Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
45:1. Ҳа Мим
45:2. Азиз ва Ҳаким/куч-қудрат ва ҳукм/ҳикмат эгаси Аллоҳ тарафидан Китобнинг танзили.
45:3. Муминлар учун Осмонлару-Ерда оят-ибратлар бор.
45:4. Сизнинг яратилишингизда ҳам, тарқалган жонзотларда ҳам қатъий имон эгалари учун оят-ибратлар бор.
45:5. Тун ва Куннинг алмашинувида ҳам, Аллоҳнинг самодан ризқ тушириб, у билан Ўлик Ерни қайта тирилтиришида ҳам, шамолларнинг эсишида ҳам, ақл эгалари учун оят-ибратлар бор.
45:6. Мана шулар – Аллоҳнинг оятлари, Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳдан ва Унинг оятларидан кейин яна қанақа ҳадисга/гапга иймон келтиришади?
45:7. Ҳар бир ёлғон уйдирувчи гуноҳкорнинг ҳолига вой!
45:8. Унга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинса эшитади, аммо эшитмагандек кибр ила қайсарлик қилади. Унга Аламли Азоб ҳақида хушхабар бергин.
45:9. Бизнинг оятларимиздан бирор нимани билса, уни масхара қилади. Ана ўшалар учун Хорловчи Азоб бор.
45:10. Уларнинг ортида энди Жаҳаннам. Касб қилиб орттирганлари ҳам, Аллоҳдан ўзга валий/йўл кўрсатувчи қилиб олганлари ҳам фойда бермайди. Ана ўшалар учун Улуғ Азоб бор.
45:11. Тўғри Йўл – мана шу. Раббининг оятларига кофир бўлганлар, ана ўшалар учун Аламли Нопокликдан иборат Азоб бор.
45:12. Аллоҳнинг фазлидан ўзи насибангизни истаб, шукрини адо этмоғингиз учун, денгизни сизга бўйсундирган/сизнинг эҳтиёжингизга мослаган – унда кемаларни Ўз Амри ила суздириб қўйган.
45:13. Осмонлару-Ердаги борлиқни Ўз Амридан сизнинг эҳтиёжингизга мослаб қўйган. Тафаккур эгалари учун бунда оят-ибратлар бор.
45:14. Имон келтирганларига айт, Аллоҳнинг Кунларини умид қилмайдиганларни кечириб юборсинлар. Токи бир қавмнинг касб қилиб орттиргани билан Унинг Ўзи жазоласин.
45:15. Кимки солиҳ амал қилса, ўз фойдасига, қилган ёмонлиги эса, ўз зарарига. Сўнг Раббингизга қайтариласиз.
45:16. Биз Исроил ўғилларига Китобни, Ҳикматни/Ҳукмни ва Нубувватни бердик. Уларни покиза ризқлар билан ризқлантирдик ҳамда оламлар/барча қавмлар орасида фазилатли қилдик.
45:17. Уларга ўша Амрдан очиқ баён этилган оятлар бердик. Улар эса аниқ маълумот келганидан кейин, ўзаро адоват туфайли ихтилофга тушдилар. Улар ўртасидаги ихтилофлар бўйича Қиёмат Куни Раббинг Ўзи ҳукм қилади.
45:18. Улардан кейин сени ҳам ўша Амрдан бўлмиш ушбу Йўлга йўлладик. Сен ушбу Йўлга эргаш, ва билмайдиган қавмнинг/жоҳилларнинг истакларига эргашма.
45:19. Улар Аллоҳдан келгуси нарсани сендан асло кетказа олмаслар. Золимлар бир-бирларининг валийлари/йўл кўрсатувчилари, Аллоҳ эса тақво эгаларининг валийси.
45:20. Одамлар учун очиқ далиллар/басират, қатъий ишонч эгалари учун эса Тўғри Йўл ва Раҳмат мана шудир.
45:21. Ёмонликка муккасидан кетганлар, наҳотки уларга ҳам худди имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар каби муомала қиламиз, деб ўйлайдилар? Наҳотки ҳаётлари ҳам, ўлимлари ҳам уларнинг билан бирдек бўлади деб ҳисоблайдилар? Қанчалар ёмон ҳукм қилмоқдалар!
45:22. Аллоҳ Осмонлару-Ерни ҳақ ила/аниқ маъно ва мақсад ила яратди. Токи ҳар бир жон ўз меҳнатига лойиқ эвазини олсин ва ҳеч кимнинг ҳаққи қолиб кетмасин.
45:23. Ўз истагини/манфаатларини илоҳ қилиб олганни кўрдингми? Аллоҳ уни аниқ илмга кўра адаштирган, қулоғию-қалбини муҳрлаган, кўзига парда тортган. Аллоҳдан кейин ким ҳам унга тўғри йўлни кўрсатарди? Ҳеч ҳам эслатма/ўгит олмайсизларми?
45:24. Улар дедилар: “Бор ҳаёт мана шу дунё ҳаётимиз. Ўламиз ва яшаймиз, бизни фақат Даҳр/Замон ҳалок қилади”. Уларда бу борада ҳеч қандай илм йўқ, улар фақат гумон қилмоқда холос.
45:25. Қачонки уларга Бизнинг очиқ оятларимиз тиловат қилинса, уларнинг топган ягона ҳужжати мана шу гап: “Агар рост бўлса, аждодларимизни келтиринг-чи!”
45:26. Сен айт: “Аллоҳ сизга ҳаёт берган, сўнг ўлим беради. Сўнгра сизни Қиёмат Кунига тўплайди. Бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўпи билмайди”.
45:27. Осмонлару-Ернинг Эгалиги/Мулки Аллоҳнинг. Қиёмат Соати қоим бўлган Кунда зиён кўргувчилар айнан ботилга чиқарувчилар бўлади.
45:28. Кўрасан, у Кунда ҳар бир уммат тиз чўктирилади. Ҳар уммат ўз Китобига чақирилади: “Бугун фақат ўз қилган қилмишингизга кўра жазо оласиз.
45:29. Мана Бизнинг Китобимиз сизнинг зарарингизга ҳаққни айтмоқда. Биз барча қилмишингизни ёзиб қайд этиб/нусха қилиб қўйганмиз”.
45:30. Имон келтириб, солиҳ амал қилганларини эса, Рабби Ўз раҳматига дохил этади. Очиқ Ютуқ ана шу.
45:31. Кофир бўлганлар эса… “Менинг оятларим сизга тиловат қилинди, сиз эса кибрландингиз, ва жиноятчи қавмга айландингиз?”
45:32. Қачонки: “Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир – Қиёмат Соати ҳақда ҳеч шубҳа йўқ”, дейилганда, “Қиёмат Соати нима ўзи, биз билмаймиз. Бир нималарни гумон қилаяпмиз-у, аммо қатъий ишончимиз йўқ”, дегансиз!
45:33. Қилган ишларининг ёмонликлари ўз қаршиларидан чиқди, ва устидан кулган нарсалари ўзларини ўраб олди.
45:34. Дейилди: “Сиз бу Кунга рўбарў бўлишни қандай унутган бўлсангиз, сизни ҳам бу Кун шундай унутдик. Жойингиз Жаҳаннам. Ҳеч қандай ёрдамчи йўқ сизга!
45:35. Ана шундай! Сиз Аллоҳнинг оятларини мазах қилдингиз. Дунё ҳаёти сизни алдаб қўйди”. Бугун улар оловдан қайтиб чиқарилмайди, узр келтириш учун ҳам изн берилмайди!
45:36. Осмонларнинг Рабби, Ернинг Рабби ва барча оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамд-мақтовлар бўлсин!
45:37. Осмонлару-Ердаги Улуғлик ёлғиз Унинг. Азиз ва Ҳаким Унинг Ўзидир/ барчадан устун Куч-Қудрат ва Ҳикмат эгаси.
