Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
2:1. АЛИФ ЛОМ МИМ
2:2. Ўша КИТОБ/Қонуният – унда шубҳа йўқки – Тақво қилувчилар учун Тўғри Йўлни кўрсатишдир.
2:3. Улар Ғайбга/Кўзга кўринмаган ҳақиқатларга /илоҳий ваъдаларга ишонадилар, ва Салотни қоим қиладилар/Кўрсатилган Йўлга эргашадилар, ва Биз берган ризқдан Инфоқ этадилар.
2:4. Улар сенга нозил қилинганга ишонадилар ва сендан олдин нозил қилинганга ишонадилар ҳамда Охиратга/Қиёмат Кунидаги ҳисоб-китоб ва мукофот/жазога қатъий ишонадилар.
2:5. Ана ўшалар Раббининг кўрсатган Тўғри Йўлида, ана ўшалар Нажот топадилар/муродига етадилар.
2:6. Кофир бўлганлар эса, огоҳ этсанг ҳам огоҳ этмасанг ҳам, барибир имон келтирмайди.
2:7. Аллоҳ уларнинг қалбини муҳрлаб қўйган, уларнинг қулоқлари ва кўзларини парда қоплаган. Улар учун Улуғ Азоб бор.
2:8. Бу одамлар орасида шундайлари бор, ўзлари имон келтирмаган, аммо “Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирдик”, дейишади.
2:9. Улар Аллоҳни ва имон келтирганларни алдамоқчилар. Бироқ ўзларидан/бир-бирларидан бошқани алдай олмайди, лекин буни сезишмайди.
2:10. Уларнинг қалбларида мараз/касаллик бор, Аллоҳ маразларини орттиради. Ёлғонлари боис уларга Аламли Азоб бор.
2:11. Қачонки уларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманг!” дейилса, “Биз фақат ислоҳ қиламиз!” дейишади.
2:12. Билиб қўйинг, улар ўзлари Бузғунчилар, бироқ буни сезишмайди.
2:13. Қачонки уларга: “Мана бу кишилар каби иймон келтиринг!”, дейилса, улар дейишади: “Мана шу нодонлар каби иймон келтирайликми?” Билиб қўйинг, улар ўзлари Нодонлар, бироқ буни билишмайди.
2:14. Қачонки имон келтирганларга йўлиққанида, улар дейишади: “Биз иймон келтирганмиз”. Қачонки, Шайтонлари/йўлдан оздирувчилари билан холий қолганларида, дейишади: “Биз аслида сиз биланмиз, биз фақат устларидан кулаяпмиз”.
2:15. Аллоҳ уларнинг устидан кулади – уларни ўз Туғёнида/ўша ҳаддан ошишида, адашиб-улоқишида қўйиб беради.
2:16. Ана ўшалар, Тўғри Йўл ўрнига Адашувни сотиб олганлар. Бу тижоратлари фойда бермади, улар Тўғри Йўлга юрганлар бўлмади.
2:17. Улар бамисоли ОЛОВ ёққан одам каби. Ёққан олови эндигина атрофини ёритганида, Аллоҳ уни ўчиради, улар қоронғуда қолади, ҳеч нарса кўрмайди.
2:18. Улар кар, соқов, кўр, шу боис қайта олмайдилар.
2:19. Ёки бамисоли самодан ёмғир ёғиб, қоронғу босиб, момақалдироқ ва чақмоқ чаққанида, яшиндан қочиб, бармоқларини қулоқларига тиққан ва ўлимдан сақланмоқчи бўлган кимса каби. Аллоҳ бундай кофирларни ўраб/ихота қилиб олади.
2:20. Чақмоқ уларнинг кўзини олиб қўяй дейди. Ёришган пайтда юриб олишади, қоронғи бўлганда, тўхташади. Аллоҳ истаганда, уларнинг кўз-қулоқларини олиб қўйган бўларди. Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини қўйган.
2:21. Эй одамлар! Яратган Раббингизга қуллик/хизмат қилинг! У сизни ҳам, сиздан олдингиларни ҳам яратган, Токи Тақво эгалари бўласиз,
2:22. сизга Ерни текис қилиб ёйган, Самони баланд қилиб кўтарган; Самодан сув ёғдириб, сизга ризқ қилиб хосиллар чиқарган. Шуларни билиб туриб, ўзгаларни Аллоҳга тенг қилиб олманг.
2:23. Агар қулимизга нозил қилганимиздан шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш биргина сура келтиринг, ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар шубҳангиз рост бўлса.
2:24. Агар келтира олмасангиз, асло келтира олмассиз ҳам, у ҳолда ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган ўша Оловдан эҳтиёт бўлинг/тақво қилинг, у кофирлар учун тайёрлаб қўйилган.
2:25. Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларга мужда бўлсинки, уларга остидан анҳорлар оққан боғ-роғлар бор. Ҳар гал унинг мевасидан баҳраманд бўлганларида, “Бу бизга олдинроқ ҳам берилган ризқлар”, дейишади. Уларга ўхшашлари хам берилади. Уларга у ерда бу ризқнинг покиза турлари бор; улар у ерда доимий қоладилар.
2:26*. Албатта, Аллоҳ бирор қисмий мисолни ёки ундан яхшироғини мисол келтиришдан ҳаё қилмайди. Имон келтирганлар буни Раббидан ҳаққ эканини биладилар. Кофир бўлганлар эса дейдиларки: “Аллоҳ бу мисол билан нимани ирода қилган?” Бу билан кўпларни адаштиради, кўпларни Тўғри Йўлга йўллайди. Бу билан фақат Фосиқларни/йўлдан озганларни адаштиради, (оятда – БАЪУЗА – умумдан озроқ қисмий мисол, ФАВҚА – уст бўлган, яхшироқ бўлган; яъни ўтган китоблардан келтирилган оятларнинг мисли ёки яхшироғи – 2:106)
2:27. улар Аллоҳ билан Аҳд* боғлагандан кейин бузадиган, Аллоҳнинг боғлашга буюрганини узадиган, Ер юзида бузғунчилик қиладиганлар. Зиён кўрувчилар/бой берувчилар ана ўшалар. (Аллоҳ билан боғланган Аҳд ва уни бузиш – 2:63,83)
2:28. Сиз ўлик эканингизда, У сизга ҳаёт берди, сўнг яна ўлим беради, сўнг тирилтиради, сўнг Унга қайтариласиз. Яна қандай қилиб Аллоҳга кофир бўласиз?
2:29. Ер юзидаги борлиқни сиз учун/сизнинг эҳтиёжингизга мослаб яратган Унинг Ўзидир. Сўнгра Самога йўналди, уни ҳам Етти Само қилди, У барча нарсани билгувчи.
2:30. Эсла, Раббинг Малакларга/илм ва куч эгаларига деди: “Мен ер юзида Халифа* қиламан”. Улар дедилар: “Ер юзида бузғунчилик қиладиган ва қонлар тўкадиганними? Биз Сени ҳамд ва тасбиҳ ила тақдис* этамиз”. У деди: “Сиз билмаганни ёлғиз Мен биламан”. (*Халифа – Илм ва Амр берилган; бирининг ортидан бошқаси келадиган – Расул ва Набийлар ҳамда уларнинг умматлари)
2:31. Одамга барча Исмларни билдирди, сўнг уларни Малакларга рўбарў қилди ва деди: “Агар содиқ* бўлсангиз, ана шу исмларни хабар беринг Менга”. (*Ҳамд ила тасбиҳ ва тақдис учун Аллоҳни етарлича танишларида содиқ бўлсалар)
2:32. Улар дедилар: “Сен Пок ва Олийсан! Сен бизга билдирган илмдан бошқа илм йўқ бизда. Илм ва Ҳикмат эгаси ёлғиз Сенсан”.
2:33. У деди: “Эй Одам, уларга ана шу исмларни хабар бер”. Уларга исмларни хабар берганида, У деди: “Осмонлару-Ернинг ғайби Менга маълум, ва сизнинг яширину-ошкор нимангиз бор, барчасини Мен биламан демаганмидим?!”
2:34. Эсланг, Биз Малакларга дедик: “Одамга сажда қилинг/тўлиқ бўйсунинг!” Барчаси сажда қилди/тўлиқ бўйсунди, фақат Иблис бўйин товлади, кибр қилди ва кофирлардан бўлди.
2:35. Дедик: “Эй Одам, сен ва ҳамроҳинг Жаннатни маскан тутинг. Унда истаганингиздан енг, мана бу шажарага яқинлашманг, акс ҳолда золимлардан бўласиз/бошқалар ҳаққига ноҳақлик қилган бўласиз”.
2:36. Шайтон/йўлдан оздирувчи уларни тойдирди ва жаннатий ҳолатларидан чиқарди. Биз дедик: “Тарқалинг, бир-бирингизга душмансиз, сизга Ер юзи бир муддатгача яшаш ва фойдаланиш жойидир”.
2:37. Одам ўз Раббидан Сўзлар олди, У ҳам унга қайтди/унинг тавбасини қабул этди. Зеро У Таввоб Раҳим /тавбаларни қабул қилувчи, бандасига қайтувчи ва раҳмдил.
2:38. Биз дедик: “Барчангиз тарқалинг ундан! Мендан сизга Тўғри Йўл келади. Ким Менинг Тўғри Йўлимга эргашса, уларга хавф-хатар йўқ ва улар маҳзун бўлмайдилар”.
2:39. Бизнинг оятларимизга кофир бўлганлар ва уларни ёлғон санаганлар эса, Олов аҳлидир, унда доимий қоладилар.
2:40. Эй Исроил ўғиллари! Сизга берган неъматимни ёдда тутинг; Мен сизга берган Аҳдимга вафо қилар эканман, сиз ҳам Менга берган Аҳдингизга вафо қилинг ва ёлғиз Мендан қўрқинг.
2:41. Сиздаги Китобни тасдиқлаб нозил қилганимга ишониб тасдиқ этинг. Унга кофир бўлганларнинг аввали/боши бўлманг. Менинг оятларимни оз эвазга сотманг, ёлғиз Менга тақво қилинг.
2:42. Ҳақни Ботил билан ўраманг ва билиб туриб ушбу Ҳақни беркитманг.
2:43. Салотни қоим қилинг/Кўрсатил Йўлга эргашинг, Закотни адо этинг/Қайтариқлардан қайтинг ва Рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ қилинг/бўйин эгганлар билан бирга бўйин эгинг.
2:44. Наҳотки Китобни тиловат қилиб, одамларга яхшиликни буюрасиз-у, ўз ичингизда буюрмайсиз/ўзингизни тарк этасиз? Ҳеч ақл ишлатмайсизми?!
2:45. Сабр ва Салот/Буюрилган Йўлга эргашиш билан мадад истанг. Бу ҳақиқатан қийин, фақат хушуъ эгалари мустасно.
2:46. Улар Раббига рўбарў бўлишларига ҳамда Унга қайтишларига аниқ ишонадилар.
2:47. Эй Исроил ўғиллари, Сизга берган неъматимни ҳамда сизни оламлардан/бошқа қавмлардан фазилатли қилганимни ёдда тутинг/уларга берилмаган неъматимни сизга берганимни ёдда тутинг!
2:48. Бир жон бошқаси учун ҳеч нарса ўтай олмайдиган; ундан шафоат қабул қилинмайдиган; ундан бадал олинмайдиган, ва уларга ёрдам қилинмайдиган Кундан тақво қилинг/эҳтиёт бўлинг.
2:49. Эсланг, сизга ёмон азоблар бераётган Фиръавн хонадонидан нажот бердик. У ўғилларингизни забҳ этиб/қаршилигини синдириб, аёлларингизни ҳаётда қолдираётган/уятли ҳолатга солаётган эди, ва бунда Раббингиздан улуғ синов бор эди.
2:50. Эсланг, сиз билан денгизни айирдик, сизни халос этдик, кўз олдингизда Фиръавн хонадонини ғарқ қилдик.
2:51. Эсланг, Мусо билан қирқ кечага ваъдалашдик, сиз эса ундан кейин жабр-зулм қилиб, олтинни/бузоқни илоҳ тутдингиз.
2:52. Сўнгра шукур қилишингиз учун сизни афв этдик.
2:53. Эсланг, Тўғри Йўлга юришингиз учун Мусога Китобни/Қонунни ва Фурқонни/ҳақ ва ботилни ажратишни бердик.
2:54. Эсланг, Мусо қавмига деди: “Эй қавмим, сиз олтинни/бузоқни илоҳ тутиб, ўзингизга жабр-зулм қилдингиз. Сизни халос қилган Зотга тавба қилиб қайтинг! Ўзингизни ўлдиринг – Раббингиз наздида ана шу сизга яхшироқ”. У сизга қайтди/тавбангизни қабул қилди. Зеро У Таввоб Раҳим /тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмдил.
2:55. Эсланг, сиз Мусога дедингиз: “Эй Мусо, Аллоҳни очиқ кўрмасдан, сенга ҳеч қачон ишонмаймиз!”, шу боис кўз ўнгингизда сизни яшин урди.
2:56. Сўнгра ўлимингиздан кейин, шукр қилишингиз учун ҳаётга қайтардик сизни,
2:57. Ва устингиздан булутни соя солдириб қўйдик, сизга Манна ва Салво* туширдик. Аллоҳ берган покиза ризқлардан енг. Улар бизга жабр қилолмасди, балки ўз-ўзларига жабр/зулм қилувчи эдилар. (*Манна ва Салво = қавмнинг барча аъзоларига тенг етадиган Аллоҳнинг ризқи).
2:58. Эсланг, Биз сизга дедик: “Мана шу шаҳарга киринг ва хоҳлаган жойидан енг, ва эшикдан сажда қилган/тўлиқ бўйсунган ҳолда киринг. “Ҳитта”/бизни авф айла!” денг, Биз хатоларингизни кечирамиз; яхшилик қилгувчиларга эса яна-да зиёда қилиб берамиз”.
2:59. Аммо ичингиздаги золимлар, ўзларига айтилган сўзни зулм ила бошқа сўзга ўзгартирди. Биз бундай золимларга фосиқлиги/йўлдан озгани учун устларидан Рижз/Азоб туширдик.
2:60. Эсланг, Мусо ўз қавми учун сув истаганида, “Асоинг-ла тошни қўзғат!” дедик, ундан ўн икки айн/чашма отилиб чиқди, ҳар қабила ўз суғориш ўрнини билиб олди. “Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинг. Ер юзида бузғунчилик ёйманг!”
2:61. Эсланг, Мусога дедингиз: “Эй Мусо, биз бир хил егуликка сабримиз етмаяпти. Раббингга дуо қил-да, бизга ердан чиққан сабзавот: бодринг, саримсоқ, мош, пиёз берсин”. У деди: “Наҳотки бир хайр ўрнига бир пастни истайсиз? Мисрга/шаҳарга боринг, сўраганингизни топасиз”. Шу боис уларга зиллат/хорлик ва қашшоқлик тамғаси урилди. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар, зеро улар Аллоҳнинг оятларини инкор этгандилар, ва Набийларни ноҳақ ўлдирган эдилар. Исёнлари ва ҳаддан ошганлари боис улар шунга лойиқ кўрилди.
2:62. Имон келтирганлар: яҳудийлар, насоролар ва собиийлар, Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларга Рабби ҳузурида ажр-мукофотлар бор. Уларга хавф-хатар йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар (2:38).
2:63. Эсланг, устингизга Турни кўтардик, ва сиздан Аҳд олдик: “Бизнинг берганимизни маҳкам тутинг, ва тақво эгалари бўлиш учун ундагиларни мудом ёдда тутинг”.
2:64. Бундан кейин яна юз ўгирдингиз. Сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, зиёнда қолиб кетардингиз,
2:65. Орангиздан Сабт* кунида ҳаддидан ошганларни билардингиз, Биз уларга дедик: “Қувилган, хор маймунлар бўлинг”. (Қавмнинг моддий ва маънавий ҳаётини ислоҳ этиш учун, ҳафтада бир кунни айириб, Салот – илоҳий Китобни/Қонунларни ўрганиш/ўргатиш ҳамда Инфоқ – эҳтиёждан ортганини муҳтожларга бериш, ва бу кун дунёвий ишларни тўхтатиш амр қилинган эди (4:154, 16:124). Улар бунга риоя этишдан безидилар (Ҳут – безиш, 7:163-167). Бундай давомли интизомсизлик инсондан кўра маймунга кўпроқ хос (4:47, 4:154, 5:60)
2:66. Буни ўтмиш ва келажак насллар учун ибрат, тақво эгалари учун ўгит/эслатма қилдик.
2:67. Эсланг, Мусо қавмига деди: “Аллоҳ сизга буюради: молни забҳ қилинг/сўйинг/мол-мулк ҳирсидан воз кечинг”. Улар дедилар: “Бизни мазах қиляпсанми?” У деди: “Ундай жоҳиллардан бўлишдан Аллоҳга сиғинаман”.
2:68. Улар дедилар: “Раббингга дуо қил-чи, қанақа мол экан, очиқласин бизга”. У деди: “У демоқдаки, қари ҳам, ёш ҳам эмас, икковининг ўртасидаги мол. Сизга келган буйруқни бажаринг”.
2:69. Улар дедилар: “Раббингга дуо қил-чи, молнинг ранги қанақа экан, очиқласин бизга”. У деди: “У демоқдаки, ранги сап-сариқ, кўрган кўз қувонадиган”.
2:70. Улар дедилар: “У мол бошқа молларга ўхшаб қоляпти. Раббингга дуо қил-чи, у мол қанақа экан, очиқласин бизга, шунда тўғри йўлини топамиз, иншоаллоҳ”.
2:71. У деди: “У демоқдаки, бу минилмаган, ер ҳайдашда, экин суғоришда ишлатилмаган, айби-кемтиги йўқ, ола ранги йўқ мол”. Улар дедилар: “Мана энди ҳақиқатни келтирдинг”. Ана шундан кейин уни забҳ қилдилар, оз қолса, қилмасдилар.
2:72. Эсланг, бир тирик жонни ҳалокатга олиб бориб, масъулиятдан ўзингизни олиб қочардингиз. Аллоҳ сизнинг яширганингизни барибир чиқаради.
2:73. Биз дедик: “Бас, унинг баъзисини узатинг*”. Ана шундай, Аллоҳ ўликларни ҳаётга қайтаради/мусибатлардан нажот беради, ҳамда ақл ишлатишингиз учун Ўз оятларини/ишоратларини кўрсатади. (*Мол-мулкдан бир қисмини ўша ҳалокат ёқасидаги муҳтожларга йўналтиринг).
2:74. Кейин қалбингиз тошдек ёки тошдан-да баттар қотди. Баъзи тошлар бор, ундан анҳорлар отилиб чиқади, баъзилари бор, ёрилиб сув чиқади, баъзилари бор, Аллоҳдан қўрқиб қулайди. Аллоҳ сизнинг амалларингдан ғофил/бехабар эмас.
2:75. Наҳотки, улар сизга ишонади деб умид қилсангиз? Улардан бир гуруҳ бор, Аллоҳнинг каломини эшитиб, уни тўлиқ англаб етганидан кейин, уни таҳриф этади/ундаги маъноларни буради, ва буни билиб туриб қилади.
2:76. Қачонки иймон келтирганларни учратсалар, “Биз иймон келтирганмиз”, дейишади. Қачонки ўзаро холий қолсалар дейдиларки: “Аллоҳ сизга очган илмларни уларга ҳам айтиб бераяпсиз, Раббингиз ҳузурида сизга қарши ҳужжат қилишлари учунми? Ақлингиз ишламайдими?”
2:77. Ахир уларнинг яширганию-ошкор қилгани Аллоҳга маълум эканини билишмайдими?
2:78. Улар орасида Уммийлар бор – Китобни/Қонунни билишмайди, фақат ўз орзулари/маъносини билмай ўқишлари бор холос, улар фақат гумон қиладилар.
2:79. Ўз қўллари билан Китоб/Қонун ёзиб, кейин уни оз эвазга сотиш учун, “Бу Аллоҳнинг ҳузуридан”, дегувчиларга вайл бўлсин! Улар ўз қўллари билан ёзганига вайл бўлсин! Олган даромадларига вайл бўлсин!
2:80. Улар дедилар: “Бизга Олов тегмайди, фақат саноқли кунларгина тегади”. Сен айт: “Аллоҳдан аҳд олганмисиз? Аллоҳ аҳдига асло хилоф қилмайди. Ёки Аллоҳ номидан ўзингиз билмаган нарсаларни гапиряпсизми?”
2:81. Аксинча! Ёмонликни касб қилиб олган ва гуноҳларга ғарқ бўлганлар, ана ўшалар Олов аҳли, унда абадий қоладилар.
2:82. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар, ана ўшалар Жаннат эгалари, унда абадий қоладилар.
2:83. Эсланг, Биз Исроил ўғилларидан Аҳд олдик: Аллоҳдан ўзгага қуллик/хизмат қилмайсиз, ота-онага, яқинларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гапирасиз. Салотни қоим қиласиз/ушбу Аҳдга мудом риоя қиласиз, Закотни адо этасиз/уни бузмасдан покиза сақлайсиз. Сўнгра, сиздаги озчилик мустасно, ортингизга юз буриб кетдингиз.
2:84. Эсланг, сиздан Аҳд олдик: бир-бирингизнинг қонини тўкмайсиз ва диёрларидан чиқармайсиз. Ўшанда гувоҳлик бериб, иқрор бўлгансиз.
2:85. Кейин эса сизлар мана ўз-ўзингизни ўлдираяпсиз, ўзингиздан бир тоифани диёридан чиқараяпсиз, ҳолбуки, уларни чиқариш сизга ҳаром қилинган эди. Уларга қарши гуноҳ ва душманликда бирлашаяпсиз; сизга асир тушсалар, улардан фидя/тўлов истайсиз. Наҳотки Китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасиз?! Cиздан кимки бундай қилса, унинг жазоси – бу дунёда хорлик, Қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилади. Аллоҳ қилмишларингиздан ғофил/бехабар эмас.
2:86. Охират ўрнига дунё ҳаётини сотиб олганлар ана ўшалар, улардан азоб енгиллатилмайди ва уларга ёрдам ҳам берилмайди.
2:87. Мусога Китобни бердик, ва ортидан Расуллар юбориб турдик, Марям ўғли Ийсога очиқ баён этилган оятлар/далиллар бердик, уни Руҳул-Қудус* билан қўлладик. Ҳар гал Расул келтиргани нафсингизга ёқмаса, кибр қилмадингизми – баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини қатл этдингиз-ку?! (*Руҳул-Қудус – Китобнинг/Қонуннинг ахлоқий ва маънавий жиҳатларини англатувчи таълимот, ундаги буйруқ ва қайтариқларнинг моҳиятини жонли мисоллар билан тушунтирувчи даъват услуби – 26:193).
2:88. Улар дедилар: “Қалбларимиз қулф*”. Йўқ, ундай эмас, балки куфрлари туфайли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Шу боис, ўта оз ишонадилар. (*Қулф – Китоб/Қонун илми тўла бизда жамланган, янги даъват ва таълимотга эҳтиёж ва зарурат йўқ).
2:89. Олдинроқ улар кофирлар устидан фатҳ/ғалаба сўраган эдилар, энди эса, Аллоҳ ҳузуридан улардагини тасдиқлаб бир Китоб/Қонун келганида, улар уни таниб, унга кофир бўлдилар. Бундай кофирларга Аллоҳнинг лаънати бор.
2:90. Аллоҳ ўз қуллари орасидан истаганига Ўз фазлидан ваҳй қилганини кўролмай, Аллоҳнинг нозил қилганига кофир бўлиш учун, ўзларини сотган нарсалари қанчалар ёмон! Ғазаб устига ғазабга лойиқ бўлдилар. Бундай кофирларга/ҳақни яширувчиларга Хорловчи Азоб бор.
2:91. Қачонки уларга дейилса: “Аллоҳ нозил қилганини ишониб тасдиқланг”, улар дедилар: “Биз фақат ўзимизга нозил бўлганига ишонамиз”. Ундан кейинги нозил бўлгани, агарчи ўзларидагини тасдиқ этиб турса ҳам, унга кофир бўлишади/уни инкор этишади. Сен айт: “Агар ишонган бўлсангиз, нега илгари Аллоҳнинг Набийларини қатл этаётган эдингиз?!”
2:92. Сизга Мусо очиқ баён этилган оятлар/далиллар келтирган эди. Сиз эса ундан кейин, золимлик қилиб, олтинни/бузоқни илоҳ тутдингиз!
2:93. Эсланг, устингизга Турни кўтариб/энг устунларингизни Турга чиқариб, сиздан Аҳд олдик: “Сизга берганимизни маҳкам тутинг ва тингланг”. Улар дедилар: “Тингладик ва осий бўлдик”, куфрлари туфайли қалбларига олтин/бузоқ ҳирси сингиб бўлганди. Сен айт: “Иймонингиз қандай ҳам ёмон нарсаларга буюради, агар умуман имонингиз бўлса!”
2:94. Сен айт: “Агар Аллоҳ ҳузурида Охират диёри ҳеч кимга эмас, фақат сизга аталган бўлса, ўлишни орзу қилинг-чи, рост бўлса!”
2:95. Улар ҳеч қачон ўлимни орзу қилолмайди, сабаби – ўз қўллари билан тақдим этганлари/қилмишлари. Аллоҳ бундай золимларни жуда яхши билади.
2:96. Улар ҳаёти-дунёга ҳатто мушриклардан-да кўпроқ ҳирс қўйган эканини топасан. Улардан бири минг йил умр кўришни орзу қилади. Аллоҳ уларнинг қилмишларини кўриб туради, узоқ умр кўриш асло азобдан халос этмайди.
2:97. Айт: “Кимки Жибрилга душманлик қилса, бунга сабаб – Уни/Китобни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни ила нозил этгани, олдинги китобларни тасдиқловчи ва унга ишонганларга Тўғри Йўлни ўргатувчи ва мужда ўлароқ нозил этганидир”.
2:98*. Кимки Аллоҳга, унинг Малакларига ва Расулларига, яъни Жибрилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ бундай кофирларнинг душманидир”. (*Жибрил – Аллоҳнинг инсон ҳаётига мудохаласи, бу контекстда Қуръонни нозил қилиши; Микоил – раис, хомий маъносида, Қуръонни келтирган шахс – Муҳаммад алайҳис-салом)
2:99. Сенга сўз билан очиқ баён этилган оятлар нозил қилдик, уларга фақат фосиқлар/йўлдан озганлар кофир бўлади/инкор этади.
2:100. Наҳотки, ҳар гал Аҳд берсалар, бир гуруҳи уни бузаверади?! Уларнинг кўплари имон келтирмайди.
2:101. Қачонки, Аллоҳ ҳузуридан уларга ўзларидаги Китобни тасдиқлаб Расул келганида, Китоб берилганлар орасидаги тоифа, Аллоҳнинг Китобини ҳеч билмагандек ортларига улоқтирди.
2:102. Улар шайтонлар/йўлдан оздирувчиларнинг Сулаймон ҳукмига қарши уқтирганларига эргашдилар. Сулаймон кофир бўлмаган, аксинча Шайтонлар/йўлдан оздирувчилар кофирлар эди, улар одамларга сеҳрни ўргатар эди/йўқни бордай кўрсатар эди, яъни Бобилда икки Малак орқали ўргатилган Хорут ва Морут* таълимотига эргашдилар. Улар иккиси “Биз фақат фитнамиз, сен кофир бўлма” демай туриб, ҳеч кимга ўргатишмасди. У иккисидан улар фақат эр-хотин орасини айирувчи нарсаларни ўрганишарди. Уларнинг сеҳрлари Аллоҳнинг изнисиз/ Аллоҳ қўйган қонунлари ташқарисида, ҳеч кимга зарар беролмайди. Улар фойдасиз, балки зарарли нарсаларни ўрганишарди. Улар аниқ билардики, уни сотиб олганларга Охиратда бирор насиба йўқ. Сотилган эвазлари нақадар ёмон, қанийди шуни билсалар! (Ҳорут ва Морут – зардуштийлик эътиқодида ХУРДОД мукаммаллик, АМРДОД эса абадиятни англатувчи теологик концепциялар. Шайтоннинг ёлғон қасамлар ичиб, Одамни жаннатдан чиқарган икки ваъдаси – Абадият дарахти ва битмас-туганмас Мулк – 20:120)
2:103. Агар ишониб, тақво қилганларида/ бундан тийилганларида, Аллоҳ ҳузуридаги эваз яхшироқ эканини билсалар эди.
2:104*. Эй имон келтирганлар! “Бизга чўпон бўл!” деманг, “Бизга нозир бўл!” денг ва қулоқ солинг. Кофирларга/инкорчиларга Аламли Азоб бор. (*Тилни буриш билан “Роъина!” калимаси иброний тилида камситувчи маънога – “Бизга чўпон бўл!”, “Эй ғурурланган кимса!” каби маънолар олиши мумкин. Баъзи душманлар Расулга бу каби ҳақоратли хитоблар қилишган (4:46). Қуръон бизга тўғри сўзларни ишлатишга буюради (33:70). Оят давомидаги “Бизга нозир бўл!” амри билан Расулнинг диндаги мавқеи билдирилади. Расулга эргашиш сурувнинг чўпонга/жамоанинг бир раҳбар шахс истагига/инсофига ўзини топшириши эмас, балки Аллоҳ нозил қилган ваҳйдаги йўл-йўл-йўриқларга онгли равишда эргашишдир (7:3), ва Расул/раҳбар шахс буни фақат назорат қилиши мумкин. Бунинг аксини қилувчи кофирлар, Аллоҳнинг нозил қилгани ёнида ўз ҳукмини динлаштира бошлайди ва оқибатда жамоани подалаштиришга олиб келади).
2:105. Аҳли Китоб орасидаги кофирлар ҳам, Мушриклар ҳам Раббингиздан сизга бирор хайр келишини хуш кўрмайди. Аллоҳ истаганини Ўз раҳматига хос қилади. Аллоҳ Улуғ Фазл Эгаси.
2:106. Биз бирор оятни нусха қилиб келтирсак ёки келтирмай қолдирсак, ундан яхшисини ёки ўхшашини келтирамиз. Билмасмидинг, Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг аниқ ўлчовини қўйган.
2:107. Осмонлару-Ернинг Мулки/Подшоҳлиги Аллоҳнинг эканини билмадингми; сиз учун Аллоҳдан ўзга валий/йўл кўрсатувчи ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқ.
2:108. Ёки сизга келган Расулдан ҳам, бир пайтлар Мусодан сўралгани каби сўрамоқчимисиз?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, Тўғри Йўлдан адашибди.
2:109. Аҳли Китобнинг кўпчилиги, уларга ҳақ очиқ-равшан бўлганидан кейин ҳам, ўз ичларидаги ҳасад сабабли, сизни имондан сўнг куфрга қайтаришни истайди. Аллоҳнинг буйруғи келгунича, кечиримли бўлинг ва уларга тенглашманг. Аллоҳ Ўзи барча нарсага қодир/ҳар бир нарсанинг ўлчовини қўйган.
2:110. Сиз Салотни қоим қилинг/Кўрсатилган Йўлга эргашинг, Закотни ато этинг/Қайтариқлардан тийилинг, ўзингиз учун тақдим этган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ амалларингизни кўриб туради.
2:111. Улар дедилар: “Жаннатга яҳуд ёки насородан бошқалар кирмайди”. Бу уларнинг орзулари холос. Сен айт: “Агар содиқ бўлсангиз, далилингизни келтиринг”.
2:112. Йўқ! Ким борлиғини Аллоҳга таслим этса, яхшилик қилувчи бўлса, унинг эвази-мукофоти Рабби ҳузурида. Уларга хавф-хатар йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар.
2:113. Китоб ўқиб туриб, Яҳудлар деди: “Насороларнинг далили яроқсиз”, Насоролар ҳам деди: “Яҳудларнинг далили яроқсиз”. Китобдан илмсиз жоҳиллар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтганди. Қиёмат куни Аллоҳнинг Ўзи улар орасидаги ихтилоф борасида ҳукм қилади.
2:114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг Исми зикр этилишини манъ этувчи ҳамда уларни бузишга ҳаракат қилувчи кимсалардан-да золимроғи борми? Улар у ерларга фақат қўрқув ила киришлари керак эди! Уларга дунёда Хорлик, Охиратда Улуғ Азоб бор.
2:115. Машриқу Мағриб Аллоҳнинг. Қай тарафга юзланманг, Аллоҳнинг юзи ўша ёқда. Албатта, Аллоҳ Восиъ Алим/кенг ризқ берувчи, билгувчи.
2:116. Дедиларки: “Аллоҳ фарзанд олди”. У бундан Пок ва Олийдир! Осмонлару-Ердаги барча борлиқ Унинг. Барчаси Унга бўйин эгади.
2:117. Осмонлару-Ерни йўқдан бор этган, бир ишни ирода этганида, унга: “Бўл!” дейди – бўлади.
2:118. Билмайдиган кимсалар дедилар: “Қанийди Аллоҳ бизга гапирса, ёки бизга ҳам бирор оят/ишора келса”. Улардан олдингилар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтишган эди – қалблари ўзаро ўхшаш. Биз қатъий имон эгаларига оятларни баён қилганмиз.
2:119. Биз сени Ҳақ ила – Хушхабар бергувчи ва Огоҳ этгувчи қилиб юбордик. Жаҳаннам аҳли ҳақида сен жавобгар эмассан.
2:120. Уларнинг миллатига/динларига эргашмасанг, на яҳуд на насоро сендан рози бўлмайди. Сен айт: “Албатта, Аллоҳ ўргатган йўл – ана ўша Тўғри Йўлдир”. Агар сенга келган ушбу илмдан кейин ҳам уларнинг ҳаволарига/истакларига эргашсанг, сенга Аллоҳдан ўзга на бир валий/йўл кўрсатувчи бор, на бир ёрдам берувчи.
2:121. Биз Китоб насиб этганлар уни ҳаққи ила тиловат қилади/унга ҳаққи ила эргашади, унга иймон келтирувчилар ана ўшалардир. Ким унга кофир бўлса/уни инкор этса, зиёнда қолувчилар/бой берувчилар ана ўшалар.
2:122. Эй Исроил ўғиллари, Сизга берган неъматимни ҳамда сизни оламлардан/бошқа қавмлардан фазилатли қилганимни ёдда тутинг/уларга берилмаган неъматимни сизга берганимни ёдда тутинг!
2:123. Бир жон бошқаси учун ҳеч нарса ўтай олмайдиган; ундан шафоат қабул қилинмайдиган; ундан бадал олинмайдиган, ва уларга ёрдам қилинмайдиган Кундан тақво қилинг/эҳтиёт бўлинг.
2:124. Эсланг, Иброҳимни Рабби калималар ила синовга тутди, уларни тамомлади ва деди: “Мен сени одамларга имом қиламан”. Иброҳим деди: “Зурриётимдан ҳам”. У деди: “Менинг Аҳдим Золимларга таллуқли эмас”.
2:125*. Эсланг, Биз Байтни одамлар учун ўзаро ҳақлар ўталадиган ва омонлик таъминланган макон қилдик. Иброҳимнинг мақомидан Мусалло/эргашиш намунаси олинг. Иброҳим ва Исмоилга шуни етказдик: “Тоифлар/Инсонларнинг моли-жонини ҳимоя қилувчилар, Акифлар/Бузғунчилик ва фасоднинг олдини олгувчилар ва Рукуъ-Сажда/илоҳий буйруқларга тўлиқ бўйсуниб таслим бўлувчилар учун Менинг Байтимни Пок тутинг”. (*Байт – Жамланиш Макони/Замони ёки Жамланишнинг Ўзи; Байтуллоҳ – Аллоҳнинг Уйи, барча инсонлар учун бирдек омонлик таъминланган жамланиш ўрни. 2:142-143, 3:96, 5:97, 14:35, 22:25).
2:126. Эсланг, Иброҳим деди: “Эй Раббим, бу ерни омонлик шаҳри қилгин; унинг аҳли орасида Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирганларни ҳосиллар ила ризқлантиргин”. У деди: “Ким кофир бўлса, уни ҳам бироз баҳраманд қиламан, сўнгра Олов азобига мажбурлайман. Қанчалар ёмон оқибат!”
2:127. Эсланг, Иброҳим Байтнинг тамалидан кўтараётир, Исмоил ҳам: “Эй Эгамиз, биздан қабул айла, Самиъ Алим /Эшитгувчи Билгувчи Сен Ўзингсан”.
2:128. “Эй Эгамиз, иккимизни Ўзингга таслим бўлганлардан/муслимлардан айла, ҳамда зурриётимиздан Сенга таслим бўлган уммат етиштир, бизга мансакларимизни* кўрсат, тавбамизни қабул айла. Албатта, Сен Таввоб Раҳимсан /тавбаларни қабул айлагувчи, раҳмдил”. (*Мансак – Аллоҳга Унинг Байтида қуллик/хизмат этишнинг йўллари)
2:129. “Эй Раббимиз, улар орасидан Расул чиқар, уларга Сенинг оятларингни тиловат қилсин, Китобни ва Ҳикматни ўргатсин, уларни покласин. Албатта, Азиз Ҳаким Сен Ўзингсан /чексиз куч-қудрат ва ҳикмат эгаси”.
2:130. Ақлини ишлатмаган нодонлардан бошқа ким ҳам Иброҳимнинг миллатидан/динидан юз ўгирарди? Албатта, Биз уни бу дунёда танлаб олдик, Охиратда ҳам у албатта солиҳлардан.
2:131. Эсланг, Рабби унга деди: “Таслим бўл/мусулмон бўл!” У ҳам деди: “Оламларнинг Раббига таслим бўлдим”.
2:132. Иброҳим ҳам Яъқуб ҳам ўғилларига шуни васият қилган: “Эй ўғилларим, Аллоҳ сизга мана шу динни танлаган, сизга ўлим келмай туриб таслим бўлинг”.
2:133. Ёки Яъқубга ажал етганида, гувоҳ эдингизми? Эсланг, у деди: “Мендан кейин нимага ибодат қиласиз?”, улар дедилар: “Сенинг илоҳинг ва ота-боболаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳига, яккаю-ягона Илоҳга ибодат қиламиз, ва Унга таслим бўламиз/мусулмон бўламиз”.
2:134. Улар ўтмишдаги уммат, уларнинг эришгани ўзларига. Сизнинг эришганингиз сизларга. Уларнинг қилган амалларидан сиз жавобгар бўлмайсиз/сизга эваз берилмайди.
2:135. Яна улар дедилар: “Яҳуд ё Насоро бўлинг, Тўғри Йўлда бўласиз”. Сен айт: “Йўқ, аксинча “Мушриклардан бўлмаган Иброҳимнинг ҳаниф миллати”.
2:136. Айтинглар: “Биз Аллоҳга иймон келтирдик, ҳамда бизга нозил этилганга, Иброҳимга, Исмоилга, Исҳоққа, Йаъқуб ва унинг авлодларига нозил этилганга, Мусога, Ийсога берилганга ва Набийларга Рабби ҳузуридан берилганга ишониб тасдиқлаймиз, улар орасидан ҳеч бирини айирмаймиз. Ёлғиз Унга таслим бўлганмиз”.
2:137. Агар улар ҳам сиз иймон келтирганингиз каби иймон келтирсалар, Тўғри Йўлда бўладилар. Агар юз ўгирсалар, улар ундан айри йўлдалар/ўзаро айри йўлдалар. Аллоҳнинг Ўзи Сенга уларнинг барчасига қарши етарли. У Самиъ Алим /Эшитгувчи, Билгувчи.
2:138. Аллоҳнинг Сибғат/динга қабул қилиши* шу. Аллоҳдан-да яхшироқ динга қабул қилгувчи ким?! Биз ёлғиз Унга қуллик/хизмат қиламиз.
2:139. Сен айт: “Аллоҳ бизнинг Раббимиз ва сизнинг Раббингиз, ва биз ўз амалимиз учун жавобгармиз, сиз ўз амалингиз учун жавобгарсиз, ва биз динни ёлғиз Унга холис қиламиз. Сиз яна биз билан Аллоҳ ҳақида тортишаяпсизми?!”
2:140*. Ёки “Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Йаъқуб ва унинг авлодлари яҳуд ва насоро бўлган”, деяпсизми?! Сен айт: “Сиз яхшироқ биласизми ёки Аллоҳми?” Олдида Аллоҳдан бўлган гувоҳлик бўла туриб, уни яширувчи кимсадан золимроғи борми?! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил/бехабар эмас”. (*Яҳудий мазҳаблар Мусо даврида бўлмаган, Насроний мазҳаблар ҳам Исо даврида бўлмаган).
2:141. Улар ўтмишдаги уммат, уларнинг эришгани ўзларига. Сизнинг эришганингиз сизларга. Уларнинг қилган амалларидан сиз жавобгар бўлмайсиз/сизга эваз берилмайди.
2:142. Одамлар орасидаги Нодонлар дейдилар: “Булар нега Қибласидан/Йўналишидан юз бурдилар?” Сен айт: “Машриқ ва Мағриб Аллоҳнинг, Ўзи истаганини Тўғри Йўлга йўллайди”.
2:143*. Ана шундай. Биз сизни Васат Уммат/йўлдан оғмаган уммат қилдик, токи одамларга гувоҳ бўлинг, Расул сизга гувоҳ бўлсин. Токи ким Расулга эргашади, ким ортига қайтиб кетади, маълум бўлиши учун, сенинг Қиблангни/Йўналишингни ана шундай қилдик. Бу ҳақиқатан оғир, фақат Аллоҳ Тўғри Йўлни кўрсатганлар мустасно. Аллоҳ иймонингизни зое қилмайди. Аллоҳ одамларга Рауф Раҳим /шафқатли ва раҳмдил. (*Васат уммат – яҳудийлик ва насоролик тарафга оғмаган, Иброҳимий ҳанифлик йўлида давом этувчи уммат. Гувоҳ бўлиш – асл динни етказиш ва ўзи амал қилиш)
2:144. Самога юзланишингни кўрмоқдамиз. Сени ўзинг рози бўладиган Қиблага/Йўналишга йўллаймиз. Бутун борлиғинг ила Масжид-ул-Ҳаром* тарафга юзлан. Қаерда бўлсангиз ҳам, унинг тарафга юзланинг. Китоб берилганлар буни ўзларининг Рабби тарафидан ҳақ эканини билади. Аллоҳ уларнинг қилмишларидан ғофил/бехабар эмас. (*Масжид-ал-Ҳаром – Оят одамларни бирор тарафга юз буришга буюрмайди – 2:177. Оятдаги юзланиш, фаолиятда кўзланган якуний ҳадаф сари интилиш. Масжид-ал-Ҳаром – Аллоҳнинг буйруқларига таслим бўлинган ҳамда қайтариқларидан тийилган макон/замон ҳамда жараён. Бошқа оятларда бу Аллоҳ юборган диннинг бошқа барча динлардан зоҳир-устун бўлиши каби ифодаларда берилади).
2:145. Китоб берилганларга барча оятларни/далилларни келтирсанг ҳам, сен эргашган Қиблага/Йўналишга эргашмайдилар. Сен улар эргашган Қиблага/Йўналишга эргашмайсан, улар ҳам бири эргашган қиблага/йўналишга бошқаси эргашмайди. Агар сенга келган бу илмдан кейин ҳам уларнинг ҳаволарига/истакларига эргашсанг, унда, ноҳақлик/зулм қилган бўласан.
2:146. Китоб берилганлар буни танийдилар, худди ўз ўғилларини танигандек. Улардан бир гуруҳ борки, билиб туриб ҳаққни беркитади.
2:147. Раббингдан келган ҳаққ бу, асло шубҳага тушганлардан бўлма.
2:148. Ҳар умматнинг ўзи юзланган тарафи ва интилиш йўли бор. Сиз эса яхшиликларга шошилинг, хайрларга ошиқинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизни жамлайди. Аллоҳ барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини қўйган.
2:149. Қаердан чиқсанг ҳам, Масжид-ал-Ҳаром тарафга юзлан. Бу Раббинг ҳузуридан бўлган ҳаққдир. Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингиздан ғофил/бехабар эмас.
2:150. Қаердан чиқсанг ҳам, Масжид-ал-Ҳаром сари юзлан, қаерда бўлсангиз ҳам, унинг сари юзланинг. Токи одамларда сизнинг зарарингизга ҳужжат бўлмасин*, улар орасида зулм/ноҳақлик қилганлар мустасно. Сизга неъматимни тамомига етказиш учун ҳамда Тўғри Йўлда юрмоғингиз учун улардан қўрқманг, Мендан қўрқинг. (*Сизга қарши ҳужжат бўлмасин учун уларга етказинг – 2:76)
2:151. Ўз орангиздан чиққан, сизга оятларимизни тиловат қилувчи, сизга Китобни, Ҳикматни ўргатувчи, сизга билмаганингизни билдирувчи Расул юбориш каби неъматимни тамомига етказиш учун.
2:152. Шундай экан, Мени ёдда тутинг, Мен сизни ёдда тутаман; Менга шукур қилинг/неъматимга лойиқ амал қилинг, куфр/нонкўрлик қилманг.
2:153. Эй иймон келтирганлар! Сабр ва Салот ила мадад истанг. Албатта, Аллоҳ сабр эгалари билан бирга.
2:154. Аллоҳ йўлида қатл этилганларни ўликлар деманг. Аксинча, улар ҳаётлар, лекин сиз сезмайсиз.
2:155. Биз сизни Хавф, Очлик ҳамда Мол, Жон ва Хосиллар йўқотилишидан иборат баъзи синовлар билан имтиҳон қиламиз. Хушхабар бер бу синовларда сабр-матонат кўрсатувчиларга,
2:156. улар қачонки бирор мусибат/синов етганида, дейдилар: “Албатта, биз Аллоҳнингмиз, ва ёлғиз Унга қайтамиз/мурожаат қиламиз”.
2:157. Раббидан Салотлар/Йўл-йўриқлар ва Раҳмат ана ўшалар учун, Тўғри Йўлни топганлар ҳам ана ўшалар.
2:158. Софлик ва Мурувват – Аллоҳнинг шиорларидан. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, бу иккиси ўртасида сайъ қилишида гуноҳ йўқ. Ким яхшиликка интилса, Аллоҳ Шокир Алим /ҳар бир яхшиликка лойиқ эваз берувчи ва ҳар кимнинг амалини билувчи.
2:159. Очиқ баён этилган оятларни ва Тўғри Йўлни Китобда одамларга очиқлаб берганимиздан кейин ҳам уларни яширувчиларни – ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайди, барча лаънатловчилар ҳам лаънатлайди.
2:160. Аммо тавба қилиб қайтган, ўзини ислоҳ этиб, очиқ баён этганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиламан. Зеро Таввоб Раҳим Мен Ўзимман /тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмдил.
2:161. Кофир бўлиб, кофир ҳолда ўлганлар – Аллоҳнинг, Малакларнинг ва барча одамларнинг лаънати ана ўшалар устида.
2:162. У лаънат остида доимий қоладилар. Улардан азоб асло енгиллатилмайди. Уларга қараб ҳам қўйилмайди/муҳлат ҳам берилмайди.
2:163. Илоҳингиз ягона илоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Раҳмон/Яратиб ризқ берган ва Раҳийм/Билмаганингизни билдирган.
2:164. Ҳақиқатан, Осмонлару-Ернинг яратилишида, Кеча ва Кундузнинг алмашувида, одамларга наф етказиш-ла денгизда сузиб борувчи кемада; Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, ўлган Ерни тирилтиришида, ҳамда Ер юзида турли тирик жонзотларни таратишида, шамоллар юбориб, Осмону-Ер орасида булутларни бўйсундириб қўйишида, Ақл юритувчилар учун оят/ишорат ва ибратлар бор.
2:165. Баъзи одамлар бор, Аллоҳдан ўзгаларни шерик тутади, ва худди Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўради. Имон келтирганлар эса Аллоҳ учун яхши кўришда кучлироқ. Зулмга ботганлар, ҳали азобни кўрганларида, барча куч-қувват Аллоҳнинг эканини, ҳамда Аллоҳнинг азоби шиддатли бўлишини англасалар эди!
2:166. Ўшанда Эргашилганлар Эргашганлардан тониб узоқлашди, азобни кўриб, оралари узилди.
2:167. Эргашганлар дедилар: “Кошки яна бир карра имконимиз бўлса эди, биздан орани узганларидек, биз ҳам улардан орани узган бўлардик”. Ана шундай, Аллоҳ уларга ўз қилмишларини ҳасрат қилиб кўрсатади, ва улар Оловдан қайтиб чиқмайдилар.
2:168. Эй одамлар! Ер юзидаги ҳалол покиза ризқлардан енг. Шайтоннинг/Йўлдан оздирувчининг изларидан эргашманг, у сизга очиқ душмандир.
2:169. У сизни фақат ёмонлик ва бузуқликка, ҳамда Аллоҳ ҳақида ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришга буюради.
2:170. Қачонки уларга дейилса: “Аллоҳнинг нозил қилганига эргашинг”, улар дейдилар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни топган йўлимизга эргашамиз”. Ота-боболари ҳеч нимага ақл ишлатмаган ҳамда Тўғри Йўлни топмаган бўлса ҳамми?!
2:171. Кофир бўлганларнинг мисоли худди қулоғига бақир-чақирдан бошқа нарса кирмаётган чорва подасига ўхшайди: улар кар, кўр ва соқов, ақл ишлатмайдилар.
2:172. Эй иймон келтирганлар! Биз берган покиза ризқлардан енг ва, агар ёлғиз Унинг Ўзига қуллик/хизмат қилгувчи бўлсангиз, Аллоҳга шукур қилинг/ҳақдорларга ҳам инфоқ этинг.
2:173. У сизга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ҳамда Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилганларни ҳаром қилган. Кимки мажбур қолса, бошқанинг ҳаққини емаган ва ҳаддидан ошмаган ҳолда бўлса, унга гуноҳ йўқ. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечирувчи раҳмдил.
2:174. Аллоҳ Китобдан нозил қилганини яшираётганлар ва уни оз эвазга сотаётганлар, ана ўшалар қоринларига Олов емоқдалар. Қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ва уларни покламайди, уларга Аламли Азоб бор.
2:175. Тўғри Йўл ўрнига Адашувни, Кечирим ўрнига Азобни сотиб олганлар ана ўшалардир. Оловга қандоқ ҳам чидамли улар?!
2:176. Ана шундай, зеро Аллоҳ бу Китобни ҳаққ ила нозил қилган, бу Китоб ҳақида ихтилоф қилувчилар эса, узоқ айрилишда.
2:177. Асл яхшилик – юзингизни Машриқ ёки Мағриб тарафга буришда эмас. Асл яхшилик – Аллоҳга имон келтиришда, охират кунига, Малакларга, Китобга, Набийларга ишонишда, яхши кўрган молини яқинларга, етимларга, мискинларга, йўлда қолганларга, сўровчиларга беришда, ва қулларни/асирларни озод қилишда; Салотни қоим қилишда/Буюрилган Йўлга эргашишда, Закотни ато этишда/Қайтарилган гуноҳлардан тийилишда. Аҳд берганда аҳдига вафо қилувчилар, қийинчилик, хасталик ва мусибатлар пайтида Сабр қилувчилар, Содиқлар ана ўшалар, Тақво эгалари ана ўшалардир.
2:178. Эй иймон келтирганлар! Ўлдирилганлар ҳақида зиммангизга Қисос/Тенглик ёзилган. Ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл ҳаққи ўталади. Кимки ўз биродари тарафидан афв этилса/ҳаққидан қисман воз кечса, уни урфга кўра яхшилик билан ўтасин! Бу Раббингиз тарафидан енгиллатиш ва раҳматдир. Кимки бундан кейин душманлик қилса, унга Аламли Азоб бор.
2:179. Тақво эгалари бўлишингиз учун Қисос/Тенгликка риоя қилишда ҳаёт бор сизга, эй ақл эгалари!
2:180. Бирортангизга ўлим келганида, агар бирор хайр/мол-мулк қолдирса, урфга кўра ота-онага ёки қариндошларга васият қилиш зиммангизга ёзилган. Бу тақво эгалари зиммасидаги ҳаққдир.
2:181. Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бунинг гуноҳи ўша ўзгартирганлар бўйнида. Аллоҳ Самиъ Алим /эшитиб билиб туради.
2:182. Ким васият қилувчидан бирор хато ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқиб, тарафлар орасини тузатса, унга гуноҳ йўқ. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
2:183. Эй иймон келтирганлар! Тақво қилишингиз учун, зиммангизга ўзаро Сиём*/ўзни тийиш ёзилган, худди сиздан аввалгиларга ёзилганидек. (*Саум – тийилиш. Оятдаги шакли Сиём – ўзаро тийилиш маъносидаги ижтимоий фаолият, нималардан тийилиш кейинроқ зикр этилади).
2:184. Саноқли кунлар. Сиздан кимки хаста ёки сафарда бўлса, адади бошқа кунларда. Кимнинг тоқати етса, зиммасидаги фидя – мискинни таомлантириш. Кимки яхшилик қилишга интилса, ўзи учун яхши. Агар билсангиз, Саум қилишингиз ўзингизга яхши.
2:185. Рамазон ойи/Хосил мавсуми, унда Қуръон – одамлар учун Тўғри Йўл ва унинг очиқ баён этилиши – нозил бўлган/ўргатилган. Сиздан кимки бу Шаҳрда иштирок этса, унда Саум қилсин. Кимки хаста ёки сафарда бўлса, адади бошқа кунларда. Саноқли кунлар ададини тамомига етказишингиз, сизга Тўғри Йўлни ўргатгани боис Аллоҳни улуғлашингиз, ҳамда шукур қилишингиз учун. Аллоҳ сизга енгиллик истайди, сизга қийинлик истамайди.
2:186. Агар қулларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Рушдга/Тўғриликка эришишлари учун, улар ҳам Менга ижобат қилсинлар ва Менга ишонсинлар.
2:187. Сизга Саум кечаларида аёлларингиз билан яқинлик ҳалол қилинди. Улар сиз учун либос/айбларни беркитувчи, сиз улар учун либоссиз. Сизлар ўзаро хиёнат қилишингизни Аллоҳ биларди, энди тавбангизни қабул айлади ва кечиб юборди. Энди/бундан буён уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳнинг сизга ёзганини талаб қилинг, енглар-ичинглар, то тонгдан оқ ип қора ипдан ажрагунига қадар. Сўнгра Саумни тунгача тамомланг. Масжидларда, эътикофда экансиз, уларга яқинлик қилманг. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари, уларга яқинлашманг. Аллоҳ одамларнинг тақво қилишлари учун уларга Ўз оятларини ана шундай баён қилади.
2:188. Ўзаро молларингизни ноҳақ йўллар билан еманг. Билиб туриб, халқнинг молидан бир қисмини гуноҳ-ла ейиш учун уни ҳокимларга узатманг.
2:189. Сендан Ҳилоллар/Ой бошлари ҳақида сўрайдилар. Сен айт: “Улар одамлар учун Вақт ва Ҳажж/Давр ўлчовидир”. Яхшилик Байтларга/жамланиш ўринларига орқаларидан киришингизда эмас. Асл яхшилик – тақво қилишда/тийилишда. Байтларга/жамланиш ўринларига ўз кириш ўринларидан киринг. Аллоҳга тақво қилингки, нажот топгайсиз/муродга етгайсиз.
2:190. Сизга қарши урушганларга қарши сиз ҳам Аллоҳнинг йўлида/Аллоҳ йўл кўрсатганидек урушинг: Аллоҳ ўрнатган ҳаддлардан ошманг/тажовуз қилманг. Ҳаддан ошгувчиларни Аллоҳ яхши кўрмайди.
2:191. Уларни тўқнашган жойингизда ўлдиринг, сизни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна/тазйиқ ва бузғунчилик ўлдиришдан-да ёмонроқ. То ўзлари уруш бошламагунча, Масжид-ал-Ҳаром олдида улар билан урушманг. Агар уруш бошласалар, сиз ҳам урушинг. Кофирларга/нонкўрларга жавоб шундай бўлади.
2:192. Агар тўхтасалар, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
2:193. Токи фитна бўлмасин, ва дин ёлғиз Аллоҳга холис бўлсин учун улар билан жанг қилинг. Агар тўхтасалар, у ҳолда фақат зулм/ноҳақлик қилувчилардан ўзга ҳеч кимга қарши душманлик йўқ.
2:194. Ҳаром ойда/Дахлсизлик ойида уруш бошлаганга Ҳаром ойда/Дахлсизлик ойида жавоб берилади. Зеро, ҳаромларда тенглик/дахлсизликка икки тараф риоя қилиши лозим. Кимки сизга ҳужум қилса, сиз ҳам унинг мислича қайтаринг. Аллоҳ қўйган ҳаддларни бузишдан тийилинг. Билингки, Аллоҳ тақво эгалари билан бирга.
2:195. Аллоҳ йўлида/Аллоҳ кўрсатган йўлларга инфоқ қилинг. Ўз-ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни яхши кўради.
2:196. Аллоҳ учун Ҳажни ва Умрани тамомига етказинг. Агар тўсқинликка учрасангиз, енгилроқ ҳадя юборинг. Ҳадя ўз ўрнига етиб бормай туриб, соч олдирманг. Кимда хасталик ёки бошида жароҳат бўлса, Саум қилиб, ёки Садақа қилиб ёки жонлиқ сўйиб, фидя берсин. Тўсқинлик бартараф бўлганида, ҳаждан олдин умра қилмоқчи бўлган кимса, имкони етган турдан қурбонлиқ қилсин. Кимки бунга имкони етмаса, ҳажда уч кун, қайтгач етти кун – жами ўн кун тўлиқ Саум қилсин. Бу ҳукм, аҳли Масжид-ал-Ҳаромда яшамаганлар учун. Аллоҳга тақво қилинг, билингки, Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
2:197. Ҳаж/фаслий Иброҳимий диний йиғилишлар – маълум ойлардир. Кимки уларда ҳаж қилишга ният қилса, ҳажда аёлларга яқинликдан, фисқ ва жидолдан/қўлини ва тилини гуноҳлардан тийсин. Қандай хайрли ишлар қилмасин, Аллоҳ уни билиб туради. Харажатларини қоплаш ва ҳажда ўзни таъминлай олиш учун етарли озуқага эга бўлинг. Тақво/гуноҳлардан тийилиш, ана шу энг яхши озуқа. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!
2:198. Раббингиздан бирор фазл/лутф ва баракот исташингизда гуноҳ йўқ. Арафотдан* айрилиб, оқиб борганингизда, Машъар-ал-Ҳаром ёнида Аллоҳни Ўзи йўл кўрсатганидек ёд этинг. Бундан олдин хато йўлда/адашганлардан эдингиз. (*Арафот – Ҳаж мавзулари танитилгач/ўзаро танишгач)
2:199. Сўнгра, одамлар оқиб қайтган ўриндан сиз ҳам қайтинг, ва Аллоҳдан кечирим истанг. Зеро Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли раҳмдил.
2:200. Мансакларни/Ҳаж амалларини адо этиб бўлгач, насаб ва аждодларингизни ёд этганингиздек, ҳатто ундан-да зиёд, Аллоҳни/Унинг неъматини ёдда тутинг. Баъзи одамлар бор, дейдики: “Эй Раббимиз! Бизга шу дунёда бер!”, уларга Охиратда насиба йўқ.
2:201. Баъзи одамлар бор, дейдики: “Эй Раббимиз! Бизга бу дунёда ҳам яхшилик бер, Охиратда ҳам яхшилик бер! Ҳамда бизни Олов Азобидан сақла!”
2:202. Ана ўшаларга ўз меҳнатига яраша насиба бор. Аллоҳнинг ҳисоби ўта тез.
2:203. Ўша Саноқли кунларда Аллоҳни ёд этинг. Кимки икки кунда шошилинч айрилса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечиктирса, тақво қилиши шарти билан, унга ҳам гуноҳ йўқ. Аллоҳга тақво қилинг. Билингки, Унинг ҳузурига тўпланасиз.
2:204. Баъзи одамлар бор, дунё ҳаётида гаплари сени хайратга солади, қалбидаги нарсаларга Аллоҳни гувоҳ қилмоқчи бўлади, ҳолбуки қалби адоватга тўла.
2:205. Сендан айрилгач эса, Ер юзида бузғунчилик ҳамда ҳосилу-наслларни йўқотиш учун югуриб-елади. Аллоҳ бузғунчиликни яхши кўрмайди.
2:206. Қачонки унга дейилса: “Аллоҳга тақво қил!”, иззат-нафс уни гуноҳга етаклайди. Жаҳаннам унга кифоя. Нақадар ёмон жой у!
2:207. Баъзи одамлар бор, Аллоҳ розилиги учун жонини бағишлайди. Аллоҳ бундай қулларга Рауф/шафқатли.
2:208. Эй, имон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг/ Аллоҳга тўлиқ таслим бўлинг. Шайтоннинг/Йўлдан оздирувчининг изларига эргашманг. У сизга очиқ душман.
2:209. Ушбу очиқ баён этилган оятлардан кейин ҳам тойсангиз, билингки, Аллоҳ Азиз Ҳаким /куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
2:210. Наҳотки улар Аллоҳ ва Малакларнинг булутлар соясида келиб, уларнинг иши битишини кутяптилар?! Ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтади.
2:211. Исроил ўғилларидан сўра, қанчадан-қанча очиқ баён этилган оятлар берган эканмиз уларга. Ўзига келган Аллоҳнинг неъматини алмаштирса, унга Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
2:212. Кофирларга дунё ҳаёти чиройли қилинди/энг яқин завқлар жозибали қилинди, улар имон келтирганларни масхара қилишади. Тақво эгалари Қиёмат кунида улардан устундир. Аллоҳ истаганига ҳисобсиз ризқ беради.
2:213. Одамлар ягона уммат бўлган. Аллоҳ уларга хушхабар берувчи ва огоҳ этувчи Набийларни юборди, одамлар орасида, улар тушган ихтилофларда ҳукм қилиш учун улар орқали ҳақ ила Китоб/Қонун нозил қилди, Китоб берилганлар, очиқ баён этилган оятлар келгандан кейин, ўзаро ҳаддан ошишлари сабабли ихтилофга тушдилар. Имон келтирганларга Аллоҳ йўл кўрсатиб келди; Аллоҳ Ўзи истаганига Тўғри Йўлни кўрсатади.
2:214. Йўқса сизга ҳам ўтмишдагиларга келган синовлар келмай туриб, жаннатга кирамиз деб ўйладингизми? Уларга шундайин қийинчилик ва мусибатлар етган, улар шундайин зилзилаларга дучор бўлганки, ҳатто Расул ва у билан бирга ишонганлар дедилар: “Аллоҳнинг ёрдами қачон?” Билингки, Аллоҳнинг ёрдами яқин.
2:215. Нимани инфоқ қилишларини сендан сўрайдилар. Сен айт: “Инфоқ қилганингиз хайр/мол-мулк ота-она, яқинлар, етимлар, мискинлар ва кўчада қолганлар учун. Қандай яхшилик қилсангиз ҳам, Аллоҳ уни билиб туради”.
2:216. Сизга ёқимсиз ҳолатида ҳам урушиш зиммангизга ёзилган. Эҳтимол, сиз ёқтирмаган нарса сиз учун яхшидир, сиз ёқтирган нарса сиз учун ёмондир. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз.
2:217. Ҳаром ойдаги/Дахлсизлик ойидаги уруш ҳақида сендан сўрайдилар. Сен айт: “Унда урушиш катта, аммо Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва Унга кофир бўлиш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш ва халқини ундан чиқариш – Аллоҳнинг наздида каттароқдир. Фитна ўлдиришдан каттароқ”. Улар қўлларидан келса, сизни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши урушаверадилар. Сиздан кимки динидан қайтиб, кофир ҳолда ўлса, ана ўшалар дунё ва охиратдаги амаллари беҳуда кетадиганлар. Ана ўшалар Олов аҳли, унда доимий қоладилар.
2:218. Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилганлар – ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли раҳмдил.
2:219. Ичкилик ва қимор ҳақида сендан сўрайдилар. Сен айт: “Иккисида улкан гуноҳ бор ҳамда одамларга нафъ бор. Ҳар иккисидаги гуноҳ нафъидан каттароқ. Нимани инфоқ қилишларини сендан сўрайдилар. Сен айт: “Эҳтиёждан ортганини”. Тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ оятларни ана шундай баён қилади.
2:220. Ҳам дунё ҳам охират ҳақида. Етимлар ҳақида сендан сўрайдилар. Сен айт: “Уларнинг аҳволини яхшилаш – ана шу хайрли ишдир”. Агар уларга қоришсангиз/бирга яшасангиз, ака-укаларингиз/каби муомала қилинг. Ким бузғунчи, ким ислоҳ қилади, Аллоҳ билиб туради. Аллоҳ истаса, сизга қийин қила оларди. Аллоҳ Азиз Ҳаким/куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
2:221. Аллоҳга шерик қўшувчи аёлларни, то иймон келтирмагунларича, никоҳламанг. Сиз ёқтирган мушрикадан кўра, имон келтирган мумина хизматчи яхшироқ. Аллоҳга шерик қўшувчи эркакларга ҳам, то иймонга келмагунларича, никоҳламанг. Сиз ёқтирган мушрикдан кўра, имон келтирган мумин хизматчи яхшироқ. Анавилар Оловга чақиради, Аллоҳ эса, жаннатга ва Ўз изни ила кечиримига чақиради. Одамлар ўгит олишлари учун Аллоҳ уларга Ўз оятларини баён қилмоқда.
2:222. Ҳайз кўриш ҳақида сендан сўрайдилар. Сен айт: “У бир азиятдир. Ҳайз кўрганида аёллардан четланинг. Улар поклангунга қадар, уларга яқинлик қилманг. Поклангач эса, Аллоҳ амр этган тарафдан уларга келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилиб қайтувчиларни ва покланувчиларни яхши кўради”.
2:223. Аёлларингиз зироат ўрнингиздир, зироат ўрнингизга истаганда/истаганча келинг, ва ўз келажагингиз учун ҳозирлик кўринг. Аллоҳга тақво қилинг/таъқиқлардан тийилинг. Билингки, Унга рўбарў келасиз. Муминларга хушхабар бер.
2:224. Одамлар орасида яхшиликлар, тақво ҳамда сулҳ этишдаги қасамларингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг, Аллоҳ Самиъ Алим /эшитувчи, билувчи.
2:225. Аллоҳ сизни қасамлардаги хато сўзлар учун тутмайди. Лекин қасддан қилган қасамларингиз учун тутади. Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
2:226. Хотинларига яқинлик қилмаслик ҳақида қасам ичганлар тўрт ой кутади. Агар бу муддат ичида қайтсалар, Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли, раҳмдил.
2:227. Агар талоққа қарор қилсалар, Аллоҳ Самиъ Алим /эшитувчи, билувчи.
2:228. Талоқ берилган аёллар уч қуруъ/покланиш муддати кутадилар. Агар Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонсалар, раҳмларида Аллоҳнинг яратганини беркитиш уларга ҳалол эмас. Шу боис, мабодо эрлари ярашмоқ истасалар, ўзларига қайтаришга ўшалар кўпроқ ҳақдорлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳаққлари бўлгани каби, аёлларнинг ҳам эркаклар устида ҳаққлари бор, эркакларда улардан бир даража фарқи бор. Аллоҳ Азиз ва Ҳаким /куч-қудрат ва ҳикмат эгаси.
2:229. Талоқ икки маротаба, сўнг маъруф тарзда/урфга кўра олиб қолиш ёки яхшилик билан ажрашиш. Сиз уларга берган ҳеч бир нарсани тутиб қолишингиз ҳалол эмас. Мабодо иккови Аллоҳнинг ҳаддларида тура олмасликдан қўрқсалар, мустасно. Агар иккови Аллоҳнинг ҳаддларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин ўз ажрашиши учун ҳаққидан воз кечишида икковига ҳам гуноҳ йўқ. Мана шулар Аллоҳнинг ҳаддлари, уларни бузманг. Ким Аллоҳнинг ҳаддларини бузса, золимлар ана ўшалардир.
2:230. Агар талоқ қилса, бундан кейин, токи бошқа эрга тегиб, ундан ажрамагунча, қайтиб унга ҳалол бўлмайди. Агар Аллоҳнинг ҳаддларида туришга ишониб такрор ярашсалар, бунда гуноҳ йўқ. Мана шу – Аллоҳнинг ҳаддлари, уларни билганларга баён қилмоқда.
2:231. Хотинларни талоқ қилганда, иддалари тугаши билан, ё уларни маъруф тарзда олиб қолинг ёки яхшилик билан ажрашинг. Ҳақларини поймол этиш учун, уларга зарар етказиб ёнингизда тутманг (4:34). Ким бундай қилса, ўз жонига жабр-зулм қилибди. Аллоҳнинг оятлари устидан кулманг. Аллоҳнинг сизга неъматини ёдда тутинг, сизга ўгит бериш учун Китоб ва Ҳикматдан нозил қилганларини ёдда тутинг. Аллоҳга тақво қилинг, билингки, Аллоҳ барча нарсани билувчи.
2:232. Хотинларни талоқ қилганда, иддалари тугаши билан, ўзаро маъруф тарзда розилик билан жуфтига никоҳланишса, тўсқинлик қилманг. Сиздан Аллоҳга ва Охират кунига ишонганларга ўгит қилингани мана шулар. Шундай қилишингиз сиз учун тўғрироқ ва тозароқ. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз.
2:233. Фарзандини тўлиқ эмизишни истаган оналар икки йил эмизадилар. Уларнинг маъруф миқдорда ейиш-ичиши ва кийим-кечагини таъминлаш ота зиммасида. Ҳеч бир жонга ўз имконидан ташқаридаги таклиф этилмас. На она, на ота фарзанд сабабли зарар кўрмасин. Ворис учун ҳам айни ўгитлар. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишга машварат қилсалар, икковларига ҳам гуноҳ йўқ. Агар гўдакларингизни эмизувчи онага бериб эмизишини истасангиз, берадиган эвазни маъруф тарзда аввалдан берсангиз, бунда ҳам гуноҳ йўқ. Аллоҳга тақво қилинг, билингки, Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб туради.
2:234. Сиздан кимдир вафот этиб, қолдирган аёллари тўрт ой ўн кун мобайнида ўзларини кутади. Бу муддат тўлгач, ўзларига тааллуқли бирор маъруф иш қилсалар, сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор.
2:235. Бундай аёлларга билвосита никоҳ таклиф этсангиз, ёки ичингизда яширсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Сиз уларни эслайсиз, унутмайсиз, Аллоҳ буни билади. Лекин таклиф этишда улар билан хуфёна ваъдалашманг, фақат маъруф гаплар гапирсангиз, мустасно. Идда ўз якунига етмай туриб, никоҳ боғлашга азм қилманг. Билингки, Аллоҳ ичингиздагини билади, шундай экан, Ундан эҳтиёт бўлинг. Билингки, Аллоҳ Ғафур Ҳалим /кечиримли, жазо беришга шошмайдиган Зот.
2:236. Ҳали тегинмай туриб, ёки маҳрини белгиламай туриб, аёлларга талоқ берсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Уларни фойдалантиринг/баҳраманд қилинг, бой-камбағал ўз имконига қараб бирор маъруф эҳсон қилсин. Бу яхшилик қилувчи муҳсинлар зиммасига юклатилган ҳақдир.
2:237. Агар уларга маҳрни белгилаб, аммо тегинмай туриб талоқ қилсангиз, у ҳолда маҳрнинг ярми. Агар аёл воз кечса, ёки никоҳ қўлида бўлган киши/аёлнинг валийси воз кечса, мустасно. Афв этсангиз, тақвога шу яқинроқ. Орангизда фазилатни/яхшилик қилишни унутманг. Аллоҳ сизнинг қилаётган амалларингизни кўриб туради.
2:238. Салотларни/Буюрилган Йўл-йўриқларни (2:157) муҳофаза этинг. Салот-ал-Вусто/Кўрсатилган энг Тўғри Йўлда собитқадам бўлинг (2:143) – Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг.
2:239. Агар сизга хавф-хатар бўлса, пиёда ёки маркаб устида; Хавфсиз ҳолатда эса, Аллоҳни сизга билмаганингизни бидирганидек ёд айланг.
2:240. Сиздан кимдир вафот этиб, аёллар қолаётган бўлса, аёлларини уйдан чиқарилмасдан, бир йилга етарли таъминотни васият қилсин. Агар аёллар ўзлари истаб чиқсалар, ва ўзларига тааллуқли бирор маъруф иш қилсалар, бунда сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ Азиз Ҳаким /куч-қудрат ва ҳикмат/ҳукм эгаси.
2:241. Талоқ қилинган аёлларнинг маъруф тарздаги таъминоти – тақво эгаларининг зиммасидаги ҳақдир.
2:242. Ақл ишлатишингиз учун Аллоҳ Ўз оятларини ана шундай баён этади.
2:243. Кўрмадингми, мингларча сонли бўла туриб, ўлимдан қочиб, юртларидан чиққанларни?! Аллоҳ уларга деди: “Ўлинглар” (2:94), кейинроқ ҳаётга қайтарди. Ҳақиқатан, Аллоҳ одамларга фазл/лутф эгаси, лекин кўп одамлар бунинг шукрини ҳаққи ила адо этмайди.
2:244. Аллоҳ йўлида жанг қилинг. Билингки, Аллоҳ Самиъ Алим / эшитувчи билувчи.
2:245. Ким Аллоҳга чиройли қарз беради?! У кўп маротаба орттириб, зиёдаси ила қайтаради. Ризқни тор қилувчи ҳам, кенг қилувчи ҳам Унинг Ўзи, ёлғиз Унга қайтариласиз.
2:246. Кўрмадингми, Мусодан кейин Бани Исроилдан ўзига тўқлар ўз Набийига дедилар: “Бизга бир Малик/ҳукмдор тайинлагин, Аллоҳ йўлида жанг қилайлик”. У деди: “Сизга уруш ёзилса-ю, сиз урушмасангиз-чи?!” Улар деди: “Нега энди Аллоҳ йўлида урушмайлик, ахир юртимиздан чиқаришди, ўғилларимиздан узоқ қилишди-ку!” Уруш зиммаларига ёзилгач эса, оз қисми мустасно, ҳаммаси юз ўгириб кетишди. Аллоҳ бундай золимларни жуда яхши билади.
2:247. Набий деди: “Аллоҳ сизга Малик/Ҳукмдор қилиб Толутни танлади”. Улар деди: “Қанақасига у бизга Малик/Ҳукмдор бўлсин? Ундан кўра биз кўпроқ ҳақдормиз. У ахир камбағал”. Деди: “Уни Аллоҳнинг Ўзи танлади, уни илмда ва кучда устун қилди, Аллоҳ Мулкини* кимга хоҳласа, ўшанга беради. Аллоҳ Восеъ Алим /кенг ризқ берувчи ва кимга беришни билувчи”. (*Иблис Одамдан яхшироқман дейишини эсланг. Бу оятдан Малак ва Малаика калимасининг маъноси чиқади. Илм ва Куч-Қувват берилган кишилар, уларга Аллоҳ ўз мулкидан берган)
2:248. Набий уларга деди: “Унинг Малик/Ҳукмдор бўлишига оят/ишора, сизгача етиб келган Тобутда, унда Раббингиз берган сакинат-хотиржамлик ва Мусо ва Ҳорун хонадонидан бери келаётган осорлар бор. Уни/ундай миссияни фақат ана шундай Малаклар/Маликлар таший олади/фақат Аллоҳдан илм ва куч берилган инсонлар таший олади. Агар муминлар бўлсангиз, ана шунда сиз учун оят/ишорат бор”.
2:249. Толут ўз лашкари билан йўлга чиққанида, лашкарга деди: “Аллоҳ сизни ирмоқ/ўткинчи нарсалар билан синайди, ким ўша ирмоқдан ичса у мендан эмас, кимки ундан истеъмол этмаса у мендан, бирор ҳовуч олиб томоқ ҳўлласа, у ҳам мендан”. Барчаси ирмоқдан ичди, оз қисми мустасно. Ирмоқдан ўтиб, душман билан тўқнашганда эса, дедилар: “Бу кун Жолутга ва лашкарига қарши куч-қувват бизда йўқ!” Аллоҳга рўбарў бўлишига ишонганлар эса дедилар: “Қанчадан-қанча оз сонли лашкарлар бор, Аллоҳнинг изни ила кўп сонли лашкарларга ғолиб келганлар. Аллоҳ сабр-матонат эгалари билан бирга”.
2:250. Қачонки Жолутга ва унинг лашкарига тўқнашганида, дедилар: “Эй Раббимиз, бизга сабр ёғдиргин/душманга қарши туриш қувватини зиёда қилгин, қадамимизни собит айлагин, ва кофирлар қавмига қарши Ўзинг ёрдам бергин”.
2:251. Аллоҳнинг изни ила уларни енгдилар; Довуд Жолутни қатл этди. Аллоҳ унга/Довудга мулк/ҳукмдорлик ва ҳикмат берди, Ўзи истаган илмлардан билдирди. Агар Аллоҳ баъзи одамларни баъзи одамлар билан дафъ этмаганида, бутун Ер юзи фасод/бузғунчилик билан тўларди. Лекин Аллоҳ оламларга нисбатан фазл/лутф эгаси.
2:252. Мана шулар – Аллоҳнинг оятлари, уларни сенга ҳаққ ила/асл маъно ва мақсадига мувофиқ тарзда ўқиб бермоқдамиз. Сен ҳам юборилган Расуллардан бирисан:
2:253. Расуллар мана шундай. Уларга турли фазилатлар/имконлар бердик. Улардан баъзиларига Аллоҳ тўғридан-тўғри гапирган*, баъзиларини бошқа даражаларга юксалтирган. Марям ўғли Ийсога очиқ баён этилган оятлар/ишоратлар бердик, уни Руҳ-ал-Қуддус/Таврот ва Инжилнинг асл маъно ва мақсадини очиқлагувчи ваҳй/ билан қўлладик. Агар Аллоҳ истаганида, улар ортидан келган насллар, ўзларига очиқланган оятлар/далиллар келганидан кейин, бир-бирини қатл этмаган бўларди. Лекин улар орасида имон келтирганлар бор, кофир бўлганлар бор, шу боис ихтилоф қилдилар. Агар Аллоҳ истаганида, улар бир-бирини қатл этмаган бўларди. Лекин Аллоҳ Ўз иродасини рўёбга чиқаради.
2:254. Эй имон келтирганлар! Олди-сотди ҳам, дўстлик ҳам, шафоат ҳам йўқ бир Кун келмай туриб, Биз берган ризқлардан инфоқ этинг. Бу Кунни инкор этган кофирлар – ана ўшалар зулм қилгувчилардир.
2:255. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ, зеро У Ҳайй ва Қаййюм/Ҳаёт берган ва ҳаётнинг давомийлигини таъминлаган. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас, Осмонлар-у Ердаги борлиқ Унинг. У ҳеч кимга изн бермаган экан, Унинг ҳузурида “шафоат қилгувчи” ким экан? У уларнинг ошкор қилганини ҳам, яширганини ҳам билиб туради. Унинг илмидан фақат Унинг хоҳлагани миқдорда қамрай оладилар, холос. Унинг Илми/Ҳукми Осмонлару Ерга ёйилган. Уларни муҳофаза этиш Уни толиқтирмас. Унинг Ўзи Алий Азим/энг Олий ва энг Улуғ зотдир.
2:256. Бу Динда мажбурлаш йўқ. Тўғри йўл ва Эгри йўл аниқ баён қилиб қўйилган. Энди кимки Тоғутга кофир бўлиб, Аллоҳга имон келтирса, ҳеч узилмас мустаҳкам арқонни тутибди, Аллоҳ Самиъ Алим /Эшитувчи, Билувчи.
2:257. Имон келтирганларнинг валийси/йўл-йўриқ кўрсатувчиси Аллоҳдир – уларни зулматлардан Нур сари чиқаради. Кофир бўлганларнинг валийлари Тоғутлардир – уларни Нурдан зулматлар сари чиқарадилар. Олов аҳли ана ўшалардир, унда давомий қоладилар.
2:258. Аллоҳ мулк/ҳукмдорлик насиб этгани боис, Рабби ҳақда Иброҳим билан тортишганни кўрмадингми? Мана Иброҳим деди: “Менинг Раббим, ҳаёт ва ўлим беради”. У деди: “Мен ҳам ҳаёт ва ўлим бераман”. Иброҳим деди: “Аллоҳ Қуёшни машриқдан чиқаради, қани сен Мағрибдан чиқар”. Шунда кофир довдираб қолди. Аллоҳ золимларга йўл кўрсатмайди.
2:259. Ёки томлари чўкиб ҳароб этилган шаҳар ёнидан ўтаётган кимсанинг дегани каби: “Аллоҳ бу шаҳарни қандай қилиб ҳаётга қайтарар экан?”. Аллоҳ унга ўлим берди, юз йил кейин ҳаётга қайтариб, савол берди: “Қанча муддат қолдинг шу аҳволда?” У деди: “Бир кун ё шунга ўхшаш”. У деди: “Юз йил қолдинг! Қара, егулик ва ичимлигинг ўзгармаган, эшагингга ҳам назар сол. Сени одамларга ибрат қилиш учун. Суякларни қандай устма-уст қўйишимизни, сўнгра эт кийдиришимизга назар сол! Унга очиқ аён бўлгач, деди: “Энди аниқ биламанки, Аллоҳ барча нарсага қодир!”
2:260. Эсланг, Иброҳим деди: “Эй Раббим, ўликларни/ўлган қавмларни ҳаётга қандай қайтаришингни кўришни насиб этгин!” У деди: “Ишонмадингми?” У деди: “Албатта ишонаман, лекин қалбим яна-да қувватлансин”. У деди: “Тўртта Тайр/элчи танлаб олгин-да, уларга ўргат, сўнгра бирор тоғда улардан қисмлар/жамоалар етиштир. Кейин ўзингга чорлагин, дарҳол ҳузурингга келадилар. Билгинки, Аллоҳ Азиз ва Ҳаким /ҳар нарсага куч-қудрати ва ҳикмати етади. (*Иброҳим аввало ўз ҳузурида даъватчиларни етиштириб, минтақадаги – тўрт тарафдаги – қўшни қавмларга юбориши лозим, улар ҳам ўша жойларда иброҳимий кичик жамоалар ташкил этиб, кейинроқ Иброҳимнинг ҳузурига – ҳажжга келишлари лозим)
2:261. Молларини Аллоҳ йўлида инфоқ этувчилар бамисоли бир дон кабидир: ундан етти бошоқ ўсиб чиқди, ва ҳар бошоғида юзта дон бор – Аллоҳ Ўзи истаганига бир неча баробар зиёда қилади. Аллоҳ Восеъ Алим /кенг ризқ бергувчи ва билувчи.
2:262. Молларини Аллоҳ йўлида инфоқ этиб, ортидан миннат қилмайдиган ва озор бермайдиган кишиларнинг ажр-мукофотлари Раббининг ҳузурида берилади. Уларга хавф-хатар йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар.
2:263. Ортидан озор келадиган ҳар қандай садақадан кўра Маъруф Сўз ва Кечирим яхшироқ. Аллоҳ Ғаний Ҳалим /бундай садақага ҳожати йўқ ва ҳалимлик ила муомала қилишни буюради.
2:264. Эй имон келтирганлар! Берган садақангизни миннат ва озор билан беҳуда қилманг. Бу бамисоли Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирмаса ҳам, риё учун нафақа қилган одамнинг садақаси кабидир. Бу худди устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди, агар кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қолади – уринишлари самарасиз. Аллоҳ кофирларга йўл кўрсатмайди.
2:265. Молларини Аллоҳ розилиги учун, ўз имонларини қувватлаш/тасдиқлаш учун инфоқ этувчилар эса бамисоли тепалик устидаги боғ кабидир. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, икки баробар зиёда мева беради. Агар ёмғир тегмаганида ҳам, нам етарди. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб туради.
2:266. Бирортангиз шуни истайсизми: остидан анҳорлар оққан хурмозор, узумзор ва яна турли мевалари бўлган боғи бор, ёши ҳам бир жойга етиб, заиф гўдаклари ҳам бор, ўшанда оловли бўрон келди-ю, боғи тамоман ёниб кул бўлди! Тафаккур қилишингиз учун, Аллоҳ сизга оятларни ана шундай баён қилади.
2:267. Эй имон келтирганлар! Касб қилиб топганингиздан ва сизга Ердан чиқариб берганимиз неъматларнинг покларидан инфоқ қилинг. Нопок нарсалардан, ўзингиз оларкан, фақат куз юмиб оладиган нарсалардан беришга уринманг. Билингки, Аллоҳ Ғаний Ҳамид /бой-беҳожат, ва мақтовга лойиқ тарзда беради.
2:268. Шайтон сизни фақирлик билан чўчитади/инфоқдан қайтаради; ва бузуқ ишларга буюради. Аллоҳ эса сизга Ўзи тарафидан бўлмиш кечирим ва фазо/зиёдасини ваъда қилади. Аллоҳ Восеъ Алим /кенг ризқ берувчи, билувчи.
2:269. Ўзи хоҳлаганига ҳикмат беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, унга кўп яхшилик қилинибди. Буни фақат ақл эгалари эслайди/ўгит олади.
2:270. Қандай инфоқ ёки назр тақдим этсангиз ҳам, Аллоҳ буни албатта билиб туради. Золимларга ҳеч қандай ёрдамчи йўқ.
2:271. Садақаларни ошкора/ижтимоий фойдали мақсадларга берсангиз бу яхши, агар махфий/муҳтожларга берсангиз, ўзингиз/жамиятингиз учун яхшироқ – сиздаги ва жамиятдаги ёмонликларни/тенгсизликни кетказади. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан тўлиқ хабардор.
2:272. Уларнинг Тўғри Йўлга келиши сенинг зиммангда эмас. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини йўлга солади. Сиз қилган ҳар қандай яхшилик ўзингиз учун, зеро ёлғиз Аллоҳнинг Юзини умид қилиб/беғараз берасиз. Сиз қилган ҳар қандай яхшиликнинг эвази тўлиғича ўзингизга берилади, ҳаққингиз қолиб кетмайди.
2:273. Шундай муҳтожларки, улар Аллоҳ йўлида курашган, аммо қийин аҳволда қолган ва Ер юзида кезолмайдилар. Уларни билмаганлар, иффатлари туфайли бой-беҳожат деб ўйлайди. Уларни сиймоларидан/баъзи ташқи аломатларидан танийсан: улар хиралик қилиб одамлардан тиланмайди. Сиз инфоқ этган ҳар бир яхшиликни Аллоҳ билиб туради.
2:274. Молларини кечаю-кундуз, ошкору-яширин инфоқ этувчиларнинг ажр-мукофотлари Рабби ҳузуридадир. Уларга хавф-хатар йўқ, ва улар маҳзун бўлмайдилар.
2:275. Рибо егувчиларнинг ўзини тутишлари, бамисоли шайтон/мол-дунё ҳирси ақлини бузган кимса кабидир. Чунки улар дейишади: “Тижорат ҳам аслида Рибога ўхшаш”. Аксинча, Аллоҳ Тижоратни ҳалол қилган, Рибони ҳаром қилган. Кимга Раббидан ўгит келганида тўхтаса/бас қилса, ўтмиши ўзига қолади, иши эса Аллоҳга ҳавола. Кимки ҳаддидан ошса/Рибога қайтса, ана ўшалар Оташ аҳли, унда доимий қоладилар.
2:276. Аллоҳ Рибони маҳв этиб/йўқотиб боради, Садақани эса ўстириб боради. Аллоҳ барча нонкўр ва гуноҳга ботганларни ёмон кўради.
2:277. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар, Салотни қоим қилганлар/Буюрилган Йўлга эргашганлар, ва Закотни адо этганлар/Қайтариқлардан тийилганларнинг ажр-мукофотлари эса Рабби ҳузуридадир. Уларга хавф-хатар йўқ, улар маҳзун бўлмайдилар.
2:278. Эй имон келтирганлар! Агар муминлар бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва Рибодан қолган фоизни тарк этинг.
2:279. Агар бундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўлган урушга ҳозир бўлинг. Агар тавба қилиб қайтган бўлсангиз, сармоянгиз ўзингизга, ўшанда ноҳақлик қилмаган бўласиз ва ноҳақликка учрамайсиз.
2:280. Агар қарздор қийин аҳволда бўлса, қийинчилиги кетгунигача кутинг. Садақа қилиш/кечиб юбориш ўзингиз учун яхшироқ, агар билсангиз.
2:281. Кун келиб, Аллоҳнинг ҳузурига қайтариласиз. Ўшанда ҳар бир жон ўз меҳнатига яраша тўлиқ эвазини олади, ҳеч кимга ноҳақлик қилинмайди. Ана ўша Куннинг эҳтиётини қилинг.
2:282. Эй имон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олиб-берганингизда, уни ёзиб қайд этинг, орангизда бир котиб адолат билан ёзсин. Котиб Аллоҳнинг ўргатганидек ёзишдан бош тортмасин, ёзсин. Қарз олувчи ҳам ёздирсин, қарзини озайтириб айтмасин, Аллоҳдан тақво қилсин. Қарз олувчи ақли ноқис ёки заиф/чорасиз ёки ўзи ёздира олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан ёздирсин. Ўзларингиздан икки эркак кишини гувоҳ тутинг. Агар икки эркак топилмаса, гувоҳлигига рози бўлганингиз бир эркак ва икки аёлни гувоҳ тутинг – токи аёллардан бири янглишса, бошқаси эслатмоғи учун шундай. Гувоҳлар чақирилганида, бош тортмасинлар. Қарзни, озми-кўпми, ўз муддатигача ёзиб қайд этишдан малолланманг. Мана шундай қилиш – шубҳага тушмаслик учун энг яқин йўлдир, Аллоҳ наздида ҳам адолатга яқинроқдир, гувоҳлик учун ҳам кучлироқдир. Магар орангизда айланиб турган нақд тижорат бўлса, ёзмасангиз сизга гуноҳ йўқ. Аммо ўзаро тижоратдаги қарзларда ҳам гувоҳлар тутинг. Котибга ҳам, гувоҳга ҳам зарар етказманг, агар зарар етказсангиз, Фосиқлик қилган/Йўлдан озган бўласиз. Аллоҳга тақво қилинг, Аллоҳ сизга билдирмоқда, Аллоҳ барча нарсани билгувчи.
2:283. Агар сафарда бўлсангиз, котиб топилмаса, у ҳолда гаровга бирор нарса қолдириш кифоя. Агар бир-бирингизга ишонсангиз, ишонилган тараф ишончни оқласин, Рабби бўлмиш Аллоҳга тақво қилсин. Гувоҳликни яширманг! Кимки гувоҳликни яширса, унинг қалби гуноҳкордир/ўз ичида барибир бу гуноҳни ташийди. Аллоҳ қилаётган қилмишларингизни билиб турибди/асло жазосиз қолдирмайди.
2:284. Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. Ўзингиздагини ошкор қилсангиз ҳам, яширсангиз ҳам, Аллоҳнинг ҳисобидан четда қолмайди. Унинг Ўзи истаганини кечиради, истаганини азоблайди. У барча нарсага қодир/барча нарсанинг ўлчовини қўйган.
2:285. Расул ва муминлар Раббидан нозил этилган нарсага имон келтирди: барчалари Аллоҳга, Унинг Малакларига, Китобларига, Расулларига ишониб тасдиқ этдилар. Расуллардан бирортасини айри тутмаймиз. Эшитдик ва бўйсундик. Эй Раббимиз! Барча амалларимиз Сенинг мағфиратингга эришмоқ учун! Сенинг ҳузурингга қайтариламиз!
2:286. Аллоҳ ҳеч кимни тоқатидан ташқарига буюрмайди*. Ҳар ким ўзи ва бошқалар манфаати учун амал қилган бўлса, бу ўз фойдасига. Кимки фақат ўз манфаатига ишлаган бўлса, бу унинг зарарига. Эй Раббимиз, агар Сен буюрган бирор амални унутиб қўйсак ёки амал қилаётиб хатога йўл қўйсак, бизни азоб-ла тутмагин. Эй Раббимиз, ўтганларга юклагандай юкларни бизга юкламагин. Эй Раббимиз, тоқатимиз етмаганини бизга юкламагин. Бизни афв этгин, мағфират қилгин ва раҳм айлагин. Сенсан бизнинг Мавлоимиз/Эгамиз, кофирлар устидан Ўзинг бизга нусрат/ғалабага элтувчи ёрдам бергин.
