quranonly
May 2, 2021

Қуръон – ақл эгалари учундир

Бирон харфи ва ояти шу кунга хато ва ўзгаришсиз инсониятга етиб келган ва қиёматгача Аллоҳ ҳимоясида бўлган муборак Қуръони каримни – ўқиб чиққан ўқувчини, унга (Қуръонга) нисбатан иймон келтирган ҳолларида бир-бирларига душман бўлиб қолишлари – Қуръон мақсадига мутлақо зид ишдир.

Бу ҳолат Қуръонни инсониятга ҳаёт қомуси ва тўғри йўл – деб танлаган Аллоҳ таолога – ёқимсиз иш бўлибгина қолмай, балки Унинг ғазабини келтирса – бизни Қуръонни биз инсонлардан истагини ҳам англаб етмаганимиз – аянчли бир ҳолимиздир.

Қуръонга хар кун қайта-қайта мурожаат этмас эканмиз, ундан бу муҳтож ҳолимизга чиройли ечим изламас эканмиз -унинг минг йиллардан бери инсониятга гўзал ҳаёт бермоқчи бўлганини- инсониятга йўл кўрсатмоқчи бўлганини ҳам англамаймиз.Балки минг йиллардан бери миллатлар ўртасидаги келишмовчиликни, диндорлар ўртасидаги тарафкашлик,бўлинишни, ўз-аро душманликни,ғараз адоватни,ҳалқлараро қирғинни, келажак авлод ҳаётига зомин бўлаётган золимлигимизни,шарм-ҳаёдан мосуво бўлган ҳулқимизни,асоссиз бидъат амалларимизни – тўхтатолмаймиз, ундан қутилолмаймиз, унга барҳам беролмаймиз,малҳам тополмаймиз, аксинча уни қиёматга қадар худди мана шу ҳолатда давом этишига – истамасакда “хисса” қўшиб, яшаб ўтаверамиз.

Инсоният давоси йўқ деб тан олинган рак касаллигига хали хануз табобат изланишда давом этаётган бўлса-да ,илм-фан тараққиёти хатто нанотехнология босқич даражасини кифоя деб билмасдан яна илгарилашни мақсад қилиб турган бўлса-да, биз мусулмонлар яқин ўн беш асрдан буён қўлимизда турган китобдан шу кундаги аламли, аянчли аҳволимизга, бўлиб ҳам бир умматни парчаланиб кетишига, дунёда авж олган бузғунчилик,фахш,инсонлардаги бадҳулқлик, қирғинбаротлар ва ғафлат уйқуси-ю нафс дардига – даво ҳам излашга, чора топишга бош қотирмай яшаб ўтиб бормоқдамиз.

Айтинг-чи, муаммоларимизга ечим топишда нега умидсизмиз ?, нега истак – ҳохишда эмасмиз ?

Нега биз иймон келтирган ҳолимизда:
” Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим.” – деб сўйлагувчи Оламлар Роббиси каломидан “..мукаммал қилиб бердим..” нимада,қаерда,қайси ишларда эканини – нега изламаймиз?

Мукаммал бўлган ҳолида – нега инсонлар бир-бирига душман ва бу қадар жаҳолат ботқоғида яшамоқда ?

Қуръонга қайта мурожаат қилиш, мукаммал қилиб берилган йўлдан барча муаммога ечим излаб топиш шу кунни долзарб заруратидир. Бунинг учун Қуръон ва пайғамбар алайҳиссалом кўрсатган тўғри йўлни аслини англаб етиш, ҳаётга тўла тадбиқ этиш ва у билан бирга яшаш – бугунги инсониятга ҳаводек зарур бўлган эхтиёждир.

http://kemalyoldash.com/tag/quran