Kemal Yoldash

One with God is Majority


26

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

26:1. То Син Мим

26:2. Бу – очиқланган/очиқлаган Китобнинг оят-ишоратлари.

26:3. Сен уларнинг мумин бўлмаётгани боис ўзингни салкам ҳалок қиласан.

26:4. Истасак, уларнинг устига Самодан оят-ишорат нозил қилардик, ниҳоят бўйинлари эгиларди.

26:5. Ҳар гал Раҳмондан очиқ баён этилган Эслатма келганида, улар юз ўгирадилар.

26:6. Улар ёлғон санадилар, яқинда улар масхара қилган нарсанинг хабари келади.

26:7. Кўрмадиларми, Ер юзида қанча-қанча турларни чиқариб ўстириб қўйибмиз?

26:8. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:9. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:10. Мана Раббинг Мусога нидо қилди: “Золимлар қавмига бор!

26:11. Фиръавн қавмига. Ҳеч тақво қилиб тийилмасларми?

26:12. У деди: “Эй Раббим, улар мени ёлғончига чиқаришларидан чўчияпман.

26:13. Кўксим торайиб, тилим тутилади. Бу вазифани Ҳорунга ҳам юборгин”.

26:14. Менга қарши жиноят айбловлари ҳам бор; мени қатл этишларидан чўчияпман”.

26:15. У деди: “Йўқ, асло! Иккингиз Бизнинг оятларимиз билан боринг! Биз сизлар билан бирга эшитамиз”.

26:16. Фиръавнга боринг, айтинг: “Биз Оламларнинг Рабби юборган Расуллармиз.

26:17. Исроил ўғилларини биз билан бирга юбор”.

26:18. У деди: “Биз сени гўдаклигингда боқиб катта қилмадикми? Кўп йил умрингни орамизда ўтказмадингми?

26:19. Охири қилар ишингни қилиб, нонкўрлик қилдинг”.

26:20. У деди: “Мен у ишни қилганимда, Тўғри Йўлни билмаганлардан/адашганлардан бири эдим”.

26:21. Мен сизлардан қўрқиб қочдим, кейин Раббим менга ҳукм инъом этди ва мени Расул қилиб юборди.

26:22. Менга миннат қилаётган мана шу яхшилигинг – Бани Исроилни қул қилишинг холос”.

26:23. Фиръавн деди: “Оламларнинг Рабби дегани нима?”

26:24. У деди: “Осмонлару-Ернинг ҳамда иккиси орасидагининг Рабби, агар қатъий ишонсангиз”.

26:25. У атрофдагиларга деди: “Эшитяпсизми?”

26:26. У деди: “Сизнинг Раббингиз ва ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Рабби”.

26:27. Деди: “Сизларга юборилган бу Расул, ақлдан озибди”.

26:28. Деди: “Шарқ ва Ғарбнинг ҳамда иккиси орасидагининг Рабби, агар ақл ишлатсангиз”.

26:29. У деди: “Агар мендан ўзга Илоҳ тутсанг, сени зиндонга ташлайман”.

26:30. У деди: “Сизларга очиқланган/очиқлагувчи бирор нима келтирсам ҳамми?”

26:31. У деди: “Қани келтир, агар рост бўлса”.

26:32. Асоини/қўлида тутганини ўртага отди, очиқчасига ютиб юборувчи эканини кўрдилар! (ваҳй ўз қаршисидаги ботилни ютиб юборгудек қувватли эди)

26:33. Қўлини чиқарди ва у кўрган кўзга оппоқ бўлди-қўйди*. (*қотиллик айбловидан оқланди)

26:34. Атрофидаги аъёнларга деди: “Бу билимдон сеҳрбоз экан.

26:35. У сеҳри билан сизни юртингиздан чиқармоқчи. Хўш, нима буюрасиз?”

26:36. Улар дедилар: “Уни ва укасини қўятур, шаҳарларга чопар йўлла,

26:37. Ҳар бир билимдон сеҳрбозни тўпласин сенга”.

26:38. Шундай қилиб, сеҳрбозлар маълум куннинг белгиланган вақтида тўпландилар.

26:39. Одамларга дейилди: “Сизлар ҳам тўпланасизми?

26:40. Сеҳрбозларга эргашамиз, деган умиддамиз, агар ғолиб келсалар”.

26:41. Сеҳрбозлар келгач, Фиръавнга дедилар: “Агар биз ғолиб бўлсак, бизга эваз борми?”

26:42. У деди: “Ҳа, у ҳолда Менга яқинлардан бўласиз”.

26:43. Мусо уларга деди: “Отадиганингизни отинг!”

26:44. Улар арқон ва асоларини отиб дедилар: “Фиръавннинг иззатига/куч-қудратига қасамки, биз ғолиб бўламиз”.

26:45. Шунда Мусо ҳам асоини/тутганини ташлади. Уларнинг уйдирганларини “юта бошлади”.

26:46. Сеҳрбозлар саждага йиқилдилар/тўлиқ таслим бўлдилар.

26:47. Дедилар: “Оламларнинг Раббига имон келтирдик/ишониб тан олдик –

26:48. Мусо ва Ҳоруннинг Раббига”.

26:49. У деди: “Сизга мен изн бермай туриб унга ишондингизми? Аслида у сизга сеҳр ўргатган каттангиз бўлади. Энди яқинда билиб оласиз: Менга хилоф бўлганингиз учун қўл-оёқларингизни кесаман, ва ҳаммангизни осаман”.

26:50. Улар дедилар: “Зарари йўқ, биз Раббимизга қайтамиз,

26:51. Умид қиламизки, биз биринчи бўлиб иймон келтирганимиз боис, Раббимиз бизнинг хатоларимизни кечиради”.

26:52. Биз Мусога ваҳй қилдик: “Қулларимни кечаси йўлга бошла. Сизларни таъқиб этишади”.

26:53. Фиръавн шаҳарларга йиғувчиларни юборди.

26:54. Деди: “Булар озчилик бир гуруҳ.

26:55. Улар бизнинг ғазабимизга дучор бўлдилар.

26:56. Бизлар эса ўта огоҳ бир жамоамиз”.

26:57. Биз уларни боғ-роғлару чашмалардан чиқардик,

26:58. Хазиналару гўзал масканлардан.

26:59. Ана шундай қилиб, уларни Исроил ўғилларига мерос қилиб қолдирдик.

26:60. Қуёш чиқишида уларни таъқиб этдилар.

26:61. Икки гуруҳ бир-бирларини кўргач, Мусонинг ҳамроҳлари деди: “Бизга етиб олишди!”

26:62. У деди: “Йўқ, асло ундай эмас! Раббим мен билан биргадир. Унинг Ўзи менга йўл кўрсатади!”

26:63. Мусога ваҳй қилдик: “Асоингни денгизга зарб этгин/қўйгин!” У ёрилган эди. Ҳар бир бўлак улкан тоғдек эди.

26:64. Наригиларни ҳам у ерга яқинлаштирдик.

26:65. Мусо ва у билан бирга бўлганларнинг барчасини қутқардик.

26:66. Наригиларни эса ғарқ қилдик.

26:67. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:68. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:69. Уларга Иброҳимнинг хабарини ўқиб бергин:

26:70. Мана у отасига ва қавмига деди: “Нималарга хизмат/қуллик қиляпсиз?”

26:71. Дедилар: “Бут-санамларга қуллик қиляпмиз, улар учун эътикоф ўтирибмиз”.

26:72. У деди: “Мана дуо қиляпсиз, эшитяптими?

26:73. Ёки сизга фойда ёки зарар етказаяптими?”

26:74. Дедилар: “Йўқ, ота-бобомиз шундай қилганини кўрганмиз”.

26:75. Деди: “Ана кўрдингизми, нималарга қуллик қилаётган экансиз?

26:76. Ўзингиз ҳам, ўтган ота-боболарингиз ҳам?

26:77. Улар барчаси менинг душманим. Биргина Оламларнинг Рабби мустасно.

26:78. У мени яратган ва У менга йўл кўрсатади,

26:79. У мени едиради ва ичиради,

26:80. Хаста бўлганимда, У менга шифо беради,

26:81. У менга ўлим юборади, кейин қайта ҳаёт беради,

26:82. Умид қиламанки, Дин Кунида хатоларимни кечиради.

26:83. Эй Раббим, менга ҳикмат/ҳукм этиш кучи бергин ва мени солиҳлар/ислоҳ этиб тузатувчилар қаторига қўшгин.

26:84. Келажак насллар тилида менга садоқат насиб этгин!

26:85. Мени ҳам Наъим жаннатининг/неъматлар тўла боғ-роғларнинг ворисларидан айлагин.

26:86. Отамни ҳам мағфират айлагин. Ҳақиқатан, у адашганлардан бўлди.

26:87. Тирилиш Кунида мени шарманда қилмагин.

26:88. Бойлик ҳам, фарзандлар ҳам фойда бермайдиган Кунда,

26:89. Фақат ким Аллоҳга покиза қалб ила келган бўлса мустасно”.

26:90. Тақво эгаларига Жаннат яқин қилинди.

26:91. Тўғри Йўлдан тойганларга Жаҳаннам яқин келтирилди.

26:92. Уларга дейилди: “Сизлар қуллик қилиб ўтганлар қани?

26:93. Аллоҳдан ўзга? Улар сизларга ёрдам бероладими ёки ўз-ўзларига ёрдам бероляптими?”

26:94. Улар ва Тойганлар у ерда устма-уст тахланадилар.

26:95. Ҳамда барча Иблис аскарлари.

26:96. Улар у ерда ўзаро хусуматлашиб, дедилар:

26:97. “Аллоҳга қасамки, биз очиқчасига Адашувда эканмиз!

26:98. Сизларни Оламларнинг Раббига тенг санабмиз.

26:99. Бизни фақат жиноятчилар адаштирди.

26:100. Энди бизга на бир шафоатчи бор,

26:101. На бир яқин дўст.

26:102. Қанийди, бизга яна бир карра фурсат берилса-да, муминлардан бўлсак!”

26:103. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:104. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:105. Нуҳ қавми ҳам юборилган Расулларни ёлғон санади.

26:106. Мана биродарлари Нуҳ уларга деди: “Тақво қилмайсизми?

26:107. Мен сизларга юборилган Ишончли Расулман.

26:108. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

26:109. Мен бунинг учун сиздан эваз сўрамайман. Менинг эвазим фақат Оламларнинг Раббида.

26:110. Бас, Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг!”

26:111. Улар дедилар: “Сенга ишонайликми, ахир сенга фақат зотипастлар эргашяпти-ку?”

26:112. У деди: “Уларнинг қилаётган ишлари менга маълум эмас.

26:113. Улар фақат Раббимга ҳисоб берадилар, агар сезсангиз.

26:114. Мен муминларни ёнимдан ҳайдамайман.

26:115. Мен фақат очиқча огоҳлантираман холос”.

26:116. Улар дедилар: “Эй Нуҳ, агар бас қилмасанг, ражм/бадарға қилинасан”.

26:117. У деди: “Эй Раббим, қавмим мени ёлғончига чиқарди.

26:118. Улар билан орамизни очиқ қилгин. Менга ва мен билан бирга бўлган муминларга Ўзинг нажот бергин!”

26:119. Биз унга ва у билан бирга бўлганларга юкли кемада нажот бердик.

26:120. Кейин эса ортда қолганларни ғарқ этдик.

26:121. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:122. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:123. Од ҳам юборилган Расулларни ёлғон санади.

26:124. Биродарлари Ҳуд уларга деди: “Тақво қилмайсизми?”

26:125. Мен сизларга юборилган Ишончли Расулман.

26:126. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

26:127. Мен сизлардан бунинг учун эваз сўрамайман. Менинг эвазим фақат Оламларнинг Рабби зиммасида.

26:128. Ҳар бир тепада аломат ясаб, беъмани ўйин қиласизми?

26:129. Данғиллама уйлар қурасиз, гўё мангу яшайдигандек!

26:130. Ушласангиз, жабр-зулм билан ушлайсиз.

26:131. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

26:132. Ўзингиз билган неъматлар билан сизга мадад берган Зотга тақво қилинг,

26:133. У сизга чорва моллари ва фарзандлар билан мадад берган,

26:134. Боғлар ва чашмалар билан.

26:135. Ҳақиқатан, мен сизларга Улуғ Куннинг азобидан қўрқаман”.

26:136. Улар дедилар: “Ваъз айтасанми-йўқми, бизга барибир”.

26:137. Бу фақат ўтганларнинг Хулуқи* холос. (*Хулуқ – берилган ризқларни тўғри тасарруф этиш таълимоти – 68:4)

26:138. Биз азобланмаймиз/маҳрум бўлмаймиз.

26:139. Уни ёлғон санадилар. Биз уларни ҳалок қилдик. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:140. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:141. Самуд ҳам юборилган Расулларни ёлғон санади.

26:142. Мана биродарлари Солиҳ уларга деди: “Тақво қилмайсизми?”

26:143. Мен сизга юборилган Ишончли Расулман.

26:144. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

26:145. Мен сиздан бунинг учун эваз сўрамайман. Менинг эвазим фақат Оламларнинг Рабби зиммасида.

26:146. Сиз ўша ерингизда омонда қоламиз, деб ўйлайсизми?

26:147. Боғлар ва чашмалар орасида,

26:148. Экинзорлар ва майин хурмозорлар орасида,

26:149. Тоғларда маҳорат-ла уйлар ўйиб?

26:150. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг!

26:151. Мусрифларнинг/ҳаддан ошувчиларнинг буйруғига бўйсунманг.

26:152. Улар Ер юзида бузғунчилик қиладилар ва ислоҳ этиб тузатмайдилар”.

26:153. Улар дедилар: “Сенга сеҳр қилишибди.

26:154. Сен ҳам биз каби башар/оддий одамсан. Айтганинг рост бўлса, қани бизга оят-ишорат келтир!”

26:155. У деди: “Мана шу туя, унинг маълум кун сув ичиш ҳаққи бор, сизнинг ҳам сув ичиш ҳаққингиз бор.

26:156. Унга зарар етказманг, акс ҳолда Улуғ Куннинг азоби тутади сизни”.

26:157. Улар уни сўйиб ташладилар, сўнг пушаймон бўлдилар.

26:158. Уларни Азоб тутди. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:159. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:160. Лут қавми ҳам юборилган Расулларни ёлғон санади.

26:161. Мана, биродарлари Лут уларга деди: “Тақво қилмайсизми?

26:162. Мен сизга юборилган Ишончли Расулман.

26:163. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

26:164. Мен сиздан бунинг учун эваз сўрамайман. Менинг эвазим фақат Оламларнинг Рабби зиммасида.

26:165. Наҳотки, барча оламлар орасидан фақат эркакларни оласиз?

26:166. Раббингиз сиз учун яратган жуфтларингизни тарк этасиз? Ҳақиқатан, сиз тажовузкор тўдасиз”.

26:167. Улар дедилар: “Эй Лут, агар бас қилмасанг, сени ҳайдаб чиқарамиз”.

26:168. У деди: “Мен сизнинг ишингиздан жирканаман.

26:169. Эй Раббим! Менга ва аҳлимга уларнинг қилмишларидан Ўзинг нажот бергин”.

26:170. Биз унга ва унинг барча аҳлига нажот бердик,

26:171. Биргина ортда қолганлар орасида бир кампир қолиб кетди.

26:172. Кейин эса қолганларни ҳалок қилдик.

26:173. Ва улар устига ёғин ёғдирдик. Бу огоҳ этилганларнинг ёғини қанчалар ёмон…

26:174. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:175. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:176. Айка аҳли/Қалин дарахтзор эгалари ҳам юборилган Расулларни ёлғон санади.

26:177. Мана биродарлари Шуъайб уларга деди: “Тақво қилмайсизми?

26:178. Мен сизга юборилган Ишончли Расулман.

26:179. Аллоҳга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

26:180. Мен сиздан бунинг учун эваз сўрамайман. Менинг эвазим фақат Оламларнинг Рабби зиммасида.

26:181. Ўлчовни тўлиқ ўлчанг, ва ҳақдан уриб қолувчи бўлманг.

26:182. Тарозини тўғри тортинг.

26:183. Одамларнинг ашёларини ерга уриб олманг/одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чекламанг. Ер юзида бузғунчилик ёйманг.

26:184. Сизни ва ўтган наслларни яратган Зотга тақво қилинг”.

26:185. Улар дедилар: “Сенга сеҳр қилишибди.

26:186. Сен ҳам биз каби башар/оддий одамсан, сени каззоб деган гумонимиз бор.

26:187. Қани, бизга осмонни парча-парча қилиб тушир-чи, агар гапинг рост бўлса”.

26:188. У деди: “Сизнинг қилаётган ишларингизни Раббим яхши билиб турибди”.

26:189. Уни ёлғончига чиқаришди, Соя Кунининг азоби уларни ушлади. Ҳақиқатан, Улуғ Куннинг азоби мана шу эди.

26:190. Ҳақиқатан, бунда оят-ишорат бор, лекин уларнинг кўпи бунга ишонувчи бўлмади.

26:191. Ҳақиқатан, Сенинг Раббинг Азиз Раҳим /қудратли ва раҳмдил.

26:192. Албатта бу* – Оламларнинг Раббидан танзил/нозил қилинган. (*Китоб 26:2)

26:193. У билан Руҳул-Амин нозил бўлган.

26:194. Сенинг қалбингга; Огоҳ этувчилардан бўлишинг учун,

26:195. Очиқлагувчи/очиқланувчи Арабий лисонда,

26:196. Бу ўтган китобларда ҳам мавжуд.

26:197. Бани Исроил олимлари буни билади, мана шунинг ўзи улар учун етарли оят-далил эмасми?

26:198. Агар уни баъзи Ажамийларга нозил қилганимизда,

26:199. Ва уларга уни ўқиб/қироат қилиб берганларида ҳам, барибир ишонмаган бўлишарди.

26:200. Ана шундай қилиб, Биз уни жиноятчилар қалбига йўлладик.

26:201. Улар то ўша Аламли Азобни кўрмагунча, ишонмайдилар.

26:202. У уларга қўққисдан келади, ҳатто сезмай ҳам қолишади.

26:203. Улар дейдилар: “Бизга муҳлат берилармикан?”

26:204. Улар ҳали Бизнинг азобимизни тезлатмоқчими?

26:205. Ҳеч ўйлаб кўрдингми, агар уларни йиллар мобайнида баҳраманд этсак,

26:206. Кейин уларга қилинган ваъда келса ҳам,

26:207. Уларнинг баҳраманд бўлганлари ҳеч қандай фойда бермайди.

26:208. Биз бирор шаҳарни ҳалок қилган бўлсак, унга бир огоҳлантирувчи келган,

26:209. Ўгитлар берувчи. Биз ҳеч бирига ноҳақлик қилган эмасмиз.

26:210. У билан Шайтонлар/йўлдан оздирувчи таълимотлар нозил бўлмайди.

26:211. Бу уларга мумкин ҳам эмас, улар бундай қила олмайди ҳам.

26:212. Ҳақиқатан, улар уни тинглашдан четлатилганлар.

26:213. Аллоҳ билан бирга ўзга Илоҳга дуо қилмагин, акс ҳолда сен ҳам азобда қоласан.

26:214. Энг яқин қариндошларингни огоҳ этгин.

26:215. Сенга эргашган муминларга қанотингни паст тутгин.

26:216. Агар сенга осий бўлсалар, сен айт: “Сизлар қилаётган ишлардан йироқман/уларга алоқам йўқ”.

26:217. Азиз ва Раҳим Зотга суянгин /Куч-қудрат ва Раҳм-шафқат эгасига таваккал қилгин.

26:218. У сени кўриб туради, қиём этганингда ҳам,

26:219. таслим бўлганлар орасида эканингда ҳам.

26:220. Самиъ ва Алим /Барча нарсани эшитувчи билувчи Унинг Ўзидир.

26:221. Шайтонлар кимга тушади, хабар берайми?

26:222. Ҳар бир уйдирмачи гуноҳкорга тушади,

26:223. Улар қулоқ тутадилар, уларнинг кўплари ёлғончи/каззоб бўлади.

26:224. Шоирларга эса фақат Тўғри Йўлдан тойганлар эргашади.

26:225. Уларни дуч келган водийда изғишини кўрмадингми?

26:226. Ва ўзлари амал қилмайдиган гапларни гапиришини?

26:227. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар мустасно. Улар Аллоҳни кўп ёд этади, ҳамда зулмга учраганларидан кейин унга ёрдам берилади. Зулм қилганлар эса қандай қилиб ағдарилишларини тез орада билиб олади.