Today

ШЕРАЛИ КОМИЛОВ БЎЙИЧА АСЛ ХАҚИҚАТЛАР

(Мавзу анчагина катта бўлганлиги сабабли қисмларга бўлиб очиқлантиришга қарор қилинди)

Шерали Комиловни 2022-йилда қамалиши тарихи.
1-ҚИСМ.
2022-йил август ойлари, Шерали Комилов Бобир парадист сабаб бўлиб, Ўзбекистондаги гейларнинг изидан тушади. Бунга туртки эса, Бобирларнинг сўхбатини яширин тарзда эшитган Детектив жамоаси ижтимоий тармоқда Ўзбекистонлик гейларнинг сайтлари борлигини билиб қолади ва ўша сайт ва каналларни ичидаги одамларнинг шахсини ўрганиш давомида 125.000 дан ортиқ гей борлиги ва улар ичида ИИВ, прокуратура, суд, хокимият, солиқ, кадастр, божхона ва бошқа соха вакилларини аниқлашади.
Шерали Комилов яширин тарзда видеога олган Бобир пародист ва бошқалар иштирокидаги гейлар базмидаги сўхбатлар мазмуни хисобланган видео исботни очиқлантириб юборади ва билиб-билмай ёки атайин бир жумлани видео исботдан кесмайди яъни гейларнинг оғзидан " ИИВ вазири Пўлат Бобожоновнинг ўғли билан жияни хам гей, бизлар билан романтика қилиб туради". (Видео исбот халиям "Шерали Комилов-Детектив" телеграм каналида турибди)
Ана шу видеодан кейин Шерали Комилов устидан ИИВ вазири П. Бобожоновнинг оғзаки буйруғи билан Қарши шахар ИИБ да сохта аризачилар аризаси билан жиноят иши қўзғатилади ва Ш. Комиловга қидирув ва сиртдан қамоққа олиш қарори чиқартирилади. Ш. Комилов бу нарсадан дархол хабар топади ва Тошкент шахридаги гостинницалардан бирида ИИВ тезкор гурухи ходимларини ўзи кутиб олади. Тезкор гурух таркибида Республика ИИВ терроризмга қарши кураш бўлими, Тошкент шахар ГУВД жиноят қидирув бўлими, Қашқадарё жиноят қидирув бўлими ходимлари, жами-12 киши бўлган эди.
Комилов Тошкент шахар ГУВД тергов изоляторига жойлаштирилади. Кечаси 12 дан кейин ИИВ терроризмга қарши кураш бўлимидан "Шерзод" ва "Акбар" исмли тезкор вакиллар Комиловни сўхбатга тортишади. Мавзу-2 та:
1-си, Аброр Абдуазимовнинг "қайнонаси" мурожаати бўйича ишни ўрганмаган участка инспекторининг ноқонуний харакати бўйича;(участка инспекторининг овозлари Комилов томонидан ижтимоий тармоқда очиқлантирилган эди)
2-си , Бобир пародист ва гейлар базми ва уларнинг ноқонуний харакатлари. (Видео исботни бутун дунё кўрганди ўшанда)
2 та холат бўйича хам Шерали Комиловдан чора кўрилишини сўраб ёзилган ариза олиб кетилади.(Шерали Комилов кейинчалик негадир бу 2 та ариза хеч қаерда регистрация қилинмаганини билиб қолади)
Эрталаб Комилов Тоштурмага ўтказилади. 5 кундан кейин Қашқадарёга этап қилинади. Бир хафтадан кейин терговга тортилади. Ш. Комилов ўзига қўйилаётган сохта айбловларни бўйнига олмайди ва тергов суриштирувини талаб қилади. Терговчи эса, " рахбарлар илтимос қилишаяпди, бугуннинг ўзидаёқ делони ёпайлик, атрофингизда ғалати ишлар бўлаяпди, МВДдан қўшимча ариза келаяпди экан," А. М Абдуазимовнинг аризасини хам қўшворинглар 1-2 кун ичида материал етиб боради" деган топшириқ бўлган. Рахбарият эса делонгиздан келажакда қўрқишаяпди, шунинг учун тезгина бугун ёпайлик, эпласангиз суддан ўзингизни оқлаб чиқиб кетасиз" деган илтимосни қилади. Комилов иложсиз шартни қабул қилишга мажбур бўлади. Тошкентдан етиб келган аризани эса, дело судга ўтиб кетгани учун қайтаришади. (2023-йилда эса, Шерали Комиловни нохақ айблаган Жўрабек исмли ана шу терговчи пора билан қўлга тушиб, ишдан хайдалиб кетади, шериги эса қамалиб кетади, айнан шуни Ш.Комилов манзил калонияда учратиб қолиб, терговчи хақида ғалати маълумотларга эга бўлади. Бу энди алохида мавзу)
Шерали Комилов Қарши турмада собиқ ходимлар учун ажратилган камерада ўтиради. Камерадошлари-паспорт столни бошлиғи, Гаи бошлиғи, собиқ прокурор ва олдин орган тизимида ишлаб, хайдалиб кетиб курилиш фирма очган тадбиркор.
Шерали Комилов яширин тарзда кўчадан камерасига уяли телефон олиб киради, камерада мавжуд бўлган уяли телефон бузилиб қолган, Комиловга эса телефон ўта зарур бўлган. Собиқ ходимларни орқаси қичиб, хар пайшанба бандерол орқали кўчадан навбат билан тансиқ овқат заказ қилишни бошлашади. Шерали Комиловнинг навбатидаги бандерол келганида турма муовини М. Ачилов билан муаммо пайдо бўлади. Тандиргўшт "тенг ярми олиб қўйилиш" эвазига Комиловга топширилади
Комилов иложсиз рози бўлади "лекин чиққанимдан кейин весс турмангни камчиликлари билан иттараман" деб М. Ачиловни огохлантиради. Ачилов Комиловнинг бу гапига кулади.
14 декабр куни Комилов суд залидан чиқиб кетиб қолади ва ўша пайтнинг ўзидаёқ Тошкетга йўл олади. (Ичиб қўйган қасами сабаб уйига бормайди. Қасам мазмунини хамма билгани учун ёзиб ўтирмадик)
Комилов 3 кун чарчоғини чиқариб бўлиб, интернетни ковлайди. Қарасаки, ичкарида пайтида Аброр Абдуазимов билан Бобир пародист роса шаталоқ отган. Аброрнинг Нозим инбрайин билан боғлиқ компрамати ва Бобир пародистни эркак билан секс видеосини очиқлантириб юборади. (Видео исботлар Ш. Комиловнинг телеграм каналида халиям турибди)
Аброр билан Бобир мавзусини олиб чиққанидан сўнг, лабз бўйича 28-декабр куни Қарши турманинг камчиликларини фактлари билан очиқлантириб юборади. (Комиловнинг кейинчалик хабардор бўлишича, прокуратура, ЖИЭБ фактлар бўйича текширув ўтқазганида Комиловнинг гаплари ўз тасдиғини топади. 64 камераси бор Қарши турмадан 47 та уяли телефон топишади, 16 та ходим ишлаб турган лавозимидан бўшатилади. Лекин кейинчалик бу фактларнинг Комиловга фойдаси тегмайди. Кўзлар кўр, қулоқлар кар қилиб олинади.)
Комилов Ўзбекистондаги гейлар мавзусига ёпишиб олади, гейлар сафида бўлган ва Комиловнинг хабари бўлган баъзи бир катта амалдорлар пайтавасига қурт тушади. Қарши турманинг зами М. Ачиловга ариза ёздиришади ва 5-январ куни (қамоқдан чиққанидан 2 хафта ўтиб) Комилов устидан яна жиноят иши қўзғатилиб яна сиртдан қамоққа олиш ва қидирув бўйича қарор чиқарилади.
Постдаги важлар бўйича исботлар Шерали Комиловнинг фейсбукдаги профили ва телеграм каналида халиям мавжуд


2-ҚИСМ. ҚИДИРУВ!!!

Шундай қилиб январ ойларида Шерали Комиловга яна "қамоқ эхтиёт чораси ва қидирув" бўйича сиртдан қарор қабул қилинади. Бу хақида Шерали Комиловнинг Қашқадарё ИИБ да ишлайдиган дўстлари "эхтиётингизни қилиб юринг" деб хабардор қилишади. Шунчаки қидирув бериб қўйишган лекин унчалик қизиқиш билан излашмаяпди. Хар эхтимолга қарши Ш. Комилов тайёргарлик харакатларини амалга оширади. Барча харакатларнинг молиявий харажатларини Аброр Абдуазимов томонидан қистовга олинаётган "Инбрайин" асосчиси Нозимжон Эргашев Ш. Комиловга ёрдам бериш учун бўйнига олади.
Тошкент шахридан 3 та квартира-ИИВ, прокуратура, суд биносининг ёнгинасидан "болалик оила" ниқоби остида ижарага олинади. Бу нарсада "Замонавий аёллар клуби" даги Шерали Комиловнинг 3 та қиз дўсти ёрдам беради лекин хар бири яна 2 та дугоналар орқали худди шунақа ижарага уй олинганидан хабарсиз қолишади. Ижарага олинган уйлар хам орган тизимида ишлайдиган ходимлар ёки уларнинг яқин қариндошларига тегишли бўлган уйлар бўлади. (Одатда участка инспекторлари бунақа уйларнинг яқинига хам йўлашмайди) Бундан ташқари, Чирчиқ ва Олмалиқ туманларидан хам 2 та уй ижарага олиб қўйилади.
Асосий ишончли жой сифатида Дўрмон танланади. Призидент И. Каримов томонидан "Ёзувчилар уюшмаси" га тегишли бўлган дачалардан 4 кишигагина Призидент қарори билан хусусийлаштириб берилган. Булар -Одил Ёқубов, Ўзбекистон қахрамонлари Абдулла Орипов, Озод Шарофиддинов ва Саид Ахмад. " Туризмни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг имиджини ошириш учун чет элдан чақиртирилган машхур рассом ва фотогроф " ниқобида Шерали Комилов ўша уйлардан бирига жойлашади. Бу нарсада хофиз Шерали Жўраевнинг "Гулбадан" қўшиғининг автори бўлмиш Комиловнинг мархум амакиси Мухтор Комилнинг дўсти, Ўзбекистонда жуда таниқли бўлган бир ёзувчи,шоир инсон ёрдам беради.
Бундай усулдаги хавфсизлик чораларини кўришидаги тайёргарлик ишларида Шерали Комиловга 20 кундан ошиқ вақт кетади.
Шундан кейин Ш. Комилов Ўзбекистондаги гейлар мавзусига ёпишиб олади.
Салимбойваччанинг қизи ўзининг туғулган кунини нишонлаш базмига баъзи бир санъаткорларни чақиради. Ўша базмга Бобир пародист хам боради. Базмдан Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида банк бошқарувчиси лавозимида ишлайдиган бир актив гей амалдор, бориб Бобирни олиб кетади ва у билан ишқий муносабатда бўлади. Шерали Комиловнинг "Детектив" жамоаси ана шу банкирни озгина вақт ўтиб "М" исмли жуда катта бир эркак амалдор билан хам ишқий муносабатда бўлиб юриши аниқлашади. Фактлар қўлига келиб тушганидан сўнг Ш. Комилов " қичима постлар" билан ана шу "М" нинг жиғига тегишни бошлайди. (Бу постлар халиям Комиловнинг телеграм каналида турибди)
"М" ўртага бир қанча одам қўйиб, уша одамлар орқали у унақа одам эмаслигини, керак бўлса бу нарсани исбот қилишини айтиб Шерали Комилов билан учрашишни илтимос қилади. Шерали "кўтлар билан кўришмайман хам, гаплашмайман" деб рад жавобини беради. Илтимоси рад қилинган "М" Шерали Комилов хақида маълумот тўплашни бошлайди ва Шерали Қарши шахар ИИБ томонидан фирибгарлик, хақорат ва тўхмат моддалари билан қидирувда эканини билиб қолади. Керакли кнопкалар босилиб ички ишлар тизими Шерали Комиловни жиддий излашни бошлайди лекин, натижа бўлмайди. Аввалги қўлга олиниш жараёнида Комилов паспорти билан рўйхатдан ўтиб гостинницада юрган ва ИИВ уни хеч бир қийинчиликсиз " топган" эди. 2022-йил сентябр ойида қамоққа олиниб, Тошкент шахар ГУВД тергов изоляторига жойлаштирилган Комиловнинг паспорти тўпалонда ўша жойда қолиб кетган эди ва бу сафар Комилов " нелегал" холатда харакат қилаётган эди. Шу сабабли, ИИВ Комиловнинг изига туша олмайди.(Ким эсласа, паспорт мавзуси кейин қалқиб чиқади)
Шерали Комиловнинг асосий мавзуларидан бири Аброр Абдуазимов бўлганлиги сабабли, Аброрнинг ИИВдаги куратори томонидан Шералини топиш учун Аброрга керакли кўрсатмалар берилади. Аброр бу масалада 2 кишидан ёрдам сўрайди. Биттаси Аброр учун "шайдо" бўлиб юрган, жонини беришга хам тайёр бўлган ашаддий муриди Дилмурод Маллаев, иккинчиси жонга-жон братишкаси Сайидазиз "Медгородок".
Дилмурод Маллаев Аброрнинг кўрсатмаси билан харакат қилиб, Шерали Комиловга қарши телеграмда алохида канал очиб, хар куни эфирларни амалга ошириб "мендан қўрқиб қочиб юрибсан, парик кийиб подвалларда беркиниб юрибсан" дея Шералини хақорат қила бошлайди. Хаттоки, Шералини қишлоғига бориб видео чиқишлар қилади. Унинг харакатлари тахлил қилинганда, гаплари ва харакатлари Аброрга тақлид қилинаётган оддий копировка вариант экани, мияси бурганинг кўтидай ва мустақил ўйлаш хамда харакат қилиш лаёқатига эга бўлмаган биомусор бўлганлиги сабабли Маллаев Шералида қизиқиш уйғотмайди ва хар эхтимолга қарши битта одамига уни хар замонда кузатиб туришни тайинлайди.
Сайидазиз "Медгородок" ва унинг болалари эса, Хуршид деган наркоманни наркотик таъсирида гапиртиришади. Комиловнинг ўша пайтдаги мавзўларидан бири интернет муллалар бўлганлиги сабабли, Хуршид гўёки "динни ва бу йўлдаги ахли илмларни обрўсизлантираётган атиест" дея Шерали Комиловни куракка турмайдиган сўзлар билан хақорат қилиб, Комиловнинг хиссиётига ўйнашиб учрашув талаб қила бошлайди. Чиқишларида телефон рақами ва адресини айтади. ( Унинг видеолари Шералининг телеграм каналида халиям турибди).
Хуршид хақида маълумот тўпланганда диннинг яқинига хам йўламаган, умри давомида на номоз ўқиган ва на масжидга борган оддий наркоман экани аниқланади. Атрофида гарангсиб юрган одамлар расмга тушириб суриштирилганда, "Медгородок" нинг болалари ва уларга кўрсатма бериб юрган ИИВда "Мама Роза" лақабли тезкор ходим кўзга ташланади. (Рахбарияти хаваси кетган қизларни кўндириш ва маишат шароити ташкил қилиши ортидан ходимлар унга шунақа лақаб қўйишганидан Шерали кейинчалик хабардор бўлади)
Айнан мана шу одамлар Бобир Астанов деган бола Аброрни сўккани учун ушлаб қўрқитилгани эпизодида хам кўрилади.(Бобир Астановнинг бу холат бўйича гапириб берган видеоси Комиловнинг телеграм каналида турибди)
Хуршиднинг бу видеоси Аброрнинг муридлари томонидан улашилиб, оммалаштирилиб, изохларда Шералини қўрқоқликда, сўраб ололмасликда айблаб гижгижлашади. Режа эса оддий бўлган:
-Комилов ўзини тута олмай бориб жанжал қилиши ва қаердандир келиб қолган ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилиши идорада эса, суриштирув давомида Комилов қидирувда бўлганлиги сабабли қамоққа олиниши керак бўлган. Мободо Комилов Хуршид бўйича эътироз қиладиган бўлса, Хуршидни майда безорилиги учун 15 сутка қамоқ билан вазиятга "қонуний бахо бериш" билан тугатиш.
Вазият шунақанги холатга келади-ки, Хуршидни олдига бориб хам бўлмайди лекин бормасаям бўлмайди.
Комилов бу "ўйин" га яраша қитмир ўйин қилишни бошлайди. Хуршидга алоқага чиқиб, Республика ДХХ, бош прокуратура ва ДХХнинг "Бургут" махсус отряди биноси олдидан локация ташлайди. Хуршид локацияни унга кўрсатма берган одамларга кўрсатади, улар эса бу локация қаерда жойлашганини билиб келишмайди. (Келган тақдирида хам у ерда Шералини кўришмас эди)
Шерали Хуршидга алоқага чиқиб, локация ташлаган жойига чақираверади, Хуршид эса Шералини блок қилади. Шерали эса шумликни давом эттириб, Хуршидни қизлар орқали безор қилишни бошлайди. Кайфи тарқаган Хуршид нега уни хамма безовта қилаётганини уммуман тушунмайди. Наркотик таъсирида гапирган гапларини уммуман эслай олмайди. Видеоси резонанс олиб, шов-шувга сабаб бўлгани ва ўзининг чиқишида давлатга хамда конститутцион тузумга қарши гапларни хам гапиргани хамда бу нарсалар жамоатчилик орасида мухокама бўлгани учун, унинг харакатига хуқуқий бахо берилиб, диний ва сиёсий айблов билан қамалиб кетади. Сайидазиз, Аброр ва Аброрнинг ИИВдаги кураторининг "ўйини" деб бир довдир наркоманнинг уйи куйиб кетади. Комилов эса, тузоққа тушмайди.
Жамоатчилик наздида бу воқеалар "динга ўта берилиб кетган диндорнинг интернет мулла устозларининг обруси учун жазавага тушган ва шунинг ортидан радикал харакатларни амалга оширган бир воқеадек" таъсурот қолдирди. Бу воқеалар ортида аслида нималар борлигини эса хеч ким билмай хам қолди. Асл хақиқатни эса ўша пайтда жуда камчилик одамларгина билар эди.
Билгувчилар:
Шерали Камилов, Нозим Инбрайн, Сайдазиз "Медгородок", Аброр ва унинг ИИВдаги куратори ва яккаю ёлғиз Худо билар эди ўша пайт.
Кейинги қисмларда:
Шерали Комиловнинг Қашқадарёдаги битта хонада ишлашган адвокат дўстларининг Комиловга нисбатан хиёнати, Комиловнинг бу хиёнатдан қандай қилиб хабар топиб қолиши, ўша хоин дўстларининг бу сотқинлигини Шерали қандай қилиб ўз манфаатига ишлаттиргани, Шерали Комиловнинг Интерполга халқаро қидирувга берилиши, бу нарсага эришиш учун Шералининг 3 ой давомида амалга оширган хеч ким билмайдиган ишлари ва бошқа асл хақиқатлар хақида сўз кетади.


3-ҚИСМ. МАЛОХАТ!!!

Шерали Комилов ишида сахна ортида бир аёл жуда мухим ахамият касб этади. Келинг, бу аёлни шартли равишда "Малохат" деб атай қолайлик.
Малохат билан Шералининг танишуви қизиқ бўлган. 2019-йил. У пайтларда Шерали Қарши шахридаги адвокатурада ишлаб юрган вақтлари. Шерали адвокат дўсти билан хонада ўз ишлари билан банд. Шу пайт дўстининг телефони жиринглайди, дўсти телефонни баланд овозга қўйиб компютерда ишлашда давом этади.
-Эшитаман..
Телефондан аёл кишининг қўнғироқдай овози жаранглайди:
-Воой, қалайсиз асаллчам.. Овозингизни эшитадиган кун хам бор экан-куу.
-Тушунмадим.. Ким бу?? Танимадим. (Энсаси қотиб)
-Ияя!! Монов одамни қаранглар. Танимадим эмишш. Севги изхор қилишга қиласан, тўшаккача олиб борасан, қорнимга бола тиқиб қўйиб энди танимай қолдингми?? (жахл билан) Қисқаси полвонжон, мен Пахтазор микрарайондаги "Ўринбой ота" чойхонасида ўтирибман. Бегом билан етиб кел. Ха айтганча, келишингда ўғлингни 3 йиллик алимент пулини хам олиб кел. Бўлмаса, 2 соатдан кейин прокурор олдида гаплашамиз сен билан!!
-Анақа, манақа.. ААА...ЭЭ.. Хазиллашмангеей.
-Хазили йўқ. Чойхона ишхонангни олдидан 5 дақиқалик йўл. Сенга 15 минут бераман. 10 минут ўзинга келиб олишинг учун.. Вақт кетди. (Трубкани қўйиб қўяди)
-Шерали эшон, айтилган жойга бирга ююрр!!
-Бошимни қотирма, жиддий иш билан бандман, и так улгурмаяпман шундоғам.
-Айтган жойинга хақ бераман.. Илтимоос, ёнимда бўлиб туурр.
-2 марта хақ берасан, ресторанни мен танлайман, заказниям ўзим қиламан.
-Бўпти.
-Бўпти бўлса, кетдик!!
Айтилган жойга бориб, безатилган стол атрофида 2 та аёлни гурунглашиб ўтирганини кўришади. Шералини дўсти бақириб юборади:
-Сизни ўлдирган одам савобга қолади.! Одамга ўхшаб чақирсангиз хам келаманку опаа..
Аёл шарақлаб кулиб:
- Ўлааа.. Қўрққанингдан ёнинга шерик хам олволдингми, хее чичқоқ.. хи-хи-хи. Айтганча, ёнимдаги аёл билан танишгин..Адвокати бўласан пулига келишсаларинг. Сени таклиф қилдим бу аёлга.Бошига кулфат тушган, яхши адвокат бўлмаса яқин кунларда ёниб кетади..
-Конякни оч Шерали..Ўзимга келиб олай аввал. Тўғрисини айтсам, сенга билдирмадиму, қўрқанимдан юрагим кўтимга тушиб кетганди..Тўхмат ёмон нарса бўларкан. Ха айтганча, таниш бу опа билан..Фалон жиддий жойда, фалон лавозимда ишлайди. Бундан ташқари бир қанча фирмалари бор.Лекин, иплосни иплоси..маразнинг марази бўлади.Қанақа қилиқлари борлигини кўзинг билан кўрдинг..Исми "Малохат"
Малохат билан танишув шундай кечган эди. Ўтириш давомида аёлни кузатиб ўтириб , азарт воқеаларга кўзи чақнаб кетиши, криминал сохага қизиқиши, юристлиги, бир дақиқанинг ўзида ўзини минг бир қиёфага сола олишдаги актёрлик санъати, гапга чечанлиги, ноқулай вазиятда ўзини ўнглаб вазиятдан ўзининг фойдасига яшин тезлигида чиқиб кета олишини сезиб қолади ва ўзи учун хаёлида аёлни эътироф этади:," аёл кишилигини айтмаса менинг ўзим экан, фарқимиз - фақат уни чўчағи йўқ."
Кейинчалик судларда, расмий тадбирларда, кўча-куйда кўришиб қолишиб қалин опа-ука бўлиб кетишади. Адвокатурадаги ишини йиғиштириб, "Детектив" ташкилотига асос солган Шералининг Аброр Абдуазимов билан уруши бошланиб кетиб, Аброр Ш. Комиловни ринга чақириб қўйиб, Шерали йўлга чиққанини эшитганидан кейин рингни атмен қилиб қочиб кетганидан сўнг Комилов жахл ичида Аброр бўйича қасам ичиб қўйиб Тошкентда ўралашиб маълум вақт қолиб кетади ва юқоридаги қисмларда хикоя қилинган воқеалар бошланиб кетиб қолади. Малохат билан эса, 2022-йил ноябр ойи бошларида кўришади. Кўришгандаям Қаршидаги турманинг коридорида кўришиб қолади.
Турмада хар куни эрталаб, судгача вақтинча сақланаётган махбуслар сайрга олиб чиқилади. Қарши турманинг 6 та сайргох, усти очиқ камераси бор. Аввал уммумий камерадагилар олиб чиқилади . (Улар бор-йўғи 3-5 минутгина сайр қилишади) Кейин эса "малолеткалар" (вояга етмаган, жиноят содир этган болачалар) камераси чиқарилади.(Улар сал кўпроқ сайрда юришади) Ундан кейин "Б.Р" (собиқ ходимлар) даги камера чиқарилади. (Улар хам кўпроқ сайрда юришади, хурматлари бор.) Энг охирида эса "Монашкалар" (аёллар) чиқарилади. (Уларга хам вақт бемалол)
Ўша куни турмада камдан-кам юз берадиган холат бўлиб қолади. "Б.Р" камера сайрдан қайтаётган, "Монашкалар" сайрга боришаётган бўлиб, иккала камера одамлари бир вақтда коридорда бўлиб қолишади. Бирлари коридорнинг у томонидан, бирлари эса бу томонидан. Тўсатдан рўпарадаги гурухдан аввал таниш шарақлаган кулги овози эшитилади кейин эса унинг сўзлари:
-Охим Худога етиб борибдими дейман. Ўзимам айтдим буни нега уйдагиларим топа олишмаяпди деб. Бу иплосс бу ерга кириб олган эканда..
-Ия, ия Малохат опа!!! Бу ерда пишириб қўйибдими сизга?!! Нима бўлди?
-Тарихи узунроқ.. қайси камерадасан?
-44 даман. "Б.Р" камера.
-Хммм.. "Аслзодалар" да ўтирибдиларми?!! Айтганча, ходим бўлгансан-а.. Тўғри, ўша камерада ўтирасан-ку. Ёрдаминг керак.. Хат ёзиб "оёқ" жўнатаман, хаммасини хатдан билиб оласан.
-Яхши!!
10-12 секунда шу тарзда гаплашишиб қарама-қарши томонга кетишади
Обеддан кейин бир ходим Малохатдан хат олиб келади.
-3 соатларда жавобини ёзиб бўласизми?
-Ха.
-Яхши, 3 соатдан кейин келаман.
Хатдан Шералига маълум бўлган нарсалар "опанинг махалласидаги масжид девори қулаб, одамлар деворни тўлиқ янгилашмоқчи бўлиб пул йиғишган. Бор-йўғи 14-15 миллион пул йиғилган. Маслахатга опанинг олдига келишган. Опа таниш қурувчи фирманинг бошлиғини чақириб, нималар кетиши, панжара, девор, дарвоза ва усталар пулини смета қилишни, агар келишишса ишни унинг ўзига топширишларини айтади. Қурувчи 100 миллиондан ошиқ харажат сметасини олиб келади. Йиғилган пул эса, 15 миллион атрофида. Опа фирмаларидаги даромадларидан 55 миллион пулни ечиб масжид учун эхсон қилади. Етмай қолганини халқ билан кейинчалик еғишини келишиб олишади. Катта пулнинг дарагини эшитган махалла раиси опага келиб пулни унга топширишларини, махалланинг ўзи бу ишга бош бўлишини билдиради. Опа махалла раисини кимлигини билгани учун бу нарсага кўнмайди. Қурувчи билан ўзи шартнома тузиб пулни қурувчи фирма балансига ўтказиб юборади. Лекин тушунарсиз тарзда қурувчи йўқолиб қолади, қурилиш бошланмайди ва махалла раиси ариза ташкил қилиб опани фирибгарликда айблайди. Опанинг айбсизлигини исбот қилиб берадиган қурувчи таг-туги билан йўқ. Менга бу ерда адвокатнинг ишлаш принципи ёрдам бермайди, сенинг иш услубинг ёрдам беради. "Детектив" очгансанку, қурувчини топ. Сени қизиқишингни бу мавзуга тортадиган бир аргумент бор. У хам бўлса, ариза ташкил қилган махалла раиси. Сен бу махалла раисини пост қилган экансан. Раисликка сайлов бўлганда номзод раис ўрта маълумотли эканлиги махалла раислигига тўғри келмаслиги сабаб "Қозоғистонда олий таълимда ўқияпди" деган справка тақдим этган, Шерали эса справкани берган кафедра мудири ва декан исм-фамилияси унақа таълимда йўқлигини аниқлаган эди ўша пайтлар. Лекин бу фактлар билан қилинган постлар ва мурожаатлар пул олдида ожиз қолган эди. Раис номзодини тасдиқлаган Туман Махалла жамғарма раиси эса кейинчалик бошқа коррупцион харакати учун ишдан олинган эди. Махалла раиси эса, раисликка тасдиқланиб кетганди. Ўша махалла раиси яна Шералининг олдидан чиқиб ўтирибди"
Шерали опага хат ёзиб қурувчи хақида 10 дан зиёд савол қўйиб, пунктма-пункт аниқ жавоб ёзишини сўрайди. Жавобни олиб кўчадаги одамларига телефон қилади. Аниқланишича, қурувчи бир катта қурилишни тугатиб топширган пайтда камомад чиқиб қолган, қидирувда юрибди. Камомадни жойига қўймаса қамалиши аниқ. Ичкарига олинса камомадни жойига қўядиган, суянадиган одами йўқ. Шунинг учун ўша муаммони хал этиш учун юрибди, масжид обёми бўйича иш бошланмагани ортидан опа айбсиз айбдор бўлиб ичкарига кириб кетганидан қурувчининг уммуман хабари йўқ.
Қисқаси, қурувчи ўзининг муаммосини хал этиб, опанинг айбсиз экани, халқ тўплаган 15 миллионга яқин пул банк орқали тўлов қилингани, ундан ташқари опанинг ўз фирмаси хисобидан 55 миллион пул ўтказилгани банк оборотка хужжатлари билан исботланиб, опани турмадан олиб чиқиб кетади. Бир ой ўтиб Шерали хам суд залидан чиқиб кетиб қолади.
2-Қисмда баён қилинган Хуршид наркоман мавзуси ёпилиши билан Шералининг мессенжирига бир хонада ишлашган адвокатлардан бири алоқага чиқиб уни сотишганини хабари берилди.
Ярим кечаси етиб келган бу хабар Шералининг анча пайтдан бери ўйлаб юрган лекин жазм қилишга шошилмаётган бир режани амалга оширишига туртки бўлди. Бу режада Шерали келажакда Малохатга кичкина ва арзимас рол беради. Лекин Малохатнинг ўзи билмаган холда Шералига ёрдам бериши ИИВ даги "Мама Роза" лақабли опернинг душманига айланишига ва сал қолмаса тўхматларга қолиб кетишига бир бахя қолади. Малохатнинг Шерали ўйлаб топган режасидаги кичик ёрдами, вақти келиб Моча деб лақаб қўйилган Аброрнинг "Мама Роза" нинг буйруғи билан Малохат устидан ички ишларга ариза қилишини ва Малохатнинг 24 соат назоратга олиниб, изидан катта бир группа кузатиб юрилишини, кейинчалик катта "ўйин" гирдобига тортилиб кетилишини ўша пайтда на Малохат бечоранинг ўзи ва на Шералининг ўзи билмас эди.
Қарши шахар ИИБ томонидан Шерали устидан қўзғатилган жиноят ишининг сохта эканини исбот қилиш учун, Ўзбекистонда юрган Шерали "чет элга қочиб кетганини исбот қилиб", ўзига ИИВ томонидан халқаро қидирув бердирилишига қарор қилади.Кипр давлатидан телефон рақам олиб келиб, у рақамни телеграмга улаб,аккаунтига "Моцарт" номини бериб ўйинни бошлайди. Шу билан биргаликда, барча душманлари ва хоин дўстларини шу "ХАЛҚАРО ҚИДИРУВ" номли тузоқ ичига дон сепиб, шу "ўйин" га ўйнаш таклифини ўртага ташлайди. Бу нарса учун Шералига 3 ой вақт кетади.


4-ҚИСМ. ХАЛҚАРО ҚИДИРУВГА ТАЙЁРГАРЛИК !!!

Ярим кечаси Шералининг фейсбукдаги месенджерига Қарши шахридаги адвокатурада битта хонада ишлаган адвокатлардан биридан хабар келди "ШЕР ЙИГИТ, СЕНИ СОТДИК!"
Шерали телеграмидан унга телефон қилади..
-Нима гап?
-Ўқидинг-ку сенга ёз..ёзганимни.(кайфи минг.) Терговнинг каттаси билан турманинг зами чойхонага хақ бер..берди хаммамизга..Дастурхон эвазига сени сотдик. Делонг бўйича адвокатинг ва дустинг сени ушлаб беришга ваъда берди. Дустинг УВДда терговда ишлаганку бир пайтлар.. Терговнинг каттаси эса, шогирди бўлган. Заказчик эса, турманинг зами Ачилов. Қисқаси собиқ ва амалдаги ментлар собиқ СНБшникни ушлашга қарор қилдик бугун.
-Нега бу қарорга келдиларинг, мендан шу пайтгача яхшилик кўрган бўлсаларинг кўргансанлар-ки, ёмонлик кўрмагандиларинг шекилли??
-Сабаби оддий..Сен СНБсан собиқ бўлсангда. "Олиий ирқ".. хотя СНБнинг собиғи бўлмайди.
-Ментнинг собиғи бўлмаганидек..
-Шундай.. Сенинг тизиминг билан бизнинг тизимни болаларини битта қозонга солиб бир йил қайнатсаям, қонимиз қўшилмайди.. шунинг учун сени сотдик.
-Уларни нега менга сотаяпсан?
-Биринчидан, айбинг йўқ.. иккинчидан бу ишимизни пасткашлик деб хисобладим, учинчидан дўстинг менга сал олдин п*даразлик қилганди.. шуни қайтариб қўяй дедим, биру-бир.. Тўртинчи сабабиям бор, ичимизда бир киши Ачиловнинг ёки холаваччаси ёки аммаваччаси бўлиб чиқиб келди.
-Қайси биринг??
-Ўзинг топ.. Қанақадир зўўр услубни кашф қилиб, ўша янгича услубни ишлатасанку ишларингда.. шундоғам кўп нарсани айтвордим сенга.. билсанг биларсан.. Омадингни берсин детектив.. Мен айтмадим , сен эшитмадинг.. Хайр!!
Бу сигнал хавфли сигнал эди, жудаям хавфли сигнал. Бу группанинг Сайдазиз "Медгородок", Хуршид норкоман, Дилмурод Маллаев, Аброр каби долба*блардан фарқи бор эди. Яхшими-ёмонми ички ишлар тизимида жиноят қидирув ёки терговда 10 йилдан ошиқ ишлаб ёки нафақага чиққан ёки урилиб кетиб адвокат бўлиб юрган, минг бир ўйинларни ёки кўрган ёки ўйнаган группа эди. Келажакдаги "Ўйин" хам шунга яраша бўлиши керак эди.
Бу хабарни Шерали анчагача хазм қилолмай ўтирди, бир чойнак аччиқ кофе, бир пачка сигаретни стол устига қўйиб, севимли композитори Моцартнинг мусиқаси остида ўйлашни бошлайди. Бир ойдан бери миясида ғимирлаб юрган жуда мураккаб комбинацияли ғояни шакллантиришни бошлайди. (Кейинчалик, Кипр давлатидан тел рақам олдириб келиб телеграмига шу рақамни улаган вақтида, мусиқалари остида ғояси шакиллангани учун телеграм аккаунтига "МОЦАРТ" шарафини беради)
З сутка ичида ғоясидаги деталларнинг икир-чикиригача тартибга солади. Видео эфир қилиб вахимали тема- ижтимоий тармоқда шаталоқ отиб юришган Ўзбекистондаги гейлар мавзусидаги фактларни кўрсатишни бошлайди. Эфири давомида гуёки "юраги бир муддат санчиб қолганини" кўрсатади. Бир кун ўтиб Сурхандарёлик бир йигит "Шералини юрагининг мазаси қочиб Тошкентдаги клиникалардан бирига ётқизилгани" хақида пост қилади. Постдан мақсад-бир гумонини текшириб олиш эди, гумони тасдиғини топади. (Бу нарса хақида ёзадиган бўлсак, воқеалар чўзилиб кетади, вақти келиб Шералининг ўзи бемалол бўлиб айтиб берар)
Шу билан 2 ой давомида ижтимоий тармоқдан "ғойиб бўлади", доим ёнида юрадиган телефон аппарати ичидан сим карта ва батарейкасини олиб, телефонини сейфга солиб қўяди.
Қаршига бориб, "Малохат" ни топади.
-Сизни укахонингиз, менинг дўстим мени сотибди..(бўлган воқеани айтиб беради)
-Хозир бориб тўдаси билан чиққан жойига тиқиб келайми, биласан қўлимдан келади!!
-Нима фойда..Битта қитмирликни ўйлаб қўйганман. Шу қитмирлигимда кичкина ёрдам беринг.
-Менга жуда катта ёрдаминг тегдику, билмасам кўр бўламан. Анави шимининг ичидан атлас иштон кийиб олган адвокат жўраларингдан фарқли ўлароқ, аёл киши бўлсам-да мардман.. Қанча керак?
-Пул керакмас, ўзимда тиқилиб ётибди. Нима учундир солиқдан "Детектив" ташкилотимга нотўғри солиқ чиқаришибди, бу нарса нима учунлигини тахмин қилиш хам шарт эмас. Сизга ташкилот манфаатини юрист сифатида химоя қилишингиз учун ишончнома берамиз, судга бориб солиқни синдирасиз. Осонгина эплайсиз буни.
-Шугинами??
-Йуқ. Бир нарсани текшириб олишимиз керак. Агар хисоб-китобим тўғри олинган бўлса, ундан кейин битта кичкинагина сахна кўриниш қилиб берасиз. Бўлди, тамом. Сизни бошқа безовта қилмайман. Қолганини ўзим эплайман. Судга қатнашиб беришингиз учун сиз билан гуёки 3 миллионга келишиб 1 миллионини берамиз, иккисига қарздормиз.
-Пулингни кўтинга тиқ.. Шундоғам судга қатнашиб бераман.
-Мен "гуё-ки" дедим.. гуё-ки..
-Нима балони ўйлаб қўйгансан мараз??!!
-Кейин айтаман қолганини..
Хисоб-китоб тўғри олинган бўлиб чиқди. Малохат судга қатнашиб келиши билан ишхонаси олдида подполковник Ачилов билан Қарши хибсхонасида назоратчи бўлиб ишлайдиган Бахром пайдо бўлишади. (Шерали эфирида Бахромнинг ноқонуний харакатини хам танқид қилган ва у хам ариза ёзган эди)
-Шералини қаердан танийсиз???
-Ким у??
-Бугун судга борибсизку, кўрганлар айтди.
-Бир фирманинг асоссиз солиғини бекор қилдириб келдим.
-Ўша фирманинг эгаси Шерали Комилов деган одам.
-Танимайман унақа одамни.. Рафаелми, Руфаэлми деган одам, иплосни исми хам қийин, ўша келиб ишончнома бериб хизматимни пулини тўлаб илтимос қилганди, ишини қилиб бердим, всё..
-Ўша фирманинг бошлиғи Шерали бўлади.. Бизга тўхмат қилган. Ушлашимиз керак уни. Ушлаб беринг опа.
Бахром, оғзидан тупук сачратиб:
-Қоматамиз уни, қоматамизз!!
-Гап йўқ, Ачилупп. Сизга ёрдам бермасак нима қилиб юрипмиз. Сиз бизга турмада қаанча "ёрдам бергансиз"
-Хизматчиликда бўлади-да опаа.
-Бўпти кўзингдан, ушлаб бераман..
Шерали ижтимоий тармоқдаги бир дўстининг Туркияда юрганини фейсбукдаги видеосидан кўриб қолиб алоқага чиқади:
-Ака, биттагина пост қўйинг фейсбукка. "Шералини Туркиядаги " Эфендим" деган кафеда гўзал бир аёл билан кўриб қолдим хозиргина.. Тоо олдига боргунимча кетиб қолишди"
-Сенга нимага керак бу??
-Битта қизни рашкини келтирмоқчиман, хи-хи-хи..
-Уфф, Майли..
(Маълум вақт ўтиб МВД да Шералининг қидируви билан боғлиқ материалда опернинг уйнаши ва милисанинг қулоғи бўлган бир агент аёлнинг "Шералини Туркияда кўргани" хақидаги донос-хабари пайдо бўлади )
Орадан 10 кун ўтиб, фейсбукда " Хайр Ўзбекистон, Салом Қирғизистон, Хайр Қирғизистон, Салом Туркия, Хайр Туркия, Салом КИПР" дея Шералининг ўзи ижтимоий тармоқда пайдо бўлди. (Бу постни кўпчилик кўрганди ўша пайт)
Орадан 3 кун ўтиб эса, адвокатурага кўзлари жахлдан ёниб турган Малохат кириб бориб, Шералининг дўстига рўпара бўлади:
-Сенинг жўранг эди у машенник.. Сен иплос таништирган эдинг уни менга. Мени текинга судларга қатнаштириб, ишлатиб, пулимни бермай кетди. Мана қара, чет элдан менга телеграмдан овозли хабар жўнатди..гаплашдим у билан..рақамига қара,хақиқатдан хам чет элники.. Топиб берасан менга энди Шералини, керак бўлса ТУҒАСАН уни.. туғмаганинга қўймайман!!
" МОЦАРТ" акаунти орқали бўлган сўхбатни эшитишади:
-Ассалому алайкумлар бўлсин опагинам.. хи-хи-хи.
-Киимм буууу??
-Шералиман, Комилов.
-Нима бало аккаунтлардан чиқаяпсан, товба қилдим.
-Чет элга чизвордим.
-Пулинг кўпайибди чет элга айланиб юрган бўлсанг, яхшии. Мендан қарзинг бўлиб туриб, сенгинага чет элда пишириб қўйибдими.
-Саёхатга эмас, чизвордим Ўзбекистондан деяпман , гаранг..Паспортим бўлмагани учун, айланма йўллар билан Қирғизга ўтиб олдим, у ердан бошқа исм-фамилия билан сохта паспорт қилиб,Туркияга кетдим. Туркияда Эрдоғаннинг сайлови бўлиб ётибди экан, қадамига полиция, қўтни қисиб Кипрга сурвордим..Ер шари бўйича Кипр давлатигина сурворганларни талаб қилинган давлатига бервормайди.. Вазият шундоооққ бўлиб қолди. Бу ёғи радикал кўрмуридлар, бу ёғи гейлар, бу ёғи турмадаги ментлар з*бал қилворишдику устимдан ёзавериб.. чизвормасам ўлигимни устида йиғлайдиган бўлиб қолгандингиз. Қарзимни эса, қачон бўлсаям бераман-да, еб кетмайман, йиғлайверманг.. бўпти, бемалол бўлганимда яна чиқаман сизга..
Адвокатлардан бири Малохатга яқинлашиб:
-Опа, телефонингиздан бир мижозимга телефон қилай. Ишини битириб берганман, пули чала эди.. энди телефонимни кўтармаяпди.
-Ма, ол.
Телефонни олиб, қўшни хонага ўтиб, Малохатни рақамини телеграмига улаб ундаги сўзлашувни ўзига ташлаб олиб, телеграмидан Малохатни ўчириб чиқиб келди:
-Кўтармади, п*дараз..
Бу вақтда адвокатуранинг деразасидан сал нарироғда бир йигит билан бир қиз, муйловли, чап қаншарида қизил нори бор, фуражкасини қошигача бостириб кийиб олган, қора кўзойнакли харбий учувчи формасидаги киши билан нималарнидир гаплашиб ўтиришарди. Қўллари мушт бўлиб тугилган, тишларини жахл билан ғижирлатиб, диққат билан ичкаридаги воқеаларни дераза орқали кузатиб ўтирган бу харбий офицер кийимидаги киши эса, Шерали Комилов эди. Хиёнат исботини ўз кўзлари билан кўриб, ўзи учун далиллаётган эди..
МВДдаги баъзи бировлар эса, Шерали бўйича ижтимоий тармоқда тарқалаётган барча хабарлар ва хоин дўстлар орқали етиб келаётан барча даносларни йиғиб, диққат билан тахлил қилишни бошлаб юборишган эди.

ЭСЛАТМА:
Ўқиётганларингиз детектив-саргузашт роман эмас, замондошимиз Шерали Комиловнинг реал хаётида нуқта-вергулигача яқиндагина юз берган аниқ, исботлари бор воқеалардир. (Шунинг учун воқеадан келиб чиқиб, ақлий салохиятингизни фикр қилишга ундатиб изох қолдиринг.)
Баъзи бир нарсаларнинг андишасини қилиб, халиям кўп холатларни тушириб қолдираяпмиз. Энди тасаввур қилинг бу воқеаларда криминалистика сохасида тажрибали, хуқуқ бўйича юқори билимга эга, қитмир, қалтис вазиятларда ностандарт қарор қабул қилиб, бу қарорни яшин тезлигида реализация қилиш лаёқатига эга бўлган Шерали Комилов ўрнида бошқа одам бўлганида нима билан тугар эди воқеалар охири. Шу воқеалар асносида ИИВнинг тўхматлари билан Шерали 17 ой умрини ИИВ тергов хибсхоналари, Тоштурма, Қарши шахрида жойлашган турмаларда ўтириб, суд мухокамасида прокурор судядан сўраган 14 йиллик қамоқ муддатига сабаб бўлаётган сохта ясалган айбловларни суд жараёнида адвокатсиз, (дежурний адвокатнинг боридан йўғи..дежурнийлар иложи борича тергов материалини ўтказишга харакат қилишади. Қанча яхши харакат қилиб химоясидаги одамни фалаж қилиб берса, келгусида янада кўп маротаба суд ёки терговларга чақирилиб,жалб қилинади. Бу эса, давлат томонидан тўлаб бериладиган ширингина пул дегани..) судя орқали керакли инстанциялардан ўзига керакли жавобларни олиши учун судяга хар хил тузоқлар қўйиб, ўзига қўйилган сохта айбловларни эпчиллик қилиб синдириб, хозирча қисман оқланиб, суд залидан чиқиб кетиб қолган!!!


ШОК ХАБАР !!!
(Маълумот учун)

Шерали Комилов 2024-йил 15-июл куни қамоққа олиниб, 10 кун ИИВ тергов хибсхонасида, 5 кун Тоштурмада ушлаб турилиб, Қашқадарёга этап қилинган эди.(Унинг устидан жиноят иши Қарши шахар ИИБ да қўзғатилгани учун терговни Қарши шахар ИИБ тергов бўлими ўтказиши керак эди) 70 кун Қарши шахридаги турмада сақланганидан кейин зудлик билан яна Тошкентга этап қилинган. (Кейинчалик Комиловнинг аниқлашича, унинг "жиноят иши" материали 5 та терговчига берилган улар эса, нима учундир Комиловни тергов қилишдан бош тортишган экан. Тергов муддати 90 кун бўлиб, ИИБ тергов муддатини чўзиш учун Қарши шахар прокуратурасига илтимоснома киритган лекин шу 85 кун ичида хеч қанақа харакат амалга оширилмаганини кўриб прокуратура муддатни чўзишни рад қилиб, қонундан келиб чиқилиб, Комиловга ёки айблов қўйиш, ёки уни қўйиб юборилиши шартлиги тушунтирилган.)
2024-йил 10 октябр куни Комилов зудлик билан Тошкентга этап қилинган. ( Жиноят ишидаги хужжатлардан келиб чиқиладиган бўлинса, этапга асос- шахсан Бош прокурорнинг 1-ўринбосари Б. Б. Валиевнинг "қарор" и сабаб бўлган экан.Комиловнинг эса, ўша пайтда бу "қарор" дан хабари бўлмай турган)
11-октябр куни эса, Комилов Яккасарой ЖИБ судига олиб борилган. Асос -Бош прокурорнинг ўринбосари, шахсан Светлана Артикованинг "муддатни узайтириш хақидаги" илтимосномаси. Судга прокурор қатнашмаган, илтимосномани судянинг ўзи ўқиб берган. Ш. Комилов бу нарсадан ажабланиб, судяга илтимосномани 3 марта ўқиттирган. ( Ажабланишига сабаб бир туманча ИИБчасининг бир тийинга қиммат материалига бош прокурор ўринбосарининг шахсан ўзи бир туманчанинг судясига илтимоснома киритиши бўлган. Бундай холатда, Комиловнинг муддатни чўзиш бўйича ажрим чиқариш судига ҚОНУН БЎЙИЧА, илтимоснома киритаётган амалдорнинг ўзи келиб илтимосномани ўқиб эшиттириб таништириши ёки тайинланган ижрочи прокурор келиб шу харакатларни амалга оширириши шарт эди. Бундан ташқари ажрим камида Тошкент шахар судида ёки Олий суд биносида кўрилиши шарт эди.)
Комилов юқоридаги қонун талаблари хақида ўша пайт жим бўлиб эътироз билдирмайди, аксинча "хеч нарсани тушунмайдиган гарангни ёқиб олади". (Қанча процессуал хатолар кўп бўлса, келажакда шунча яхши.)
17 ой турмада ўтириб, суд залидан озодликка чиққан Шерали Комилов тафтиш судига тайёргарлик кўриш учун далилларни таъминлаш мақсадида Бош прокуратурага мурожаат қилиб "11-октябрдаги ажримга асос бўлган илтимосноманинг мазмунидан кўчирма, ( Комилов дело ичидаги бу илтимосномадан нусха олган ва ундаги баъзи бир нарсалар Шералида шубха уйғотган, худди Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган, лекин Комиловнинг устидан ариза ёзган " адвокат Анжелика Габрелиан"нинг аризаси каби.), илтимосномага асос бўладиган ИИВ тергов департаментининг алоқа хати, уларнинг кирим-чиқим регистрация китобида қайд қилинганидан кўчирма, С. Артикованинг судга чиқарган илтимосномасининг қайси сана билан чиқим қилингани акс эттирилган регистрация китобидан кўчирма ва бошқа бир қанча хужжатлардан нусха сўраган" эди.
Яқинда Комилов Бош прокуратурадан жавоб хати олган. Унда айтилишича, " Сизнинг "N" рақамли жиноят ишидаги прокуратура билан боғлиқ баъзи бир хужжатлардан кўчирмалар сўраб ёзган мурожаатингиз атрофлича ўрганиб чиқилиб шуни сизга маълум қиламиз-ки, сиз сўраган " N" рақамли ЖИНОЯТ ИШИ хам ва у билан боғлиқ ХУЖЖАТЛАР хам хеч қаерда МАВЖУД ЭМАС! "
Шерали Комилов жуда қизиқ холатни юзага келтириб қўйган бўлаяпди. Агар Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова илтимоснома киритмаган бўлса, Артикова " имзолаган" илтимоснома жиноят ишида нима қилиб юрибди??? Комиловни қонун бўйича, 2024-йил 15-октябрда айби исбот қилиниб делоси судга чиқарилмаса, қамоқда ушлаб туриш муддати тугар эди. Шунақанги нарса аниқ бўлиб чиқаяпдики, 15- октябрдан кейинги барча харакатлар НОҚОНУНИЙ!! Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, ЖИНОИЙ ХАРАКАТЛАР бўлиб чиқиб қолаяпди-кууу!!!
Комилов қитмирлик қилиб, айнан Светлана Артикованинг ушбу жиноят ишини шахсан " тасдиқлагани" , ва Б. Б. Валиев "имзолаган" яна бир қанча хужжатларни хали сўрагани йўқ. Агарда, Комиловнинг гумонлари тўғри чиқса, ёнмаган жойлар ёниб кетадиёёв.
Шерали Комиловнинг терговчилари бўлмиш 7 та терговчи ва суд қилган судяларга келажакда Шерали билан бўладиган қонуний савол-жавобларида куч-қувват ато этилишини Яратгандан сўраб қолиб, "Шерали Комилов бўйича хақиқатлар" романининг қолган қисмларини хам жамоатчиликка хавола этишда давом этамиз!!
Кейинги қисмларнинг сарлавхалари:
"Халқаро қидирув",
"Комилов қамоққа олингунгача бўлган яна бошқа бир ишлар"
"Қашқадарё вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Шерали Ашуров билан жанг"
"Ва нихоят Комилов бир ярим йил деганда қамоққа олинди"
" Аброр Абдуазимовнинг аризасига кўра , Миразиз Базаровни тергов қилган собиқ терговчи ва махбус Темурмалик билан Тоштурмада битта камерада учрашув, Базаров аслида нега қамалган эди?"
" Чококрем бўйича хақиқатлар",
"Гўзал Назарқасимова бўйича хақиқатлар",
"Аброр Абдуазимов бўйича хақиқатлар. Қора мерган-2, Мумина, Имбрайн ва бошқалар.."
"Мулла Буратинонинг бурни синди,
Шукрулло домла эса мужик чиқди!!",
"Суннатилла мулла бўйича хақиқатлар",
" Муфти билан учрашув. Шерали Комилов муфтига нималарни кўрсатди ва нега Аброр эртасининг ўзидаёқ барча расмий лавозимлардан кетига тепилиб, Ўзбекистондаги бирор бир масжидга харом оёғини босмаслиги буйруғи берилди? ",
"Тергов. Шерали Комилов ва терговчилар бригадаси!! Ақл жанги",
" Комилов судини циркга айлантирди. Бобир пародист ва Аброр Абдуазимов нега суд пайтида қочиб кетишди?",
" Дилнур Камилов бўйича хақиқатлар! Хоинлик нархи нимада эди?!"
" Ва нихоят озодлик, Салом Моча, Қоч Моча!!!"
сарлавхаларидан иборат хикоямизни давом эттириб борамиз!!

***

5-ҚИСМ. ХАЛҚАРО ҚИДИРУВ!!!

Малохатдан яширин тарзда олинган аудио сўзлашувлар Ачилов орқали жиноят қидирув ва тергов бўлимларига етқазилади. Жиноят қидирув ходимлари ўзининг бир агентини чақиришиб ундан "хабарнома" ёздириб олишиб, маълумотни агент орқали етиб келган қилиб расмийлаштиришади. Маълум вақт ўтиб эса, Тошкентдан нима учундир айнан "Мама Роза" лақабли тезкор ходим етиб келиб суриштирувни бошлаб юборади. Малохат сухбатга чақирилади. Малохат ургатилган гапларни тўтиқушдай қайтаради. Унинг хеч нарсадан қўрқмай туриши, хазил-мазах сўзларни кўп ишлатиши, кўзининг чақнаб туриши "Мама Роза" да шубха уйғотади. Қашқадарёдаги оперларга "буни орқасидан 24 соат кузатув ташкиллаштиринглар, Шерали билан жуда яқин алоқаси борга ўхшаяпди. Иккаласи жазман бўлиши хам мумкин" дейди. Вилоят оперлари "опа Шералидан 10 ёш катта эканлиги, бола-чақали, неварали аёл экан" ини айтишиб бу версия ишончга сазовор эмас деган қарорни билдиришади. "Мама Роза" Тошкентга қайтиб кетади. Орадан бир хафта ўтиб, поездда яна Қашқадарёга келади. Ўша куни вилоят хокимиятининг хизмат машинаси шофёри Шералига алоқага чиқиб, "у айтиб қўйган аёл яъни Малохат билан хозиргина бир йигит қизиққани " хабарини етқазади.
-Нималарни сўради?
-Шу аёлни яхши танийсизларми, телефон рақами мана шуми ёки бошқа яна рақами хам борми, асосан бу ташкилотда нима ишлар билан шуғулланади ва хаказо шунга ўхшаган гаплар. Мен нимага бу аёл билан қизиқаяпсан, кимсан ўзинг деган саволимга " хотиним вафот этган. Шу аёлни қариндошлар мақташаяпди, уни хам турмуш ўртоғи вафот этган экану, тақдиримиз қўшилган бўлса ажаб эмас" деган жавобни берди. Мен уни туғилган йилини сўрадим, "89-йилман " деди. Сен уйланмоқчи бўлган опа сендан салкам 20 ёш катта, 1970-йилда туғилган опаку деганимдан кейин орқасига қарамай қочворди.
Шерали УВДдаги дўстларига алоқага чиқиб "Мама Роза" қаердалигини сўрайди. "Бошқармада, 15 минут аввал бир хужжатни кўтариб хонага кириб кетди" деган жавобни олади. Шофёрга алоқага чиқиб у билан гаплашган бола қачон унинг олдидан кетганини сўрайди, "хозиргина" деган жавобни олади. Шерали тушунади-ки, "Мама Роза" Қаршиликларга ишонмай, ўзининг командаси билан келган. Малохатга алоқага чиқиб, вазиятни айтиб уни огохлантиради.
Эртаси куни эрталаб Малохат машинада ишга йўл олади. Орқасидан эса оқ рангдаги Коболт русумли автомашина изидан тушади. Малохат у машинани дарров илғайди. Махалласи ичидаги дўкон олдига тўхтайди. Ичкарига кириб нимадир олган бўлади ва сотувчидан сўрайди:
-Кузатув камеранг ишлаяпдими?
-Ха опа, ишлаяпди.
-Мени хозир дўконинга келганим ва кетганим видеосини телеграмимга ташлаб бергин. Анави орқадаги машина хам хозир камерага тушаяпдими?
-Ха тушаяпди.
Шу усулни "пайнет" дўконида хам такрорлаб ишхонасига йўл олади. 2 соатча ишхонадаги ишларини битириб, кўчага чиқади. Қараса, машина ишхонаси олдида турибди. Диктафонни қўшиб,эшикни шофёр томондан очиб, бирдан хужумга ўтади:
-Сен иплос нега мени изимдан кузатиб юрибсан, кимсан??
-Тентакмисиз опа, нималар деб ташлаяпсиз??
-Орқамдан кузатиб юрганингни исботини керакли жойда исботлаб қўйсамчии?!
-Борееей шантаж- дея Малохатни ерга итариб юбориб машинасида қочиб кетади. Опа зудлик билан ЙПХдаги танишларига қўнғироқ қилиб, машина рақамини айтиб кимга тегишли эканини аниқлаб беришларини сўрайди.
-Ўзимиздан, бир пайтлар Шахрисабзда жиноят қидирувда ишлаган бола-деган жавобни олади.
Ўша пайтнинг ўзидаёқ УВДга бориб, ички инспекция бўлимининг бошлиғи полковник Темур Байжановга учраб, ходим уни уриб қочиб кетганини арз қилади. Байжанов унақа ходимни танимайди ва машина билан боғлиқ маълумотлар ЙПХга берилиб, "перехват" командаси берилади. 1-2 соатга қолмай машина ушланади ва хайдовчиси УВДга олиб келинади. Малохат уни кўриши билан бақириб ташланиб кетади. Бу харакатдан қўрқиб кетган машина хайдовчиси:
-Мени айбим йўқ, менга буюришган эди-деб юборади.
Полковник Т. Байжанов:
-Менга қара, сен бундан бир неча йил аввал пора билан қўлга тушиб қамалиб кетган эдингку, исминг "фалонча" эди-а, қачон чиқдинг??
-Анча бўлиб қолди, хозир бир ташкилотда юрист бўлиб ишлаяпман.
-Бу мавзўга нега аралашиб юрибсан?
-Ўзингизга алохида айтиб берай. (Алохида хонага ўтиб кетишади.Кейинчалик маълум бўлишича, оғайниси уни шу ўйинга тортган экан.)
Озгина вақт ўтиб чиқиб келишади. Малохат "Мама Роза" ни хам чақиртириб жанжални қилади ва бир хафтадан кейин Тошкентда ариза билан бориб, унга чора кўрдиришини ваъда қилади.
З кундан кейин эса, Китоб туман ИИБдан Ш. Комиловнинг дўстлари унга алоқага чиқиб Малохатнинг устидан ариза тушганини, Тошкент бу аризани алохида назоратга олганини хабарини беради.
-Сизлар нима қилмоқчисизлар- сўрайди Шерали.
-Хеч нарса қилмоқчи эмасмиз. Аризачи Шахрисабзлик аёл. Малохат Қарши шахридан. Китоб туманининг алоқаси йўқ. Шахрисабзга ўтказиб юбордик. Тошкентдан қўнғироқ қилишиб Малохатни тўхмат ва хақорат бўйича маъмурий судга чиқаришни сўрашганди. Биз материални Шахрисабзга ўтказиб юборганимизни айтдик.
Холат нима бўлган:
Малохат гуёки бир аёл билан блогер Аброр Абдуазимовнинг пости остида сўкишган. Аёл ариза қилган. Ариза мазмунидан хабардор бўлган Шерали текширса, ростдан хам шу холат пост остида мавжуд. Лекин бир қизиқ томони бор. Малохатнинг исм-фамилияси билан фейсбукдаги профилига ўхшаш янги профил пайдо бўлган ва ўша очилганига 21 соат бўлган "Малохат" фейсбукда профили очилганига 21 соат бўлган бир аёлни роса сўккан. Шерали экран записни босиб, пост остидаги изохларни, Малохатнинг номидан очилган профил хақидаги барча маълумотларни тасвирга тушириб, камига сриншот қилиб, Малохатни воқеадан хабардор қилиб, телеграм орқали барча маълумотларни унга ташлаб бериб, кўрсатмаларни беради.
Эртаси куни Малохат Шахрисабз ИИБга чақиртирилади. Малохат аризачини хам олиб келишларини талаб қилиб, разборни қилиш давомида хозир келаман дея кўчага чиқиб, Шералига алоқага чиқади.
-Шахрисабзлик 70 ёшлардаги аёл ариза ёзган экан. Мен гуёки унинг телефон рақамини олиб, изохда сўкканимдан ташқари, телефон қилиб хам сўккан эмишман. Ходимларга телефон компаниядан рақамимнинг қўнғироқлар тарихини кўтартиришни сўрадим. Сўзлашганимиз чиқиб келмайди, тўхмат қилаяпди, хозир исбот қилинади бу нарса. Энг қизиғи- "қанақа телефондан фейсбукка киргансиз" деган саволга аёл кнопкали "нокия" телефонини кўрсатаяпди. Опанинг устидан ариза қилдим тўхмати учун. Энг қизиғини энди айтаман.. Тик турган бўлсанг ўтириб ол, ўтирган бўлсанг ётиб ол, бўлмаса йиқилиб тушасан.
-Нима гап яна?
-Аёл ўзи билан қўшимча ариза ва диск олиб келган. Дискда аёлнинг бир одам билан телефонда сўзлашгани бор. Телефондаги одам "Малохат деган аёл нима учундир хар сафар уни хам хақорат қилишини, Қашқадарёдаги ватанпарвар милиция ходимлари унинг бу оғзаки мурожаатини хам қайд қилиб, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчи деб топишларини ва судга у видео конференция орқали қатнашишини билдирган. Ўша одам СЕНИНГ МОЧА ЭШАГИНГ бўлади!!!
-Нимаааа???
-Аризачи 2 киши. Биттаси сенинг Аброрчанг. Мен бу нарсалар тўхмат экани исботлаб бўлдим ва қарши ариза қилдим икковининг хам устидан, аёл йиғлаб ётибди.
-Тушунарли." Мама Роза"нинг ўйини бу. Сиз бир хафтадан кейин Тошкентга бориб чора кўрдираман деб ваъда бергандингизку унга, " бу ўзи бир тўхматчи аёл, ана одил сўдимиз уни тўхматчилигини исбот қилиб, маъмурий жавобгарликка тортган" деган бир тийинга қиммат трюк.
-Аввал қилмасам хам энди онасинига тиқаман у маразни. (Малохат Тошкентга бориб, ваъдасини бажаради, "Мама Роза" га енгилгина чора кўрилади.)
Малохатнинг устидан ариза ёзган аёл эса кейинчалик, Малохатнинг аризасини қайтариб олиши эвазига бор хақиқатни айтиб беради. Қишлоғининг участка инспектори билан собиқ посбони уни шу нарсага кўндиришиб, аввалдан тайёрлаб қўйилган аризага қўл қўйдиришиб, гап ўргатишган экан.
Шерали ўзининг чет элда яъни Кипрда эканини "исботловчи" видеолар, фактлар ва бошқа нарсаларни хар хил йўллар билан ИИВ тизимига жўнатади. Кўп нарсаларни профили ва телеграм каналидаги постлари орқали қилади. Жуда мураккаб комбинацияли ишларни амалга оширади, натижа дарровда чиқиб келавермайди.
Кутилмаганда, Аброрнинг ашаддий муриди Дилмурод Маллаев "майдон" да пайдо бўлади.
Фейсбукдаги мессенжир орқали Дилмурод, Шерали хақида постлар қиладиган, изохларда роса актив бўлган бир аёлга ёзиб, "Жакуйнинг мавзўси бадига ургани, энди бу нарсалар билан ўралашмай ўзининг шахсий ишлари билан шуғулланишини айтиб, олдин қилган хақоратлари учун Шералининг ижтимоий тармоқдаги аёл дўстидан кечирим сўраб дўст бўлиб қолишни таклиф этади.
Худди шу таклифни бундан 10 йилча олдин Россияга кўчиб кетган,Дилмурод Маллаев билан изохларда роса сўкишадиган Шералининг мухлиси Белус Илъясовага хам қилади.
Дилмурод Маллаевнинг ақлий салохияти қанақалигини яхши билган Шерали бу нарсага бошида унча эътибор қилмайди. Дилмурод асосан Белус билан алоқани кучайтиради, хаттоки ўзининг " самимий" эканини исбот қилиш ва Белусни кулдириш учун биринчи синфда мактабда иштонига чичиб қўйганигача айтиб беради.Бу харакатлар 15 кунча давом этади ва гап орасида Шералининг аёл дўстига хам, Белусга хам Шералини Кипрда эканига унча ишонмаслигини билдиради. Бундан хабар топган Шерали шу пайтгача қилинган ишларини натижасини кутиш билан зерикиб ўтиргани сабабли, шунчаки йўлига у билан "сичқон-мушук" ўйинини ўйнашни бошлайди. Ўзи хақидаги "маълумотларни" иккига бўлиб, биттасини дўсти орқали, қолган яримини Белус орқали ташлашни бошлайди. Маълумотлар алохида кўринишда бир тийинга қиммат эди, лекин икки томоннинг маълумоти бир жойга йиғилса, маъно касб этарди.
Асосий ўйинни Белус ўйнайди. У Шерали Комилов билан севишишини, бундан хатто Шералининг хотинини хам хабари борлигини ва розилигини, қидирувлар тугаб хаёти осойишта бўлганидан кейин никох ўқитиб Белусни 2- хотин қилиб олиб, хар замонда Россияга келиб туришга ахдлашганини айтиб Дилмуродни "қулоғига тепишни" бошлайди.( Кейинчалик, Жиноят иши билан танишиш жараёнида Шерали делода Белуснинг расмини ва у расм рўпарасида "Ш. Комилов билан ишқий муносабатда бўлган" деган нарсани кўради. Аслида Шерали реал хаётда Белусни умрида кўрмаган)
Дилмурод Белусга ёпишиб олади. Белус эса сўзлашувлар вақтида гуёки "бехосдан" Шерали яқинда унга Кипр давлатидан 500 АҚШ доллори ташлаб берганини "айтиб қўяди". Дилмурод бу гапга гуёки "ишонмайди" ва Белус "аёллигига бориб" бу нарсанинг исботларини қилиб қўяди. Исботларни олган Дилмурод шундан кейин негадир бу икки кишини тинч қўяди.
Орадан 10 кунлардан кейин, Шералига ИИВдаги дўстларидан бири чиқиб, унга бугун халқаро қидирув берилгани хабарини беради..
-Қайси постларимдаги фактлар ёки минг бир ўйин билан сиздирилган "жевачка маълумотим" га ишонилди??!
-Асосий исбот чет элдан келган экан. Кипрдан туриб Россиядаги яхши кўрган қизингизга пул перевод қилган экансиз. Қисқаси, сизни ўша қизчангиз сотиб қўйган.
Сўхбатни тугатган Шерали бир муддат каловланиб қолади ва бўлиб ўтган воқеани тушуниб етади, кейин эса кўзининг олдига Аброр билан Дилмуродни келтириб, жиннига ўхшаб бор овозда бақириб кулиб юборади.
Орадан бир кун ўтиб эса, барча ижтимоий тармоқдаги сайтлар Туркияда қочиб юрган Санжархўжа ва Кипрда қочиб юрган Шерали Комилов қидирувга берилгани хақидаги хабарларни беришни бошлади.
Роппа- роса 3 кундан кейин эса, 3-4 ойдан бери уммуман эфир қилмаган Шерали Комилов шайх кийимида , соқол-мўйловини силаб эфир қилишни бошлайди. Ва ўзини Ўзбекистондан бир қадам хам чиқмаганини исботлашни бошлайди. (Ушбу эфирини ўша пайтда хамма кўрган ва фейсбукдаги профилида ва телеграм каналида халиям турибди)
Эфирдан кейин Дилмурод Маллаев Мессенжирда Шералининг аёл дўстини ва айниқса Белус Илъясовани жазава ила куракда турмайдиган сўзлар билан сўкишни бошлайди.

***

6-ҚИСМ. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ 1-ЎРИНБОСАРИ ШЕРАЛИ АШУРОВ БИЛАН ЖАНГ !!!

Шундай қилиб, ИИВнинг қулоқ агенти Аброр Абдуазимов ва унинг шогирди Дилмурод Маллаевларга берилган сохта маълумот орқали Шерали Комилов ўзига ўзи халқаро қидирув бердиришга муваффақ бўлади. Бундай харакатдан мақсад нима эди-Шералининг чет элда эканлиги ортидан ИИВ сохта паспорт ясаш, чегараларни ноқонуний бузиб ўтиш моддалари билан Шералининг сохта жиноят ишида қўшимча жиноят моддалари қўшилади ва Комиловга қўйилган бу айбловлар сохта бўлиб чиққанидан кейин ўйинга прокуратура қўшилиб, холатга хуқуқий бахо бериб, Қарши шахар ИИБ тергов бўлими қўзғатган жиноят иши хам синиб кетиши керак эди. Барча интернет сайтлар, телеграм каналлари бунинг устига ИИВ матбуот хизмати хам Шерали 2023-йил август ойида халқаро қидирувга берилгани хабари чиққанидан сўнг Шерали эфир қилиб Ўзбекистондан бир қадам хам чиқмаганини исбот қилиб беради, натижада Қашқадарё вилоят ИИБ бошқарма бошлиғи Сотволдиев, вилоят жиноят қидирув бўлими бошлиғи, унинг муовини ва бир қанча катта тезкор вакиллар лавозимидан бўшатилиб, уларга хизмат текшируви тайинланади. Шерали Комиловнинг сохта жиноят иши эса хуқуқий бахо берилиши учун, ўзи кутганидек прокуратурага ўтказилади. Хаммаси жойига тушаётган, Шералининг устидан қўзғатилган жиноят иши синиб, Шерали оқланишига бир қадам қолган эди, аммо, лекин, бироқ.. Шерали ўзи билмаган холда "қовун тушириб қўяди" ва Қашқадарё вилоят прокуратурасидаги қудратли одам Шерали Комиловнинг қўшимча душманига айланади.
4 та тезкор ходим анча пайтдан бери қидирувда бўлган бир шахсни кўчада қўлга олишади, қўлга олинган шахснинг ёнида бўлган шериги телефон орқали кимгадир чиқишга улгуради. Орадан хеч қанча вақт ўтмай ўша жойга прокурор формасидаги бир валломат келиб, тезкор ходимларнинг кўтига тепиб, сўкиб, қўлга олинган шахсни қўйдирворади. Орадан 5 дақиқа ўтмаёқ бу холат Шерали Комиловнинг фейсбукдаги профили ва телеграм каналида ошкор қилинади. Бош прокуратура бу хабарни ўқиб вазиятни сўраб ИИВга алоқага чиқади, ИИВ Қашқадарё ИИБга.. Тезкор ходимлар чақиртирилиб сўралганда Ш. Комиловнинг пости хар доимгидек хақиқат бўлиб чиқади. Яъни давлат мулкини талон-тарож қилиш, фирибгарлик ва бир қанча бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб қидирувга берилган бу шахсни 3 йил ичида оперлар камида 20 марта ушлаб қўйиб юборишган, бунга эса ўша шахснинг яқин қариндоши, Қашқадарё вилоят прокурорининг 1-ўринбосари Шерали Ашуровнинг аралашуви сабаб бўлиб қолаверган. ИИБ бу холатни ИИВга етқазади, ИИВ эса Бош прокуратурага. Орадан хеч қанча вақт ўтмай шахсан Ашуров бошчилигида қариндоши қўлига кишан урилиб тергов хибсхонасига жойлаштирилади. Жиноят иши прокуратурада бўлган Шерали Комилов билан эса, шахсан прокурор Шерали Ашуров назоратида қайтадан тафтиш қилиш бошланади, яъни Ш. Комиловнинг фирибгарликда айбланишига сабаб бўлган сохта ариза мазмуни ўзгартирилиб, "пулни Тошкентда берган эдим" деган жойи "Қарши шахрида берган эдим" га ва бошқа куракка турмайдиган важлар хам шу тариқа ўзгартирилиб жиноят ишининг пойдевори камчиликлардан бартараф этилиб мустахкамланиб боради.
Шерали 2022-йилда Қарши турмада ўтирган вақтида бир нарсанинг гувохи бўлиб қолган эди. Кунларнинг бирида, тонг сахар ёнидаги камерада жанжал-тўпалон овозини эшитади. Аниқланишича, подполковник Ачилов ўша камерадаги махбуслар билан ўчакишиб, у камерага СПИД касали билан касалланган одамни киргизади.У эса, камерадагиларга ўзини рассом эканини айтиб махбусларни ўзининг баданига наколка-расм урдиришга кўндиради. Игнани уларга уришдан аввал, хар сафар билдирмасдан ўзининг баданига хам уриб олаверган. Орадан маълум вақт ўтиб, камерадагилар тасодифий бир воқеа сабаб унинг СПИД эканини билиб қолишади. Касал махбус эса қўрқиб кетиб, подполковник Ачилов уларни заказ қилганини айтиб қўяди. Ўша куннинг ўзида ўша камерадаги махбуслардан қон анализлари олинади ва барчаларининг қони тоза чиқиб, хеч қайсисидан СПИД аломати чиқиб келмайди. Шерали Комилов Ачилов унинг устидан ариза қилганини билганидан кейин ўша холатни аниқлашга тушган эди..
Мутахассислар билан сухбатда Шерали бу касаллик юқтирилганидан кейин ўзини бирдан намоён этмаслигини, орадан 6-7 ой ўтгандан кейингина текширувда кўрсатишини билади ва шу муддат ўтганидан кейин бу хақда постлар қўйиб, ўша камерадаги шахслар қайтадан текширувдан ўтказилиши шартлиги, агар касаллик юққан бўлса, Қашқадарё вилояти хавф остида эканлиги ва тегишли ваколатли органлар бу холатни ўрганиб чиқиши кераклиги хабарини очиқлантиради.
Хабар ижтимоий тармоқ орқали кўрилиб, тегишли жойларга етиб боради. 45-камерадаги махбусларнинг кейинги тақдири суриштирилганида 7 таси зонага кетгани, 2 киши эса суд залидан кўчага чиқиб кетиб қолгани аниқланиб, вилоят ДХХ ходимлари томонидан шу 2 киши тиббий кўрикдан ўтқазилганида иккаласида хам СПИД касали аниқланади. Шундан сўнг, бу иккала собиқ махбус бўлган воқеани баён қилган холда вилоят ДХХ бошқармасига ариза билан мурожаат қилади. ДХХ томонидан турма ходимлари терговга тортилиб, натижада подполковник Ачилов қамоққа олинади. Терговни эса, турган гап-ки прокуратура ўтқазади. Мана шу ишга хам прокурор Шерали Ашуров бурнини тиқади. Иккала махбус чақиртирилиб "ўша пайт қонимиз тоза чиққан эди, Ачиловда айб йўқ. Чиққанимиздан кейин шахси ноаъниқ фохишалар билан жинсий алоқа қилган эдик, ўшанда юққан экан бизга" деган тушунтириш хати олинади. Албатта қуруққа қилинмайди бу ишлар. Анчагина "тушунтириш ишлари" ва моддий манфаатдорлик қилиб берилади 2 та собиқ махбусга. Ачилов эса, "айби тасдиғини топмагани учун" қўйиб юборилади.
Бу нарсадан хабар топган Ш. Комилов прокурорнинг расмини қўйиб, ноқонуний ишларингни тўхтат, бўлмаса сен учун хам сичқонни инини минг танга қилдириб юбораман" мазмунида пост қўяди. Ва қўйган пости хеч қанча вақт ўтмай " мева бериш"ни бошлайди. Одатда, Шерали Комилов бирор бир мавзуда пост қўйса, ўша мавзу атрофидаги маълумотлардан хабари борлар алоқага чиқиб, қўшимча маълумотлар ёки далиллар оқими тўпланар эди. Прокурор Шерали Ашуров мавзусида хам худди шундай бўлди. Прокурордан зулм кўрганлар Шерали Комиловга алоқага чиқишни бошлашади.
Шахрисабзлик бир аёл алоқага чиқиб, Ашуров Шахрисабзда прокурор бўлиб ишлаганида уни тўшакка тортмоқчи бўлганлиги, аёл эрига хиёнат қилмаслигини айтиб Ашуровни сўкиб ташлаганидан сўнг, у мудир бўлиб ишлаган болалар боқчасига текширув туширилиб уни камомад, талон-тарож моддаси билан қамашмоқчи бўлишганида у Ашуровга учраб яна шунақа ишларини давом эттирадиган бўлса, ўзининг жонига қасд қилишини, лекин ўлимидан олдин барча нарсаларни ёзиб кетишини айтганидан кейингина Ашуров уни тинч қўйишга мажбур бўлганини айтиб бериб, гапининг исботини сифатида Ашуров билан бўлган сухбатларининг аудио ёзувларини Шерали Комиловга тақдим этади. Шерали бу фактларни бир четга олиб қўяди.
Орадан хеч қанча вақт ўтмай, Косон туманидан Файзулло исмли йигит алоқага чиқиб, мархум отасидан кейин сохта васиятнома пайдо бўлиб қолиб, барча мулкларини шу сохта васиятнома асосида олиб қўйишгани, прокурор Ш. Ашуров эса, 2-томондан моддий манфаатдорлик эвазига уни ахмоқ қилиб юргани бўйича айтиб, барча далилларни тақдим этади.. Комилов эса у тақдим этган далиллардан биттагинасини очиқлантиради. (Аудио ёзув постга илова қилинаяпди. Бу нарса хозир хам Шерали Комиловнинг телеграм каналида мавжуд). Бу аудио ёзувда Ашуров суд раисининг онасини сўккани сабаб, Комилов постида "судя фалончаевга Шерали Ашуров деган дада муборак" дея қитмирлик қилиб суд раисини жиғига тегади ва барча суд судялари прокуратуранинг хамма материалларини хар хил бахоналар билан бекор қилиш ва қайтариш холатларини юзага келтиришни бошлайди.
Орадан хеч қанча вақт ўтмай Комиловга Қарши телеканалидан бир жўрналист аёл зор қақшаб алоқага чиқади. Яъни, шу кунларда прокурор Ш. Ашуров тўшак талаби билан уни холи-жонига қўймаётганини айтиб, гапларининг исботи сифатида маст холдаги Ш.Ашуров билан бўлиб ўтган сухбат аудио ёзувини тақдим этади. Комилов записни эшитиб қаққиллаб кулиб юборади. ( Записда Шерали Ашуров " Буратино қори" сингари аёлнинг жинсий аъзосини ялайман деган экан) Шундан сўнг Комилов прокурор Ашуровнинг бу аёл билан боғлиқ ғурбатини қоғозга ўраб пост қилишни бошлайди.
Журналист аёл фейсбукда борлиги сабабли, Шерали Комилов қитмирлик қилиб у аёлнинг расмини қўйиб, журналист билан "севги отношения" да эканини пост қилади. Шерали Комиловнинг бу қитмирликлари " нишонга бориб тегади", Ашуровнинг оғзаки буйруғи билан Қашқадарё ИИБ томонидан аёл босимга учрашни бошлайди ва аёл Шерали Комиловга бу бўйича хам арз қилади.
Шерали эса, "энг яхши химоя бу-хужум" дея унга бир ўйинни таклиф қилади. Аёл эса, ноилож бу таклифни қабул қилади.. (бундай холатда Шерали яхши ва тез натижа берадиган бошқа йўлни кўрмайди ). Шерали Комилов таклиф қилган ўйин қоидасига кўра, эртаси куни журналист аёл вилоят прокуратурасининг қабулхонасига бориб, жазава билан бор овозда "Чақир ўша Шерали Ашуровингни, яласа қутуламанми, чиқсинда захри-маргига яласин, яласин, яласин" дея бақиришни бошлайди. Мурожаатчилар билан сухбатлашаётган прокуратура ходимларининг барчаси тура-солиб қочишни бошлашади. Орадан 15 дақиқа ўтиб эса, юрагини чангаллаб йиқилган Шерали Ашуровни ўзига келтириш учун вилоят прокуратурасига 2 та тез тиббий ёрдам машинаси етиб келади.
Ўша куннинг ўзидаёқ эса, прокурор Ш. Ашуров томонидан Шерали Комиловнинг қишлоқдаги уйига казо-казолардан иборат "махсус делегация" келиб, Комиловнинг дадасига учраб, "ўғлингизга алоқага чиқиб айтинг, тўхтасин. Эвазига Ашуров унинг барча талабларини бажаради" деган илтимос қилинади. Шерали эса соддалик қилиб, талабларини хирсини жиловлай олмайдиган бу ожиз одамчага қўйишни хохламайди.(Сохта жиноят иши мустахкамланиб борилаётганидан ўша пайт Комиловнинг хабари бўлмаган, бу нарсани у кейин билиб қолади)
Комилов "УЛТИМАТУМ" сарлавхали постида Ашуровнинг барча илтимосномалари ўзига етиб келгани, ўзининг муаммосини қонуний йўл билан хал этиб олишга ақли этишини, лекин бундан кейин Ашуровга унинг ишларига бурнини тиқмаслиги, қўпол қилиб айтганда, қисиб юришини тавсия қилиб кўрпачадай пост қилади (пост халиям Комиловнинг профили ва телеграм каналида турибди..Кейинчалик прокурор Ш.Ашуров эгаллаб турган лавозимидан кетига тепилади.). Лекин бўладиган иш бўлиб бўлган, подполковник Ачилов СПИД эпизоди бўйича Комиловнинг чангалидан чиқиб кетиб қолган, Шерали Комиловнинг сохта жиноят иши эса, хаминқадар мустахкамлашга харакат қилинган ва ноаниқ муддатга харакатсизлик холатига келтириб қўйилиб бўлган, Ашуров хамма нарсани урадиган жойига уриб бўлган ва бу холатдан юқорида келтирганимиздек, Шерали Комиловнинг ўша пайт маълум вақтгача хабари бўлмай турган эди..
Прокурор Ашуров мавзусини бир томонга суриб бўлган хам эди-ки, фейсбукдаги месенжирига бир аёлдан хабар келиб тушади:
-Ассалому алайкум. Мен подполковник Ачиловнинг хотини Мадинаман. Сизнинг устингиздан жиноят иши қўзғатилиши эвазига сўралган сумманинг етмай қолган 10 миллион сумини эримга берганман. Хохласангиз гапимнинг исботларини хам тақдим этишга тайёрман!!! "

***

7-ҚИСМ. ШЕРАЛИ КОМИЛОВ ҚАМАЛГУНИГА ҚАДАР БЎЛИБ ЎТГАН ЯНА БАЪЗИ БИР ВОҚЕАЛАР!!!

"Салом Шерали ака, мен подполковник Ачиловнинг хотини Мадинаман, сизнинг устингиздан жиноий иш қўзғатилиши учун сўралган пулнинг етмай қолган 10 миллион сумини эримга мен берганман, хохласангиз гапимнинг исботларини тақдим қила оламан сизга"
Месенжер орқали телеграм рақамини олган Шерали унга телеграм орқали телефон қилади. Ростдан хам аёл киши..
-Исмингизни Мадина дедингиз-а, хозир рўлда кетаяпман камига ёнимда одамлар бор. Бемалол гаплаша олмаймиз. Эртага кечга бемалол бўлиб ўзим қўнғироқ қиламан. Хайр, эртагача..
Зудлик билан Қашқадарёдаги одамларига алоқага чиқиб Ачиловнинг хотинининг исми Мадина эмаслигини аниқлайди. Мадинага қайта алоқага чиқади ва уни ёлғон гапираётганини айтади.
-Шерали ака, ёлғон гапирмаяпман. Сиз айтган исмдаги аёл унинг биринчи хотини, Ачилов у хотинини кўчасининг бошидаги аптекачи билан ўзининг уйида ўзининг тўшагида ушлаб олади ва хиёнат исботини видеога олиб, ўша видеони фуқоролик судига тақдим этиб, суд орқали ажрашган. Менга эса, қонуний равишда уйланганига эндигина 5 ой бўлди. Мен сизни алдамаяпман.
Комилов эртаси куни алоқаларини ишга солиб, Қарши туман фуқаролик судидан подполковник Ачиловнинг хотини ила ажрашиши билан боғлиқ барча материални видео исботи билан қўшиб олади. ФХДЁ орқали Ачиловнинг янги никох маълумотларига хам эга бўлади. Ростдан хам исми Мадина экан, алдамаган. Демак гаплашса бўлади..
-93-йилман, олий маълумотли ўқитувчиман,магистратурада ўқияпман, кўп нарсаларга ўзимнинг тиришқоқлигим билан эришганман.Ўқитувчиликдан ташқари парфюмерия бизнесим бор, бизнесим орқасидан ўзим учун ховли-жой, енгил автомашинага эга бўлгандим. Ачиловнинг онаси уйдагиларимни аврай-аврай кўндиришган эди. Загсдан ўтиб, тўй қилиб мени тушириб олишган.Янги келин бўлиб тушган хафталаримда сиз Ачиловни танқид қилиб постлар қўйишни бошлаганингизни эшитиб, постларингизни ўқиб сиздан роса нафратланар эдим, кўришга кўзим йўқ эди. Эрим сизни тўхмат қилаяпди деб айтарди.Кейинчалик эримни ўзини тутиши, гапларини тахлил қилиб кўп хам тўхматга ўхшамаётганига эътибор қилдим. Кунлардан бирида оёқда тура олмайдиган даражада ичиб келди. Ўкириб йиғлаб сизнинг у хақидаги постларингиз ростлигини бўйнига олди. Мен эса, хотини сифатида уни қўллаб-қувватлашимни айтдим. Жуда кўп ичадиган бўлиб қолганди ўша пайтларда. Бир куни соғлиғим ёмонлашиб докторга кўриндим. Тиббий тахлиллар менда сифилис вирусини чиқариб берди, буни нима эканлигини ўша пайт тушунмагандим, доктор хотин " эркаклар кўпинча касал фохишалар билан бўлиб, шу орқали ўзи билмаган холда хотинларига хам юқтириб қўйишини" тушунтирди. Ўзингни даволанганинг бефойда, эрингни олиб кел, уни хам текшириб бирга даволаймиз, хавфли жойи йўқ, лекин ўтқазиб юборилса, асорати яхши бўлмайди деди. Жахл устида бориб эримни ёқасидан олдим, эрим эса безрайиб ўзимни фохишаликда айблай бошлади. Қоним қайнаб хонтахта устидаги чинни чойнак билан айлантириб башарасига солдим. Чинни чойнак чил-чил бўлиб синиб кетди, орқамга қарамай машинамга ўтириб уйдан чиқиб кетдим. 2 хафта ичида тўлиқ даволаниб тузалдим. Судга ажрашиш бўйича ариза берганман. Ўртада фарзанд йўқлиги учун бу жараён тез бўлар экан. Хозир судни кутаяпман. Янги келин бўлган пайтимда эрим сизнинг устингиздан жиноят иши қўзғаттириб қандай бўлмасин ўзи хизмат қилаётган турмага олиб киргизмоқчи эди. Терговчилар сал каттароқ пул сўрашган экан. Мендан 10 миллион сўради яна шунча етмаяпди деб. Сумкамда 7 миллион бор экан бердим.. Етмайди, яна топиб бергин деди. Мен ТBC банкдан онлайн 5 миллион қарз олдим ва эримнинг пластигига ўтқазиб бердим. Эрим сразу банкоматдан ечиб келиб кимгадир телефон қилиб, "хужжатларни хаммасини тахлаб бўлганини" айтди. Орадан хеч қанча вақт ўтмай бир одам Спарк машинасида келиб эрим тахлаб қўйган пулни олиб кетди. Орадан 3 кун ўтиб эрим тиржайиб келди, "всё, жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилди" деди.
-Ўша Спаркда келган одамни танийсизми??
-Уни сиз хам яхшигина танийсиз, яқиндагина пост қилдингизку у хақида исмини хато ёзганини айтиб.
-Нимаа?
Шерали ўз постида танқид қилиб чиққан шахс-фейсбукдаги профилидаги исмини хато ёзган саводсиз ички ишлар ходими Қарши шахар ИИБ тергов бўлимининг бошлиғи Лочин Халимов эди.
-Адашмаяпсизми??
-Исботларни тақдим этаман, текшириб кўриш сизга қийин эмас-ку.
Исбот-далиллар Мадина томонидан тақдим этилади.
-Гулдай умримни хазон қилган Ачилов деган исқиртнинг ишини охиригача олиб боришингизни хохлайман.
-Сизга бир гапни айтишни унутибман, сўзлашувимиз диктафонга ёзиб олинаётган эди..
-Хохлаган жойда исботини қилиб бераман айтган гапларимни.
-Ачилов касалликни қаердан юқтириб олган деб ўйлаяпсиз?
-Телефонда бир оғайниси билан маст холда валдираганини эшитиб қолгандим, турмадаги махбус аёлларни хонасига олиб кириб тураркан.
-Мен сизни тушундим. Менга айтган гапларингизни қоғозга ариза тарзида тушириб қўйинг, вақти келганда қаерга жўнатиш кераклигини айтаман. Хайр!
Махбус аёллар мавзуси бўйича Шерали суриштириб, Ачилов турмада 3 та махбус аёл билан муносабатда бўлганини аниқлайди. Шулар ичидан Холисхон деган аёл билан бўлган холатни очиқлантириб пост қилади. Нега фақат у аёлни? Турмада айнан шу Холисхон дегани эркак талашиб, кейин дори ичиб тушунтириш хати ёзган бўлади ва бу холатни гулини гулига тўғирлаб исбот қилиш осонроқ эди.
Кунлардан бирида Малохат Шералига алоқага чиқади:
-Бир гап айтаман кулгудан думалайсан.. Лочин билан бир тезкор ходим ит-мушук бўлиб юраркан. У опер бола яхшигина братишкам.. баъзи бир масалаларда маслахатлашиб турардим. Қайси бир куни кўчада иккимиз гаплашиб турганимизни кўриб Лочин опер болани "ичкаридан Шерали хақидаги маълумотларни Шералига шу етқазаяпди" деб ички инспекция бошлиғи полковник Темур Байжановга сотибди. Байжанов уни яхшигина пресслаган. Лекин ростдан хам сен бўйича у опер билан уммуман гаплашмаганман, унинг йўналиши бутунлай бошқа.. Аранг ўзини оқлаб қутулибди. Лекин сенга ўхшаб роса қитмир ва шумгина.. Ўтган куни томоша кўрсатди УВДда. Ден милиция кунига унга поошериния берилган экан. Буларнинг анъанасига кўра, мукофот олаётган ходимлар байрам тадбирига ота-онаси билан келиши керак ва мукофотни рахбарият ота-онасига беришар экан. Оперни ота-онаси санаторияда дам олаётгани сабабли, мени онам бўлиб беринг деб илтимос қилганди, мен тентак хам рози бўлгандим. Мукофот олганларни микрафон орқали эълон қилаётган одам вилоят жиноят қидирув бўлимининг янги бошлиғи..у томонидан сенинг теманг бўйича 2 марта сухбатга тортилгандим . Мени сахнага опер билан чиқиб келаётганимни кўриб жағи қийшайиб қолди. УВД бошлиғини қўлидан эсдалик совға, бир букет гул, конвертда 2 миллион пулни олиб (пулни опер билан тенг иккига пап қилдик..) шумлигим тутиб микрафондан:
-Мен учун бугун жуда хаёжонли кун.. Ўғлим тезкор ходим Фалонча, мен Малохат ва унинг дадажони Шерали Комилов Ватанимизга хизмат қиламиз -деворибман, хи-хи-хи.
-Нима учун унинг дадаси Шерали Комилов бўлар экан???
-Онасини эмсин, МВДдан анави "Мама Роза" сен билан мени ўйнашга-ю, эр-хотинга чиқарганмиди?? Сен мени "эрим" бўлсанг, анави маймунча "ўғлим' бўладиган бўлса, сен уни " адажониси" бўласанда гаранг!!! Ишонсанг, бутун УВДнинг " томи кетиб қолди" бу маърузамдан..(Шерали ваққиллаб кулиб юборади.. Ўша опер болага эса " Ўгай ўғил" деган лақаб қўйиб олишади)
Сенга бошқа масала бўйича чиқаётган эдим. Жиноят қидирувни болалари Шерака билан гаплаштиринг деб ётишибди.
-Хаммаси бир бўлиб сўрашдими ёки алохида-алохида?
-Алохида..
-Моцарт аккаунтимни беринг. Лекин бири иккинчисини билмасин . Хаммаси фақат мен билангина гаплашаяпди деб ўйласин.. Барчаси билан алохида, " тета- тет" равишда гаплашаман..
Барча ходимлар билан алохида гаплашган Шерали улар билан ўзининг темаси бўйича хамкорликда ишлашга келишиб олади. Муаммо нимада бўлган?
МВДдан Шерали мавзуси бўйича келаётган текширувчилар оперларни қонини ичиб юборган. Уларни едириб-ичириш, эркаликларини кўтариш оғирлашиб бораяпди, ойлик уйгача етиб бормаяпди. Текширувчилар эса, асосан Тошкентда ишлаётган водийликлар экан. Оперлар билан келишиб Шерали янги ўйинни бошлайди. Ижтимоий тармоқда "Салом Водий" дея пост қўяди. (У пост халиям турибди) Бу ёғини эса,оперлар давом эттиради..
Агентларини чақиришиб "Шералини Қамчиқ давонида кўрдик, Андижон аэрапорти атрофида кўрдик, Қуқон бозорида юрибди экан" деган данос олишади ва у даносларни МВДга жўнатишади. "Комилов бир ойдан бери ашағларда юрибди, Қашқадарёга ўлсаям келмайди, ашағлардан излаш керак" дея маълумотномалар қилишади. Шу билан Шерали Комилов Қашқадарё оперларини текширувчилардан халос этади.
Орадан бир ойча вақт ўтиб Қашқадарёлик оперлар Шералига алоқага чиқишади:
-Сизни ушлаш учун ўтган куни 2 та опер Қашқадарёдан Наманганга кетди.Уларга МВДдан хам 2 та опер қўшилган.
-Жиннимисизлар, у ёқда эмаслигимни биласизларку.
-Эйй, нимасини айтасиз..Бляяя,сизнинг атрофингизда бўлиб ўтаётган ишлардан ўзимизнинг хам томимиз кетиб қолаяпди.. Биз қилган прёмни водийлик оперлар хам қилишини туш кўрибмизми. Милисахонамас, жиннихона бўлиб кетаяпди хамма жой..Улар хам агентлари орқали "ағда экан, бағда экан" деб сохта данос қилишган. Қайси бир иплос, шум ўзининг агентига "Каркидон қишлоғи йўлида кўрдим" деб ёздирибди. Қанақадирам постингизда Каркидонда бир қуморвоз акахон билан улфатчилик қилиб юрибман дея қичима пост қилган эдингиз-ку.. МВД даги баъзи бир "ақиллилар" сизни алдамайди, дангал ўйин ўйнайди деган фикрга келишибди. Тўртта ахмоқ Чуст тумани ИИБ сининг дам олишдаги ходимларини йиққан, камига 2 та овчарка кучукниям қўшиб олишиб Каркидонни босишган. Овчаркага хидлатадиган бирор шахсий буюмингиз бўлсаям майли экан..Сизни топиша олишмаган. Энг қизиғи ва ғалати жойи- қадрдон ошнангиз Аброр Мухтор Алий ўша куни негадир Каркидонда экан. Вақтинча штаб вазифасини бажариб турган махалла биносига келиб устингиздан арз қилган. Тошкентлик МВД оперлари Аброрга айтиб туриб, устингиздан ариза ёздириб олишган. Аризани бизнинг болаларга беришмаган, ўзлари билан МВДга олиб кетишган.
Бу гапни эшитган Шерали Комилов ярим соат биқинини ушлаб, думалаб кулади ва бу хақида "бир жойга иш билан бирровга кетган эдим,келсам уже кетиб қолибсизлар-а" дея Каркидон қишлоғида бўлиб ўтган ушбу воқеани пост қилади. (Ўша пости фейсбукдаги профилида ва телеграм каналида халиям турибди)
Аброрнинг Шерали Комилов устидан ёзган бу аризаси 29-ариза эди. 30-аризани Комилов қамоққа олинганидан кейин ёзади. Аброр "шу пайтгача бор-йўғи 3 тагина одамнинг устидан ёзганман" деётган эди. Хар доимгидек, бу гапи хам ғирт ёлғон. 100 дан ошиқ одамнинг устидан ёзган. Буларнинг ичида масжид имомлари талайгина. Мубашшир Ахмад , Сайдазиз "Медгарадок" устидан хам Аброрнинг данослари мавжуд. (Бу энди, келгусидаги алохида қисм ва мавзу..)
Подполковник Ачиловнинг Холисхон деган махбус аёл бўйича қўйган пости хам мўлжалга бориб тегкан эди. Холисхон турмада бирга ўтирган аёлни олдига келади..
-Олдингизга бир илтимос билан келдим. Ўша постни эрим хам кўрибди, агар тўғри чиқадиган бўлса сениям ўша Ачиловниям болта билан чопаман деб ётибди. Ўзи уни хотинидан ажратиб тегиб олган эдим. Эрим роса азартда.. Ким экан ўзи ўша Шерали деганлари?! Бунча нарсани қаердан олаяпди? Ким сотган унга бу нарсаларни?? Ачилов сиз билан гаплашмоқчи, манг телефон, гаплашинг..
Громкийга қўйилган телефондан Ачиловнинг овози эшитилади:
-Опа яхшимисиз.. Қўллаб юбормасангиз бўлмайди. СПИД темаси бўйича иштонсиз қолиб аранг қутулгандим, энди бу ғурбат чиқиб ўтирибди. Мободоо, бу тема хам кўтарилиб суриштирув бошланса, сиз гувохликка ўтасиз. "Бунақа нарса бўлмаган, турган-битгани тухмат деб ёзиб берасиз. Вақти келиб мениям сизга ёрдамим тегиб қолар опа!!!
-Майли укажоним!!
Холисхон хам рахмат айта-айта кетади. Холисхон келганидан то кетгунигача диктафонга ёзиб олинган ушбу бўлиб ўтган сухбат мазмуни дарров Шерали Комиловга ташлаб берилади. Ачилов телефонда гаплашган аёл, Холисхон билан бир камерада ўтирган аёл,бўлиб ўтган сухбатни диктафонга ёзиб олган аёл, турмадан Шерали Комилов ёрдамида чиқиб кетган бу аёлнинг барчаси битта аёл эди. Бу аёлнинг исми эса, " МАЛОХАТ" эди.. (2 та довдир, одам қуриб қолгандек айнан " Малохат"га келиб учрашади)

***

8-ҚИСМ. МЎМИНА, "ҚОРА МЕРГАН-2", "МЕДГОРОДОК" ВА БОШҚАЛАР.
(Шерали Комиловнинг ясама жиноят иши доирасидаги асл хақиқатлар) 1-БОБ.

(Аброр мавзуси катта ва асосий мавзулардан бири бўлганлиги сабабли ушбу қисмнинг ўзи бир қанча бобларга бўлинди )
2020-йил. Шерали Комилов ижтимоий тармоқда унча фаол эмас, хар-хар замонда баъзи бир масалалар бўйичагина постлар қўйиб турар эди. Исхоқжон домла билан Аброрнинг "алкоголсиз пиво халолми ёки харом?" мавзусидаги чиқишларини улаб, пост қилади. Исхоқ алкоголсиз пивони харом деган, Аброр эса халол қилиб берган. Иккаласининг видеоси остида эса, икковининг муридлари қирпичоқ бўлиб "менинг устозимнинг гапи тўғри" дея бир-бирларини сўкиб ётишибди. Шерали шу нарсани пост қилиб, "ёки гапни бир жойга қўйиб бир хил гапирларинг, ёки иккаланг хам кўтингни қисгин фатво кенгашигина аниқ қорорни айтсин, одамларни иккига бўлмаларинг" мазмунида мақола чиқаради. Кимдир Аброрни шу постга тег қилади. Аброр эса, "мени пост эгасидақа хезалак ва даюсларнинг постига тег қилмаларинг" деган изох қўяди. Шерали Аброр билан изохларда бу хақорат ортидан тортишишни бошлайди. Аброр хаддидан ошишни бошлаганидан кейин Шерали уни онасидан кетиб, ўта қўпол сўкади. Аброр қочиб қутулади. Бўлгани шу..
2022-йил. Аброр бир мавзуни кўтариб чиқади яъни, " қанақадир бир жамоа Аброрга қарши чиқиш учун телеграм каналда " Аброр Стоп" деган группа очган. Ўша каналда гуёки ўша жамоа учун куну-тун ухламай Аброрни қандай тўхтатишни ўйлаб чиқаркан. Аброр эфир қилиб жамоа аъзолари кимлардан иборат эканлигини айтиб ўтади. Рўйхатда Шерали Комилов хам бор. Кимдир Шералига шу эфирни ташлаб беради. Шерали бу гапларни эшитиб хайрон бўлади. Аброр фейсбукда каналдаги аккаунтларнинг руйхатини скриншотини қўяди. Шерали рўйхатдаги одамлар ичида ўзининг исм-фамилияси ёзилган телеграм аккаунтни кўради. Фақат у аккаунт турк тилида ёзилган, аккаунт расмида шернинг расми қўйилган ва " ижтимоий тармоқда анчадан бери кирмаган" деган маълумот бор. Шерали эса, узининг аккаунтига фақатгина ўзининг расмини қўйган. Сриншотдаги аккаунт ясалган сохта акааунт. Рўйхатдаги бошқа одамларни излаб топиб гаплашади, улар хам бу нарсадан хайрон. Шералининг аниқлашича, Анвар Назир деган бир одам ким биландир телеграмда овозли хабар орқали Аброр хақида гаплашган. Бир иш юзасидан ИИБга кирганида телефонини КППга топшириб кирган, ходимлар эса унинг телефонини ковлаб Анвар Назирнинг бу гапларини Аброрга ташлаб берган. Аброр эса бу нарсадан унумли фойдаланган. Ўзи тортишиб юрган одамлар номидан аккаунт очиб, узи ўша группани ўйлаб топиб, сохта хайп-лайп қилган экан. Аброрнинг муридчалари эса ўша одамларни изохларда сазойи қилиб ётишибди. Асл хақиқатнинг тагига етган Шерали Аброрнинг бу қилиғидан қони қайнаб, бир хафта-ўн кун Аброрни сўкиб постлар қўяди.
Ўша кунларда бир мижозининг иши билан Тошкентга Олий судга суд процессига келаётган вақтида фейсбукдаги мессинжирига бир аёл мурожаат қилиб чиқиб гапи борлигини айтади. Комилов телефон рақамини беради. Сухбатдан шу нарса аниқ бўлади-ки, Аброр унинг Мисрда ўқиётган, ўша пайтда вояга етмаган Мумина исмли жиянини йўлдан уриб, ўзига-ўзи никох ўқиб, 4-хотин қилиб олган. Қизнинг уйдагиларини эса, бу нарсадан хабари бўлмаган. Қиз таътилга Ўзбекистонга келганидан кейин 2-3 та такасоқол "хожи ака" совчи бўлиб келади. Куёв бўлмишнинг 47 ёшда эканлиги, бунинг устига 3 марта уйланганини, ва қизларини 4-хотинликка сўраб келинганини эшитган ота-она совчиларни қувиб солади. Орадан бир қанча вақт ўтиб, совчилар яна 2 марта келади ва яна қувилади. Бу орада қизнинг мазаси бўлмай онаси уни поликлиникага олиб чиқади ва 2 ойлик хомиласи борлиги аниқланади. Сиқувга олинган қиз бўлган воқеани ота-онасига айтиб беради. Аброр разборга чақирилади. Ёлғон-яшиқларни териб ташлаб, ўзига-ўзи никох ўқимаганини, никохни кимсан Миср давлати, шариат муфтисининг шахсан ўзи келиб ўқиганини, шариат бўйича қиз унинг хотини эканини, лекин ўзбекчиликдан келиб чиқиб дабдабали тўй хам қилишини ва хозир эмас сал кейинроқ тўй қилишни ваъда бериб қизни шу куннинг ўзидаёқ ўзи билан олиб чиқиб кетади.
Орадан ойлар ўтишни бошлайди, ваъда қилинган дабдабали тўйдан дарак йўқ. Қизнинг эса эрта-индин кўзи ёриши бор. Махалла-куй, қариндош-уруғ олдидаги обўсини ўйлаган ота-она тўйнинг бутун харажатларини ўзлари кўтариб тўй қилишади. Аброр ёнидан бир дона гуруч қўшмайди. Лекин тўйга соқол-мўйловларини қора краскага бўяб, 100 дан ошиқ шотири билан келиб, хамма билан селфи расмга тушиб, ошдан кейин кекириб чиқиб кетади. Вақти-соати етиб Мумина қиз фарзандли бўлади. Хеч қанча вақт ўтмай Аброр "қовун тушириб қўяди". Россияда мардикорчилик қилаётган, ижтимоий тармоқ орқали Аброрнинг эфирларини сўлаги оқиб эшитадиган муридининг хотини билан қалин бўлиб қолган Аброр, тўрт ой эри билан жинсий алоқа қилмаган аёлга шариат бўйича талоқ тушиши хақида фатво чиқариб, у аёлни хам ўзига-ўзи никохлаб олганини Аброрнинг телефонини титкилаб икки "эр-хотиннинг" телеграмдаги ўзаро ёзишмалари ва бошқа нарсаларини кўрган Мумина жанжал кўтаради, ва оқибатда Аброр томонидан аёвсиз калтакланади. Калтак зарбидан кўзлари юмилиб қолган, тишлари синиб кетган, қулоқ-бурни қонга беланган Мумина қизчасини кўтариб, Наманганга қочади. Қизининг ахволини кўрган Муминани ота-онаси тегишли органларга ариза қилишади, лекин органлар томонидан хеч қанақа харакат қилинмайди.Шундан кейин ота-она таниқли 5-6 та блогерларни уйига таклиф қилади. Муаммо мохияти ким эканлигини эшитган блогерлар орқага сийиб юборади ва бу мавзуни кўтариб чиқмасликларини билдиришади. (Ўша пайтларда Аброр улар учун вахимали шахс бўлган) Бу блогерларнинг ичида бўлган, кўпчилик уни "Чўчқа" деб атайдиган блогер бола, у ердан чиқиши билан бу холатдан Аброрни хабардор қилган. Аброр қўрқиб кетиб Наманганга боради ва қизнинг ота-онасига қизчасини соғиниб келганини ва хотини билан хам гаплашиб олмоқчилигини айтади. Ота-она Мумина ва набирасини Аброрнинг олдида қолдириб уйга кириб кетишади. Анча вақтдан кейин қизининг уйга кирмаётганидан хавотир олиб кўчага чиқишади, на Аброр бор, на қизи билан набираси.. Аброр Муминани авраб, машинага ўтқазиб олиб кетган бўлади, телефон эса ўчирилган. Ота-она ички ишларга телефон орқали ариза қилишади. Хар доимгидек натижа йўқ. Хеч нарсадан қўрқмайдиган блогерлар хам юраги ёрилиб ётибди. Худди шу кунларда Шералининг фейсбукда дўстлигида бўлган холаси, Шералининг Аброрни онасидан келиб қўйиб ётган постларига кўзи тушади..
-Опа сизни тушундим. Лекин айтган гапларингиз қуруқ гап. Мен эса, инкор қилиб бўлмайдиган фактлар билан ишлайман. Гапингизни исботловчи нималарингиз бор??
Қизнинг холаси томонидан бир дунё аудио, видео запислар ташлаб берилади.
-Ташлаган нарсаларингиз менга келиб тушди, хозир мен йўлдаман, Тошкентга иш билан кетаяпман.фактларингизни кўриб чиқиб ўзим сизга алоқага чиқаман.
Бу фактлар ичидан баъзи бирлари- Мўмина томонидан Аброр Хулъу, яъни талоқ қўйилгани, Аброрнинг қизнинг онаси билан жанжал қилганлари ва бошқа фактлар Шерали томонидан кейинчалик кенг жамоатчиликка очиқлантирилади.
Олий суддан мижозини оқлаб, ғалаба билан чиққан Шерали ўша куни мижози билан Қаршига қайтмай Тошкентда қолади ва Миллий хавфсизлик хизматида бир пайтлар бирга ишлаган, хозирда Республика ДХХда хизмат қилаётган дўстига телефон қилади:
-Аканг Тошкентжонга мехмонжон бўлиб келган, кўришайлик..
-Таак, кўришдик, едик-ичдик.. Энди гапиринг нима гап??
-Бир одам хақида маълумот керак..Аброр Мухтор Алий деганларини танийсанми? Одамлар орасида ДХХнинг қулоғи деган гап юради. Сизларга тегишлими ёки йўқ, шу нарсани менга аниғини билиб бер..Азартим қўзиган пайтида бизнинг одам деб чиқишса, уришиб қоламиз..
-Анави муллачани айтаяпсизми? Далба*б-ку у.. қизиқишингизга арзийдиган объект эмас. Менимча у бизга тегишли эмас..
Шерали унга шу пайтгача бўлган воқеаларни айтиб беради..
-Сизга тухмат қилгани учун далъше кетмоқчимисиз, арзимайдику акаа..
-У нарса учун эмас.. 2 хафтадан бери Аброр ва унга ўхшаган интернет муллаваччаларни харакатини тахлил қилаяпман. Хозирча ўзларини пайғамбарнинг ворислари, меросхурлари деб хисоблашаяпди.. Аброр эса, ўзини вахий келмайдиган пайғамбар деб эълон қилди, видеосини кўрдим шундай деганини.. Аллохман дейишига эса, бир қадам қолибди ..
Эрон тарихини қара.. Бошланиши эса, худди шундай бошланган, грамм фарқи йўқ.. Бу кунтеларни тўхтатиш керак, кейин кеч бўлади..
-Ухх!! Бир ўзингиз тўхтатмоқчимисиз (кулади)
-Нега бир ўзим бўлар эканман.. Адвокатура бўйича бугун охирги ишимни тугатдим, эътиборинг учун, тўлиқ ғалаба билан.. Бир ой бўлди, Детектив очганман. Ўзбекистонда яккаю ягона ва биринчи марта..
-Оббооо..
Шерали кечқурун Қашқадарёга қайтади. Самарқанддан чиқишда телефони жиринглайди:
-Ака аниқладим, аниқ биздан эмас..
-Бўлди, сукани жойини соламан!
-Охиригача эшитинг. Проект бу. Шайхнинг вафотидан кейин подани бошқаришга одам керак бўлган. Нима учундир буни танлашган. Асосий вазифаси-чет элдаги радикал оқимларга қарши ижтимоий тармоқ орқали пропаганда харакатларини олиб бориш ва бошқа бир қанча нарсалар йуклатилган.
-Бл*т.. хозиргина бизданмас дединг-ку!!
-Бизданмас, "қўшни қишлоқ" товари.. (МВДни назарда тутмоқда) Ўзи хеч ким эмас, кўтига кассета тиқилган магнитафон. Куратори хавфли одам экан. Ўта тажрибали, совуққон, кучли стратег..Қобил Дусов билан боғлиқ провакацияда, қанақадир Фозилхўжа деган болани масжидга олиб кириб тузоқ қўйиб, Аброрни ғолиб қилиб олиб чиққан..Фалончиев Писмадончи, полковник.. 3 йилда йўқ Абрордан қаранг, қанақа Аброр ясаган.. Қўпол қилиб айтганда, бўқдан хайкал ясаб шу хайкални хақиқий санъат асари деб оломонни ишонтира олган. Ана шундан хулосангизни чиқараверинг..
-Ана шу бўқдан ясалган хайкалниям, хайкалтарошиниям чиққан жойига тиқвораман.. ана шу гапимни эслаб қол..
-Ака, мен шу ерда, бошламасингиздан тўхташингизни маслахат берган бўлардим..Келажакда бутун бир ИИВ тизими билан уришиб кетишингиз хавфи бор..
-Бяғини ўзим биламан. Бўпти, хайр!
Шерали Муминанинг холасига алоқага чиқади:
-Бўлган воқеани баён этиб, опангиз Призидентга овозли мурожаат йўлласин ва шуни менга ташлаб беринг.. Ишларингиз билан шуғулланадиган бўлдим.
-Хизматингиз қанча бўлади?
-Бир тийин сўрасам эркак эмасман!!
Ижтимоий тармоқ орқали онанинг мурожаати Шерали томонидан очиқлантирилади. Бу нарса анчагина резонанс беради. Онанинг уйи ИИБ ходимлари томонидан босилиб ноқонуний нарсалар изланади. Шерали бу нарсаларни хам очиқлантиради. Аброр томонидан Муминанинг отаси ЛГБТ яъни гейга, диний томонлама юқори билимга эга онаси эса атиест ва жиннига чиқарилади. (Аброрнинг ушбу чиқишини хам ўша пайт хамма кўрган эди. Бу эфири Комиловнинг фейсбукдаги профилида хозир хам турибди.)Аброрнинг босими остида Муминанинг ижтимоий тармоқ орқали ўзининг бахтли экани ва Шералини хақорат қилгани овозли хабари жойланади. Шерали чекинмай бостириб бораверади. Аброр томонидан Шералининг бир пости монтаж қилиниб Комилов атиестга чиқартирилади. Шерали яна чекинмайди. Шералини дўстларини топишиб улар орқали тўхташ илтимоси қилинади, Шерали тўхтамайди. Худди ўша кунларда,Шерали билан МХХда бирга хизмат қилган Наманганлик йигит телефон қилиб қолади:
-Анави мараз билан нега тортишиб юрибсан?
-Орага тушмаган битта сен қолгандинг, аралашма ишимга.
-Уни анақа эканидан хабаринг борми?? 16 ёшида, мадрасада юрган пайти 3 та бола уни зўрлаган.Аниқроқ айтадиган бўлсам, 2 таси ушлаб турган, Абдулвосит дегани зўрлаган. Ота-онаси милисага ёзиб берган.Онамнинг акаси яъни тоғам ўша делони терговчиси бўлган.
-Вай бл*т.. тоғанг хозир қаерда?
-Уйида, пенсиядаги одам..
-Сен қаердасан?
-Уйдаман, қаерда бўлардим.
-Қашқадарёдан мехмон бораяпди уйинга, кутиб ол.. Эрталаб Наманганда бўламан.
-Сенга телефон қилиб шу гапни айтган мен ахмоқ!
-Уже йўлга чиқаяпман, тоғангни бор хақиқатларни айтишга кундириб тур. Эрталаб кўришамиз..
Эрталаб Чустдаги истирохат боғида кўришишади. Собиқ терговчи 70 ларга яқинлашиб қолган отахон экан. Иш бўйича Шерали барча фактларни ёзиб олади. Адреслар, исм-фамилиялар ва бошқа нарсалар.. Аризани берган Аброрнинг отаси маълум вақт ўтиб аризани қайтариб олган экан. "Менимча, у учаласининг отасини роса соғди Алман" деди собиқ терговчи.
-Алман ким?
-Аброрнинг отаси.
-Отчестваси Мухторалиевич-ку?
-Мухтор деса хеч ким танимайди. Лақаби Алман эди. Одамлар уни Хўрозбоз Алман, қиморвоз Алман деб билишади.
-Ииии, Аброр отасини хамма ёзувчи-ю шоирлар келиб маслахат олиб кетадиган Хожи ота деб айтадику ?
-Ўша "Хожи ота" хозир хам Худонинг берган кун шайтонни сувидан уриб туради. Чустда фалонча номли чойхона бор, ўша ердан топасан уни. (Шерали чойхонанинг жойлашувини қоғозига белгилаб қўяди.)
-Ўша воқеадан кейин болада рухий синиш рўй беради. У пайтларда психолог деган нарса бўлмас эди. Хозир у, хамма мактаб-у, керак бўлса боқчалардаям бор.. Алман нима учундир Аброрни Фарғонадаги жиннихонада даволатган эди..
-Нимааа? Жиннихонадаям ётганми бу ебан???
-Қашқадарёдек жойдан атай келибсан, кел ёрдам берсам тўлиқ ёрдам берай.. Мана бу рақам Фарғоналик курсдош жўрамнинг рақами. Мени айтсанг бўлди, хар қанақанги маълумотни топиб беради. Сен хақингда айтиб қўяман. (Шерали кейинчалик ўша одам орқали Аброрнинг даволовчи врачи Раъно опани топади, бу хақида кейинги бобларда гаплашамиз.)
Намангандан Қаршига қайтган Шерали, Аброрга жинсий зўрлик қилган болаларни излашни бошлайди. Асосий айбдор Абдулвосит бир қанча йил аввал Россияга кетиб қайтмаганини аниқлайди. Қамариддин дегани 5-6 йил аввал вафот этган экан. 3-одам, Неъматжонни кейинчалик Андижондан топади, ва "сайратади"..
Мумина темаси бўйича Шерали постлар қўйиб, қонун устуворлигини талаб қилаверади, хеч қанақа натижа бўлмайди. Аброр эфир қилиб чиқади:
-Адвокатмисан, ёз устимдан.. Хохласанг МВДга ёз, хохласанг СНБга ёз, эээ қўлингдан келса БМТга ёз.. хеч нарса қилолмайсан!! (Ўша эфирниям ўшанда хамма кўрганди)
Шерали аввал постларида Аброрни "онангни..." деб сўккан бўлса, энди жонли эфирларида бўралатиб сўкадиган бўлди. Шундан кейин Аброр "онамдан сўкканинг учун сўраб оламан, ринга чиқамиз" деб чиқди. Шерали қишлоғи атрофидаги тоғ ёнбағрида ринг ясади. "Келишингу кетишинг, бензину газинг, еб-ичишингача ўзим кўтараман, кел бяққа" деди Шерали (ўша рингни ясаб, Аброрни чақиргани видеоси фейсбукдаги профилида халиям турибди.) 1992-йилда Абдулвоситнинг тагидан чиққан гейваччани гапига югуриб Тошкентга бораманми деди Шерали. Аброр бирдан ранги ўчиб, гарангни ёқиб бу гапни тушунмаганга олди. Шерали ўқи нишонга бориб текганини кўриб ўша мавзуни биринчи планкага қўйиб олди, Аброр яна гарангни ёқиб олади. "Чоршанба куни келмасанг уч харфсан" деб туриб олди Аброр. Шерали жахл устида бораман деб юборди. Аброр эфир қилиб, "чоршанба куни ринг бўлишини" айтиб, барча муридларини ўша ерга чорлади ва хатога йўл қўйди. Аслида Шералини у ерга Аброр эмас, унинг куратори чақираётган эди. Мақсад нима эди, залгача етиб боролмас эди Шерали. Зал биносига яқинлашган Шералини кимдир ё туртиб қўярди, ё сўкиб қўярди. Ўртада жанжал бошланиб, лоп этиб милиция наряди пайдо бўлиб қолиб Шералини қўлига кишан уриб, олиб кетишлари керак эди.Шералидан калтак ейдиган одамлар хам тайёр, 10 дан зиёд гувохлар хам тайёр эди. Аброрнинг қурқоқлиги панд бериб қолади. Кураторининг гапини асл мохиятини тушунмаган Аброр хаммани Гагарин хайкали олдида йиғилишга чақиради. Шерали бу хатодан унумли фойдаланади. Аброрнинг ринга барчани чорлаётгани эфири остида минглаган одам ўша куни ўша ерда бўлишини тахмин қилди. Сал кам 5 мингдан зиёд текин томоша ишқибозлари. Бунча оломонни эса, назорат қилиб бўлмайди. Шерали ўзининг шум ўйинини бошлайди. 3 та дўстини ўзидан 3-4 соат олдин йўлга чиқаради. Режага кўра, 2 киши оломон ичига кириб, биттаси бор овозда "такбиииррр" деб қичқириши, иккинчиси "Аллоху акбар" деб бақириши керак эди. 3-4 марта бу холат қайтарилгандан кейин зомби оломоннинг ўзи давом эттириб кетарди. 3-чи одам эса бу нарсаларни четдан туриб видеога олиши керак эди. Интернетга жойланган бу видеони кўриб Тошкентдаги милисаман деганининг хаммаси ўша ерга югурарди. Шерали залга кириб боришига йўл шу тарзда тозаланарди. Шу жойда Шералиям хатога йўл қўяди. Режасининг деталларини телефон орқали мухокама қилади.У билмас эди-ки Аброрнинг куратори Шералининг телефон рақамини ноқонуний прослушкага қўйдиргани ва уни сал кам бир хафтадан бери эшитиб келишаётганини. Прослушка сабаб Шералининг режасини билиб қолган полковник Аброрни сўкканини, юраги ёрилган Аброр ранги ўчиб рингни бекор қилгани сабабини у 6 ойдан кейин билади.
Ўшаниям бир тасодифий воқеа сабаб бўлиб билиб қолади. Тошкентга етиб келган Шерали айтилган жойга боради. Рингни бекор қилган Аброр гуёки Шералини кутганини кўрсатиш учун кимлардир билан теннис ўйнаганини расмини профилига қўяди, Шерали етиб келишига саноқли дақиқалар қолганда у ердан қуённи расмини чизади. Бу нарсадан қони қайнаган Шерали ижтимоий тармоқ орқали "сени бир кун бўлсаям қамоққа тиқмагунимча қишлоғимга бормайман, қишлоғимнинг суви билан хавоси менга харом бўлиб турсин" дея қасам ичиб қўяди. Шералининг Тошкент кўчаларида Аброрнинг уйини излаб юрганидан хабар топган куратори Аброрни Наманганга, қишлоғига қочиради. Аброрнинг Наманганга кетганини эшитган Шерали унинг изидан Наманганга йўлга чиқади..

***

2-БОБ.

Шундай қилиб, Аброр кураторининг кўрсатмаси билан Наманганга қараб қочади. Шерали 3 та дўсти билан унинг изидан йўл олади. Аброрни Каркидонгача қувалаб боришади. Қишлоққа кириш жойида Шерали тўхтайди, ичкарига кирса, босқинчилик моддасини бўйнига илинтириб олишига кўзи етади. 1-2 соат шу жойда Аброр қишлоқдан чиқиб қолар деб кутишади. Кейин Наманган шахрига қайтишади. Аброрни Тошкентга олиб бориш режасини миясида пишитиб, Муминанинг онаси, холаси билан учрашиб уларга телефон орқали ИИВ, Бош прокуратура, порталга мурожаат йўллатади. Индинига улар билан Тошкентда кўришишга келишиб, ортларига қайтишади. Белгиланган куни Тошкентда кутиб олади. ИИВга, прокуратурага, Хотин-қизлар қумитасидаги керакли одамлар билан учраштириб, муаммоларини баён қилдиради. Муаммо эса, Аброрнинг куратори томонидан аралашилиб, оддийгина участкавойга йўналтирилади. Участка инспектори эса, муаммони ечишни хохламайди. Шерали участкавой билан бўлиб ўтган сухбат записини ижтимоий тармоққа жойлаштиради. (Бу нарса халиям Ш. Комиловнинг профил ва каналида мавжуд) Шундан сўнг, Комилов яна тегишли инстанцияларни оёққа турғазади. Куратори томонидан Аброрга Тошкентга қайтиш буйруғи берилади. Шерали эфир қилиб, халиям лабзида турганини барибирам Аброр билан кўришмагунича қайтмаслигини айтади. Аброр ундан қўрқмаслиги учун, ёнида хеч ким бўлмаслигини, фақатгина бўлаётган воқеаларни тасвирга тушириб туриши учун ёнида биттагина қиз туришини ваъда беради.
Муминанинг ота-онаси, амма-холаларини Аброрнинг уйи олдига олиб келиб олади, ваъда қилганидек Шералининг ёнида фақатгина бир қизча ва таксист бўлади. Бу "таксист" эса, қамалишига Аброр сабабчи бўлган Фозилхўжанинг укаси Жамолхўжа эди. Шерали шу ерда дангаллик қиламан деб яна бир хатога йўл қўяди-Аброрнинг подъезди олдида расмга тушиб, "мен келдим" деган жумлани ёзиб расмни Аброрга жўнатади. Орадан маълум вақт ўтиб, 5-6та автомашина келиб Шерали ўтирган машинанинг тўрт томонидан машиналарини кўндаланг қилиб қўйишиб, шу тариқа Шералини маълум масофада блокировкада ушлаб туришади. Орадан хеч қанча вақт ўтмай, Аброр келади. Аброрни кўрган Шерали машинадан сапчиб тушиб, "Мочаа, мен бу ёқдаман" деб бақиради. Аброр уйига қараб қочади. Аброрнинг изидан келган 4-5та машинадан 15-20га яқин номаълум йигитлар тушишиб Шерали томонга югуришади. Жамолхўжа Шералини машина ичига тортиб, машинани ичкаридан қулфлайди. Номаълум одамлар машинани ўраб олишади. Шерали машина ойнасидан уларга қарата "Сенлар билан мени ишим йўқ, анави акачангни чақирларинг" дейди. (Бу нарсалар акс этган видеони ўша пайт хамма кўрган ва профил билан Шералининг каналида хамон мавжуд) Орадан беш дақиқача вақт ўтиб, кутилмаган холат юз беради. Мигалкасини ёқиб, 2 та патрул машинаси келади. Шералининг машинасини ўраб турганлар ўзларининг машинасига бориб миниб олишади. Патрул машинасидан тушган ходимлар Шералининг олдига келишади. Гаплашишга улгуришмай уларнинг изидан яна 2 та машина келиб улардан хам фуқаролик кийимидаги одамлар тушиб, улар хам Шералининг олдига келишади. Шерали фуқаролик кийимидаги шахслардан ўзларини таништиришларини сўрайди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари билан терроризмга қарши курашиш ходимлари экан.
-Нима гап Шерали ака?
-Хеч гап йўқ. Ўтирибмизда гаплашиииб.
-Шу гаплашишни идорада қилайлик. Хаммаси қонун доирасида бўлади.
-Ана, аризачилар.. Ота-она, амма-холалар.. ўшалар билан хохлаганча гаплашаверинглар.
-Улар билан хам гаплашаверамиз. Лекин, сиз билан хам гаплашадиган гаплар чиқиб турибдида акажон. Хаммаси хужжатлаштириб борилаяпди. Илтимос, бизнинг машинага ўтиринг.
"Хужжатлаштириб борилаяпди" деган жумла Шералини сергаклантиради.
-Гап йўқ, бораверамиз. Фақат сизлар ўзларингни машиналарингда, мен ўзимнинг машинамда.. Анави қўлига телефон ушлаб бизни сёмка қилаётган қизни кўраяпсизларми? Агар сизларнинг машиналаринга ўтирсам тушунмасдан сёмкани интернетга қўйворади ва тушунмовчиликлар келиб чиқади..
Шерали ходимлар билан гаплашиб турган вақтда Аброр билан битта машинада қўшилиб келган 2 та йигит Шералининг эътиборини тортади ва қўлидаги соат ниқобидаги камера орқали уларнинг юзини тасвирга тушириб олади. Бу одамлар Сардор ва Хусрав бўлиб, кейинчалик уларнинг изидан юришган вақтларида Сардор "Инбрайн" мавзусига, Хусрав эса Сайдазиз "Медгородок" мавзусига олиб боради. (Бу мавзулар алохида бобларда баён этилади.)
Ходимлар маслахатлашишиб, Шералининг таклифига кўнишади. Муминанинг қариндошлари-ю, ходимлар йўлга тушишмоқчи бўлганларида Шерали ходимлардан Аброрни сўрайди:
-Анов баччани хам олиб кетмаймизми?
-Изимиздан ўзи етиб боради!
Холатни тахлил қилиб, Шерали Жамолхўжанинг машинасига ўтиради:
-Хаммаларидан кейин юрамиз охирида. Бизни сўйинг деб қассобхонага бораётган қўйларга ўхшатаяпман ўзимизни. Йўлда туёқларимизни шиқиллатиб қолмасак, сўйиламиз хам. Нима қилишни йўлда айтаман. Ўхшаб қолса, ўхшаб қолди.. ўхшамаса, пешонада борини кўрамиз..
Шералининг режаси бахтли тасодиф туфайли ўхшаб қолади. Шерали ўтирган машина йўлда ғойиб бўлиб қолганини хеч ким сезмай қолади. Шу пайт Шералининг телефони жиринглайди. Шерали танийдиган аёл киши.. Кўришадилар.
-Илтимос Шерали қишлоғингизга қайтинг. Ўша одам билан ўчакишманг. Сизнинг фойдангиз учун айтаяпман.
-У эшшак билан мувзуни бир томонга сурмагунча қайтмайман. Қасам ичганимни хамма кўрдику.. Хайр.. (айнан ўша аёл кечқурун яна бир аёл иштирокида Аброрнинг уйига бориб интервю ташкиллаштиради)
Шералининг телефони яна жиринглайди. ИИВда ишлайдиган дўсти экан.
-Шерака, Тошкент шахрида сиз бўйича орентировка бор, эхтиётингизни қилиб юринг..
-Тушундим рахмат.. Жамолхўжа, бизларни яқин орадаги метро бекатига ташлаб кетиб, уйингиздан чиқмай ўтиринг..Хеч нарсадан қўрқманг, улар фақат мени излашаяпди..
ДХХдаги дўстига алоқага чиқади:
-Тошкентдамисан? Жудаям ёрдаминг керак. Айтсам ишонмайсан, Тошкентдаги хамма милиса мени қувалаб юрибди экан. (Бўлган воқеани қисқача айтиб беради)
-Тошкентда эмасман, вилоятга иш билан чиққандим. Блааа. Мен сизни огохлантирганмидим, кайфда олиптачилик қилгандингиз ўшанда. Айтгандимку куратори хавфли одам, ким қанақа тузоқ қўйишга уста стратег деб. Ўша жойда тўхтатинг дегандим-а.
-Бўлгани бўлди, бў ёғини кўрайлик. Вазиятдан чиқишнинг биттагина йўли бор. Агар ишонса, чичиб қўяди.. Ишонмаса мен "пишдим". Режамнинг биринчи этапини сен телефондан туриб қилсанг хам бўлади, асосий этапни кейин ўзим қиламан. Орентировкани бекор қилиб олай аввал. Унгача йўлини қилиб, қўлга тушмай тураман. (Режасини айтади)
-Калла жойидами.. шунчаси камми сизга? Ёниблар кетасиз.
-Бошқа йўлини кўрмаяпман. Биринчи ва охирги марта илтимос қилаяпман сенга. Шу режамга ёрдам бер..
-Уфф.. 6-7соатларда кириб бораман Тошкентга. Унгача қўлга тушмай туринг.
Сухбатни тугатиб, Шерали ёнидаги қиз билан метрога тушиб кетишади. 6-7соат оператив манёвр қилиш билан куни ўтади. Кечга дўсти билан гаплашади.
-Блииин, ўхшадиеей.. орентировкадан олиндингиз. Хеч ким сизни изламаяпди энди. Қандай билиб қолдингиз буни?
-Билганим йўқ эди, шунчаки мияга шу фикр келиб қолганди. Ўхшаса-ўхшамаса реализация қилиб кўрай дегандим. "Хужжатлаштириб борилаяпди" деган жумлани айтиб қўйишди, қовун тушириб. Хўп, сахна ортида нима бўлган экан? ЖҚБ билан терроризмни болалари тушунарли эди, улардан олдин наряд қайси гўрдан келиб қолди?
-Аброр "пичоқ кўтариб мени қувалаб келаяпди" деб 102 қилган экан. Менимча бемаслахат қурқув остида қилиб юборган 102 ни..Наряднинг бориши ўша визов бўйича экан.
-Хах, итдан тарқаган эшшакчаеей.. Кураторининг шунча қилган тоат-ибодатини яна кўтига тиқди. Ха-ха-ха..
Кечқурун эса Аброр кундузи бўлган воқеа бўйича эфир қилиб чиқади. Эфирида эса, Шералининг ўзини 102 қилганга чиқаради.. Шерали асосий этапдаги ишини амалга оширади ва 15 кунча ўтиб, ДХХдаги дўсти унга телефон қилиб қолади:
-Нима бало қилгандингиз? Полковник ариза ёзиб пенсияга чиқиб кетди.
-Сен эса, уни мақтаётган эдинг "кучли стратег, кучли стратег" деб. Оддийгина, бир тийинга қиммат провакатор эди у.
-Айтганча, Аброрнинг энди куратори бошқа..
-Исм-фамилиясини айт, ким у?
-Майор. Терроризмга қарши кураш бўлимининг катта тезкор вакили. Овози қизларникидек ингичка, майин. Башараси луппироқ хезалаксифат, ойимчаларга ўхшайди.
-Шап-шап демай шаптоли де-қўй.. Исм-фамилияси нима?
-Қалай бўларкан?! Ўзингизнинг асабга ўйнаш усулингизни ўзингизга кўрсатаяпман. Лекин, ростдан хам исм-фамилиясини айтмайман. Қизиқликда калла қўйишингиз бор. Лекин, сизнинг шу кетишингиз бўлса келажакда у билан кўришасиз. Унинг ўзи сизга рўпара бўлади.
-Ва аввалги куратордан фарқли ўлароқ ахмоқ эканини исботлайди. Шундайми??
Шундан сўнг, Аброр билан дангалчасига, рўпара бўлишдан воз кечиб, уни масофадан туриб кучсизлантиришга эътибор қаратади.
Шу ўртада бошқа 2 та жиддий мавзуга хам қўл уради. Биринчиси-мурдаси "Прадо" автомашинасида бир сутка олиб юрилган Андижонлик келинчак мавзуси. (Қизиққанлар, Шералининг телеграм канали орқали ушбу мавзуни кўриб чиқишлари мумкин.)
Иккинчиси эса-Бобир пародист сабаб бўлиб қолиб,шу бахонада Шералилар суриштирувни бошлашган ижтимоий тармоқлардаги сайтлар орқали жавлон ўраётган Ўзбекистонда гейларнинг авж олиш процесси.
Шерали ва унинг командаси Бобир пародист ва унинг атрофидаги гейларнинг изидан тушишади. Кечаю-кундуз улар изидан юришиб, сухбатларини ёзиб юришади, йиғиладиган жойларини аниқлаб, ўша жойга яширин камералар ўртатишади. Улар ўртасида бўлиб ўтган биттагина сухбат мавзусини ижтимоий тармоқда очиқлантиришади.(Ушбу исбот хам Шералининг профили ва телеграм каналида хозир хам мавжуд)
Очиқлантирилган биргина сухбат хамма жойни тўс-тўпалон қилиб юборади. Бир қанча қўшиқчилар Шералига йиғлаб чиқишади. Очиқлантирилган сухбатнинг бир хавфли томони бор эди. Ўша вақтдаги ИИВ вазири Пўлат Бобожоновнинг ўғли ва жияни билан боғлиқ нарсалар..
Жуда кўп одамлар Шералига алоқага чиқиб гейлар билан боғлиқ фактни ўчириб ташлашини сўрашади. Шерали илтимосларни ўжарлик билан рад этади. Ўша кунларда жиддий жойда ишлайдиган, Шералининг анча йиллик қадрдон акахони алоқага чиқади:
-Эсингни еганмисан, қанақа ишларга аралашиб юрибсан.. Сен очиқлантирган нарса энг жирканч ва энг хавли мавзу эканини биласанми? Сенинг ўзинг учун жуда хавфли бу.. Бу нарса орқасида кимлар турганини билсанг, юрагинг ёрилиб кетади, жуда қудратли ва жуда хавфли одамлар. Эсинг борида тез тўхта. Шундай бўлиши мумкинки, вақти келиб улар ўзингни расман ўшанақаларга чиқариб ташлашади ва сен дўппингни осмонга отгин-ки, тирик қолганинга.. бирорта "наркоман" сени кўчада пичоқлаб кетмаганига, бирорта машина "тормози ишламай қолиб" босиб кетмаганига ёки турмада ўзингни ўзинг майканга "осиб" ўлиб кетмаганинга.. Зудлик билан ўчир охирги видеоларингни..
Шу ерда Шерали жуда катта ахмоқлик қилади:
-Гейлар иложини тополмаганидан кейин сиздан илтимос қилишдими?
-Нима дединг хозиргина?? Калланг кетишни бошлабди. Дўстинг сифатида сени халокатдан асраб қолиш ниятида чиққандим сенга, алвидо.. Худонинг панохида бўлгин. (Шу тариқа Шерали ким неча йилги қадрдони билан юзкўрмас бўлиб кетади. Шерали билмас эди-ки, гейлар мавзусида тўхтамагани оқибатида ўша инсоннинг гапи, башорати роппа-роса 2 йилдан сўнг нуқта-вергулигача тўппа-тўғри чиқади)
Гейлар мавзуси, Пўлат Бобожоновнинг ўғли ва жияни билан боғлиқ нарсаларни ўчирмаганидан кейин маълум вақт ўтиб, 2022-йил сентябр ўрталарида, Қашқадарё вилоят ИИБдаги Шералининг дўстларидан бири Шералига алоқага чиқади:
-Сизнинг устингиздан бугун фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, сиртдан "қамоқ" эхтиёт чораси бўйича суд ажрими чиқарилиб, қидирувга берилдингиз..
Орадан бир хафта ўтиб яна алоқага чиқади:
-Сизни ушлаб олиб келиш учун оперлар бугун йўлга чиқаяпди. Гостинницада паспортингиз билан рўйхатдан ўтиб ўша ерда турганингиз базада бор экан.. Оперлар ичида сизнинг оғайнингиз "..." хам бор..
Шерали ўша опер оғайнисига алоқага чиқади:
-Келиб ўтирмаларинг.. ўзим эртага Қаршига бораман.
-Илтимос, келманг, ўзимиз сизни Тошкентда ушлайлик.. Илтимооос Шерака..
-Уфф, бўпти келаверларинг..
Эртаси куни 10 кишидан иборат тезкор гурух Шералини Тошкетдаги мехмонхонада кўлига кишан уриб, хибсга олишади. (Гурух ичида ИИВ, ва Тошкент шахар ГУВД тезкор ходимлари хам бор эди..)
Қулга олиш жараёнини ГУВДда расмийлаштиришиб, ўша ердаги тергов хибсхонасининг одиночка камерасига жойлаштиришади..
Кечаси 12 дан кейин эса, уни терговга тортишади..
Тергов хонасига кириб борган Шералини тўрдаги столда ўтирган фуқоролик кийимидаги бир киши кутиб олади ва қўли билан ўтиришга таклиф этади..
Бир оздан кейин эса, Шерали унинг қизларникидек майин, ингичка овозини эшитади:
-Мен ИИВ , терроризмга қарши кураш бўлимидан катта тезкор вакил майор Фалончаевман.. Телеграм каналингизда ноқонуний харакат қилган участка инспектори (Аброрнинг махалла участкавойи) ва гейларга чора кўришни сўраб қилган видео мурожаатингиз юзасидан гаплашгани келган эдим Шерали ака..
ДХХдаги дўстининг 2 ой олдин гапирган гапи яшин тезлигида ярқ этиб Шералининг миясидан ўтади, "Аввалги куратордан фарқли ўлароқ ахмоқ бўлса, у сиз билан кўришишга харакат қилади.. Уни биттада таниб оласиз, терроризмга қарши кураш бўлимининг катта тезкор вакили, майор.. юзи хезалаксимон, ойимчаларга ўхшайди.. овози эса, майин ва ингичка..

***

3-БОБ.

Аброрнинг уйи атрофидаги ишкал вақтида Муминанинг қариндошлари атрофида ўралашиб, уларга ўдағайлаб турган, калта соқолча қўйиб олган 2 та барзанги Шералининг эътиборини тортиб уларнинг юзини расмга тушириб олгандан сўнг, "Детектив" аъзолари шу иккисининг изидан тушишади. Кузатувнинг 7-8-кунлари ижтимоий тармоқда "Сардор Ханафий" профилида юрган Сардор исмли бола бир одамнинг олдига кўп қатнаётгани аниқланади. Масофадан туриб ёзиб олинган сухбат мазмунидан аниқланишича, Аброр томонидан "Имбрайн" таъсисчиси Нозимжон Эргашев вимогат қилинмоқда экан. Ёзиб олинган сўхбатни эшитиб Шерали Нозимжон Эргашев олдига кириб боради. Шералини кўриб таниган Нозим каловланиб қолади.
-Салом Нозим.. Мени танийсизми?
-Танийман ака.
-Нима муаммоингиз бор Аброр билан?
-Хеч қанака...
-Хеч қанақа муаммо бўлмагани шу-ми?! (Диктафондан унинг Сардор билан кечган кечаги сухбатидан маълум қисмини қўйиб беради)
-Вай блааа, Сардор сизга ишлавотганмиди??
-Йуқ..
-Шу сухбат бўлган чоғда ёнимизда хеч ким йўғийди. Записни мандан олмагансиз, демак Сардор запис қилиб сизга берган.
-Бу записни эшитса, Сардорниям томи кетиб қолади.. Бу нарсани қўя турайлик, нима гап бўлаяпди? Менга ишонсангиз бўлади.
-Ока, тўғриси кутилмаган нарса буватти хозир. Майлими эртага кўришсак? Унгача хамма нарсани ўйлаб олардим.
-Майли, мана телефон рақамим. Шунга чиқасиз.
Эртаси куни қўнғироқлашиб учрашадилар.
-Шерали ока, мен болалар учун мукаммал бир платформа яратган эдим. Ўйин ўйнаган холда тил урганиб боришади. Ойига 9 доллор. Ишларим шундоқ хам яхши эди. Янада кенгайтириш учун реклама қилдириш учун баъзи бир одамлар хизматидан фойдаландим. Шу таниқли одамлар сирасига актёр Алишер Узоқов, вайнер Дони ва бошқалар хам киради. Сиз изидан юрган Сардор оғайним бўлади, Ўша келиб, реклама учун Аброрни хам тавсия қилди. Аброр, Алишер Узоқов, Дони билан реклама бўйича ишлашга қарор қилдим Уччаласига ойига 15.000 АҚШ доллоридан 45.000 доллор берардим. Офисимдан 3 та хонани бериб қўйдим. Реклама бўйича ишлашлари учун битта хона, хордиқ чиқаришлари учун битта хона. Аброр ўзи учун негадир яна битта хона сўради. Фақат бир шарт қўйди, у хонага у ва ўзига тегишли баъзи бир одамлардан ташқари хеч кимнинг у ерга кириши мумкин эмас. Рози бўлдим. Кейинчалик, анча вақт ўтиб Аброрнинг юриш-туришидаги ўзгаришларни кўриб, ундан шубхалана бошладим. Офис ўзимники бўлгани учун хамма хоналарнинг дубликат калити бор эди. Тонг сахар ишончли одамим билан Аброр ўзи учун алохида сўраган хонага кириб, у ерга яширин камера ўрнатиб қўйдик. Орадан 3-4 кун ўтиб, камерани ечиб олиб камера тасвирга олган нарсаларни кўриб бўлиб юрагим орқага тортиб кетди. Аброр, Хусрав, яна бир бола у ерда компютерда ишлашар экан.
-Нима иш қилишаркан компютерда?
-"Қора мерган-2" каналида сиёсий постлар қўйишаркан.
-Нимааа?? "Қора Мерган" Аброр эканми??
-Ха.. Лекин ўзларининг ақли билан унақа постлар қўйишмас экан. Кимлар биландир гаплашишиб, топшириқни олишиб ўша топшириқлар асосида пост қўйишар экан.
-Тўхтаб туринг.. ( Шерали телефон орқали ўзининг одамларига чиқади) Зудлик билан "Қора мерган-2" телеграм каналига кириб, бошидан охиригача экран записга тасвирга тушириб олинглар. Ундан ташқари, хар бир постини алохида "сақланган хабарлар" га олиб қўйинглар, теззз!!! Давом этинг Нозим..3-одам ким экан?
- Танимайман. Аброр уни таништирмаган. Шогирдим, админим деган и всё.. Фейсбукда "Шохрух Ғиёсов" деган профилда фақат Аброрни мадх этиб постлар қўяди. Яна бир гап. Хусрав хонада йўқ пайтида иккисининг ўзларини тутиши жудалар ғалати ока..
-Нима демоқчисиз??
-Қуювринг ока..
Шерали кейинчалик унинг нима демоқчи бўлганини аниқлаб топади, ва бир қанча вақт "Самарқандлик Шохрух" дея қичима постлар қўйиб боради. Ўшандан кейин, "Шохрух Ғиёсов" профили деактивироват бўлади. (Хозирда бу бачча фейсбукда "Маъруфжон Болтаев" ва "Музаффар Дадахонов" профилида Аброрни мадх этиб постлар қўйиб юрмоқда.)
-"Қора Мерган" Аброр эканини билиб қолганимдан кейин, тўғриси қўрқиб кетдим Шерали ака.. Мен тадбиркорман, сиёсатдан узоқ юрадиган одамман. "Хозирча рекламани тўхтатиб турамиз, қиладиган ишларим чиқиб қолди. Сизлар билан кейинчалик ишни давом эттирамиз" дея ўзимни улардан олиб қоча бошладим. Офисимдан хам барчаларини чиқариб юбордим. Улар реклама қилишган вақтида мендан ойма-ой соққасини олиб боришган. Лекин ижтимоий тармоқда "бу миллат учун, бу уммат фарзандлари учун манфаатли бўлгани учун текинга хамкорлик қилаяпмиз" дея қулоққа тепишарди. Аброр эса одамларга ўзини шерик қилиб тақдим эта бошлаган эди. Мен " тадбиркор бўлганлигим сабабли, хамма харажатим солиқнинг назоратида туради. Шунинг учун реклама хизматларингни қонуний шартнома қиламиз" деганимда " Шартнома қиладиган бўлсак, даромад солиғи тўлашимизга тўғри келади. Майли шартнома қиламиз лекин, шартномага текинга хизмат қиламиз деган жумлани киритамиз. Соққани нақд пулда қўлингиздан олаверамиз" дейишган эди. (Шералига шартномани тақдим этади. Кейинчалик, агар кўрган бўлсангиз, Шерали бу шартномани телеграм каналида жойлаштиради) Мен битта нарсада ахмоқлик қилдим Шерали ака, менга шерик бўлишни илтимос қилиб баъзи бир пулдор одамлар алоқага чиқа бошлашган эди. Бозор қураётганим ва нақд пулга зарурат бўлганлиги сабабли, бир кишини 500.000 АҚШ доллор эвазига таъсисчиликдаги улушимдан 1 фоизига шерик қилдим, орадан озгина вақт ўтиб 1 миллион доллорга яна бир кишини таъсисчиликдан 1 фоизга шерик қилдим. Яна бир оз вақт ўтиб, 3 миллионга яна бир одам таъсисчилигимдаги " Имрайн"га 1 фоизга шерик бўлди. Менинг ахмоқлигим- Аброр, Алишер Узоқов, Донининг кўзи олдида пачка-пачка доллорларни санаб олиб, 3 та тадбиркорни ўзимга шерик қилганим бўлди. Бунақа пулни умрларида кўрмаган бу бесагонлар ўша пайтда шайтонлаб қолишган эди. Офисдан буларни чиқариб юборганимдан кейин, бир куни Аброр олдимга таклиф билан келди:
-Фирмани бизга сотасан, хаммасига 300.000 доллор берамиз.
-Ху*т қилаяпсизми тақсир. Фирма сотилмайди-дедим.
Шунда Аброр деразадан ташқарига қўлини силкитди. Офисим олдида бир микраавтобус турган экан. Аброр қул силкиганини кўришиб, микраавтобус эшигини очишди. Машина ичида маскалик, форма кийган одамлар бор эди. Аброр яна қўлини силкиди, улар эшикни ёпишди.
-Кўраяпсан-а.. мен ёлғиз эмасман. Просто орқамда кимлар турганини кўрсатмоқчи эдим сенга. Соқолларинг нега бунча узун? Жуда катта эхтимол билан хизбутчик бўлсанг керак.. Уйингни, офисларингни тинтув қилишса наркотик билан қурол хам топишса керак.. Қулингдан дахшат пул ўтади, балким чет элдаги террористларни молиялаштириб хам туришинг аниқланиб қолса ажаб эмас.. Так что, ўйлаб кўр таклифимни. Йўқдан кўра уч юз минг доллор бўлсаям пул беришаяпди.. Таклиф меники эмас, керакли одамларники..
Қўрққанимни билдирмаслик учун "менам ердан чиққан қўзиқорин эмасман. Бу маскаликлар ментлар экан, хўп.. Бундан хам зўр маскаликларни офимга чақириш қўлимдан келади, синаб кўрамизми?" дедим. Аброр "яна бир бор ўйлаб кўр" дея чиқиб кетди. Мен эса, хар эхтимолга қарши соқолимни олдирдим..
Бозоримга эса, Сайдазиз "Медгородок" орқали енгилгина хужум бўлаяпди..Сайдазиз ёшликдаги оғайним, лекин нега Аброр томондан харакат қилаяпди, тушунмаяпман..
-У ким??
-Нима, "Медгородок" ни танимайсизми??
-Йўқ.. (Шерали ўша пайт "Медгородок" ни ростдан хам уммуман танимасди)
-"Кўча" га тегишлилардан.. ўтган хафта Аброрни уйига борганингизда эфир қилгандингиз.. Хусрав бошчилигида машинангизни ўраб олганлар унинг болалари эди, кўпларини эфирингизни кўриб таниган эдим. Агар ўша пайтда ментлар келиб қолмаганида кўрадиганингизни кўрар эдингиз..
-У мавзу бўйича кейин гаплашамиз, давом этаверинг..
-Фирмани сотмаганимдан кейин Алишер Узоқов, Дони, Аброр ишламаган ойларига хам реклама пулини талаб қилишаяпди. Агар бермайдиган бўлсам, "Чётки ТВ" ва бошқа кўрсатувларга интервю беришиб, мени фирибгарга чиқаришар эканлар. Қисқаси, Аброр, Дони, Алишер Узоқовлар мени вимогат қилишвотти. Сардор билан менинг сиз эшитган сухбатимиз ўшанинг ғавғоси.. Аброр яна бир нарсани таклиф қилган эди. Оммавий ахборот воситаларини эгаллаш.. Мана, таклиф овозлари..
Шерали вақти келиб телеграм каналида Аброрнинг бу таклифининг исботларини хам Аброрни ўзининг овозлари билан очиқлантиради.
-Мен сизни тушундим Нозим..Гапларингизни исботловчи Аброр билан боғлиқ барча нарсани менга берасиз.. Алишер, Дони, Аброрларнинг пул талаби қилиши бўйича мендан бемаслахат иш қилмайсиз.. Битта ўйинча бор.. ўшани ўйнаймиз бу "фариштачалар" билан.
Уларнинг бахтига Шерали ўйлаб қўйган ўйинини ўйнашга улгурмай қолади. 20-сентябрда собиқ ИИВ вазири Пўлат Бобожоновнинг инжиқлиги ортидан Шерали қамоққа олинади. 16-декабрда суд залидан чиқиб кетиб қолган Шерали Нозимни излаб топади. Босимлардан чарчаган Нозим Шерали қамоқда пайтида 90.000 доллорлик "Прадо" авто машинасини уларга берган, улар эса "машина бозорда ярим нархига кетди" дея қулоққа тепишган экан. Шерали кечиккан режасини амалга оширишга харакат қилиб кўради лекин ўхшамайди. Шералини Нозимнинг олдига келиб кетганини эшитишган товламачилар Нозим билан учрашишдан бош тортишади ва уни қоралаш компаниясини бошлаб юборишади.(Фирмани ўзлаштира олмаган, ишламаган 10 ойи учун 150.000 доллордан 450.000 доллорни ололмаган Аброрлар Нозимни фирибгарга чиқариб, уни "қисир" дея жазавага тушиб, хақоратлашга тушишади.) Шерали актёр Алишер Узоқов, Дони ва Аброрнинг пул талаб қилишганини исботларини очиқлантиришни бошлайди. (Алишер ва Донининг пул талаб қилгани видеолари Комиловнинг телеграм каналида хозир хам мавжуд.. Хикоямизни тўлиқ баён этганимиздан сўнг, исбот сифатида далил-фактларни хам хужжатлар билан очиқлантирамиз.)
Кейинчалик, орадан вақт ўтиб, Нозим хар хил бахоналар билан ИИБга чақиртирилиб, ичкарига олинишга харакат қилинади, лекин ўхшатишолмайди. Шералининг маслахати билан Ўзбекистонни тарк этиб, Дубайга чиқиб кетади.. Шералига яна сохта жиноят иши қўзғатилиб, яна қидирувга берилади. Шерали ўзини оқлаш мақсадида бу сафар ўзинининг алохида ўйинини ўйнашни бошлайди. Пулсиз қидирувда юришни ўзи бўлмайди, Нозим Шералини моддий томонлама тўлиқ қўллаб-қувватлайди.Шунинг эвазига Шерали 4-5та квартирани ижарага олиб ва бошқа харакатларининг харажатлари бўйича моддий эркинликка эга бўлгани холда бир ярим йил уни излаётган баъзи бировларни қонига ташна қилдириб юборади.. (Халқаро қидирув билан боғлиқ ўйин аввалги қисмларда хикоя қилинди)
"Қора Мерган-2" бўйича Нозимнинг айтганлари хам ўз тасдиғини топади. Каналдаги постларни тахлил қилган Шерали канал ростдан хам Аброр ва унинг атрофидаги одамларга тегишли эканининг исботларини топишни бошлайди ва ижтимоий тармоқ орқали вертуал равишда "Мерган" га хужумга ўтади. Озгина вақт ўзининг Аброрга тегишли эмаслигини исботлашга уриниб, охири Шералини қарғай-қарғай пост қўйишдан чарчаб, фаолиятини юритишни тўхтатишга мажбур бўлади. (Бу "жанглар" нима билан тугаганини билмоқчи бўлганлар Шералининг телеграм каналидаги постларни кўришларини тавсия этамиз)
Аброрнинг ёнида юрган Сардор ила боғлиқ хақиқатлар очиқланиши билан Аброр ўзича сўз ўйини ўйнамоқчи бўлиб кўради лекин ўхшата олмайди. Сардор Нозим билан бўлган сухбатда кўп нарсаларни гапириб юборган эди. Аброр атай Сардор билан жанжал чиқаради ва шу пайтгача ишлатиб туриб отиб юборилган бошқа биродарлари каби, Сардор хам секингина чиқитга чиқарилади..
Сардор билан ишини тугатган Шерали эса, Аброрнинг бошқа ишонган одамлари, Хуршид ва Хусрав билан шуғулланишни бошлайди. Хуршид Аброрнинг 3 миллиард 200 миллионлик фирибгарлик афёрасига олиб боради. Шералининг бу мавзуни очиқлантириши оқибатида ўша фирибгарликда Хуршиднинг ўзи айбдор бўлиб қамалиб кетади, Аброр томонидан интернетда сазойи қилинади. (Бу мавзу хам Шералининг каналида хозир хам мавжуд)
Хусрав эса Шералини ўзи билмаган холда Сайдазиз "Медгородок" мавзусига олиб боради. "Медгородок"ни қамашганида маъмурий жазо тариқасида Аброр билан Хусрав ичкарига олинади хамда "қонга-қон, жонга-жон дўстларини сотишлари эвазига ўз жонларини қутқаришади ва бу мавзу кейинги қисмда баён қилинади..
(Постга илова қилинган видео-фактни диққат билан эшитамиз ва барчага улашамиз. Зеро, асл хақиқатни барча билсин ва тахлил, тафаккур қилиб зомби муридчаларнинг кўзи очилиши тарафдоримиз)

***

4-БОБ.

2023-йилнинг охирги кварталига келиб "кўча" мавзусидагиларнинг хаммаси бирин-кетин ичкарига олиш бошланади. Охирги 2 йилда Аброр ош-қатиқ бўлиб юрган Сайдазиз "Медгородок" хам ичкарига киради. Аброр баъзи бир душманларини қўрқитишда "Медгородок" хизматидан фойдаланган эди. Шерали ўзининг телеграм каналида Аброрни сўккани учун Сайдазизнинг болалари орқали қўрқитилган Бобир Астанов билан боғлиқ эпизод видеосини 2024-йил 22-декабрда очиқлантирган, хохловчилар каналга кириб кўриши мумкин. Шерали Аброрни урмоқчи бўлиб унинг Инбрайн томонидан совға қилинган уйига борганида хам унинг машинасини ўраб олган 15-20 га яқин болалар ростдан хам Сайдазизнинг болалари бўлиб чиқади. Ўша пайтда шунақа химояда бўлиб хам-ки, Аброр Шералини кўрган пайти қўрқиб кетганидан орқасига қарамай қочган ва йўл-йўлакай 102 га қўнғироқ қилган эди. (Бу хақда олдинги қисмда хикоя қилинди.)
Сайдазизнинг қамоққа олинганидан хеч қанча вақт ўтмай, Аброр билан Хусравнинг қўлларига "Мерхаба" ресторанида кишан урилади ва тўғри судга олиб борилади. (Аброр ижтимоий тармоқларда бу ресторан ўзига тегишлилиги бўйича анчагина валдираб муридларининг қулоғига тепиб юрган эди. Аслида бу ресторан қўшиқчи Диёрбек Махкамовга тегишли. Аброр эса, реклама эвазига ўзининг муридларини у ерга жалб қилиб иш бошқарувчи бўлиб юрган эди. Кейинчалик, Шерзод исмли Туркияда юрган Шералининг кўп йиллик таниши Шералига алоқага чиқиб, "Диёрбек Аброр бўйича сўраяпди, у хақида реалний нималар бор?" деб сўраганида Шерали Шерзодга Аброр хақидаги баъзи бир фактларни ташлаб беради, Аброр ресторандан хам кўтига тепилади.)
Судга олиб борилган Аброр билан Хусравга 15 сутка берилади. Шерали бу холатни ўша пайтдаёқ кўриб турган эди, ўша куннинг ўзидаёқ Аброр 15 суткага кириб кетгани бўйича пост жойлайди лекин бу постга хеч ким ишонмайди.Орадан 3 кун ўтибгина барча сайтлар бу хақида гапиришни бошлашади. Кейинчалик Хусравнинг адвокати аппелияция судига ариза киритади. Аризада Хусрав хам Аброр хам "хеч қандай хокимиятга боришмагани ва ИИБ ходимлари билан жанжал қилишмагани" ёзилган эди. Суд аризани қаноатлантирмайди.Шерали бу ариза билан боғлиқ суд ажримини хам ўша пайт очиқлантиради. Адвокатнинг даъволари бу ерда хақ эди. Ростдан хам Аброр ва Хусравнинг қамалишидаги ИИБ билан боғлиқ холатлар бўлмаган эди. Аброр билан Хусравни хар куни воронокда қаерларгадир олиб бориб келишаётганидан хабар топган Шерали ДХХдаги дўстига алоқага чиқади:
-Аброр ва Хусрав билан ДХХ нега шуғулланаяпди, фақат қулоққа тепма хаммасини билиб ўтирибман.
-Бл*т, агентурасини кучайтириб хамма балони биладиган бўлиб қолган бизни ака.. Лекин кўп қувонманг, 15 суткадан кейин чиқади бу. Аслида эшшакчангиз Сайдазиз бўйича олиб кирилган эди, Сайдазиз билан кўшилиб кўп жойларни ва кўпгина одамларни онасиникига тиқишган. "Медгородок" пул олди-берди разборларига хам аралашиб юрган. Кимлардандир пулини ололмаётган баъзи бировлар Сайдазизга мурожаат қилишган. Сайдазиз маълум бир фоиз эвазига разбор қилган. Баъзи бир қарздорлар ёки "хожи ака", ёки "қори ака" лар бўлган. Сайдазиз улар билан қандай гаплашишни билмай, ёнига Аброрни қўшиб олиб борган. Аброр улар билан "ўзларининг тилларида" гаплашган. Қарздор мулла акаларга "Абу Хурайра Розиёллоху анхудан ривоят келади-ки, Абу Бакр Розиёллоху анху айтадики, пайғамбаримиз хам қарздор бўлиб қолган пайтлари қанақа қилиб бўлсада қарзларини берганлар. Устига қўйилган фоизларни хам қўшиб берганлар" дея хадис тўқиб ташлаб Сайдазизга ёрдам бериб юрган..
-Хих.. Жиноят кодекси бўйича "бу ёрдам" 165-модда билан квалификация қилинади кўзингдан.. ўта оғир, 10 йилдан 15 йилгача..Шунақа экан, қанақасига бу аввалосига мелкий қилинган кейин бу факт аниқланиб қолгандан кейин хам чиқиб кетиб қолаяпди?
-Эшшагингиз ташаббускор чиқиб қолди. Ундан фақатгина "Медгород" бўйича сўралган эди, у бўлса тўрвасида борини тўкиб ташлабди ва бир қанча мавзу бўйича ДХХда қизиқиш уйғотган.
-Хабарингиз бўлса, яқинда призидент Мисрга бориб кенг қамровли хамкорлик бўйича келишув қилиб келганди, шу жумладан терроризмга қарши кураш бўйича хам .. Мисрдаги диний олийгохни тугатиб келиб , Ўзбекистонда бир қанча сохада ишлаётганлар текширилганида Мисрда аслида ўқимаган бўлиб чиқиб келиб қолди.
-Билсам-билмасам хозир сен Мисрдаги типографияни айтасан..
-Ёббааана кашкалдаак.. Бл*т.. Бу нарсани сиз қайси гўрдан билаяпсиз???
-Сен гапингни тугатавергин, кейин мен гапираман..
-Карочи, Мисрдаги сиз хозир айтган типография ўқишга кирмаган болаларга сохта талабалик билети ясашган. Ана ўша билет билан Туркияга кириб-чиқиш имконияти қўлга киритилган.. Туркияда нима бўқ ейишган, Худонинг ўзига аён. Вақти келиб ўқиш муддати тугаётган вақтда Мисрга бориб ўқишни тугатишгани бўйича сохта дипломни олиб Ўзбекистонга қайтишган ва турли сохаларга ишга кириб олишган. Ўша пайтда бу холатни текшириб аниқлаш имконияти йўқ эди. Хар томонлама хамкорликдан кейин бу имконият пайдо бўлди. Аброр сўрашмаса хам шу нарса, яъни типография хақида валдираб юборган.
-Чунки ўзи билан Хусрав ўша диплом билан келган баъзи бировларни соққасини олиб, танишларини ўртага тиқиб, ишга киргизишган..
-Бл*т.. буниям билади бу кишим..
-Мен бунданам кўпларини биламан.. Постларимда баъзи бир нарсалар хақида вақти келгандагина айтаман дердимку.. Давом этавергинда сен..
-Қисқаси бизнинг болаларга ўша типографияда ишлаётган одамлар билан Мубашшир Ахмад керак..
-Мубашшир Ахмад Туркияда Содиқ Самарқандий билан Мухаммад Солих яъни, Салай Мадаминнинг уйига бориб гаплашгани учун-ми? Улар нималарни гаплашганини аниқлашларинг учунми?? Хих.. шуям сир бўпди-ю..Кучларни бирлаштиришни таклиф этган Мубашшир..
-Ёббанаааа.. сиз мени ростданам хайрон қолдираяпсиз.. Бехазил, сиз бу нарсаларни қайси гўрдан билаяпсиз.. амалдаги ходим бўлиб мен яқинда хабар топдим..
-Битта "Асаларичи" дўстим айтган бу маълумотларни.. Чет элда яшайди ва ишлайди.. Халқаро тинчликпарвар кучлар миссиясида каттароқ лавозимда ишлайди.. хар-хар замонда лақиллашиб турамиз.. Билмаган нарсаси йўқ уни.. қалин ошнам бўлади..Сен хозир айтаётган нарсаларингни мен давноо билардим.. Хўп.. бу нарсаларда Аброр Эшшагим при чём..???
-Аброр ўша типографиянинг асл эгаларини жуда яхши танир экан.. Улар Мубашшир Ахмад билан хам жуда қалин экан.. Аброр Мисрга боради бир ой ичида.. ДХХнинг ишлаб чиққан бир режасида ўйнаб бериши керак.. Агар чиройли ўйнай олса, ўша типографиянинг эгалари Мисрдан Туркияга кириб бориб Мубашшир билан кўришадиган бўлса бўлди.. Аброрнинг "Ватан олдидаги бу хизматлари" эвазига Сайдазиз билан қилган гунохлари кечирилади..Мубашширнинг ноқонуний харакатлари бўйича чора кўришларини сўраб ариза-данос ёзган Аброр..
-Суканинг биродарларини сотиб, улар устидан данос бериши биринчи марта эмас-ку..
-Эээ, брат.. яхши эслатдингиз.. Аброр сизнинг устингиздан 102 қилган эдику?? Сизнинг устингиздан биринчи марта арз қилиши эмас экан бу.. Уша нарсагача хам 7 марта ариза ёзган экан, 3 марта портал қилган экан..
-Хах, оначангни....
-Сизга битта шахсий илтимосим бор..Кўтиззи минг жойдан қисиб, тоо Мубашшир қўлга олинмагунча ғиринг деб оғзизни очмайсиз.. Ичкарига олинганидан кейин хохланг телевизордан чиқиб бақиринг.. Энди бояги саволимга жавоб беринг.. Мубашшир билан, типография билан боғлиқ нарсаларни сиз қайси гўрдан билаяпсиз??
-Мен ижтимоий тармоқда биринчи марта 2020-йилда жонли эфир қилиб чиққан эдим.. Эфирим "қахрамони" Мубашшир эди.. Мисрдаги хужраларга ёш болаларни жўнатилаётгани бўйича бонг урган эдим ўшанда.. Мана, орадан 3 йил ўтибгина ўша гапларим ўзининг тасдиғини топаяпди..
-У эфирингизни кўрмаган эканман..
-Эххее.. вертуал равишда анчагина тошбўрон бўлгандим ўшанда.. Мен ўзи Мубаш билан шуғулланаётган эдим.. кўтга ўхшаб Аброр ўртага тиқилиб қолиб бу эшшак билан бўлиб қолдимда..
-Хаааа... Битта қизиқ нарсани айтайми сизга?!! Биринчи куни Аброрни бизга олиб келишганда тергов қилиша олмаган..
-Нега?
-Болалар бирор қитмирлик қилиб хазиллашишган шекилли, Аброр қўрққанидан иштонига сийиб қўйган экан..Орқага қайтариб юборишга тўғри келган..
-Бундайроқ хазилга чичиб хам қўяди..
-Ростданам росалар қўрқоқ экан куспуруш.. Сайдазизнинг хеч ким билмайдиган дах*я эпизодини уриб берди..Бунча нарсани билишимиздан Сайдазизнинг томи кетиб қолай деди..
-У кунта телефон экрани олдида ёки бўлмасам бир дунё муридлари қуршовида рижжоллик қилади-да.. Мубашшир Ахмадинг хам "тасаввуфчи олим" булгунига қадар Алишер Турсунов бўлган..гиёхлардан дори ясаб озгина вақт табибчилик хам қилган..Рустамжон домла таксистликдан бир думалаб, 1-2 ой Акмал хожидан илм олиб, "ахли илм" бўлиб қолгани каби Алишер Турсунов хам "Мубашшир Ахмад" га айланиб олувди..
Аброр 15 суткаликдан чиққанидан кейин, орадан бир ой ўтмай ростдан хам Мисрга бориб келади.. ( Одамларнинг қулоғига тепиб, Мисрда юриши сабаби хақида эртаклар тўқиб эфир қилган эди ўшанда..) Типографияни юритганларни Мисрдан Туркияга ўтиб Мубашшир билан кўришишга кўндиради. У довдирлар хам Мисрдан Туркияга ўтиб , Мубашшир билан кўришадилар ва барчалар Мубашшир билан қўшилиб қамоққа олинади..Мубашшир билан боғлиқ воқеалардан эса биз ўйлаймизки, хамманинг хабари бор ва у хақида бу ерда тўхталиб ўтирмаймиз.. Аброрнинг ёнида юрган Хусрав эса, кўча мавзуси бўйича жуда кўплаб одамларни "уриб беради"..
Мисрда ДХХнинг болалари профиссионал тарзда ишлаши натижасида ўйланган барча режалари соат милидай аниқ натижа беради.."Иброхим Муваххид" профилидаги болани Францияда ушлашда бўлган уринишда эса Интерпол болалари ишлайди.Интерполнинг Ўзбекистондаги бўлимида эса асосан 90 фоизи ИИВдан перевод қилинган ходимлар ишлашади. Кўпчилиги кимнингдир жияни, укаси яна алламбалоси..Франциядаги "операция" эса, Аброрнинг қўрқоқлик қилиб, иштонига чичиб қўйиб орқасига қарамай қочиши эвазига халокатга учрайди. Аброр билан қўшилиб борган 3 та Интерпол ходими хам тажрибасизлиги оқибатида хеч нарса қилиша олишмайди ва рахбариятидан оладиганини олишади..
Мубашшир қамоққа олинганидан кейингина Шерали Аброр билан боғлиқ хақиқатларнинг бир қисминигина очиқлантиради.. Жумладан, унинг тергов пайтида қўрқиб трикосига сийиб қўйганини хам..(ўша воқеалар билан боғлик холатлар Шерали Комиловнинг фейсбукдаги профилида ва телеграм каналида хозир хам мавжуд..)
Ўзбекистонга экстрадиция қилинган Мубашшир Ахмад, тергов пайтида унинг устидан даносни ким ёзганини билиб қолиб Аброр билан юзлаштиришларини талаб қила бошлайди. Аброр эса орқасига қарамай қочади ва Мубашшир билан юзлашишдан бош тортади.. Мубашшир эса, тақдирга тан бериб, тергов билан фаол ишлашни бошлайди ва бу нарса инобатга олиниб, кичкина срок берилади. Бу нарсалар эса узоқ келажакда очиқлантириладиган мавзулардир..
Постга "Кун.Ўз" нинг Аброр Абдуазимовнинг 15 суткага қамалиши билан доир видеоси илова қилинмоқда.
Келгусидаги қисмда эса, Шерали Комилов сабаб бўлгани холда Аброр Абдуазимовнинг барча расмий диний лавозимлардан олиниб, бир кунда 3 та ишидан бўшатилиб кўтига тепилгани билан боғлиқ хақиқатлар хақида сўз кетади..