biblical-mullahs
May 23, 2021

АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-12

КЎПХОТИНЛИЛИК: БИР НЕЧА ХОТИН ОРАСИДА ПАРОКАНДАЛИК

Таниқли "Кофир" (‘Infidel’) китобининг муаллифи Аён Ҳирси Али (Ayaan Hirsi Ali) Сомали ичкарисидаги ҳаёти мобайнида кўплаб азоб ва нафратларга дучор бўлган. https://en.wikipedia.org/wiki/Ayaan_Hirsi_Ali

Сомали халқи орасида, худди минтақадаги кўплаб бошқа халқлари ва ҳатто араблардаги каби аёлларни хатна қилиш (FGM - Female Genital Mutilation) кенг тарқалган. Сомали аҳолиси ички ва ташқи ирқчилик низоларидан, клан тарафкашлиги номи остидаги апартеид даҳшатидан кўп азоб чекди. Охир-оқибат, Аён китобида ҳужжатли тарзда баён этганидек, клан тарафкашлиги Сомалини хонавайрон этди. Сомали бошқа мусулмон мамлакатларининг умумий аҳволи билан қиёсланганда, ҳаддан зиёд қолоқ мусулмон жамият. Аён Ҳирси Али хоним Сомалида улғаймади. У, унинг севимли кўпхотинли отаси, оиласи ва клан аъзолари аввал Саудия Арабистонида қочқин эдилар, сўнгра Кенияда, Эфиопия, Судан, Нидерландия, Канада, Германия, Швейцария ва АҚШда.

Уларнинг ҳолатини оғирлаштирган яна бир нарса шу эдики, атрофдаги сомалийлар ўта жоҳил ҳамда аҳли сунна вал жамоа эътиқодида қаттиқ ва қаттол эди. Суннийлик мусулмонлар орасидаги mainstream мазҳаб дея ишонилади. Аслида эса, бу эътиқод системаси, Ислом Пайғамбари ўргатган Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ қолоқ, золим ва регрессив сунъий бир дин.

Мантиқсиз ва маданиятсиз диний эътиқодлар охир-оқибатда Аён Ҳирси Алини суннийлик мазҳабини тарк этишга мажбурлади (шиалик ҳеч ечим эмас, айни муаммо, орада даража фарқи бор, холос). Ўзининг "Кофир" номли китобида Аён Ҳирси Али бу таълимотларни янглишиб "Ислом"нинг бирор қисми деб ҳисоблаб юрганига, бу таълимотлар Аённинг ўзини, оиласини, Сомали аҳолисини ва дунё бўйлаб миллионлаган сунний/шиаларни бахтсиз ва қолоқ қолиб қийналишга маҳкум этганига, кўплаб мисоллар келтиради.

Пайғамбар олти яшар қизчага уйланганини эшитган Аён Ҳирси Али ҳайратланиб, ўз китобида бу ҳақда сўз юритади. Голландия фуқароси бўлган вақтидан бугунгача, Аён замонавий Голландия қонунлари бўйича Пайғамбар бир Педофил ҳисобланади, деб таъкидлайди. Суннийлар Ислом ёки Пайғамбарлик Қуръон нозил бўлиши билан бошланди, деб ишонишади. Қуръон бизнинг ҳидоят китобимиз, дейишади. Қуръон ҳақиқатан ҳам сунний, ҳам шиалар наздида илоҳий манбадан келган. Суннийлар ҳам, шиалар ҳам Пайғамбарни Қуръоннинг жонли тимсоли, деб ишонади.

Сомали кўпхотинлик оқибатида ўта қашшоқлашган. Аён Ҳирси ҳам кўпхотинлилик ҳақида кўп ёзган. Отасининг учта хотини бор эди. Яна кўпхотинлилик Пайғамбарга маломат қилинган нотўғри ақидадир.

Натижада Сомали, Саудия Арабистони, Афғонистон ва бошқа бир миллиард сунний ва шиа оилалар кундалик ҳаётида улкан ички жанжалларга тўла. Кўп хотинли оилаларда эридан эътибор ва молиявий ёрдам қозониш учун кундошлар доимий кураш ва жанжал гирдобида қолган. Кўплаб ярим ака-ука ва ярим опа-сингиллар ҳам отадан шу эътибор ва бойлик қозониш йўлида айни кураш ва жанжаллар рақобатига кириб қолган, баъзида бу рақобат қотилликка ҳам етиб боради.

Улар Қуръондаги оддий ҳақиқатлардан ҳам хабари йўқ, шунинг учун муллалар сунний ва шиаларга тарихда ҳеч қачон содир бўлмаган ёлғон ва бузуқ ҳикояларни Пайғамбарга нисбат бериб ўртага отишаверади. Кўпхотинлилик ҳам киради бунга. Аниқ келинган бугунги натижа шуки, миллиард сунний ва шиаларнинг вайрон бўлган турмушлари. Сохта ҳадисларга таяниб, муллалар кўпхотинликни ҳалолга чиқаради. Айтишларича, эркаклар тўрттагача уйланиши мумкин. Эски бутпараст арабларда ҳарам тутиб, навбатма-навбат канизаклар билан ётиш одати бўлган, бу ўша эски одатни ҳалоллаб беришдир. Ислом кўпхотинликка рухсат беради, деган гап ёлғон, аслида улар ҳарамлардаги фоҳишабозликни машруълаштирмоқда.

Мана яна ўша Бухорий: "Пайғамбаримиз, издошлари орасида энг яхши одам хотинлари энг кўп бўлган кишидир". (Бухорий, Никоҳ китоби 3:52)