Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
66:1. Эй Набий! Нега жуфтларинг розилигини истаб, Аллоҳнинг сенга ҳалол қилганини ҳаром қилмоқдасан? Аллоҳ Ғафур Раҳим /кечиримли ва раҳмдил.
66:2. Аллоҳ сизга қасамларингизни ҳалоллашни фарз қилган. Аллоҳ сизнинг Эгангиз. Алим Ҳаким /Илм ва Ҳикмат Эгаси Унинг Ўзидир.
66:3. Мана, Набий ўз жуфтларидан бирига сирли ҳадис/гап айтди. Аммо жуфти бу ҳадисни/гапни тарқатди, Аллоҳ эса Ўз Набийига баъзи қисмидан хабардор қилди, баъзи қисмидан хабардор қилмади. Бу ҳақда жуфтига хабар бергач, у деди: “Буни сенга ким хабар қилди?” Деди: “Алим Хобир Зот хабар қилди/билгувчи хабардор”.
66:4. Агар иккингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, дилларингиз тойгани бор. Агар Расулга қарши бир-бирингизни қўлласангиз, билингки, унинг Мададкори – Аллоҳ, Жибрил ва солиҳ муминлар. Малаклар/куч ва илм эгалари ҳам уни қўллайдилар.
66:5. Агар у сизларни талоқ қилса, эҳтимол, Рабби унга сиздан яхшироқларни, Аллоҳга таслим бўлган, иймон келтирган, холис итоат этгувчи, тавба қилиб қайтгувчи, саёҳат этгувчи бева ва бокираларни беришга қодир.
66:6. Эй имон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлингизни Оташдан ҳимоя қилинг, унинг ёқилғиси одамлар ва тошлардир. Унинг устида қатъиятли, шиддатли Малаклар/куч эгалари бор, улар Аллоҳнинг буйруғига осий бўлмайдилар ва ўзларига буюрилган ишни қиладилар.
66:7. “Эй кофирлик қилганлар, бу Кун узр сўраманг. Сиз фақат ўз қилмишларингиз билан жазоланасиз!”
66:8. Эй имон келтирганлар, Аллоҳга холис тавба қилиб қайтинг. Зора, Раббингиз сизнинг ёмонликларингизни беркитса ва сизни остидан анҳорлар оққан боғ-роғларга киритса. Аллоҳ Расулини ва у билан бирга иймон келтирганларни уялтирмайдиган Кунда, уларнинг Нури олдларида ва ўнгларида югуради. Улар дейдилар: “Эй Раббимиз, нуримизни тугал айлагин, бизларни мағфират қилгин. Ҳақиқатан, Сен барча нарсага қодирсан!”
66:9. Эй Набий! Кофирлар ва мунофиқлар билан жидду-жаҳд қил, уларга қаттиқ тур. Уларнинг борар жойи Жаҳаннам. Қанчалар ёмон маскан!
66:10. Кофир бўлганларга Аллоҳ Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотини мисолини келтирди. Бу иккиси солиҳ қулларимиздан икки қулимиз никоҳида эди, уларга хиёнат қилдилар. Эрлари эса Аллоҳдан келган ҳеч нарсани улардан кетказолмади. Дейилди: “Кирувчилар билан сиз ҳам киринг бу Оташга”.
66:11. Муминларга Аллоҳ Фиръавннинг аёли мисолини келтирди. Мана у деди: “Эй Раббим, менга ҳузурингда Жаннатда сен уй бино этгин, мени Фиръавндан ва унинг амалидан қутқаргин. Ўзинг менга бу золимлардан нажот бергин”.
66:12. Ҳамда иффатини сақлаган Имрон қизи Марям мисолини ҳам. Биз унга Ўз Руҳимиздан уфладик. У Раббининг берган Сўзини ва Китобларини тасдиқлади, холис итоат қилгувчилардан бўлди.
