Kemal Yoldash

One with God is Majority


71

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

71:1. Биз Нуҳни қавмига юбориб, дедик: “Қавмингга Аламли Азоб келмасидан олдин уларни огоҳлантир”.

71:2. Деди: “Эй қавмим, мен сизга очиқ огоҳлантувчиман.

71:3. Аллоҳга қуллик/хизмат қилинг, Унга тақво қилинг ва менга бўйсунинг.

71:4. Гуноҳларингизни кечиради ва белгиланган муддатгага умр беради. Аллоҳнинг белгилаган муддати келгач, асло кечиктирилмайди. Қанийди билсангиз”.

71:5. У деди: “Эй Раббим, мен қавмимни кечаю-кундуз даъват этдим,

71:6. Даъватим уларда фақат қочишни орттирди.

71:7. Ҳар гал Сенинг Мағфиратингга чақирсам, улар қулоғига бармоғини тиқиб оларди, либосини бошига ёпиб оларди, ўта қайсарлик ва кибру-истикбор этарди.

71:8. Кейин ошкора даъват қилдим.

71:9. Кейин оммага ҳамда шахсларга даъват қилдим.

71:10. Дедим: “Раббингиздан кечирим истанг, зеро У ўта кечиримли.

71:11. У сизга самодан мўл-кўл ёмғир юборади.

71:12. У сизга бойлик ва ўғиллар билан мадад беради, сизга боғ-роғлар, анҳорлар насиб этади.

71:13. Нечун Аллоҳни ҳурматга лойиқ санамайсиз?

71:14. Ахир сизни босқичма-босқич яратган Унинг Ўзи-ку,

71:15. Ахир, Етти Самони қандай устма-уст яратганини кўрмаяпсизми?

71:16. Уларда Ойни мунаввар қилгани, ҳам Қуёшни чироқ қилганини?

71:17. Сизларни ердан наботот ила ўстирган Аллоҳ-ку,

71:18. Сўнг яна ерга қайтарадиган ҳам Унинг Ўзи, ва яна тирик чиқарадиган ҳам.

71:19. Ерни сизга гилам қилиб берган ҳам Аллоҳ-ку!

71:20. Сизни кенг йўллардан юргизиб қўйган ҳам…”

71:21. Нуҳ яна деди: “Эй Раббим, улар менга бўйсунмади, балки моли ва ўғиллари фақат зиённи орттирганларга эргашди”.

71:22. Улар ҳар гал яна-да каттароқ тузоқ қуришди.

71:23. Дейишди: “Ўз илоҳларингизни ташламанг! Вадд, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Насрни асло тарк этманг!”

71:24. Улар жуда кўпларни адаштирди, Сен ҳам бу золимларнинг адашувини орттиргин”.

71:25. Улар хатолари сабабли ғарқ қилинди, оловга улоқтирилди ва уларга Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топилмади.

71:26. Нуҳ деди: “Эй Раббим, Ерда юрган бирорта кофирни қолдирма”.

71:27. Мабодо қолса, ёлғиз Сенга қуллик қилгувчиларни адаштиради; ўзлари ҳам фақат фосиқу-кофирларни туғиб кўпайтиради.

71:28. Эй Раббим, мени ва ота-онамни кечиргин, ҳамда Байтим*га имон-ла кирган эркагу-аёлни мағфират айлагин; золимларнинг ҳалокатини зиёда қилгин”. (*Байт – жамланиш ўрни – Нуҳ Кемаси)