Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
74:1. Эй кийиниб шай турган,
74:2. Қиём айла – огоҳ эт!
74:3. Ёлғиз Раббингни улуғла!
74:4. Либосингни тоза тут.
74:5. Нопокликдан узоқ бўл,
74:6. Кўп бериб миннат қилма,
74:7. Раббинг учун сабр қил.
74:8. Сур чалинганида,
74:9. У Кун ўта оғир кун!
74:10. Кофирлар учун енгил эмас.
74:11. Ўзим ёлғиз яратганни Менга қўйиб бер.
74:12. Унга кўп моллар бердим,
74:13. Ҳозиру-нозир ўғиллар,
74:14. Кенг имконлар бердим.
74:15. У яна зиёдасини истайди.
74:16. Йўқ асло! Зеро у оятларимизга қайсарлик қилди.
74:17. Уни тик тепаликка чиқариб чарчатаман.
74:18. У ўйлади, ўлчади.
74:19. Лаънат бўлгур, қандай ўлчади!
74:20. Яна лаънат бўлгур, қандай ўлчади!
74:21. Кейин разм солди,
74:22. Кейин хўмрайди,
74:23. Сўнг тескари ўгирилиб, гердайди,
74:24. Ва деди: “Бу ўргатилган сеҳр, бошқа нарса эмас,
74:25. Бу фақат башар сўзи”.
74:26. Уни Сақарга улоқтираман.
74:27. Сақар нима, биласанми?
74:28. У тарк ҳам этмайди, қолдирмайди ҳам,
74:29. Башарият учун Лавҳалар,
74:30. Устида бор ўн тўққиз.
74:31. Биз Оташ аҳлини фақат Малаклардан/бойлик ва имкон эгаларидан – қилдик. Биз уларнинг ададини* кофирлар учун фитна/имтиҳон қилдик, . Токи Китоб берилганлар иймон келтирсин, иймон келтирганлар иймони зиёда бўлади. Китоб берилганлар ва иймон келтирганлар шубҳага тушмасин. Қалбларида хасталик бўлганлар ва кофирлар десинки: “Аллоҳ бу билан нимани масал қилмоқчи?” Аллоҳ ўзи истаганини адаштиради, истаганини Тўғри Йўлга йўллайди. Раббингнинг лашкарларини Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу башарият учун бир Ўгит/Эслатма. (*Малаклардаги бойлик ва тарафдор кўплигини)
74:32. Йўқ асло! қасамки Ойга,
74:33. Кетаётгани пайт Тунга,
74:34. Отаётган пайт Тонгга,
74:35. Бу – буюклардан бири (74:29),
74:36. Башарият учун бир Ўгит/Эслатма берувчи;
74:37. Сизлардан илғор ёки қолоқ бўлмоқ истаганлар учун.
74:38. Ҳар бир жон ўз қилмиши билан гаровда,
74:39. Ўнг тарафдагилар мустасно.
74:40. Боғ-роғларда ўзаро сўрайдилар
74:41. Жиноятчилар ҳақда:
74:42. Сизни Сақарга нима олиб келди?
74:43. “Биз Мусоллийн* эмасдик” (*Мусоллийн – Йўл бошловчи пешволар -70:22) –
74:44. Мискинни тўйдирмасдик,
74:45. Шўнғиганлар билан шўнғирдик,
74:46. Дин Кунини инкор этардик,
74:47. То аниқ келувчи/ўлим келгунича шундай эдик.
74:48. Шафоатчиларнинг шафоати уларга фойда бермайди энди.
74:49. Нега улар Эслатмадан юз ўгирмоқдалар?
74:50. Худди ёввойи эшаклар
74:51. Арслондан қочгани каби.
74:52. Аксинча, уларнинг ҳар бири ўзига айри битиклар берилишини истайди.
74:53. Йўқ асло! Улар Охиратдан қўрқаётгани йўқ.
74:54. Йўқ асло! Бу бир Эслатма холос.
74:55. Ким истаса ундан ўгит/эслатма олади.
74:56. Аллоҳ истмагунча, улар истамайдилар. У тақво ва кечирим аҳлидир.
