Kemal Yoldash

One with God is Majority


55

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

55:1. Раҳмон,

55:2. Қуръонни билдирди.

55:3. Инсонни яратди.

55:4. Унга Баённи ўргатди.

55:5. Қуёш ва Ой аниқ ҳисобга кўра.

55:6. Нажм ва Шажар сажда қиладилар/ўсимликлар ва дарахтлар тўлиқ бўйсунадилар.

55:7. Самони баланд қилди, Мезонни ўрнатди.

55:8. Мезонда ҳаддан ошманг/ тарозини тўғри тортинг.

55:9. Ўлчовни тўғри ўлчанг, ўлчовдан уриб қолманг.

55:10. Ер куррасини, тупроқда яшовчилар учун қўйди.

55:11. Унда мевалар ва шингилли хурмолар бор.

55:12. Майсали ва сомонли донлар ва хушбўй кўкатлар бор.

55:13. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:14. Инсонни сопол каби пиширилган/шакл ўргартирувчи лойдан яратди.

55:15. Жиннни эса тутунсиз соф оташдан яратди.

55:16. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:17. Ҳар икки Машриқнинг ва ҳар икки Мағрибнинг Рабби.

55:18. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:19. Икки денгизни оқитиб қўйган, улар тўқнашадилар,

55:20. Орасида тўсиқ бор, қоришмайдилар.

55:21. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:22. Иккисидан инжу ва маржон чиқади.

55:23. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:24. Денгизда улкан тоғлар каби сузиб бораётган буюк кемалар ҳам Унинг.

55:25. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:26. Ундаги барча ҳалок бўлгай.

55:27. Жалол ва Икром/Улуғлик ва Шараф эгаси Раббингнинг юзи қолгай.

55:28. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:29. Осмонлару-Ердаги барча Ундан сўрайди. У ҳар куни иш устида.

55:30. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:31. Эй икки салмоқли гуруҳ, сизга ҳам вақт топамиз.

55:32. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:33. Эй Жинн ва Инс жамоаси/бадавий ва маданий қавмлар! Осмонлару-Ернинг бурчакларидан ошиб ўтишга кучингиз етса, қани ошиб ўтинг. Аммо фақат илм ва куч-қудрат ила ошиб ўтишингиз мумкин.

55:34. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:35. Устингизга оловдан бўлмиш қизил тутунли оташ/эриган мис юборилади, асло ошиб ўта олмайсиз.

55:36. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:37. Само парчаланиб, эриган ёғдек қизарганида.

55:38. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:39. У кунда Инс ҳам, Жинн ҳам гуноҳидан сўралмайди.

55:40. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:41. Жиноятчилар ўз сиймолари/аломатлари ила танилади, пешона ва оёқлари билан тутилади.

55:42. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:43. Жиноятчилар инкор этган жаҳаннам мана шу.

55:44. Унинг ва қайноқ сувнинг орасида қатнайдилар.

55:45. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:46. Раббининг мақомидан қўрққанлар учун икки жаннат бор.

55:47. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:48. Иккисида ҳам турли дарахтлар, мевалар бор.

55:49. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:50. Иккисида ҳам оқиб турган икки чашма бор.

55:51. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:52. Иккисида ҳар мевадан икки жуфт бор.

55:53. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:54. Астарлари қалин тўшакларда ёнбошлайдилар. Ҳар икки боғнинг меваси тубан ва яқин.

55:55. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:56. У ерда нигоҳларини тийган, олдин Инсу-Жинн тегмаганлар/ошкор ва яширин гуноҳлардан тийилганлар бор (6:120; 7:33)

55:57. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:58. Бамисоли ёқут ва маржонлар.

55:59. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:60. Яхшиликнинг эвази фақат яхшилик эмасми?

55:61. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:62. Бу иккисидан бошқа яна икки боғ бор.

55:63. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:64. Иккиси ҳам ям-яшил.

55:65. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:66. Иккисида ҳам тўхтовсиз оққан икки чашма бор.

55:67. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:68. Иккисида ҳам мева, хурмо ва анор бор.

55:69. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:70. Уларда яхшиликлар, гўзалликлар бор.

55:71. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:72. Чодирлар ичида тизилган давра суҳбатлари.

55:73. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:74. Улардан олдин уларга Инс ҳам Жинн ҳам тегмаган/ошкор ва яширин гуноҳлардан тийилган (6:120; 7:33)

55:75. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:76. Яшил болишларга ва чиройли тикилган сўриларга ёнбошлайдилар.

55:77. Раббингизнинг қайси неъматини инкор этасиз?

55:78. Жалол ва Икром/Улуғлик ва Шараф эгаси Раббингнинг исми мудом Қутлуғ-Муборак.