October 24, 2022

[UZ] ISLOM va AYOL 5/5

(Э) “Динимизга кўра, аёл агар зино қилса, уни тошбўрон қилиб ўлдириш жазоси берилади”.

(А) “Қуръондаги бир оят аёлларни ётоқда тарк этинг дейди, бир хонада ётманг дейди, хотинларни тарбия этиш учун оғримайдиган қилиб уринг, баданига зарар етмасин, дейди”.

(Э) “Бу жазо бундай ижро этилади. Олдин ерда чуқур қазилади. Кейин зинокорни тиззаларигача кўмилади. Кейин одамлар уни жони узилгунча тошбўрон қиладилар. Зинокор эркак ҳам, аёл ҳам ана шундай бирдек жазоланади”.

БОШЛОВЧИ:

Мусулмон аёлларнинг болалигидан балоғат ёшига етгунга қадар нималарни бошдан кечиришини кузатдик, эркаклар устун деган ваъз ва ҳукмлар остида никоҳ ва ижтимоий ҳаётида эзилади.

Aфсуски, тарихда деярли барчаси эркаклар бўлган илоҳиётчи олимларининг ҳаддини ошувчи ҳуккмлари фақат эркаклар фойдасига чиқарилган.

Бу муаммони атрофлича ўрганганимизда, энг муҳим тушунчалар аслида Қуръондаги ҳақиқий маънолврига мувофиқ тақдим этилмагани маълум бўлмоқда.

“ҚАВВОМ”

Мазкур тушунчаларнинг энг муҳимларидан бири – “Нисо” сурасининг 34-оятидаги “ҚАВВОМ” калимасидир.

Бу калима билан эркаклар аёллардан устун яратилган, эркаклар аёлларнинг ҳукмдори дея даъво қилиниб, буни эр-хотин муносабатларидаги итоат, бўйин эгиш дея таърифлашган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тушунчани аёлнинг эрига бўйсуниши деб тушуниш хато.

Аксинча, оилада эркакларнинг мол-мулк тасарруфи билан боғлиқ умумий вазиятни билдиради.

AISHA MUSA:

Инсонлар орасида жинсий иерархия қуриш учун ишлатиладиган бошқа оятлар ҳам бор.

Булардан бири, 4-суранинг 34-ояти.

Оятда эркаклар ҳақида “Қаввомуна алан-Нисо” дейилади.

Бу оятни фарқли шаклларда “Эркаклар аёллардан жавобгардир” дея таржима этилган. Буни айнан жавобгарлик маъносида англасак, эркак уйда хўжайин, аёл эса унга бўйин эгиши шартлиги келиб чиқади.

HIDAYET TÜKSAL:

Эркак-аёл муносабатларидан сўз кетса, бундай онтологик устунлик ёки янаям инсофсизи, иккита тенг орасида устуни дея талқин этади.

Aммо Қуръонга назар ташласак, одамларнинг дунёга келганларидан кейинги эга бўлган ижтимоий ёки жисмоний имконлар эканини кўрамиз.

БОШЛОВЧИ:

Шундай экан, ҚАВВОМ сўзи нотўғри талқин қилинган, дея оламиз...

ASMA BARLAS:

Қаввом калимаси “Бошлиқ” дегани эмас. Баъзи илк давр олимлари бу калимани шундай таржима этишган: “Оиланинг эҳтиёжларини таъминловчи, яъни мусулмон бир оилани боқиш эрнинг зиммасида”.

AISHA MUSA:

Абдуллоҳ Юсуф Али бу оятни “аёлларнинг ҳимоячиси ва моддий эҳтиёжларини таъминловчи” дея таржима этади. Бу калимани қандай таржима қилиш, таржимоннинг эркак-аёл муносабатларни қандай кўришига боғлиқ. Буни қўлловчи-ҳимоячи ва моддий заруратларини таъминловчи десангиз, у ҳолда эркакларнинг аёлларга нисбатан моддий жавобгарликкларини ифода этган бўласиз.

Аслида оят, эркакларнинг аёллар учун сарф-ҳаражат этиши мавзуси билан давом этади.

Анъанавий тушунчага кўра ҳам, эркаклар аёлларга моддий жиҳатдан ёрдам беришлари лозим.

CANER TASLAMAN:

“Қаввом” калимаси эркакларнинг моддий жавобгарлигини ифодалайди. Эътибор беринг, бу ерда эркак киши ҚАВВОМ бўлсин, деган буйруқ йўқ. Бу ерда эркакнинг устунлигига урғу берилмаётир. Эркакнинг моддий жавобгарлиги ва умумий аҳволига ишора бор. Aгар аёл ишласа, эри ва оиласини моддий томондан таъминласа, унда АЁЛ ҚАВВОМ бўлади.

RAHEMTULLAH:

Аёллар бугун эркаклар билан бирга пул топади, ҳатто баъзи ҳолатларда оилани боқувчи аёл киши. Шу боис, бу янги вазиятда ҚАВВОМ калимасини янгидан кўриб чиқиш керак.

Қаввом калимасининг ҳар икки жинсга нисбатан ишлатиш мумкин эканини англашимиз лозим.

Янги бир даврда яшаяпмиз. Бу бир қатор тушунчаларни янгидан англаб етишимизни талаб этади. Бу дегани ҳам ўзимизга, ҳам барча замон ва маконга хитоб этган Қуръон матнига, одил ва инсофли муомала қилиш демакдир.

HASAN ONAT:

Бу ерда эркак масъулиятининг нақадар оғир эканлигини очиб берувчи таъкид бор. Эркаклар аёллардан устунроқ, аёллар эркаклардан пастроқ, деб хулоса чиқариш бироз ҳаддан ошиш бўлса керак.

“ҚОНИТАТ”

БОШЛОВЧИ:

“Нисо” сурасининг 34-оятида зикр қилинган ва “Бўйсиниш” маъносини ифодаловчи “Қонитат” калимаси кимга бўйсинишни ифодалаши ҳам муҳим. Гарчи бу оятдаги маъно – аёл эрига бўйсинади – деб келинган бўлса-да, биз билан суҳбатда бўлган олимларга кўра, бу оятда Aллоҳга бўйсиниш назарда тутилган, Қуръон бутунлигида тушунилганда айнан шундай маъно чиқади дейишади.

MEHMET OKUYAN:

“Қонитат” калимаси бўйин эгиш, бўйсиниш маъносини билдиради...

Оятнинг аввалида эркаклар Қаввом дейилган, демак бўйсуниш эркакка, мана аёлнинг эри, хўжайини, унинг эгаси дейишган.

Қанақасига аёл эрига бўйсуниши керак, деган хулоса чиқаришларини тушунмайман... чунки оятда биринчидан... оилали эрли аёл дейилмаган, яъни оилали аёл орқали таърифлаш йўқ оятда.

Мисол учун, "фас-солиҳатун" дейилган: солиҳа аёллар, солиҳа нима дегани?

Иймони ва фазилатига яраша иш тутадиган аёл. Бу турмуш қурган ҳам, ё турмуш қурмаган ёки ё ажрашган бўлиши ҳам мумкин.

“Қонитат” бу ерда бўйин эгадиган аёллар... Қонитат калимаси ҳам Aллоҳга итоат этиш, чунки агар сиз буни эрига итоат десангиз, эри Aллоҳга итоат этмайдиган киши бўлса, аёлни Аллоҳга қарши фосиқнинг асирига айлантирган бўласиз, бунга ҳаққингиз йўқ. Матн бунга йўл бермайди. Одамлар ўз ўйлаганини Қуръонга айттишга ҳаракат қилишади, Қуръонни бундай ўқиш тўғри ўқиш эмас.

HIDAYET TÜKSAL:

Қонитат – итоатни Aллоҳ билан чеклайдиган калима. Мана шу маъно учун махсус калима. Шунинг учун, бу ерда эрига бўйин эгиши деган маъно йўқ.

RAHEMTULLAH:

Қизиғи шундаки, ҚОНИТ ва бошқа Қонитин Қонитат шаклларига қарасак, Қуръоннинг бошқа оятларида Аллоҳга бўйин эгиш маъносида эканини кўрамиз. Нега бошқа барча оятларда эркак ва аёлларнинг Аллоҳга бўйин эгиши ҳақидаги Қонит калимасини, бу оятда бошқача ишлатишган? Нега бошқа оятларда жинсга алоқасиз тарзда талқин этилган? Нега барча оятларда бўйин эгиш фақат Аллоҳга бўлади-ю, бу оятда бундай истисно?

Қуръон таржималарида Қонит калимаси келган барча оятлар орасида фақат 4-сура 34-оятда фарқли ўгирилганини кўрамиз. Бошқа барча оятларда Аллоҳга бўйин эгиш маъносида, аммо 4:34 да “Эрга бўйин эгувчи Аёл” каби маъно беришган.

Нега?

Сабаб – исломий илмларни ижод этганлар. Тарих мобайнида улар доим эркаклар. Эркакни устун, аёлни тубан деган зеҳният яратиб, оммага ёйиш албатта Эркакмарказли дунёқарашнинг фойдасига.

MEHMET OKUYAN:

Aҳзоб сурасининг 35-оятида ҳам эркаклар ҳақида сўз боради, Мусулмон эркаклар ва Муслима аёллар, Мумин эркаклар ва мумина аёллар, “вал-Қонитина вал-Қонитат” бўйин эгувчи эркаклар, бўйин эгувчи аёллар. Энди қайси мард чиқиб айта олади, “вал-Қонитат” – эрига итоат қилувчи аёллар экан, демак олдинги “вал-Қонитин” – хотинларига итоат қилувчи эркаклар деб?! Айта оладими? Бу ердаги сифатлар банданинг Aллоҳга боғлиқ мавқеини билдиради.

.

“ЗАРАБА”

БОШЛОВЧИ:

Қуръон эркакларга аёлларни уриш, калтаклаш рухсатини бергани ҳақида кўп гапирилади. Бироқ, экспертларимиз уриш рухсатини берувчи “зараба” калимасида “узоқлашув” маъносини Қуръонга кўпроқ мос келишини таъкидлайдилар.

BARLAS:

Бу оятлар орасида энг ёйғин ва энг кўп мунозарага сабаб оят – Аёлларни Уринг деган оятдир.

Эркак аёлига ғазаб қилса, уриши калтаклаши мумкин (баъзи мусулмонлар оятни айнан шуни тушунади). Кўплаб мусулмон ўлкаларда бу даҳшатли суиистеъмолга йўл очади.

Пиширган овқатини ёқтирмаса, ёки санманга бориб қолса аёлини бемалол савалаши мумкин, бу ҳақни унга Аллоҳ берган деб ўйлайди.

Аёлларни Уринг! деган иборани оятдаги биргина сўзга ВАЗРИБУУ-ҲУННА калимасига асослашади.

Ҳолбуки, ЗАРАБА ўзакли калималар Қуръонда 17 фарқли маъноларда ишлатилади, маъноларидан бири – айрилмоқ, қўймоқ, мисол келтирмоқ.

Бир калима бирдан кўп маънога эга бўлса, ҳар фарқли маънони танлаганда, оятнинг маъноси ҳам ўзгаради.

ANNE DIJK:

Уринг дея таржима этилган Зараба калимаси, Қуръонда фарқли маъноларда, масалан, Узоқлашиш, Айрилиш ёки Масофа олиш маъноларда ишлатилган.

Яъни оятни Уринг деб тушуниш бир кишининг шахсий талқинидир.

Пайғамбар ҳеч қачон ҳеч бир аёлни урмаганлар. Агар суннатга эргашмоқ истасангиз, Урманг.

CANER TASLAMAN:

“Нисо” сурасининг 34-оятидаги “зараба” калимаси, мабодо эр-хотин орасида муаммо бўлса, ўз жойларини ажратиш деб тушуниш, менимча, энг тўғри изоҳ бўлади. Бунинг энг муҳим сабабларидан бири Нур сурасининг 6-9-оятларидаги воқеа. Aйтайлик, бир киши хотинини зино қилаётганини кўрди. Бу оятларга кўра, ўшанда ҳам эркак ўз хотинини уришга, унга жазо тайинлашга ҳаққи йўқ.

Aҳзоб сурасининг 21-оятида пайғамбаримиз энг яхши намуна экани таъкидланган. Азҳоб сурасининг 28-оятида унинг аёллари билан ўртада муаммолари борлигини кўрамиз. Бироқ Қуръонда аёллари билан ўртада муаммолар айтилаётиб, аёлларини қандай калтаклаганини кўрмаймиз, бунга ишора ҳам қилинмаган. Aгар сиз оилани давом эттириш истамасангиз, яхшилик билан ажрашиш дейилади. Таҳрим сурасида пайғамбарнинг аёллари билан муаммолари зикр қилинади, у ерда ҳам уриш, калтаклашга ишора ҳам йўқ.

Пайғамбарда энг чиройли намуна бор, ва бу ерда уриш, калтаклаш ҳақида ҳеч гап айтилмаган, “Нисо” сурасининг 34 оятини ушбу оят билан бирга боғлаб ўрганадиган бўлсак, бошқа ўриндаги “зараба” калимасига “жойларини айириш” деган маънони бериш мақсадга мувофиқроқ, дея оламиз.

.

“ДАРАЖА”

БОШЛОВЧИ:

“Бақара” сурасининг 228-оятидаги “Даража” калимаси ҳам эркакларнинг аёллардан устунлиги улар устидан ҳукмронлик қилиши зарурлигига далил сифатида ишлатмоқчи бўлишади. Бироқ, бу калима келган оятни текширганда, оят талоқ ҳақида бўлиб, устунлик ва ҳукмронлик билан алоқаси йўқлиги маълум бўлади.

BARLAS:

Оятда Эркак ва аёлларнинг ўзаро ҳақлари бор дейилмоқда. Аммо эркакларнинг аёлларга нисбатан бир даражаси бор. Мусулмонларнинг кўпчилиги оятни “эркаклар аёллардан устун яратилган” деб тушунади.

Аммо Даража калимаси келган оятга қарасак, оят Талоқ яъни Ажрашиш ҳақида эканини кўрамиз. Аммо Аллоҳ бу оятда умуминсоний маънода эркак зоти аёл зотидан устун деган маъно эълон қилган эмас.

Бу фақатгина ажрашиш билан боғлиқ оятдир.

MEHMET OKUYAN:

Раббимиз дейдики: “вал-Муталлақот” ажрашган аёллар, ажрашаётган аёллар, “ва-Буъулатуҳунна” ўша аёлларнинг эрлари, ўша “ажралиш жараёнидаги аёлларнинг эркаклари” демайди, балки “эрлари” дейилмоқда.

Яъни, ҳар қандай эркак эмас, балки аёллар ва уларнинг ажралиш жараёнидаги эрлари ҳақида бир қоида қўйилмоқда. “Лир-рижол” – эркаклар учун уларнинг хотинларига нисбатан бир даража мукаддамлик, бирламчилик бор.

Мавзу – ажрашиш арафасидаги эр-хотин ҳақида. Бу ерда ҳар қандай эркак ҳар қандай аёлдан устун дейилмаган.

Aжралиш жараёнидаги аёл бошқа эркакни танлашдан кўра, яхшиси ўз эрини танлаш афзал, чунки олдинги жумлада у “ва-буъулатуҳунна” дейилган, яъни эрлари улар билан бирга ҳаёт давом эттиришга муқаддам ҳаққа эга.

CANER TASLAMAN:

Бақара сурасининг 228-оятида “даража” деган калима бор. Кимлардир буни эркакларнинг аёллардан устунлиги билан боғлиқ деб келади. Бироқ, оятни тўлиқ ўқисангиз, у никоҳ ва талоқ ҳақида экани тушунарли бўлади. Бу ерда, агар эркак ва аёл ажрашса, биринчи эри аёлга қайтишда муқаддам ҳаққа эга экани айтилган. Ушбу муқаддамликка риоя қилиш яхши, дейилади. Аммо бирининг иккинчисидан устунлиги ҳақидаги мавзу йўқ бу оятда.

.

БОШЛОВЧИ:

Муслима аёлнинг ҳаёти давомида дуч келган қийинчиликлари булар билан чекланиб қолмайди. Яна экспертларнинг фикрича, Қуръон оятларининг буйруқ ва амаллари ўртасида жиддий фарқлар бор. Бу борадаги муҳим мавзулар орасида; аёлларнинг Мулк ҳаққи, Мерос ҳаққи ва Маҳр каби масалалар биринчи ўринга чиқади.

LEILA AHMED:

Улар Ислом дунёсидаги аёлларнинг ҳаққларини белгиламаганлар. Аёллар Ислом келганидан кейин мулкка эгалик ҳаққига эга бўлишган. Америкада, Англияда аёллар бу ҳаққа эга эмас эди. 19-асрнинг ўрталаригача Америка ва Англиядаги аёлларнинг кўпчилигида мол-мулкка эгалик ҳаққи йўқ эди. Шу боис, ким-кимга нисбатан қандай эди? деган саволнинг ўтмиши анча мураккаб.

AISHA MUSA:

Қуръон дейдики, “Эркакларнинг қозонгани ўзига, аёлларнинг қозонгани ўзига”. Демак, бу оят аёлларнинг мулк эгаси бўлиш ҳақларининг асосидир. Аёлнинг мулки унинг шахсан ўзига тегишли. Аёллар ўз мустақил мулкига эга бўлгани ҳолатда ҳам, ўзларини ўзлари боқиш мажбурияти йўқ.

SERVET BAYINDIR:

Қуръонга кўра, эркак ёки аёл мулкка эгалик қилиш, ўз бойликларини ўзи тасарруф этишда тенг ҳаққларга эга. Ҳатто, масалан, аёлга меросдан улуш берилади. Аёл закот учун жавобгарликка тортилган. “Инфоқ этувчи аёллар” дея оятларда зикр этилган. Демакки, мулки бор, шунинг учун ҳам буларни бера оладиган бўлади. Шу сабабли, мулкка эгаликда икки жинс орасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

БОШЛОВЧИ:

Кўриниб турибдики, амалдаги динда аёлларга қарши турли ҳукмлар яратилган бўлса-да, Ислом нуқтаи назаридан, мулкка эгаликда аёллар эркаклар билан тенг ҳаққларга эга.

Aёлларнинг мол-мулкка эга бўлишлари ва бу мулкни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этишлари мумкинлигига яна бир далил – бўлажак эрнинг никоҳ пайтида аёлга бериши керак бўлган Маҳридир.

EMRE DORMAN: Маҳр – бу никоҳ битими натижаси сифатида эркак аёлга ўтайдиган тўлов, уйланиш бадали. Қайсидир маънода, бу аёлга ҳимоя берувчи заҳира ҳадяси. Қуръонда, никоҳ шартномаси туфайли аёлнинг маҳрларини тўлаш эркакка буюрилган.

FATİH ORUM: Қуръонга кўра, маҳр аёлнинг турмуш қуриш ва ажралиш ҳаққини кафолатлайдиган бадал сифатида намоён бўлади. Қуръондаги маҳр ҳақидаги оятлардан шу хулоса чиқадики, Маҳр – аёлнинг никоҳ ва талоқ ҳаққини олдиндан кафолатланиши мумкин.

Қуръонга қарасак, аёлнинг турмушга чиқаётганда маҳр олиш ҳуқуқи ва ундан ўзи хоҳлаганича фойдаланиши, ўзи хоҳлаганича тасарруф этиши унинг ҳам худди эркак каби бирдек мол-мулкка эга бўлиш ҳаққига эга эканини кўрсатади.

ASMA AFSARUDDIN:

Динларнинг ва диний урф-одатларнинг кўпи эркакнинг мол-мулкда улуши бўлишига изн беради. Аммо Ислом аёлнинг моли-мулки ёлғиз унинг ўзига тегишли эканида қатъий туради.

БОШЛОВЧИ:

Яна бир тортишувларга сабаб мавзу – аёлнинг меросдаги улуши. Исломда аёлларнинг мерос ҳаққи қандай тартиб этилган?

AISHA MUSA:
Мерос масаласини кўп сўрашади. Исломда аёлларнинг меросдан оладиган улуши - эркакларнинг ярим улушига тенг.
Мерос оятларини ўқишнинг бошқа усуллари ҳам бор. Бироқ одатда эркаклар аёллардан икки баробар кўп улуш олади деб ишонилади.
Агар аёллар бой бадавлат бўлса ҳам уни эркак таъминлаши шарт бўлган жамиятларда, (дарвоқе, оятда айнан шундай жамият ҳақида сўз кетади), мерос тақсимидаги нисбатларга тамоман фарқли жиҳатдан ёндашишга имкон беради.
Чунки бир эркак молиявий жиҳатдан таъминлаши шарт бўлган аёллар шулар: аёли, турмушга чиқмаган қизлари, бева онаси ёки тушмушда бўлмаган опа-синглиси.

BARLAS:
Меросда қиз фарзандлар ўғил фарзандлардан икки баробар кўпроқ улуш олади. Бу тўғри. Аммо ота-оналар марҳум фарзандларининг меросидан тенг миқдорда олишади. Яъни бу тақсим нисбати қатъиян чекланган миқдорлар эмас.

CANER TASLAMAN:

Қуръондаги мерос масаласини ўрганар эканмиз, бутун тизим ичида пул оқимини ҳам эътиборга олишимиз керак.

Қуръондаги никоҳда эркак аёлга “маҳр” беришини кўрдик. Аммо мабодо дейлик, кейин ажрашиш ҳам бўлди. Aёл фарзандни эмизадиган вақт ичида аёлнинг ва фарзанднинг сарф-ҳаражатлари ҳам эркакнинг зиммасига юкланади.

Қисқаси, эркак маҳр ўтагани, ҳамда болани боқишда кўпроқ вазифалар зиммасига юклатилгани боис, кўпроқ пул тақсимлайди. Буни мувозанатда тутувчи омил сифатида аёлларга қараганда эркакларга икки баравар кўпроқ мерос тақсим этилади. Кимдир айтиши мумкинки, замон ўзгарди, бугун аёллар ишлаб пул топаяпти. Қуръон бу борада ҳам мослашувчан ечим беради. Бошқа тарафдан, Нисо сураси оятлардан ва Қуръоннинг бошқа қисмларидан васиятнинг устуворлигини тушунамиз.

Бошқача қилиб айтганда, барча мерос тақсимоти васият ва қарзлардан кейин амалга оширилади.

Қисқаси, агар эр ҳам аёл ҳам ишлаётган бир вазият ва уларнинг зиммасидаги вазиятларни инобатга олинса, мерос тақсимотида ўғил ва қизга тенг мерос бериш мумкин.

Васиятнома орқали бундай қилиш мумкин.

БОШЛОВЧИ:

Бу мавзуларда йиллар мобайнида тадқиқотлар олиб борган мутахассислар, Қуръонга кўра қандай бўлиши кераклигини айтсалар-да, афсуски, мусулмон минтақалардаги воқеълик фарқли бўлиб келмоқда.

.

РАЖМ

Қуръонга зид бўлган энг даҳшатли иддаолардан бири зинокорни тошбўрон қилиб ўлдириш... Бундан ташқари, бу иддаони Исломга киритиш учун, Қуръонда тошбўрон қилиб ўлдириш бор эди, кейинчалик эчки бу оятни еган, деган ақл бовар қилмас ҳикоялар пайдо этилган.

RAHEMTULLAH:

Зино қилганларни жазосига Ражм масаласига келсак.

Қуръонда Ражм қилинг – тошбўрон қилиб ўлдиринг – деган жазо йўқ.

Бу ҳукм ҳадислардан олинган.

Мадинада улкан яҳудий жамоати бор эди. Яҳудийлар мусавийлик фиқҳига кўра амал қилишарди. Мусавий фиқҳига кўра, зино қилган ражм қилинади. Қуръонда эса бундай нарса йўқ.

HASAN ONAT:

Қуръонда тошбўрон қилиш деган жазо йўқ, бу қандай пайдо этилганини шахсан мен тушунолмайман. Ражмни мусулмон урф-одатларига қандай кириб қолганини балки текшириш керак ҳали. Чунки зино ҳақида кўплаб оятлар бор эди, кейин эчки еб кетди деган иддао, ва ҳ.к. кўп тўқима нарсалар бор.

EMAARA:

Қуръон оятини эчки еб кетди деган иддао, ғирт бемаъни ёлғондир.

Пайғамбарнинг 40дан зиёд ваҳй котиби бўлган. Уларнинг 28 таси Қуръон оятларини ёзиб қайд этиш бўйича масъул эди. Демак, бирорта оятни эчки ебкетса ҳам, қолган 27 котибдаги нусхалар бор эмасмиди? Аллоҳ Қуръонни сақлашни ваъда қилган.

“Зикрни нозил қилган Биз, уни муҳофаза этгувчи ҳам Бизмиз”.

БОШЛОВЧИ:

Биз кўриб чиққан барча талқинлар, аслида Қуръон ҳукмларининг Ислом оламида қанчалик тарк этилганига яққол далил. Уйдирилган сўзларни ва урф-одатларни ҳеч текширмасдан диний ҳақиқат сифатида қабул қилган жамиятларда етказилган жароҳат қўрқинчли.

Тошбўрон қилиб ўлдириш, эркакнинг зўравонлигига ва зулмига учраган аёллар чорасизлиги...

Мунозарали бу мавзуларнинг Исломга қарши ишлатилиши, ва бундан ташқари, Aллоҳнинг китобига ўрин олмаган диний ҳукмларни ҳатто мусулмонларнинг ўзлари ҳимоя қилиб турганда, муаммоларга ечим топиш қийинлашади.

Бутун дунё бўйлаб экспертлар билан ушбу муаммоларнинг ҳақиқатини излашда давом этамиз.

Энди кўпчиликни қизиқтирган яна бир мавзуни, яъни кўпхотинлилик мавзусини Ислом нуқтаи назаридан муҳокама қиламиз.

.

“КЎП ХОТИНЛИК”

ASMA AFSARUDDIN:

Кўпхотинлик - Исломда аёл ва жинсият билан боғлиқ тез-тез кун тартибига келувчи мавзулардан бири.
Бу мавзу Қуръоннинг 4-сура 3-ояти билан боғлиқ. Аммо оятда барча аёллари билан адолатли муомала қилиши шарт қилинган.

ŞABAN ALİ DÜZGÜN:

Қуръон кўпхотинликка қатъий бир таъқиқ қўймаган, бу ошкор. Қолаверса, кўпхотинликка буюрмаган ҳам, бу ҳам ошкор. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, фақат бунга рухсат бор.

CANER TASLAMAN:

Ислом дини жуда кенг бир тарихий даврга, ҳам қабилавий давлатларга, ҳам империяларга, ҳар хил иқлимларда етиб нозил бўлган дин. Қуръондаги ихтиёрийлик доираси кенг бўлиши билан, фарқли вазиятларга мослаштира олинган. Қуръонда мубоҳликнинг доираси кенг дегани ихтиёрий бўлган амаллар диний мажбурият деган маънони бермайди. Кўпхотинлиликни ҳам шундай тушуниш керак. Кўпхотинлиликка дин рухсат берган. Мажбурият юкланган ёки тавсия қилинган диний вожибот эмас. Агар эр-хотин ўртасида адолат қилинмаса, кўпхотинликка йўл қўймаслик кераклиги буюрилган.

“ЧЎРИЛИК”

БОШЛОВЧИ:

Ислом олами деганда, баъзиларнинг эсига келадиган ҳашаматли ҳарамлар ва жориялар Қуръонга қанчалик мувофиқ келади? Мусулмонлар жория тутиб, уларни жинсий чўриларга айлантириши Ислом нуқтаи назаридан мумкинми?

EMAARA:
Ислом келганида, қулдорлик ва жориялик дунё бўйича жорий этилган тизим эди.
Иқтисодий ва ижтимоий тизимнинг тамалида қулдорлик эди. Ислом келиб, қулдорликка олиб борувчи сабабларни - қашшоқлик, истило, талон ва рибо каби сабабларни бартараф этганди.

İSRAFIL BALCI:

Қуръоннинг жориялик ҳақидаги энг аниқ ва энг ёрқин изоҳи Муҳаммад сурасининг 4-оятидир.

Бу ерда уруш асирлари ва асиралари ё бадалини тўлаб, ёки тўловсиз озод этилиши буюрилган, шу боис, Қуръондан жорияликка оқлов изламанг, Қуръон аксинча араб одатида мавжуд бўлган жорияликни бартараф этган.

SERVET BAYINDIR:

…яъни, уруш тугагандан кейин, дейлик, бу қуллар тўлов эвазига ёки тўловсиз озод қилинади. Учинчи вариант йўқ.

Лекин Ислом тарихимизда учинчи услуб жорий қилинган. Хоҳласанг, ўлдиришинг мумкин, хоҳласанг, қул қилишинг мумкин бўлган вариантлар киритилган. Бу Қуръон мантиқига тамоман зид.

ŞABAN ALI DÜZGÜN:

... агар жангчи бир аёлни тутмоқчи бўлса, фақатгина никоҳидаги аёли бўлиши шарти билан мумкин. У ҳам ўз розилиги билан никоҳланган, яъни фарзандларининг онаси бўлишга рози бўлган аёлни тута олади.

EMAARA:

Муҳаммад пайғамбар ўзига ҳадя сифатида берилган барча қулларни озод қилган, аммо тарихнинг кейинги даврларида қуллик яна-да кенгроқ тарқалди. Бунга сабаб – янги истилолар натижасида исломга янги қавмлар кириб келди, улар ижтимоий тузумлари қулдорлик асосига мустаҳкамланган халқлар эди.

БОШЛОВЧИ:

"Ислом" деб номланган кўплаб эътиқод ва амаллар ҳақиқатан ҳам Ислом билан боғлиқ бўлмаган эътиқод ва амалларми? Тошбўрон, жориялик, аёлларни калтаклаш каби номлар остида алоҳида янги дин тақдим этилганми?

Хўш, Қуръонда ҳурийлар охиратда эркакларнинг тўшак жуфтлари деб таърифланганми?

.

“ҲУРИЙЛАР”

Ўлгандан кейин қайта тирилиш, савол-жавоб ва дунёда қилиб ўтган ишларга яраша мукофот ёки жазо берилиши – Исломнинг энг тамал эътиқодларидан бири.

Охират ҳақидаги ривоятларда айтиладики, ҳурийлар эркаклар шаҳвоний истакларига берилган аёллар. Биз экспертларимиздан бу иддао ҳақида ҳам тортинмай сўрадик.

SERVET BAYINDIR:

Aфсуски, ўрта сарлар тасаввури оқибатида Хурий оятлар доимо шаҳвоний йўсинда таржима қилиб келинган. Қуръонда охират зикр қилинганида, масалан, Ёсин сурасида “ҳум ва азважуҳум” яъни жаннатдаги эркак ёки аёлнинг фарқи йўқ, ўзлари ва жуфтлари бирга бўлади дейилган. Яъни, охиратда мўминларга ва жаннаийларга бериладиган энг катта неъмат ўзларининг солиҳ ёки солиҳа жуфтларидир – эркак учун ўз аёли, аёл учун ўз эркаги.

İSRAFİL BALCI:

Қуръонда ҳури, ғилмон, кавоъиб каби бир қатор калималар келади, улар мўминларга жаннатда бериладиган мукофотлар сифатида зирк этилади. Аммо ўтмишда эркак марказли дунёқараш ҳукмрон бўлгани учун бундай ташбеҳлар, ҳурийлар гўёки аёл жинсли таърифланади. Ҳолбуки, ҳури дея аёл жинсли мавжудот ҳақида Қуръонда бирон гап йўқ. Бу ерда қўл тегмаган жуфтлар дегани, покиза жуфтлар, бу калима аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бирдек ишлатилиши мумкин. Шу боис ҳам бу ерда ҳури фақатгина аёллар эмас.

MEHMET OKUYAN:

Аёллар-чи? Улар нима бўлади? Уларга асосан егуликлар бериб амалланади. Улар мева еб туришсин, ичимлик тўла дарёлар ва ҳ.к. буларга қараб завқи келиб турсин деган тушунча бор. Бу тушунча қаердан келиб чиққан? Бу диннинг эркак марказли тақдимидан келиб чиққан. … дўстим, қаранг, агар сиз ҳурий деганни битта жинс билан чегаралаб қўйсангиз, автоматик тарзда бу мукофот фақат эркаклар билан чекланади.

CANER TASLAMAN:

Қуръондаги жаннатнинг таърифи жаннатдан баъзи манзаралар орқали берилади. Бу манзараларда жаннатдаги ҳаёт жинсийликка алоқадорлиги ҳақида ҳеч очиқланмаган. Шу боис, эркаклар гўё ҳурилар билан жинсий алоқада бўлади деган гаплар тамоман уйдирма. Қуръоннинг кўплаб таржималарида “Набаъ” сурасининг 33-оятидаги “кавоъибу атробан” ифодасида сийналари янги бўртиб чиққан қизлар маъноси берилганини кўрамиз.

Бироқ оятда на сийна ифодаси бор, на қиз.

БОШЛОВЧИ:

Кўриниб турибдики, мусулмон аёлларнинг ажралиш ва оила ҳаққлари, эр-хотин ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидалар ва бошқа кўплаб масалаларда Қуръон чизган чизиқдан ташқари кўплаб амаллар мавжуд.

Гувоҳ бўлганимиздек, аёлларга нисбатан зўравонлик, кичик ёшда турмушга чиқариш, эркакларнинг устунлиги каби масалаларда мусулмонлар доим ҳамфикр бўлиб келган деб бўлмайди.

Тарихда илоҳиётчиларнинг кўпчилиги эркаклар бўлгани ва мусулмонлар ўзлари яшаб турган жамиятларнинг урф-одатларини динлаштиргани сабабли, бу масалаларда доим аёлларга қарши ҳолатлар бўлиб келган.

Фильмимизнинг барча қисмларида ёритилган ва гувоҳи бўлганимиз бир ҳақиқат бор: Қуръоний ҳукмлар ўрнига маҳаллий урф-одатларни, уйдирмаларни қабул қилиш, афсуски, давом этиб келган ва давом этаётган хато.

Дунёнинг турли мамлакатларидаги экспертлардан олган жавоблар бизга қуйидаги хулосаларни беради:

- Қуръонда Ислом асосидаги умумий тил йўқ экан, ва мусулмонлар аёлларга Қуръоннинг маъно доирасида қарашдан бош тортар экан, афсуски, энг оғир машаққатлар яна аёллар бошига тушади!

- Мусулмон аёллар ўз яратилиш ғоясига мувофиқ тарзда ҳаётда иштирок этар экан, мусулмон жамиятларнинг юксалиши ҳам, албатта, жадаллашади.

- Лекин бунинг бирламчи шарти – хурофот ва ҳаддан ошувчи талқинларни эмас, балки Aллоҳдан Муҳаммад пайғамбарга ваҳй қилинган китобни, яъни Қуръонни олишдир!