Kemal Yoldash

One with God is Majority


96

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

96:1. Қироат* қил! Яратган Раббинг номи билан,
(Қироат – парчаларни жамлаш ва янги бутунни вужудга келтириш жараёни)

96:2. Инсонни Алақдан яратган. (Алақ – заифлик рамзи. Бир тарафдан инсон заиф яралган, бошқа тарафдан Яратувчи унинг заифлигига ташлаб қўймаган, балки унинг тарбияси билан машғул бўлган)

96:3. Қироат қил! Сенинг Раббинг яна-да кўпроқ мукаррам айлади –

96:4. Қалам ила ўргатди,

96:5. Инсонга билмаганини билдирди.

96:6. Аммо йўқ! Инсон ҳаддидан ошади/Туғёнга ботади;

96:7. бой бўлиш ҳирси боис,

96:8. Ҳолбуки, қайтиш ёлғиз сенинг Раббингга.

96:9-10. Қул Салот қилганида/Тўғри Йўлни кўрсатганида, унга тўсқинлик қилган кимсани кўрдингми?

96:11. Кўрдингми, агар у Тўғри Йўлда бўлса?

96:12. Ёки тақвога буюрса?

96:13. Кўрдингми, агар ёлғон санаб, юз ўгирса?

96:14. Аллоҳ кўриб турганини билмасмиди?

96:15. Йўқ ундай эмас! Агар тўхтамаса, пешонасидан судраймиз!

96:16. Ёлғончи, Хатокор Пешона!

96:17. Қани тарафдорини чорласин.

96:18. Биз ҳам чорлаймиз Забонийларни. (*Куч эгаси Забунлар – мазлумлар ва маҳрумлар)

96:19. Йўқ! Унга бўйсунма, бўйруққа тўлиқ таслим бўл ва яқинлаш/яқинлаштир!