May 3, 2021

Илмда ўз-ўзингизга сунъий тўсиқ қўйманг

Бирор иши юришган тужжор (тижоратчи) қариндошингиз ёки танишингизни ҳавас қилиб – “менга ҳам ўргатинг, йўл кўрсатинг, мен ҳам қилсам бўладими шу ишни?” – деб кўрганмисиз ? .
Қалби тоза, самимий инсон бўлса, “албатта қилсангиз бўлади, қўлимдан келгани-ча ёрдам бераман” дейди,
Аммо кўплар ” нима қиласиз бу ишни, жуда қийин бу, сизни ақлингиз етмайди, бу иш – ўзи юришмаяпти ҳам, асло яқинлаша кўрманг ” – деб ўзидан нари қилади, ёрдам қолиб, умидингизни ҳам пучга чиқаради, лекин ўзи албатта – давом этади.
Ризқ – Аллоҳдан. Аммо инсон – шундай, “фақат- ўзим бўлай” дейиш касаллиги – ким эканини ошкор қилиб қўяди.
Илмда ҳам шундай.
Кўп устозлар ўз шогирдларини – ўзидан ҳам устун бўлишга ундайди, баъзилари эса “бу ёғига ақлингиз етмайди, сизга шу кифоя” деб “йўл бермайди”.
Аммо ақлга таянган инсон ўз олдидаги тўсиқларни аста енгиб бораверади.
Дунёдаги мамлакатларни ривожланишини, айниқса илм-фан тараққиётини хар кун, хар жойда кўриб бормоқдасиз, учратиб яшамоқдасиз, хайрат ва лол қолиб кузатмоқдасиз, аммо биласизми уларни ривожига нима сабаб? Сабаб – ўша қўйилган сунъий тўсиқларга – “сенинг ақлинг етмайди” га – қулоқ солиб ўтирмаганларидадир.
Қуръон ва уни билиш, ўрганиш – барчага бирдек буйруқ, фарздир.
Агар фан-техника ривожида инсон – чеклаб қўйишларига қулоқ солиб ўтираверганида, бугунгидек тараққиёт ва ривожланиш бўлмас эди.
Фақат “ота-боболаримизни ақли етган ҳолос, бизни уринишимиз фойдасиз” – деб ўтираверар эди.
Аммо Қуръонни ўрганиш, дин ва шариат аҳкомларини ўрганиш, уларни ҳаётга тадбиқ этишда янги олимлар, тафсирчилар, мужтахидларни етишиб чиқишида – худди ўша юқоридаги тужжорлар тижоратига “рақиб” чиқмаслигини истаганларидек – дин ривожида ҳам динни ўз тижорати сифатида ушлаб туриб, бошқаларга қаршилик ва ёшларни ўстирмаслик, уларга йўл бермаслик сабаб – дин ривожи тўхтаган.
Бугунда ватанимиздан ёш шахматчи,ёки бошқа бир соҳа вакили етишиб чиқиб – дунёни хайратга солиши мумкин экан, аммо дин олими гўё “қайтиб чиқмасдек” инсонлар тушкунлик даражасида яшашга маҳкум этилган ….
Коинотни забт этиш мумкин экан-у, Ҳақ эканига иймон келтирган китобни – ҳаётимизга тўла киритиб яшашга уриниш – фойдасиз ва имконсиздек қарашга – кўникиб яшаш пайғамбар умматига, Росул а.с дан мерос бўлмаган – одат бўлди.
Ўзингизни олдингизга тўсиқ қўйманг, хатто сизни ўзингизда ҳам – олим бўлиш имкони бор, хар бирингизни ўғил-қизларингизда ҳам, хар қандай шайҳлардан, олимлардан зиёда, устун бўлишларига -имконлари бор.
Агар бунга шубҳа қилсангиз – фарзандларингиз ҳаққига қилётган дуоларингиздаги мантиқ қани ?
Қуръонни ўрганишга чақириш – уни инкор қилишга чорлаш эмас-ку, аксинча, ҳаётингиздаги хеч ким еча олмаётган, ёрдам беролмаётган оғриқли муаммоларингизни ечишга, на фақат бир инсон ҳаётини балким бутун бир жамиятни ҳақ – тўғри йўлни топишига сабаб бўладиган даъватдир, қабрга етиб боргунча илм излашга бўлган – даъватдир.
Сизга кўрсатилаётган йўлни тўғри – нотўғри эканини ўзингиз билиб олишингизга, одамларга мухтож эмас – Аллоҳга мухтож эканлигингизни, Уни сизга жон томирингиздан ҳам яқин тургани – сизга ёрдам берувчи ҳам мадад берувчи ҳам – нажот берувчи ҳам унинг Ўзи эканини – билиб олишингизга – даъватдир.
” Батаҳқиқ, Биз сизга китоб нозил қилдик. Унда сизнинг зикрингиз бор. Ақл ишлатмайсизларми?!. ” Анбиё сураси,10-оят.
Зикрингиз – яъни бу китобда сизни тилга олдик, бу китоб сиз ҳақингизда, сизга таълуқли китобдир, унда сизни – шарафингиз бор, улуғлик даражасига чиқишингиз имкониятларини билдирдик – демакдир.
Шараф эса – инсонни улуғ эканига далолатдир.Ўзининг улуғ эканлигига даво қилувчи – Аллоҳга тобеъликни,Қуръонга амал қилишликни ўзига – шараф деб билади.
Инсонлар нақл эмас – ақлни ишлатишлари лозим экан Роббимиз томонидан эслатилмоқда.
Яна Қуръонга қайтиб, уни ўрганиб ҳаётларини унга кўра йўлга қўймоқлари, Қуръонга амал қилиб яшамоқлари лозим экани – уқдирилмоқда.

http://kemalyoldash.com/3439