Kemal Yoldash

One with God is Majority


75

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

75:1. Йўқ! Қиёмат куни билан қасам,

75:2. Йўқ! Ўз-ўзини койиган жон билан қасам.

75:3. Наҳотки, инсон суякларини жамламаймиз деб ўйлайди?

75:4. Аксинча, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тенг келтиришга қодирмиз.

75:5. Аксинча, инсон давомли маъсият ила келажагини вайрон этмоқ истайди.

75:6. “Қани қачон бу Қиёмат куни?” дея сўраб туради.

75:7. – Зеҳнлар булғанганда!

75:8. Ой тутилганда!

75:9. Қуёш ва Ой туташганда!

75:10. Ана шунда инсон дейдики: “Қочиш қай тарафга?”

75:11. Йўқ, ҳеч қандай паноҳ йўқ,

75:12. У Кунги сўнгги манзил – ёлғиз Раббинг тарафга.

75:13. Инсон тақдим этгани ва тарк этгани ўзига билдирилади.

75:14. Ҳақиқатан, инсон ўзига қарши гувоҳдир,

75:15. Қанча баҳоналар келтирмоқ истаса ҳам.

75:16. Тилингни бурма у* билан. (узр-баҳоналар – 75:15)

75:17. Уни* жамлаб, тамомига етказиш Бизга ҳавола. (суякларни – 75:3-4)

75:18. Қачонки уни тамомига етказсак*, унинг тамомига эргашгин.
(*оятда Қироат – Иқро ўзагининг маъноси – бутунлаштириб, янги тирикни вужудга келтириш 96:1)

75:19. кейин уни* баён этиш ҳам Бизга ҳавола. (*Инсоннинг барча амалини – 75:13)

75:20. Йўқ! Сиз тез ва ўткинчини яхши кўрасиз,

75:21. Охиратни бепарво тарк этасиз.

75:22. У Кунда ёруғ юзлар бор,

75:23. Раббига нозиру-мунтазир.

75:24. У Кунда ғуборли юзлар бор.

75:25. Ўта оғир муомалага кўзи етади.

75:26. Йўқ! Жон халқумга келганида,

75:27. “Йўқми бирор куф-суфчи?” дейилганда,

75:28. Буёғи айрилиқ эканини англайди,

75:29. Болдир болдирга чалмашади.

75:30. У Кунда йўналиш ёлғиз Раббинг ҳузурига.

75:31. Йўқ! У тасдиқ этмади, эргашмади,

75:32. Лекин инкор этди, юз ўгирди.

75:33. Сўнг гердайиб аҳлига қайтди.

75:34. Ҳолингга вой сенинг! Ҳолингга вой!

75:35. Яна ҳолингга вой сенинг! Ҳолингга вой!

75:36. Наҳот инсон қаровсиз ташлаб қўйилади, деб ўйлайди?

75:37. Ахир у тўкилган бир томчи эмасмиди?

75:38. Сўнг алақа эди, уни яратди ва тўкис айлади.

75:39. Ундан икки жуфтни – эркакни ва аёлни – яратди,

75:40. Бундай Зот, ўликларни ҳам тирилтиришга ҳеч қодир эмасми?