Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
92:1. Туннинг зулмат қоплагани,
92:2. Кундуз борлиқни ёритгани,
92:3. Эркак ва аёлнинг яратилгани.
92:4. Ишларингиз хилма-хил /натижаси турлича:
92:5. Ким инфоқ этса, тақво қилса,
92:6. Гўзал Оқибатни тасдиқ этса,
92:7. Биз уни қулайликка муяссар айлаймиз.
92:8. Ким бахиллик қилса, бойликка ружуъ қўйса,
92:9. Гўзал Оқибатни ёлғон санаса,
92:10. Ўзимиз уни қийинликка муяссар айлаймиз,
92:11. Охирги қулашида, моли унга асқотмайди.
92:12. Тўғри Йўлга йўллаш, бу Бизнинг қўлимизда.
92:13. Охират ҳам, Дунё ҳам, Бизнинг қўлимизда.
92:14. Сизни Қиздирилган Оташдан огоҳ этдим. (70:15)
92:15. Унга энг бадбахтлар киради,
92:16. Улар ёлғон санаган ва юз ўгирганлар.
92:17. Тақвода устун бўлганлар ундан узоқ қилинади,
92:18. Улар покланиш учун молидан берган,
92:19. Ҳеч кимдан эваз умид қилмасдан,
92:20. Балки барча эваздан Олийроқ – Аллоҳнинг Юзи учун берганлар.
92:21. Тез кунда улар рози бўлади/бунга эришади.
