Kemal Yoldash

One with God is Majority


93

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

93:1. Чошгоҳ,

93:2. Сокинлашган Тун…

93:3. Раббинг сени тарк этмади, сендан норози ҳам бўлмади.

93:4. Сенинг учун келажак ўтмишдан яхшироқдир.

93:5. Раббинг яқинда бергай, сен ҳам рози бўлгайсан.

93:6. У сени етим топиб, бошпана бермадими?

93:7. ҳам хато йўлда топиб, Ҳақ Йўлга солмадими?

93:8. У сени муҳтож топиб, бой қилиб қўймадими?

93:9. Шундай экан, етимни/ҳимоясизни ҳеч қачон эзмагин,

93:10. Сўрагувчига ҳеч қачон озор бермагин –

93:11. Аммо Раббингнинг неъматини таҳдис эт*. (*Моддий неъматини инфоқ этиш; Маънавий неъматини етказиш, баён этиш)