Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
69:1. Рўй бериши ҳақ,
69:2. Рўй бериши ҳақ нима?
69:3. Рўй бериши ҳақ нима, биласанми?
69:4. Самуд ва Од Қориъа* ҳақиқатини ёлғон деди. (*Тўсатдан келувчи Азоб – 101:1)
69:5. Самуд эса бир Тошқин билан ҳалок этилди.
69:6. Од эса қутурган шамол билан ҳалок этилди.
69:7. Уни етти кечаю, саккиз кундуз улар устига қўйиб берди. У қавмни кўрсанг, худди хурмо дарахти коваклари каби,
69:8. Улардан бирон қолдиқ кўряпсанми?
69:9. Фиръавн ва ундан олдингилар ва ағдарилган шаҳар ҳам хатокор эдилар –
69:10. Улар Раббининг Расулига осий бўлдилар. Уларни тобора кучайиб борувчи ушлаш билан ушлади.
69:11. Сув тошганда, сизни сузган кемада ташидик.
69:12. Токи сизга оят-ибрат бўлсин, ва эшитган қулоқ эшитсин.
69:13. Илк бора Сур чалинганда,
69:14. Ер ва Тоғлар ўз ўрнидан кўтарилиб, шиддат-ла силкитилганда,
69:15. Ўша куни, Воқеъ бўлгувчи воқеъ бўлгусидир.
69:16. Осмон ёрилади, у Кун у кучсиз, қалтироқ,
69:17. Малаклар ҳам унинг чеккаларида.
У Кунда Раббингнинг Аршини ўз устида саккиз/бошқалар ташийди.
69:18. У Кунда сизлар арз қилинасиз. Сиздаги ҳеч қандай сир яширин қолмайди.
69:19. Китоби ўнг томонидан берилган кимса дейди: “Мана! Ўқинг китобимни!
69:20. Мен ҳисобга тортилишимни сезгандим”.
69:21. Энди ҳозир у ҳотиржам ҳаёт суради.
69:22. Юксак боғларда.
69:23. Ундаги меваларга осон етишилади.
69:24. Енглар-ичинглар! Бу – ўтган кунларда қилиб ўтган амалларингиз учун.
69:25. Китоби сўлдан берилган кимса дейди: “Қанийди китобим берилмаса!
69:26. Мен ҳисобимни ҳеч билмасам!
69:27. Ўлим келиб ишимни тугатиб қўя қолсайди!
69:28. Бойлигим ҳеч фойда бермади.
69:29. Куч-қудратим қайгадир ғоиб бўлди…”
69:30. “Ушланг уни! Боғланг!
69:31. Сўнг жаҳаннамга улоқтиринг!
69:32. Сўнг етмиш аршинлик занжирга солинг!”
69:33. Буюк Аллоҳни тан олмади
69:34. Мискинни тўйдиришга ташвиқ этмади,
69:35. Бугун бу ерда унга ҳеч бир қайноқ дўст йўқ,
69:36. Йирингдан бошқа таом йўқ,
69:37. Уни хато йўлдагилардан ўзгалар емайди.
69:38. Йўқ! Барча кўрганларингиз
69:39. Ҳамда кўрмаганингиз билан қасамки,
69:40. Бу қадрли Расулнинг гапи.
69:41. Бу бир шоир сўзи эмас. Қанчалар оз ишонасиз!
69:42. Бу коҳин сўзи ҳам эмас. Қанчалар оз ақл ишлатасиз!
69:43. Бу – Оламларнинг Раббидан Зикр/Эслатма.
69:44. Агар у Бизнинг номимиздан баъзи сўзларни тўқиб олганида,
69:45. Биз аллақачон унинг кучини йўқотардик,
69:46. Кейин унинг жон томирини кесиб ташлардик.
69:47. Сиздан ҳеч ким бунинг олдини ололмасди.
69:48. Бу – тақво эгалари учун Ўгит.
69:49. Биламиз, орангизда уни ёлғон санагувчилар бор.
69:50. Бу – кофирлар учун ҳасрат.
69:51. Бу – аниқ ҳақиқат.
69:52. Шундай экан, Раббингнинг Улуғ номини тасбиҳ этгин.
