Kemal Yoldash

One with God is Majority


51

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

51:1. Тўзитиб совурганлар,

51:2. Оғир юк кўтарганлар,

51:3. Енгил сузиб борганлар,

51:4. Ишни тақсим этганлар.

51:5. Сизга қилинган ваъда Рост ваъда –

51:6. Дин/ўзаро ҳаққларнинг олиб берилиши, воқеъ бўлгай.

51:7. Йўллари мувозанатли Само,

51:8. Гап-сўзларингиз ихтилофли.

51:9. Бурилган ундан буриб қўйилади.

51:10. Ёлғон уйдирувчиларга ҳалок бўлгай!

51:11. Улар ўз жоҳиллигидан ғафлатда.

51:12. “Дин Куни қачон?” дея сўрайдилар.

51:13. Кун келиб, улар оловга тутилганида,

51:14. “Тотинг энди фитнангизни! Сиз тезлатиб шоширган мана шу!”

51:15. Тақво эгалари боғ-роғлар ва чашмалар аро;

51:16. Раббининг лутф этган неъматларидан оладилар. Улар ўтмишда яхшилик қилувчилар эди.

51:17. Улар кечалари оз ором олар эди,

51:18. Улар саҳарларда кечирим истар эди,

51:19. Уларнинг молларида муҳтож ва сўровчи учун маълум ҳақ бўлар эди.

51:20. Қатъий ишонч эгалари учун Ер юзида оят-ишоратлар бор.

51:21. Жумладан, сизнинг ўзларингизда ҳам, наҳот кўрмаяпсизлар?

51:22. Самода ризқингиз ва сизга ваъда этилганини бор.

51:23. Само ва Заминнинг Раббига қасамки, бу – сизнинг нутқ қилганингиз каби ҳақ.

51:24. Сенга Иброҳимнинг мукаррам меҳмонлари хабари етдими?

51:25. Мана улар кириб дедилар: “Омонлик/Салом!” Деди: “Омонлик/тинчлик, эй нотаниш қавм”.

51:26. У аҳлига бориб, семиз бузоқ пишириб келтирди.

51:27. Уларга яқинлатиб деди: “Емайсизларми?”

51:28. Улардан хавфсирарди. Улар: “Қўрқма” дедилар ва илмли ўғил ҳақида мужда бердилар.

51:29. Хотини эса юзига шапалоқ уриб, қичқирди: “Туғмас хотин-а?”

51:30. Улар дедилар: “Раббинг шундай деди. Ҳикматини Унинг Ўзи билади”.

51:31. Деди: “Йўлингиз қаён, эй Элчилар?”

51:32. Дедилар: “Биз бир жиноятчи қавмга юборилганмиз,

51:33. Устига лойдан тошлар ёғдириш учун,

51:34. Золимлар учун Раббинг тарафидан белгиланган тошлар бу”.

51:35. Биз у ердаги муминларни чиқардик.

51:36. У диёрда фақатгина бир уй таслим бўлганлардан бошқа мусулмонни топмадик.

51:37. Аламли Азобдан қўрққанлар учун у ерда оят-ибратлар қолдирдик.

51:38. Мусода ҳам… Биз уни аниқ ҳужжат ила Фиръавнга юбордик.

51:39. Унинг ўзи ва аъёни юз ўгириб деди: “Сеҳрбоз бу, ё мажнун”.

51:40. Биз уни ва лашкарларини маломатли иш устида ушладик ва денгизга улоқтирдик.

51:41. Одда ҳам… Биз уларни таг-туги билан суғурадиган шамол юбордик.

51:42. Ниманинг устидан эсса, уни кул қиладиган шамол.

51:43. Самудда ҳам… Уларга дейилди: “Бир муддат баҳраманд бўлиб туринг”.

51:44. Улар Раббининг амрига осий бўлдилар, бас, қараб турганларида яшин урди уларни.

51:45. Улар на ўрнидан туриб қоча олдилар ва на ёрдам топа олдилар.

51:46. Олдинроқ Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилганмиз. Ҳақиқатан, улар фосиқ/йўлдан озган қавм эдилар.

51:47. Биз самони Ўз куч-қудратимиз билан барпо этдик. Биз уни яна кенгайтирамиз.

51:48. Ерни текис қилиб ёйдик, ва қандай ҳам яхши ёйдик.

51:49. Биз барча нарсадан икки жуфт яратиб қўйдик, токи Эслатма олгайсиз.

51:50. Шундай экан, Аллоҳга қочинглар. Мен сизга Ундан очиқ огоҳлантирувчиман.

51:51. Аллоҳ билан бирга ўзгаларни илоҳ қилиб олманг. Мен сизга Ундан очиқ огоҳлантирувчиман.

51:52. Ана шундай, улардан олдингиларга ҳам кўплаб Расуллар келганида, “Сеҳргар ёки Мажнун” дейишган.

51:53. Улар ўзаро васият қилиб олишганми буни? Йўқ, ўзлари ҳаддан ошган/тоғутлашган қавм булар.

51:54. Улардан юз ўгир, сен бунинг учун маломат қилинмайсан.

51:55. Эслатгин, Эслатма фақат мўминларга фойдали.

51:56. Мен Жинн ва Инсни, қулликни/хизматни ёлғиз Менга қилсинлар дея яратганман.

51:57. Мен улардан ризқ истамасман, Мени тўйдиришларини ҳам истамайман.

51:58. Ризқни Аллоҳнинг Ўзи беради, куч ва қувват Эгаси ҳам Унинг Ўзи.

51:59. Албатта, бу Золимлар учун ўз ҳамкасблари олган азоб насибаси каби насиба бор. Шундай экан, тезлатиб шоширмасинлар.

51:60. Уларга ваъда этилган Кун келганда, бугун инкор этаётган кофирларнинг ҳолига вой!