Kemal Yoldash

One with God is Majority


56

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

56:1. Воқеъа воқеъ бўлганида,

56:2. Унинг воқеъ бўлганини инкор этувчи бўлмагай.

56:3. Кимнидир хорлайди, кимнидир юксалтиради.

56:4. Ер шиддат-ла силкинганда,

56:5. Тоғлар титилиб сочилганда,

56:6. Тўзилган чанг бўлганида,

56:7. Сиз уч гуруҳ бўласиз:

56:8. Ўнг тараф аҳли… Қандайин ҳам Ўнг тараф аҳли улар!

56:9. Сўл тараф аҳли… Қандайин ҳам Сўл тараф аҳли улар!

56:10. Энг илғорлар, илғорлар!

56:11. Ана ўшалар яқин олинган/муқарраблар,

56:12. Неъмат боғларида.

56:13. Аввалгилардан кўплар,

56:14. Қисман кейингилардан,

56:15. Ясатилган тахтлар устида,

56:16. Бир-бирига қараб ёнбошлаганча,

56:17. Атрофида айланар мангу навқирон ёшлар;

56:18. Оқар чашмалардан қадаҳлар, кўзалару-косалар ила,

56:19. Ундан бошлар ҳам оғримас, сархуш ҳам бўлинмас.

56:20. Ихтиёр этганлари мевалар,

56:21. Кўнгиллари тусаган қуш гўшти,

56:22. Ҳур-Ийн (Ҳур – давра; Айн – айни аслдан бўлган. Ҳур-Ийн – муминлар ва уларга имон ва тақвода эргашган жуфтлари ва зурриётлари – 52:21)

56:23. Яшириб сақланган дур каби;

56:24. Қилган амаллари эвазига.

56:25. Беҳуда сўз ҳам эшитмаслар у ерда, гуноҳга бошлар бир сўз ҳам.

56:26. Эшитар сўзлари фақат шу: “Салом/омонлик”.

56:27. Ўнг тараф аҳли… Қандайин ҳам Ўнг тараф аҳли улар!

56:28. Тикансиз гилослар ичра,

56:29. Мева тизилган бананзорлар,

56:30. Узайган соялар,

56:31. Оқар сувлар,

56:32. Кўплаб мевазор ичра,

56:33. Битмас-туганмас ва манъ ҳам қилинмас!

56:34. Баланд сўриларда.

56:35. Биз уларни янгидан яратдик,

56:36. Ва барвақт етиладиган қилдик,

56:37. Ва дарҳол таниладиган қилдик,

56:38. Ўнг тарафдагилар учун.

56:39. Аввалгилардан кўплар,

56:40. Кейингилардан кўплар.

56:41. Сўл тараф аҳли… Қандайин ҳам Сўл тараф аҳли улар!

56:42. Оловли шамол ва қайноқ сув ичида,

56:43. Қоп-қора тутун соясида,

56:44. На салқин беради у, на бирор фойда.

56:45. Улар олдин маишатга ботган эдилар.

56:46. Улкан гуноҳларда қайсар/давомли эдилар.

56:47. Дерлардики: “Биз ўлиб, тупроқ ва суякка айлангач, кейин қайта тириламиз эканми?

56:48. Ҳатто олдинги ота-боболаримиз ҳамми?”

56:49. Сен айт: “Олдингилар ҳам, кейингилар ҳам.

56:50. Маълум Кунга йиғиладилар”.

56:51. Кейин эса сиз, эй инкорчи гумроҳлар,

56:52. Заққум дарахтидан ейсизлар,

56:53. У билан қоринларни тўлдирасизлар,

56:54. Устидан қайноқ сув ичасизлар,

56:55. Чанқаган туянинг ичишидек!

56:56. Дин Кунида уларнинг манзили мана шу.

56:57. Сизларни Биз яратгандик; тасдиқ этсангиз бўлмасмиди?

56:58. Сиз тўккан манийни кўрганмисиз?

56:59. Уни сиз яратасизми, ёки Яратувчи Бизми?

56:60. Орангизда ўлимни ҳам Биз тақсим этамиз, Биздан ўзиб кетгувчи йўқ,

56:61. Ўрнингизга ўхшашингизни келтиришда, сизни сиз билмаган тарзда қайта яратишда.

56:62. Илк яратишни билардингиз, ундан ибрат олсангиз бўлмасмиди?

56:63. Нима экаётганингизни кўрганмисиз?

56:64. Уни сиз ундирасизми, ёки ундирувчи Бизми?

56:65. Истасак, уни қуруқ хас-чўпга айлантирамиз, сиз эса нолиб қолаверасиз:

56:66. “Биз энди қарзга ботдик!

56:67. Йўқ тамоман маҳрум бўлдик!”

56:68. Ичаётганингиз сувни кўрганмисиз?

56:69. Булутлардан уни сиз ёғдирасизми, ёки ёғдирувчи Бизми?

56:70. Истасак, уни шўр сув қилиб қўярдик. Шукр қилсангиз бўлмасмиди?

56:71. Чиқарганингиз оловни кўрганмисиз?

56:72. Унинг алангасини/шажарасини сиз иншо этасизми ёки иншо этувчи Бизми?

56:73. Биз уни бир ўгит/эслатма ҳамда чўлдан ўтганлар учун фойда қилдик.

56:74. Шундай экан, Улуғ Раббинг номини тасбиҳ этгин.

56:75. Йўқ! Нажмларнинг воқеъ бўлиш макон/замонларига қасамки, –

56:76. Бу ўта улуғ қасам, агар билсангиз –

56:77. Бу – Қуръони Карим/ўта кўп маънолар жамланган,

56:78. Яшириб сақланган Китобда,

56:79. Унга ҳеч ким етишолмайди, покланганлардан ўзга,

56:80. Оламларнинг Раббидан бир танзилдир.

56:81. Энди ушбу гапни/ҳадисни ҳам ўзгартириб оласизми?

56:82. Ризқингизни фақат ёлғон санашдан иборат қилиб оласизми?

56:83. Қачонки жон халқумга етганда,

56:84. Сиз у пайтда фақат қараб қоласиз.

56:85. Биз унга сиздан-да яқинроқмиз, лекин сиз кўрмайсиз.

56:86. Мабодо ҳисоб-китоб қилинмас/жазоланмас бўлсангиз,

56:87. Рост бўлса, қани уни қайтаринг!?

56:88. Мабодо у яқин олинган/муқарраблардан бўлса,

56:89. Унга роҳат, гўзал ризқ ва неъмат боғлари.

56:90. Агар ўнг тарафдагилардан бўлса,

56:91. Ўнг тарафдагилардан сенга Салом/Омонлик бор!

56:92. Мабодо инкорчи гумроҳлардан бўлса,

56:93. Қайноқ сувдан бир зиёфат ва

56:94. Жаҳаннамга улоқтирилиш бор.

56:95. Мана шу – аниқ ҳақиқат.

56:96. Шундай экан, Улуғ Раббинг номини тасбиҳ этгин!