Kemal Yoldash

One with God is Majority


62

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

62:1. Осмонлару-Ердаги борлиқ Аллоҳни поклаб улуғлайди – У Малик/Подшоҳ, Қуддус/Муқаддас, Азиз/куч-қувват эгаси, Ҳаким/ҳукм-ҳикмат эгаси.

62:2. У уммийлар орасидан бир Расул юборди, уларга Унинг оятларини тиловат қилади, уларни поклайди, уларга Китобни ва Ҳикматни ўргатади, бундан олдин улар очиқ-ойдин адашувда эди.

62:3. Яна улардан/уммийлардан бўлган, ҳали уларга қўшилмаган бошқа уммийларга ҳам юборди. Азиз Ҳаким /қудрат ва ҳикмат эгаси Унинг Ўзи.

62:4. Ана шу – Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаганига ато этадиган фазли. Аллоҳ Буюк Фазл Эгаси.

62:5. Зиммасига Таврот юклатилган, сўнгра у юкни таший олмаганлар, бамисоли Китоб парчалари юклатилган эшаклар кабидир. Аллоҳнинг оятларини инкор этганларнинг мисоли нақадар ёмон. Аллоҳ бу золимларни йўлга солмайди.

62:6. Сен айт: “Эй яҳудийлар! Агар одамлар орасида фақат ўзингизни Аллоҳнинг валийлари санасангиз, ва бунда содиқ бўлсангиз, қани ўлимни тиланг/орзу қилиб сўранг.

62:7. Улар уни асло тиламайди, сабаби ўз қўлларининг содир этгани. Аллоҳ бу золимларни жуда яхши билади.

62:8. Сен айт: “Сизлар қочаётган ўлим сизларга албатта етиб келади. Сўнгра барча яширин ва ошкорни билгувчи Зотга қайтариласиз, У сизларнинг қилиб ўтганларингизни хабар беради.

62:9. Эй ишонганлар! Жамланиш Куни салотга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва тижоратни қўйинг. Ана шундай қилишингиз ўзингиз учун яхши, агар билсангиз.

62:10. Қачонки салот адо этилгач, Ер юзида тарқалинг, Аллоҳнинг фазлидан изланг, Аллоҳни кўп ёд этинглар, ана шунда нажот топгайсиз.

62:11. Қачонки бирор тижорат ёки кўнгилхушлик кўрсалар, унга тарқалиб, сени қоим ҳолингда тарк этадилар. Сен айт: “Тижоратдан ва кўнгилхушликдан Аллоҳнинг ҳузуридаги яхшироқ. Аллоҳ ризқ берувчиларнинг яхшиси”.