May 1, 2021

Суннийликда барча ширк тури бор экан!

Хурматли Сунний дўстларим! Қуръондаги хақиқий Исломни ўрганиш вақтида, ширкдан эхтиёт бўлайин деб, ширк хақидаги барча оятларни ўрганиб чиқдим. Қани, ўзи Аллох наздидаги мушрикларни сифатлари нималар экан деб.

Ўша олган маълумотларимни сизлар билан бўлишмоқчиман. Cабаби, сизлар одатда фақат хадис билан машғул бўласизлар. Маълумки, Пайғамбарга ширк келтириб бўлмайди, чунки у зот илох эмас, оддий инсондирлар ва шунга хадисдан мушрикларнинг сифатларини топиш қийин.

Хадисда келгани хам, оятларда келганидан фарқланади. Динда асос эса Аллохнинг сўзларидир. Ширк Аллохга келтирилади, шунга мушрикларни энг хақиқий сифатларини фақат Қуръондан ўрганиш мумкин. Булар хақида Аллох бизни Қуръонда огохлантирган.

Ўрганиш чоғида ШОКка тушдим, Суннийлик мазхабида ширкни хамма саналган шакллари бор экан!

Мен сизларни Аллох учун яхши кўраман.

Мени сўзларимни инкор қилишдан ва мени адашганга чиқаришингиздан аввал, илтимос ўзингиз эътиқод қилаётган динингизни жиддий сўроқлаб, ўрганиб чиқинг.

Сизларни мушрик дейишдан узоқман, сизлар билан динда ака-укаман деб эътиқод қиламан. Шунга кўрган бу ўта хавфли белгиларни дархол сизларга етказишга қарор қилдим.

Келтирилган сифатларни суннийлик мазхабида борлигини билмасангиз ёки матннинг қайсидир қисми билан рози бўлмасангиз ўзимга ёзинг.

Бирга фикрлашиб тахлил қиламиз.

Бахс қилмаймиз, тахлил қилиб динимизни соф холда тутишга харакат қиламиз.

Аллох хаммамизни Хақда собит қилсин!

***

1. МУШРИКЛАР – Аллохни Ўзи танитганидек, хақиқий танимайдилар. (Зумар:67)
2. МУШРИКЛАР – Динларида далилга суянмайдилар, зоннга-гумонга эргашадилар. (Юнус:36, Оли Имрон:151)
3. МУШРИКЛАР – Ота-боболарини йўлини кўр-кўрона тақлид қиладилар. (Саффот:69-71, Бақара:170, Ахзоб:67-69, Юсуф:40)
4. МУШРИКЛАР – Олимларини ва устоз домлаларини Рабб қилиб олганлар. (Тавба:31)
5. МУШРИКЛАР – Илохларини инсонларни “уради” деб ишонадилар. (Худ:54)
6. МУШРИКЛАР – Аллохдан бошқасига хам дуо ва қуллик қиладилар. (Юсуф:40, Моида:76, Ахқоф:5, Юнус:106)
7. МУШРИКЛАР – Ёлғиз Аллохга чақирилса инкор қиладилар. Унга шерик қўшилса, имон келтирган бўладилар. (Муъмин:12)
8. МУШРИКЛАР – Аллохдан бошқасини хам ғайбни билади деб ишонадилар.(Жинн:26)
9. МУШРИКЛАР – Ўзларига Аллохдан қутқарувчи, шафоатчи топадилар. (Анъом:94)
10. МУШРИКЛАР – Динда хукмлар қўювчи шериклари бор. (Шўро:21)
11. МУШРИКЛАР – Очиқ далилларни ва Хақ динни ёлғиз ўзини хуш кўрмайдилар. (Тавба:33, Рум:35, Соф:9)
12. МУШРИКЛАР – Динларини парча-парча қиладилар ва ўз хужжатлари билан хурсанд бўлиб юраверадилар. (Рум:32, Муъминун:53)
13. МУШРИКЛАР – Динни буюрилгандек қойим қилмайдилар (оёқда тутмайдилар), унда ихтилоф қиладилар. (Шўро:13)
14. МУШРИКЛАР – Аллохдан бошқадан ғайбий йўллар билан фойда ва зарар кутадилар. (Фурқон:3, Юнус:106, Сабаъ:22)
15. МУШРИКЛАР – Худди Аллохни севганларидек, Унга келтираётган шерикларини севадилар. (Бақара:165)
16. МУШРИКЛАР – Аллохнинг оятларидан юз ўгирадилар, оятларга эргашмайдилар. (Қасос:87-88, Муъмин:69)
17. МУШРИКЛАР – Аллохга шерик қилиб дўст тутганларини, Аллох билан ўз ораларида воситачи, васила деб ишонадилар. (Зумар:3, Аъроф:3)
18. МУШРИКЛАР – Динда шариат эгаси, яъни халол-харом хукмлар қўя оладиган зот, Аллохдан бошқа инсонлар хам бўлиши мумкин дейдилар. (Юсуф:40)
19. МУШРИКЛАР – Аллоҳ кечирмайдиган ягона гуноҳни қилиб, бошқа барча амаллари бекор кетади, аммо ўзлари бундан бехабар (Нисо:116, Зумар:65)

Абдураҳмон Абдусаломов