Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
53:1. Қуйига учганида Юлдуз/Оятларнинг ваҳй қилиниши.
53:2. Ҳамроҳингиз адашмади, озмади.
53:3. У ҳаво’дан/истагидан/ғаразидан нутқ қилмаётир.
53:4. Бу – унга нозил қилинаётган ваҳй холос.
53:5. Уни Буюк қудрат эгаси билдирди,
53:6. Устун ақл эгаси. Мана у йўналди,
53:7. У эса энг олий уфқда эди,
53:8. Сўнг яқинлашди, ва яна яқин бўлди,
53:9. Икки ёй ёки ундан-да яқин бўлди.
53:10. Қулига ваҳй этганини ваҳй этди.
53:11. Қалб кўзи кўрганини ёлғон демади.
53:12. Унинг кўрганига шубҳа қиляпсизми?
53:13. Уни бошқа нозил бўлишида ҳам кўрганди.
53:14. Энг охирги дарахт ёнида,
53:15. Унинг ёнида истироҳат боғи бор.
53:16. Мана, дарахтни ўраган ўраб олди.
53:17. Кўз оғмади, адашмади.
53:18. Раббининг буюк оятларидан кўрди.
53:19 Лот ва Уззони кўрганмисиз?
53:20. Учинчилари бўлган Манотни-чи?
53:21. Эркаклар сизга-ю, хотинлар Аллоҳгами?
53:22. У ҳолда бу ноҳақ тақсимлаш-ку!
53:23. Бу фақат сиз ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлар холос. Аллоҳ улар ҳақда ҳеч қандай далил туширмаган. Улар фақат гумонга ва нафсларнинг истакларига эргашадилар. Ҳолбуки уларга Раббидан Йўлланма келган эди.
53:24. Ёки инсон ҳар истаганига эга бўлар эканми?
53:25. Охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳнинг.
53:26. Самоларда неча Малак/куч ва илм эгалари борки, шафоатлари нафъ бермас. Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлагани ва рози бўлиб изн бергани мустасно.
53:27. Малакларга аёл номларини фақат Охиратга ишонмаганлар беради.
53:28. Бу ҳақда уларда ҳеч қандай илм йўқ. Улар фақат гумонга эргашади. Гумон эса ҳақдан ҳеч нарсани ифода этмайди.
53:29. Бизнинг Зикримиз/Эслатмамиздан юз ўгирган, ва дунё ҳаётидан бошқани истамагандан сен ҳам юз ўгир.
53:30. Уларнинг етган илми ана шу холос. Ҳақиқатан, Раббинг Унинг йўлидан адашганларни ҳам, Тўғри Йўлга юрганларни ҳам Ўзи яхши билади.
53:31. Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳнинг. Токи ёмонлик қилганларнинг қилмишлари билан жазоласин. Яхшилик қилганларни эса гўзал эваз билан мукофотласин.
53:32. Улар улкан гуноҳлардан ва чиркин ишлардан узоқ турадиганлар кишилар, фақат кичик хатолар содир этиб қўйиши мумкин. Ҳақиқатан, Раббинг мағфирати кенгдир. Унинг Ўзи сизни тупроқдан яратганида ҳам, оналарингиз қорнида сизга шакл берганида ҳам сизни яхшироқ билади. Шундай экан, ўзингизни мақтаб улуғламанг. Тақво эгаларини энг яхши билгувчи Унинг Ўзи.
53:33. Кўрдингми юз ўгирганни?
53:34. У озини бериб, кўпига маҳкам ёпишди.
53:35. Ғайб илми унда-ю, кўриб келибдими?
53:36. Ёки Мусо саҳифаларидагини билмасмиди,
53:37. Ва ўта вафодор ўша Иброҳим саҳифаларидаги:
53:38. “Ҳеч бир кўтарувчи ўзганинг юкини кўтармас.
53:39. Инсонга ўз меҳнатидан бошқаси йўқ”.
53:40. Яқинда унинг барча сайъ-ҳаракати кўриб чиқилади.
53:41. Кейин унга тўлиқ эвази ўталади.
53:42. Энг сўнгги қайтиш Раббинггадир.
53:43. Кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзи.
53:44. Ўлим берган ҳам, ҳаёт берган ҳам Унинг Ўзи.
53:45. У икки жуфтни: эркак ва аёлни яратди,
53:46. Отилиб чиққан бир томчи манийдан.
53:47. Бошқа бир яратиш ҳам Унинг ишидир.
53:48. Бой қилган ҳам, мўл бериб мамнун этган ҳам Унинг Ўзи.
53:49. Шиъро*нинг Рабби ҳам Унинг Ўзи. (*Шиъро – Онг, Шуур, Интеллект)
53:50. У олдин ўтган Од’ни ҳалок этди,
53:51. Самуд’ни ҳам, ва ҳеч нарса қолдирмади.
53:52. Олдинроқ Нуҳ қавмини ҳам. Улар яна-да золим ва тоғутлашган эди.
53:53. Остин-устин этилган шаҳарларни ҳам вайрон этди.
53:54. Уларни ўраган ўраб олди!
53:55. Шундай экан, Раббингизнинг қай неъматига шак келтирасиз?
53:56. Бу бир огоҳлантирув, худди илк огоҳлантирувлар каби.
53:57. Яқин қолган яна-да яқинлашди.
53:58. Уни Аллоҳдан ўзга тўхтатувчи/узоқлатувчи йўқ.
53:59. Наҳотки, бу ҳадисга/гапга хайрон бўлаяпсиз?
53:60. Куласиз-у, йиғламаяпсиз?
53:61. Кибр қилиб осий бўлаяпсиз?
53:62. Аксинча, Аллоҳга тўлиқ таслим бўлинг/сажда қилинг ва Унга қуллик/хизмат қилинг!
