"ЎҒИРЛАНГАН ЛУҒАТ"
Нега "Динкубатор" Қуръонни Таржима Қилмайди, Балки "Таҳрир" Қилади?
Тасаввур қилинг: Сизга чет эллик дўстингиз "Олтин кони харитаси"ни юборди. Аммо ўртадаги таржимон харитадаги "Олтин" сўзини ўчириб, ўрнига "Картошка" деб ёзиб адаштириб қўйди.
Натижа: Сиз харитага қараб умр бўйи қазийсиз, лекин бойлик эмас, картошка топасиз!
"Динкубатор" 1000 йилдан бери шу ишни қилмоқда. Улар Қуръондаги ҲАРАКАТГА УНДОВЧИ сўзларни — УХЛАТУВЧИ РИТУАЛ сўзларига алмаштириб қўйишди.
"САЛОТ" — Гимнастика эмас, бу — ТИЗИМ!
"Динкубатор" луғатида: Салот = Намоз (Эгилиб-туриш ритуали).
Бу таъриф бўйича, агар золим ёки порахўр кунига 5 маҳал эгилиб турса, у "диндор" ҳисобланади.
Қуръоннинг Асл Луғати : САЛОТ = Илоҳий Йўл-йўриққа эргашиш ва зиммадаги мажбуриятларни бажариш ТИЗИМИ.
Фарқи: Ритуални бажариб, кейин халқни талаш мумкин. Лекин Илоҳий Тизимга (Салотга) амал қилиб, ўғирлик қилиш мумкин эмас!
— Улар "Салот"ни масжид ичига қамаб қўйишди, ваҳоланки Салот — бу бозордаги ҳалоллик, суддаги адолат ва жамиятдаги илмдир! Улар тизимни "Жисмоний Тарбия"га айлантириб, унинг руҳини ўлдиришди.
"ЗАКОТ" — Пора эмас, бу — СОЦИАЛ АДОЛАТ!
"Динкубатор" луғатида: Закот = Йилига бир марта 2.5% пул бериб, қолган ҳаром пулни "тозалаш".
Бу худди: "Мен 100 та қўй ўғирладим, 2 тасини садақа қилдим, энди қолган 98 таси ҳалол!" дейишдек абсурд.
Қуръоннинг Асл Луғати: ЗАКОТ = Поклик ва Зиёдалик (Жамиятни тенгсизликдан тозалаш).
Фарқи: Қуръон "Эҳтиёжингдан ортиғини бер!" (2:219) дейди. "Динкубатор" эса "Фақат 2.5% берсанг бўлди, қолганига вилла қур!" деб фатво беради.
— Уларнинг "Закоти" — бойларнинг виждонини тинчлантириш учун ўйлаб топилган "диний солиқ". Қуръоннинг "Закоти" эса — очлик ва камбағалликни йўқ қилувчи иқтисодий инқилобдир!
"МАСЖИД" — Бино эмас, бу — МАҚОМ!
"Динкубатор" бизни ишонтирди: "Масжид — бу гумбазли бино. Худо фақат ўша ерда. Ундан чиқдингми, дунёвий қонунлар билан яшайвер."
Қуръоннинг Асл Луғати: МАСЖИД = Сажда қилинадиган (қонунга сўзсиз бўйсуниладиган) Макон ва Жараён.
Ер юзи — Масжид! Агар сиз лабораторияда илм қилсангиз — бу ибодат. Агар сиз далада ҳалол ишласангиз — бу сажда.
Уларнинг мақсади: Динни тўрт девор орасига қамаш. Чунки агар "Бутун Ер юзи Масжид" бўлса, унда "Мулла"нинг монополияси синади! Ҳар бир инсон ўз иш жойида "Имом"га айланади.
"ФОТИҲА" — Шунчаки Дуо эмас, бу — ШАРТНОМА!
Биз ҳар куни ўқиймиз: "Ийяка наъбуду" (Ёлғиз Сенга қулмиз/хизмат қиламиз).
Лекин амалда кимга қулмиз?
«Мулла»га (унинг фатвосига).
«Бошлиқ»га (унинг зулмига).
«Пулга ва Нафсга».
"Динкубатор"нинг найранги: Улар Фотиҳа сурасини "ўликларга бағишланадиган дуо" қилиб қўйишди.
Аслида: Бу тириклар учун ҳар кунлик ҚАСАМЁДдир! "Эй Роббим, мен бугун фақат Сенинг қонунингга Суннатуллохга(Табиат ва Қуръон қонунига) бўйсунаман, ҳеч қандай 'Пир' ёки 'Шайх'га эмас!"
"Партия ёки Сиёсий у́йинга/найранг"га эмас
ЛУҒАТНИ ЁҚИНГ!
Сизнинг қўлингиздаги "Тафсири Ҳилол" ёки бошқа анъанавий китоблар — бу Қуръоннинг таржимаси эмас, бу "Динкубатор"нинг ўз манфаатига мослаб ёзган "Тушунтириш Хати"дир.
Улар:
«Малак (Куч)»ни — қанотли эртак қаҳрамонига;
«Динни» — маросимлар тўпламига;
«Илоҳий Китобни» — савоб учун ўқиладиган "газета"га айлантиришди.
Ечим битта: Воситачиларни орадан чиқаринг!
Сизга Раббингиздан нозил қилинганига (Қуръоннинг ўзига) эргашинг! (Аъроф, 7:3).(Сиёсий найрангларга, партияларга эмас)
"Динкубатор"нинг эскирган, моғор босган луғатини ташлаб юборинг ва Қуръонни унинг ўз "тили"да — Виждон ва Ақл тилида ўқинг!
Ҳақиқий Ислом — бу ибодатхонадаги шивир-шивир эмас, бу — Ҳаётдаги Ҳайқириқдир!
Sho.95
09.12.2025
https://t.me/iqro114