Kemal Yoldash

One with God is Majority


43

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

43:1. Ҳа Мим

43:2. Ва Очиқланган/Очиқлаган Китоб.

43:3. Биз уни Арабий Қуръон/аниқ тушунарли қилиб нозил этдик, токи ақл ишлатасиз.

43:4. У ҳузуримиздаги Она Китобда, Олий ва Ҳикматли.

43:5. Сиз ҳаддан ошган тўдасиз дея, Зикрни/Эслатмани сиздан кетказайликми?

43:6. Биз ўтганларга қанча Набийлар юбордик?

43:7. Ҳар гал Набий келганида, унинг устидан кулдилар.

43:8. Бас, булардан-да кучлиларни ҳалок этдик. Ўтганларнинг мисоли келтириб ўтилди.

43:9. Агар улардан сўрасанг: “Осмонлару-Ерни ким яратган?” Улар дейдики: “Куч-Қудрат ва Илм Эгаси яратган”.

43:10. У Ерни сизга бешик қилиб, йўлингизни топишингиз учун Ер юзида йўллар қилиб берди.

43:11. Самодан ўлчов ила сув туширди, ва у билан ўлик шаҳарни тирилтирдик. Сизлар ҳам ана шу каби чиқариласиз.

43:12. У барча турларни яратди ва минадиган кемалар ва ҳайвонлар бор этди сизга,

43:13. Токи уларга мингач, Раббингизнинг неъматини ёдда тутиб, дегайсиз: “Буларни хизматимизга берган Зот пок ва олийдир. Биз буни ўзимизча қила олмас эдик.

43:14. Биз албатта Раббимизга қайтамиз”.

43:15. Унинг бандалари орасидан Унга жузъ/парча қилиб олишди. Ҳақиқатан, инсон очиқча нонкўр.

43:16. Ёки Ўзи яратган махлуқлардан қизларни олиб, сиз учун ўғилларни танлабдими?

43:17. Мабодо Раҳмонга нисбат берганлари/қизлар ҳақида ўзига мужда берилса, юзлари қорайиб, ғазабини зўрға ютиб туради:

43:18. “Фақатгина ясатиб/асраб ўстирилган, аммо курашда/тортишувда ўзини очиқ ифода ҳам этолмайдиган ҳақида, шундайми?!”

43:19. Раҳмоннинг қуллари бўлмиш Малакларни/куч ва илм эгаларини улар аёл санайдилар. Сиз уларнинг яратилишида гувоҳ бўлганмисиз? Гувоҳликлари ёзиб қўйилади, ўзлари сўроқ қилинади.

43:20. Дедилар: “Агар Раҳмон истаганда, биз уларга қуллик қилмасдик”. Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Улар фақат ёлғон уйдирмоқда.

43:21. Ёки уларга олдин Китоб берганмиз-у, шуни маҳкам тутишмоқдами?

43:22. Йўқ аксинча, улар дедиларки: “Биз ота-боболаримизни бир уммат ҳолида топдик ва уларнинг изини йўл тутамиз”.

43:23. Сендан олдин қай шаҳарда огоҳлантирувчи юборган бўлсак, у ернинг тўқлари худди шундай дейишганди: “Биз ота-боболаримизни бир динда топганмиз, ва уларнинг изини йўл тутамиз”.

43:24. Деди: “Агар ота-боболарингиз йўлидан ҳам тўғрироғини келтирсам-чи?” Дедилар: “Сиз келтирган Рисолатни рад этамиз/унга кофирмиз”.

43:25. Биз улардан интиқом олдик. Ёлғон санаганларнинг оқибати қандай бўлганига бир қара.

43:26. Мана, Иброҳим отасига ва қавмига деди: “Мен сизлар сиғинаётган нарсалардан узоқман.

43:27. Мени йўқдан бор этган Зот мустасно, Унинг Ўзи менга Тўғри Йўлни кўрсатади”.

43:28. Буни келажакда боқий қолувчи сўз қилди, токи унга/Иброҳимнинг йўлига қайтсинлар.

43:29. Мен анавиларни ва ота-боболарини то уларга Ҳаққ ва уни очиқ баён этувчи Расул келгунига қадар фойдалантирдим.

43:30. Уларга Ҳақ келганда эса: “Бу сеҳр, биз уни тан олмаймиз/унга кофирмиз” дедилар.

43:31. Улар дедилар: “Бу Қуръон икки шаҳарнинг улуғ инсонига нозил қилинганда эди…”

43:32. Роббингнинг раҳматини улар тақсим этадими? Биз Ўзимиз улар орасида дунё ҳаётини тақсим этамиз, улардан баъзиларни бошқалардан фарқли даражада фазилатли қиламиз, токи бир-бирига хизмати/ёрдами тегсин. Раббингнинг раҳмати уларнинг ғамлаганидан яхшироқ.

43:33. Одамларнинг бир уммат/нонкўр жамоа ҳолига келиши бўлмаганда, Раҳмонга нонкўр бўлганларнинг уй шифтларини кумушдан қилардик, ва уларга юксалиб чиқажак зиналар ҳам қилиб берган бўлардик.

43:34. Ва уйларига эшиклар, ва устида ёнбошлайдиган сўрилар,

43:35. Ва безаклар қилиб берган бўлардик. Лекин буларнинг барчаси дунё ҳаётида фойдаланиш холос. Раббинг ҳузурида Охират диёри фақат тақво эгалари учун.

43:36. Кимки Раҳмоннинг Эслатмасига кўр бўлиб олса, уни шайтон/йўлдан оздирувчи билан ўраб қўямиз, бундан буён унинг ҳамроҳи ўша.

43:37. Улар ўзгаларни Тўғри Йўлдан тўсади, аммо ўзларини тўғри йўлда санайди.

43:38. У Бизга келганда, деди: “Қанийди сен билан орамиз икки машриқ каби узоқ бўлсайди, қандайин ёмон ҳамроҳ экансан!”

43:39. Бугун сизга булар фойда бермас, чунки сиз зулмлар қилгансиз, энди азобда ҳам шериксиз.

43:40. Эшитмас карга эшиттирмоқчимисан? Ёки кўрни ва очиқ адашувдагини йўлга солмоқчимисан?

43:41. Ёки сен ўтгач, улардан интиқом олсак ҳам,

43:42. Ёки уларга қилган ваъдамизни кўришни сенга насиб этсак ҳам, Уларга кучимиз етади.

43:43. Шу боис, сен фақат ўзингга ваҳй қилинганни маҳкам тут, сен Тўғри Йўлдасан.

43:44. У сенга ва қавмингга бир Зикр/Эслатма, яқинда сўроқ қилинасизлар.

43:45. Сендан олдин юборганимиз Расуллардан сўрагин-чи, Раҳмондан ўзга қуллик қилинажак илоҳлар қилибмизми?

43:46. Биз Мусони ўз Оятларимиз ила Фиръавнга ва аъёнларига юбордик. У деди: “Мен Оламларнинг Рабби юборган Расулман”.

43:47. Уларга оят-далилларимизни келтирганида, улар мазах қилиб кулдилар.

43:48. Биз уларга кўрсатган ҳар бир оят-ишорат олдингисидан каттароқ эди. Биз уларни Азоб билан ушладик, токи қайтсинлар дея.

43:49. Улар дедилар: “Эй сеҳрбоз, Раббингга бизни дуо қил, сенга берган Ваъдаси ҳаққи, биз Тўғри Йўлга юрамиз”.

43:50. Улардан азобни кетказишимиз билан, улар ваъдасидан тондилар.

43:51. Фиръавн ўз тўдасига нидо қилди: “Эй менинг қавмим! Ахир Мисрнинг Мулки/Эгалиги ва пойимда оқаётган мана бу дарёлар менинг эмасми? Кўрмаяпсизми?”

43:52. “Мен яхшиманми ёки манави, ўз-ўзини очиқ баён қила олмайдиган хорми?

43:53. Унга олтин билакузуклар берилиши ёки Малаклар/куч эгалари ҳамроҳлигида келиши керак эмасмиди?”

43:54. У ўз қавмини паст кўрди, қавми ҳам шунга кўнди. Зеро улар фосиқ/йўлдан озган қавм эди.

43:55. Бизни ғазабимизга дучор бўлдилар, Биз улардан интиқом олдик, барчасини ғарқ қилдик.

43:56. Биз уларни кейингилар учун салафлар ва мисоллар қилдик.

43:57. Марям ўғли мисол келтирилганида, қавминг у ҳақда бақириб-чақира кетди:

43:58. “Илоҳларимиз яхшими ёки уми?” дедилар. Улар сенга бу мисолни фақат тортишиш учун келтиради. Ҳақиқатан, улар шунақа жанжалкаш қавм.

43:59. У – Биз неъмат берган ва Исроил ўғилларига ўрнак қилган бир Қул холос.

43:60. Агар истасак, сизларни Ер юзида кетма-кет ҳукм сурадиган Малаклар/куч ва илм эгалари қилган бўлардик.

43:61. Бу – Қиёмат Соати учун бир илм/маълумот/аломат. Шу боис У ҳақда шубҳа қилманг, менга эргашинг. Мана шу Тўғри Йўл.

43:62. Шайтон сизни чалғитмасин. У сизга очиқ душман.

43:63. Исо очиқ баён этилган далиллар келтириб, деди: “Мен сизга ушбу Ҳикмат ила келдим – сиздаги ихтилофларнинг баъзисини баён қилиш учун. Аллоҳга тақво қилинг ва Менга бўйсунинг.

43:64. Аллоҳ – менинг ҳам Раббим, сизнинг ҳам Раббингиз. Ёлғиз Унга қуллик қилинг; Тўғри Йўл мана шу”.

43:65. Ҳизблар/мазҳаблар ўзаро ихтилофга тушдилар. Зулм қилганларнинг Аламли Кун азобидан ҳолига вой.

43:66. Қиёмат Соати тўсатдан, ўзлари сезмаган ҳолда келишидан ўзга нимани кутишмоқда?

43:67. У Кунда энг қалин дўстлар ҳам бир-бирига душман, фақат тақво эгалари мустасно.

43:68. “Эй Қулларим! Бу Кун сизга хавф-хатар йўқ, сизлар маҳзун бўлмайсиз”.

43:69. Улар Бизнинг оятларимизга ишониб тасдиқлаган ва уларга таслим бўлганлар,

43:70. Киринг энди Жаннатга. Ўзингиз ҳам, жуфтларингиз ҳам шод-хуррамлик ила.

43:71. Уларга олтиндан табоқлар ва қадаҳлар сунилади. Бу ерда кўнгил не истаса муҳайё, ҳамда кўзлар лаззати! Сиз бу ерда абадий қоласиз.

43:72. Қилган амалларингиз эвазига мерос қилиб берилган Жаннат мана шу.

43:73. У ерда сизнинг ейишингиз учун турли мевалар бор.

43:74. Жиноятчилар эса жаҳаннам азобида абадий қолади.

43:75. Улардан азоб асло енгиллатилмайди. У ерда умиди узилади.

43:76. Биз уларга зулм/ноҳақлик қилмадик, балки улар ўзлари зулм/ноҳақлик қилувчи эдилар.

43:77. Улар нидо қилдилар: “Эй Молик, Раббинг ишимизни битирсин!” У деди: “Сизлар ҳали узоқ кутасиз..!”

43:78. Биз сизга ҳаққни келтирган эдик, лекин кўпингиз ҳаққни ёқтирмайсиз.

43:79. Ёки бу ҳаққа қарши бирор ишга қарор қилишганми? У ҳолда Биз ҳам қарор қилганмиз.

43:80. Ёки уларнинг сирларини ва яширин суҳбатларини эшитмаяпмиз деб ўйлайдиларми? Йўқ! Эшитиб турибмиз, ёнларида элчиларимиз ёзиб ҳам туришибди.

43:81. Сен айт: “Агар Раҳмоннинг фарзанди бўлганида, энг биринчи бўлиб мен унга қуллик қилардим”.

43:82. Осмонлару-Ернинг Рабби, Аршнинг Рабби, уларнинг айтаётган сифатларидан пок ва олийдир.

43:83. Уларни қўйиб бер, ваъда қилинган Кунга рўбарў келгунча шўнғисин ва ўйнаб қолсин.

43:84. У Самода ҳам илоҳ, Ерда ҳам илоҳ. У Ҳаким, Алим /чексиз ҳикмат ва илм Эгаси.

43:85. Осмонлару-Ернинг ҳамда иккиси орасидагининг Мулки/Эгалиги Унинг бўлган зот Қутлуғ-Муборакдир! Қиёмат Соатининг илми Унинг ҳузурида, ва ёлғиз Унга қайтариласиз.

43:86. Ундан ўзга дуо қилаётганлари шафоатга эга эмаслар. Фақатгина ҳақни билиб унга гувоҳ бўлганлар мустасно.

43:87. Агар улардан сўрасанг: “Уларни ким яратган?” дея, улар дейишадики: “Албатта Аллоҳ”. У ҳолда қанчалар ҳам юз ўгиришмоқда?

43:88. Унинг: “Эй Раббим, булар иймон келтирмайдиган қавм” дейиши ҳаққи,

43:89. Сен улардан воз кечиб, айт: “Тинчлик/Омонлик”. Улар яқинда билиб олишади.