Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
50:1. Қоф, ва Мажид/Олий Қуръон,
50:2. Улар эса, аксинча, ўзларидан бир огоҳлантирувчи келишига хайрон бўлдилар. Кофирлар деди: “Бу ўта ғалати нарса.
50:3. Наҳотки ўлиб, тупроққа айланганимиздами?.. Бу қайтиш жуда узоқ”.
50:4. Биз улардан Ер нима озайтиришини биламиз. Ҳузуримизда барчасини ўзида ҳифз этган/жамлаб сақлаган Китоб/Қонун бор.
50:5. Улар эса, аксинча, ҳақ келганида, ёлғон санашди, ва қалтис аҳволда қолишди.
50:6. Тепаларига, Самога назар солишмадими? Уни қандай яратиб зийнатлаб қўйибмиз экан – ҳеч бир ёриқ йўқ.
50:7. Ерни ҳам қандай ёйиб қўйибмиз, ва унда кучли тоғларни ўрнатиб, унда барча гўзал турларни ўстириб қўйибмиз.
50:8. Аллоҳга йўналган ҳар бир Қул учун ўгит ва кўз очувчи ибрат бўлсин учун.
50:9. Самодан қут-баракотли сув индирдик, унинг билан боғларни ўстирдик, серхосил донларни ундирдик.
50:10. Бир-бирига киришган, куртаклари ўзаро боғланган баланд хурмозорларни ўстирдик;
50:11. Қулларга ризқ бўлсин учун, ва унинг билан ўлик диёрларга ҳаёт бердик. Чиқиш ҳам ана шу каби.
50:12. Улардан олдин Нуҳ қавми, Расс аҳли ва Самуд қавми ҳам ёлғон санаганди.
50:13. Од, Фиръавн ва Лутнинг қавмдошлари ҳам,
50:14. Айка халқи ва Туббаъ аҳли ҳам. Барчаси Расулларни каззоб дейишди, огоҳ этилган азобимга лойиқ бўлишди.
50:15. Илк яратишдан ожиз қолибмиз эканми? Йўқ аксинча, улар ўзлари янги яратишдан шубҳа қилишмоқда.
50:16. Биз инсонни Ўзимиз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билиб турамиз, Биз унга бўйин томиридан-да яқинроқмиз.
50:17. Мана, унинг ўнгу-сўлида икки қайдга олувчи ўтиради.
50:18. Нима гап айтмасин, ёнида бир назоратчи ва қайд этувчи бор.
50:19. Мана, ўлим мастлиги ҳаққи рост келди – сенинг доим чекинганинг мана шу эди.
50:20. Сурга уфланди. Қўрқитилган Кун мана шу.
50:21. Ҳар бир жон ўз ёнида ҳайдагувчи ва гувоҳи билан келди.
50:22. Сен бундан бехабар/ғафлатда бўлдинг. Биз сендан пардани очдик, бугун энди кўзларинг очиқ/кескир.
50:23. Яқиндагиси деди: “Мана мендаги тайёр – ҳозир қилинди”.
50:24. “Ўжар кофирларнинг ҳаммасини отинг жаҳаннамга!
50:25. Яхшиликни манъ этгувчи, тажовузкор, бадгумонни.
50:26. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳлар тутганни. Шу боис шиддатли азобга солинг!”
50:27. Ёнидаги деди: “Эй Раббимиз, мен уни Туғёнга солмадим/тоғутлаштирмадим, унинг ўзи узоқ адашувда эди”.
50:28. Деди: “Тортишманг ҳузуримда! Мен сизга огоҳлантирувимни берганман”.
50:29. Менинг ҳузуримдаги Сўз ўзгартирилмайди, Мен қулларимга ноҳақлик қилмайман.
50:30. У Кунда жаҳаннамга дегаймиз: “Тўлдингми?” “Яна борми?” дегай у.
50:31. Жаннат тақводорга узоқ эмас, ўта яқин қилинди.
50:32. Сизга, ҳар бир тавба қилиб қайтгувчи ва ибрат олгувчига ваъда қилингани мана шу.
50:33. Раҳмонни ғоибона/ихлос билан ҳурмат қиладиган ва соғлом қалб билан келадиган ҳар кимнинг мукофоти мана шу!
50:34. Тинчлик-омонлик билан киринг, буёғи мангулик даври!”
50:35. У ерда уларнинг барча истагани муҳайё. Ҳузуримизда зиёдаси ҳам бор.
50:36. Улардан олдин қанча наслларни ҳалок этдик, уларнинг чангали булардан шиддатлироқ ва уриши қақшатчиқроқ эди. Ер юзида обдон кезишди, лекин бир нажот топишдими?
50:37. Бунда қалби ўлмаган ёки гувоҳ бўлиб тинглаган киши учун ўгит-ибрат бор.
50:38. Биз Осмонлару-Ерни ва улар орасидаги барча нарсани олти даврда/босқичда яратдик, ҳеч қандай чарчоқ тутмади Бизни.
50:39. Уларнинг гапларига сабр қилгин, Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Раббингни ҳамд ила тасбиҳ этгин,
50:40. Кечанинг бир қисмида ва саждалар ортидан ҳам Уни тасбиҳ этгин.
50:41. Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қиладиган Кунга қулоқ тут.
50:42. Улар ўша Қичқириқни ҳаққи рост эшитадиган Кун келади, Чиқиш Куни ана шудир.
50:43. Ҳаёт берган ҳам, ўлим берган ҳам Биз, ва қайтиш ҳам Бизгадир.
50:44. У Кунда Ер очилиб, улар суръат-ла чиқиб келишади. Ана шу Тўпланиш, Биз учун ўта осон иш бу.
50:45. Биз уларнинг нималар деётганини биламиз. Сен уларнинг устида мажбурловчи/жаббор эмассан. Сен фақат Менинг таҳдидимдан хайиққанларга Қуръон ила эслат/насиҳат қил.
