«Яҳудийлар фитнаси»
Ҳозирги пайтда Ислом дунёсига қарши нимаики рўй берса, деярли 80% мусулмонлар “Бу яҳудийлар фитнаси, ғарб провакатсияси” каби уже занглаб кетган клише бўлишга улгурган гапларни гапиришади.
Нима учун айб доим бошқа ерлардан қидирилади? Бу клише гаплар аслида узоқ тарихга тақалади. Ҳали ҳам хечнарса ўзгаргани йўқ. Ислом дини тарихидан озгина хабардор бўлган киши биладики, ҳокимият учун қонли курашлар аслида пайғамбарнинг вафотидан кейин кўп ўтмай, Халифа Усмон замонасида бошланган. Қуръон ўқиб турган халифани кофирлар эмас, мусулмонлар ўлдирган.
Бунинг сабаби, халифанинг олиб бораётган сиёсатидан норози бўлган 15 минг мусулмон халқ ғалаён қилади. Бунинг яна бир сабаби 82 ёшга кириб мункиллаб қолган халифа, Пайғамбарнинг завжаси Хадича билан бир пайтда, 9 ёшида биринчи бўлиб Аллоҳга иймон келтирган, ва ишончли ҳадисларда “мен илм бўлсам, Али илм дарвозаси, илм истаганлар унга эргашсин” деб таърифланган Пайғамбарнинг куёви, 57 ёшли Али ибн Толибни (сунний манбааларда) давлат ишларидан четлатгани (шиа манбааларида уй қамоғида асраган ) деб қаралади.
Айрим мусулмон уламолари “бу ғалаён, яҳудийларнинг фитнаси эди” деб ўқдиришади. Халифа Усмоннинг фожеали ўлимидан сўнг халифа этиб сайланган пайғамбарнинг жияни ва куёви Алига қарши уммавийлар, яъни ҳазрати Усмон тарафдорлари қўзғолон кўтаришди. Мусулмонлар тарихидаги энг ачинарли яна бир урушга пайғамбарнинг хотинларидан бири Оиша билан буюк саҳобалар деб аталмиш Зубайр ва Талҳа бошчилик қилишади. Али: “Эй Талҳа! Сен ўз аёлингни уйингга беркитиб қўйиб, Расулуллоҳнинг аёлини урушга олиб чиқдингми!?” деди. Тарихда “Туялар жанги” деб ном олган бу тўқнашувда 20 минг бегуноҳ мусулмоннинг қони тўкилди. Буюк саҳобалардан бири саналган Зубайр кофирлар билан бўлган жиҳодда эмас, мусулмонларнинг ўзаро урушида, энг биринчилардан бўлиб исломни қабул қилган Али билан бўлган жангда ҳалок бўлди.
Ислом дини тарихидаги энг изтиробли бу саҳифаларни мусулмон уламолари уялмасдан бу “яҳудийларнинг фитнаси эди” деб авом халқни алдашади. Беихтиёр, “мусулмонларнинг калласи қаерда эди?”, деган савол туғилишини ўйламайдилар. Гарчи Аллоҳ “ўз бошлиқларингизга итоат этинглар!” деб амр этган бўлсада, халифа Усмоннинг жияни, Шом волийси яъни ҳокими, Макка фатҳ этилган кейингина исломни қабул қилган Пайғамбарнинг ашаддий душмани, Абу Суфённинг ўғли Муовия, Алининг халифалигини тан олмайди , Алига қарши катта қоʻшин билан жанга чиқади. Суриянинг Фурот дарёси қирғоғида “Сиффин” водийсида бўлиб ўтган бу жуда катта жангда, яна минг минглаб мусулмонлар ( айрим маʼлумотларга қараганда 70- 80 минг) ҳалок бўлади. Жангда енгилаётган Муовия айёрлик қилиб сулҳ таклиф этади. Натижада ислом оламида иккита халифалик пайдо бўлади. Бундай сулҳдан норози бўлганлар- хорижийлар Алини ўлдиришди.
Шундан сўнг Ислом оламидаги халифалик мутлақ Муовиянинг қўлига ўтади. Муовия давридан бошлаб – жиҳод, дин номидан босқинчилик ва талончиликни, оқлаш ниқоби бўлиб келмоқда.
Муовия ўз рақиби Алининг катта ўғли, Пайғамбарнинг набираси имом Хасанни заҳар бериб ўлдиртиради. 20 йил Шом волийси ва яна 20 йил халифалик қилган Муовия кўзи тириклигида ўз ўғли Язидни ҳалифа этиб тайинлайди. Барча исломий манбаларда худобехабар, арақхўр деб қораланган Язиднинг буйруғи билан Алининг кичик ўғли, Пайғамбарнинг севикли набираси имом Хусайнни бошини танасидан жудо қилишади. Бошини найзага санчиб Язиднинг оёқлари остига келтириб ташлашади.(Шу воқеани айрим тупойлар, Имом Хусайнни бошини тепиб ўйнашган ва шундан футбол ўйини келиб чиққан деб футбол харом деб юришади)
Шундан кейин 89 йил давомида уммавийлар авлоди бир бирлари билан ҳокимият талашди. Хуросонлик Абу Муслим қўзғолонидан кейин тожу тахт Муовия авлодларидан пайғамбарнинг амакиваччаси Аббосийлар қўлига ўтади. Абу Муслимнинг халқ ўртасидаги обруйининг ошиб бораётганидан хавфсираган Аббосий халифа Мансур уни ҳам хоинларча ўлдиртиради.
1256 йилда тахту тож талашлардан боши чиқмаган ислом оламини мўғуллар осонликча ғорат қилди…
Яҳудийларни мўғулларга алоқаси йўқ…