Kemal Yoldash

One with God is Majority


27

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

27:1. То Син. Булар – Қуръоннинг ва очиқланган/очиқлаган Китобнинг оят-ишоратлари.

27:2. Имон келтирганларга Тўғри Йўлни кўрсатади ва Хушхабар беради.

27:3. Улар Салотни қоим қиладиган/Кўрсатилган Йўлга эргашадиган, Закотни адо этадиган/уни покиза тутадиган ва Охиратга қатъий ишонадиган кишилардир.

27:4. Охиратга ишониб тасдиқ этмайдиганларнинг эса амалларини ўзларига чиройли қилиб қўйдик ва улар адашиб-улоқиб юраверди.

27:5. Ана ўшалар учун Азобнинг Ёмони бор, Охиратда энг кўп бой бергувчилар ҳам шулар.

27:6. Сенга ушбу Қуръон Ҳаким ва Алим тарафидан берилган/ҳикмат ва илм Эгаси.

27:7. Мана Мусо деди аҳлига: “Мен узоқда бир олов пайқадим, ё сизга ундан хабар келтираман, ёки сизлар ёқиб исинишингиз учун чўғ келтираман”.

27:8. Оловнинг ёнига келгач, нидо қилинди: “Оловдаги ҳам, унинг атрофидагиларга ҳам қут-баракот бўлсин. Оламларнинг Рабби Аллоҳ пок ва олийдир”.

27:9. “Эй Мусо, ҳақиқатан Мен, ҳа Мен Азиз ва Ҳаким /қудратли ва ҳикматли Аллоҳман!

27:10. Асоингни ташла!” У гўёки кўринмас жонзот каби кўринди, Мусо ортига бурилиб қоча бошлади, ҳолбуки ҳеч ким қувмаётган эди. “Эй Мусо, қўрқма, Менинг ҳузуримдаги Расуллар қўрқмаслар”.

27:11. Ким ноҳақлик содир этиб, сўнгра содир этганлари ўрнига яхшилик қилса, Мен унга Ғафур ва Раҳим /кечиримли ва раҳмдилман.

27:12. Қўлингни қўйнингга сол/тинчлан. Сен энди Фиръавн ва қавмига йўналган тўққиз оят ила оқ, ёмонликлардан фориғ чиқади/сен оқ чиқасан. Ҳақиқатан, улар бўйинтовлаган қавм бўлдилар.

27:13. Қачонки уларга Бизнинг очиқ баён этилган оятларимиз келганида, дедиларки: “Бу очиқча сеҳр”.

27:14. Улар зулм ва такаббури сабабли бу оятларга қарши чиқдилар, ҳолбуки, ўз ичларида/ораларида бунинг ҳаққ эканини аниқ билган эди. Фасод/бузғунчилик қилувчиларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара.

27:15. Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Улар дедилар: “Кўплаб мумин қуллари орасида бизни фазилатли қилган Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин”.

27:16. Сулаймон Довудга ворис бўлди: “Эй одамлар, бизга Тойр мантиғи ўргатилди*, ва бизга барча нарсадан берилди. Мана шу очиқ фазилат”. (*Мантиқи Тойр – учқур отлар, отлиқларни таълим бериш ва жангга тайёрлаш).

27:17. Сулаймонга Жиннлар, Одамлар ва Тойрдан иборат лашкарлар мунтазам равишда тизилган ҳолда тўпланди.

27:18. Намл/Чумолилар водийсига келдилар. Бир намл/чумоли деди: “Эй чумолилар, масканларингизга киринглар, токи Сулаймон ва лашкарлари сезмасдан сизларни эзиб кетмасин”.

27:19. Унинг бу сўзларига табассум қилиб кулди ва деди: “Эй Раббим, менга ва ота-онамга берган неъматингга шукр қилишимга, ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга Ўзинг мадад бергин, мени Ўз раҳматинг ила солиҳ қулларинг қаторига дохил айлагин”.

27:20. У Тойрларни/отлиқларни кўздан кечираётиб, деди, “Нима бўлди, Ҳудҳудни кўрмаяпман, йўқса қатнашмаяптими?

27:21. Уни шиддатли азоб билан азоблайман! Ё менга кучли сабаб келтиради, йўқса уни бўғизлайман”.

27:22. Кўп ўтмай Ҳудҳуд етиб келди: “Мен сенинг кўрмаганингни кўрдим, сенга Сабаъдан аниқ хабар келтирдим.

27:23. Уларни бир аёл бошқаради, унга ҳамма нарсадан берилган, унинг Улуғ Тахти бор.

27:24. Уни ва қавмини Аллоҳга эмас, Қуёшга сажда қилганини кўрдим. Шайтон* уларга бу ишини зийнатли қилиб кўрсатган ва уларни йўлдан оздирган, шу боис улар Тўғри Йўлга юрмайдилар.
(*Шайтон – Қуёш маъбадининг коҳинлари)

27:25. Аллоҳга сажда қилишлари керак эмасми? Осмонлару-Ердаги барча сирдан хабардор, барча яширин ва ошкор нарсаларини билгувчи Аллоҳга?!

27:26. Аллоҳ, Ундан ўзга Илоҳ йўқ. Улуғ Арш Эгаси Унинг Ўзидир.

27:27. Деди: “Рост гапирдингми ёки ёлғонми, яқинда кўрамиз”.

27:28. Менинг ушбу Китобимни олиб, уларга ташла, сўнгра улардан бир оз узоқлаш ва қандай жавоб қилишларини кузат.

27:29. У деди: “Эй аъёнлар, менга ўта мукаррам/муҳим Китоб келиб тушди”.

27:30. У Сулаймондан бўлиб, шундай дейилади: “Раҳмон ва Раҳмон Аллоҳнинг номи билан.

27:31. Менга қарши такаббурлик қилманг ва Менга таслим бўлиб бўйсунган ҳолда келинг”.

27:32. “Эй аъёнлар, бу ишда менга фатво беринг, сизларсиз ҳеч бир ишда қарор олмайман”.

27:33. Улар дедилар: “Бизда куч бор, шиддатли жангчилар бор, Сендан фақат буюриш. Нима буюсанг, бажарамиз”.

27:34. У деди: “Ҳукмдорлар бирор шаҳарга кирсалар, уни вайрон қиладилар, аҳолининг шарафли қисмини хорлайдилар. Худди шундай қиладилар.

27:35. Мен уларга бир ҳадя юбораман, элчилар нима билан қайтаркин, қарайман”.

27:36. Сулаймонга келганида, у деди: “Менга мол-дунё бермоқчимисиз? Аллоҳнинг менга бергани сиз берганингиздан яхшироқ. Аксинча, сизлар ҳадянгиздан қувониб мағрурланасиз.

27:37. Қайтаринг ўзларига! Биз уларга шундай лашкар билан келамизки, унга қарши куч кўрсата олмаслар. Уларни у ердан мағлуб ва хор аҳволда чиқарамиз”.

27:38. Деди: “Эй аъёнлар, улар бўйсуниб келишидан олдин, қай бирингиз менга унинг Аршини келтирасиз?”

27:39. Жиннлардан бир ифрит/куч эгаси деди: “Мен уни мақомингдан турмасингдан келтираман, бунга қавий ва аминман /бу ишга кучим-иқтидорим етади, буни менга ишониб топширишинг мумкин”.

27:40. Китобдан илми бор бўлган деди: “Мен уни кўз очиб юмгунингча сенга келтиришим мумкин”.
У Аршни ёнига келтирилганини кўргач, деди: “Бу Раббимнинг фазлидан. У мени шукур қиламанми ёки нонкўрликми, синамоқда. Кимки шукур қилса, ўз фойдасига шукур қилади, нонкўрлар эса… Раббим улардан Ғаний ва Карим /бой-беҳожат ва карами кенг”.

27:41. Деди: “Аршини танилмас қилинг, Тўғри Йўлни топармикан, йўқми, кўрайлик”.

27:42. У келганида, унга дейилди: “Сенинг тахтинг шундаймиди?” “Шундай эди шекилли”, деди у. “Бизга бундан олдин илм берилган эди, ва биз таслим бўлган эдик”.

27:43. Аллоҳдан ўзга қуллик қилганлари уни тўсиб келган эди. Ҳақиқатан, у кофир қавмдан эди.

27:44. Унга дейилди: “Кошонага киргин!” Кошонани кўргач, заминни сув деб ўйлаб, оёқларини силади. У деди: “У силлиқланган, шаффоф сирдан ясалган”. У деди: “Эй Раббим, мен ўзимга зулм қилибман. Энди Оламларнинг Рабби Аллоҳга Сулаймон билан биргаликда таслим бўлдим”.

27:45. Самудга биродарлари Солиҳни юбордик: “Аллоҳга қуллик қилинг!” Улар ўзаро хусумат қилувчи икки гуруҳга бўлиндилар.

27:46. У деди: “Эй қавмим, нега яхшиликдан олдин ёмонликни шоширасиз? Аллоҳ сизга раҳм қилиши учун Унинг кечиримини исташингиз керак эмасмиди?”

27:47. Улар дедилар: “Сендан ва сен билан бирга бўлганлардан шумланяпмиз/ёмонлик аломати кўряпмиз. У деди: “Ёмон аломат деганингиз, фақат Аллоҳнинг Қонуни. Ҳақиқатан, сиз фитнага чалинган қавмсиз”.

27:48. Шаҳарда тўққиз кишилик гуруҳ бор эди, улар ер юзида бузғунчилик тарқатарди, тузатмасди/ислоҳ этмасди.

27:49. Улар Аллоҳга қасам ичиб, шунга келишиб олишди: “Биз унга ва унинг аҳлига кечаси ҳужум қиламиз/девор остида бостириб ўлдирамиз, кейин унинг яқинларига деймиз: “Биз унинг аҳлини ҳалок этмадик, биз рост айтаяпмиз”.

27:50. Бас, улар яширин режа/тузоқ қурдилар, Биз ҳам яширин режа/тузоқ қурдик, улар буни сезмасдилар ҳам.

27:51. Уларнинг яширин режалари/макрининг оқибати қандай бўлибди экан, ва уларни* ва қавмини қандай ҳалок қилибмиз, қара… (*Тўққизлик гуруҳ ва тарафдорларини)

27:52. Мана уларнинг зулмлари туфайли қулаб, ҳувиллаб ётган уйлари. Албатта, билгувчилар учун бунда оят-ибрат бор.

27:53. Имон келтириб, тақво қилганларни қутқардик.

27:54. Лутни ҳам. Мана у қавмига деди: “Кўра-билиб туриб ҳам, бузуқликни қасд қиласизми?!

27:55. Аёллар ўрнига, эркакларга шаҳват-ла яқинлашасизми? Ҳақиқатан, сизлар ғирт жоҳил тўдасиз”.

27:56. Қавмининг жавоби фақат шу бўлди: “Лут оиласини шаҳрингиздан чиқаринг, улар пок қолмоқ истаган одамлар экан”.

27:57. Биз уни ва аҳлини қутқардик, фақатгина хотини ортда қолганлар билан бўлишини тақдир қилдик.

27:58. Уларнинг устига ёғин ёғдирдик. Қанчалар ёмон бу огоҳ этилганларнинг ёғини!

27:59. Сен айт: “Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин! Унинг танлаган қулларига Салом/Омонлик бўлсин. Аллоҳ яхшироқми ёки улар қўшган шерикларими?”

27:60. Ёки Осмонлару-Ерни яратган ва Осмондан сизларга сув туширган ким? Биз у билан кўнгил очувчи боғчаларни ўстириб қўйдик. Сиз уларнинг бирорта ҳам дарахтини ўстиришингиз мумкин эмас эди. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Йўқ! Лекин улар тенглатувчи* қавмдир. (*Аллоҳга ўзгаларни илоҳ қилиб тенглатувчилар)

27:61. Ёки Ерни қароргоҳ қилиб, унда Дарёлар оқитган, ҳамда унинг устида мустаҳкам Тоғлар ўрнатган, ҳамда икки денгиз орасига парда солиб айириб қўйган ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Йўқ! Лекин уларнинг кўпи билмайди.

27:62. Ёки қийналган мазлум дуо қилганида ижобат қилувчи, ундан ёмонликни кетказувчи ва сизни Ер юзида халифалар қилувчи ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Ўта оз ўгит оласизлар.

27:63. Ёки қуруқлик ва денгиз зулматида сизларга йўл кўрсатувчи, ўз раҳмати олдидан хушхабар қилиб шамоллар юборувчи ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Аллоҳ уларнинг қўшган шерикларидан пок ва олий.

27:64. Ёки яратилишни бошлаб, сўнгра уни қайтарувчи, ва сизларга осмону заминдан ризқ берган ким? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳми? Сен айт: “Агар рост бўлса, келтиринг далилингизни”.

27:65. Сен айт: “Осмонлару-Ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Улар ҳали ўзлари қачон тирилишини ҳам билмайди”.

27:66. Ҳақиқатан, уларнинг охират ҳақидаги илмлари жамланди. Лекин улар бундан шак-шубҳада, улар бундан кўр-аъмо қолганлар.

27:67. Кофир бўлганлар деди: “Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланганимиздан кейин яна тирилиб чиқамиз эканми?

27:68. Бизга ҳам, олдинроқ ота-боболаримизга ҳам бундай ваъда қилинган Ўтганларнинг афсонаси”.

27:69. Сен айт: “Ер юзида кезинглар, жиноятчиларнинг оқибати нима бўлганига бир назар солинг”.

27:70. Улардан маҳзун бўлмагин, уларнинг макридан қайғурмагин.

27:71. Улар дейдилар: “Бу ваъда қачон экан, агар рост бўлса?” (36:48)

27:72. Сен айт: “Сизлар шошираётган нарсаларнинг баъзилари изингизга тушган/таъқиб этаётган бўлса, ажабмас”.

27:73. Албатта, Раббинг одамларга фазл-марҳамат қилади, лекин уларнинг кўпи бунинг шукрини адо этмайди.

27:74. Албатта, Раббинг уларнинг дилларида яширганини ҳам, ошкор қилганини ҳам билиб туради.

27:75. Осмону-Ердаги яширин нимаики ғайб бор бўлса, барчаси очиқланган/очиқлаган Китобда.

27:76. Албатта, ушбу Қуръон Исроил ўғилларига улар орасидаги кўплаб ихтилофларни қисса қилиб беради.

27:77. Муминлар учун у Тўғри Йўл ва Раҳматдир.

27:78. Албатта, Раббинг уларнинг орасида Ўзи ҳукм қилади. У Азиз ва Алим /барча нарсага қодир ва барча нарсани билгувчи.

27:79. Шундай экан, Аллоҳга таваккул қилгин/суянгин, сен очиқ-ойдин Ҳақ устидасан.

27:80. Ўликларга сен эшиттира олмассан. Чорлаганда, терс бурилиб қочаётган карларга ҳам эшиттира олмассан.

27:81. Кўрларни ҳам Адашувидан чиқариб, Тўғри Йўлга келтиролмассан. Сен фақат Бизнинг оятларимизга ишонган кишиларга эшиттира оласан, Мусулмонлар/таслим бўлганлар ана ўшалар.

27:82. Қачонки улар устида ўша Сўз воқеъ бўлганида, Биз Ердан жонзот чиқарамиз, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмаганини айтади уларга.

27:83. Ҳар бир уммматдан Бизнинг оятларимизни ёлғон санаганлардан иборат гуруҳларни тўплаймиз. У Кунда улар ушлаб келтирилади.

27:84. Келтирилганларида, У дейди: “Менинг оятларимни илм-ла қамрамасдан, инкор қилдингизми, ёки нима қилдингиз?”

27:85. Улар жабр-зулм қилганлари сабабли, улар устига ўша Сўз воқеъ бўлди, энди улар гапирмаслар.

27:86. Улар ором олишлари учун Тунни яратиб, Кунни ёруғ қилиб қўйдик-ку, кўрмадиларми? (92:1) Албатта, бунда муминлар учун оят-ишоратлар бор.

27:87. Сур чалинган Кунда Осмонлару-Ердаги барча қўрқувга тушади. Аллоҳ истаганлар мустасно. Барчаси бўйни букилиб Унинг ҳузурига келади.

27:88. Тоғларни кўриб, собит деб ўйлайсан, аммо улар булут каби юради. Ҳамма нарсани мукаммал қилган Аллоҳнинг санъати бу. Ҳақиқатан, У сизлар қилаётган ишлардан тўлиқ хабардор.

27:89. Кимки яхшилик билан келса, унга ундан-да яхшироғи бор. Улар ўша Кунги қўрқувдан омонда бўладилар.

27:90. Кимки ёмонлик билан келса, улар юзи билан оловга қулайди: “Сизлар фақат ўз қилмишингиз билан жазоланасиз”.

27:91. “Мен мана шу шаҳарнинг Раббига қуллик қилишга буюрилдим. Бу шаҳарни ҳурматли қилган, ва барча нарса Унга тегишли. Мен мусулмонлардан бўлишга/таслим бўлганлардан бўлишга буюрилдим.

27:92. Ва Қуръонни тиловат қилишга буюрилдим. Ким Тўғри Йўлдан юрса, ўзи учун юради. Ким Йўлдан озса, сен айт: “Мен фақат огоҳ этгувчиман холос”.

27:93. Ва айтгин: “Аллоҳга ҳамд бўлсин. Яқинда У сизга Ўз оятларини кўрсатади. Сиз ҳам уларни таниб оласиз”. Сиз қилаётган ишларга Раббинг ғофил/бехабар эмас.