал-Асвадга) сажда қилиш Қуръонда йўқ?
151. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нима учун охирида Аттаҳият деган нақорот ўқиш Қуръонда йўқ?
152. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Ташаҳҳудда кўрсаткич бармоқни кўтариш Қуръонда кўрсатилмаган?
153. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега Иброҳим ва оиласига ўхшаб, Муҳаммад ва оиласига ҳам саловот айтиш ҳақида Қуръонда буюрилмаган?
154. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега 33 марталаб тасбеҳ-такбир-таҳлил айтиш Қуръонда кўрсатилмаган?
155. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, нега Витр намозида Қунут дуосини ўқиш Қуръонда айтилмаган?
156. Агар Қуръондаги Салот бу ритуал намоз бўлса, унда нега намознинг охирида чап ва ўнг елкага салом беришлар Қуръонда йўқ?
/// АМАЛИ СОЛИҲ
157. Агар Салот бу солиҳ амал сифатида жамиятдаги ислоҳот ишлари эмас, ритуал намоз бўлса, унда нега Аллоҳ Ўз Каломида фақат амали солиҳ туфайли жаннатга киритишини айтади, ритуаллар туфайли ЭМАС (19:59-60)?
158. Агар салотни қоим қилиш жамиятдаги ислоҳот ишларини англатмаса, унда нега Қуръон салотни қоим қилишни амали-солиҳ сифатида зикр этади (2:277, 7:170, 19:59-60, 21:73, 11:114, 3:39)?
159. Агар салотни қоим қилиш жамиятдаги ислоҳот ишларини англатмаса, унда нега Қуръон “Мусоллийн”ларни (салотни қоим қилувчиларни) “Муслиҳийн” (ислоҳ қилувчилар дейди (7:170)?
160. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда нега Қуръонда салот калимаси доим ижтимоий қўллов, муҳтожларга ёрдам, очни тўйдириш, етимни бошини силаш каби ижтимоий ислоҳ фаолияти билан бирга келтирилади (74:42-44, 107:1-7; 69:30-37)?
161. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда Моъун сурасидаги “Мусоллийн” ва “Салотиҳим” деганда қандай ритуал намоз айтилган?
162. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда нега Закариёнинг салоти унинг намозидан ажратилган ҳолда, ислоҳот ишлари сифатида зикр этилган (3:38-39)?
163. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда “Иброҳимнинг мақоми” ни қандай қилиб “Мусолла” – бутун инсоният учун ёрдам ва мулоқот ўрни сифатида олиш мумкин (2:125)?
164. Агар салот жамиятда/дунёда тинчлик-омонлик ўрнатишни истаган (муслим – тинчлик ўрнатувчи, таъминловчи ва шу орқали Аллоҳнинг қонуниятига таслим бўлувчи), Иброҳимнинг маънавий авлодлари бўлмиш ҳаниф (инсонлар ижод этган динларга бўйин эгмаган) инсонларга, унинг (Иброҳимнинг) ислоҳот миссиясини давом эттириши учун Қуръоний вазифа бўлса (14:37-40), унда қандай қилиб ритуал бадан ҳаракатларни такрорлаш билан бу вазифа бажарилиши, тинчлик ўрнатилиши/таъминланиши мумкин?
165. Агар салот ижтимоий ислоҳот ишлари эмас, ритуал намоз бўлмаса ва унинг мақсади Аллоҳнинг юборган Рисолатини ўрганиш орқали Аллоҳни зикр этиш бўлса (29:45, 20:14), унда нега Қуръон бу зикрни Амали-Солиҳ билан тенглайди (7:170, 11:114, 19:60-61, 20:14, 21:73, 29:45)?
166. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса ва Исломда салот (тинчлик ўрнатиш орқали Аллоҳга таслим бўлиш) марказий роль ўйнаса, нега унда Қуръонда Иброҳим алайҳиссалом оламларнинг Раббига бадан ҳаракатларини такрорлаш орқали таслим бўлди, деб айтилмаган, балки фақат рационал фикрлаш ва яхши ишлар орқали Якка Худога қуллик қилгани ҳақида айтади (2:125-131, 6:79, 6:161, 16:120-123)?
/// ЕЧИМ
167. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда нима учун Мусога салотни қоим қилиш буюрилди (20:14)? Ҳолбуки, уни тоққа чақиришдан мақсад шунчаки ритуалларни муҳокама қилиш эмасди, балки унинг элчи сифатида Рисолатни етказишдан бошқа вазифаси йўқ эди (5:92, 5:99, 16:35, 16:82).
168. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, нега Мусо Фиръавннинг зулмига қарши чиққанида (20:24-47), қавмининг ижтимоий ҳаётини тартибга солиб, илоҳий амрни рўёбга чиқариш буюрилиб, бунга Аллоҳни зикр этиш учун салотни қоим қилиш дейилади?
169. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда нега Бани Исроил айнан Сабр ва Салот орқали ўз жамияти фаровонлигига эришишга чақирилган? (2:44-45)?
170. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, нега Шуайб пайғамбарнинг адолатга чақириши ва муҳтожларга мол-бойлик инфоқ тақсимлашга чақириши Салот дея таърифланган (11:87 ва 7:85, 29:36-37)?
171. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда қандай қилиб бу ритуал бадан ҳаракатлари билан (эътибор беринг, оятда “Сенинг Салотинг” дейилади 11:87) қавмнинг ижтимоий-иқтисодий тизимига ўзгартириш киритиш мумкин?
172. Агар салот ритуал намоз бўлса, унда қандай қилиб унинг “ритуал намози” қавмидаги ота-боболари сиғиниб ўтган нарсаларни тарк этишга буюради (11:87)?
173. Агар салот ритуал намоз бўлса, қандай қилиб ритуал бировга бирор иш қилишни буюра олади (11:87)?
174. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, нима учун Қуръонда бирон бир қавмни йўқ қилиб юбориш учун ритуалларни бажариш-бажармаслик ёки соқол қўйиш-қўймасли, ҳижоб ўраш-ўрамаслик ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, балки аксинча, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовузлар ягона сабаб экани айтилади (6:6, 10:13, 30:41-43)?
175. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас ритуал намоз бўлса, унда нега бу ерда тинч-омон муҳит ёки иқтидор-имкониятга эга бўлиш салотни қоим қилиш учун зарурдир (4:103, 21:73, 22:41)?
176. Агар салотнинг асосий мақсади шахсий ва ижтимоий ҳаётда тартиб-интизом ўрнатиш учун Аллоҳнинг юборган Рисолатини ўрганиш/ўргатиш (Аллоҳни эслаш) бўлса, унда нима учун салотни қоим қилиш учун на шахсий, на ижтимоий ҳаётга таъсири бўлмаган бадан ҳаракатларини такрорлаш ва ўзи тушунмаган тилда нақоротларни қайтариш лозим?
177. Агар салот бу реал воқеъликда Аллоҳнинг эслатмаларига мувофиқ ҳаётни барпо этиш (29:45, 20:14) эмас, шунчаки ритуал намозни ўқиш бўлса, қандай қилиб у фаҳш ва мункардан тия олади? (29:45)?
178. Агар салот ижтимоий ислоҳот эмас, ритуал намоз бўлса, унда қандай қилиб фаҳш ва мункарни (яъни қотиллик ва фоҳишалик каби моддий/маънавий бузғунчиликни) олдини олиш учун жамиятдаги ўзаро муносабаларни ислоҳ этишдан яхшироқ чора бўлиши мумкин?
179. Агар салот “фаҳш ва мункар” дан ҳимоя қилувчи ритуал намоз бўлса (29:45), унда нега ритуаллар орқали ҳеч бир золим ҳукмдор, бузуқ раҳбар, сохтакор дин пешволари, радикал экстремист қотиллар бугунгача тийилгани кўрилмади?
180. Агар салот ритуал намоз бўлса, унда нега Қуръонда унинг маъно ва мақсадлари мазҳабдаги чалкашлардан бутунлай фарқ қилади?
181. Агар салот ҳақиқий ҳамдардлик ва унинг асл мақсадига мувофиқ амал қилишни талаб этса, унда Қуръондаги Салотни юзйиллар кейин илова этилган зардуштча намоз вақтлари, унинг қазоси, жазоси, ундаги бадан ҳаракати турлари ва ўзинг тушунмаган тилдаги нақоротларни қайтариш каби мазҳаб ва ривоятлар қафасидан қутқариш вақти келмадими?