Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
42:1. Ҳа Мим
42:2. Айн Син Қоф
42:3. Азиз ва Ҳаким / чексиз қудрат ва ҳикмат эгаси Аллоҳ, сенга ва сендан олдингиларга ана шундай ваҳй қилади.
42:4. Осмонлару-Ердаги борлиқ Унинг. Олий ва Улуғ бўлган Зот ҳам Унинг Ўзидир.
42:5. Осмонлар устидан ёрилиб кетай дейди. Малаклар/куч ва илм эгалари Раббини ҳамд ила поклаб улуғлайди, Ер юзидагилар учун кечирим истайди. Билингки, Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмдил бўлган зот Аллоҳдир.
42:6. Ундан ўзга валийлар/йўл кўрсатувчиларни тутганлар эса, улар устидан Аллоҳнинг Ўзи кузатувчи, Сен улар устида вакил/қўриқчи эмассан.
42:7. Ана шу тарзда сенга Арабий Қуръон/аниқ тушунарли қилиб ваҳй этдик, токи Она Кентни ва унинг атрофидагиларни огоҳ этгайсан: Ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган Жамланиш Кунидан огоҳ этгайсан, у Кунда бир бўлим Жаннатда ва бир бўлим Дўзахда.
42:8. Аллоҳ истаса, уларни бир уммат қилиб қўярди. Лекин У ўз раҳматига Ўзи хоҳлаганни дохил айлайди. Золимлар учун эса ҳеч бир валий/йўл кўрсатувчи ёки нусрат/ёрдам берувчи йўқ.
42:9. Ёки Ундан ўзгаларни валий/йўл кўрсатувчи тутдиларми? Валий/йўл кўрсатувчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир. Ўликларга У жон беради. У барча нарсага қодир.
42:10. Ихтилоф қилганингизнинг ҳукми Аллоҳга ҳавола. Менинг Раббим Аллоҳ ана шундай. Мен ёлғиз Унга суяндим/таваккул қилдим, ёлғиз Унга йўналаман.
42:11. Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган, сизга ўзингиздан жуфтлар ҳамда чорва молларидан турлар қилиб берган Удир. Ана шунинг ичида ўстиради сизни. Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқ. Самиъ, Алим /Эшитгувчи, Кўргувчи – Унинг Ўзидир.
42:12. Осмонлару-Ернинг ризқ калитлари ёлғиз Унинг. У ўзи хоҳлаганига ризқини кенг қилади ва ўлчовли қилади. У барча нарсани билади.
42:13. У сизга диндан Нуҳга тавсия этганини, сенга ваҳй қилганини, ва Иброҳимга, Мусога ва Исога тавсия қилганини Йўл/Шариат қилиб берди. Мана шу Динни қоим қилинглар ва унда бўлинманглар/парчаланманглар. Лекин сенинг бу чақириғинг мушрикларга оғир келади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганни танлайди, Унга юзланганларни мана шу Йўлга йўллайди.
42:14. Уларга аниқ илм/маълумот келганидан кейин, ўзаро адоват туфайли тафриқага тушдилар. Агар Раббингдан маълум муҳлат берилмаганида, уларнинг иши дарҳол битган бўларди. Улардан кейин Китобни мерос қилиб олганлар эса бунга шак-шубҳа қилишади.
42:15. Сен ана шун Йўлга даъват қил; буюрилганидек мустаҳкам тур, уларнинг ҳавои-нафсига эргашма, ва айт: “Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирганман, ва орангизда адолат қилишга буюрилганман. Аллоҳ бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Раббингиз. Бизнинг амалларимиз бизга, сизнинг амалларингиз сизга. Сиз билан бизнинг орамизда низога ўрин йўқ. Аллоҳ Ўзи барчамизни жамлайди, Унга қайтиб борилади.
42:16. Жавоб берилганидан кейин ҳам Аллоҳ ҳақида тортишганларнинг иддаоси Раббининг наздида ботил. Улар учун ғазаб ва шиддатли азоб бор.
42:17. Ичида Ҳақ ва Мезон бўлмиш Китобни Аллоҳ нозил қилган. Қайдан биласан, балки Қиёмат Соат яқиндир?
42:18. Унга ишонмаганлар уни тезлатишни сўрайди. Лекин унга ишонганлар ундан қўрқади, унинг ҳақ эканини билади. Билингки, Қиёмат Соати ҳақида тортишганлар узоқ адашувда.
42:19. Аллоҳ Ўз бандаларига лутф айлайди, Ўзи хоҳлаганидек ризқ беради. У Қавийй ва Азиз /барчадан устун қувват ва куч-қудрат эгаси.
42:20. Кимки Охират ҳосилини истаса, унинг ҳосилини зиёда қиламиз. Кимки бу дунё ҳосилини хоҳласа, унга бу дунё ҳосилидан берамиз, охиратда унга насиба йўқ.
42:21. Ёки Аллоҳнинг бу динда изн бермаганига изн берувчи Шериклар борми? Агар Фасл/Ажралиш Куни ҳақида Сўз бўлмаганида, улар орасида иш ҳал қилинган бўларди. Бу золимлар учун ҳали Аламли Азоб бор.
42:22. Золимларни кўрасан: ўз қилмишлари бошига келишидан қўрқиб титрайди. Аммо имон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар Жаннат боғларида бўладилар. Улар нима истасалар Робби ҳузурида муҳайё. Улкан фазл ана шу.
42:23. Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган Қулларига Аллоҳ шу муждани беради. Сен айт: “Мен сизлардан бунинг учун эваз сўрамайман, яқинликда меҳр-мурувватдан бошқа”. Ким яхшилик қилса, яхшилигини зиёда қиламиз. Албатта, Аллоҳ Ғафур, Шакур /кечиримли, мувофиқ қайтарувчи зот.
42:24. Ёки “Аллоҳга қарши ёлғон уйдирган” дейдиларми? У агар истаса, қалбингни муҳрлаб қўя олади. Аллоҳ ботилни йўққа чиқаради, ҳақни эса Ўз Сўзлари билан рост чиқаради. Ҳақиқатан, у диллардагини билади.
42:25. У қулларининг тавбаларини қабул қилади, ёмонликларни кечиради; қилаётган ишларингизни билиб туради.
42:26. Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларнинг дуоларини ижобат қилади; ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилиб беради. Кофирларга эса Шиддатли Азоб бор.
42:27. Агар Аллоҳ қулларига ризқини кенг берганида, улар Ер юзида йўлдан озган бўларди. Лекин ризқни Ўзи хоҳлаганича ўлчовли қилиб туширади. Ҳақиқатан, У қулларидан хабардор ва уларни кўриб туради.
42:28. Умид узганларидан кейин ёмғир ёғдириб, раҳматини ёйган зот Унинг Ўзи. Унинг Ўзи Валий Ҳамид /йўл кўрсатувчи ва мақтовга лойиқ.
42:29. Осмонлару-Ерни ҳамда улар орасида тарқатган жонзотларни яратиши – Унинг оятларидан. Ўзи уларни истаган вақтда жамлашга қодир.
42:30. Сизга қандай мусибат етса, ўзингиз содир этган қилмишлар туфайли. У яна кўпларини кечириб юборади.
42:31. Сизлар Ер юзида Уни ожиз қолдиролмайсиз. Аллоҳдан ўзга сизга ҳеч бир валий/йўл кўрсатувчи ҳам, нусрат/ёрдам берувчи ҳам йўқ.
42:32. Денгизда тоғлар каби сузиб юрганлар – Унинг оятларидан.
42:33. Истаса, шамолни тўхтатади, кемалар эса денгиз бетида тўхтайди-қолади. Бунда ҳар бир сабр ва шукр қилувчи учун оят-ибратлар бор.
42:34. Ёки қилмишлари дастидан кемаларини ҳалок этади, кўпларини кечириб ҳам юборади.
42:35. Оятларимиз ҳақида талашиб-тортишганлар билсинки, улар учун қочишга йўл йўқ.
42:36. Сизга нимаики берилган бўлса, ҳаёти дунёда вақтинча фойдаланиш учун. Имон келтирган ва Раббига суянганлар учун Аллоҳнинг ҳузуридаги яхшироқ ва давомийроқ,
42:37. Улар улкан гуноҳлардан ва нопок ишлардан тийиладиган, ва ғазабланганида кечирадиган кишилар,
42:38. Улар Раббининг чақириғини ижобат қиладиган, Салотни қоим қиладиган/Унинг Кўрсатган Йўлига эргашадиган (42:13), Ўзаро ишларини Шуро/Машварат асосида ҳал қилинадиган, ва Биз берган ризқлардан инфоқ қиладиган кишилар.
42:39. Қачонки уларга зулм ва ҳужум қилинса, ўзларини ҳимоя қиладилар.
42:40. Ёмонликнинг жазоси унинг тенги/ўхшаши бўлган ёмонлик. Кимки афв қилса ва тузатса, унинг эвази/мукофоти Аллоҳдан. Ҳақиқатан У ноҳақлик/зулм қилувчиларни яхши кўрмайди.
42:41. Зулмга учраб, ўзини ҳимоя қилганларга қарши ҳеч бир йўл/айблов йўқ.
42:42. Одамларга ноҳақлик/зулм қиладиган ва Ер юзида ноҳақ тажовуз қиладиганларга қарши йўл/айблов бор. Ана ўшалар учун Аламли Азоб бор.
42:43. Ким сабр қилса ва кечирса, бу, албатта, энг мардлик ишларидан.
42:44. Аллоҳ кимни адаштирса, бундан кейин унга бошқа валий/йўл кўрсатувчи йўқ. Кўрасан ҳали, Золимлар Азобни кўриб дейишади: “Ортга қайтишнинг йўли борми?”
42:45. Уларни яна хорликдан бошлари қуйи, оташ томон ҳайдалганини кўрасан, улар эса қўрқа-писа кўз қири билан қараб боришади. Имон келтирганлар дедилар: “Қиёмат Кунида бой берувчилар ўзларини ва аҳлларини бой берганлардир. Билингларки, бундай золимлар Давомли Азобда”.
42:46. Уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам бергувчи Валийлар йўқ. Аллоҳ кимни адаштирса, унинг учун ҳеч қандай йўл йўқ.
42:47. Аллоҳдан ҳали қайтариб бўлмас Кун келмай туриб, Раббингизнинг чақириғига ижобат қилинг. Зеро у Кунда на бир бошпана бор, на инкор этиш имкони.
42:48. Агар юз ўгирсалар, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборган эмасмиз. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Қачонки Биз инсонга Ўзимиздан бирор раҳмат тоттирсак, ундан севинади. Аммо ўз қилмишлари сабабли бирор ёмонлик етса, дарҳол нонкўрлик қилади.
42:49. Осмонлару-Ернинг Мулки/Эгалиги Аллоҳнинг. Истаганини яратади. Истаганига қизлар беради, истаганига ўғиллар беради.
42:50. Ёки эгазаклар – қиз ва ўғил – қилиб беради. Истаса бепушт қилади. Барча нарсани билгувчи ва барча нарсага қодир Унинг Ўзидир/Алим ва Қодир.
42:51. Аллоҳ бир башарга гапирса, фақат ваҳий орқали ёки парда/ҳижоб ортидан гапиради, ёки Расул юборади ва унга истаганини ваҳй қилади. У Олий, Ҳаким /барчадан олий ҳамда ҳикмат ила ҳукм қилгувчи.
42:52. Сенга ҳам Ўз Амримиздан бўлмиш Руҳни ана шундай ваҳй қилдик. Сен Китоб нима, иймон нима билмас эдинг. Лекин уни Ўз Қулларимиздан истаганимизга йўл кўрсатувчи Нур қилдик, ва сен ҳам ўша Тўғри Йўлга йўллагувчи бўлдинг (42:15) –
42:53. Осмонлару-Ердаги борлиқнинг Эгаси бўлмиш Аллоҳнинг Йўлига. Ҳақиқатан, барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
