biblical-mullahs
May 24, 2021

АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-16

9-БОБ: МУЛЛАЛАР "ҲАРОМ" ҚИЛГАН ГЎШТЛАР

Муллалар ҳалол гўштлар масаласида катта шов-шув кўтаришади. Бу муллаларнинг Эски Аҳддан кўчиргани яна бир назорат механизмидир. Бу мусулмонлар ҳаётини янада қийинлаштирувчи мулла тоқатсизлигига мисолдир.

Бундан ташқари, бундай ҳукмлар оқибатида мусулмонлар, қаерга бормасин, ноқулай меҳмонларга айланади.

Қуръоннинг ҳеч қаерида бирор ҳайвоннинг гўшти ҳалол бўлиши учун олдин ритуаллар билан сўйиш керак дейилмаган. Қуръоннинг ҳеч қаерида ҳайвонни фақат мусулмон сўйиши керак гап ҳам йўқ. Муллаларнинг ғайри-Қуръоний сўйиш маросими арабчада ЗАБИҲА дейилади. Бу яҳудийлардаги ШОХИТА(shechita) номли ҳайвон сўйиш маросимидан кўчирмадир. Яҳудийча ШОХИТА қоидасига кўра, ҳайвоннинг бўғзига жуда ўткир пичоқни тортиб, тез ва шиддатли ҳаракатлар билан бўйин томирларидан қон тўлиқ оқиб чиқиб кетишига эришилади. Шунда миядаги қон босими дарҳол тушади ва жон чиқиши узоқ қийноқларсиз, тез ва осон кечади. Бу ҳайвонга нисбатан раҳм-шафқат ва эҳсон саналади. Шахита қоидасига кўра, ҳайвонни махсус диний қассоб (ибронийчада Шохет) сўйиши керак. Шохет тақводор яҳудий бўлиши шарт.

Муллаларнинг ғайри-Қуръоний ЗАБИҲА маросими, яҳудийларнинг ШАХИТА маросимидан кўчирма экани аён. Муллаларга кўра, ҳайвон сўйишдан олдин бир қатор шартлар бажарилиши керак:
i. Жонлиқ гўшти ҳаром қилинган ҳайвонлардан бўлмаслиги керак;
ii. жонлиқни оқил ва болиғ мусулмон сўйиши керак;
iii. пичоқ ёки қилич каби тиғи ўткир асбоб билан сўйиш лозим; бўғизлаш бўйин артериялари ва бошга яқин қизилўнгачни кесиш керак, қоннинг асосий қисми оқиб кетгач, гўштни нимталаш мумкин;
iv. сўйиш вақтида Аллоҳнинг исмини зикр қилиш керак; агар Аллоҳдан бошқанинг исми зикр қилинса, оятга биноан бу гўшт ҳаром бўлади.

"Сизларга ҳаром қилинди: ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган..." (5:3)

Бу мавзуни муллалар билан муҳокама қиларкан, "ҳаром" калимасини муллалар берган ўша таърифга кўра ишлатаман. Қуръони каримда нималар ҳалол ва ҳаром экани жуда содда ва осон билдириб қўйилган, аммо мулла халқи мусулмонларни гўшти ҳалол ҳайвонлар ва уларни сўйиш масаласида яҳудлардан кўчирилган Шахита/Забиҳа шартлари билан тамоман чалкаштириб юборишган.