Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
68:1. Нун. Қалам ва сатр этганлари.
68:2. Раббинг неъмати ила сен мажнун эмассан.
68:3. Сен учун беминнат* эваз бор.
68:4. Сен Улуғ Хулуқ* устидасан. (*Хулуқ – берилган ризқларни тўғри тасарруф этиш таълимоти – 26:137)
68:5. Яқинда кўрасан, улар ҳам кўради
68:6. Сизлардан ким фитнага/оловга солинганини.
68:7. Ҳақиқатан, Унинг йўлидан адашганни ҳам Раббинг Ўзи яхши билади, Тўғри Йўлда юрганни ҳам Ўзи яхши билади.
68:8. Шундай экан, ёлғон дегувчиларга бўйсунма,
68:9. Сендан ёнбосиш умид қиладилар, ки ўзлари ҳам ёнбоссин.
68:10: Бўйсунма уларга: ҳаммаси қасамхўр, пасткаш,
68:11: Ҳақоратчи, гап ташувчи,
68:12: Яхшиликни манъ этувчи, тажовузкор, гуноҳга мубтало,
68:13: Қўпол, кейин яна ёмонлик-ла тамғали/зулук табиатли.
68:14: Моли ва Ўғиллари бўлгани боис,
68:15. Оятларимиз унга ўқилганда, дейди: “Ўтганларнинг афсонаси”.
68:16. Яқинда унинг бурнига тамға босамиз.
68:17. Биз уларни синовга тутдик, худди Боғ эгаларини синовга тутганимиздек. Мана, улар эрта тонгда боғни териб олишга қасам ичдилар.
68:18. Истисно* қилмадилар. (*Муҳтожларнинг ҳаққини айирмадилар)
68:19. Улар уйқуда экан, Раббингдан бир айланувчи уни ўраб олди,
68:20. Боғ қоп-қора бўлди-қўйди.
68:21. Тонгда ўзаро нидо қилдилар:
68:22. “Агар тезроқ йиғиб олай десангиз, эртароқ боринглар”.
68:23. Улар юриб борар ва ўзаро шивирлашарди:
68:24. “Бугун боғға бирор мискин кириб, ёнингизга келмасин”.
68:25. Улар хосилни териш умидида эртароқ бордилар.
68:26. Боғни кўргач эса, дедилар: “Биз бошқа боғға келиб қолибмиз,
68:27. Йўқ. Аксинча маҳрум бўлибмиз!”
68:28. Ораларида тўғри йўлдан оғмагани деди: “Раббингизни улуғлаб покланг! демаганмидим сизга?”
68:29. “Роббимиз пок ва олийдир! Ҳақиқатан биз ноҳақлик қилибмиз!”
68:30. Улар ўгирилиб бир-бирларини маломат қила бошладилар:
68:31. Дедилар: “Ҳолимизга Вой, биз ҳаддан ошган эканмиз!
68:32. Зора бунинг ўрнига Раббимиз яхшироғини берса.
Раббимизга тавба қилиб, Унинг Ўзидан умид қиламиз”.
68:33. Азоб мана шу кабидир. Охират Азоби эса каттароқ бўлади, агар билсалар.
68:34. Тақводорлар учун Рабби ҳузурида неъмат боғлари бор.
68:35. Мана шу каби жиноятчиларга берган жазони, Таслим бўлганларга ҳам берармидик?
68:36. Нима бўлди сизларга, қандай ҳукм чиқараяпсиз?
68:37. Ёки ўқиб дарс олаётган Китобингиз борми?
68:38. Унда “Нима истасангиз, ўша – сизники”, дейилганми?
68:39. Ёки Қиёмат кунигача яроқли Биз билан аҳдлашув бор-у, унда “Қандай ҳукм чиқариш ўзингизга ҳавола” дейилганми?
68:40. Сўра-чи улардан, қай бири бунга кафил экан?
68:41. Ёки уларнинг Шериклари борми? Агар рост бўлса, келтирсин Шерикларини!
68:42. Болдир очиладиган/Заифлиги фош бўладиган Кунда, сажда қилишга/тўлиқ бўйсунишга чақириладилар, сажда қилолмайдилар,
68:43. Кўзлари қуйи, юзларини хорлик қоплаган бўлади; улар саломат ҳолларида саждага чақириларди.
68:44. Бу ҳадисни/гапни ёлғон санаганни Менга қўйиб бер. Биз уларни билмаган тарафдан ушлаймиз.
68:45. Уларга муҳлат бераман. Ҳақиқатан, Менинг макрим ўта кучли.
68:46. Ёки сен улардан эваз сўраяпсан-у, улар оғир қарз остида қолмоқдами?
68:47. Ёки Ғайб уларда-ю, улар ёзиб бормоқдами?
68:48. Сен Раббинг ҳукмига сабр қил, ва безиган/тўйган одам каби бўлма. Мана, у ютқиниб нидо қилди.
68:49. Агар унга Раббидан бир неъмат етмаганида, у хорланган ҳолда очиқ жойга улоқтирилган бўларди.
68:50. Лекин Рабби уни танлади, юксалтирди ва Солиҳлардан айлади.
68:51. Кофир бўлганлар бу Зикрни/Эслатмани эшитиши билан, сени кўзлари билан қулатгиси келиб дейдилар: “Ҳақиқатан бу мажнун!”
68:52: Ҳолбуки, у – Оламлар учун Эслатма, холос.
