quranonly
May 1, 2021

Исо а.с. қайтиб келмайди

(савол) – Исо (а.с) ни – қиёматга яқин осмондан “тушиб келади”- деган гаплар, ривоятлар бор,…шу ростми?

(жавоб) – Қуръони кариймда Мухаммад (а.с) энг сўнгги пайғамбар экани айтилган, яна қайта пайғамбар келиши, Қуръонга тамоман зиддир .
То қиёматга қадар бошқа пайғамбар келмайди.

(савол) -Христианлар Исо (а.с) ни “келади ” деб айтишади,кутишади -ку?
(жавоб) – Улардаги ўша маълумотни ўзи хато ва ёлғон – уйдирма.
Бизнинг китобимиз – Қуръони карим Исо (а.с) ни ўлгани ҳақида, маълумот берса беради-ки, асло, тирик – ҳаёт экани ҳақида, унинг бирор оятида – хабар, хатто ишора ҳам – бермайди.
Хеч бир инсонни абадий яшамаслиги, хаммани албатта ўлим “топиши” – хабари келган.
Мухаммад (а.с) вафотларидан сўнг қиёматга қадар, у кишинг ишини давом эттириш учун хеч ким – истасин одам кўринишда бўлсин, истасин пайғамбар бўлиб, кимнингдир “келиши” – тамоман Қуръонга – зиддир.
Исо (а.с) ҳам -барча пайғамбарлар қатори – ўлган.
Хеч бир шаклда соғ – ҳаёт эмаслар.
Аллоҳнинг “ёнида ёки фалон жойда ” ҳам – эмас.

“Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, ҳолос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. ”
(Моида,75-оят)

“Аллоҳ: «Эй Исо, Мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимга кўтарувчиман ҳамда куфр келтирганлардан сени покловчиман ва қиёмат кунигача сенга эргашганларни куфр келтирганлардан устун қўювчиман. Сўнгра қайтиш жойингиз Ўзимга, бас, ихтилоф қилган нарсаларингиз бўйича орангизда Ўзим ҳукм чиқараман», деганини эсла!”
(Оли имрон,55-оят)

Мусулмонлар орасида ҳам уни (Исо а.с.ни) тирик, дегувчилар бор ва уларни хато далиллари – оятдаги “ўзимга кўтарувчиман” – яъни маъқомингни улуғ қиламан, баланд қиламан, кўтараман – маънодаги калимани – “осмонга кўтариш” – деб тушунишдан, бошланган.
Ваҳоланки, бу – “кўтариш” (юксалтириш) калимаси – Қуръонда бир неча сура ва оятларда ишлатилган ва айнан – улуғлаш, маъқомни олий қилиш – кўтариш маъносида ишлатилган ва асло жасадни эмас.
Исо (а.с) ни “тирик, қайтади” – дейишни ўзи – гўё ўша Исо(а.с) қавмларини “Исо Аллоҳнинг ўғлидир” дея айтадиган қаттиқ хатосини – маъқуллагандек, “Аллоҳ у зотни ўз ёнларига кўтардилар” -деб уларга- фикрда тенглашиш – хато қилишдир.
Бу жуда қўрқинчли, ақлга сиғмас, хато фикр бўлиб Қуръон таълимотига буткул зиддир.
Гўё у ” Исо а.с Аллоҳнинг ўғли-ю, уни Ўз ёнига олди ва у- ҳаёт, -яқинда “келади” – “тушади” эмиш… (астағфируллоҳ, Аллоҳ сақласин бундай ҳаёлга боришликдан)
Тингланг, мана Қуръон нималар демоқда инсон ҳаётига доир:

Анбиё сураси 34- оят : “Сендан олдин ҳам бирор башарга абадийликни (ўлмасликни ёки узоқ умр кўришни) қилганимиз(берганимиз) йўқ. Агар сен ўлсанг, улар абадий қолар эканларми?”
Яъни, Биз (Эй Мухаммад) сендан бошқа хеч бир башарга (инсонга) узун ҳаёт – бермадик” – демоқда.
Хазрати Исо бу оят келишидан тахминан 600 йил аввал яшаган эдилар , агар шу оят келган онда ҳаёт бўлиб яшаб турган бўлганларида – (Қуръон) оят- ” биз хеч кимга узоқ умр -ҳаёт бермадик, аммо Исо бундан хориж – мустасно – деган бўлар эди. (Валлоҳуаълам)
Аммо бундай истисно -Қуръонда йўқ , Қуръонда унутиш, хато ҳам йўқ – бўлмайди ҳам.
Яна, Анбиё сураси, 8-оятида :
“Биз пайғамбарларга емоқ емайдиган жасад бермадик ва улар ичида узун ҳаёт берилганлари ҳам йўқ “-демоқда, айнан шу оятни ўзи юқоридаги сиз айтган даъвони ҳам, гумонни ҳам, хато, ёлғон эканини – тасдиқлайди, чунки Қуръон ҳам Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳам – ўз ўзига зид гапиришдан – мутлақ покдир.
Барча пайғамбарлар емоқ еган ва жасад соҳибидирлар.
Агарки Исо алайҳиссалом шу онда ҳаёт бўлсалар қаерда ва нима емиш емоқда?….
Агар “емоқ емайди у” – десангиз, инсон эмас деётган бўласиз, сиз инсонни атмосферадан ташқарида -егулик емасдан, тирик туришини тасаввур қила оласизми? …
– Тирик эмиш-ку – дея гумонга бориб, савол бера олсангиз-да, аммо сизда – бу саволларимга жавобингиз йўқ , шундай эмасми?..
Эмишки, рухан соғ – Бутун рухлар соғ-ку ?!
Нега айнан хазрати Исо – ҳаёт унда?!…
Эмишки, “хазрати Ийсони ўлими ҳақида қуръонда маълумот йўқ” ….
Хазрати Мусонинг ҳам ўлими ҳақида хеч қандай маълумот йўқ-ку ?!.
Ва бошқа бир қанча пайғамбарларнинг ҳам ўлимлари хақида хеч қандай хабар йўқ-ку ?!
– нима қипти?! улар ҳам – ҳаётми унда..?!
Аллох таоло айтадики – Мухамад (с.а.в) га – (“афаиммитта” ) сен ҳам вафот топасан – дейди.
Бу дунёда хеч кимсага абадий ҳаёт берилмади шу қаторда пайғамбарларга ҳам, хамма ўлим- топади, ўлимни “тотиб” -кўради.
Қаранг-ки, гумонни Ийсо (а.с) бир ерда кутиб турибди – эмиш, ва у яқин орада “келармиш” …..
Хўш, “келиб” нима қилади?
Нега келади? …
Билсак бўладими? …
Кечирасиз-ку, мен, бу Қуръонни ўқиб, англаб чиққан, бир мусулмон сифатида бу саволни сиздан сўрашга ҳаққим бордир ахир !?,
Айтинг нега келади?….
Бирор оят борми бу ҳақда? ёки шунга ишора борми Қуръонда ?…
Бу ахир жуда катта оламшумул иш -ку, наҳот бирор ишора ҳам қилинмади ?

(савол) -Айтишадики – у келармиш ва исломга кирармиш…
(жавоб) -Бутун пайғамбарлар зотан мусулмон-ку ?!,
Тингланг, турли динлар- деган бир нотўғри жумла бор инсонлар ичида – Аллоҳ ҳузурида аввал азалдан биргина -Ягона дин бор – у ҳам бўлса – Исломдир.
Хазрат Одам а.с дан тортиб то Мухаммад с.а.в гача ўткан хар бир пайғамбар исломга -даъват этканлар.
Қаранг , агар-ки, Исо (а.с) келишларини фаразан ҳаёл қилсак , ўша тўқиганларида айтишларича, У- пайғамбар бўлиб эмас, балки бир инсон бўлиб келар эмиш – бу, яна бир хато -ки. уларга берилган мақом -пайғамбарлик- улардан (пайғамбарлардан) қайтариб олинмайди.
Агарки, пайғамбар сифатида “келса”, бу – янада қўрқинчли бир иш-ки, Ахзоб сураси, 40 – ояти буни (ишни) шиддат билан рад этади : ” Мухаммад ичингиздан хеч бирини бобоси эмас, У Аллоҳнинг росулидир ва набийларнинг СЎНГГИСИДИР. (тамом, сўнггиси дегани бошқа хеч ким – КЕЛМАЙДИ – дегани бу) .
Шу онда яна бир нарса-ки, Росул ва Набий сифати қуръонда энг кўп зикр қилинган сифатлардир.
Дерларки Исо (а.с) росулларнинг сўнги эмиш, Мухаммад (а.с) набийларнинг сўнгиси эмиш, бу ҳам – нотўғри.
Росул ким бўлса, Набий ҳам ўшадир, ораларида баъзи бир фаолиятлар сабаб, бир оз фарқлари бўлиши мумкин, аммо хар икки ном хар бир пайғамбарнинг икки сифатидир.
Алоҳида мутлоқ бошқа -бошқа сифатлар эмас.
Пайғамбарлар – ҳам набийдир – ҳам росулдир.
Мухаммад (а.с) -Набийларни ҳам Росулларни ҳам – энг сўнгисидир.
Шунга кўра, агар Исо (а.с) “келиши” пайғамбар сифатида бўлса – Ахзоб сурасининг 40 – ояти жуда бир ўнғайсиз, тушунарсиз ҳолатга тушади ва биз у “қайтиш” даъвосини қилиб Қуръонга зид бораётган бўламиз – бу асло мумкин эмас, бўлмаган иш, бўлмайди ҳам.
Биз Қуръондаги илмий маълумотга кўра шуни биламизки, агар бир пайғамбардан сўнг бошқа бир пайғамбар келса, бу иш – 2 сабабга кўра бўлган.
1- сабаб: Аввалги пайғамбар олиб келган рисолат униттирилиши учун.
2- сабаб : У (аввалдаги) – рисолатни ўзгартирилиши.
Энг сўнги пайғамбар (Мухаммад а.с) учун ҳам, энг сўнгги рисолат(Қуръон) учун ҳам – бу Ийсо (а.с) ни “қайтиши” – асло тўғри келмайдиган- сабабдир.
Нега десангиз – Қуръон униттирилмайди, бузилмайди ва то қиёматга қадар Аллоҳ томонидан ҳимоя қилинади.
Агарки Исо (а.с) янги бир ваҳий олиб келмаслар экан ва қўлимиздаги Қуръонни бирор жойи ўзгартирилгани ҳақида хабар олиб келмас эканлар — демак-ки, У кишининг қайта “келиш”ларига ҳам -асло ҳожат йўқ.
Агар кимнидир келиши лозим бўлганида ҳам – келадиган одам Мухаммад (а.с) бўлишлари керак эди-ки, Қуръони карим – шу кишига нозил бўлиб, уни бирор жойини ўзгартириш ҳам у кишига берилган бўлар эди, Мухаммад а.с қайтиб келмасликлари аниқ бўлганидек – бошқа пайғамбарни ҳам келишига – асло ҳожат йўқ.
Шунга кўра – бирор пайғамбарни келиши ҳам мутлоқ мантиқсиз ва хато тушунча бўлиб, ўйлаб топилган – кутишдир.

(савол) – Махди-чи ?…..
(жавоб) – “махди” – хазрати Исонинг бир сифатларидан бири -ку,
Махди маъноси -хидоятга сабабчи бўладиган киши -демакдир.
Қуръонга иймон келтирган ва уни инсониятга тушуниб етиши учун жон куйдирадиган, харакат қилган хар бир мусулмоннинг исми зотан – махдийдир.
Аммо бу ишни энг гўзал тарзда адо эта олган киши бу – пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в эдилар.
Аммо у киши келдилар ва кеттилар ҳам.
Инсониятга ҳақни етказиш ва бу йўлда жон фидо қилиш билан- “махди” бўлишлик, хар бир иймонли киши зиммасидаги бир ишдир.

(Профессор, доктор Mehmet Okuyan)

http://kemalyoldash.com