Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
99:1. Қачонки Ер ўз силкиниши билан силкинганида,
99:2. Қачонки Ер ўз оғирликларини чиқарганда,
99:3. Қачонки Инсон: “Унга нима бўляпти?” деганида,
99:4. У Кунда у/Ер ўз хабарларини айтади,
99:5. Рабби унга ваҳй қилгани боис.
99:6. у Кунда одамлар, ўз қилмишлари кўрсатилиши учун турли гуруҳлар ҳолида отилиб чиқади.
99:7. Кимки заррача яхшилик қилган бўлса ҳам, уни кўради.
99:8. Кимки заррача ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўради.
