Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
95:1. Анжир ва Зайтун.
95:2. Синайн Тоғи.
95:3. Мана шу омонлик шаҳри.
95:4. Инсонни энг яхши шаклда яратдик,
95:5. Охирида тубанларнинг тубанига қайтардик,
95:6. фақат имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар бундан мустасно, уларга беминнат/ўз амали билан эришган ажр-мукофотлар бор.
95:7. Шундан кейин ҳам Динни/ўзаро ҳаққларнинг ўталишини инкор этасанми?
95:8. Аллоҳ ҳукм эгалари устидан Ҳукм Қилгувчи эмасми?
