1:1. Раҳмон/яратиб ризқ берган ва Раҳим/ўргатиб тарбиялаган Аллоҳнинг исми билан (96:1-5)
1:2. Оламларнинг Рабби* Аллоҳга ҳамд бўлсин, (96:3)
1:3. Раҳмон/Оламларни яратиб ризқ берган; Раҳим/одамзотнинг билмаганини ўргатиб тарбиялаган, (96:4-5)
1:4. Дин Кунининг/илоҳий ҳукмлар устивор бўлган даврнинг Ҳукмдори/Эгаси. (96:6-8)
1:5. Ёлғиз Сенга қуллик/хизмат қиламиз (96:9)
Ёлғиз Сендан мадад сўраймиз* – (96:10)
1:6. Тўғри Йўлни ўргат бизларга – (96:11)
1:7. Сен Неъмат берганларнинг* Йўлини (96:12),
Ғазабга учраганларнинг эмас, Адашганларнинг ҳам эмас (96:13).
*РАББ – Эгалик қилувчи, етиштирувчи, ўргатиб тарбия этувчи, уларни қаровсиз ташлаб қўймайдиган, барча қулларига паноҳ берувчи – 19:65; 26:24; 37:5; 38:66; 44:7; 45:36
*ҲАМД – У барча борлиқнинг яратувчиси ва қонуниятини ўрнатувчииси. Буни энг мукаммал сифат даражасига етказгани учун энг олий мадҳ ва мақтовга лойиқ. 3:189-190, 9:112, 35:27-28.
*ДИН КУНИ – Қиёмат куни = Дунёда Аллоҳнинг яратган ва ўргатган қонунларига риоя қилинган давр, Охиратда Аллоҳнинг яратган ва ўргатган қонунлари. ДИН = илоҳий қонунларга асосланган ҳаёт тизими.
*ҚУЛЛИК/ХИЗМАТ – стандарт талқинлардаги ритуал бадан ҳаракатлари ёки нақорат такрорлардан фарқли ўлароқ Қуръондаги қуллик-Ибодат мафҳуми – бирор тўлов эвазига хизмат қилиш маъносига кўпроқ мувофиқ келади. Бу сурадаги контекстга кўра – яратилган моддий борлиқдаги илоҳий қонунларга мувофиқ ҳаётий фаолият.
*МАДАД СЎРАШ – истиъонат эса, айни контекстга кўра – ўргатилган илоҳий таълимотлар билан боғлиқ. Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига тўғри қуллик/хизмат қандай бўлишини – Тўғри Йўлни – ёлғиз Аллоҳ ўргата олади. Зеро кейинги оятда сўралаётган мадад айнан Тўғри Йўлни ўргатиш билан боғлиқ эканини кўрамиз.
Ушбу оятда Аллоҳнинг Раҳмон ва Раҳим исмларига муминнинг реакцияси, ушбу исмларига мувофиқ қуллиги билдирилган; шу боис, бу оятни «Муминнинг Аллоҳга Аҳди» дейиш мумкин, зеро кейинги суралардан бошлаб, ушбу икки Аҳд доимо эслатилади ҳамда уларга риоя қилиш «Салотни қоим қилиш» дейилади.
*Сўнгги оятда эса Салотни қоим қилиш/қилмаслик ўлчовига кўра, ўтмиш ва келажакдаги барча инсоният икки тоифага тасниф этилади:
- Аллоҳ неъмат берганлар – ҳақни билган ва қабул қилганлар; ёлғиз Аллоҳга қуллик қилганлар ва ёлғиз Ундан мадад истаганлар.
- Ғазабга йўлиққанлар – ҳақни билиб қабул этмаганлар, Адашганлар – ҳақни билмаган аммо инкор этганлар, олдинги тоифанинг бошқарувидаги, бўйсунган тоифа
