Kemal Yoldash

One with God is Majority


32

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

32:1. Алиф Лом Мим

32:2. Оламларнинг Раббидан эканига шак-шубҳа бўлмаган Китобнинг танзили/қисмларга бўлиб тушунтирилиши.

32:3. Ёки улар “Уни ўзи уйдириб олган” дейдиларми? Йўқ аксинча! Сендан олдин огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни огоҳ этишинг, ва улар Тўғри Йўлга юришлари учун, Раббингдан бўлмиш Ҳақиқат бу.

32:4. Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳамда уларнинг орасидагини олти кунда/даврда яратди, сўнгра Аршга йўналди. Сиз учун Ундан ўзга валий/йўл кўрсатувчи ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Ҳеч эслатма/ўгит олмайсизми?

32:5. Ўз Амрини/Буйруғини Самодан Ергача рўёбга чиқаради. Сўнгра сизнинг саноғингиз билан минг йиллик муддатда Унга юксалади.

32:6. Ғайбни ҳам Шаҳодатни/кўринган ва кўринмаган барча нарсани Билгувчи, Азиз ва Раҳим /қудратли, раҳмдил зот Унинг Ўзидир.

32:7. Ҳар бир нарсани энг гўзал қилиб яратган Удир. Инсонни яратишни лойдан бошлади.

32:8. Кейин унинг наслини ҳақир суюқликдан тарқатди.

32:9. Сўнг уни тугал/мукаммал қилди ҳамда унга Ўз Руҳидан уфлади – эшитиш, кўриш ва ақл юритиш қобилияти берди сизга. Сиз эса ўта оз шукр қиласиз!

32:10. Улар дедилар: “Ерга қоришиб кетганимиздан кейин, янгидан яралар эканмизми?” Аксинча, улар Раббига йўлиқишни рад этган кимсалардир.

32:11. Сен айт: “Сизларга тайин қилинган Ўлим Малаги сизни вафот топтиради, сўнгра Раббингизга қайтариласиз”.

32:12. Ҳали жиноятчилар Раббининг ҳузурида бош эгиб турганини бир кўрсанг эди: “Раббимиз, кўрдик, эшитдик, бизни ортга қайтар, солиҳ амаллар қиламиз. Мана энди аниқ ишондик!”

32:13. Агар истасак, ҳар бир жонга Тўғри Йўлни берган бўлардик. Лекин Мендан ушбу Сўз(7:38) ҳаққи-рост бўлди: “Жаҳаннамни Жинн ва Инс билан тўлдираман”.

32:14. Бу Кунга йўлиқишни унутганингиз боис тотинг – Биз ҳам сизни “унутдик”. Қилган қилмишингиз эвазига тотинг мангулик азобни.

32:15. Бизнинг оятларимизга иймон келтирувчилар – уларга оятларимиз эслатилганида, дарҳол ва тўлиқ таслим бўладиган, ҳамда Роббининг мақтовига лойиқ ҳолда феълий улуғлайдиган ҳамда кибр қилмайдиган кишилардир.

32:16. Ёнлари ётоқдан узоқ, Раббига қўрқув ва умид билан дуо-илтижо қиладиган, ҳамда Биз берган ризқлардан инфоқ қиладиган кишилардир.

32:17. Ҳеч бир жон ўзининг амаллари учун ҳали қандайин кўз қувончи мукофотлар яшириб қўйилганини билмайди.

32:18. Мумин бўлган кишилар билан фосиқ/йўлдан озган кишилар тенг бўлар эканми? Асло тенг бўлмаслар.

32:19. Имон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, меҳнатлари эвазига Маъво боғлари манзил қилиб берилади.

32:20. Йўлдан озганларнинг манзили – Дўзах. Ҳар сафар ундан чиқмоқчи бўлганларида, уларни қайтаришади, ва дейиладики: “Сизлар ёлғон санаган олов азобини тотинглар”.

32:21. Уларнинг қайтишлари учун Каттароқ Азобдан олдин Кичикроқ Азобни тоттирамиз.

32:22. Раббининг оятлари эслатилиб, кейин улардан юз ўгиргандан-да золимроғи борми? Ҳақиқатан, Биз жиноятчилардан интиқом оламиз.

32:23. Биз Мусога Китоб/Қонунни бердик. “Унга рўбарў бўлишдан асло шубҳа қилма”, ҳамда уни Исроил ўғилларига Тўғри Йўлни ўргатувчи қилдик.

32:24. Сабр этганларида улар орасидан Бизнинг Амримиз ила ўзгаларга Тўғри Йўлни ўргатадиган, ўзлари ҳам Бизнинг оятларимизга қатъий ишонадиган имомлар-пешволарни етиштирдик.

32:25. Ҳақиқат шуки, Раббинг Ўзи улар тортишаётган ихтилофлари бўйича Қиёмат Кунида ҳукм қилади.

32:26. Улардан олдин қанча наслларни ҳалок қилдик, бу уларни Йўлга солмадими? Уларнинг масканларида юрмоқдалар, бунда албатта оят-ибратлар бор, қулоқ солмайдиларми?

32:27. Кўрмадиларми, Биз қурғоқ Ерга сув юбориб, у орқали ўт ва экинларни ўстириб берамиз, ундан чорва ҳайвонлари ҳам, ўзлари ҳам ейдилар, кўрмаяптиларми?

32:28. Дейдиларки: “Бу Фатҳ қачон экан, агар рост бўлса?”

32:29. Сен айт: “Фатҳ Кунида инкор этувчиларнинг ишониши фойда бермайди, уларга муҳлат ҳам берилмайди”.

32:30. Сен улардан юз ўгиргин ва кутгин, улар ҳам кутмоқда.