Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
98:1. Аҳли Китобдан бўлган кофирлар ва Мушриклар, ўзларига очиқ баёнлар келмай ташлаб қўйилмас эди.
98:2. Аллоҳ юборган Расул пок/покловчи саҳифаларни тиловат қилиб беради,
98:3. Уларда ўзгармас илоҳий китоблар/қонунлар бор.
98:4. Китоб берилганлар ўзларига очиқ далиллар келгандан кейингина парчаланди/тафриқага тушди.
98:5. Уларга буюрилгани – Аллоҳга қуллик/хизмат қилиш, динни ёлғиз Унга холис қилиш, Ҳаниф бўлган ҳолда/инсонлар ижод этган динларни рад этиб; яъни Салотни қоим қилиш, Закотни адо этиш эди, ўзгармас қонуниятлар дини ана шудир.
98:6. Аҳли Китобдан кофир бўлганлар ҳамда Мушриклар абадий жаҳаннам оташида, ана ўшалар чиқарилганларнинг ёмонроғи.
98:7. Иймон келтирган ва солиҳ амал қилганлар эса чиқарилганларнинг яхшироғи.
98:8. Рабби ҳузурида уларнинг эвази-мукофоти – остидан анҳорлар оққан Адн боғлари, у ерда абадий қоладилар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлди. Ана шу эваз – Раббини ҳурмат қилганлар учун.
