June 7, 2021
Жиҳод ҳақида
Жиҳод — фитратни вахийга рўбарў қилмоқдир.
Жиҳод — дилни Аллоҳ даъватига эгишдаги — курашдир.
Жиҳод — нафсинг истаги ва талабини жиловлай олишингдир.
Жиҳод — одам ўлдирмоқ эмас, қалби ўликни тирилтирмоқдир.
Жиҳод — Аллоҳ кўрсатган йўл учун ғайрат кўрсатмоқдир.
Жиҳод — ҳақиқатни англатмоқда жаҳлни боғлаб қўймоқдир.
Жиҳод — Аллоҳ учун молидан ва жонидан кеча билмоқдир.
Жиҳод — хар вақт Ҳақни айтиб ҳайқира билмоқдир.
Жиҳод — шайтони лаъинга қарши курашмоқдир.
Жиҳод — вахийнинг англатганини ҳаётга тадбиқ этмоқдир.
Мужохид эса — буларни барчасини билган, тўғри англаган, уни яшаётган мусулмондир.