Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
21:1. Одамларга Ҳисоб Куни яқинлашди, улар эса ғафлатда юз ўгирмоқда.
21:2. Раббидан келган очиқ баён этилган ҳар бир Зикрни/Эслатмани фақат ўйин қилиб тинглайдилар.
21:3. Уларнинг қалблари бепарво. Зулм қилганлар ўзаро яширин суҳбат қилдилар: “У ҳам сизга ўхшаган башар/оддий одам эмасми? Кўра била туриб, сеҳрга ишонасизми?”
21:4. Деди: “Осмону-Ердаги ҳар бир сўз Раббимга маълум. У Самиъ Алим/ Эшитгувчи Билгувчи”.
21:5. Аксинча улар дедилар: “Алғов-далғов тушлар бу! Йўқ, уни ўзи уйдирган! Йўқ, у шоир! Ўтмишдагиларга юборилгани каби оят-ишоратлар келтирсин қани!”
21:6. Ўтмишда шаҳар-қишлоқларнинг ҳеч бири имон келтирмаган эди, Биз барчасини ҳалок этдик. Энди булар имонга келармиди?
21:7. Биз сендан олдин ҳам фақат Рижолларга/оддий халқ орасидан бирор кишига ваҳй қилиб, Расул ўлароқ юборганмиз. Зикр аҳлидан сўранг, агар билмасангиз*. (*21:17 Ўтмишда юборилган Рижоллар ушбу сура давомида номма-ном Зикр этилади).
21:8. Биз уларни таом емайдиган вужудлар ҳам қилмадик, улар абадий ҳам яшамадилар.
21:9. Сўнгра уларга берган ваъдамизни рўёбга чиқардик, истаганимизга нажот бердик, ҳаддан ошгувчи мусрифларни эса ҳалок қилдик.
21:10. Сизларга эса бир Китоб нозил қилдик, унда сизнинг Зикрингиз* бор; Ақл ишлатмайсизми? (*Қурайш зикри 106-сурада).
21:11. Қанчадан-қанча золим шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик, ва улардан кейин бошқа қавм яратдик.
21:12. Бизнинг жазоимизни ҳис этганларида, у ердан қочмоқчи бўлишарди.
21:13. “Қочманг! Қайтинг ўша маишат қилиб ўтган масканларингизга, ҳали сўроққа тутиласиз”.
21:14. Дедилар: “Ҳолимизга вой! Биз, ноҳақлик қилган эканмиз!
21:15. Уларни худди ўрилган экиндек, кулдек совуриб бўлгунимизча, мана шунақа ёлвориб қолаверишди.
21:16. Биз Само ва Ерни, ҳамда иккиси орасидагини маъносиз-мақсадсиз/ўйин учун яратмадик.
21:17. Агар ўйин истаганимизда, ўз ҳузуримиздан топган бўлардик ўйинни, мабодо бундай қилмоқчи бўлсак.
21:18. Аксинча, Биз ботил устига ҳақни ташлаймиз, ботилни яксон этади. Қарабсанки, ботил чекинади. Аммо сизлар Аллоҳга нисбат этган сифатлар боис ҳолингизга вой.
21:19. Осмонлару-Ердаги барча нарса Унинг. Унинг ҳузуридагилар Унга қуллик/хизмат қилишдан кибрланмайдилар ҳам, чарчамайдилар ҳам.
21:20. Улар кечаю-кундуз Уни поклаб улуғлайдилар, асло тўхтамайдилар.
21:21. Йўқса улар тирилтириб Ердан чиқарадиган илоҳлар тутдиларми?
21:22. Мабодо Осмону-Ерда Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, иккиси ҳам вайрон бўларди/издан чиқарди. Аршнинг Эгаси улар берган сифатларидан пок ва олийдир.
21:23. Унинг ишидан сўроққа тутилмайди, улар ўз ишларидан сўроқ қилинади.
21:24. Йўқса Ундан ўзга илоҳлар тутдиларми? Сен айт: “Келтиринг далилингизни. Мана мен билан бирга бўлганларнинг ҳамда мендан олдингиларнинг Зикри”. Лекин уларнинг кўпи ҳақни билмай туриб юз ўгиради.
21:25. Сендан олдин қачон Расул юборган бўлсак, барчасига шундай ваҳй қилдик: “Мендан ўзга Илоҳ йўқ, ёлғиз Менга қуллик/хизмат қилинг!”
21:26. “Раҳмон фарзанд тутди” дедилар. Йўқ, У бундан Пок ва Олийдир. Йўқ! Улар мукаррам қуллар холос.
21:27. Улар ўз сўзини Унинг сўзидан муқаддам қилмаслар ва Унинг буйруғига бўйсунадилар.
21:28. Уларнинг ошкору-яширин барча амаллари Унга маълум. Улар ҳеч кимни шафоат қила олмайдилар, фақат Унинг Ўзи рози бўлганлар мустасно. Улар Ундан қўрқиб титрайдилар.
21:29. Улардан кимда-ким: “Мен ҳам Ундан ўзга илоҳман!” деса, ана ўшани жаҳаннам билан жазолаймиз. Золимларни ана шундай жазолаймиз.
21:30. Кофир бўлганлар кўрмадиларми, Осмонлару-Ер туташ эди, Биз иккисини айирдик. Ҳар бир жонзотни сув билан тирик қилиб қўйдик, ҳали ҳам ишонмайдиларми?
21:31. Улар силкинмаслиги учун Ерда баланд тоғлар ўрнатдик. Йўлини топишлари учун унда кенг йўллар қилиб қўйдик.
21:32. Осмонни ҳимояланган шифт қилдик. Улар эса ҳали ҳам Унинг оятларидан юз ўгирадилар.
21:33. Кечани, кундузни, Қуёшни ва Ойни яратган Унинг Ўзидир. Ҳар бири фалакда/ўз орбитасида сузиб боради.
21:34. Сендан олдин ҳеч бир башарга абадий ҳаёт бермаганмиз. Сенга ҳам ўлим етар экан, улар абадий қолармиди?
21:35. Ҳар бир жон ўлимни тотгай. Биз сизларни имтиҳон қилиш учун ёмонлик ва яхшилик билан синовга/фитнага тутамиз (2:155). Охир-оқибат Бизга қайтариласиз.
21:36. Кофирлар сени кўрганида, сени фақат масхара қилишади: “Сизларнинг илоҳларингиз ҳақида гапираётган одам шуми?” Ўзлари эса Раҳмоннинг Эслатмасига кофир бўлмоқдалар.
21:37. Инсон шошқалоқ яралган. Сизларга оятларимни кўрсатаман, Мени шоширишга уринманг.
21:38. Улар дейдилар: “Бу ваъда қачон экан, агар рост бўлса?”
21:39. Кофир бўлганлар билса эди, ҳали юзларидан ва орқаларидан оловни даф этишга қодир бўлолмайдилар; ва уларга ёрдам ҳам берилмайди…
21:40. Аксинча, у тўсатдан келади, уларни даҳшатга солади ва улар уни қайтара олмайди, уларга муҳлат ҳам берилмайди.
21:41. Сендан олдин ҳам Расулларнинг устидан кулишган. Аммо масхара қилувчиларнинг кулгани ўз бошларига келиши ҳақ бўлди.
21:42. Сен айт: “Кечаси ва кундузи сизни Раҳмондан ким ҳимоя қилади?” Йўқ! Улар Раббининг Эслатмасидан юз ўгирмоқдалар.
21:43. Йўқса Биздан ўзга ҳимоя қила оладиган илоҳлари бор эканми? Улар ўз-ўзларига ҳам ёрдам бера олмайди, уларга Биздан ҳам ҳимоя таъмин этилмайди.
21:44. Биз анавиларни ва уларнинг ота-боболарини фойдалантирдик, ҳатто умрлари узоқ туюлди. Ахир кўрмайдиларми, Биз Ерни бир четидан торайтириб келмоқдамиз, ёки улар ғолиб чиқар эканми?
21:45. Сен айт: “Мен сизларни фақат ушбу ваҳй билан огоҳ этаман. Огоҳ этилганда, даъватни фақат гунглар эшитмайди”.
21:46. Агар Раббингнинг азобидан бир қисми етса, улар дейди: “Ҳолимизга Вой! Ноҳақ бўлган эканмиз!”
21:47. Қиёмат куни учун Адолат тарозисини қурамиз. Ҳеч бир жонга ноҳақлик қилинмайди. Агарчи зиғирча бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисоб қилиш учун Биз ўзимиз кифоямиз.
21:48. Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни/ҳақ ва ботилни айирувчи ўлчовни, тақво эгалари учун Зиё ва Ўгит/Эслатмани бердик.
21:49. Улар Раббидан ғоибона қўрқадилар, ва Қиёмат Соатидан қўрқиб титрайдилар.
21:50. Бу ҳам Биз нозил қилган муборак бир Ўгитдир. Буни инкор этасизми?
21:51. Биз олдинроқ Иброҳимга Рушд/Тўғрилик бердик. Биз уни билиб турардик.
21:52. Мана у отасига ва қавмига деди: “Сизлар сиғинаётган/эътикоф тутиб боғланаётган бу тимсоллар нима?”
21:53. Улар дедилар: “Ота-боболаримиз уларга сиғинар эди, улардан шундай кўрганмиз”.
21:54. У деди: “Рости, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқчасига адашувда бўлгансиз”.
21:55. Улар дедилар: “Бизга ҳақиқатни келтирдингми ёки ўйин қиляпсанми?”
21:56. У деди: “Йўқ! Раббингиз Осмонлару-Ернинг Раббидир. Мен бунга гувоҳ бўлган бириман.
21:57. Аллоҳга қасамки, сизлар кетгач, мен бут-санамларингизга тузоқ қураман”.
21:58. Уларни парча-парча қилди, балки қайтарлар дея, энг катталарини қолдирди.
21:59. Улар дедилар: “Илоҳларимизга ким бундай қилди? Ким қилсаям, улкан зулм/ноҳақлик қилибди.
21:60. Иброҳим деган бир йигит бор эди, улар ҳақида гапириб, эслатиб юрганини эшитгандик”.
21:61. Дедилар: “Уни келтиринг, одамлар ўз кўзи билан кўриб гувоҳ бўлишсин”.
21:62. Дедилар: “Илоҳларимизга қарши буни қилган сенмисан, эй Иброҳим?”
21:63. У деди: “Йўқ! Аксинча, бу ишни қилган энг катталари; ўзларидан сўранг, агар гапирсалар!”
21:64. Улар қайтиб ўз ораларида дедилар: “Аслида, сизлар ноҳақсиз!”
21:65. Сўнг яна эски бошларига қайтдилар: “Булар гапиролмаслигини биласан-ку”.
21:66. У деди: “Аллоҳдан ўзга, сизга на фойда на зарар беролмайдиган нарсаларга қуллик/хизмат қиласизми?
21:67. Сизга ҳам тупурдим, Аллоҳдан ўзга ўша сиғинганларингизга ҳам тупурдим! Ҳеч ақл ишлатмайсизми?”
21:68. Улар дедилар: “Уни ўтда ёқинг, агар бирор нима қилмоқчи бўлсангиз, илоҳларингизга ёрдам беринг”.
21:69. Биз дедик: “Эй олов, Иброҳимга салқин бўл! Иброҳимга Салом/Омонлик бўлсин!”
21:70. Унга қарши макр/тузоқ қурмоқчи бўлдилар. Биз эса, уларнинг ўзларини бой берувчи қилдик.
21:71. Биз унга нажот бердик. Лутни ҳам оламлар учун баракотли қилганимиз Ерга келтирдик.
21:72. Унга Исҳоқни ва Йаъқубни бердик. Барчасини солиҳлар қилдик.
21:73. Биз уларни Ўз амримиз ила Тўғри Йўлга бошлагувчи пешволар қилдик, ва уларга яхши ишлар қилишни, Салотни қоим этишни/Тўғри Йўлга эргашишни ва Закотни адо этишни/Уни покиза сақлашни ваҳй этдик. Улар ёлғиз Бизга қуллик/хизмат қилар эдилар.
21:74. Лутга ҳам ҳукм ва илм бердик, нопоклик қилган шаҳардан нажот бердик. Улар ёмонлик қавми, фосиқлар тўдаси эдилар.
21:75. Биз уни Ўз раҳматимизга дохил айладик, зеро у солиҳлардан эди.
21:76. Нуҳни ҳам. Мана у олдинроқ нидо қилган эди. Биз унинг дуосини қабул айладик, уни ва аҳлини Улуғ Ғамдан халос этдик.
21:77. Оятларимизни ёлғон санаган қавмга қарши нусрат бердик унга. Улар ёмонлик қавми эди, Биз уларнинг ҳаммасини сувда ғарқ этдик.
21:78. Довудга ҳам, Сулаймонга ҳам. Мана, қавмнинг қўйлари ёйилган экин ҳақида ҳукм қилаётирлар. Биз уларнинг ҳукмларига гувоҳ эдик.
21:79. Биз уни Сулаймонга фаҳм эттирдик. Ҳар бирига ҳукм ва илм бердик. Довуд билан бирга тасбиҳ этсин дея Тайр/қушлар билан бирга тоғларни унга бўйсундирдик. Буларнинг барчасини қилган Биз эдик.
21:80. Унга зирҳ ясаш илмини бердик, токи сизлар урушнинг шиддатидан ҳимоялана олгайсиз. Аммо сиз шукрини адо этаяпсизми?
21:81. Бўрондай эсган шамолни Сулаймоннинг амрига бердик, унинг буйруғи билан Биз баракот ёйган жойга оқиб борарди. Биз барча нарсани биламиз.
21:82. Унинг учун денгизга шўнғийдиган, ва яна бошқа ишларни ҳам қиладиган шайтонларни унинг амрига бўйсундирдик. Уларни яқиндан таъқиб этдик/улар устидан қаттиқ назорат ўрнатдик.
21:83. Айюбга ҳам. Мана у Раббига нидо қилди: “Менга мусибат тегди, Сен раҳмдилларнинг раҳмдилисан”.
21:84. Биз унинг дуосини қабул айладик, унга етган зарарни кетказдик; тарафимиздан раҳмат ўлароқ ҳамда қуллик/хизмат қилгувчилар учун ўгит ўлароқ унга аҳлини ва улар билан бирга яна бир мислини бердик.
21:85. Исмоилга, Идрисга ва Зул-Кифлга ҳам; ҳар бири сабр қилувчилардан эди.
21:86. Уларни ўз раҳматимизга дохил айладик. Ҳақиқатан, улар солиҳлардан эди.
21:87. Зун-Нунга ҳам. Мана у ғазабланди ва кетди: Бизни асло қодир эмас дея гумон этди. Зулматлар ичида нидо қилди: “Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен Пок ва Олийсан, мен ноҳақ эканман”.
21:88. Биз ундан қабул айладик, уни ғамдан қутқардик. Муминларни ана шундай қутқарамиз.
21:89. Закариёга ҳам. Мана у Раббига нидо қилди: “Эй Раббим, мени ёлғиз қолдирма. Ворисларнинг энг яхшиси Ўзингсан”.
21:90. Биз ундан қабул айладик, унга Яҳёни бердик. Жуфтини ҳам унинг учун ислоҳ қилдик. Ҳақиқатан, улар яхши ишларга ошиқувчилар эди, Бизга қўрқув ва умид ила дуо қилувчи ва Бизни ҳурмат қилувчилар/кўрмай туриб қўрқувчилар эди.
21:91. Иффатини сақлаган ўша аёлни ҳам. Биз унга Ўз руҳимиздан уфладик; Уни ҳамда Ўғлини оламлар учун оят-далил қилдик.
21:92. Мана шу – сизнинг ягона умматингиз. Сизнинг Раббингиз Менман, ёлғиз Менга хизмат/қуллик қилинг.
21:93. Улар ўз ишларида парчаларга бўлиндилар; барчаси ҳали Бизга қайтадилар.
21:94. Кимки имон келтириб солиҳ амал қилса, унинг сайъ-ҳаракатига ноҳақлик қилинмайди, Биз уни ёзиб борамиз.
21:95. Биз ҳалок этган шаҳарга ҳаромдир: зеро улар қайтмаслар.
21:96. Токи талон-тарож ва бузғунчи куч марказлари/Яъжуж ва Маъжуж йўли очилиб, ҳар тепаликдан оқиб кела бошлаганида,
21:97. Қилинган Ҳаққ Ваъда яқинлатилади, ва кофир бўлганларнинг кўзлари бундан қотиб қолади. “Ҳолимизга вой! Биз бундан ғафлатда эдик. Аксинча биз золимлар/ноҳақ эканмиз!”
21:98. “Сиз ўзингиз ҳам, Аллоҳдан ўзга қуллик/хизмат қилаётганларингиз ҳам жаҳаннамнинг ўтини, унга кирасиз энди!
21:99. Агар анавилар ҳақиқий илоҳлар бўлганида, кирмас эди у ёққа. Лекин ҳар бири унда абадий қолади.
21:100. Улар учун у ерда фақат чинқириқ ва инграшлар бор; улар бошқа нарса эшитмайдилар у ерда.
21:101. Биздан ўзлари ҳақида аввалроқ яхшилик ҳозир қилинган кишилар, ана ўшалар ундан узоқлаштирилади.
21:102. Улар унинг чисирлашини эшитмайдилар. Кўнгиллари нимани тусаса, улар унинг ичида доимий қоладилар.
21:103. Улар Энг Катта Қўрқувдан маҳзун бўлмайди. Уларни Малаклар шундай кутиб олишади: “Сизларга ваъда қилинган Кун мана шу Кундир”.
21:104. У Кунда Биз Самони ўраб йиғамиз, бамисоли ёзиш битиклари каби. Илк яратишни қандай бошлаган бўлсак, уни яна такрорлаймиз. Бу зиммамизга олган Ваъдамиз, ва Биз уни мутлақо рўёбга чиқарамиз.
21:105. Биз Забурда Зикрдан кейин шундай деб ёзганмиз: “Ер юзига солиҳ қулларим ворис бўладилар”.
21:106. Бунда, хизмат/қуллик қилувчилар учун етарли ибрат бор.
21:107. Сени фақатгина Оламларга Раҳмат ўлароқ юбордик.
21:108. Сен айт: “Менга ваҳй қилиндики, сизларнинг илоҳингиз ягона Илоҳдир. Таслим бўлдингизми/Мусулмон бўлдингизми?”
21:109. Агар юз ўгирсалар, айт: “Мен барчангизга бирдай очиқ етказдим. Энди сизга қилинган ваъда узоқми-яқинми, буни билмайман.
21:110. Ҳақиқатан, У сўзнинг ошкорини ҳам билади, сизнинг яширганингизни ҳам билади.
21:111. Бу сиз учун фитнами/синовми, яшаб туришингиз учун бир муҳлатми, менга номаълум”.
21:112. Деди: “Эй Раббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм этгин. Раббимиз Раҳмондир/Яратиб Ризқ берган ва Тўғри Йўлни ўргатган, Мустаъон/Сизлар нисбат этган сифатлардан сиғиниш ёлғиз Унгадир”.
