Kemal Yoldash

One with God is Majority


63

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

63:1. Мунофиқлар сенга келганида, дейишди: “Гувоҳлик берамизки, сен ҳақиқатан Аллоҳнинг Расулисан”. Сен Аллоҳнинг Расули эканинг Аллоҳга маълум, Аллоҳ гувоҳлик берадики, бу мунофиқлар ёлғончи.

63:2. Улар ўз қасамларини қалқон қилиб олдилар, ва Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Қилган ишлари қанчалар ёмон.

63:3. Ана шундай, зеро улар иймон келтирдилар, сўнгра кофир бўлдилар. Шу боис қалблари муҳрланди, энди улар теран англамайдилар.

63:4. Уларни кўрганингда, жисмлари ажиб туюлади, гапирганларида, гапларига қулоқ тутасан, улар суяб қўйилган ходага ўхшайди. Улар ҳар бир ҳайқириқни ўзларига қарши санайди. Душманлар ана ўшалардир, улардан ҳазир бўлинг. Аллоҳ уларни қатл этсин, қанчалар буриб қўйилганлар?

63:5. Уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг Расули сизлар учун кечирим сўрасин”, дейилса, уларни бош чайқаб, кибрланиб, юз ўгириб кетганини кўрасан.

63:6. Улар учун кечирим сўрайсанми-йўқми, уларга барибир. Аллоҳ уларни асло кечирмайди. Аллоҳ бундай фосиқларни/йўлдан озганларни йўлга солмайди.

63:7. “Аллоҳнинг Расули билан бирга бўлганларга инфоқ этманг, шунда тарқалиб кетадилар” деганлар ана ўшалар. Осмонлару-Ернинг хазиналари Аллоҳнинг, лекин мунофиқлар буни теран англамайдилар.

63:8. Дейдиларки: “Агар шаҳарга/Мадинага қайтсак, ҳали Азиз ундан Хорни чиқаради”. Азизлик ёлғиз Аллоҳнинг, Расулининг ва муминларнинг. Лекин мунофиқлар буни билмайди.

63:9. Эй имон келтирганлар! Молларингиз ва фарзандларингиз сизни Аллоҳнинг Зикридан чалғитмасин. Ким бундай қилса, ана ўшалар зиён кўради.

63:10. Биз берган ризқлардан инфоқ этинг. Сизлардан бирингизга ўлим етиб: “Эй Раббим, агар яқин бир муҳлатга кечиктирсанг, садақа берардим ва солиҳлардан бўлардим”, дейишдан олдин.

63:11. Аллоҳ вақти-соати келган ҳеч бир жонни кечиктирмайди. Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингиздан хабардор.